# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 14 of 510
- Section: —
- Duration: 32 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/14
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/mvXCSmvvCNI.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=mvXCSmvvCNI
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/13.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/15.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббилар амин. Ва ла ақибату ила муттақин. Вассалату вассаламу ала Саидина Муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Аммабайн, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолуҳ ушбу саидул айём кунини барчамизга барокатли қилган бўлсин.

[0:38] Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизнинг еллик биринчи си, ижтимоий тарбияга акса уруш ва еснаш олов. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фарзанд биродарлар Аллоҳ Таолони инсон боласига берган енг улуғ неъматлардан биттаси. Киши ўзи вафот етиб кетиши мумкин, амаллари тўхтайди. Аммо Аллоҳ азза ва жалла буюрганидек, шариатимиз талаб қилганидек фарзандларини тарбия қилиб ўтиб кетган бўлса шу ўтган одам, бу одам ўлди, ўшди, бўлмайди. Модомики фарзандлари солиҳ амалда давомий бўлар екан, бу отани савобли амалларида давом етиб туради. Шунинг учун фарзанд тарбияси сиз билан бизни ҳаётимиздаги енг муҳим бўлган нуқталардан биттаси. Чунки сиз олтмиш йил яшарсиз, йетмиш йил ёшарсиз, барибир ўтасиз. Аммо фарзандлар шариатда айтилгандек тарбия қилинган бўлса, еҳтимол минг йил сизга мана шу амалда соғ бўлиб бориб турар. Фарзандингизни фарзанди тарбияли бўлади, уни яна фарзанди тарбиали бўлади. Демак, муҳим нарсани устида ўтирибмиз, биродарлар.

[1:49] Ҳушёр инсонлар ўзларини олдига қўйган мақсадларига йетишликлари учун одамларни муҳаббатини қозонади. Ана шу муҳаббатни қозониш учун керак бўладиган гўзал хулқлар билан ўзларини безайди. Ешитиб қоламиз. Фалончи ниҳоятда бир кичик кўнгил бўлиб кетибдими, синиқ бўлиб қолибдими, ҳамма билан бир хил муомала қиладиган бўлиб қолабдими, у вақтинча кийиб олинган хулқ бўлади у. Бирор бир мансабга қарадор бўлиб турган бўлиши мумкин. Шу маҳалладагиларда меҳрини, муҳаббатини қозонса, олдига қўйган мақсадига йетишлиги осон бўлиши мумкин. Демак, уни хулқи, уни одоби бу ҳунар дейилади. Ҳунар дейилади.

[2:37] Лекин бу кишиларни хулқи шариатимиз талаб қилган хулқ деб айтилмайди. Енди бу масалада агар олдига қўйган мақсадини амалга оширишлик учун, ниятига йетишлик учун кўрсатилаётган хулқ, бу масалада ғарб сиз билан биздан аллақачон ўзиб кетган. Ахлоқлик бўлиш, кечиримли бўлиш, одамларда ҳақ ҳуқуқларини риоя қилишлик ҳақида чиройли сўзлар гапирилади, ана шу ғарб ўлкаларида. Аммо ана шу ғарб ўлкалардаги айрим мамлакатлар бутун бутун миллат, бутун бутун халқларни, қабила елатларни йўқ бўлиб кетишига ҳаракат қилади, хизмат қилади.

[3:14] Ҳайвонлар ҳуқуқи ҳимоя қилинади. Аммо бу ёқда бутун бутун бошли инсоният қирилиб кетаверади, бу нарсага еътибор ҳам берилмайди. Демак, уларни кўрсатаётган бу хулқи маълум муайян бир мақсадда йетиб олишлик учун қилинаётган хулқ. Диндан узоқ бўлган ҳушёр кишилар одамларга ёқадиган хулқни, феъл атворни кўрсатади. Модомики ўша мақсадига шу нарса йетказадиган бўлса. Қачонки уларни олдига қўйган мақсади билан ўзини фойдаси билан одамларни фойдаси тўнашга қоладиган бўлмаса, ўзини фойдасини албатта биринчи ўринга қўяди. Бояги ниқобни йечади, ўзини асл башарасини кўрсатади да. Масалан, мижозга нисбатан мулойим бўлади, сабрли бўлади. Модомики клиенти мана шу мижозни чўнтагида пули бор деб ўйласин.

