Maviza
—Қоралама38 daq

Саҳобалар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
38:07
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилен амин. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маълам тана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳумма ал имна ма ёнфауна ва фанабий маълам тана вазидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва арина ал баътила баътилан ва ризқу натишдинаба. Важаллан минман йестамин унан қовлу файт топиунах сана. Один хийла набираҳматики фии аъл бадика солиҳийин. Аммабот. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини ҳаёт ҳақида ўқиётган навбатдаги дарсимиз, бугун йигирма тўққиз дарс абулос ибн робия розияллоҳу анҳу ҳақида. Пайғамбарингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта куёв боласи.

Расулуллоҳнинг асобларини қиссаларидан яна бир қисса. Бу қиссани ўзгачалиги бор. Чунки бу қисса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтига, хонадонига алоқаси бор қисса. Бу қисса Расулулуллоҳнинг катта куёви, тўнгъич куёви Абулос ибн Роби розияллоҳу анҳу ҳақида. Бу қисса орқалик Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ўзининг қариндошларига қилган муомаласини қандай бўлганлигини кўриб олишимиз мумкин бўлади. Бу қисса Абулосим Нуробийнинг қиссаси. У ким еди?

Қурашнинг улуғ хонадонларидан бирини фарзанди. Келишган, насм насабли, бой бадавлат, неъматларга ўралган, моҳир чавандоз, кўзни қувонтирадиган Қурашни пешқадам йигитларидан еди. Бу киши исломдан аввал савдогарликни яхши кўрар еди ва савдо билан шуғулланар еди. Йилига икки марта Шомга тижорат карвонини бошлаб олиб борар еди. Бир марта қишда, бир марта ёзда. Юзлаган туялар, юзлаган кишилар, уни қўл остида одамларни унга топширган омонатлари, моллари бор, олиб бориб сотиб, шериклик тижорат қилиб олиб келиб, молни егаларига шерикларни фойдалани бўлиб беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжай мутахараларидан комила бўлган тўртта аёлни биттаси, Ҳадича онамиз розияллоҳу анҳо Абулоснинг холаси еди.

Абулос Ҳадича онамизнинг жияни. Ҳадича онамиз Абулосни яхши кўрадилар ва Ҳадича онамизни қалбида Абулосни тутган ўрни баланд еди. Замонасини пешқадам, кўзга кўрилган, ҳавас қилинадиган йигитларидан еди. Йиллар ўтди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонида Зайнаб розияллоҳу анҳу балоғатга йетди. Ҳадича онамиз ва Пайғамбаримизнинг қизи. Қуришни манаман деган саидлари Зайнаб роизияллоҳу анҳумни ўзига келин қилиб олишликка харис бўлди. Хоҳлар еди. Чунки кимни қизи? Муҳаммад алайҳиссаломни, Ҳадича онамизни. Чунки Қурайш қизларининг насл насабдаги енг пешқадамларидан, улуғларидан еди Зайнаб онамиз. Она тарафидан ҳам, ота тарафидан ҳам. Ахлоқи жиҳатдан енг покизалардан еди. Харидор ўшанча, аммо ҳеч қайсига йўли йўқ. Чунки улар билан Зайнабни ўртасида, розияллоҳу анҳа, Абу ўзи Имробей турибди. Ҳадичонамизни жияни турибди, бошқа ҳеч кимга йўл йўқ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга рисолат келганида, Абулос ибн Робийнинг тутган мавқефи қандай бўлди? Пайғамбаримизга ҳали ваҳий келмасдан аввал, Зайнаб онамизни Абулосга никоҳлаб беришди. Турмушга чиқди. Ҳеч қанча вақт ўтмади, Аллоҳ Таоло Макка Мукаррамани рисолат нури билан мунаввар қилди. Муҳаммад алайҳи саломга ваҳий келди. У зот арабларга ва бутун йер ўзидаги миллатларга пайғамбар бўлиб юборилдилар. Аллоҳ азза ва жаллоҳ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзини яқин қариндошларини иймонга даъват қилишлигига буюрди. Кўп айтамиз, ҳамма иш илм асосида бўлишлиги керак. Ҳунарми, тижоратми, илм асосида. Даъват ҳам шунақа.

Қаранг, фа анзир ашират акал ақробин деди аллоҳ таоло. Яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг. Ҳали даъват ошкор бўлмай туриб. Бундан маълум бўладики, киши ўзини оиласини ишини битказмасдан туриб, ўзини оилкасини исломга даъват қилмасдан туриб, ташқарига чиқиб кетишлиги тўғри бўлмайди. Астайдубиллаҳ. Фала тадъру маъаллоҳилаҳан а ҳора фатакуна минал муаддабин ва ан зҳир аширот акал ақробийин. Ва яқин қариндош ўғилларингизни аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини яқин қарздошларини йиғиб, уларга исломни ас қилдилар. Ягона Аллоҳга иймон келтиришликка даъват қилдилар. Аёллардан биринчи бўлиб иймонда қабул қилган ҳадинчи онамиз розияллоҳ анҳо бўлди. Қизлари ҳам иймонга келишди. Зайнаб онамиз, рўқойи йўқ, мукумсин ва Фотима розияллоҳу анҳун нажманг. Аммо кейинги қизлари ёши жуда ҳам кичкина еди.

