# Саҳобалар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 129 of 510
- Section: —
- Duration: 47 min
- Original title: Саҳобалар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/129
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/piqBvaRikzY.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=piqBvaRikzY
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/128.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/130.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббина аламин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқ лува адил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълум тана иннака антара алимул ҳаким. Аллоҳумма алинал ҳаққа ҳаққон ворзуқна тебаа. Ворин ал ботила ботилан ворзуқна чидинаба. Ва жаҳанна минман ястамаюн ал қобил ҳаяттабюнеҳ санаб. Водихинлаб би раҳматика фий айбадика солиҳийин.

[0:30] Наобод. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақидаги дарсимизни бугун навбатдагиси. Бугун Абу Убайда Амир ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу ҳақида бўлади. Умматнинг енг ишончли ҳисси. Амину ҳадиҳил умман. Бу саҳобанинг исми омир бин абдуллоҳ ибн жарроҳ ал қураши ал фиҳрий. Лақаби Кунияси, Кунияси Абу Убайда. Бобосига нисбатан Кунияси билан машҳур бўлган. Онаси Умайма бинт Ғонам. Ҳижратдан қирқ йил аввал дунёга келган. Яъни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий келганида, у кишининг ёши йигирма йетти да еди.

[1:13] У киши аввал Ҳавоистонга, кейин Мадинага кўчганлардан. Исломга биринчилардан бўлиб кирган ва аввалги мусулмонига йетган ҳамма машаққатларини бошидан ўтказган киши. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча машқатларига гувоҳ бўлган, ислом тарихидаги шижоатли, ўта жасур жангчи, буюк саркарда, одил, ҳаёли инсон сифатида танилган. Бу соҳа ҳақида Пайғамбаримиз айтганлар, инна ликунли умматин аминун ва аминун ҳадиҳил умматий абу убайдуду тул миржамроҳ. Ҳар бир умматнинг ишончли кишиси бўлади. Бу умматнинг ишончликчиси Абу Байду ибн Жарроҳ дедилар. Мана шу таъриф, мана шу мақтов бу киши учун кифой қилади. Умматнинг ишончли чизси.

[2:02] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари жуда кўп машаққатларни бошларидан кечиришган. Том либослари дағал еди, турмуши шароити қийин еди. Очлик, қўрқув, душман хавфи давомида устида турган. Аммо шундай бўлса ҳам улар дунёдаги енг бахтли одам деб ҳис қилган ўзларини. Нимаси билан? Ҳозирги кунда бир одамни тўрт томони қибла бўлса, тўкин сочин ҳамма ёғи бир мўли кўл бўлса, шу одамни бахтли деб ҳис қилади. Ҳис қилади деб ўйлаймиз. Бу саҳобалар ўзини нимаси билан саодатли ҳис қилган? Аллоҳни азиз бандаси еканлиги билан, ҳис қилиш билан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдамчи еканини фикр қилишлиги билан ўзларини саодатли ҳис қилган. Аллоҳга қул еканлигини ўйлаб туриб ўзини бахтли ҳис қилганман. Мана енди бизни замонимизда ҳамма томони бир мукаммал бўлган, дунёвий, моддий томони мукаммал бўган бир одамни тасаввур қилинг.

[2:58] Машинаси енг яхши машина, уй енг чиройли уй, иситиш, совитиш, автоматический, ҳамма афзал нарсалар бор. Бунақа одамларни ҳаёти, сиз билан бизни замонимизда яшаётган одамларни ҳаяти, фидоийликдан ҳоли, қаҳрамонликдан ҳоли, тазйиқиядан ҳоли, аллоҳ учун яхши кўришдан ҳоли, даъватни кўтаришликдан ҳоли, солиҳ амаллардан ҳоли.

[3:23] Бунақа одам нимага яшай еканини ҳам билмайди ўзи. Бу соҳа болаларни ҳаётини қарангларда. Ўзи учун яшамаган, дин учун яшаган аллоҳ уларни азиз қилди. Дин буларни азиз қилди. Мана шундай бир ҳислардан, шуърилардан, муқаддас масъулиятдан холи бўлган инсонни умри. Бунақа одам одамлар орасида ўзини керак емас ҳис қилади, паст нохис ҳис қилади. Гарчи моддий ҳаёти нима бўлса ҳам, зўр бўлса ҳам. Ўн ой куни Зубайрдан ривоят қилинади. Умариддин муҳатто вазируллоҳу анҳ халифа бўлиб турганида шомга келди. Жуда кўп одам халифани кутиб олди. Шунда халифа сўради: "Мени оғайним қани?" Ким у деб сўрашувди, Абу Убайда деб жавоб берди. Ҳозир келади дейишди. Шу пайтда Абу Убайда розияллоҳу анҳу мана шу шом устида амир бўлиб турган киши каноп ювганлик туяни миниб келди. Туясини ювгани канопдан бўлган. Халифа билан қучоқлашиб кўришди. Кейин халифа уни уйига кирди. Халифа Абу Убайдани уйига кирди. Уйда сув қуйилган қозон турибди. Ескиб кетган битта постда турибди. Бир бурда нон, деворга илиб қўйилган қилич. Бошқа ҳеч нарса йўқ.

[4:37] Ўзи Умариддинни ҳатто зоҳид одам бўлган дунёдан. Ўзи зоҳид бўлиб туриб, бундан ҳайратланиб сўрадики, бошқа шерикларингизга ўхшаб у бу нарса қилмадингизми уйингизга? Абу Байду тий Амирул Муъминий. Ётиб тургани шу нарса ҳам йетади. Ўзи шу ҳам кўп дунё учун деди. Умар ака ҳатто пайтда сиздан бошқа ҳаммамизни дунё ўзига туриб юбордик Абу Байда. Мана шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Абу Байда розияллоҳ анҳуни жуда яхши кўрар еди, ҳурмат қилар еди. Ҳамма раҳбарлар ҳам, иш бошлари ҳам мана шу Абу Байдадек бўлишлигини орзу қилар еди. Қаранг.

[5:18] Қўлингизда дунёда ҳамма ҳашамати, ҳамма зеби зийнати бўлсин, қасрлар, сайёралар, нафсига ёқадиган ҳамма нарса. Бу нарса сизни бахтли қилмайди. Бу нарса сизники бахтли қилмади. Агар Аллоҳни танимайдиган бўлсангиз. Мана кўп айтамиз, ана шу Йевропани олсангиз, хусусан, ўша Скандинавия ўлкаларни оладиган бўлсангиз, Йевропа ўзи бой мамлакатлар мажмуаси. Енди уларчида Скандинавия, ўша Финландия, Шветсия, Норвегияси хоссадан улардан ҳам бой. Шу юртда яшаётганларни ўзини ўзи қатл қилишига биринчи ўринда турар екан, суитсид бўйича. Нимага деса, зериккан, ҳамма ёғи йетарли. Ойлиги зўр, холодилниги толдур, кўчалари теккис, супермаркетларни озиз очилари кирсангиз, лекин бахтли емас шулар. Нима учун? Биз интилаётган нарсаларда шулар, улар йетган шу нарсага. Аммо Аллоҳ Таолодан узилиб қолган. Охират ғамидан узилиб қолган. Иймонсиз, динсиз. Шунинг учун ўзини ўзи осон ўлдиряпти. Тўйган ҳаётдан зериккан.