[4:06] Аммо у клиенти у мижозни чўнагида пули йўқлигини билиб қолса, бояги мулойимликдан асар ҳам қолмайди. Шунинг учун биз айтаётган хулқ, бирон бир дунёвий мақсадни қўлга киритиш, бирон бир фойдага йетишлик учун кўрсатилинадиган хулқ емас. Буни айтмаяпмиз биз. Биз асл хулқни айтяпмиз. Бу шундай хулқки, сиз билан бизни икки дунёда саодат йетказадиган хулқ у. Бу хулқ шунақа хулқки, банда билан роббисини ўртасида бўлаётган алоқадан келиб чиққан. Хулқ. Асл хулқ.

[4:42] Хулқ. Комиллик. Биродарлар, исломий ахлоқларни ўзимизда жамлашликни икки хил йўли бор. Биринчиси, Аллоҳ билан бўлган алоқангиздан келиб чиқадиган ҳуқуқ. Иккинчиси, таълим тарбия орқали касб қилинадиган ҳуқуқ'. Бир одам бир муаммога кириб қолди, бир мушкулага кириб қолди. Қандай бир йечим қилишни, қандай бир қарор қабул қилишликни билмайди, аммо ўзини табиатидан келиб чиқиб туриб, бир ишни қилади да, шу қилган иши шариатдагига мос бўлиб қолади. Худди шариатдаги айтганидек қилиб қилиб қўйди. Аммо билмас еди буни ҳукмини. У қаёқдан билди? Ўз ўзидан шариат ҳукмини амалга ошириб қўйди.

[5:31] Уни бундай бир тўғри йечимга, тўғри қарорга илҳомланишлигини сабаби Роббиси билан бўлган алоқаси. Аллоҳ илҳомлантириб қўяди. Аллоҳ таоло илҳомлантуриб қўяд. Шу маънода тўғри бўлса керак дейди да, қилса ҳақиқатдан тўғри чиқади. Камола бу инсонни қалби аллоҳ билан боғланганлиги, холис аллоҳ учун ибодат қилаётганлиги, мақсади аллоҳни розилиги бўлганлиги учун аллоҳ шуни йўлга бошлаб қўйди.

[6:04] Иккинчи йўли, бу таълим тарбия йўли. Китоб ўқиди, маъруза ешитди, расулуллоҳнинг ҳаётидан, саҳобалардан ҳаётидан ўқиб ўрганди ва бундан ўзига керакли нарсани олди. Бу иккинчи йўли. Демак, чиройли хулқга ега бўлишни йўли иккита екан. Биринчиси, аллоҳ таоло сизни табиатингизга жойлаб қўйган илҳомлантирилган хулқ, у тевадан берилган у, мукофот тариқасида берилган. Иккинчиси, ўқиб ўтказишни йўли.

[6:34] Инсонни еҳтиёжлари бор. Кимдир уни яхши кўриш керак, у ҳам кимнидир яхши кўриниши керак. Кимдир уни қилган меҳнатини ёки ўзини қадрлашлиги керак, хотиржамлиги керак. Одамларда бир ёрдами кўмак кўмакка керак бўлади. Бу нарсалар, қадрланиш, меҳр, кун, омонлик, қувват, кўмак ёрдам, бошқаларни илм тажрибаларидан фойдаланиш, бу нарсаларга ега бўлишлиги учун киши ёлғиз ажралиб яшашлиги керак емас. Жамиятни ўртасида яшашлиги кере бўлади. Шунинг учун бу нарсалар инсонни одамларни орасида бўлишликка ундайди. Биродарлар, бизнинг мақсадимиз нима? Бизнинг мақсадиимиз Аллоҳ Таолони розилиги.

[7:25] Бандаларга хизмат қилиш ва уларга фойда келтириш орқали Аллоҳга яқин бўлиш мақсадимиз. Одамларни кўрасан, фақат ўзи учун яшайди. Жамиятга аралашмайди. На оёқ қўли билан хизмат қилади одамларга, на моли дунёси билан, фақат узи учун ёшайди.

