# Саҳобалар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 140 of 510
- Section: —
- Duration: 59 min
- Original title: Саҳобалар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/140
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/9sa_ZRjsjIQ.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=9sa_ZRjsjIQ
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/139.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/141.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббила амин. Вассолату вассалому ала саидина муҳаммад ас содиқлу ва адил амин. Аллоҳумма ла илмалана илла маъалламтана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳумма аллимна маъён фауна. Вам фарнабий маъалламтани вазидна илма. Ворин ал ҳаққа ҳаққон орзуқнатибаба. Ворин ал баътила баътилан орзуқнатишдинаба. Ўжаллани минмай йестами, ун ал қовли файетта би уна ахсана. Ваъди ҳиндан би раҳматика фий ибодика солиҳийин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракату.

[0:41] Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафони соллаллоҳу алайҳи васалламни саҳобаларини ҳаётини ўқишдаги навбатдаги дарсимиз. Бугунги дарсимиз, йигирма бешинчи дарс. Жаъфар ибн Абитолиб розияллоҳуни ҳақида бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда марҳамат қилади, астайду биллаҳ. Лақодаҳ каъна лакунфий расулиллаҳи усвотун ҳасана лиманкана яржуллоҳа вал явмал ахир ва дакараллоҳа катирол.

[1:10] Тақиқ, сизлар учун Аллоҳнинг Пайғамбарини феъли атворида сизларга гўзал ибрат намуна бор. Кимга? Лиманкана яржуллоҳа. Аллоҳдан умиди бўлган. Аллоҳдан умид қилган. Ҳамда охират кунидан Аллоҳдан умиди бўллган ва Аллоҳни кўп еслаган кишилар учун Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломни феълида, ҳаётида ибрат намуна бор. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобайи киромлари, Аллоҳ азза ва жалла ўзи танлаб олган авлод. Бу шундай авлодки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламга улар ҳамроҳ бўлишликларини Роббимиз ўзи хоҳлади.

[1:49] Аввалги дарсларимизда айтиб ўтганимиздек, муайян шахсиятларга, одамларга қараб ергашлик инсонни табиатига бор нарса. Исломий ҳуқуқларни китобдан ўқиб ўрганиши мумкин, маърузаларни ешитиб ўрганишлик мумкин. Аммо уларни ана шу исломий ҳуқуқларни муайян кишиларнинг шахсиятларда мужассад бўлганини кўриш, буни таъсири каттароқ бўлади. Яъни ўзингизга ибрат, намуна деб билган. Кумир деб билган одамда бор бўлишлиги сизга кўпроқ таъсир қилади. Айрим уламолар сийратни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётини қўйиб ўрганишликда фарз дейишади. Чунки Муҳаммад алайҳи васаллоту вассаллам тирик Қуръон бўлганлар. Муҳаммад алайҳиссалоту вассалломнинг ҳаёти тирик Қуръон. Ойиш онамиз розияллоҳу анҳодан сўрашган еди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқи ҳақида. Кана ҳулуқуқу ал қуран. Расулуллоҳнинг ахлоқи Қуръон еди, деб жавоб берган еди. Агар биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у зотни саҳобаларини, сийратларини ўқиб ўрганар еканмиз, мана шу бир улуғ қаҳрамонларни ҳаётларини ўқилиб ўрганар екамиз, мақсадимизга йетамиз. Акс ҳолда, йета олмаймиз. Бугунги дарсимиз жа фара тайяр.

[3:08] Пайғамбаримиз айтганлар, жаъфарни кўрдим, жаннатда еди, иккита қонотиб боради, ундан қон оқиб турар еди, жаннатдан истаган жойда учиб юрарди. Жаъфари тайёр. Баройи ибн ўзиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Имом бухорийдан ва термизийдан келтирилган ҳадис. Расулуллоҳ жаъфари набий толиб розияллоҳан ҳуга қараб, сен менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг. Яъни халқим дегани яралишим дегани. Сен мени халқимга ва хулқимга ўхшадинг. Албатта бу жаъфариддин абдусалом розияллоҳу анҳу учун улкан шараф еди. Хулқинг ҳам менга ўхшайди, ўзингни кўринишинг ҳам менга ў хшайди деяптилар расулуллоҳ.