[6:18] Абу Бувайду розияллоҳу анҳуни ҳаётини қаранг. Исломга биринчилардан бўлиб келди. Ҳамма машаққатларни кўтарди. Юртидан чиқиб кетишликка мажбур бўлди. Аввал хабаристонга, кейин Мадинага. Расулуллоҳни ҳамма ғазолатларида у зот билан бирга бўлди. Уҳуд кунида Расулуллоҳига санчилиб қолган темир парчаларини шиши билан суғуриб чиқарди. Тишлари синиб кетди.

[6:41] Мана шундай меҳнат машаққатни кўрган одам яна шомга вабо касали келганида, ана шу вабо туфайли ўлиб кетди. Умматнинг енг ишончли кишиси. Қани биродарлар, қанақа одамлар булар? Бояги саволда, қани енди улар ҳозир? Қани? Шунинг учун Аллоҳ Таоло бир бандасига раҳмат назари баланд қарайдиган бўлса, бу инсонни қалбига сиз билан биз таърифлай олмайдиган бир бахтни, саодатни жойлаб қўяди. Соҳибадан бизга ўхшаган одам бўлганмикин? Агар улар башар бўлса, демак биз башармиз еканмиз ҳозиргидаши еканлар. Агар биз башар бўлсак, улар башардан кўра баландроқ мартабадаги инсонлар бўлган еди екан. Охират ҳовлисини подшоҳлари. Уларда қалбидаги муҳаббат қанақа муҳаббат еди? Уларни қалбини егаллаган шавқ, қанақа шавқ еди? Улар буюк инсон едилар, биродарлар. Улар қайси жаҳонни яна битирган екан а? Қўлида нечта дипломи бор екан? Нечта китоб ўқишган екан?

[7:40] Аммо инсон Аллоҳ Таолога қалби билан ҳақиқий маънода боғланадиган бўлса, Аллоҳ Таоло бу инсонни саодатли инсон қилади. Гарчи дунёвий ҳаёти зўр бўлмаса ҳам. Абу Байдуҳ Амириддин Жарроҳ розияллоҳу анҳуҳу. У киши Ашарайин Мубашшарайнинг бири. Тириклигида Жаннатий еканлигини ўзини. Расулуллоҳнинг тилидан ешитган кишилар. Расулуллоҳ айтадилар, Абу Бакр фил жаннат. Ва Умар филжанна, ва Али юн филжанна, ва Усман филжанна, ва Талха филжанна, ва Зубей филжанна, ва Абдураҳмон ибн Авф филжанна, ва Саъд ибн Абу Ёққос филжанна, ва Саид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл филжанна, ва Обу Убайда ибн Жарроҳ филжанна. Таржимани кераги йўқ. Ўнта булар. Не саодат мана шу ўнталикка кириб қолишлик.

[8:36] Абдуллоҳ ибн Умар шундай дейди. Қураш қабиласида учта одам бор. Улар инсонларнинг енг очиқ чеҳралиси, гўзал ахлоқлиси ва хаёлиси дерлар. Агар сизга гапиришса, бир оғиз ҳам ёлғон гапиришмайди. Агар сиз уларга гапирсангиз, сизни ёлғончига чиқармайди. Булар Абу Бакр Сиддиқ, Усмонун Афон, Абу Убайду розияллоҳу алмашамайди.

[9:03] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, мана амала наса фалон ёдлим ҳум, ва ҳадда тахун фалон якдим ҳум, ва ваъда тахун фалон меҳли фҳум, ва ҳво минман камолат муру атуҳу, ва заҳорат адолатуҳу, ва вожибат уҳувату ҳу, ва ҳуримат ғойбатуҳу, ёки ғийбатуҳу. Ким одамлар, одамлар билан муомалада бўлса, уларга зулм қилмаса, уларни алдамаса, ваъда бериб, хилоф қилмаса, мас бу киши муруввати комил, адолати зоҳир кишилардандир. Ундай инсон билан биродар бўлишлик вожиб, ундай инсонни ғийбат қилишлик ҳаром бўлади дедилар. Абу Убайду розияллоҳу анҳу. Бу кишини исломига Абу Бакр Сиддиқ сабаб бўлган еди. Абу Бакр иймон келтирганини иккинчи куни бўлиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳи анҳу Абдураҳмон ибн Авфни, Усмон ибн Мазунни ва Арқамни, Набир Арқамни ҳамда Абу Байду Омири билан Жарроҳни йеталаб, Расулуллоҳни олдига олиб борди. Улар Расулуллоҳни олидида шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлишди. Абу Бакрни иймон келтирганига бир кун ўтиб, иккала ҳижратда ҳам иштирок етди, иширок етган. Расулуллоҳни ҳамма ғазолотларида бирга иштирок етган. Қаранг.

[10:20] Агар Абу Бакрнинг иймони битта паллага қўйилса, қолган умматнинг иймони иккинчи паллага қўйганса, ларожиҳат иймано абибакр ийм. Абу Бакрнинг иймони ўғри келади. Нима учун деса, мана шу бир улуғ инсонат исломига сабаб бўлган еди. Бизни ҳам кимдир масжидга тилаб келди. Биз ҳам ҳаром харишда ташлашимизга кимдир сабаб бўлди. Намозга кириб қолишимизга кимидир айтган сўзи қилган иши сабаб бўлди. Енди биродарлар биз ҳам бошқаларни исломига сабаб бўладиган вақтимиз келмадими? Ё толка бизни йеталаб юришадими? Ё фақат йеталаб нима бўлишимиз керакми? Сиз ҳам бирорта одамни исломига, иймонига сабаб бўлганмисиз? Ҳаромдан чиқишига, ибодатга кириб қолишингизга. Пайғамбаримиз айтганлар ку, я' али, ли яъни яҳдий аллоҳу бикаро жулани воҳидан хойрун лаки мин ҳумрун наъм. Ей, али, сиз туфайли аллоҳ битта одамни ҳидоят қилиб қўйишлиги қизил туялардан кўра сизга яхшироқ ёки қуёшни нури тушган нарсалардан ҳаммасидан кўрасизга яхшироғ деганда. Сўрайлик да ўзимиздан. Биронта улфатимизни шу жаҳолатдан нурга олиб чиққанмизми? Ана шу гуноҳ маъсият ботқоғидан иймон боғига йеталаганмизми? Биронтасини. Агар ҳа бўлса, демак, бекорга яшамабмиз дунёда. Имом Бухорийдан келтирилади.

