# Рамазон 2006

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 101 of 510
- Section: —
- Duration: 27 min
- Original title: Рамазон 2006
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/101
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/onCZEPZ1xJ0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=onCZEPZ1xJ0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/100.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/102.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассалат ва саламу алайҳи ва саламу ала хойре ҳуқуқий, муҳаммадин ва алайҳи ва аср ва бияж майли. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Мана ўтган суҳбатимизда сизлар билан ана шу ризққа тааллуқли дарсларни бирини синаб бошлаган бўлдик. Бу таваккал деган дарс еди. Ва ана шунча вақтни кўп кетганига қарамасдан, бу мавзу охирига йетгани йўқ, биродарлар. Чунки бу шундай бир мавзуки, шу таваккални нималигини тушуниб йетиб олсак, таваккал қилишликни ўрганиб олсак, қолган айтиладиган йеттита мавзуга амал қилишлигимиз осон бўлади. Мана таваккални бир қанча бир мисоллар билан тушунтирган бўлдик. Яъни инсонни деворга суяниб ўтирганлиги ю, суянмай ўтирганлигини мисолида. Деворга суяниб ўтирган одамни белита олмайди, суянмайдиган одамни белита олади. Худди шунга ўхшаган бундай ҳаётда аллоҳга суянишни билиб яшаган одамни белита олмайди ҳаётда. Аксинча, роббисини тополмасдан, роббига суянишини билмай яшаётган инсонни ҳар қанча қуввати катта бўлмасин, барибир бир кун белита олишлиги бор.

[1:07] Таваккални яна бало овлагини чиққан денгизчига ўхшатдик. Бу балиқчи денгизга чиқиб тўрини ёйиб қўяр еди, қолганини Аллоҳга таваккал қилар еди. Таваккал дегани, бу тафкир, тадбир, сўнгра таваккал. Яъни рўпарамизда бир мушкула турадиган бўлса, буни ҳал қилишлик йўли ҳақида фикр ютамиз аввал. Каллани ишлатамиз. Сўнгра шу йеган йечимимизга амал қилиб, ҳаракат қиламиз, натижасини Аллоҳга қўямиз. Таваккур дегани бу Аллоҳга ташлаб қўйиш екан деб бир томонлама нотўғри тушуниб олмайлик. Инсон ўзига боғлиқ бўлган ҳамма сабабларни қилади, натижаси ҳақида ғам қилмайди. Мана шу нарсани таваккур дедик. Ва айтдикки, таваккур бу Аллоҳ Таоло сиз билан бизни буюрган бир ибодат. Таваккур бу иймон шарти. Аллоҳ Таоло мана Қуръонда марҳамат қилади.

[2:03] Мана ва Аллоҳ, фалятаваккалул, фалятаваккали муминун, бошқа оятда инкун тун муминин. Ей имон келтирганлар, агар сизлар ҳақиқатдан иймон келтирган мўмин бўлсанглар, унда Аллоҳга суянинглар дейди. Аллоҳга таваккал қилинглар дейди. Бу сиз билан биз хоҳласак суяниб, хоҳламасак суянмайдиган, хоҳласак қилиб, хоҳламасакса қилмайдиган иш емас. Аллоҳ томонидан буйруқ бу. Агар мўмин бўлсанглар, модомики ўзингларни мўминлардан ҳисобларкансизлар, бас сизлар албатта Аллоҳ Таолога таваккур қилинглар. Ва Аллоҳ, фатаваккал у ин кун тун муъмининг. Агар мўминлигинглар рост бўлса, Аллоҳга суянинглар. Мана таваккуйдан бир қанча мисолларда айтдик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана яҳудийларни бир қабиласини қамал қилиб турган пайтида, қўрғонда қалъада яҳудийлар қамал бўлиб туради. Расулуллоҳ султонов шу пайтда қўшиндан ажраб, дарахтда соясига салқинига бориб озгина дам олмоқчи бўлади. Бориб ётган пайтда қўрғонни устидан қараб турган яҳудийлар айтишки, Муҳаммадни бундан бошқа холи ҳолда топишинглар қийин. Ким бориб ухлаётганда уни ўлдириб келади да, бизни мана шу мушкуладан қутқаради деди. Шулардан улардан бир киши шундай шошилган таш тушди да, кўз очим юмгунча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни устида қиличини янгъашлаб турар еди.