[3:47] Сийрат унумалари айтади, доно абдуманноп уруғида беш киши пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кетар еди. Ҳатто кўзи хирароқ одамлар Расулуллоҳни шу кишилар билан адаштириб ҳам юборишар еди. Уларни биринчиси Абу Софиён ибн Ҳорис, инни Абдулмутолиб. Абдулмутолибнинг ўғли Ҳориснинг ўғили Абу Софиёни. Бу Абу Софиёнинг ибн ҳар емас. Бану Умайяни Саид емас. Иккинчиси, Қусум ибн Аббос. Пайғамбаримизнинг амакиси Аббос розияллоҳу анҳунинг ўғли. Учинчиси, Сойиб ибн Убайт, ибн Абди Язид, ибн Ҳошим. Имомушофийнинг бобоси бўлар екан шу одам.

[4:27] Тўртинчиси, Ҳасан ибн Али розияллоҳ анҳу. Расулуллоҳнинг набираси. Ва бешинчиси, Жаъфал ибн Абитолиб розияллоҳ ангҳу. Мана шу бешта одам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб кетишади. Жавфар ибн Абидулолам розияллоҳу анҳу исломга биринчилардан бўлиб кирган киши еди. Жавфар абдунаби тўғри биласизлар, али розияллоҳ анҳуни акаси бўлган, ўртасида ўн ёш фарқ бўлган. Демак, жавфар розияллоҳуҳу анҳу али ибн абид олимдан ўн ёш катта бўлган.

[4:59] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нубовот келиб, пайғамбар бўлганидан кейин, у зотга биринчилардан бўлиб иймон келтирган киши, бу жаъфариддин абдутолиб ва унинг аёли асмо бинт умайс розияллоҳу анҳум едилар. Ҳали Расулуллоҳ арқон ҳовлисига кирмасидан аввал, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даъвати, шарофати билан Жавфар розияллоҳу анҳум мусулмонлар сафига қўшилди. Китобларда келтиришича, ўттиз икки ёки ўттиз уч уч у бўлиб иймон келтирган еди. Ўттиз иккичи ёки ўттизинчи уч у киши бўлиб.

[5:32] Демак, жаввали набитали розияллоҳу анҳу ёшлигида имонга келди. Енди, бир инсонни ёшлигидан иймонда бўлиши, тоатни улғайиши бу катта нарса. Чунки ёшлигидан иймонга келган, иймонда яшаган одам билан, ёши кексайиб қолгандан кейин иймон йўлига юрган кишини ўртасида фарқ бор. Албатта иккаласига ҳам Аллоҳ Таоло хайриятни ал хос нони ваъда қилган. Киши ёшлигидан иймонга юрса, иш толаётганда, меҳнат толаётганда , касб толаётганда адашмайди. Оила қураётганда ўзига турмуш ўртоғини толаётганда аддашмайди. Ҳолор ҳоломда таниган, ерини ҳаққа юришига ёрдам берадиган жуфтни излашликка ҳаракат қилади. Ўлчови аниқ, меёри аниқ. Агар киши ёшлигидан Аллоҳнı таниса, жуда катта хайриятга ега олади ва жуда кўп қоқилишлардан сақланади.

[6:27] Аллоҳ таолони розилиги биринчи ўринда туриши керак деган фикр билан улғайса бўлади. Қандай одам бўлади бу? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳдисини унутмайлик. Иғтанийм хомсан, қобила хомсин деганлар Расулуллоҳ. Бешта нарсани, бешта нарсадан аввал ғанимат билинглар. Кексалик келмасидан аввал ёшликда қадрига йетинглар. Касаллик йетиб қолишликдан аввал соғликни қадрига йеттинглар. Фақирлик келишидан аввал бадавлатлик, яъни бойликни қадрига йетинглар. Бир иш билан машғул бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни қадрига етинглар. Ўлим йетмасидан аввал тирикликда қадрига йеттинглар. Шунинг учун қариб қолгандан кейин инсон кўп нарсалардан тўсилиб қолади. Кўп нарсадан тўсилиб қолади. Аммо ёшликда бу нарсаларга имконият катта бўлади. Жаъфар Абдулла толиб розияллоҳу анҳу. Абу толибнинг ўғли. Абу толиб, биласизлар, Қурайишнинг саиди бўлган. Гарчи камбағал бўлса ҳам, қавмини саиди бўлганди. Қаранглар ей, пули йўқ бўлса ҳам саид бўлаверган екан. Қавмини улуғи, қавмини пешқадами, қавмини раҳбари бўлаверган еканда. Албатта бой бўлиш шарт бўлмаган екан. Енди замонларда қаранглар, пул бўлмаса ҳеч ким емас да. Донишманд бўлмайдими?

