# Саҳобалар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 121 of 510
- Section: —
- Duration: 40 min
- Original title: Саҳобалар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/121
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/2v50XyFm5Bk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=2v50XyFm5Bk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/120.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/122.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен амин. Вассолату вассолат муала саидина муҳаммад ас содиқул ваъдил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маъаллам тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳумма алимна ма яъм фарунаба фарунабий маъаллам тани вазниддин на илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натҳиба ва арина ал баътила баътилан ва ризқу нашдина ба. Ҳожианна минма йеста меъун ал қовли файетта биюн ақсана, водихинна би роҳматика фия ибадика солиҳийин. Мабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини ҳаётини ўқишлигидаги бугун дарсимиз. Бугунги биз ўқийдиган саҳоба, у кишини исми Абдуллоҳ ибн Саллам розияллоҳу анҳун. Яҳудий. Яҳудий.

[0:54] Абдуллоҳ ибн Салламнинг исломий киришлик ҳиссаси ўта таъсирли. Аммо у кишини ҳаётини ўрганишликка киришдан аввал озгина бир муқаддимага муҳтож бўламиз. Ҳар қандай инсон ўзи туғилиб, ўсиб, яшаган муҳитни бир кишиси бўлади, ўзини маданияти, сақофати, урф одатига бўйни еккан бўлади. Мусулмон ота онадан дунёга келган болани мусулмон бўлишга тайин. Енди мусулмон бўлмаган ота онадан дунёга келган одам, бу албатта мусулмон бўлиш узоқ бўлади. Мусулмон бола мусулмон оилада дунёга келди, исломий тарбияни олади. Муҳити исломий бўлади, уни мусулмон бўлишингизга бу нарса кўмак беради. Енди бундай бўлмаса чи? Ғайридинни оиласида, ғайридиннда муҳитида, урф одатда ўсган одамни динини алмаштиришлиги, урфини алмаштирилишлиги осон бўлмайди. Бу киши яҳудий еди. Яҳудий бўлиб ҳам яҳудийларни роҳибларидан еди. Ўзини динини олим кишиларидан роҳибларидан еда.

[1:58] Киши ўзи ўрганиб қолган, амал қилиб юрган, ўзи улғайган, динидан бошқанга динга ўтишлиги осон бўлмайди. Чунки шу динда ўзини кимлигини таниган. Аммо иймон бу урф одатдан, муҳитдан, шарт шароитдан устун бўлади. Агар кишининг иймони ҳақиқий бўладиган бўлса, қайси миллатдан, қайси юртдан, қайси елатданлиги бу муҳим емас. Агар иймон биринчи ўринда бўладиган бўса. Абдуллоҳ ибн саллам исломга киришлигидан аввал у кишини исми ал ҳасин ибн саллам еди. Ал ҳасин ибн соллам. Кейин пайғамбаримиз бу кишини исмини, сизнинг исмингиз абдуллоҳ деган едилар. Ана шу кундан бошлаб бу кишини исми абдуллоҳ ибн саллам бўлди. Яна бир исми зобитон еди. Яҳудийларнинг роҳибларидан. Яъни дин илмини билимдонларидан. Аллоҳ Таоло Қуръонда мана шу роҳибларни, яҳудларни, насронийларни роҳибларини, ахборларини ҳақини яширганлиги ва одамларнинг молларини ноҳақ йўллари билан йегани ҳақида оятларини нозил қилади.

[3:02] Адибн Хотамуддойи насроний динидан исломга ўтган пайтида Пайғамбаримиз итта ҳоду ахбар раҳуморуҳубанаҳум арбабамин дунийлаҳ оятини ўқидилар намозда. Адибн Хотамиддойи христиан динидан келиб мусулмон бўлди. Намоз ўқиб турганида Пайғамбармиз орқасида шу оятни ешитди. Ё Расулуллоҳ биз роҳибларимизни Худо қилиб олмаган едик. Яъни оятни мазмуни, улар ўзларининг роҳибларини Аллоҳнı қўйиб Худо қилишиб олганида, роб қилишиб олганда оят еди.

[3:32] Шунда Адибни Хатами Тойи, Ё Расулуллоҳ биз уларга сиғинмас едик, Худо қилиб олмагаммиз деганида, улар ўизлари хоҳлаган нарсани сизларга ҳалол қилиб, хоҳлаган нарсанини ҳаром қилиб берармиди? Ҳа. Мана шуни қабул қиламидинглар? Ҳа, мана шу сизлар уларни Худо қилиб олганлигинглар деди. Буни яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Шариатда ҳалол бўлган нарсани бироз сизга хорам деса қабул қилсангиз, Худо қилиб юборибди шу одамни.

[4:00] Шунинг учун биз кимга қулоқ соляпмиз, кимга ерга яшаяпмиз, қайси ўлчов, қайси тушунчалар билан яшаяпмимиз, қараб қўяйлик. Демак, яҳудларни ва насронийларнинг роҳиблари одамларни молларини ноҳақдан, хорондан йейишар еди. Улар ўзларини тутиб олган мана шу мавқефидан, позитсиясидан жуда чиройли бир фойдаланишар еди. Ўйланг, ҳеч нарса қилмайди. Ўша ўзини бир динни вакили бўлганлиги тирикчилик манбаи бўлиб қолган. Албатта улар ўзларни бу позитсиясини беришликни хоҳлашмас еди.

