Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдалиъллаҳи наҳматуҳу онасида, инуҳу онасида ғофируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин суруриян ҳусина ва мин сайъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала. Ва ман юғилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлаш шарикала.
Ва нашҳаду анна муҳаммадани абдуҳу ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Қуръонинглар суннатни инкор қилади, ижмони инкор қилади ва қиёсни инкор қилада. Биринчи далил оладиган ўрнимиз бу Қуръон, иккинчиси суннат, учинчиси ижмо, тўртинчиси қиёс. Тўраламасга мана шу тўртта манбага иттифоқ қилган. Китоб, суннат, ижмо, қиёс.
Бешинчиси, улар қиёсни инкор қилишади. Айтдик, қиёс аҳли суннавал жамоанинг ҳужжат манбаларидан тўртинчиси. Қуръон, суннат, ижмоо, қиёс. Қиёс нима? Қиёс ўхшаш ҳолатлар асосида ҳукм чиқаришлик. Яъни бир нарсани ҳалол ёки ҳаромлиги ҳақида Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам далил йўқ. Нима қиламиз деса, мана шу Қуръон ва ҳадисда айтилинган ҳалол ёки ҳаромм нарсаларга қиёслаймиз. Масалан, наркотик моддалар. Героин дейди, кокаин дейди ёки ҳозирги манақа таблеткалар билан ўзларини маст қилишлик бўляпти. А Қуръон ўзи йетади деётган одам шу йерда тўхтайди. У наркотик моддани ҳаром дея олмайди, чунки Қуръонда йўқ. А демак иссиқ бўлаверар екан да буни. Ёки таблетка билан ўзини маст қилиш, аптекадаги таблетка билан. Ҳадисда йўқ. Демак Қуръон билан ҳадисда йўғи бўлса, бўлаверар екандан кейин хулоса бўлади. Мана шу ўринда қиёс ишга тушади. Бир нарсани ҳаром ёки ҳалолликдаги ўхшашликни инобатга олган ҳолда ҳукм чиқаришлик. Шунинг учун қиёсни инкор қилишлик бу очиқ залолат бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Муозомни Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб, ҳукмни қайердан оласан?
Аллоҳни китобидан деди. Агар унда топмасанг чи, унда Пайғамбарининг суннатидан деди. Расулуллоҳ яна сўрадиларки, агар суннатни ҳам топа олмасанг нима қиласан? Муозимни жаввал, унда мен иштиход қиламан. Яъни иштиход қоламан, ҳолатга қараб туриб, Қуръонда ҳадисда айтилган нарсаларга таққослаб туриб, қиёслаб туриб иштиход қиларман, жавоб айтаман деди.
Пайғамбаримиз нима дедилар? Бу саҳобасининг жавобини ешитиб, Аллоҳга ҳамд бўлсин. У зот Расулуллоҳнинг елчисини ўзи ва Расули рози бўладиган йўлга йўллади. Демак замонга қараб туриб, шароитга қараб туриб , воқеага қараб туриб иштиход қиламан деб айтяпти. А бу Қуръонийнилар Қуръон ўзи йетади деяпти, суннатни ҳам, ижмони ҳам, қиёсни ҳам инкор қилишяпти.
Демак, қиёсни инкор қилишлиги Қуръонийларни очиқ залолат ва адашлик ҳисобланади. Олтинчидан, улар мусулмонларнинг раҳбарларига, йетакчиларига, муфтийларга, уламоларга итоат етишликни ҳам рад қилишади. Аллоҳ Таоло нима дейди? Истади билла, я айю ҳалладина аману атиуллоҳу ва атиур расулуҳ ва улил амри минкум.
Ей мўминлар, Аллоҳга, Расулига ва ўзинглардан бўлган иш егаларига итоат қилинглар. Демак, мана шу оятдан мусулмон киши ўзини раҳбарига, муфтийсига, бошлиқларга итоат қилишлиги вожиб бўлади. Модомики бу раҳбарлар очиқ маъсият гуноҳга буюрмас еканми, уларга итоат килишлик лозим ва обид бўлади. Қайтариб айтамиз. Ана шу йетакчи раҳбарлар очиъқ гуноҳ маъсиятга буюрмаяптими, итоат килишлиги лозим, лобуд бўлади. Чунки оятда Аллоҳга, Пайғамбар ва ўзингиздан бўлган бошлиқларга итоат қилинглар дейди.