[3:27] Яъни шундай ҳолатки, қилични тўсиб турадиган ҳеч нарса йўқ. Ман ямла, ака мения, Муҳаммад. Ей Муҳаммад, енди сени мендан ким ман қилиб қолади, тўсиб қолади? Яъни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалом тамомий хотиржамлик лаҳжаси билан, хотиржамлик шеваси билан Аллоҳ деб.

[3:50] Аллоҳ деган калимани айтишлиги билан, ҳалиги яҳудийни оёғи қалтиради, қалтиради, қули титради, қиличи тушиб кетди қўлидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қилишдан олдин, енди сени ким қутиб юборади мендан деди. Бу ўринда нима дарс оламиз? Аллоҳ азза ва жалла Пайғамбарини ҳимоя қилишига қодирроқ. Нимага яҳудийга мана шу даражага яқин келишига қўйиб қўйди? Бу илоҳий ҳикмат, Аллоҳ Таъало. Лекин сиз билан бизга берилган ибрат шуки, Расулуллоҳ Содиқ Султонни мана шу ҳолати билан Аллоҳ Таъоло бизга дарс беряпти. Ҳатто мана шундай ҳолатда ҳам Аллоҳда қолманглар. Қилични кўтариб чопаётганда ҳам Аллоҳ деб туринглар. Агар Аллоҳ хоҳласа бўлади, хоҳламаса бўлмайди деди.

[4:32] Мана таваккур ҳақида бир қанча оятларни, халисларни мисолида ешитган бўлдик. Агар хабаримиз юмшоқ, Аллоҳда зикрдан олам олиб, озгина бир халтираган бўлса хабаримиз, бу яхшиликни белгиси. Зеро, Аллоҳ Таъоло Қуръонда айтади ва ла динна иннама ал мўминуна ла динна идҳа букир аллоҳу важидату ҳулу буҳим ва идҳа тўлият алайҳим айяту ҳу задатҳум иману ва ала роббиҳим я таваккалун. Яъни учта сифатни айтади Аллоҳ Таъоло. Ўзини яхши бандаларида бўлиши керак бўлган учта сифатни айтади. Қулоқ солайлик ва ўзимиздан топишликка ҳаракат қилайлик. Мени бандаларим шундай бўладиларки, агар уларга Аллоҳ зикр қилинса, Аллоҳ еслатилинса, қалблари титрайди, қалблар юмшайди.

[5:17] Аллоҳ деган сўзни ешитганда, қалбимиз юмшайдиган бўлса, яхшиликни битта белгиси. Ва идҳа тул ёд алайҳим айятуҳу задатҳум имана. Агар ана шу қалби юмшаб турган муъминларга бизнинг оятларимиз тиловат қилиб берса, уларни иймонларига иймон қўшилади. Ҳақиқатдан шунақа дейсиз у. Барибир биз айтган бўлмаяпти ю, Аллоҳ айтгани бўлади ю. Ойи, ҳадис, буларни ешитган пайтимизда иймонимизга иймон қўшилиши керак. Ва нима дейишимиз керак? Аллоҳга таваккал дейишимиз керакс. Бир муаммо ўйлантириб, сиқиб бўғиб турувди бизни. Келдик, Аллоҳни еслатувди, қалбимиз дунёда озгина ажратилди да, мазза қилиб, Аллоҳнинг зикри билан. Биродалар, қалбни дориси битта.

[6:04] Чанқоғида тўрт йесангиз қолдирмайди. Шундай емасми? Нон йесангиз қолдирмийди. Чанқоғда сув, суюқлик қондиради. Худди шунга ўхшагандай қалбни, хотиржамлиги, қалбни ороми пул билан бўлмайди. Обрў билан бўлмайди, буни яхши биламиз. Фақат Аллоҳни зикри билан бўлади. Ала битта кириллаҳи татумайинул қул. Қалблар фақат Аллоҳния еслаганда ором олмайдими деяпти Аллоҳ.