[7:41] Бизни замонда шунақа бўлиб қолди. Лекин аввалда унақа емас еди екан. Енди отаси қавмини саиди бўлгандан кейин, отасини ишларини кўриб улғайди. Абу толиб ўзини қавмини бойлиги билан бошқарган емас. Мол мулки билан емас. Ақл заковати билан, фаҳми идроки билан. Енди қаранг, Абу толиб ўзи шундай бир улуғ мартабали киши бўлса ҳам камбағал бўлган екан, тирикчилиги қийин бўлган е кан. Ана шу тирикчилиги қуйи бўлиб қолган пайтда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини амакиси Аббос розияллоҳу анҳуний, у пайтда мусулмон бўлмайди.

[8:19] Келиб айтадики, мени амаким Абу толиб, сизни акангиз тирикчилиги қуйиб қолибди. Бориб болалардан битта биттасини олиб, ўзимизни уйимизга олиб кетиб, тарбиялаб, ёрдам берсак деганида, Аббос кўнади. Шунда Абу Тўғиб айтади: "Ўғлим, ақил ўзимга қолса, қолганларни майли олаверинглар." Шунда Аббос Жаъфар ибн Абитолибни олиб кетди уйга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али ибн Абитолибни олиб кетдилар. Шундай қилиб, Жаъфар ибн Обид олиб, амакиси Аббосни уйида бир муддат яшаган бўлди.

[8:56] Аввалги мусулмонларга йетган азият Жаъфар ибн Обид толиб ва уни аёлига ҳам йетди. Аллоҳ Таоло мусулмонларни мана шундай бир қурашни азиятлари билан синади. Енди, бир тасаввур қилиб берайлик да. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳеч ким қаршилик қилмаса. Фақат саҳоба бўлса ҳамма. Унда қанақа бўлади? Аллоҳ азза ва жалла саҳобаларни ва Пайғамбаримизни мушриклар ва кофирлар йўқ бўлган асрда яратишликка қодирмасмиди? Қодир еди. Тасаввур қилиб кўрайлик. Битта мамлакатда Расулуллоҳ ва саҳобалар кўпчилигини ташкил қилишади. Даъват ёйилади, ҳамма иймонга келади, ҳамма бир бирини яхши кўради, ҳеч ким бир бири урушмайди. Ҳижрат йўқ, масхара йўқ, юртидан қувилишлик йўқ, азоблар йўқ. Шундай бўлса, булар ҳам ўзини даврини яшаб ўтиб кетар еди, бўлди. Агар бундай бўлганида, сиз билан бизга булар қандай қилиб ибрат бўла оларди?

[9:54] Аллоҳ таоло бундай бўлишини хоҳламади. Қуръонда марҳамат қилади, истайду биллаҳ. Ва кадалика жаннали кун ли набийни аду ва шаятийнал ин сивал жин. Юрҳи баъдуҳу мила абадин, зуҳру фалқовли ғурувро. Шунингдек, ҳар бир пайғамбар учун ин су жин дан бўлган шайтонларни душман қилиб қўйдик. Улар бир бирларини алдаш учун гўзал, ялтироқ сўзлар билан васваса қиладилар. Вала ўша роббукама фаълуҳ фадорҳум ва ман яфтарун. Агар Парвардигорингиз хоҳлаганида еди, ундай қилмаган бўлавер едилар. Бас уларни туҳмат бўхтонлари билан бирга тарк қилинг. Демак, шу азиятларни бўлишлигини Аллоҳ Таоло ўзи хоҳлади. Токи мусулмонларни ўсин, имтиҳондан ўтсин, саноқдан ўтсин.