[4:35] Абдуллоҳ ибн саллам ясрибда яшар еди. Биласизлар, Мадинаи Мунаввара Расулуллоҳ келгунга қадар Ясриб деб номланган. Расулуллоҳ келганларидан кейин Мадинаи Мунавваро деб номи аталди. Енди ҳозир Ясриб дейиш мумкин емас. У киши Ясрибда ёшар екан, Ясрибда яша деган яҳудийлар ҳам, араблар ҳам, бошқа қанақа бир халқлар бўлса, бу кишини ҳурмат қилар еди, яхши кўрар еди. Нима учун? Одоби ахлоқи олий бўлган кишилардан еди. Қарангларда, одоби ахлоқи яхши бўлганлиги учун Яҳудий ҳам ҳурмат қиляпти уни, Яҳудий бўлмаганлар ҳам. Бу ҳолат сиз билан бизга Пайғамбаримизни қуйидаги ҳадисини шарҳлаб беради. Пайғамбар биз айтганлар тажидун наса маъадин хия руҳун фил жаҳилияти, хия руҳун фил ислам и да фақиҳу. Одамларни дедилар Расулуллоҳ. Кон каби еканини топасиз. Жоҳилиятда яхши бўлганлари, агар динни тушунсалар, англасалар, Исломда ҳам яхши бўладилар дедилар. Жоҳилияти зўр бўлганлар динни тушунса, Исломда ям зўрлардан бўлади.

[5:44] Одамлар конга ўхшайди. Мана шу мажлисда ўтирганларимиз ҳам қарасак, хулқимиз ҳаммамизники ҳар хил даражада. Ҳар хил даражада. Шу хулқимизга қараб туриб, Аллоҳ Таолони ҳузурида қадримиз белгиланади, биродарлар. Илмли бўлсак ҳам, хулқимиз чатоқ бўладиган бўлса, бу яхши ҳолат емас. Молигимни анасига онаси Робия Туррога бориб таълим олинг, ўғлим, уни илмидан аввал хулқини юқтиринг ўзингизга деб васият қилган екан. Динимиз ахлоқ, динимиз хулқ дини, биродарлар!

[6:18] Яҳудийларни мана шу роҳиби, хулқи гўзал еди. Кейинчалик шу хулқи исломга келишига сабаб бўлди. Хулқидан рози бўлинган инсон, ахлоқи зўр, солиҳ бўлган инсон. Қаранг, солиҳларни ишини Аллоҳ ўзи ўнглайди. Хулқингиз зўр бўлиб туриб, солиҳ бўлинг, Аллоҳ сизни ишингизни ўнглайди, далилимиз бор Қуръондан бунга. Астайдувилла. Инна валия аллоҳу ла дина зал ал китаб, ваҳуа ята валлоҳ солиҳинг. Ешитинглар. Зотан менинг егам шу китобни нозил қилган Аллоҳдир, у солиҳ бандаларга ёр бўлур. Аллоҳ ёр бўлсин деб қўяди а? Нима дегани бу?

[7:00] Солиҳларга Аллоҳ Таоло ўзи ёр бўлурч дегани, оилангиздаги муомалангизми? Тижоратингиздаги баракатми, кўчадаги қилаётган муомалаларингизми? Аллоҳ Таоло ўзи ислоҳ қилиб туради дегани. Мана абдуллоҳ ибн саллам солиҳ инсон бўлган екан, иймон келишигидан аввал, ахлоқли одам бўлган е кан, аллоҳ ёр бўлди. Аллоҳ у кишини ишини ислоҳ қилди.

[7:24] Абдуллоҳ и бин саллам исломгача одамларни орасида ўзини салоҳияти билан, тақвоси билан, енди ўша даврдаги тақво учун машҳур еди. Ростгўй еди. Тўғри йўлда турар еди. Одамларда бир урфига хилоф иш тутмас еди. Хотиржам ва содда ҳаёт кечирар еди. Вақтини ушга бўлган екан. Бир қисмини ибодатхонасида ибодат учун ўтказар екан. Яна бир қисмини боғида ўтказар екин меҳнатини қилиб. Яна бир қасмини динини яхшироқ тушунишлиги учун китоби билан шуғулланар екан, Таврот билан. Уни мана шундай исботлашади. Тавратини ўқир екан, Абдуллоҳ ибн Салам аввалги пайғамбарларни рисолатини тўлдириб келадиган, юбориладиган охирги набийни аломатларига келганда узоқ ўйланиб туриб қолар еди. Яъни шу пайғамбарда замонида мен тирик бўлармикинман? Шу пайғам бор келиб қолса мен таний олармикинман деб қаттиқ ўйланиб узоқ туриб қолар едим. Ўзи асли Ясритга яҳудийлар кўчиб келишган Шомдан. Фаластиндан. Асли Фаластинда бўлган улар. Кейин Яслипга кўчиб келган, айримлари. Сабаби, уларнинг Тавротида, уларнинг китобларида охир замоннинг Пайғамбари мана шу Ясрипга ҳижрат қилиб келишига ҳақида хабарлар бор еди.

[8:45] Хурмонлари кўп бўлган шаҳарга кўчиб келишинг ҳақида башоратлар бор еди. Шунинг учун кўчиб келди келишган еди у Яҳудларни айримлари. Биласизлар Мадинада Пайғамбаримиз ҳижрат қилиб келганларида Яҳудий қабилаларидан катталари, мана Қайнуқо, мана Назир, мана Қурайза боради. Демак, нимага кўчиб келишган екан? Охир замон Пайғамбари келади деб кўчиб келди екан. Лекин келганидан кейин ўша Пайғамбар таниб туриб, қабул қилишмади. Чунки Яҳуддан чиқмади да у.

[9:21] Иймон нима? Иймон Қуръон оятларини, ҳукмларини тўлалигича қабул қилиш. Агар Қуръонни оятларидан ўзингизга ёққан жойини олиб, ёқмаган жойни чеккага сурадиган бўлсангиз, бу иймонингиз иймон бўлмай қолади. Яҳудлар худди шундай қилишди. Тавратдан ўзига ёққан жойни ушлашди, ёқмаганжойини инкор қилишди. Тавротда Муҳаммад алайҳиссаломни аломатлари, белгилари, сифатлари, қиладиган ишлари белгиланган еди, бор еди. Агар Тавротда талабини улар тўлиқ ушлаганида, тўлиқ бажарганида, Расулуллоҳни қабул қилишлари керак еди. Аммо ундай қилишмади. Яҳудларни ҳалок қилган нарса ҳам шу бўлди. Кибр қилишди. Бир жойини олишди, иккинчи жойига кўзини юмиб қўйишяпти.