[7:47] Бизни Аллоҳга ибодат қилишлигимиз, бандаларга хизмат қилиб, уларга фойдали бўлишлик йўли билан бўлади. Яъни ислом узлатга буюрмайди. Яна инсон мана бояги айтилинган меҳр, унс, муҳаббат, одамларда қўллаши, одамларда қадрлаши учун жамиятда бўлишлиги керак. Шунинг учун одамларни орасига интилади. Аммо баъзида инсонни ёлғиз қолгиси ҳам келади.

[8:19] Ман зада ала ҳаддихий инқалаба ала зиддихий. Қоидани қаранг. Қайси нарса ҳаддидан ошиб кетса, кўпайиб кетса, зиддига айланади. Қайси нарсани чегарасидан ошириб юборса, ундан кўзланган мақсад емас, балки тескариси бўлади. Худди шунга ўхшагандек, одамларни орасида яшашинг керак екан деб туриб, ҳадиб интилаверса, ҳадиб интилаверса, кўпайиб келса, зерикиб ҳам қоласиз одамлардан. Шунинг учун инсон тавозимда бўлиши керак. Одамларни оғасида бўлишга ҳам ҳаракат қилади. Ёлғиз бўлишликни ҳам унутмайди.

[9:00] Кишини ўзини шахсий фойдаси ва жамиятни фойдаси. Агар шу иккаласи тўқнаш келиб қолса, биттасини танлаш керак бўлиб қолса, албатта, Аллоҳни танимаган одам ўзини фойдасини биринчи ўринга қўяди. Ўзини манфаатини биринчи ўтказиб қўяди да. Кўрасизлар. Халқни молидан тақво қилмайдиган одамларни.

[9:24] Йетимларни ҳаққи, қариларни ҳаққи. Йўл ҳаққи. Қўйингки, одамларни ҳаққини йегишликдан қўрқмайдиган одамлар бор. Балки бу нарсани касб ҳунар қилиб олганлар бор. Енди қараб туринглар да, қаёққа саплайди ўшалар топган пулини. Беш йил, олти йил зўр яшаганга ўхшайди ю. Агар ҳаётини формуласини охири ҳисоблаб тенгини боссангиз, ҳаётдан бир мазза топмаганлигини кўрасиз. Мусулмон одам ундай бўлмайди. Мусулмон одами ҳаётини мақсади? Одамларга хизмат қилишлик орқали, одамларга фойдали бўлишлик орқали, Аллоҳга яқин бўлиш. Биз мусулмонлар, агар бизни шахсий манфаатимиз билан мусулмонларни, жамоатни манфаатида тўқнаш келиб қоладиган бўлса, биз ўзимизникини қўйиб, мусулмонларникини оламиз. Мусулмонларга кўпроқ фойдали бўлган томонни оламиз.

[10:15] Иннама нутаймукум ли wажҳиллаҳ ила нуриду минкум жаза аввало шукуро. Аллоҳ Таоло айтади, солиҳ бандаларин мақтаб, улар айтурлар. Биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг юзи учун тамомлантираверамиз. Сизлардан бу ишимиз учун бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз, кутмасмиз.

[10:38] Жамиятга фойдали иш қилади, есдан чиқаради. Жамиятига фойдали ишқилади, миннат қилмайди. Мусулмонларга фойдали ишти қилади, унутади. Одамларга, жамиятга аралашиб яшаш дейди, Ислом буюрар екан бизга. Одамларга фойда кетилиши дейди, буюрар екан бизига Ислом. Аммо шундай ўринлар бўлади, буни ҳам унутмаслигимиз керак. Одамларга аралашсангиз, шу жамиятга аразласангиз, у йиғинларда, у мажлисларда гуноҳ, маъсият, Шариат ман қилган кўринишлар бўлса, бу жамиятдан ажралишликка ҳам юради Шариатимиз.

[11:19] Худди сийлай раҳмга буюргандек ва сиз сийлай раҳм қилмоқчи бўлган қариндошлар гуноҳ емас деяпти ва туриб оладиган бўлса, ажралиш дейди буюрганидек. Тушунарли бўлдими? Енди жўраларимни ажратишим керак емас екан деб туриб, ичадиган, қиморонайдиган, ибодатдан узоқ туриб оладиган билса, бу жўрани воз кечишлик қамом олади, Шариатни буюриб олади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, Имому ҳоким ва Байҳақийлар келтирган ҳадисдан. Байҳақийлардан келтирилган ҳадисдан, Абузардан. Ал вияқдату хойрун минжали сес сув.