Абулосга иймонга келишлик таклиф қилинди, аммо у ўзини боболарини динидан воз кечишликни хоҳламади. Мана енди ўртада тўсиқ пайдо бўлди. Қайнота Расулуллоҳ билан куёв Абулос ўртасида. Расулуллоҳни куёв иймон келишликни хоҳламадида. Енди айтилади ю ўзи, инсон танимаган нарсасига душманлик қилади деб. Ўзи билмаган нарсасига.

Мард одамлар бўлади. Қанақа марддасиз? Тўғри нарсани тўғри деб айта олади. Нотўғри нарса нотўғр деб айта олади, гарчи ўзига ёқмаса ҳам. Тўғри айтяпти муаккамиз дейди, биз нотўғил иш қилдик дейди. Ўзи қиляпти бўлмаса ўша ишни. Ёки фалон ишни қилмаяпти, ўша иш тўғри дейди биз қилмаётган бўлсак ҳам. Ўзи одатланиб қолган нотўғри ишини ботинлигини тан олиши кишининг заковатидан ҳисобланади. Қайтараман. Ўзи одотланиб қолганнотўғри истини ботир еканини тан олиши, кишининг заковатиидан ҳисобланади, ўзи одатламаган бўлса ҳам, тўғри ишини ҳақлигини тан олиш и, кишининг закаватидандир.

Тушунарли а? Қилмаяпсиз у ишни, лекин шу ишда тўғри деяпсиз. Бир ишни қиляпсиз ўзи одатлана олгансиз, сигарет чекяпсиз, масалан. Ҳимоя қилади ўзини, биласизми? Амру маъруфий қилай, нархини инкор қилай деб туриб сигаретини ташла деса нима қилади? Зарар десангиз, ош ҳам зарар ку дейди. Тўғрими? Шу, шу одам заковатли одам емас. Шу одам мард одам емас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кураш билан ўртадаги низоси кучайиб кетди. Мушрикларни мусулмонларга берадиган азиятни кўпайиб кетди. Шунда мушриклар Пайғамбаримизни бирор бир бошқа нарса билан овора қилиб қўйиш еди хоҳлашди. Шу бир мушкула бошига қилиб берсак, бир мушкула пайдо қилсак, шу мушкула сабаб овора бўлиб қолиб, даъватини тўхтатса. Шунда айримлар айтдики, сизлар Муҳаммадни қизларини никоҳларингларга олиб, хутуба қилиб, уларни Муҳаммадни мушкуласини ҳал қилиб қўйинглар. Агар қизларини талоғини бериб жавобини берсанглар, қизлари билан овора бўлиб қолади дейишди. Бошқалар айтди, яхши фикр бўлди дейишди. Ва Пайғамбаримизни қизларини никоҳини бузишди. Пайғамбаримни Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита қизи, кейинги иккита қизи Абу Лаҳабни иккита ўғлига хутба қилинган еди. Улар иккаласи хутбасини бузди, никоҳи бузилди, хутбаси бузилди. Енди Абу Лаҳосни олдига бориб ҳам худди шу нарсани айтишди.

Қаранглар, Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васаллам бизга тамомий ибрат бўлган зотки, ҳаётда қанақа машаққати бўлса, инсон бошига келиши мумкин бўлган. Ҳаммасини тотаганлар. Туғилганида отаси ўлиб бўлган еди. Олтига кирганда онаси ўлди. Бобосини қўлида, амакисини қўлидай, камбағаллик, чўпонлик, Пайғамбар бўлгандан кейин азиятлар, ҳақоратлар қанақа аччиғи бўлса ҳаётни, Расулуллоҳ ҳаммасини тотиганлар. Расулуллоҳни йеттита фарзанди бўлган бўлса биродарлар олтитасини ўзи кўмганлар.

Битта Фотима онамиз қолган орқасида, биласизлар. Олтита фарзандини кўмганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган азиятни олдида ҳеч қайси одамни азияти азият ҳисобланмайди. Мана енди у зотга қизларини оиласини бузилиб келиши мусибати ҳам йетди. Албатта ота учун бу оғир нарса. Албатта бу оғир нарс. Абулазиз синдиромбекка ҳам хотинини қўясан деб Қураш мушриклари талаб билан боришди. Сен Муҳаммадни қизини қўйиб ол. Биз сенга Қурашни ичидаги енг шарафли бўлган қизларимиздан хоҳлаганингни никоҳлаб берамиз дейишди.

Аммо Абулаз йўқ деди. Йўқ деди. Аёлимни жавобини бермайман деди. Шунақа одамлар бор. Қайнотаси билан, қайнонаси билан келиша олмай қолса, ёки қайнакалар билан келиша олмай қолса, улар билан бўлаётган муомалани, улар биланбўлаётган мушкулани аламини хотинидан олади. Мана шу ғирт номард дейишни.

Қураш мушриклари номардлик қилишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қизларини оиласини бузишлик билан. Хотинни ака укаси билан бўладими, хотинни ота онаси билан бўлади ми, муаммосини аламини хотинни олаётган бўлса, талоқ қиламинда қўрқитаётган бўлсак, бу мард одамни иши емас. Унда нима айб? Хотинда нима айб? Ахир Аллоҳ Таоло Қуръонда, истай деб билинглар.

Вала таъзирова зиратон визро охир одам еканми? Ҳеч бир кўтаргувчи жон, яъни ҳеч қайси гуноҳкор жон, ўзга кўтаргувчиси жонни гуноҳини кўтармас. Ичавор, мени бўйнимга, қиёматда мен жавоб бераман. Никоҳлаб қўяверинг, домла, учталар қўйган бўлса ҳам, гуноҳи мени бўйнумга. Бу ҳаводаги гап. Ҳеч кимни гуноҳини ҳеч ким бўйнига ололмайди.