Йеттинчидан, Қуръонинглар, намозда ҳар ким Қуръонни ўзини она тилисида ўқишлиги жоиз дейди. Намозда Қуръонни она тилида ўқишликни жоиз дейишади. Уммату муҳаммадия намозда Қуръон фақатгина араб тилида ўқилишлиги лозим еканлигига иттифоқ қилишган. У маъносини тушунадими, тушунмайдими, фарқсиз. Намоздаги қуръон фа қат араб тилида бўлиши керак.
Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, астайду биллаҳ, иннаҳ анзаллаҳл қуръан ана аъробий ян ла аллакум таъқилун. Албатта, биз бу Қуръонни араб тилида нозил қилдик. Шоат ақл юргизасизлар. Бу шу кунгача уммату муҳаммадия намозда Қуръонни фақатгина араб тилида ўқишлиги керак деган сўзда иттифоқ қилган, шу билан келган.
Енди, булар Қуръонинглар, Қуръонни ўзлари ўша таржимасини ўқиб олиб туриб, шундан ўзимиз хулоса олиб, тушуниб, хулоса қилиб кетаверамиз дейди. Бу албатта хато. Қуръонни тушунишлик учун биродарлар тафсир китобларига мурожаат қилиш керак. Ибн Касир, Имом Суюти, Имом Қуртўбий, Имом Табарий. Мана шу кишиларнинг тафсирлари орқали Қуръон оятларини маънолини тушунишимиз мумкин. Чунки Қуръонни ўзида ўқиб таржимасидан, матнидан хулоса қиламан десангиз, аввалги дарсларда айтдик, ароқни ичишликка ҳам рухсат чиқиб қолади. Бу Қуръон оятларини, муфассирларнинг тафсилотларини ўқиб, кейин тўғри тушунамиз.
Адибни Хотамуд Тойидек улуғ саҳоба Қуръонда оқ ип, қора ипдан ажрагунча, саҳарлик қилаверинглар, йеб ичаверинглар деса, шундай сўзма сўз тушуниб олиб туриб, ёстиғини устига иккита ипни қўйиб олди. Битта оқ, битта қора. Шундай қараса, ажрамаяпти, ҳали қоламан. Йеяверди. Йеяверди! Ҳа кун ёришиб келса ҳам ажрамаяпти, йеяверди. Нотўғри тушунибди. Бундан маълум бўладики, Қуръонинг таржимасини ўқиб туриб, хулоса қиламан деган одам мана шундай адашади.
Қуръонингларни муаммоси нимада? Улар ана шу оятларни таржимасини ўқиб олиб, ўзи хоҳлаганча талқин қилишади. Бу хато. Қуръон оятларининг ичида муҳкам оятлар бор, муташобиҳ оятлар бор. Ом оятлар бор, хос оятлар бор. Мутлоқ оятлар бор, муқоят оятлар бор. Носих оятлар бор, мансуб оятлар бор. Уларда фарқига бормаган одам аниқ адашади. Метал.
Метал деса нимани тушунасизлар? Мана арматурани тушунасилар. Шуйлами метал? Йўқ. Олтин ҳам метал. Кумуш ҳам метал, алюмин ҳам метал, пўлат ҳам метал, латун ҳам метал, мис ҳам метал, а? Бир хилги метални тоннаси йетмиш минг сўм бўлса, бир хилги металда грамми беш минг сўм. Лекин ҳаммасини номи нима? Метал. Худди шунга ўхшаганидек, оятларни ҳам бирини иккинчисидан фарқи бор. Бу катта илм, биродарлар. Бу чуқур илм. Ўйламанглар, Қуръонни таржимасини олди, бир қатор ўқиб чиқди. Бу Қуръони ўрганиб қўйган одам, тийилмайди.