[10:07] Мана Инжилда ҳам биродарлар, Инжело бир юз тўрт хил вариант бўлиб кетган. Бир юз тўртталик версия бўлиб кетган. Шуни насронийлар йиғилиб, йиғилиб, қисқартириб, қисқартуриб тўрттага туширишган. Бу тўрттани бир бирига киритиша олмаган. Чунки жуда кўп ўзгаришлар кириб кетган бунга, одамларни қўли билан. Шу тўрттага йиғиб, шу тўраласини ҳам тўғри дори амиз деган фикрга келиб турганида, ўлик денгизни тубидан яна бир инжил чиқди. Барнава инжили. Солиштирса бу тўрталаси ҳам тўғри келмаяпти бунга. Бу қадимийроқ нусхаси. Ана шу Барнава инжилида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг келиши ҳақида очиқ равшан оятлар бор еди.

[10:50] Роббимиз азза ва жаллоҳ айтади, астайду биллаҳ, мана Исо алайҳиссалом ўзини қавмига даъват қилар екан, шу сўзларни айтганлигини Қуръонда Аллоҳ келтиряпти. Астайду биллаҳ ва мубашшироқ яъни имен баъди исмуҳу аҳмад. Фалам мажаҳун бил баййинати қол у ҳада сеҳру мубин. Нимага таъкидлаб айтяпмиз бу аввалги китобларда Пайғамбаримиз бор еканлиги ҳақида хабарни? Абдуллоҳ имтисод ҳам буларда унутмади, буларда инкор қилмади, Тавратни тўлалигича олди, иймон келтирди. Аммо Тавратни хоҳлаган жойини олиб, хоҳлаган жойини ташлаганлар кофир бўлишди. Исо алайҳиссалом айтади мен ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир Пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи бўлган ҳолда юборилдим. Бас қачонки Исо уларга ўзининг ҳақ пайғамбар еканлигига аниқ ҳужжат, мўжизалар келтиргач, улар бу очиқ сеҳрдир деди. Исо алайҳиссалом ўзини тили билан Аҳмад исмли пайғамбар келади мендан кейин деяпти. Биласизлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни исмлари учта. Муҳаммад, Аҳмад, Маҳмуд. Учаласи ҳам бу сўзни ўзига ҳамд, мақтов деган сўздан келиб чиқади. Ана. Ана, Тавротда ҳам бор екан, Инжилда ҳам бор екан, аммо қабул қилмади, аксарияти кофир бўлди.

[12:10] Сиз билан биз ҳам китобни олишлигимиз шундай бўлишлиги керак, биродарлар. Мўмин одам Қуръонни тўлалигича олади. Агар оятларни ажрата оладиган бўлса, у ҳали мўмин емас. Демак, бу кишини ўзини хос дини бор екан, ҳавойи нафси деган дини. Яҳудларнинг мана шу роҳиби ал ҳасинимни саллам ваъда қилинган пайғамбарни келишлигини кутиб яшар еди. Оллоҳга ибодат қилмоқчи бўлган одам, пайғамбар юборди Оллоҳ уларга, пайғамбарга итоат қилсин. Ундан кейин яна битта пайғамбар уйғонди, унга итоат қилсун. Аммо кейингисига итоат қилмайман, биринчисига итоат оламан дейдиган бўлса, демак бу одам Оллоҳга итоатда бўлмади. Мана енди ҳозирги кунда динларни бирлаштиришлик деган ташкилот бор ана шу ғарбда.

[12:55] Зўр шиъолари бор. Ҳаммамиз дейди, битта Худога сиғинамиз дейди. Ҳаммамиз уни розилигини интиламиз дейди. Ҳаммамиз жаннатга боришни хоҳлаймиз. Дўзахдан айтята оламиз. Фақат бу Оллоҳга олиб борадиган йўллар ҳар хил дейди. Шу йерда кетди. Масалан, исломдан бошқа динни биз тан олмаймиз. Чунки Аллоҳ Таоло айтган, астай деб беринглар. Иннадина индаллоҳил ислам. Аллоҳ Таолонинг наздида мақбул бўладиган дин фақат ислом динидир. Биз айтамиз, биринчи айтган тўртта жумланглар, тўғри, тўртта гапинглар. Шунинг учун келинглар, ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ дейлик, битта бўламиз. Бу йерга унамайди. Динни бирлаштиришлик. Шиори билан чиройли бир плакатлар билан, чиройли қоғозлар билан куфурда олиб келиб келади сиз билан бизнинг юртларимизга.

[13:50] Аҳли китоблар уларга ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад адоват қилганлари сабаблигина талашиб тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларини инкор қилса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб китоб қилгувчи бўлган зотдир. Истади билла. Ваман яъби тағи ғойрол ислами динам фалон йўқ бола минҳу. У ва ҳу фил а хироти минал ҳосиринг. Енди нима енди ислом, бошқасини тан олмайсизларми деса, роббимиз айтяпти. Аллоҳни наздида мақбул дин фақат ислом дини. Шунинг учун ғайридин бўлган, бошқа динда бўлиб туриб, минг йил рўза тутсин, миллиард доллар сарфласин, бунга бир сўм савоб ёзилмайди. Чунки мусулмон одамдангина аллоҳ таоло қабул қилади амаллоҳ. Кейинги оятда ўқиймиз. Кимда ким исломдан ўзга динни истаса, ҳаргиз қабул қилинмайди бошқа динни. Ва у охиратда зиён кўргувчилар қаторида бўлиб қолади. Демак, ислом келганидан кейин, аввалги шариатлар барчаси бекор бўлади, ҳаммалари муҳаммад алайҳиссаломга ергашишларга лавозим, лобот бўлади. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида тавротдан бир варақни олибдек, ўқиётганлигини рости аллоҳ кўрдилар да, ранглари қизариб кетди, ғазабланганидан. Е хатто бти бўласиз а, тавратли ўқиётган бўлади.