[10:46] Жафариддин Абдутолиб розияллоҳу анҳу иймон йўлига қадам қўяр екан, бу йўл машаққатлар билан ўралган еканлигини яхши билар еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, хуффател жаннату белмакари. Жаннат инсонни инсонни нафсига макруҳ бўлган нарсалар билан ўраб қўйилинган. Нафсизга ёқмайдиган ишларни қиласиз, и не жаннатга борасиз. Закот берасиз, садақа берасиз қийналиб топган пулингиздан. Ертаман уйқунгиздан воз кечиб бомдодга турасиз. Рўза тутасиз сиғкунида. Жаннатга киришига учун инсон нафсига ёқмайдиган мана шу ишларни қилишлик керак. Ва ҳуффати нару би шаҳават. Жаҳаннам еса шаҳватлар билан ўраб қўйилган. Нафсингиз нимани хоҳласа, шуни қилаверинг, жаҳаннамга олиб боради. Жаъфар розияллоҳу анҳу бу йўл машаққатлар билан тўла еканлигини яхши билар еди. Икки ўринда Али ибн Абит толибда бир сўзини келтирамиз. Бу улуғ саҳоба айтган еканки, бирон амал қилмасдан, жаннат талабида бўлиш гуноҳ ва Аллоҳни масхара қилишдир. Қайтарамиз? Ҳеч қанақа амал қилмас дан, жаннат талобида бўлган одам, гуноҳкор одам ва Аллоҳни мас хара қилаётган одам. Қандай қилиб инсон бирон бир ҳаракатсиз, амалсиз, жаннатни орзусида бўлади?

[12:05] Мана бу бир ҳадис ўқиб бераман. Агар шу ҳадисни тушунсак, яхшилаб, идрок қилсак, ҳаётимизга татбиқ қилсак, ҳаётингиз бошқачароқ бўлармиди еканда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Ибн Можа сунанларида келтирилган ҳадис. Қола расулуллоҳи соллаллоҳу алалайҳи васаллам а, алкаййи сувман дана нафсаҳуу ва амила лима баъд ал мавут.

[12:31] Ҳушёр киши дедилар Расулуллоҳ. Нафсини синдирган ва ўлимдан кейинги кунга амал тайёргарлик қилган кишидир. Енг ҳушёр одам ким екан? Енг ҳушёр одами ким екан? Нафсини синдирган. Ва ўлимдан кеййинги бўладиган кунга тайёргарлик кўрган одам. Вала ажизу ман атба ан нафсаҳ у ҳава ҳа, сумма таманна алаллоҳ. Ожиз еса, нафсини ҳавосига ергаштириб, кейин Аллоҳда умид қилган кишидир. Енди Аллоҳ кечиради. Ҳамма қиляпти ю. Аллоҳ ғофурур роҳимуҳ. Кечиради ю. Ҳеч нарса қилмайди, Аллоҳъдан умид келади. Мана шу одам ожиз бўлади. Шу ҳадисни тушунайлик да яхшилаб.

[13:16] Нафсимизни синдиряпмизми? Ўлимдан кейинги нарсага ҳаракат қиляпмизми? Олибдан кейинги кунга ҳисоб китобга. Тайёргарлик қиляпмиз ми, демак биз ҳушёр одаммиз. Ва илло ожизмиз. Жафариддин Абдутолиб розияллоҳу анҳу Ҳабасистонга ҳижрат қилган мусулмонлар қаторида бор еди. Биласизлар, Маккада даъват ошкор бўлганидан кейин, Қуриш мушрикларини мусулмонларга берадиган азиятлари ҳаддан ошиб кетди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига, агар хоҳласанглар, Ҳабашистонга жинрат қилинглар деб рухсат бердилар. Чунки у йерда шундай подшоҳ бор, уни олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Шунда Расулуллоҳнинг мана шу рухсатидан кейин бир тўп мусулмонлар Ҳабашистонга ҳижрат қилишди. Ана шуларни қаторида Жаъфариддин Абдусаломов ўзини аёли Асмор бин Тумайс ҳам бор еди.