[11:36] Ҳузаифо розияллоҳу анҳун роғиб қилинади. Бир куни Нажронлик кишилар, Нажронлик араблар, насроний араблар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига келиб дейишди: ей Абулқосим, ўртамиздаги мол мулкни тақсимлай олмасдан, бир биримиз билан қирқ киши бўлиб кетяпмиз. Сизлар мусулмонлар, тўғри сўзсизлар, омонатдорсизлар. Шунинг учун бир ишонган одамингизни бизга қўшиб берсангиз, у молларимизни адолат билан тақсимлаб берса.

[12:04] Ғайридинлар, ғайридинилар, насронийлар келиб, мусулмонлардан бир адолатли кишини сўраяпти. Яъни ишонади мусулмонга ёлғон гапирмаслигига. Ишонади мусулмонга адолатлигига. Иффатлилигига, розгўйлигига, ҳатто уни душмани ҳам ишламаяпти. Пайғамбаримиз айтганлар: ал муслиму ман салим ал муслимуни миллисини ҳимоядаги. Ким ҳақиқий мусулмон? У шундай бир кишики, мусулмонлар уни қўлидан ҳам, тилидан ҳам озор кўрмайди.

[12:35] Ва ул мумину ман аминан насо аладимай ҳимал ва муаллим. Мўмин ким? Мўмин шундай одамки, одамлар ундан ўзларини молларидан ҳам, қонларидан ҳам хотиржам бўлишади. Еътибор беринг да. Одамларга сен озор бермайсан емас. Одамлар сени ёмонлик қилишинг мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмайди. Мана шу одам мўмин. Мана шу одамс мусулмон. Мана енди аҳли китоблар ўзларини молиявий муаммосини ҳал қилишлик учун ҳозир сўраб пайғамбаримизни олдига келишди. Расул айтдилар, халава келинглар, мен сизлар билан қўшиб ишончли, кучли одамни юбораман. Умаром Хаттоб айтади. Пешин намозига ҳар сафаргидан кўра ертароқ бордим.

[13:19] Яъни Расулуллоҳим йўқ, қиз мени истат, мени танлаб қолса, топа олмай қолмасин, дедим да. Пешин намозиға ертароқ борди. Ана шу ишончли, кучли киши мен бўлишни орзу қилдим. Амирликни яхши кўрганлигимдан емас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намози ўқиб бўлиб, одамларга қараб, ўнгга, чапга қараб ўгирила бошладилар. Мен оёғимни учига кўтарилиб баландроқ бўлиб турдим. Расулуллоҳ яъни истаётган бўлса кўрмай қолмасин. Яна қайтариб айтамиз, бошлиқликни, амирликни я хуш кўрганимдан емас, умматни ишончлилигиси. Расулуллоҳ у ёққа бу ёққа қараб юбордилар, то Абу Бойдан топмагунлар учун. Абу Бойдани топиб туриб, охуружи маъқул, фақиҳ ва индаҳум бил ҳақи фи махталаҳуфи. Улар билан бирга чиқинг, ихтилоф қилишаётган нарсаларида ҳақ билан ҳукм қилинг дердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шундан бери бундай хато айтади, валлоҳи бу марта мени Абу Бойдан олиб кетдим.

[14:14] Шунча савобани ичидан ишончли дафтар Расулуллоҳ нима қиляптилар? Абу Байдани танлаяптилар. Асхоб екан мужум бия иҳин қитадайтум ихтадайтум. Мени саҳобаларим худди осмондаги юлдузга ўхшашади. Қайси бирисини ушласанглар, тўғри йўлни топиб юборасизлар. Қайси бирини ертагини ушласанглар? Тўғрисини топиб юборасанглар.

[14:37] Жобир Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни бошлиқ қилиб, бизларни қуриш карвонини пойлашлиги учун чиқардилар. Кичкинагина қўшин, Абу Убайда бошлиқ. Енди уларни озуқасига Расулуллоҳ бир холта хурмо бердилар. Бир холта. Е, Расулуллоҳ, нима бўлади бу? Бир ўтириб йеб қўямиз ку буни. Дейишмаган екан.

[15:04] Биз ўзи дам олган бир еллик олтмиш километрга чиқсак биласизларми қанча запас оламиз? Вой, одам боласини йейдиган қилиб бераётганди Аллоҳ Таолочи. Тўй бўлса ҳам йеймиз. Хурсандчилик бўлса ҳам йенгмиз. Тазйия бўлса ҳам йемиз. Йеяверамиз да. Булар жанги жиҳодга кетишяпти. Расулуллоҳ бир икки кило хурмоғини шундай холпага солиб беряптилар. Бошқа ҳеч нарса йўқ. Қанақа қилиб тирикчилик қилдинглар деб сўраса, Абу Убайда кунда биттадан хурмо деб берарди бизга. Оғзимизга солиб шуми шуми юрардик, устидан сув ушиб қўйиб юраверардик.

[15:40] Ҳозирчи? Кўк чой. Қани кўк чой? Памилчўм суюқ бўлиб қолибди. Овқат йегоҳсиз бўлиб қолипди. Гўштсиз бўлиб қуолибди. Мана биз кимдан ибрат олишимиз керак? Мана кимлардан биз ўзимизга шаблон олишимиз керак. Улар мана шундай бир меҳнат, машаққат, очлик, қийинчиликда бўлса ҳам ўзларини бахтли инсон деб ҳисоблаган. Сабаби нима еди? Аллоҳни розилигини биринчи ўринга қўйган кишилар еди булар. Аллоҳни розилиги биринчи ўринда қўйган ишлар еди. Ҳозирда енди одамлар шунча неъматни, мол кўрчиликни ичида туриб, кўплари шақоватда. Сабаби нима? Сабаби Аллоҳни танимаганлиги. Сабаби, иймонни биринчи ўрига қўймаганлиги.

[16:25] Амин. Ишончли. Бу сўзни маъноси нима? Қолун набиййи соллаллоҳу алайҳи вас салам иннали кунли умматинг аминан ва иннна иннна аминана айяту ҳал уммату абу убайду тул миржарроҳ. Имом Муслимнинг саҳҳиларидан келтирилади. Расулуллоҳ айтадилар, ҳар бир умматнинг енг ишончли кишиси бўлади. Албатта, ей уммат, бизнинг ишончли кошимиз Абу Убайду ибна Жарроҳ, дедилар. Амин, ишончли. Одамларни молларини устида ишончли, одамларни манфаатини устида ишончлик, динларни устида ишончлик. Бир ишчи бор, қўлингизда профессионал, ўзини ишини ҳақиқий устаси. Тажрибали, ғайратли, ҳаракатчан мутахассис. Аммо дено емас. Нима дейсиз? Ўқийди, билгани қисми. Муҳими ишни зўр қиляпти. Сиз буни мана шу ишчини сиз уни ҳунаридан, тажрибасидан, ҳаракатдан фойдаланяпсиз ку, динига бепарволик қиляпсизми? Уни дини устида сиз ишончли хўжайин бўлмадингиз. Тўхтатишингни, намозини ўқиб ол. Усталар, шогирдларни ишлатасизлар а? Тугатиб қўйиш, кейин қилишасан намозингни.