[15:10] Мени нубоватимда ҳали ҳам гумонингиз борми? Дейди. Аллоҳга қасам, шу саҳифани егаси бўлган Мусо ибн Имрон тирилиб келса, менга ергашайдан бошқа йўл топмайди, дейдилар. Тушунарлими? Исо алайҳиссалом тушади охир замонда. Биз иймон келтирганмиз бунга. Мусулмонларни намозини ўқийди, мусулмонларни ҳажжини қилади, Муҳаммад алайҳиссаломга уммат олади.

[15:33] Масалан, соддароқ мисол келиб борадиган бўлса, катта бир компанияни бир вилоятда бир филиали бор. Компаниянинг хўжайини шу филиални мудирига жўнатди, мана бу, мана бу ишларни бажарди. Мана бу числак уни. Ҳалиги филиални бошлиғи ўша числакагача кутиб турувди, буйруқни бажараман деб. Хўжайинидан бошқа буйруқ келди. Уни қилма, маънони қил. Агар шу филиални мудири биринчи буйруқни бажараман, мен иккинчисини бажармайман деса, нима қилади она компанияни бошлиғи? Шарт ишни олиб ташлайди. Мен буюрган ишни қиласан дейди. Шунинг учун пайғамбар юборди аллоҳ таоло йесол йесоломдан кейин, муҳаммадур юсуф алайҳиссаломни юбориш керак бўлади.

[16:14] Ана шу юбориладиган пайғамбарни аломатлари ҳақида тавратдан ўқир екан, аллоҳ таолога дуо қилар еди. Ана шу пайғамбарга замонга замондош бўлишлик, уни кўришлик, унга иймон келишлик бахтига муяссар қилгин деб роббизга узоқ дуо қилар еди ва аллоҳ таоло у кишини дуосини ижобат қилди. У кишини Исломга келишлик қиссаси. Бу қиссани Абдуллоҳ ибн Салламни ўзига қўйиб берамиз.

[16:39] Абдуллоҳ и бин Саллам ҳикоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоҳир бўлганини хабарини ешитганимдан кейин, у зотнинг насаби, сифатлари, замони, макони ҳақида сўраб суриштирдим. Тавротда келтирилган хабарлари билан таққосладим ва у кишини ҳақиқий пайғамбар еканлигини билдим. Акалар, ақлни вазифаси хабарни тарқатишдан аввал уни тўғрилигини аниқлаш. Тўғрими ё нотўғрими бу хабар? Ҳа, тўғри екан. Ундан кейинги вазифаси хабарда тўғрилигни билганингиздан кейин хабарни тушуниш. Хабарни тушуниш. Расулуллоҳ саллам Маккадан ҳижрат қилиб чиқдилар, Мадинани қасд қилиб, Ясрибга келдилар, Қубойга тушдилар. Абдуллоҳ ибн Саллам айтади, шу пайтда мен бир хурмо дарахтининг устида едим. Хурмосини шу ишини қилаётган еди. Дарахт остида аммам Холида бинтул Холис ўтирган еди. Қубойга пайғамбаримизни келганлигини ешитдим да, хабардан аллоҳу акбар, аллоҳу акбар деб юбордим. Дарахт устида турибман. Шунда холам, Аллоҳ сени ноумид қилсин. Агар Мусо ибн Имрон келганда ҳам, бундан ошишга сўз айтмаган бўлар единг, сен яҳудисан. Нима деганинг бу? Деди. Бу қанақа такбир? Деди. Абдуллоҳ имни салламайди. Ей аммажон, албатта у киши Мусо ибн Имраннинг биродари.

[17:59] У унинг динида. У Мусо нима билан юборилган бўлса, бу киши ҳам ана шу нарса билан юборган, деди. Биродарлар, рисолатлар бир. Масдар бир, мишкод бир. Ҳамма пайғамбарлар ислом динини олиб келган. Одамлар гарчи уларни ҳар хил номлар билан кейин номлаб олган бўлса ҳам. Чунки Аллоҳ Таоло айтгандек, астайду биллаҳ, амана расул, бияма ун зийла илайҳи мироббиҳи ва ал муъминун, куллун амани биллаҳи ва малака туфайли оят охиригача. Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди. Ва мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларга иймон келтирган ҳар бир киши айтди, унинг Пайғамбарлардан бирор кишини ажратиб қўймаймиз. Ешитдик ва итоат қилдик. Ҳаммаси бир, асли бир.

[18:49] Аммам сукут қилди, кел, ўзидан аввалги Пайғамбарларни тасдиқлаб келадиган, рисолатларни камолий йетказадиган, сизлар келишини хабарини бераётган Набий шуми деди. Мен ҳа дедим. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига тўғри бордим. Одамлар у зотни олдида жамланиб туришган екан. Расулуллоҳга яқинлашдим ва у зотдан биринчи ешитган сўзим айю ҳаннас, афшус салом. Шу сўз бўлди, Расулуллоҳдан биринчи ешитганим. Ей одамлар, саломни фош қилинглар. Биласизлар, ла тадуҳулул жаннатда ҳатта таъмину. Жаннатга кирмайсизлар то иймон киритмагунларча. Вала тўмину халта таҳаббу. Енди бир бирингларни яхши кўрмагунингларчи, иймонлик ҳам бўлмайсизлар. Енди бир бириларни яхши коришингларга сабаб бўладиган бир ишни ўргатайми дедилар расулуллоҳ. Яъни шундай ишга буни қилсанг бир бирингни яхши кўрасан, яхши кўрсанг иймонли бўласан, иймонли бўлсанг жаннатга кирасан. Демак бу иш қаёқ боради? Афсус салом. Оранглардан саломни фош қилинглар дедилар. Ассалому алайкум деканимиз бу жаннатни калити оляпти биз учун.