[11:56] Ёмон ҳамсуҳбатдан кўра, ёлғизлиги яхши. Тушунарли бўлдими? Ёмон дўст, ёмон улфатдан кўра, ёрғиз бўлишлиги яхши! Чунки ёмон билан бўладиган бўлсангиз, албатта, ёмонликка йетайлик деб. Мана енди акса уришлик одоби.

[12:19] Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирган ҳадис. Расулуллоҳ айтадилар, ида атоси аҳадукум, фал яқул алҳамдулиллаҳ. Агар сизлардан бирингиз акса урса, алҳамдулиллаҳ десин. Вал яқуллоҳу аҳуҳу ав соҳибуҳу ярҳамукаллоҳ. Уни ешитиб турган биродари ёки акаси ёки укаси унга ярҳам мукаллоҳ десин. Файза қолалаҳ ярҳам мукаллоҳ, фал яқул яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳ балакум. Енди бу акаси ёки биродари ярҳам мукаллоҳдеса, акса урган одам яҳдийкумуллоҳни ва юслиҳу балакум десин. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ақлларингизни ислоҳ қилсин. Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати. Бизда акси урганда нима деймиз?

[13:14] Соғ бўлинг деймиз. Е бу ҳам ажойиб екан, бу ҳам битта илм екан. Учтадан, тўрттадан ошиб келса туш кўриши, кейин соғ бўлинг деб қўйса бўлаверар екан. Учтагача ярҳам укаллоҳ дейилар екан. Чунки ундан кейингиси грипп дейилар екан, мазкур, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир одам тушгирганда, арҳам укаллоҳ деди. Уч марта тушгирувди, арҳам укаллоҳни, тўртинчи марта тушгирдида, бу гипокан деган екан. Мазукун деган екан Пайғамбар.

[13:44] Яна бир ривоятда, фалёқул, ҳува, фалёқул ҳува, явфируллоҳ улани валақул. Бу Абу Довудан. Яна бир рив оятда, бас, у бизни ва сизни Аллоҳ мағфират қилсин. Десин дейилган. Демак, Алҳамдулиллаҳ, яҳдийкумуллоҳ юзлиҳ балакум, яғфираллоҳу лана валакум. Бу калималар мусулмонни ўртасидаги унисни, меҳрни, муҳаббати пайдо бўлишига сабаб бўлади.

[14:15] Идҳа атаси аҳадукум, фаҳмидаллоҳа, фашшам митуҳу, фаинлам яхмади инлаҳ, фалатушам митуҳу. Мана енди айрим ҳолатларда бир одам акса урадида, Алҳамдулиллаҳ демайди. Расулуллоҳ айтадилар, бу ҳадис Имом Муслимдан Абу Мусо розияллоҳу анҳун ривоят қилган. Агар сизлардан бирингиз акса урса, Аллоҳга ҳамд айтса, бас унга ярҳамукаллоҳ деб жавоб бер. Агар ҳамд айтмаса, унга ярҳамуколлоҳ деб жавоб берма.

[14:53] Келишдик а? Алҳамдулиллаҳ деса, ярҳам укаллоҳ деймиз, акс ҳолда индамаганимиз суннатдан бўлар екан. Имом Бухородан келтирилган ҳадис, Анас розияллоҳу анҳудан. Атасарож йўлани айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, фашшам мата аҳадаҳума, валам юшанмид ал охир.

[15:16] Расулуллоҳни олдида иккита одам акс урди. Расулуллоҳ биттасига ялҳамукаллоҳ деди, иккинчисига индамади. Фақоли рожул, я расулуллоҳ, шамматта ҳа да, валам тушаммитний. Бояги иккинчиси, ё расулуллоҳ, бунга ялҳамукаллоҳни деб айтдингиз, менга айтмадингиз деди. Ҳоли, инна ҳа да, ҳамидуллоҳа, валам таҳмадиллаҳи. А бу алҳамдулиллаҳ деди, сен аллоҳга ҳамд айтмадинг деди. Демак, алҳамдулиллаҳ деса, алҳамдулиллаҳ деймиз.