[6:31] Аллоҳния еслатди, қалбингиз ором олди, дард чиқди есга. Оятни ўқиб беради, иймонингизга иймон қўшилди. Кейин нима дейсиз? Аллоҳга таваккал дедингиз. Мен ўзимга боғлиқ бўлган ҳамма ишни қилдим, бу деди, чашдим, сувни қўйдим, дорини қўйдим. Енди натижа келганми қўлида? Товарда контейнерга сезонига ургут олиб келинг. Расходни иложи борича озроқ қилиб, нақди минималний даражада ҳозирга қўйинг, товарда чиройли ёйинг, енди нима денг? Кетармикин енди, десак биродарлар, бу таваккал бўлмай қолади.

[7:07] Демак, таваккалга хулоса ясайдиган бўлсак, таваккур бу мана уламолар айтади ҳува сидқу етиймадул қалба алаллоҳ азза ва жалла физ тижлаб ил ма солиҳ ва даф ил мадор мин умумий дуня ва ала аҳли кул лиҳа. Таваккур дегани дунё ишида ҳам, охират ишида ҳам, фойдани ҳам, зиённи ҳам, келтирадиган ҳам, қайтарадиган ҳам фақат Аллоҳ деган сўзга тамомий иймон келтириб олган бўлсак, таваккур деган сўзни тушунибмиз. Яна қайтариб айтамиз. Дунёда ҳам, охиратда ҳам. Фойдани ҳам, зиённи ҳам, келтирадиган ҳам, қайтарадиган ҳам. Яъни мушкулага соладиган ҳам, мушкулидан чиқарадиган ҳам фақат Аллоҳ деган еътиқодга келиб олсак биродарлар, биз мутаваккининглардан бўламиз иншааллоҳ. Бизни қўлимизда фақат сабаб бор. Аввал ана шу мушкулани фикр қиламиз, тадбир, сўнгра тадбир, қўлимиздан кейин ҳаракат қиламиз, натижасини нима қиламиз?

[8:04] Тафкир, тадбир, таваккал. Агар шиор шу бўладиган бўлса, иншааллоҳ хотиржамлик деган нарсани тотиб берамиз, иншааллоҳ. Қўлимиз ишда, қалбимиз Аллоҳ билан бўлишлиги керак. Мана бугун ана шу ризққа баракот олиб келадиган сабабларни келиши ҳақида гаплашамиз. Биринчиси, тушунарли бўлди. Демак, таваккур қилган ел на қалқонни, на қалқоннинг ғамини йер. Дил ва ёру даст бакёр. Дил ёр билан бўлсин, Аллоҳ билан қўл ишда бўлсин. Шиоримиз шу.

[8:44] Бугун мана иккинчи дарсимизни бошлаган бўламиз, иншааллоҳ, бу ризққа баракат олиб келадиган, ризқни кенг бўлишига сабаб бўладиган, қалбимизга хотиржамлик олиб келадиган ишларни иккинчиси, бу тақво. Ўзи бу йерда айтилинадиган мана шу саккизта дарсимиз биродарлар мўмин одамда ҳар биттасини кундалик ҳаётида бориш керак. Кундалик ҳаётида бор бу нарса. Фақат айни мана шу нарсалар ризқимизга барака олиб келишлигини ҳам ешитиб қолсак, аввал еллик фоиз ҳаракат қилаётган бўлсак, енди еллик бир фоиз ҳаракат қиляпмиз. Чунки хоҳлайлик, хоҳламанглар, биз шунақа замонда яшаяпмизки, биринчи ўринда иқтисодимиз туриб қолган.

[9:21] Ана шу чўнтагимизга тўғридан тўғри алоқаси бор мана шу тақвойингни демасангиз, биз одамлар мукофоти фақат охиратни оламиз екан дейди да, тақвони қўйиб бозорга юриб кетаётганини кўряпмиз. Бир бировдан буни сўраган еди, мана. Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, астағфируллоҳ деган калималарда айтамиз. Албатта буни ажрини қайердан оламиз? Охиратдан оламиз. Енди дунё ҳаётида ҳам фойдаси борми буни?