Демак, абдулосимниробий қуришни талабини бажармади. Зайнаб розияллоҳу анҳони хотин қилиб олиб қолди. Ҳали бу пайтда мушрик билан турмуш қуриб яшашлик ҳали ман қилинмаган еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита қизи келиб қолганидан қаттиқ қайғуга ботмадилар. Сабаби, мушрийни қўлида қолмаслигини расулуллоҳ хоҳлардилар. Енди қани абулос ҳам қўйиб юборса, пайғамбаримизни қизлари олдига келиб қолса, мушрийни қулида қолмаганлиги билан пайғамбарим хурсанд бўларди бу йерда. Аммо абулос бундай қилмади ва мана шу гўзал хулқи уни кейинчалик исломга бошлаб келди. Аллоҳ таолони мана шу гўзол хулқини исломга келишига сабаб қилди.

Абул осилни Робия мусулмонларни қўлига аср тушди ва уни аёли Зайнаб розияллоҳу анҳо қандай йўл тутди? Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан кейин, ҳижратнинг иккинчи йилида енг улуғ ғазотлардан Бадр ғазоти содир бўлди. Мусулмонлар унда улкан бир ғалабага еришишди. Мушриклар мағлуб бўлишди. Улардан йетмиш киши қатл қилинди, йетмиш киши аср тушди.

Абул Оз ҳам мана шу Бадр ғазодига чиққан еди. Мусулмонларга адовати, мусулмонларга бир душманчилиги йўқ еди, аммо чиқмаса бўлмас еди. Қураишни ичидаги тутган мавқейи, ҳурмати чиқишликка мажбур қилди. Чиқди, аср тушди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлга тушган асрларни устида мана фидоларни бериб ажратиб келишлик ҳукмини чиқардилар. Ҳар битта аср ўзини иқтисодий ижтимоий аҳволига қараб туриб, маълум бир белгиланган пулни беради, қутилиб кетади.

Расулуллоҳ асрларни кузатар еканлар, куёви, ўзини шу пайтдаги мана катта куёви Абулосибни робияга кўзи тушди. Ва унутилмайдиган сўзни айтдилар. Қаранг, мушрик мусулмонларга қарши қилич кўтариб келди. Аср тушиб ўтирибди. Биз биров билан ўн йил, йигирма йил муомала қилган бўламиз да, битта қилган нотўғри иши учун иш шахсий писат қилиб юборамиз, бўлди. Тўғрими? Йўқ, ҳеч қайси яхши фазилат есимизда қолмайди да. Ҳа бир ўн йил бирга юрувдик, улфат бўлувдик, сафарга чиқиб, унақа йўқ. Сразу қорага чиқарамиз да.

Расулуллоҳни қаранг, бу мушрик куёвой ҳақида нима деяптилар? Валлоҳи ма дҳа мамнаҳо сеҳром. Валлоҳи уни куёв сифатида бирон бир ёмонламаганмиз. Яъни куёв сифадида ёмонлигини кўрган емасмиз. Гарчи мишли бўлган ҳолида ҳам. Ростини улар унутмаяптилар. Илаштириб қўйишники озгина хонаси борми алоқани? Илаштириб кўйяптилар.

Мана ўтган дарсимизда Абу Софи олимни Холисни айтдик. Пайғамбаримиз билан бўладиган алоқани ҳаммасини узиб бўлган еди. Йигирма йил. Шунинг учун Пайғамбаримиз уни кечиришига озгина вақт керак бўлди. Албатта бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан кўрсатилган инсоф еди. Мўмин одам инсофли бўлади. Мўмин одом одил бўлади. Айтдик ку, оқни оқ, қорани қорада ишлай мадлий белгисида.

Маккалик мушрийлар Мадинадаги ўзларининг асрларини озод қилишлиги учун Мадинага фидоларни жўнатишни бошлашди. Боради, пулини беради, ажратиб келади. Енди Зайнаб онамиз Маккада. Ерини озод қилишлиги учун нимадир қилиш керак. Борибурдини тўплади ва ўзидаги енг қимматли бўлган нарса, бўйнидаги маржонини ҳам йечиб, Абул остида фидоси орасига қўшиб қўйди. Бу маржон Ҳадича онамиз розияллоҳ анҳо қизини никоҳга узатиб, куёвни олдига киргизаётган пайтда бўйнидан йечиб тақиб қўйган маржон еди. Онаси Ҳадича онамизни маржони еди. Шундан бошқа бир қадрли нарсаси йўқ еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига шу мишринларни фидолари келиб қўйилади. Расулуллоҳ қарайдилар, жавобини беради, кетади. Енди Расулуллоҳни олдига Абу осимни робийини фидоси деб қўйишди.

Очилди. Расулуллоҳни юзини қайғу егаллади. Ва расулуллоҳ соллоллоҳ йиғладилар. Чунки бу Маржон Ҳадичонамиз розияллоҳу анҳа еслатган еди. Биринчи аёли, енг вафодор аёли, биринчи бўлиб иймонга келган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни рози қилиш йўлида ҳар қандай меҳнатга сабр қилган, ўзини бориб бурдини Расулуллоҳни йўлида фидо қилган Ҳадичонамиз еслатди да, саҳобаларига қараб туриб, маслаҳат солгандай қилиб, албатта Зайнаб розияллоҳу анҳа абулосни озод қилгани мана бу нарсани юборибди. Агар маъқул кўрсанглар, уни озод қилинглар, молини ҳам бизга қайтариб юборинглар дедилар.