[15:56] Ҳушёр, ақлли оталар фарзандларини тарбиясига бепарво бўлмайди. Кўрасизлар, иккита дуони ёдласа, бир қандайдир ҳадя олиб бераётганини кўрасиз. Қизиқтиради, рағбатлантиради. Нимага менга йўқ деса, бу иккита сура ёдлабди, сен ёдласанг сенга ҳам бераман. Мана шундай нарсани билан фарзандларда тарбия қилишни йўли, хусусан ёш болаларда, ноҳатта бир фойдали бўлади. Куюкувчанлик бўлади ю болани табиатида. Енди мен ҳам ётдайман дейди да, мана шу нарсани амалга оширишликка киради.

[16:31] Айрим оталар ўзини фарзандидаги камчиликни кўради да, фақат камчилигинглар гапираверади. Кимда айб йўқ. Кимда камчилик йўқ. Ҳамма фарзандда камчилик бор. Фазилат бор. Ҳушёр ота, фарзандини бир камчилигини кўрганда, аввал фазилатини гапириб, мақтаб туриб, орқасидан танқид қилади. Одатда қанақа бизда?

[17:00] А буюрган ишингизни тўрттасини қилибди, бешинчисига улгурмабди. Нимадан бошлаймиз? Мана ўтди қирқийди қўйга. Тўлдириб қўяди, лекин тушириб қўймайди. Қачон қораса ишни чол қиласан? Шуни қилиб қўйсанг ўласанми? Шундан бошланади. Шунда. Шунда нима қилинар екан биродарлар? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати бир фазилатини гапириб, мақтаб туриб, орқасидан айтилинар екан. Ўғлим, шу намозга бир полвонлигингиз яхши. Менга гап қайтармаганингиз зўр, онангизга айтаётганлигингиз яхши, укаларингизга яхши гапирганингиз зўр у, шу маъно камчилигингизни тўласангиз яхши бўларди деса, тузалишлигига фойда қиларкан шу танқид. Биз нима қилмаймиз? Ўзимизникида. Дарров нимасини гапирамиз?

[17:54] Айтяпман, агар яхшироқ қашлатилса, йиғлайдиган болалар бор ҳозир ичимизда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётидан оламиз мисол. Расулуллоҳнинг куёв боласи Абулос ибн Робия Бадр ғазотида аср тушди. Мушрийлар томонидан келиб, мусулмонларга қарши, Расулуллоҳга қарши қилич кўтариб келди. Аср тушди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дедилар?

[18:18] Ва аданий фа вафали. Абулос менга ваъда бериб, аҳдида турган одам еди деди. Мушрик қилич кўтарб келди, аср тушди? Расулуллоҳ уни битта фазилатини гапириб қўяпти. Муширийни. Енди қандай биз фарзандимизни битта фазилатини гапириб қўймаймиз? Танқид қилишликдан аввал. Мана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шу айтган сўзи кейинчалик Абу Ла Осиб Нурабени қалби юмшаб, исломга киришига сабаб бўлди. Яна битта ҳодиса. Абу Бакрата розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ намозида рукуда турганларида, масжидга кирди да, ҳали сафга йетиб келмасдан туриб, руку қилиб, кирган жойида. Рукю қилган ҳолда Расулуллоҳни сафига келиб қўшилди. Рукю қилиб юриб келди.

[19:07] Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозини тугатиб, айюқумулладий рока адон ас соф. Сумма машайла соф. Қайси биринглар сафдан ташқарида рукю қилиб, сафга юриб келдинг деди. Қол Абу Бакрата, ана. Мен деди Абу Бакрата. Е шунақа ҳам қиласизми ей?

[19:31] Ташқарида рику қилиб юрасизми? Демади. Нимада мақташи мумкин? Қолунабийей соллаллоҳу алайҳи васаллам аъла зада калаллоҳу хирсон ва ла таъут. Аллоҳ сизни намозга бўлган хирсангизни яна ҳам зиёда қилсин. Аммо бундай қилманг қайтиб деди. Яъни биринчи гап нима бўлди? Мақтов бўлди. Шу рукнуни йўқотиб қўймайди деб рукн қилувди да. Чунки боргунимча, қиёмга туриб кетмасин деб рукнни топиш учун ертта рукн қилиб олувди. Расулуллоҳ мақтаб туриб, уни харислигини, лекин орқасидан буни қайтарманг деди. Демак, оталар, оналар, мана шу нарсадан хабардор бўлишимиз керак. Фарзандимизни бирор бир камчилигини танқид қилиб, гапирмоқчи бўлсак, аввал бир иккита фазилатини ҳам гапириб қўяйлик. Токи кўчадан кирганимизда безиб турмасин ўғлимиз, қизимиз. Тўғрида, енди болада нима қилсин? Бизда бўлмаган бу камчилик. Бизда ҳам бўлган у.