[9:47] Деб сўраган еди. Биродарлар бор, тўғридан тўғри алоқаси бор. Иншааллоҳ мана кейинги дарсларимизда истиқфор ва тавба деган дарс келади. Мана муҳал яссалом ўзини қавмини, Аллоҳни динига даъват қиттириб айтади ва қулти устаферу роббакум инноҳ укани оффуаро. Юрсиз сама алайкум мидрора, юмдидкум би аввал ва банин, вояж аллакум жаннатин, вояж аллаҳум анҳаро. Битта истиғфор айтсанглар, бешта нарса беради Аллоҳ, дунёни ўзида биродарлар. Бу айтиладиган бешта мукофот охиратда дейилмаяпти. Дунёни ўзида бериладиган бешта. Нимани беради? Истиғфор айтсанглар, устингларга ёмғирли булутни жўнатади. Дунёда оляпмизми? Ё ғилофда оляпмиз ми буни? Юми дейди ку, беаввал пул билан қувватлайди. Ва баний, фарзандлар беради. Дунёда олаяпмизми?

[10:39] Вояж аллоҳум жаннатий, боғироғлар деб беради. Вояж аллоҳум анҳаром. Дарёликларда тўлдириб сув оқизаман деяпти. Нима керак? Қаранг. Ёмғир, бу екология дегани бу. Табиат зўр бўлади, пул бўлади, фарзанд бўлади, боғ бўлади, сув бўлади. Нима керак яна дунёда? Нимани евазига беряпти? Истиқбол. Шунақа осонми? Осон, биродарлар. Истиқбол ўтишни ўрнига телевизор кўриб қўямиз биз. Шу нарсани акси бўлган ризқимизни тиб тиктирадиган.

[11:15] Мана иккинчиси, тақво деб айтдик. Инноҳа крома кўма айни даллоҳи ат ҳоким деди Аллоҳ Таоло Ҳужурат сурасида. Аллоҳни ҳузурида сизларни енг ҳурмати баладийлар деди, олимийлар демади. Оминлар демади. Арабийлар, ажамийлар демади. Бойилар, камбағалликлар демади. Битта сифатда айтди.

[11:38] Агар фақат мени Аллоҳни ҳузурида камбағалларни ҳурмати баланд бўлса, бойларга зулм бўлиб қоларди. Йўқ аксинча, фақат еркакларни Аллоҳ мени ҳузуримни ҳурмати баланд деса, аёлларга зулм бўлиб қоларди. Бу ҳаммани қурби йетмайди бу нарсага. Лекин Аллоҳ Таоло шундай ўлчовни қўйди-ки, бу ўлчовда олдида ҳаммани имкони, шанси бир хил. Бой одам ҳам тақволий бўла олади, ҳаракат қилса. Камбағал одам ҳам. Мени ҳузуримда, сизларни енг ҳурмати баландинглар тақводорроғинглар, мендан кўпроқ қўрққанинглар. Хўп, тақво деган сўзни ўзини ҳал қилиб олайлик. Тақво нима?

[12:18] Мана Али билан битта олиб айтади. Ат тақво ал хауфу минал жалил, вал амал у биттанзил, вал ридобил қалил, ва истиъаданну ниявмир роҳийн. Тақво биз тилга тўғридан тўғри ўгирсак, қўрқув дегани. Тақво дегани еҳтиёткорлик дегани. Нимадан еҳтиёткор лик?

[12:43] Гуноҳ иш қилиб қўйишлик, қилмаслик емас. Бу бошқа нарсалар. Гуноҳ қилиб қўишликка яқин боришликдан еҳтиёт бўлиш тақводорлик. Али каримуллоҳ бошқа айтади, тақво деган нима деса айтадики, ал хауфу минал жалил. Жалилдан қўрқиш, бир. Ва амаловий танзил. Ҳаётда қиладиган ҳамма ишини танзил бўйича, Қуръон бўйича бажаришлик. Тўғри келган нарсани хоҳлагандақа қилиб юбораверишмас. Мусулмон одам мол бўлмайди биродарлар. Мусулмон одаммда китоби бор, мусулмон одамни пайғамбар қўйиб кетган йўли бор. Бир нарсани йейишдан бурун сўрайди, буни йеса бўладими, бўлмайдими? Ҳалолми, хоронми? Мана бу савдони қилмоқчиман. Шу савдоси ҳалолми, холамми?