[17:36] А? Шунақа бўлади а? Иш тугат, кейин қиласан. Йўқ. Мана шу уста шогирдларини динини устида ишончли емас екан. Амин емас екан. Тўхтатишди. Овоз намозини ўқиб олинглар, кейин давом еттирасизлар. Бўладими шунақа деса? Бу ишхонани хўжайини айтадики, майли дейди, ўзимга ҳолига қўйинглар, ўқийдимми, ўқимайдимми, ўзингни ишинг дейди. Бу хўжайини уни тажрибасидан, илмидан фойдаланяпти ю, лекин динига бепарво бўляпти. Мусулмон киши унақа бўлмайди. Атрофидагиларни динини устида ишончли бўлади. Ей, пешинда ўқидингми? Бомдодга тур деса, турмаса, қаттиқроқ тур дейди, туриб ўқиб ол дейди. Ўлиб кетди дейди. Ўғотирдим, турмадинг дейди. Унақа бўлмайди. Сизни ёнингиздаги одам, сизни Аллоҳга яқин бўлишингизга сабаб бўлмаса, шу одамдан узоқроқ бўлаверинг.

[18:25] Шунинг учун биродар, оила аъзоларингизни устида ҳам динида ишончли бўлинг. Уйингиз тоза, саранжом саришта, овқат ширин, қўли ширин, зўр овқат қилади дейсиз ку, денг овозлигини. Инобатга олмайсиз, кўз юмиб кўрасиз. Демак, аёлингизни динини устида ишончли бўлмадингиз. Клиент сўради, қайсиниси яхши деди. Агар шуни маъноси яхши демасангиз, демак, савдойингизда омонатдан емассиз. Сиздан маслаҳат сўради. Қайси қилган ишим тўғри? Аллоҳга хуш келадиган ишни айтмадингизми? Демак, сиз динда ишончли бўмадингиз.

[19:01] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга берган одоби. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етганларидан кейин, мусулмонлар ўзларига халифа сайлашлари керак. Ансорлар ўзлари тўпланишиб, халифа сайлаши бўлишди. Бундан хабар топган муҳожирлар, уларнинг олдига зудлик билан йетиб борди. Улар Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Абу Убайда ва Умар ибн Хаттоб еди.

[19:29] Ансорлар ўзларидан халифа ҳисобламоқчи бўлганида, абубакр сиддиқ розияллоҳ анақа қилиб туриб, ансорларнинг фазилати, уларни исломда кўрсатган хизмати, фидойиларини ҳаммасини гапириб туриб, хулосаси халифа муҳожирлардан бўлади, ансорлар сизлар ёрдамчи бўласизлар деган маънода айтди. Улар рози бўлишди. Шунда абубакр сиддуқ розияллоҳни айтди, мана бу икки кишидан биттасини халифа қилиб сайлашлик агар мен розиман деди. Яъни халифа бўлишликка лойиқ деб билиняпти Абу Убайда розияллоҳу анҳу. Умарун хаттоб кейинчалик қўлингизни узатинг, сизга бир байъат бераман деганида, абу байди айтганида, расулуллоҳ бизга намоз ўқишлиги учун тайёрлаб берган киши турганда, мен ундан олдинга ўтиб кетмайман деди. Умарун хаттоб айтди, мен расулуллоҳни ҳар бир умматни ишончли кишиси бўлади. Бизни умматимизнинг ишончли киши, абу байтидагини ешитганман, келинг қўлингизга беринг, мен сизга байъат берай, сиз халифа бўлинг деганида, абубайдани жавоб ойигача бўлди. Расулуллоҳ бизга намоз ўқигани тайёрлаб берган одам турибди. Ким? Абу Бакр. Расулуллоҳ тириклигида иймонликка ўтган Абу Бакр, мусулмонларга. Бир бирига мана шуни лутф билан, одоб билан мувофиқ бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари. Абу Байду розияллоҳу анҳу ҳеч қачон Абу Бакрга озғинлик қилмаган. Абу Бакрнинг ўнг қўли бўлган. Албатта, бу саҳобаларни бир бир қилаётган, бир бирига қилаётган бу муомаласи пайғамбаримизни берган тарбияси еди.

[20:53] Зато саласил сарияси. Саккизинчи йили, ҳижратнинг саккизинчи йилида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Амрубдул осни бир қўшинга амир қилди да, душман томонга қараб чиқарди. Бу Зато саласил сариясида номланди. Амрубдул ос амир бўлди, исломга кирганига беш ой ёки олти ой бўлган еди.

[21:16] Амир билан ос ана шу душман қавмни олдига бориб, уларни адади катта еканлигини кўрганида, Расулуллоҳга одам юборди, бизга мадад жўнатинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожирлардан иборат бир қўшинни тайинлади да, уларнинг ичида абу бакр сиддиқ, умарининг хаттоблари бор еди. Уларга бошлиқ қилиб, абу убайду омиримни жарроҳини тайинладилар, расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вессалаб. Айтдилар, боринг дедилар, амир билан, амир билан ос билан талашманг дедилар. Абу Убайда муҳожирлар билан аввал исломга кирган муҳожирларга йетиб келганида, Амр нурос айтди, мен амирман деди.

[21:55] Муҳожирлар айтишди, сен ўзингни қўшнинг амирсан. Муҳожирларни амири Абу Убайда дейишди. Йўқ деди. Беш оз бор деди ислом келганига, енди кирди. Сизлар менга мадад бўлиб келгансизлар деди. Сизлар мени итоатимда бўласизлар деди. Абу Убайда розияллоҳу аълами деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени сен билан ихтилоф қилмаслигим деб юрганлар. Бўйи сунни исломга кеча кирган, беш ой бўлган кирганига, амри нол остида ит отди да тураверди. Яна қайтариб айтамиз, Расулуллоҳни берган тарбияси дам еди бу нарса.

[22:27] Абдуллоҳ енди шақикдан айтади. Ойша розияллоҳу анҳодан сўрадим. Расулуллоҳга саҳобаларни орасида енг севимлиси қайси еди? Енг суюклиси қайси е ди? Абу Бакр деб жавоб берди Оишонимиз. Кейинчи, Умаримни Хаттоб деб жавоб бердиди Оишонимиз. Кейинги чи, Абу Байдуҳ Омри билан Жарроҳ деб. Кейинчи, Оишонимиз сукут сақладилар. Расулуллоҳга енг севимли учта одам санаб айтганда, Абу Бакр Сиддиқ, Умаримни Каттоб, Абу Байдуҳа Омри билан Жарраҳоз закир қилиняпти. Абу Байданинг ахлоқи, зоҳидлиги, камтарлилигига мисоллар.