[20:38] Биродарлар, одамларни бошқаришлик улкан бир фан. Киши бир корхона раҳбари бўладими? Оилани бир отаси бўладими, ҳушёр бўлишлиги керак. Ҳа бир ишчи кеч қолиб келади ҳар сафар. Дарров уни кеч қолиб кеганлиги билан бошига урмасдан, уни ҳозирги айтганимиздек, сизни омонатдорлигингиз, ишингизни пухта бажаришингиз зўр. Мана шу масалада ҳамма сизни бир ҳавас қилади, аммо шу кеч қолиб кетишингизни ҳам йўқ қилганингизда яна ҳам чиройли бўларди, дейиладиган бўлса, бояги одамни тузалишига албатта бу яхши таъсир қилади.

[21:16] Заъдакаллоҳу хирсон ва ла таътут. Пайғамбаримиз Абу Бакр отага, намозга бўлган харидлигингизни Аллоҳ зиёда қилсин, лекин бу ишни қайтармайди. Фарзандлар оталарнинг бўйнидаги омонат. Бу жуда ҳам муҳим ва хатарли, жиддий нарса.

[21:41] Адашмайман. Одамларда тўқсон фоизи фарзандларини тарбияси билан шуғулланмайди. Муболаға бўлмайди бу гап. Хусусан ҳозирги замонда. Аввалги даврларда телевизор кўп бўлмаган пайтда дастурхонни устида оила аъзолари йиғилар еди, ота она фарзандларига тарбия берар еди. Ёмон бўлади деган гапларни ҳужжат қилиб юриб, бир нарсаларни ўргатар еди. Аммо ҳозирги келиб туриб, телевизор иштирок бўлиб кетди. Телевизор бизга хўжайин бўлиб қолди, фарзандларини тарбияси билан шуғулланмаяпмиз биродарлар, тан олинглар. Интернети борлар, у нарса билан у ҳам иши ҳам йўқ.

[22:21] Фарзанди бор одам, бой бадавлат одам. Модомики тарбия қилган бўлсин. Модомики тарбияни қилган бўлса. Ота она фарзандини саодати билан саодатли бўлади. Фарзандини шақовати, бахтсизлиги билан ўзи ҳам бахтсиз бўлади. Бир одам дунёси каттадур. Соппа соғдур. Катта бир мансаб егасидир. Қандайдир бир илмий унвонларга егасидир. Аммо фарзанди бадбахт бўлган бўлса, бу одамни бахти комил емас. Бу одам бахтсиз одам. Енди аксинча, фарзандлари отаси, онаси хоҳлагандек бўлиб улғаган бўлса, мана шу фарзанди ота онаси бахтли одам. Чунки дунёдан кетяпти, хотиржам кетади. Чироғимни ёқадиган бор.

[23:11] Намозида робби ғуфирли ва ливо алида ая дейдиган, парвардигор мени кечиргин, ота онамни кечиргин дейдиган бор. Хотиржам кетад. Одамлар бор, фарзандини зўр тарбия қилган. Болалари баловат кетгандан кейин, қўлидаги меҳнатини, тижоратини, ҳунарини олган. Шу дўкондор.

[23:33] Шошмасдан ўн бир, ўн икки да тушади дўконга. Ўғли бориб дўконда очиб, зўр ишни юргизяпти. Боради, бир соат ўтиради, бир перак чой ичида қайтиб келади. Пешонани ўқийди, дамини олади. Ана зўр. Чунки бола омонатдор, бола отани ҳаққини танийди, тарбия кўрган, бир тинга хиёнат қилмайди, зўр иши.

[23:56] Ёки уни акси бор. Туғу билан ташлаб қўйган. Катта олган, ўғлини дўконга киришдан чўчиб туради. Бу ҳам шуни фарзанди. Ким шундай қилиб қўйди уни? Йўқ, ўзи қилмади уни. Кўча шунақа қилиб қўйди. Ташлаб қўювди, шунақа қиб қўйди боласи. Биродарлар, бир аёлда тасаввур қилайлик. Учта тўртта қизни туғди.