Қўмондон, бошлиқ, раҳбар буюрса қулоқ солишади. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга маслаҳат қиляптиларки, уларни қалбари ўзи, қалби билан рози бўлишсин. Саҳобалар Расулуллоҳ учун жонини беришга ҳам тайёр еди. Улар Расулуллоҳни хоҳлаган, Расулуллоҳни яхши кўрган ишини қилишди.

Абдулҳосни қўйиб юборар екан, Расулуллоҳ шарт қўйдилар. Маккага бориб, кечиктирмасдан қизимни Мадинага жўнатиб юборасан. Токи қизни кофирни қўлида қолмасин енди. Абдулҳосни Нурабий Расулуллоҳга берган аҳдида турди. Маккага йетиб келиши билан кечиктирмасдан Зайнаб розияллоҳу анҳони сафарга тайёргарлик кўришликка буюрди. Нима керак бўлса тайёрлади ва туяга ўтказиб, ҳавдачига ўтказиб ўзини укаси Амр Нуробияга топширди. Амр Нуробияга топширди, олиб чиқасан, Муҳаммадда соллаллоҳу алайҳи васаллам асхоблари турибди, топшириб қайтиб келасан деди.

Амр акасини аёлини хавдашига ўтказиб, кутма кундузи йелкасига камонини илиб, Маккадан чиқиб кетаётганда, Қорайишга бу нарса ёқмади. Қорайиш қувиб йетиб олди бу иккисини. Зайнаб онамиз қўрқиб кетди. Шунда Амр, енди иззат нафс, шараф, оилани номуси деган нарса, камонини олди йелкасидан, ўқди жойлаб туриб, шундай чўзиб айтдики, бир қадам яқинлашсанг, ўқди мана шу кекирдингга қодайман деди. Мохирида отганда адашмасини. Қорайиш тўхтаб қолди. Шунда улар билан бирга чиққан Абу Софиён ибна Ҳарф, бу пайтдаги курашни енг катта оқсоқоли. Ей биродарим ўғли, камонингни тушир. Сен билан гаплашиб олай деди.

Камонини туширди, олдига келди, Абу Софияни айтдики, ей биродарим, ўғли. Сени қилаётган ишинг тўғри емас. Чуппа, кундузи биз орамиздан Муҳаммадни қизи Зайнабни олиб чиқиб кетсанг, бошқа араб қабилалари нима дейди? Бу пайт кураш учун оғир пайт. Сабаби Бадр ғазотинг ҳеч қанча вақт ўтмади. Йетмишта одам ўлган, йетмиш таси асл тушган, ҳали жароҳати битгани йўқ.

Айтдики, Зайнабни Бадрга қандай алоқаси борлигини ҳамма араблар билади. Уни отасидан бизга йетган нарсадан ҳам хабаринг бор. Агар сен уни биз орамиздан очиқчасига шундай қилиб олиб чиқиб кессанг, қабилалар бизни қўрқол еди, айб еди ю. Бизни хор паст санайди ю, деди. Уни ортига қайтариб, бир икки кун ерин уйда турсин, одамлар қуриш, Муҳаммадни қизи Зайнабни олиб қолибди Маккада, қайтарибди деган гапни гапиришсин, кейин олиб чиқиб кетавер.

Уни бизни олдимизда қолишига бизни ҳожатимиз йўқ. Яъни Зайнабни Маккада қолишини бизга кераги йўқ. Аммо очиқчасига олиб чиқиб кетма дейишди. Амр кўнди, уйга қайтарди. Бир икки кун ўтгандан кейин тунда олиб чиқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини қўлига топширди. Шундай қилиб Аллоҳ Таолонинг ҳукми билан Абул Осин Нурабедан Зайнаб розияллоҳа ажраб, Мадинага қайтиб келди.

Ақули қовли ҳа да, в астағфируллоҳ ли валакум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллоҳ роббилар аъламин. Вассалат вас саламу ала саидина Муҳаммад ас содиқул ваъидил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маъаллам тана иннакантала алимул ҳаким. Аллоҳумма ал имна ма яънфа уна ва анфа набима аллам тана васидна илма. Ва арина ал ҳаққа ҳаққон орзуқнат тибаа. Ва арина ал баътила баътилан орзуқнат жди наъба. Ҳожи анна минман йестами унал қобилов ҳаяттаби уна ҳусана, водихил набираҳматика фии ибодика солиҳин. Аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ўтган дарсимизда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини ҳаётини ўқиб, Абулос ибн Роби розияллоҳу анқуни ҳаётини ўқибган едик. Охирги айтиб келган жойимиз, Бадр ғазотида Абулос аср тушганидан кейин, Расулуллоҳ уни қўйиб юборганлиги ва қизи Зайнаб розияллоҳу анҳони Мадинага кечиктирмасдан жўнатиб олишлигини шарт қилганлигини айтиб тўхтатган едик.