[13:30] Ҳаётда қиладиган ишини тартиби бор. Ал амал у биттан зил. Яъни ана шу Аллоҳнинг китоби билан амал қилишлик, тақвод яна бир кўриниши ар ризобил қолил. Озгина нарсага нима бўлишлик? Рози бўлишлик. Мана шу жойда жуда кўпчилигимиз оқсаймиз. А хўп, амалут биттанзил қийин енди. Аллоҳни китоби билан ҳаммасига яшаш ҳақиқатдан машаққат қийин. Лекин Аллоҳ берган кунига рози бўлиб қўйиш ҳам биродарлар, тақводорлигини белгиси екан.

[14:04] Ўзи рози бўлган одам уни оз демайди. Рози бўлгунигача у нарса оз емас. Рози бўлгани учун кўп бўлаверади. Норози бўлган адамда кўп бўлса ҳам оз бўлаверади ва истеъдод либералний роҳийни. Роҳин кунига, сафар қилинадиган, кетадиган кунга тайёргарлик. Мана шу нарса тақво деб айтган.

[14:28] Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳудан тақвони нима деб сўрашганда, у киши жавоб бериб айтганларки, тиканзордан, тикканлари кўп бўлган йўлдан яланг оёқ юрганмисан дейди. Сўраётган одамга ҳа юрганман дейди. Қанақа қилиб юргансан? Еҳтиёт олиб, битта қадамимни кўтаришдан бурун, қайерга қўйиб олишимни кўриб олиб туриб, оёғимни учини қўйиб еҳтиёт бўлиб, кейинги оёғимни кўтармай, нариги жойда қараганман деганда, тақвоҳи худди шунақа дейди. Битта гапни гапиришдан бурун ўйланасан, тўғрими, нотўғрими? Битта ишни қилишдан бурун фикр қиласан, тушадими, тушмайдими китобга?

[15:07] Қийин бўлиб кетади унда ҳаёт. Ҳар битта гапингизни ўйлаб гапираверсангиз. Уни гапирмасликка тўғри келади ю. Шунақа биродарлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мана абу зардифори айтади, ё расулуллоҳ, бу оғзимиздан чиққан гапга ҳам ҳали жавоб берамизми? Гапирган гапимизга ҳам ҳали жават берамизми деса, вакиллатга у Мукайё Аббодлар деди. Онангиз йўқотиб қўйсин зиёд Аббослар, қуриб кетгин деган бизни тилда. Ҳа билмайсизми, одамларни жаҳаннамга кўпроғи тили туфайли тушиб кетади деди.

[15:36] Субҳаналлоҳ, Аллоҳ Таоло бу тилни шундай қилиб яратибдики, чарчамас екан. Қўлингиз билан, оёғингиз билан гуноқсиз ҳам, савопсиз ҳам чарчаб мажбур бўласиз, лекин тилимиз чарчамас екан. Тақво қорин билан бўлади. Тўғри келган нарсани йемаслик билан. Кўз билан бўлада, қулоқ билан бўлса, тили билан бўладида, қўл билан, оёқ билан бўладида. Ал хавфу минал жалил дейилдими? Аллоҳдан қўрқсангиз тақводор бўлаверасиз. Тақводор бўлсангиз, мукофоти дунёда ҳам бор. Ўн учта фойдаси танилган ва Аллоҳ ҳалиги қанчалигини. Айни тақводор одамга бериладиган ўн учта фойда. Мана енди ризқни нима дахли бор буни?

[16:19] Ризқни нималари бор? Яъни топаётган пулимизга нима алоқаси бор? Яқулуллоҳ азиз ва жалла, фисурати тўлиқ. Ва мен яттақиллоҳ, ҳаяж аллоҳу маҳрожон ва ярзуқумин ҳайфулла яхтасиб, ва мен ятаваккал алаллоҳи фаҳва ҳасбуҳу. Ким? Дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳдан тақво қилса, Аллоҳ бу киши учун маҳорожни беради. Маҳорож дегани нима дегани?