[23:08] Абу Саълаба розияллоҳу анҳу айтади. Расулуллоҳга учрадим да, ё расулуллоҳ, яхши таълим олиш учун мени бир одамга йўлланг. Шунда Расулуллоҳ мени Абу Убайда юбордилар ва мен таълимингни ва одобингни яхшилайдиган кишига жўнатдим сени дедилар, Ибн Асокир ғоят. Абу Воми Баҳили розияллоҳу анҳудан.

[23:33] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр Сиддиқ, Умариддин Хаттоб, Абу Убайду Минажарроҳ розияллоҳу анҳқум ва бир гуруҳ саҳобалар бирга ўтиришган еди. Бир идишда шарбат келтирилди. Шунда Расулуллоҳ у шарбатни Абу Убайдага тутдилар. Шунда Абу Убайда сиз ўзингиз олинг ё Расулуллоҳ. Расулуллоҳ айтдилар йўқ сиз олинг. Абу Убайда пиёлани олди, мана ичишдан олдинг, яна бир марта сиз ўзингизни олинг Расулуллоҳ деди. Расулуллоҳ айтсдилар ичинг деди. Ичинг. Барака уруғларимизда. Уйда оқсоқоли, кампир енаси борлар, уйда баракаси бор. Барака уруғдларимиздадир. Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизни уруғламаса, биздан емас дедилар. Имомутобароний ривоят. Ёшлар, катталарни масхара қилиш, катталарнини менсимаслик, модага кириб қолган. Сиз билан биз кўраётган киноларда, сиз билан биз кўлаётган клипларда мана шу нарса ошкора ҳам, махфи ҳам тарғиб қилиняпти. Катталарни, мен ҳатто ўзини отасини, ўзини онасини масхара қилади сериалларингларда. Куласилар уни кўриб туради, ўзи асли йиғлаш керак еди. Оталарига гап қайтариш, еналарни менсимаслик, чорт қилмаслик, уларни фикрини муносиб, ҳеч ким емас да, қариб қолганда шу.

[24:50] Шунинг учун пайғамбаримиз айтяптилар, катталаримизни улуғламаган, кишиларимизга шафқат қилмаган, биздан емас. Шунинг учун қари отаси, қари онаси борлар, дуосини олиб қолайлик булардан. Чунки буларни қўлида баракат бор. Буларни дуосида баракат бор. Ақули қовли ҳа да, астағфируллоҳу алайҳи валакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилар аъламин. Вассалату вассалама ала саидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллам тана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳум аллим ла ма яън фауна ва фаъна би маъаллам тани вазид на илма. Аллоҳум мажаллам меъман йестами унал қовли ҳаятда биюнаҳ сана. Водихин ла би раҳмат ака фия ибодака солиҳин. Амма бар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

[25:45] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини ҳаётини ўқишида давом етамиз. Ўтган дарсимизда Аминул Умма. Абу Убайду Амириддин Жарроҳ розияллоҳу алайҳу ва алайҳи ва худди дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказган бўламиз. Пайғамбаримиз айтган дилрабо киши ҳақида ликунли умматин амин. Ҳар бир умматни ишончли кишиси бўлади. Бу умматнинг ишончли киши Абу Убайду Умириддин Жарроҳи деган еди. Мана шу тарифни ўзи бу кишига кифоя қилади.

[26:17] Абу Байда розияллоҳу анҳу Шомга воли қилиб тайинланди. Катта мансабга ега бўлди. Лекин бу мансаб у кишини ўзгартириб қўйгани йўқ. Қўлини остида ўша вақтдаги енг кучли, қудратли қўшин турган бўлса ҳам, қўлида шунча бир дунё бўлса ҳам оддий аскарлардақа яшаверди. Шомдаги одамлар исломдан олдин дабдабага ўрганиб қолишган еди. Мусулмонларнинг амирини аҳволи бир пастда ҳамма томонга овоз бўлиб кетди. Амир манақа юрар екан. Имом Бухорий тарихи саҳифада келтиради, Зайд ибн Аслам розияллоҳу анҳудан. У киши Убай розияллоҳ анҳуқул қилган ривоятда шуни айтади.

[26:57] Умариддин Хаттоб бир топ кишилар билан ўтирар екан, халифа бўлиб турганида. Ҳамроҳларига айтди, орзу қилинглар деди. Бир киши айтди, мен бир уй тўла дирҳамларим бўлишини орзу қилардим. Агар бўлса, уларни Аллоҳ йўлида инфо қилардим. Шуни орзу қиламан. Бир уй дирҳамларим бўсин. Халифа айтди, яна орзу қилинглар. Яна бир киши айтди. Мен мана шу уй тўла олтинларим бўлишин ва уларни Аллоҳнинг йўлида инфо қуришни орзу қилардик. Халифа айнитди, яна орзулар. Яна бир кишиси айтди. Мен мана шу уй тўла жавҳарларим бўлиши ва уларни Аллоҳни йўлида инфо қилишни орзу қилардим деди.

[27:38] Орзу қилинглар деди. Одамлар бундан бошқа орзуйимиз йўқ дейишди. Шунда Халифа айтди. Аммо мен мана шу уй тўта Абу Убайдубни Жарроҳ, Муозиқни Жабал ва Ҳузайфа ибн Ёмон розияллоҳу анҳун каби одамлар бўлишини ва уларни Аллоҳнинг тоати учун омил қилишни орзу қилар едим деди. Шунақа одамлар бўлса яна.

[28:03] Сўнгра Ҳузайфага мол юборди Халифа. Пулни жўнатиб айтдики, қараб тур чи олиб борган одамга. Қараб тур чи нима қилар екан? Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга мол келганда, ҳаммасини тарқатиб юборди. Сўнгра мувозимни жаболга пул жўнатиб, қараб турчи нима қилар екин деди. У ҳам шу ишни қилди. Сўнгра Абу Убайда юборди. Назар солинглар, нима қилар екан бу пулни. Абу Убайда ҳам тақсимлаб юборди. Халифайтани айтмадими сизларга деди. Ўзига келди. Шахсан ўзига юборилди. Лекин бу кишилар тарқатишди.