Бугун давом етказамиз. Абулос нуробийнинг исломга келишлик қиссаси. Абулос Расулуллоҳга берган аҳдида турди. Маккага йетиб келганидан кейин, Росулуллоҳнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳони кечиктирмасдан Мадинага қайтаришликка ҳаракат қилди. Расулуллоҳни саҳобаларидан бир неча киши Маккани ташқарисида кутиб турадиган бўлган. Абулоз Зайнаб розиаллоҳу анҳони уларга олиб чиқиб топширади ва улар Мадинага олиб кетишлиги керак. Зайнаб радияллоҳу анҳа.

Абулоз зайднаб розияллаоҳу анҳони жўнатиб юборгандан кейин бир муддат маккада яшади. Ана шу маккани фати қилинишига яқин қолган пайтда, абулос яна бир карвонни бошлаб шомга тижорат билан йўлга чиқди. Катта карвон, юзлаган туялар бор бу карвонда. Бу карвондаги чиққан кишиларнинг сони юз йетмишта еди. Бу карвон мана Шомдан қайтар екан, Шомга бориб тижоратни қилиб қайтаётган пайтда, мусулмонлар қўшни уларга ҳужум қилди ва карвонни тўлалигича мусулмонлар ўлжа қилиб олишди. Карвондаги моллар ўлжа бўлди, карвондаги кишилар асир тушди. Юз йетмиш киши. Аммо бу аср тушганларнинг ичида абулос емни роби йўқ еди. Қочиб кетишликка улгурган еди. Мана енди қочиб кетган, ўзини молини ҳам олдирган, Маккаликларни унга топширган омонат молларини ҳам олдирган. Енди нима қилишликка ҳайрон. Шунда абулоз тунни қоронгъусида мадинага бир йўлини қилиб кирдида беркиниб, ўзини аёли зайнаб розияллоҳу анҳани олдига келди да, ҳимоя сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб келган пайтларида, Қурайшдан бирон кишига Мадинада омонлик йўқ деб еълон қилгандилар. Яъни, Қурайшга ҳеч ким омонлик бермайди.

Енди омонлик нима? Бир одам кирса Мадинага, бу одам мени ҳимоямда деб қўйса, бироқ шу одамни, ҳимояга одамни ҳурматидан тегмайди. Енди Қурайшликка ҳеч ким ҳимоя бериши керак емас. Зайнаб розияллоҳу анҳа нима иш қилди? Тонг отди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга чиқдилар. Меҳробга ўтдилар. Аллоҳу акбар деб намозга қулоқ қоқдилар. Мусулмонлар ҳам шундай қилишди. Ҳамма жим турганида, бирданига бир аёлнинг овози ешитилди. Бу Зайнаб розийўллоҳу анҳа еди. Ей одамлар, мен Зайнаб бинти Муҳаммадман, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Абулос емни робини ҳимоямга олдим. Бас, сизлар ҳам ҳимояга олинглар, деди. Ҳамма намозда ҳеч ким жавоб қайтара олмайди, ҳеч ким қимирлай олмайди. Ҳимоя ўтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатиб бўлиб, одамларга қараб, мен ешитган нарсани сизлар ҳам ешитдингларми? Дедилар. Шунда саҳобалар ҳа дейишди. Ростини айтдилар, жоним уни қўлида бўлган зотга қасамки, ҳозир сизлар ешитган нарсани ешитмасимдан аввал бундан хабарим йўқ еди, деб қўйдилар. Яъни бу гапи билан одамларни қалбида пайдо бўлиб қолиши мумкин бўлган шубҳани кўтардилар. Яъни айрим одамлар гумон қилиб қолиши мумкин еди. Ҳа, ўзлари келишиб олиб туриб, шундай қилишибди. Шу гумонни кўтаришлик учун пайғамбаримиз шу сўзни айтдилар. Қаранг, бу сиз билан бизга дарс биродарлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар битта айтган сўзлари, қилган ишлари бизга дарс. Бундан нимани хулоса қилиб оламиз? Агар бир шубҳа пайдо бўладиган ҳолат бўлса, одамларда қалбида гумонга сабаб бўлиб қоладиган иш бўладиган бўлса, шу гумонни кўтарадиган сабабни қилиб қўйиш керак. Савол пайдо бўлса, жавоб бериб қўйишлик керак. Одамларда қалби да гумон қолмасин. Агар аниқлик киритиб қўйсангиз, гумон нима бўлади? Кўтарилади.

Бир қисса келтирилади. Бир киши ўзини биродарини уйига ҳайит кунидан зиёратга борди. Кириб ўтирганди, уй дегаси битта товоқда, тўлдир товоқда бир товоқ ширинликни олиб келиб қўйди. Ҳалиги меҳмон ширинликдан биттасини олиб йеб турувди, яна битта меҳмонда бошлаб келди мезбони. Иккинчи меҳмон келиб ўтирди, мезбони чиқиб кетди. Ҳалиги иккинчи келган меҳмон товоқда турган ширинликдан олиб, битта йеди, иккита йеди, йеяверди, йеяверди. Тугади.

Уйда егаси қайтиб кирди. Кирса товоқ бўм бўш. Шунда биринчи кирган одам ўзидан бир хижолатчиликни кўтаришлик учун, гумонда кўтаришлик устида айтдики, уйда егасига биродар, Аллоҳни гувоҳ қилиб айтаманки, бу киши сизни мендан кўпроқ яхши кўрар екан. Чунки мен йегандан кўра кўпроқ нарсангизни йеди деди.