[16:49] Мас дара хаража деган сўздан олинади. Чиқиб кетадиган жой дегани. Кийнохонага кирганингларда, свет ўчган маҳалда вих деб ёзиб қўярди зангор чироқ билан. Ўшанга қараб юриб келардинглар. Агар ўша чироқ бўлмаса, кўзимизни кўриб тураверардик. Чиқиб кетадиган жой махрож дейилади. Нимадан чиқиб кетадигон жой?

[17:14] Мана шудан чиқиб кетадигон жойми? Мушкуладан чиқиб кетайдиган жой. Иқтисод мушкула бўляптими? Муомала, оилада келишмовчилик мушкули бўляптими? Маҳалла кўйи муомала мушкули бўлмаяптими? Қанақа проблема, қанақа бир қийинчиликка кириб қолсак, чиқиб кетишликни ягона йўли пул емас екан. Пулинг бўлса любой жойдан чиқиб кетасан. Пул бўлса, чангалда шу ёққа кечирасизлар. Бирон бирон пули бор одамни ўша чўрвани чангалда уша олмаяпти. Мен пулим бор, ҳажга хоҳлаган маҳалимда бораман деган акалар уч тўрт йил бўлди акалар. Боролмай қолганлар бўлди. Пул ҳал қилмас екан. Минг афсус бўлсинки, бизга мана шу ташқаридан келаётган бир салбий таъсирлар, телевизордан олаётган тарбиямиздан пул ҳамма ёқда решак қилади деган тушунча келиб қолган калламизга. Пул ҳам ҳал қила олмайдиган ишлар бор, биродарлар. Уни фақат тақво ҳал қилади. Шундай емасми? Ана шу миллиардерларни оғзида тан билмаяпти биттасини. Дунёйимни ямини бераман деяпти. Агар шу танбилишлик сифатини қайтариб берса деяпти. Топибди ўша дунёни каттасини. Лекин ярмини воз кечиб олишликка тайёр оляпти. Биродарлар, подшоҳлардан бири вазирига менга бир насиҳат қил дейди.

[18:33] Подшоҳ вазирларни ақллигини худодан қўрқадим танлаган охирги замондаги яхши подшоҳлар. Қаддини ошиб кетай десам, Аллоҳни еслатиб, жойимга қўйиб қўй дейишга ярайдиган вазирларни танлаган. Ўшанақа вазирлардан биттасига менга насиҳат қилинг деса айтадики, ей подшоҳ дейди, саҳрода қолсангиз, сувингиз тугаган бўлса, томоғингиз ёпишиб ўлишга яқин бўлсангиз, бир пиёла сув учун ярим подшоҳлигингизни берармидингиз? Ҳа ўлиб қолсам нима қиламан бутун подшоҳликни? Берардим ярмини дейди. Бир пиёла сувуққа ярим бойлигини алмаштириб юборяпти.

[19:08] Енди ана шу ичирган бир пиёла сув чиқмай туриб олди, азоб беряпти, чиқа олмаяпти. Қолган ярмини берармидингиз дейди. Қолган ярмени берардим дейди. Демак, қадри бир пиёлачалик сувга бўлган дунёга муҳаббатингизни қаттиқ қўйманг дейди. Ана биродар. Сувни ичишлигимиз неъмат, чиқариб юборишимиз қанақа неъмат? Буни чиқара олмай қолганлар билади.

[19:35] Қанчадир бир миқдорда турар екан бу пул, ана шу докторларни ўзлари билади. Бир марта ўша бавул қилдириб сийдириб қўйишлиги маълум бир сумма деб пулни тўлайди, бир марта сийиб олишлиги роҳати учун. Пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди. Қанақа мушкулалар бўлса деяпти Аллоҳ Таоло. Чиқиб кетадиган йўл фақат тақво билан бўлади. Хўп, бўлдими? Мушкуладан чиқариб қўйди, ташлаб қўядими Аллоҳ? Йўқ. Яна орқасидан нима деган? Кутмаган жойдан ризқини бериб қўяди. Мана кеча гапирдик. Али розияллоҳ тақво қилди, битта онани берди. Кирди. Нима бўлди?