[19:58] Шу сизни у одам яхши кўришига сабаб бўлади. Расулуллоҳ айтдилар. Бир биримизни яхши кўрсак, иймонли бўламиз ва жаннатга кирамиз иншааллоҳ. Шунинг учун ёшлигидан ўргатиб юборинглар болаларга. Тарбия дарсларида айтганмиз, тўрт яшар қизча десовка олиб кетяпти отаси, кеч қолиб қолибди, ухлаб қолибди. Нонушта қилганини юмади. Кел болам, кеч қоляпмиз, кейин нонушта қилмадими? Қўлингга битта нарса олиб ол, йеб кетасан.

[20:23] Ҳалиги тўрт яшарши қизча боғчада ешитганда, ада у расулуллоҳ йўлда овқат йеб юришлик пасткашлик деган у, деб қўйди. Ана. Ана, ёшлигидан сингдирилган нарса умрини охиригача боради. Абдуллоҳ ибн Салом айтади. Мадинага Расулуллоҳ келганларида, одамлар у зотни ёнига шошилишди. Расулуллоҳ келдилар, Расулуллоҳ келадилар, одамлар шошилишар еди. Мен ҳам одамлар орасида у зотни кўргани келдим. У зотни юзига қарадим, юзидан каззоб емаслигини билдим. У зотдан биринчи ешитган нарсам, ей одамлар, саломни фош қилинглар, таом улашинглар, қариндошлардан хабар олинглар, одамлар ухлаётганларида тунда қойим бўлинглар, жаннатга саломат келиб оласизлар деган сўз бўлди.

[21:16] Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашдим. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ ва у зот Аллоҳнинг расули еканлигига гувоҳлик бердим. Расулуллоҳ менга қараб, исмингиз нима дедилар? Мен ал ҳасибинни саллам дедим. Расулуллоҳ, сизнинг исмингиз Абдуллоҳ ибн Саллам дедим. Шогирдингиз, қўлингизда ишлайдиган ишчингиз, сиз бошлиқсиз, сизни қўл остингиздаги бўлган одамни исми хижолатга, одамларни орасида кулгига, масхарага сабаб бўлаётган бўлса, ўзгартириб қўйсангиз, суннатга мувофиқ амал қилган бўласиз.

[21:51] Енди ҳар хил да енди ҳолатлар. Оила ҳар хил бўлган. Нима деймиз, диний бир саҳофати ёки бир дунёвий илмдан қанчалар узоқ яқин бўлишига қараб туриб атлар қўйилади. Бир хилга атлар бор, ҳақиқатда есинг, кулаверасан. Ростдан шунақа айтдингизми сизни деса, шунақа дейди. Енди у ўрганиб қолган унга. Айтаверса ўрганиб қолганда қулоғи. Шунақа ҳолатда ўзгартириб қўйишлик Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати. Пайғамбарларимиз бир қанча одамларни исмини ўзгартирганлар. Қандақ қазиётганларида, қандақ азотида бир киши келади да, исминг нимаси жол дейди, яъни бир қўнгъиз бўлади бизнинг тилида. Сени исминг бугундан бошлаб амр дейди. Бўлди, мени исмим амр деб кетади. Бугундан бошлай мени исмим абдуураҳман. Мени исмим бугундан бошлаб абдуллоҳ. Бугундан айтасиз бўлди, ҳеч нарса талаб қилинмайди сиздан. Ўзи асли ота она чиройли исм қўйиш керак, боласи қиёматда ҳижолат олмаслиги учун.

[22:46] Абдуллоҳ Абдусалом айтди, бугундан бошлай менга бошқа исмни бўлишини хоҳламайман. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнидан туриб, уйимга қараб бордим. Аёлим ва оила аъзоларимни исломга даъват қилдим. Уларнинг ҳаммалари исломга келдилар. Аммам холида ҳам муслима бўлди, ёши улғайиб қолган еди. Оила аъзоларимга айтдим, мусулмон бўлганингларни бировга билдирмай туринглар. Сўнгра Расулуллоҳни олдига қайтиб бориб, ё Расулуллоҳ, яҳудлар, яъни мени қавмим, ботил ва бўхтон аҳли, уларни улуғларини олдингизга чақиринг. Мени ҳужайраларингиздан биттасига беркитиб қўйинг, яшириб қўйинг. Уларни орасида мени ҳурматим қанақа, манзилатим қанақа сўранг улардан. Чунки агар улар мени исломга келганлигимни билиб қолишса, мени бор айб билан айблашади деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилдилар. Ҳужжатларидан бирига Абдуллоҳ ибн Салламга яшириб қўйиб, яҳудларни, саййидларни, улуғларини чақирдилар да, уларни исломга даъват қилдилар. Қуръон оятлари тиловат қилинди. Пайғамбаримиз ҳужжат далилларини келтирдилар, лекин улар исломни қабул қилишни хоҳлашмади, талашиб тортишавердилар. Шунда Пайғамбаримиз уларни исломидан ноумид бўлганларидан кейин сўрадилар.

[24:06] Ораларингларда ал ҳасин ибн салам, у кишини исми ал ҳасин ибн саллам еди. Расулуллоҳ Абдуллоҳ ибн Салламсиз деган еди. Ораларингизда ал ҳасин ибн салламни манзиллати, ҳурмати қандай? Улар, ҳа у бизни саидимизни ўғли, бизни саидимиз, олимимизнинг ўғли. Бизни олимимиз дейишди. Расулуллоҳ айтдилар, агар у исломда қабул қилса, сизлар ҳам қабул қиласизларми? Аллоҳ сақласин. Мумкин емас бундай бўлиши. Мусулмон бўлишдан Аллоҳ сақласен деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Саллам айтади, ҳужрадан уларни олдига чиқдим да, айтдим, ей яҳудлар жамоаси, Аллоҳда тақво қилинглар. Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган нарсани қабул қилинглар. Албатта бу зотни Аллоҳнинг расули еканлигини биласизлар. Қўлинглардаги Тавротда унинг исми ва сифатлари билан ёзилган ҳолда топгансизлар деди.