[24:23] Чиройли, ювиб тараб катта қилди. Тарбия қилди. Хаёлий, иффатли, ибодатли, ахлоқли бўлиб улғайтирди. Шундан бошқа амали йўқ бу аёлда. Қизлар балоғатга йетди. Уларни солиҳ куёвларини топиб, топширди. Фарзандлари, қизлари туғди, олиб келиб бир ҳафтамиди ўн кунми хизматини қилди. Қизини хизматини қилиб, йўл йўри кўрсатиб, оёққа туришига кўмак кўрсатиб яна қайтариб олиб бориб қўйди. Агар мана шу аёлни шундан бошқа амали бўлмаса ҳам, жаннатга киришига кифоя қилади.

[25:02] Шунинг учун аёлларни иши биродарлар уйда, асосий иши фарзандларни тарбияси. Чунки сиз билан биз еркак кишилар кўчада юрамиз. Фарзандларнини аёллар тарбия қилади. Агар ҳозир биз айтаётган аёл беш маҳал намозини ўқиган бўлса, ўзини покиза сақлаган бўлса, рамазон рўзасини кутган бўлса, мана шу фарзандларини қилган хизмати учун жаннатга келиши йетади бу одамлар.

[25:27] Чунки бу аёлни зиммасига Аллоҳ Таоло мана шу ишни юклаганида, чиройли суратда адо қилди. Чунки ерини тарбияси, ерини хизмати, фарзандларини хизмати , оиласини хизмати бу аёл учун биринчи ўринда екан амалада. Далил бор ку, биродар, у гапимизга. Ҳаводан олиб гапирмаяпмиз. Шунинг учун уйида фақат оиласини тарбияси билан шуғулланиб ўтирган опалар, сингиллар, келинлар хотиржам бўлсин. Ерини хизматини қилган бўлса, оиласини тарбиасини, фарзандларини тарбиясини зўр қилган бўлсак, шу аёлга жаннатга киришликка кифоя қилади душанба.

[26:05] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом бухорийдан келтирилган ҳадисда, ман каънала ҳу сарас у банатин, юъвий ҳунна, воякфий ҳунна, воёр ҳам ҳунна, фақат важибат ла ҳул жаннату албатта да. Расулуллоҳ айтадилар, кимни учта қизи бўлса, уларни парвариш қилса, уларга кифоя қилса, яъни сарф ҳаражатини қилса, уиларга раҳм қилса, тақиқ унга жаннат вожиб бўлади. Албатта. Албатта жаннат вожиб бўлади. Учта қизни таълим тарбия бериб, ахлоқли қилиб жойига узатадиган бўлса. Ё расулуллоҳ иккита бўлса чи дейишди. Иккита бўлсаям деди. Битта бўлса чи? Битта бўлсаям деди.

[26:52] Агар шариатда айтилингандек тарбияси билан шуғулланаётган бўлсак, агар қўлига ипҳонеда галаксини бериб қўйиб, интернетга ўтказиб қўймаган бўлсак, агар ерга берганимизда қайна қайнотасига ақл ўргатадиган, куёвга тикка қарайдиган қилиб узатмаган бўлсак, агар қизларимизни тарбияси билан шуғулланган бўлсак, аксинча урганда, рўмолча биланми, қўли биланми, оғзини тўсиб, иложи борича овозини пастроқ қилишлик. Имоми Термизийдан келтирилган ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда. Ана набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам кана ида атоса, ғотто важҳав биядийҳи, авби тҳавбийҳи ва ғотто биҳа совутаҳҳу.

[27:39] Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам акса урса, юзини қўли ёки кўйлаги билан беркитар ва у билан овозини тўсар. Фш деб туриб отамиз. Бу суннатга хилоф екан биродар. Рўмолчамиди, қўлмиди, йенгмиди, тўшишлик керак бўлади. Чунки сиз акс урганда олдингизда овқат турган бўлиши мумкин, сув турган бўлиш мумкин, мева чева турган бўлишим мумкин. Боринг одамга қараб акс урган бўлишингиз мумкин. Ҳеч бўлмаганда қўлимиз билан тўшлигимиз керак бўлади.