Сенга ана шу Қуръон оятини таржимасини ўқитиб, шунга амал қилдириб, диндан чиқариб юбориши мумкин сени. Ана шу Қур', Қуръон ойъатига амал қиляпман деб сени ароқхўр қилиб юбориши мумкан. Уларнинг хатоларидан кейингиси, саккизинчиси, ҳаммани кофир дейишади булар. Ўзи бу нуқта ўзидан бошқани кофир дейиш, залолатда дейишлик, адашган тоифа, адашган фирқаларни ҳаммасида бор.
Биз билан емасми, демак адашган. Биз билан емасмик, демак залолатга кетган. Қуръонинглар уларга қўшилмаганларни кофир дейисликка шошилишади. Тезда кофир деб айблашади. Шиалар, Қуръонийлар, муржиялар, ҳабашийлар, ҳашарийлар, мана шу аҳли суннадан чиқиб кетган, залоратга кетган тоифаларни ҳаммаси ўзидан бошқани ҳаммасини адашган дейди, кофир дейди.
Залоратга кеткан, адашган фирқаларни ҳаммасида шу нарса бор. Бизга қўшилмаганки одам, адашган, залоратига кетган. Уларни шиори биз билан бўлмаганлар ё кофир, ё адашган. Аммо аҳли суннавал жамоа муҳокама билан, сабр билан, илмий йўли билан тушунтиришлик йўлини танлайди.
Енди аҳли суннавал жамоа буларга ўхшаб бир одамни кофир дейишликка шошиладими? Йўқ, шошилмайди. Уни кофир бўлишига сабаб бўладиган ҳамма шартларини, тўсиқларини ҳисобга олади. Масалан, ибнахажар ҳайтамий айтадики, агар бир амал ҳақида, масхаблардан ҳеч бўлмаса, биттасида уни куфр деб ҳисобламаса, унда у амал учун таклиф қилиш мумкин емас.
Лекин битта далил бор, бу иш учун кофир бўлмайди деган. Озгина илаша оладиган жойи бор. Ўша билан ушлаб туриб, бу мусулмонда фатво қилиб берсин дейди. Мулла Али Қори шундай дейди. Агар бир инсонни кофир деб айблаш учун тўқсон тўққизта сабаб бўлса ю, уни мусулмон деб ҳисоблаш учун фақат битта сабаб бўлмаса, муфтий ё қози ана шу битта сабабга таянишлари ва у инсонни мусулмон деб еълон қилишлари керак.
Демак, бу фикр Қуръон ва Суннатга, салафи солиҳ ва барча замонлардаги муҳтарам уламоларнинг фикрига мос келади. Фақатгина залолатдаги фирқалар тарих давомида бошқаларни нотўғри деб кофирга чиқаришлик билан машғул бўлган. Биз, биродарлар, бу дарсларимиз орқали Қуръонийлар деган фирқанинг залолатини тушунтириб беришликка бир ҳаракат қилган бўлдик.
Қуръонийларнинг хатари. Қуръонийларнинг таълимоти шариат асосларини инкор етиш сабабли қуйидаги хатарли оқибатларга олиб келади. Биринчиси, ҳадис ва суннатни рад етиш билан ислом динининг катта қисмини йўққа чиқаришади. Шу уларни кофир дейишликка кифоя қиладиган далил. Суннат керак емас, ҳадис керак емас дедими, тамом, кофир бу.
Иккинчидан, ҳар ким Қуръонни ўзича талқин қилиб, динда парокандалик келтириб чиқаради. Учинчидан, муташобиҳ оятларини нотўғри тушуниб, ботил хато хулосаларга келиб қолишади. Тўртинчидан, ҳадиссиз намоз, рўза, ҳаж, закотга ўхшаган амалларни тўғри тушинг дейди, имконияти бўлмайди. Аллоҳ Таоло намоз ўқинглар деди. Тафсилотда ҳадисдан. Аллоҳ таоло закот беринглар деди. Нимадан қанча закот бериш керак, ҳадисдан. Ўшанинг учун ҳадис керак емас деётган пайтда булар, булар диндан чиққан кофирлиги шубҳа йўқ.