[28:37] Адолатпеша бўлган, Умарул Хатто мана шундай кишиларни бўлишлигини орзу қилган еди. Умарул Хатто айтар еди, Абу Убайда ҳоким қилган бўлса, мен уни ўзгартирмайман дер еди. Бирор бир ишда Абу Убайда ҳукм чиқарган бўлса, мен уни ҳукмини ўзгартирмайман дер еди. Бу кишини Абу Убайда Амириддин Жарроҳини қилган ишини енг кўзга кўринганлардан биттаси Бадр кунида бўлди. Маълумки, иккинчи йили, ҳижратнинг иккинчи йилида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Қуриш мушриклари билан Бадр ғазобида тўғонаш келдилар. Абу Убайда розияллоҳу анҳун мусулмонлар қаторида, отаси Жарроҳ мушриклар томонида. Жанг бошланди. Жарроҳ ўзини ўғли Абу Убайдага дуч келди. Абу Убайда ўзини олиб қочишга келган. Бир неча марта келиб ўғлини қатл қилишга уринди, лекин бу улуғ саҳоба ўзини олуб қочиб ўртача келган. Охири имкон қолмагандан кейин отасини қатл қилди.

[29:35] Отасини кўринишидаги ширкни қатл қилди . Албатта бу ишга Аллоҳ томонидан бўлган қуввати бор одамгина Аллоҳ томонидан мадади бор одамгина қодир бўлар еди. Ва мана шу мавқиф ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда оятни ҳозир қилди. Астайду биллаҳ ла тажиду қовман юъминуни биллаҳи ва лиём мил ахир. Юва дуна ман ҳаддаллоҳу ва расулуҳу ва ла вкану абаҳум, ав абинаҳум, ав ихвануҳум, ав аширатуҳум. Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва унинг пайғамбари чизган чизиғидан чиққан кимсалар билан, гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оғайналари, ёки қариндош уруғлари бўлсалар да, дўстлашаётганларни топмассиз. Мушрий бўлса, диндан ташқарида бўлса, кофир бўлса, отасими, акасими, боласими, дўст тутмайди иймонли одам. Уларга катта бафе қулу биҳимул иманавай ядаҳум беруҳум минҳ. Вой дуҳилҳум жаннат ин тажрибий минтахти ҳалан ҳар холидиина фиха. Родияллоҳу анҳ умароду анҳ улаика ҳизбуллоҳ, ала иннаҳ ҳизбаллоҳи ҳумул муфлиҳум.

[30:47] Ана ўшаларнинг дилларига Аллоҳ иймонни битиб қўйгандир. Ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлароқ қилиб турадиган. Улар манга қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди. Абу Убайду ҳақида рози бўлдим бу оятни. Аллоҳ тўла айтяпти, Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳъдан рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидир. Огоҳ бўлингиз ким? Албатта аллоҳнинг ҳизби бўлгангина зотлар нажот топгунчидир.

[31:22] Бир ўйлаб қарасангиз отасини ўлдирибди, қанақа иш қилган екан? Бу тўғрими деган фикр келади. Лекин қайтариб айтамиз, отасини ўлдиргани йўқ у. Отасини кўринишидаги ширкни ўлдирди. Ва бир неча марта отасидан олиб қочди ўзини. Лекин отаси куфр томонида еди, боласини қатлига тажовуз қилган еди. Албатта, Абу Байду Амир Абдулжарроҳ розияллоҳу анҳу Аллоҳ тарафидан бўлган бир мадад туфайли бу ишга қодир бўлди. Қалбида дунёни ҳар қандай ўлчовини чиқариб ташлади. Аллоҳ ва Расулини рози қиладиган ўлчов билан иш тутди. Абу Байда розияллоҳу анҳу.

[31:59] Уҳуд кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам чуқур йиқилиб тушдилар. У зотни жуда озчилик саҳобалар ҳимоя қилишди шунда. Чунки Холидим нивалетни берган зарбасидан кейин мусулмонлар қўшни тарқаб кетганлар томонга. Ана шу кунда иштирок етган кишилардан айтади, Абу Бакр Сирдаги розияллоҳ ҳикоя қилади. Уҳуд кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлардан ажраб, ёлғиз қолганларида мен биринчилардан бўлиб у зотга қараб юрдим. Қарасам бир одам у зотни олдиларида ҳимоя қилиб уруш қилмоқда. Талха бўлса еди, ота онам фидо бўлсин унга. Талха бўлсин еди, ота она фидо бўлсун унга деди. Борсам, йетиб бордим, орқамдан Абу Убайдуқ қушига тушиб келди. Иккаламиз йетиб борсак, Пайғамбаримиз айтдилар, Талҳа йиқилиб ётган екан. Биродарларга қаранглар. У ҳақлироқ менга қарашдан кўра деди. Жароҳатланиб ётганида Талҳа розияллоҳу анҳуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суёғига темир парчаси санчилиб қолган еди. Шунда абубакр сиддиқ ҳам дейилади, абдураҳмон ибн авв ҳам дейилади. Ўша соҳибалардан биттаси келиб темирни чиқармоқчи бўлган еди, Абу Убайда келди да, Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўрайман, менга қўйиб беринг деди.

[33:15] Темир парчасини чиқаришлик қўл билан имконият йўқ еди. Абу Убайда Расулуллоҳга озор бермаслик учун, Расулуллоҳни муборак жасадига бир азият йетмаслик учун тишлади. Тишлаб туриб силтаб тортди. Темир парчаси чиқди, битта тиши синиб кетди. Яна битта шу парча бор еди. Бу йерга саҳоба чиқармоқчи бўлганда, буни ҳам менга қўйиб беринг. Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўрайман деди. Абу Байда иккинчисини тишлади да, силтаб тортди, темир чиқди, иккинчи ишчи ҳам синиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилди, озор бермасликка қаттиқ харис бўлди. Абу Байдани мана шу иккита тушиб қолган тиши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саламга бўлган садоқатини бир нишони бўлиб қолди. Мана шу олдин иккита иши синиб кетган еди.

[34:00] Абу Байда розияллоҳу анҳунинг камтарлиги. У киши камтар бўлган. Камтарлик ҳаммага ярашадиган сифат. Кибр фақат Аллоҳга ярашадиган сифа. Камтар одамни ҳамма яхши кўради. У бойими, камбағалми фарқи йўқ. Камтарми ҳамма яхши кўради. Енди мутакабирда ҳамма ёмон кўради. Бойими, камбағалми фарқи йўқ.

[34:22] Мусулмонлар қўшими, мана Расулуллоҳ сўроқсини вафотидан кейин Абу Бакр аср халифа бўлди ва мусулмон қўшими Шомда жанг қилишлик учун мана буйруқда чиқди. Ана шу Шомда жанг қилаётган музаффар қўшинига, мусулмонларнинг музаффар қўшинига Абу Бакр Сиддиқ Холидин Валидни амир қилиб тайинлаган еди. Сайфуллоҳ. Абу Бакр вафот етганидан кейин, Ўмариддин Хаттоб халифа бўлди. Енди ўмариддинхаттоб холидин валиддин амирлигидан олди, ўрнига абу убайдани тайинлади. Ва мана шу мактубни ёзиб, Шомга юборди. Янги халифанинг, Ўмариддин Хаттобнинг мактуби Шомга қўшинга йетиб келганида, қўшин шу пайтда бир қаттиқ жанг устида еди. Жанг авжига чиққан еди. Абу Убайдаги мактубни беришди. Умариддин хаттиобни мактубини ўқиди, абу бакрни вафот етганлигини билди. Холид ибн Валидни амирликдан бўшатилиб, ўрнига узиб бўлганлигини билди. Жанг авжида турибди, холидин вали жангни ичида.