[25:07] Мен бу зотни Аллоҳнинг йироз сўраётганлигига гувоҳни бердим, мен мусулмонман деди. Дейишига яҳудлар, валлоҳи ёлғон гапирдинг. Сен ёмонимизни ўғли, ёмонимизсан, жоҳилимизни ўғ.ли, жоҳилимизсан деб бор айблар билан айблашни бошлашди. Дарров ўзгаришди. Дарров ўша ишни. Ҳозир бир гапни гапириб туриб, бошқа гапни гапириб, чунки улар билан бирла бўлмай қўйди да. Инсофсизлик бу. Пайғамбаримизга қараб, Абдуллоҳ ибн Саллом айтдики, ё Расулуллоҳ, айтмаганмидим яҳудлар бўхтон ва ботир аҳиллари деб деди. Ўзини қавмини табиатини, ҳабислигини билганлигидан мана шу нарсани айтган еди. Абдуллоҳ ибн Салламни исломга келишида мана қуйидаги ҳадис ривоят қилинади.

[25:54] Анасун нималикдан, абдуллоҳ и брун салламдан у киши расулуллоҳни мадинага келганлигини ешитганидан кейин, пайғамбаримизни олдига келиб сўраган еди. Мен сиздан бир нарсалар ҳақида сўрайман. Бу сўраган нарсаларни жавобини фақатгина Набий билиши мумкин. Бу ҳали иймон келтирмасдан олиб боради. Сўраган саволлар қуйидагича еди. Инний сайрукан салатин ла яъла муҳимна илла Набий. Мен сиздан учта нарсани сўрайман. Мен. Бу саволларни жавобни фақат Набий билиши мумкин. Ма аввало аширот исса, қиёмат, хоин бўлишлик соатини биринчи аломати нима? Ва ма аввало таъми яқулуҳу аҳлу жанна. Жаннат аҳллари биринчи бўлиб йейдиган таом қандай таом? Учинчиси, ва ма баълу лволадий ян зиру ила абиҳий, ав ила умиҳий. Қайси ҳолатда туғилган чақалоқ отасига қайси ҳолатида онасига ўхшаб қолади? Бу нарсаларни фақатгина Набий билиши мумкин.

[27:01] Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, ҳозиргина Жаброил келиб, менга бу нарсаларни хабарини айтди деди. Ўша ўша фаришта яҳудларнинг душмани деди Абдуллоҳ ибн Саллам. Пайғамбаримиз айтдилар, аммо аввал аширот ис саъа фанарун тақшуруҳум минал машриқи ила маърибий.

[27:23] Қиёматнинг аввалги белгиси бир оловки, одамларни машриқдан мағрибга қараб тўплаб келади. Қиёмат аломатлари деган дарсимизда бу ҳадис шарҳланган. Бир ўт чиқади, одамларда ҳаммасини бир йилга тўплаб суриб келади. Вулкан дейсизми, йер ёрилиши дейсизми, хуллас мана шу нарса бор. Иккинчи саволим нима еди?

[27:47] Ва ҳамма аввало то амин я акулаҳ у аҳлу ил жанна. Фазия даду ка бидел ҳуд. Жаннат аҳлининг йейдиган биринчи таоми бу балиқнинг, жигарининг учи. Яъни балиқни жигари йейилар екан. Во аммал валаду ида сабақа маъру рожули ма ал маръати наза ал валаду.

[28:11] Болани отасига ўхшаши еркак аёлга яқинлик қилганида, еркакнинг суви аёлнинг сувидан ўзиб кетса, бола отага ўхшайди. Войда сабаха маъул мар' адий маърурожили назъат ал валада. Агар ана шу сув қўшилганда бир бирига аёлнинг суви ўзиб кетадиган бўлса, фарзанд онасига ўхшайдир. Ҳақиқатдан қарасангиз, айрим одамларни онаси билан турса ғирт онасига ўхиқ екан дейсиз. Отаси ўзи умуман бошқа шаклда бўлади. Отаси билан турсангиз ғирт отасига ўхшайди дейсиз. Значит иккаласини сувини олган, тенг келиб қолган. Баъзида отага ўхшаб кетади бола, баъзида онага ўхшайиб кетади. Буни ким ҳал қилади? Буни Аллоҳ азза ва жалла ҳал қилади. Аллоҳ таолонинг ҳикмати илоҳияси бу.

[29:01] Абдуллоҳ ибн Салламни иймонига келиши, ва яҳудлар билан Пайғамбаримизни мана шу ҳақида суҳбатлашишлиги мана шундан иборат еди. Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Салламга башорат берган едилар. Бу қандай башорат? Абдуллоҳ и бин саллам розияллоҳ ҳам ҳу ҳу битта чанқоқ одам сувга ташна бўлгандек, сувга иқбол қилганидек, исломга иқбол қилди. Қуръон ўрганишликка киришди. Уни оятларини диққат билан ўқиб ўрганди. Доим Қуръон тиловати билан тили намида. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга худди сояк ҳам ергашиб, жаннатга олиб борадиган амалларга ўзини бағишлади. Пайғамбарингиз саллаллоҳу алейҳи васаллам бу кишига жаннатни башоратини бердилар. Бу ҳақида саҳобалар ўртасида хабар тарқади. Биродалар, бу кишини яҳудий бўлган дедик. Киши бир диндан бошқа динга ўтиш осон емас. Аммо Ислом ҳамма нарсадан қувватли. Иймон ҳамма нарсадан кучли. Ақлли одам ўзини атрофидаги муҳитдан таъсирланиб, атрофидаги шарт шароит, муҳитни итоатида бўлмайди. Ўзини ақлини, қаноатини, иймонини итоатида бўллади.