[14:12] Улар Ҳабашистон йерига келганларидан кейин йўқотиб қўйишган хотиржамлигини топишди. Чунки иймонга келган кунидан бошлаб, курашдан азият, масхаралар, озорлар, азоблар кўриб яшашган еди, мана енди Ҳавастонга келгандан кейин тинч бўлиб қолишди. Хотиржамлик ва ибодат ҳаловатига еришишди, уларга азият берадиган, уларни хоҳлайдиган кофирлар йўқ. Аллоҳ Таоло бандасини синайди. Йенгиллик билан ҳам синайди, машаққат билан ҳам синайда. Мана кейинги даврда соҳибалар бой бадаллар ўтиб кетишди. Дунёни ҳаққига қўл узатса йетадиган бўлиб кетди. Қўлида ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий қувватга ега бўлишди. У ҳам синов бўлди, аввалги машаққатлар синов бўлганидек. Йенгил кунда банда Алҳамдулиллаҳ дейди. Машаққатли кунлардачи? Ей Аллоҳ, мен сенга нима ёзгандим дейдими?

[15:10] Ё демайдими? Шунинг учун айтамиз, бойлик мукофотмас, камбағаллик жазо емас. Қайтарамиз. Бир кишини бой батафсил бўлганлиги Аллоҳни мукофотлагани емас. Бу ҳам синов. Камбағал қилиб қўйгани жазолагани емас. Бу ҳам синов. Иккаласи нима екан?

[15:33] Демак, ҳақиқий мўмин мусулмон. Аллоҳ унга йенгил кун берганда ҳам Алҳамдулиллаҳ дейди. Синов машаққат берганда ҳам Роббизига ҳамд айтади. Мусулмонлар Ҳабашистон йерига бир жамоа мусулмонлар йетиб боришди. Тинчлик, хотиржамлик, осойишталигини топишди. Лекин Қуриш мушриклари уларни ана шу жойда қолдиришини хоҳлашмади. Олиб келишлик учун ўзларидан бўлган иккита ақлли, ҳушёр, доҳо инсонлардан Амр ибн Оз ва Абдуллоҳ ибн Абий Робиаларни жўнатишди. Улар бориб мусулмонларни қайтариб олиб келишлиги керак.

[16:10] Енди ана шу Ҳабашистонда бўлган ҳиссани, ана шу муҳожирлар орасида бўлган Умму Салама розияллоҳу анҳа сиз билан бизга шу ҳиссани сўзлаб беради. Умму Салама розияллоҳу анҳа айтади. Ҳабашистон йерига келиб, хотиржамлик ва яхшиликка йетдик. Динимизда хотиржам бўлдик. Азиятланмасдан, ўзимиз ёқтирмаган нарсани ешитмасдан, хотиржамлик билан Роббимизга ибодат қилдик. Қураш ўзининг икки кишисини Ҳабашистонга юборишди. Улар Амр ибн Илос ва Абдуллоҳ ибн Абий Робиялар еди. Иккиси ҳам ақлли ва закий киши едилар. Қурашликлар ўз елчиларига Маккадаги енг яхши, нодир нарсалардан Ҳабашистон подшоҳи ва унинг айёларига бериш учун ҳадийлар тақдим қилишди, ўта сахийлик кўрсатишди. Улар Ҳабашистонликлар яхши кўрадиган ҳадийларни олиб келишди. Подшоҳга учрашдан, подшоҳга мақсадини айтишдан аввал, подшоҳни атрофида турадиган кишиларга, маслаҳатчиларига, битириқларига, патриарх дегани бўлади бизни тилда, попларига. Учраб, ҳадяларни бериб, мақсадини айтишди. Яъни ертага подшоҳ бу мусулмонлар ишида ҳукм чиқараётганда, бизга ёқадиган ёқда айтиб қўясизлар. Улар рози бўлиб ҳадяларни қабул қилишди.

[17:26] Яън Амир улуғ ўзи мусулмонларни Наджожий уларга шундайлар топшириб қўйишини, ўртада савол жавоб қилмаслигини хоҳлаган еди. Яъни макр қилган еди. Иннаҳум якийдуни кайида ва акийду кайида. Албатта улар макр, ҳийла, найранг қилувлар, мен ҳам бир ҳийла қилурман. Ва макару ва макараллоҳу, аллоҳу хайрун макирин. Улар ҳам макр қилди дейди Аллоҳ Қуръонда. Аллоҳ ҳам макр қилд.