[28:10] Мана енди еслаш ҳақида. Қори Набийин соллаллоҳу алайҳи васаллам, Бухорийдан бу ҳадис. Аттаса у бу минаш шайтон. Файза таъта аба аҳадукум, фал ярудда ҳу масдатоа. Фа инна аҳадокум ида қоли ҳа, воҳикаш шайтон. Расулуллоҳ айтдилар, еснашлик шайтондан. Агар бирортангиз еснагиси келса, қодир бўлганича уни қайтарсин.

[28:42] Йўллари кўп енди. Ҳар ким ўзи билади. Шу иложи борича еснони қайтаришлик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам еснаганида ўнг қўли билан тўсганми, чап қўли билан тўсганми? Деса, мен билмас еканман қайси қўли билан тўсганини деяпти. Савол бераётган айтяпти, Расулуллоҳ еснаганми ўзи? Деяпти.

[29:06] Расулуллоҳ еснамаган биродарлар. Чунки еснашлик шайтондан дейиляптими? Расулуллоҳ есламаган. Расулуллоҳ айтдилар, еснашлик шайтондандир. Агар бирортангиз еснагиси келса, қодир бўлгунича уни қайтарсин. Агар еснаб туриб, ҳа деса, ҳа деса, шайтон ундан кулади деди.

[29:31] Еснаш, агар яна овоз бўладиган бўлса, бу жуда ҳам хунук кўриниш. Бундай қилишлик мусулмонга тўғри келмайди. Айрим одамлар намозда туриб еснайди, есланганда ҳам овози билан еснайди. Бу ўта бир қабиҳ, хуниғиш. Кан ал яҳуду ето атасуна, енди набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, яржуна яқул алаҳум, ярҳаму кумуллоҳ. Яҳудийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига келиб туриб, акс уришиб, Алҳамдулиллаҳ дейишар еди да. Расулуллоҳни уларга ярҳаму кумулоҳ, Аллоҳ сизларни раҳмат қилсин дейишини умид қилишар еди. Чунки Расулуллоҳни сўзи биродарлар дуо, ижобату. Расулуллоҳ айтардилар фаёқул яҳдий кумуллоҳу ва юслиҳи баъалақул. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин, ақлларингизни ислоҳ қилсин. Қаранг, билишади. Расулуллоҳни ҳақиқий Пайғамбар еканлигини. Билишади, Расулуллоҳни дуоси ижобат бўлишлигини, аммо иймон келтиришмайди.

[30:35] Аллоҳ азиз ва жаллоҳ акса урганда яхши кўради. Еслаганни ёмон кўради. Чунки еснашлик биродарлар ялқолийди, маолланишлийди белгиси. Енди акса уриш еса, инсонни нима қилади? Одамни тетик қилиб қўяди. Инналлоҳа юҳиббул ўттаз ва ёки роҳут тафаввуф. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, бухорийдан бу ҳадис. Албатта Аллоҳ Таоло акса урганини яхши кўради. Ва еслаганни ёмон кўради. Бас мусулмон акса урса, Аллоҳга ҳамд айтади. Уни ешитган ҳар бир мусулмон учун унга ярҳамукаллоҳ дейишлик ҳақ бўлади. Аммо еснашлик, албатта у шайтондан. Бас уни қодир бўлганча қайтарсин. Агар есновчи ҳа деб, ҳа деса, шайтон уни устидан кулади.

[31:29] Уйқу сўрашини кетказади акса уришлик. Ялқовлигини кетказади, ўзига келтиради, тетик қилиб қўяди. Кўпчилик аксир урганга соғ бўлинг дейди. Бу суннатга хилоф, биродар. Бу суннатга ҳилоф. Алҳамдулиллаҳ дейишини кутамиз, деса, ярҳамукаллоҳ деймиз. Шунинг учун уйда оналар ёки оталар фарзандларига мана шу нарсани таълим беришлиги керак бўлади.

[31:54] Агар еснашликни қайтармоқчи одам бор бўладиган бўлса, еслагиси келган пайтда расулуллоҳ есламаган десин да. Расулуллоҳ еснамаган деб ўзига еслатсин да, есноғи қайтади. Демак, сиз билан биз биродарлар бугун еснашлик ва акса уришлик одобини ўтган бўлдик. Ақулу қовли ҳайда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва алайкум.