[30:17] Тушунарлими? Мумкин емас дейилдими? Ҳамма қилаётган бўлса ҳам қилаверсин. Мен қилмайман бу нарсани. Аллоҳ Таоло айтади, астайте биллаҳ, во ила қийла лаҳум таъалав ила ма анзал аллоҳу ва ила расул қолув ҳасбуна ма важадина алайҳи а ба ана аввало укани а ба оҳимла яъламуна шайин ва ла яхтадун. Динда мана бундай, мана бундай дейилган деса, енди ота бобомиз қилиб келган екан, шуни қилаверайлик дейди. Бу нарса мумкин емас деса, енди ҳамма қиляпти, биз ҳам қилиб қўяверайлик. Яъни бу одам Аллоҳ ва Расулига итоат қилмаяпти. Кимга итоат қиляпти?

[30:57] Ҳаммага. Аллоҳ Таоло айтади қачон уларга Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбарга келинглар дейилса, Аллоҳ ва Пайғамбарни айтгани қилинглар дейилса биз учун ота боболаримизни нимани устида топган бўлсак, биз учун шу нарса йетарли дейишади. Гарчи ота боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳақ йўлни топа олмайдиган бўлсалар ҳам а? Ҳеч нарсани билмас еди, бу диний билимлардан отанг ёки енанг хабари йўқ еди. Енди ўшалар қилганини қилиб қўяверайлик.

[31:32] Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Абдуллоҳ минас-Салламга берган башорати қуйидагича еди. Бу қиссани қайси буни Садирний ибодат ривоят қилиб беради? У айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидида илм халқлардан бирида ўтирар едим.

[31:55] Унда бир шайх бор еди. Жуда ҳам ёқимли ва таъсирчан сўзларни гапириб, одамларнинг қалбларини ўзига мойил қилар еди. Одамлар уни суҳбатидан ҳузулланишар еди. У киши мажлисдан туриб кетганидан кейин, мажлисда қолганлар айтишдики, аҳли жаннат бўлган кишини кўриш, кимни хурсанд қилса, мана шу кишига қарасин, яъни шу одам жаннати дейишди.

[32:19] Қайси бирини Соатим Мубода айтади, ким бу киши деб сўрасам, Абдуллоҳ ибн Саллам деб жавоб беришди. Мен у кишига ергашаман дедим ўзимга, ергашдим. Ортидан айтиб бордим. Уйга кирди, мен киришликка рухсат сўрадим, менга рухсат берилди. Кирганимдан кейин нима ишингиз бор биродар деди. Мен сиз масжиддан чиқиб кетаётганингизда, сиз ҳақингизда фалон, фалон, фалон деган яхши сўзни ешитдим.

[32:46] Сизни хабарингизни билиш учун ергашдим. Сизни жаннати еканлигингизни одамлар қаёқдан билишди? Деди. Абдуллоҳимни сал ҳам ҳикоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида едим. Кечаларни бирида ухларканман. Бир киши тушимда мени ёнимга келиб, ўрнингдан тур деди. Мен турдим. У мени қўлимдан тутди. Юрди. Чап тарафимда бир йўлда кўрдим. Унга юрмоқчи бўлганимда, бояги киши айтди: йўқ, бу йўлга юрма. Уни қўй. Бу йўл сеники емас, деди. Қарасам, ўнг тарафимда бир аниқ йўл турибди. У киши: мана шунга юр, деди. Абдуллоҳи нисаллам туш кўряпти. Аллоҳ Таоло ўзи яхши кўрган бандасини биродарлар жаннат йўлига бошлаб қўяди. Тўғри йўлни кўрсатиб қўяди, қандай қилиб? Бир тилига солиб қўяди, яхши одамларга қўшиб қўяди. Бир илҳом қаторида бир нарса келади қалбига. Шунда ўзи билган йўл билан Аллоҳ Таоло ҳидоятлантириб қўяди. Ўша пайтда тўғри қилган еканман. Ё сен тўғри қурганинг йўқ. Аллоҳ сени ўша томонга бурди. Ўша пайти яхши бўлганингни ушладинг. Ё Аллоҳ сени сақлаб қўйди. Муҳими биродарлар, дуо қилайлик. Ўзинг рози бўладиган ишларинг бизни бошла, ўзинг ғазабланадиган ишлардан бизни қайтар. Агар Аллоҳ кўмак бермаса, қўлимиздан ҳеч нарса келмайди.

[34:01] Ишонаверинглар. У менга шу йўлга юр деди. Юрдим. Юриб, ям яшил, кенг бир ровза боғига келдим. Боғни ўртасида, таги йерда, юқориси еса осмонда бўлган бир темир устун бор еди. Унинг юқори тарафида олтиндан бўлган бир халқи бор екан. У киши менга чиқ деди. Мен чиқа олмайман дедим. У келиб мени кўтарди. Мен кўтарилиб, устунни юқорисига келдим. Иккала қўлим билан олтин ҳалқани ушладим. То тонг отдиргунимча, уни ушлаган ҳолда турдим. Кейин уйғондим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёнига келиб, тушимни айтиб бердим. Қаранглар қанақа зўр одамлар, қанақа зўма бўлган. Муҳаммад алайҳиссалот вассалом тирик. Туш кўрса бориб пайғамбаримиздан сўраб олади. Бир мушкуласи бўлса бориб пайғамбаримиздан сўраб олади. Зўр давр а? Ўзи розияллоҳу анҳу дейилгани ўзи йетарли мукофот. Аллоҳ улардан нима қилди? Рози бўлди.

[35:04] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тушини ешитиб туриб, таъвил қилиб бердилар. Солиҳ. Салоҳиятли, тақволи муомилларда тушишлари айрим нарсалардан бир хабар белги бўлади. Расулуллоҳ айтиб бердилар қола тилка ровзату ровзатул ислам. У боғ ислом боғи. Ва даликал амуда амудул ислам. Ана шу устун ислом устуни. Ва тилкал урвату урвату рўзхо. Сиз ушлаган бояги халқа, енг мустаҳкам халқа, фанта алал ислам, хатта тамота. Сиз ўлгунингизга қадар исломда бўласиз. Яъни ўлгучи имонда турибдими? Демак, жаннат дейдиган битта ишора. Кимдан башорат бу?