Чиройли бир ишора билан тушунтириб қўйди кимга еканлигини. Демак, баъзида мана шундай бир аниқлик, аниқлик киритиб қўйишлик керак бўлади, токи гумонга йўл очилмасин. Мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётини ибрат деяпмиз а. Бир куни Пайғамбарим саллаллоҳу алейҳи васаллам мана рамазоннинг охирги ўн кунлигида еътикофда ўтиргандилар. Бу ҳадис Бухорий ва Муслимдан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёратига София онамиз келдилар. Бир соатча гаплашиб ўтиришди. София бинти Ҳайй ибн Нақдаб, Расулуллоҳни аёлларидан. Сўнгра София онамиз туриб, масжиддан чиқиб кетмоқчи бўлган пайтда, масжидданчииб кетаётган пайтда, Расулуллоҳ кузатиб чиқдилар да, ешикни тагига айтганда иккита ансор ўтиб қолишди. Кечки пайт. Ҳали икки ансор ассалому алайкум ё Расулуллоҳда ўтиб кетишди. Шунда Расулуллоҳ тўхтанглар. Бу мени аёлим София бинти Ҳай дедилар.

Ҳалиги иккови ансорийга бу гап оғир келди. Яъни бизни ёмон гумон қиляпти деб ўляпсизми дегандек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўз оғир келд. Шунда иккаласи ё Субҳаналлоҳ, Расулуллоҳ дейишди. Шунда Пайғамбар биз айтдилар, иннаш шайтона ябулуғу минал инсани иман билаҳаттам. Албатта шайтон инсонни қон томирларида юради. Фаинни ҳошийту ан яқдий фафий қулуу бикуман шайъан. Икковингларда қалбингларга шайтон бир нарсани киргизиб қолишидан қўрқдим дедилар. Тушунарлими?

Ўзи шубҳали жойга борманг, гумонли жойда турманг, кейин маломатга қолманг. Яъни мусулмон одам ўзи ишдалибу касиромина зон инна бағдод зоннинг исм дейди Аллоҳ Таоло. Ей мусулмонлар, ей иймон келтирганлар, кўп гумонлардан еҳтиёт бўлинглар, гумонлардан. Чунки гумонларни кўроғи гуноҳ бўлади. Вала тажассус. Жосуслик қилиб ҳам юрмайди. Нимага турибди ку? Маққа ўтиш машинангизни қараб турамиз, қайердан чиқар екан? Жосуслик қилмаймиз. Аввал ўзи унақа шубҳага сабаб бўладиган жойда турмаймиз. Агар шундай бўлиб қолса, тўғри гумон қилиб қўйишимиз керак. Машинаси бузилиб қолгандир, бошқа бўлгандир.

Енди бу ҳолатни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қилган бу ишларини мана минглаган ҳолатларга солиб, биз ўзимизга андозлар чиқариб олишингиз мумкин бўлади. Ал байян ятирудуш шайтон. Баён шайтонни нари қилади. Баён шайдонни нари қилада. Енди муомаладами, тижоратда, никоҳда, гумонга шубҳага жой қолдирмаслик керак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу йерда ўзини қизини шарафини кўтариб, бу мени қизим. Йер юзидаги енг шарафли қиз, шунинг учун ҳимояси ўтади демадилар. Балки айтдиларки, туриб кетяпти. Ва иннаҳу южиру минал муслимин аднаҳум. Мусулмонларни енг кичкинаси ҳам бошқаларга ҳимоя беради дедилар.

Демак, Абдулосимни роби мушри ҳолатида мусулмонларникорасида Мадинада турибди. Енди бироз тегмайди унга. Сунгирол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу Абу Осни карвонини қўлга олган сария кишиларни чақириб айтдиларки, албатта мана бу кишини бизга кимлигини биласизлар. Тақиқ уни молини қўлға олдинглар. Агар унинг молларини ўзига қайтариб бериб, унга икром кўрсатсанглар, бу бизни қувонтирадиган нарса бўлар еди. Бу биз яхши кўрган иш бўлар еди, агар хоҳламасанглар, бу Аллоҳ Таоло сизларга берган ўлжаси. Унга сизлар ҳақлисизлар дедилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобаларга бераётган таълимини гўзаллигини қаранг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар денгизга шўнгъийлар деса, биронта саҳоба иккиланмасди денгизга шонгъийда. Аммо шундай бўлса ҳам пайғамбарларимиз одамларни нафсларини ҳақиқатини билардилар. Буюрмадилар, балки нима қилдилар? Маслаҳат солдилар. Чунки сизларда ҳаққинглар агар йўқ десанглар.

Соҳибалар пайғамбаримизни бу таозусига, бу камтарлигига чиройли жавоб қилишди. Ҳаммаси айтишди ё расулуллоҳ, қайтариб берамиз болам дейишди. Сиз хоҳлагандек, сиз яхши кўргандек. Ана пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат. Ё расулуллоҳ мен сизни аллоҳ учун яхши кўраман деди. Бир киши. Расулуллоҳ нима деган еканига қара дедилар. Мен сизни Аллоҳ учун яхшироқ кўраман деди ҳалиги киши. Расулуллоҳ яна айтдилар, нима деган еканига қара. Учинчи марта ҳам шундай деганида, агар гапираётган гапинг рост бўлса, камбағаллик сенга оёқ кийимингни боғичидан кўра яқинроқ бўлишига тайёр тур дедилар. Яъни менга муҳаббатинг рост бўлсан, машаққат қийинчиликка тайёр тур. Сиз агар Аллоҳ учун яхши кўраётган бўлсангиз биродарингиздан, машинангиз керак бўлиб қолди деса, ўйламасдан беришингиз керак.

Мусулмонлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни талабига кўндилар ва айтишдики Абулоз, сен қурашни шарафли одамларидансан, яна Расулуллоҳни куёвисан, Исломни қабул қилмайсанми? Исломни қилиб қилсанг, молни ҳаммасини сенга берамиз, ўзимизни улушимизни ҳам сенга берамиз. Мазза қилиб, мазза қилиб Мадинада қолавермайсанми? Абулоз нима деб жавоб берди? Мени хиёнатга чақириб яхши иш қилмадинглар деди.

Яъни Маккаликларни омонат моллари бор. Агар ҳозир мусулмон бўлса, шум болалар ҳаммаси Абулосники бўлади. Абулосни қўлига ҳамма молни топширишди. Карвонни тўлалигича Маккага бошлаб келди. Ҳамма омонат молларини егаларига топшириб, биттама битта тугатгандан кейин айтдики, қураш жамоаси, менда бирорта йерда ҳаққинглар қолдими? Йўқ. Сени Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин. Сени вафодор, карим инсон еканлигингни кўрдик дейишди. Шунда Абул Ҳосайнни мен сизларда ҳаққингларда адо қилдим. Яна мен гувоҳлик бераман. Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг расули ва елчиси. Ашхаду алла илоҳ иллаллоҳ ва ашхади анна Муҳаммад расулуллоҳ деди. Мана енди, мана шу пайтда келтирилган ислом, мана шу қабул қилинган вақт енг муносиб вақт еди. Чунки омонатлар адо қилиб бўлинди. Агар Мадинада қолиб туриб калима келтириб қолиб қолганида, нима дерди одамлар? Бу бизни пулимизни йеб кетиш учун мусулмон бўлиб олди дейишарди.

Мушрик одамни қўрқини кўринг. Омонат дейилди. Кейин Аббор ака айтдики, молларимизни йеб кетиши хоҳлаган екан, деган гумон қилиб қолишингиздан қўрққаним учун, Муҳаммад алайҳиссаломни у ёқда исломда еълон қилмаган едим деди. Кейин Мадинага қайтиб келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам икром кўрсатдилар ва Зайнаб онамизни куёвига қайтариб бердилар. Пайғамбаримиз айтгандилар, Абулос ҳадасаний фасадаҳаний ва ваъданий ва вафъаний. Абулос менга гапириб рост сўзлаган еди, ваъда бериб вафо қилган еди деди. Шу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта куёви Абулос ибн Робия розияллоҳу анҳу исломга кирди. Бу кишини ҳаётидан олинадиган хулосалар.

Ла иман алиман ла аманатала ва ла диналиман ла аҳдала. Омонатдорлиги йўқлиги одамни иймони бўлмайди. Яъни иймони бор одам омонатдор бўлишлиги керак. Аҳдига вафо қилмаган одамни дини бўлмайд. Договор қилиб қўйиб бузиб қўяверади. Келишиб туриб айниб кетаверади. Бу одамни иймонидаги, динийдаги катта нуқсон ҳисобланади.

Иккинчидан, маслаҳатлашлик одамларни қалбини сизга мойил қилади. Расулуллоҳ бюроси, саҳобалар бажаришарди, аммо расулуллоҳ бадрда ҳолатида, асрдан озод қилаётганда ҳам, ғанимов бўлиб қолган ўлжаларни қайтариб бераётганда ҳам пайғамбаримиз нима қилдилар? Саҳобаларга маслаҳатлашдилар. Учинчидан, ҳолатни баён қилиб қўйишлик, гумон шубҳаларни кўтаришлик, биродарлар, мусулмонни ҳаётини ҳайриятга етайлик да. Гумон қоп қолмасин. Гумон қопқолмасин.

Тўртинчидан, Зайнаб розияллоҳу анҳони ҳимоясини Пайғамбаримиз тан олдилар, шарий ҳукмни баён қилдилар ва солиҳ амални рад қилмадилар. Ва охирги хулосамиз, Абулосиб Нурабий Пайғамбаримизни қизини қўйиб юборди деб туриб қураш талаб қилган пайтда, қўйиб уйғонмади, гўзал ҳуқуқни кўрсатди. Ва мана шу хулқи кейинчалик кучини мусулмон бўлишига сабаб бўлди. Шунинг учун биродарлар, диндан узоқ юрган биродарларимиз билан, қариндошларимиз билан, улфатларимиз билан муомала қилаётганда ҳушёр бўлишлигимиз керак. Арағ ичар еҳтимол, зино қилар, қимор ўйнар.

Аммо мана шу одам билан ҳам чиройли муомалангизда, гўзал исломий хулқингизда турадиган бўлсангиз, уни қалби йўл очилади. Уни қалбига йўл очилад. Обид фосиқни кўрганда хўмрайиб қарайди. Олим фосилни кўрганда табассум қилиб қўяди. Обид фақат ибодат қилади, илмдан бехабар у. Даъват ҳикматидан бехабар у, фосили хумрай ўтиб кетади. Енди олимчи? Шунга бир табассум билан муомала қилиб қўйинг, яхши муомала қилиб бўйинг, шояд бир кун нима бўлиб қолар?