[35:28] Мактубни яшириб қўйди. Жанг мусулмонларда ғалабаси билан ниҳоят олибди. Жанг тугади. Қўшнилар ўзини муаскарага, қароргоҳига қайтди. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу келганидан кейин, мактубни унга тутди. Хабарни унга йетказди. Ўмариддин хаттоп абу убайдуллага ёзган мактубида шундай деган еди бизларни залолатдан ҳидоятга бошлаган, зулматлардан нурга чиқарган аллоҳдан тақво қилишингни васият қиламан. Зеро ундан бўлган тақвогина қолади. Бошқа нарсалар фоний бўлади. Сени Холиднинг қўшинига амир қилиб тайинладим. Уларнинг ишини сен бошқар, сен шунга ҳақлисан. Жанг тугади. Холидни валига хабарни Абу Байди йетказди. Холид хабарда ешитди, мактубни ўқигандан кейин айтдики, ей Абу Байда, Аллоҳ сизни раҳмат қилсин. Хат келиши билан нима учун менга дарров хабар қилмадингиз деди. Абу Байда айтди, валлоҳи, сизни жангингизни бузиб қўйишни истамадим. Дунё султонлигини истамаймиз ва дунё учун амал қилаётганимиз йўқ.

[36:44] Ҳаммамиз Аллоҳни йўлидаги биродарлармиз деди. Мен амир бўлсам ҳам шу мақсад, сиз амир бўлсангиз ҳам шу мақсан. Шунда Холид розияллоҳу анҳу одамлар орасида туриб, сизларга амир қилиниб, бу умматнинг енг ишончли киси тайинланди деди. Муҳтади. Абу Убайду туриб айтдики, мен Расулуллоҳнинг Холидун сайфун мин суюфиллаҳ, Холид Аллоҳнинг қилишларидан бири деган ешитганман деди. Бир бирига бўлган муносабатни кўринг. Бир бирига нисбатан бўлган муҳаббатни кўринг. Қадрлашди кўринг бир бирини.

[37:24] Кейинчалик ўзи Умариддин Хаттоб нимага ишдан олиб ташлаган еди Холидни Валидни? Ахир Холидни Валид бошқарган қўшин фақат ғалаба, ғалаба, қалабага еришаётган еди. Нимага амирни олиб ташлади? Умариддин Хатобни олдига кейинчалик Холидни Валид келиб, Мадинада айтади, ей амиралик мўминовнинг, нимага мени ишдан бўшатдингиз деди. Холид розияллоҳу анҳу Бану Маҳзундан. Умариддин Хаттоп адийдан. Умариддин Кҳаттопни тоға уруғи.

[37:57] Онаси Бану Маҳзум уруғидан бўлган. Яъни ўзини тоғаларидан Холид Нивалид. Умариддин хатбо билан Холид Нивалиддин мана бундай катта бўлган бири бири билан мусобақалашиб. Қаранг қанақа йигитлар бўлган а? Тоға жиянларда. Нимага мени ишдан олиб ташладингиз деди. Халифа айтди, ей Холид, мен сизни яхши кўраман деди. Холид Нивалид яна сўради, ей Амирул Муъминий, нимага мени бўшатдингиз деди. Халифани ҳам жавоб берди. Валлоҳим мен сизни яхшироқ кўраман. Яна сўрди, ей Амирул Муминий, нимага мен бўшатдингиз? Енди бирор айб ўтдими, бирор қўшимда бир мағлубият, жангда мағлубиятсга тушди. Нима ўтди мендан? Енди халифани уни ишдан бўшатишликка кўрсатган сабабини кўринг.

[38:44] Ей Абу Сулаймон деди халифа. Сизни ўзингиз сабабли бўшатдим. Аллоҳни йўлида сизга берилаётган нарса сабабли бўшотдим. Одамлар фитнага учрамасин деб сизни ишдан бўшотдим. Чунки холид нивалид розияллоҳу анҳу бошлаганки, жанг мусулмонларда ғалабаси билан ноҳаёт опаётганини, холид йенгилмаётганлигини кўрган айрим мусулмонлар ғалабани аллоҳ томонидан емас, холид томонидан екан деб гумон қилиб қолишлигидан еҳтиёт бўлган еди халифа. Тушуняпсизми? Аллоҳга бўлган суяниши, Аллоҳга бўган таваккалудан кўра, Холид биз биланми бўлди енди йенгамиз деб туриб, Холидга суяниб қолишмасин деган мақсади бор еди халифани.

[39:25] Бўлмасам ютяпти жангларни ҳаммасидан. Бу улуғ халифа ғалаба фақатгина Аллоҳ тарафидан келишигини одамларга билдирмоқчи бўлганди холос. Музаффар қўмондон Холид ибн Валид Сайфуллоҳни ишдан бўшатилишлигини сабаби шу еди.

[39:52] Абу байдуҳ розияллоҳу анҳунинг вафоти. Абу Байдуҳ розияллоҳу анҳу амир бўлган қўшин шомда ғалаба кетидан ғалабага еришар еди. Шу зайлда шом мусулмонларга тўлалигича фатҳ бўлди. Шарқда фуротгача, шимол тарафидан кишига осигача йетиб келди. Шу пайтда шомга вабо йетди. Жуда кўп одам мана шу вабо туфайли вафот етди. Шомда мана шу касал вабо тарқаганлигини шов шув ҳар томонга тарқаганидан кейин, Абу Убайдага халифадан мактуб келди.

[40:26] Мактубда халифа Абу Убайдага шундай деб ёзяпти. Мени сизга бир ҳожатим чиқиб қолди. Сиздан бошқа киши мен учун уни ҳал қилиб бера олмайди. Агар мана шу мактубим сизга кечаси йетиб борса, тонг отмасдан мени томонимга қараб чиқинг. Агар мактубим сизга кундуз йетиб борса, кеч бўлмасидан мен томонга йўл олишингизни талаб қиламан деди.