Бешинчидан, уламоларни инкор қилиш натижасида диний илмни узлуксиз силсиласи узилади. Биздаги китоблар, ўша ёзган устозлар, уларни устози фалончи. Уни устози фалонча. Уни устози палонча бўлиб туриб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга боради. Яъни бу шаръий илмлар, фиқҳий илмлар, ақидавий илмлар силсиласи бор. Сизни устозингиз устозда ўрганди, у устозда ўганди бўлиб туриб Пайғамбаримизга бориб уланади. Бу биз айтаётган суннат керак емас деган Қуръонингларни силсиласи йўқ. Булар яқинда пайдо бўлган. Ўн тўққизинчи аср охирида пайдо бўлганди булар.
Аста секин ислом номидан нафсига мос еркин ислом йўналиши пайдо бўлади. Ҳар ким Қуръонни ўқийди, ўзичасига хулоса чиқараверади. Уламоларнинг бу оқимга муносабати. Ислом уммати уламолари ҳадис ва суннатни инкор қилувчи бунақа фикрларни мутлақо нотўғри ва мутлақо бидъат деб билади.
Авваламбор Қуръони Каримни ўзида Пайғамбаримизга ергашлик ҳақида бир қанча оятлар бор. Ва Пайғамбар бизнинг суннатига ергашмаслик, у зотга ергашмасликни хатар еканлигини огоҳлантирган оятлар бор. Астадибиллаҳ, тал яҳдар илла динаю холифуна ан амриҳи антуси баҳум фитнатун ав юси баҳум адабун алим. Пайғамбарнинг ишига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна, кулфат йетиб қолишидан ёки аламли азоб йетиб қолишида ҳазир бўлсинлар, еҳтиёт бўлсинлар. Пайғамбарни йўлига тескари юрган, Пайғамбарни ишига тескари иш қилганлар ҳушёр бўлса, нимадан? Устига фитна йетиб қолиши мумкин, устига аламли азоб йетиб қолиши маъқул. Шу оятда ҳам ўқишармикин улар?
Ҳа, ўқийди, ўзи хоҳлагандақа талқин қилади да. Саҳобалар, тобеинлар, тобеинлар қандай тушунган бўлса, улар ҳам шундай тушунган еди, бунақа муаммо бўлмас еди. Биз акалар китоб, суннат ва салафи солиҳийларнинг фаҳми билан ушаймиз динимизни. Қайтарамиз. Китоб, суннат, ва салафи солиҳинглар қандай тушунган бўлса, оят ҳадисларини, шундай тушунамиз. Ва мана шу тоифа аҳли суннавал жамоа дейилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи мана яшаб турган замонларда огоҳлантириб қўйган умматини. Нима деб? Шунақа тоифалар чиқади. Айни суннатни инкор қиладиган тоифалар чиқадида деганлар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Расулуллоҳ айтадилар ювишику ан яқу удар рожул мутта акани ала аракати. Юхаддатҳу би ҳадитҳи мин ҳадитҳий файқул байнана ва байнакум китобуллоҳ. Фа ма важад на фииҳи мин ҳалалин истаҳлал наҳу ва ма важад на фииҳи мин ҳаромин ҳаррон наҳу. Ала ва иннама ҳаррома расулуллоҳ, митлама ҳарром аллоҳ.
Расулуллоҳ айтяптилар, яқин орада бир киши ўзини ўрингъида ёнбошлаб ўтириб, менинг ҳадисим ҳақида гап кетса, айтадики, орамизда Аллоҳнин китоби бор. Шуни ўзи кифоя. Унда нимани ҳалол деб топсак, ҳалол деб қабул қиламиз. Нимани ҳаром деб топсак, ҳаром деб ҳисоблаймиз. Яъни менинг ҳадисим ҳақида гап келса, нима қиласизлар ҳадисни? Мана Қуръон турибди ю. Қуръондаги ҳалол ҳалол, Қуръондаги ҳаром ҳаром. Дейди, шунақа одам чиқади, ёнбошлаб олиб, ўтириб гапиради. Расулуллоҳ айтяптилар, огоҳ бўлинглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаром қилгани ҳам худди Аллоҳнин ҳаром қилганидек.