[20:14] Куттирдими? Аллоҳ азраб ажраб куттирдими? Таваккур қилди, тақво қилдинг, битта онани ўнта бўлиб келмадими? Яна тўққизта берса, ўламаяпти. Йўқ, ўнта бўлиши керак деяпти. Ана биродарлар. Мушкуладан қанақа қилиб чиқилган улар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобалари Бадрда, биродарлар. Уч юз ўн тўртта еди. Кофирлар минг тадан ошиғида. Ашширу илайюҳа нарса деди Расулуллоҳ. Нима қиламиз? Маслаҳат беринглар деди саҳобалар, ҳаммаси бир овоздан уришамиз ё Расулуллоҳ деди. Аллоҳ Таоло минг йиллаган фаришталарни тушириб қўйдими? Тақво қилишувди, проблемасини ҳал қилиб бердими?

[20:53] А? Нимага ибрата олмаймиз? Дунёдаги конкретний бўлиб турган проблемасини Аллоҳ ҳал қилиб берди. Нима қилганлиги учун? Ва ишониб юборинг, қилиб кўраверади да шу тақвони. Гапга кирмаётган хотинимизни ҳам ота тарбияга солиб қўяди. Ўша кутмаётган иморатимизни ҳам куткизиб беради Аллоҳ. Фақат тақво қилайлик. Мана Ибн Аббос: воярзуқу мин ҳайф у ла яхтасиб, кутмаган жойдан ризқини йетказади деган ояти шароф айтадики, ярзуқу мин ҳайф ул ла яхтасиб ай мин ҳайф у ла ярмал ва ла яржу. Кутмаётган, хаёлига келтирмаётган жойдан ризқни йетказиб қўяди. Бу оят, биродарлар. Агар шунча шубҳамиз бўлса, калима келтириб янгилаб олайлик. Иймондан айлаб қолиш хавфимиз бор. Тақво қилсам, Аллоҳ ҳар қандай мушкули ҳал қилади, деган еътиқодда. Шубҳаси бор одам калимани келтириб олсин бошқадан. Чунки аввало ваъда беряпти, албатта мушкули ҳал қиламан, орқасидан мукофотини ҳам бераман.

[21:57] Мана бошқа оятда Аллоҳ Таоло айтади, валав ан нақҳил ал қуруқ, аъмон авотдақов, ла фатақна алайҳим баракатун ниясунна, ила ал ал. Агар дейди, бир қавмга Аллоҳ Таоло пайғамбарни юборди. Пайғамбар уларни Аллоҳга даъват қилди. Қавм инкор қилди, масхара қилди, Аллоҳ бало юбориб йўқ қилиб ташлаверарди. Йўқ бўлгандан кейин Аллоҳ айтяпти. Агар ўшалар дейди, иймон келтириб, тақво қилишганида, осмони йердан барака ешигини очиб қўярдик уларга дейди.

[22:30] Енди булар йўқ бўлиб кетди. Енди буларга бу имкон йўқ. Иккита шартни қўяпти, иймони бўлганида, иймон келтири туриб тақво қилганида, осмондан йердан барака есшикларини очиб қўтар едик. Лекин нима қилишди? Вала кейин катта бу фаҳад нах мимакан ёки сибун. Лекин Пайғамбарни ёлғончи қилди, шу қилган иши туфайли уларни вайрон қилдик дейди. Хулоса. Бизда иймон ва тақво сифати бўлса, осмон йерда нима келар екан?

[22:56] Барака келар екан. Ўрик бўлмаяпти а, биродарлар, бир неча йилдан бери. Бекорга бўлмаяптими бу нарса? Будой бўлмаяптида. Бекорга бўмаяпти, биродарлар. Ана шу йер тақвога, мана Ислом уммати, Ислом давлати шундай бир гулчираган пайтда, бўрилар қўйлаб олди юрди дедик. Екин тикин мўл бўлди, биродарлар. Ҳатто ёмғирга гапирадиган бўлди халифалар. Қачон, биродарлар? Тақво бўлганида.