[40:52] Абу Убайда мактубни ўқиб бўлганидан кейин халифани нимани назарда тутаётганлигини тушунди. Жавоб ёзди. Енди ҳозир халифани буйруғи келди, итоат қилишлик лозим. Мактубни олди чиқиши керак. Бу буйруқ. Агар итоатсизлик қилса, гуноҳкор бўлади. Абу Убайда мактуб ёзди. Мўминларнинг амирини менга тушган ҳожатини билдим. У киши боқий емас кимсани боқий қилмоқчи. Енди вабо тарқаганда Абу Убайдаги касал йетмай туриб олиб келиб олмоқчи Мадинага. Шу вободан қутқариб олмоқчи. Абу Убайда тушунди буни. Боқий қолмайдиган кимсани боқой қилиб қолмоқчи халифа. Мен тушундим мақсадини. Сўнгра давом етди. Ей амирул умодинг, менга тушган ҳужжатингизни билдим. Мен мусулмонлар лашкари ичидаман. Уларга йетган нарсадан ўзимни четга олмоқчи емасман. Аллоҳ менинг ва уларнинг ҳақида ўз ҳукмини қилмагунича улардан ажрамоқчи емасман. Қачон сизга ушбу мактубим йетиб борса, менга қолишга изн беринг.

[41:58] Жавоби шу бўлди. Халифа олиб қолмоқчи мана шундай улуғ инсонни. Лекин бу киши нима қилмади? Қолишликни хоҳламади. Мактуб Мадинага йетиб келди. Амиралим Оминин Умаримни Хаттобни қўлига. Мактубни ўқитди да, қаттиқ йиғлади. Халифани олдида турганлар, нима? Абу Убайду ўлибдими? Ей амиралим Оминин деб сўрашди. Халифа йўқ, лекин ўлим унга яқинлашиб қолибди деди.

[42:24] Абу Убайду розияллоҳу анҳоҳу ана шу вабо тарқаган Шомда қоларкан, одамлар орасида юриб, уларни сабрга чақирди. Охири дард у кишига ҳам хуруж қилди. Синч алоғига кичкина бир нарса чиқди. Шу нарса туфайли кейин касал зиёда бўлди. Одамлар келиб тасалли бермоқчи бўлса, ҳеч нарса емас деб қўяр еди. У киши айтарди, Аллоҳда умидим бор. Шунга ҳам барака берса ажаб емас дер еди. Охири шу касал туфайли ётиб қолди.

[42:56] Дунёдан кетар вақтда қилган васияти. Ибн асокир саидинни абу саиддан ривоят қилади. Абу убайда омир ибн ал жарроҳ розияллоҳу анҳу урдунда вобога чалинганида, у кишини қабри урдунда, иорданияда. Ўша йерда ҳозир бўлган мусулмонларни чақириб, мен сизларга бир васият қиламан. Агар уни қабул қилсангиз, яхшиликда бардавом бўласиз. Абу Убайда васияти. Намозни ўқинглар, закотни беринглар, рамазон ойи рўзасини тутинглар, садақа қилинглар, ҳаж қилинглар, умра қилинглар. Бир бирингизга насиҳат қилинглар, амирларингизга насиҳат қилинглар, уларни алдаманглар. Дунё сизни ҳалок қилмасин. Агар бир одам минг йил яшаса ҳам, албатта менинг сиз кўриб турган ҳолимга тушиши бор. Аллоҳ бани одамга ўлимни ёзгандир, улар ҳаммалари ўлади. Уларни енг фаросатлиси ўз роббисига итоаткорроқ бўлгани ва қайтар куни учун кўпроқ амал қилганидир. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Биродарлар, ўлим ҳаммамизга ҳукм қилинган. Туғилган кунимиз бор, бу пункти бор. Оёққа турдик, гапиришни ўргандик, ўқишни ёзишни ўргандик, пул топишни ўргардик, оилали бўлдик, фарзанд кўрдик.

[44:14] Шу пунктлардан охиргиси нима? Ўлим. Ўлим. Мана шу шарт билан дунёга келганмиз. Чунки дунёга сизни киришлигингиз, ихтиёрингиз бўлмагандек, енди чиқишда ҳам нимангиз йўқ? Ихтиёрингиз йўқ. Уч кунга машинани олдингиз, ижарага, уч кун ўтди, егаси келади да, бер машинани дейди. Мен қайтариб оласиз, юраверсин, қолаверсин менда десангиз, ей, қанақа шарт билан олгансан? Уч кунга деганмисан, уч кунга, уч кун ўртада қайтариб бер дейди. Худди шунга ўхшагандай бу ҳаётни Аллоҳ Таоло қайтариб олади. Фақат билмаймиз ким қачон кетишлигини.

[44:47] Абу Баида айтди, ей Муоз, одамларга намоз ўқиб бер. Ана шундан кейин Абу Баида розияллоҳу анҳу вафот етди ва жанозасини Муозимни Жабал розияллоҳ анҳу ўқиб берди. Ҳижратнинг ўн саккизинчи йили шомда тарқалган вабо туфайлик урдунда бу саҳоба вафот етди. Қабри Амий қишлоғида.

[45:11] Жанозадан ўқиб бўлиб, Муозимни Жабали айтди, ей одамлар, сизлар улуғ бир инсонни йўқотиб қўйдинглар. Валлоҳи мен ундан кўра бағри кенгроқ, оқибатга муҳаббатлироқ, умматга насиҳатгўйроқ бўлган бошқа бир кишини кўрмаганман деди. Уродалар, ҳар куни одам ўлади дунёда. Ҳар бир минутда юз тадан кўпроқ одам вафот етар екан.

[45:37] Ҳамма ўлади. Ана шу ўйнаётган одамлар ўлими олдидан нимани васият қилишар екан а? Дунёдан чиқиб кетаётганда, дунё билан қандай видолашар екан а? Аксарияти дунёдан чиқилиб кетаётганда ҳам қалби дунё билан қолади. Шунинг учун, биродарлар, сиз билан бизни енг саводатли кунимиз роббимизга йўлиқадиган кунимиз бўлсин. Аллоҳум мажол хойра амалина хавотимаҳа. Ҳаётимизда қилган енг яхши амал ҳаётимизни охирида бўлсин. Умримизни охирги яхшилик билан ниҳоят олсин. Меҳнат қиламиз, ибодат қиламиз. Мунтазам бўламиз. Агар шундай бўлсак, ўлим соатлари биз учун енг бахтли лаҳзаларга айланади. Чунки чиқиб кетяпман а дунёдан, алҳамдулиллаҳ деб туриб хурсандчилик билан кетамиз. Агар Аллоҳни есдан чиқариб фақат дунёга қул бўлиб юрадиган бўлса, дунёдан чиқиб кетаётган пайти инсоннинг енг машаққатли, мусибатли ҳолати бўлади. Енг бахтсиз куни мана шу кун бўлади.

[46:33] Мўмин одам дунёдан чиқар екан, охиратга орттириб қўйган нарсасини олгани ўтади. Албатта хурсандчиликда. Енди динсиз, иймонсиз кофир чи, тўплаган дунёсини ҳаммасини қолдириб қўййиб, жазога кетади. Албатта, бу учун бу кун енг бахтсиз кун, мўминга бахтли кун. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло барчаларимизни, оқибатларимизни хайрли қилган бўлсин. Ақлу қовли ҳада ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум.