Нимани тушундик бу ҳадисдан? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир минг тўрт юз йил аввал бунақа одамларда чиқишини айтиб қўйган еканлар. Биз учун янгилик емас екан а? Имом Суюти пайғамбаримизнинг ҳадисларини инкор қилувчилари ҳақида шундай дейди. Шуни билингки, Аллоҳ сизга раҳм қилсин, ҳадиснинг хоҳ қавли, хоҳ амалийисини бўлсин. Маълум шартларга кўра диннинг асосий мақсадларида ҳужжат бўлишини инкор етган киши кофирдир. Ислом доирасидан чиқиб, яҳудий ва насронийлар ёки кофир фирқалардан ўзи хоҳлаганига бориб қўшилган кимсадир.
Ибн Ҳазм айтади. Агар бир киши биз фақат Қуръонда кўрган нарсамизга амал қиламиз деса, бутун уммат ижмоси ила кофирдир. Бу Ибн Ҳазмнинг сўзи. Абу Қилоб айтади, агар бир кишига ҳадисдан сўз очган чоғингда у ҳадисни қўй. Бизга Аллоҳни китобидан гапир деса, билгингки у залолатга кетган кимсадир.
Улуғ муҳадислардан Ис Ҳокимни раҳматуллоҳ айтади, Расулуллоҳнинг саҳиҳ ҳадисларидан бирини ешитиб, хотиржамгина уни рад қилган киши кофирдир. Ҳадисларни, айниқса мутавотир ҳадисларни инкор қилиш очиқ куфр. Қуръонинглар фақат Қуръон дейишади. Суннатни, саҳобаларни, уламоларни инкор қилиб юришади.
Бу исломни парчалаш, умматни адаштириш ва бидъатга бошлашдир. Улар Қуръонни исломдаги ягона манба деб еълон қилади. Шу орқали пайғамбарнинг суннатини, уламоларнинг ягдид ижмосини инкор қилади. Қуръон ва Пайғамбарнинг Суннати ислом ақидасининг асосий манбалари. Қуръон шариатда, ҳукмларда биринчи ўринни егаллайди, ундан кейин Суннат туради. Суннат Қуръон оятларини баён ва изоҳ қилиб берувчи манба.
Исломда мана шу асосий қоидани инкор етиш залолат ҳисобланади. Биз аҳли суннавал жамоа қуръонга ергашамиз, суннатга ергашамиз, ижмонга ергашамимиз ва қиёсга ергашамиз. Бундай илмсизлар билан, ҳикмат билан, мулойимлик билан муомала қиламиз. Шу ҳужжат далиллар айтилгандан кейин ҳам, суннат керак емас деган бўлса, кофир еканлигини очиқ ойдин айтамиз.
Хулоса. Қуръонинглар оқими ислом умматининг асосий еътиқодий ва амалий манбалардан бири бўлган суннатни рад етганлиги сабабли, у залолатдаги тоифа сифатида баҳоланади. Бу оқимни даъволари динни ўз асосларидан айириб, ҳар ким ўзича тушунишига олиб келади. Бу бўлса, динда парокандалик, фитна ва бузилишга сабаб бўлади. Мўмин киши бунақа оқимлардан еҳтиёт бўлиши керак. Қуръон ва суннатга, ижмоий умматга, қиёсга амал қилишлиги керак. Қурон ва ҳадисни салафс солиқларнинг фаҳми билан тушунишлиги керак бўлади. Мана шунда ислом мукаммал ва холис ҳолда сақланган бўлади.
Аллоҳ азза ва жалла мана шундай бир залолат тоифаларига, фирқаларга қўшилиб қолишингиздан ўзи ҳаммамизга паноҳ берган бўлсин. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳу ва малака туғусул лун ала набий. Я юҳа алладина амину, соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.