[23:30] Аллоҳ таоло мана шу яҳудлар ҳақида айтади, валав аннахим ақомут тавротовал инжилаҳ ва на унзила илаҳими роббиҳим ла акалу мин фавқихим амин тахтавар жулиҳим, минҳум уммату мухтасид ва какафиру минҳум са амаямирун. Агар улар дейди Аллоҳ таоло. Таврот билан Инжилни қойим қилишганида, улар оёқларини остларидан ҳам, бошларини устларидан ҳам Аллоҳни берган марҳаматини кўришган бўлар еди, лекин бош тортишди. Уларни инсофлийлари ҳам бор, кўпроғи фосиқлар билан вақт олиб бор.

[24:01] Ана шу айтилинган ўн учта фойдаси. Мана ярим соатга бориб қоляпти биродарлар. Аллоҳ субҳанаҳ расулуллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бир биридан марҳамат қилиб айтади. Мен жа алал ҳу умуман ҳамма воҳидан. Кафаҳуллоҳу мен ҳаммоҳин минан би дуня. Ва мен шақалату ҳу ҳаммуҳу аҳволи дуня, лам юбалилаҳи таърифи аййи авдияти иннали и аҳлакаҳо.

[24:34] Инсонда ғам бўлади. Ҳамма одамда ғам бўлар атиги. Беғам одам бўлмайди ўзи. Ақли жойида. Ҳамма ғамларини дейди Расулуллоҳ. Дунёдаги ҳамма ғамларинини битта ғамга алмаштириб олса битта одам. Яъни Аллоҳни рози қилишлик ғамини биринчи ўринга қўйиб, бошқа ғамни суриб қўйса, бошқа гамларини йечимини Аллоҳ Таоло ўзини зиммасига олади дейди. Сиз Аллоҳни рози биламан деб Аллоҳ айтгандақа яшанг да, Аллоҳ айтгандай қилиб тижорат қилинг, Аллоҳ айтганидай қилиб муомала қилинг, Аллоҳ айтяпман юринг. Аллоҳ бошқа ҳамма проблемангизни ҳал қилиб бераман деяпти. Ишонмаймизми бунга?

[25:13] Агар ким мана шу ғамни қилмасдан бошқа ғамларни қиладиган бўлса, Аллоҳ ўзи билади қайси азоб билан завташишлигини. Енди ҳозир мана шу ўн тўртта фойда, ўн учта фойдаси келиша оладиган бўлсак, ярим соатдан ўтиб кетади. Шунинг учун бугун мана шу муқаддимаси билан кифойланамиз. Битта оятни шарҳини кўрган бўлдик. Агар мана ваман яттақиллаҳи я жаллоҳу маҳружи ва ярзуқумина ҳайфуллоҳи яхтасиб, ким Аллоҳдан тақво қилиб яшаса, Аллоҳ Таолонинг ҳар қандай мушкулни осонликка, йенгилликка чиқаради ва шундан кейин кутмаган жойидан ризқини бериб қўяди. Демак, тақво қилсак, ризқимизни Аллоҳ баракотли қилиб беради. Иншааллоҳ ертага бўладиган суҳбатимизда ана шу тақводорларга бериладиган фойдаларни айтиб ўтган бўламиз. Аллоҳ Таоло бирга бўлади тақводор билан. Аллоҳ Таоло тақводорни яхши кўради. Аллоҳ Таоло тахводорларни дўсти бўлади, ишларини осон қилади, гуноҳларни каффорат қилади, хавф ва хатарни омонда сақлайди. Яхши амалларни қабул қилади, барака ёғдиради, душманларни макаллилигини нари қилади, илм беради, нажот беради, жаннатни беради. Мана шу ўн тўртта, ўн учта тезда айтиб ўтган мавзуни битта биттадан кўриб чиқамиз иншааллоҳ. Ҳар биттасига ҳужжат бор, Пайғамбарлар, саҳобаларнинг ҳаётидан, иншааллоҳ мана ўрнига келганда гаплашган бўламиз.

[26:34] Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими баракати.