[35:51] Расулуллоҳ айтдилар, у боғ ислом боғи, у устун ислом устуни, у халққа мустаҳкам халққа, баъзсиз то вафот етгунингизча исломда боласиз дедилар. Пайғамбаримиз айтганлар роял мўминий жуз ун мин ситатин ва арбаъина жуз ан минина нубовати. Расулуллоҳ айтдилар, мўминнинг туши нубоватнинг қирқ олти дан бири.

[36:15] Енди тушларни ҳақиқий таъвилини биродарлар юсуф алайҳиссалом билган. Енди у кишидан кейин бу илм мукаммал суратда ҳеч кимга берилган емас. Аммо мана Тавбейларда Ибн Сириййин тушлар таъвири деган китобни жамлаб қўйган. У ҳам ваҳий сифатида емас, тажриба сифатида ёзиб қўйилган нарса. Тушди ҳаммасига ишониб ҳам бўлавермайди. Тушди ҳаммасиига бепарво ҳам бўлавер бўлавермай. Тушди яхши одамга айтиш керак. И нега яхши тушди айтиш керак?

[36:46] Бу қисса бизга нимани беради? Бу киши яҳудий еди. Роҳиблардан еди. Жамиятини илғор пешқадам одами еди. Динини алмаштириб олишлиги жуда ҳам қийин иш еди. Аммо биродарлар, айтганимиздек, ислом, иймон ҳамма нарсадан устун бўлади. Ҳақиқий иймон егаси ўзини миллати, урф одати, агар иймони талаб қилаётган ишга тескари бўлса, иймон йўлини танлай олади. Ҳамма қилаётган бўлса, у ишни қилмай қўяверади.

[37:12] Нима дейди? Ҳақ қабул қилишликка ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди. Қариндошларим бундай деяпти, акаларим кўммаяпти, жўраларим бундай қилайлик деяпти. Бу бари нима? Баҳона. Чунки сиз айтсангиз ҳам иқтисод томонидан ҳам, бошқа томонидан ҳам сиз вигидний нарсани айтяпсиз ўзи аслида. Сиз ўзингиз хоҳласангиз бўлди.

[37:38] Мана шу Мусо алайҳиссаломни ҳиссасидан бир гапирадиган бўлсак озгина, сеҳргарларни чақириб туриб Фиръавн Мусони йенгиб беринглар деди. А биз йенгиб берсак, бизга нима бор деганди, сизлар мени енг яқин одамларимдан бўласизлар деди. Мусо алайҳисса салом билан сеҳргар ўртасидаги баҳсдан хабаримиз бор. Мусо алайҳи саломни кўрсатган мўжизасини улар Аллоҳни мўжизаси ояти еканлигини тушунишди, иймон келтиришди. Шунда Фиръавн айтди.

[38:07] Унга мен изн бермай туриб иймон келтирдингларми? Шак шубҳасиз, у сизларга сеҳр юрган каттанглар екан, деди. Яъни изн бериш керак да бу. Изн бериш кераксиз, изн бермаса булар иймон ҳам келтиришлик керак емас. Аммо бу сеҳриганлар, сеҳриганлар ҳақни кўргандан кейин урф одатига ҳам қарамади, шарт шароитга ҳам қарамади, одамларни нима қилаётганига ҳам қарамади. Ҳақни кўрдида шарт сажда қилишди. Мен сенларни фалон фалон фалон қилиб азоблайман деганида нима деди?

[38:38] Бизлар ҳаргиз ўзимизга келган аниқ ҳужжат, мўжизани ва бизларни яратган Зотни қўйиб, сени танламаймиз. Бас қиладиган ҳукмингни қилавер, сен фақатгина шу дунёдагина ҳукм қилаверсан. Биз еса хатоларимизни ва сен бизларни мажбур қилган сеҳргарликдан иборат гуноҳимизни мағфират қилиш учун парвардигоримизга иймон келтирдик. Аллоҳнинг савоби яхшироқ ва улуғроқ деди. Хулоса, Абдуллоҳ ибн Салом яҳудий бўлган.

[39:08] Урф одати, кийим кечаги, тушунчалари бошқача бўлган. Аммо иймонни сидқидилдан қабул қилганидан кейин, сиз қадрдон қалбига иймон кирганидан кейин, бу нарсалардан воз кечишлиги жуда ҳам осон бўлди. Сиз билан биз, ўша чеккаётган сигаретимиз бўлса, ўйнаётган нардамиз бўлса, ухламасдан ётиб олиб футбол кўраётган бўлсак, шариатимиз ман қилган ишларимизни ташлай олмаётган бўлсангиз, билингки ҳали иймон йетарли даражада қалбимизга кириб жойлашмабди. Бизни қалбимизни вужудимизни егалламабди. Мўмин одам учун Аллоҳ ва Расулуллоҳ ҳоким қилган пайтда бир ишни, қилсамми, қилмасамми деган вибир бўлмайди. Аллоҳ Таоло айтади, Аллоҳ ва Расулул бир ҳокимни ҳоким қилгандан кейин, мўмин ва мўминаларга ҳеч қандай ихтиёр қолмаслиги керак. А рўза тушиш керак бўлса ихтиёр қилмаяпмиз ку. Рўзани, намозни қандай қабул қилган бўлсак, Аллоҳ Таоло ва Пайғамбаримизни бошқа ҳокимларини ҳам шундай қабул қилишлигимиз керак бўлади. Аллоҳ азза ва жалла бу улуғ саҳобаларни ҳаётини ўқиб ўрганиб, улардан ўзимиз учун ибрат, ҳаётда бир дастурий амал олишликда барчамизга насиб қилган бўлсин.