Мана шу чиройли муомала сабаблик, гўзал хулқ сабаблик исломга келган айрим одамларни, тавбага қайтган айрим одамларда қиссалари. Раққоса қиссаси. Мусулмон юртдан раққоса. Тавбага қайтди. Тавбага қатишлик сабабини сўрашганда айтдики, мендан аввалроқ тавбага қаётган дугоналарни зиёратига келдим. Уларда мажлис йиғинида ўтирдим. Уларда мажлусини, мендан мажлисимни афзаллигини кўрдим мажлисимдан. Орасида ростгўйлик, меҳр оқибат, насиҳат, саодат бор еди. Аммо мени мажлисимда чи?

Нима бўларди у актрисаларни ичида? Сохта. Албатта ўзини бахтли қилиб кўрсатиш керак. Ичида тўнгъиз ўйлаётган бўлса ҳам, мана шу ижи йеб туриш керак. Риё, хўжа кўрсин, ёлғон, таъна, маромат. Мана шу мажлисдаги кайфият у аёлни тавба йиқитишига сабаб бўлади. Яна битта сабаб шуки, мана шу мажлистдаги солиҳ аёллар буни ўзидан нари қилишмади.

Маъқулми? Ўзидан нари қилмади, тузалди. Агар нари қилганда тузаламиди? Тузалмас еди. Шунинг учун модомики бизга душманлик қилмаяптими, ўша диндан узоқ юрган биродаримиз, ошнамиз, улфатимиз. У билан чиройли муомалада бўлишлигимиз шарт. Токи бизни хулқимиз туфайли ислом йиғиб қолсин, юриб қолсин. Мана бир минг тўққиз юз ўн учинчи йилда туғилиб, икки минг ўн иккинчи йилда ўлган екан, франсиялик ёзувчи, философ, сиёсий арбоб. Тўқсон тўққиз га кириб ўлган екан. Шу одамни исломга кириш тарихи бор. Ражай гародий деган одам екан. Франсуз ёзувчиси, философ, сиёсий арбоб. Исломни қабул қилди, қисқача хулосаси шуки, иккинчи жаҳон урушида аср тушди у. Уни қатл қилиш яқинида ҳукм чиқди. Бир мусулмон йигитни қўлига топширишди, олиб чиқиб, уни отиб юборишлик. Ҳалиги мусулмон йигити олиб чиқиб туриб, унга айтдики, мени диним асрни қатл қилишликни мен қилади, қочиб кет деб қўйиб юборди.

Қаранг. Мана шу рожа гаровий айтадики, мана шу ҳолат ислом билан биринчи марта танишишим еди. Ундан аввал ислом ҳақида ҳеч нарса билмас еди. Мана шу ҳолат менга университет ўргатмаган кўп нарсани ўргатди. Шу вақтда ўзи исломни қабул қилмадим. Узоғи йиллар ўтди дейди. Қирқ йил ўтди. Уни мана шу гапи, ана шу қилган муомаласи уни ўйлантирди. Бир минг тўққиз юз саксон иккинчи йилда олтмиш тўққизга кирганда исломни қабул қилди. Бир мусулмонни қилган муомиласи, унга кўрсатган хулқи исломига сабаб бўлди.

Германиялик бир киши ҳаж қилгани келди. Шайх Муҳаммад Рўҳатиддин Абдусий шу дарсда келтиради. Немис одам исломга келди. Исломини сабабини сўрашганда айтдики, мени уйимда дейди, ўша бир мусулмон йигит яшар еди, толиб, студент. Бўлади ҳалиги тил ўрганишлик программаси бўйича ўша ғайридинни оиласида яшайдиган студент тил ўрганилишлик учун.

Бу немис кишини жуда ҳам бир чиройли қизи бор еди. Ҳалиги мусулмон йигити умуман қарамасди у қизга. Рўпарасига еса тескари қарайди, хуллас бир жойда ўтирмайди. Енди у юртларда у балоғатга йетиб қолган йигит қизларни бир бири билан муомала қилиши, бошқа ишлар, оддий ҳолат. Аммо бу йигитни тутган мавқефи, кўрсатган хулқи ҳалиги одамга таъсир қилди. Е сен одам боласимисан деворда охири. Кейинчалик исломига сабаб бўлди. Шунинг учун биродарлар, даъват, гапириб қилинадиган даъват бор, индамай туриб қилинадигандай даъват бор. Гапириб даъват қилишлик ҳаммамизни қўлимиздан келмайди. Тўғрими? О, зўр масала бўлди бугун дейди. Нима бўлди деса айтиб бера олмайди. Енди тушунарли енди, ҳаммани қўлидан келмайди бу нарса. Аммо биродар, индамай туриб даъват қилиб қўлингиздан келади.

Маъқулми? Чунки гўзал хулқ мусулмон одамни енг зўр даъват қиладиган аслбобу бўлади. Агар биз чиройли хулқимизда турсак, исломий хулқимизда турадиган бўлсак, бизни индамай туришлигимиз ўзи нима бўларкан? Даъват бўлар екан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, валлоҳи маъза ман на ҳусеҳрон, валлоҳи абу лаосни куёв сифатида бир ёмонлигини билмаймиз дедилар. Абу лаосни мана шу гўзал хулқи кейинчалик исломига сабаб бўлди. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни мана шу расулуллоҳ соллаллоҳнинг саҳобалар ниҳоятини ўқиб ўрганиб, улардан ибрат олишимизга тавфия беришини сўраймиз. Ақули қовли ҳа давос тафируллоҳи ли валакум.

Кейинги дарсни тинглашСаҳобалар ҳаёти