[17:52] Демак, дин душманлари, биродарлар макр қилади. Найранг қилади. Динни йўқ қилишлик учун. Юрийду нал ютфи у нураллоҳи би аввоҳи ҳим. Улар Аллоҳни нурини оғизлари билан куйдаб ўчирмоқчи бўлишади. Валлоҳи мутину нурихи. Аллоҳ Таоло ўзини нурини тамомига, камолига йетказади, гарчи кофирларга, мушрикларга ёқмаса ҳам. Аллоҳ Таоло айтади, астайдибилла, инналладина кафару юн фи қуна амму алаҳум лия судду ансабилиллаҳ.

[18:25] Албатта кофир бўлган кимсалар мол у дунёларини Аллоҳнин йўлидан тўсиш учун ишлатишади. Қўлида учта чақаси бор акалар. Қилаётган тижоратингларга қаранглар. Солаётган иморатингларга қаринглар. Арендага бераётган пайтингларда шу иморатда нималар қилинади шу йерда? Шунга ҳам қаранглар.

[18:47] Кофир бўлган кимсалар моли дунёларини Аллоҳнин йўлидан тўсишлиги учун ишлатади деганда, шуни тагига келиб қолманглар сизлар ҳам. Сиз қуриб топшириб қолган арендада латохона қилмаяптими? Нашноклуб қилмаяптими. Кофир бўлган кимсалар ўзларини моли дунёларини Аллоҳнин йўлидан тўсишлиги учун ишлатишади. Енди муаммолар қайерга сарфлашини жуда яхши биламиз. Шунинг учун қараб қўйинглар. Қараб қўшинглар.

[19:18] Амрунул ўз ўзини ҳамроҳи билан нажжошини олдига кирди ва деди ей подшоҳ, сизнинг юртингизга бир топ аҳмоқ ёшларимиз келиб олишган. Бир янги динни ўзларига тутиб олишганки, уни биз ҳам, сизлар ҳам билмайсизлар. Бизнинг динимизни тарк қилишди ва сизларнинг динингизга ҳам киришмади.

[19:41] Уларни бизга қайтариб беришингизни сўраниб, уларнинг оталари, амакилари ва қариндошлари бизни сизнинг ёнингизга юборишди. Бас, улар қилган фитнани нима еканини улар ўзларини қариндошлар, Маккадагилар. Бошқалардан кўра яхшироқ билишади деди. Мақсадини айтди. Нажжоший ёнидаги битирикларига, маслаҳатчиларга қараганида улар, ей подшоҳ, булар тўғри айтишди. Албатта улар буларни қавмлари, уларни ишларини бошқалардан кўта яхшироқ билишади. Уларни қайтариб беринг, ишларини ўзлари кўришсин деди.

[20:17] Нажжоший ғазабланиб туриб, аниқлаб, кейин кўрамиз деди. На жо шей бунга кўнмади. Расулуллоҳ бекарга айтмаган едилар. Ҳабаштонга ҳижрат қилинглар, фаин нафиха маликан ла юзла муиндаҳо аҳад. Ҳабаштонда шундай бир подшоҳ бор, уни олдида ҳеч кимга зулм қилинмайди деган едилар. Расулуллоҳни гумони тўғри еди. Расулуллоҳнинг гумони тўғри еди. Роббимиз биздан биродарлар, агар ҳукм чиқарувчи бўлсак, икки том ўрта одам ўртасида, адолат билан ҳукм чиқишимизни талаб қилган. Войин ҳакам тафаккум байнаҳун билқист, инналлоҳа юҳайб бўлмуқус етин. Ўзи қиёматга борганда бир инсон тўртта одамга бошлиқ бўлганига пушаймон еди. Агар адолат билан иш қилмаган бўлса. Иккита одамни ўртасида қози бўлганига пушаймон еди. Агари адолат билан ҳукм қилмаган бўлса.

[21:10] Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳуқуқ қилинг. Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севади. Ум мусалама розияллоҳу анҳу давом етади. Нажоши уларни сўзини ешитиб, ғазабланиб деди. Уларни чақиртириб, ишлари ҳақида сўрамасдан аввал, уларни ҳеч кимга топширмайман. Сўнгра мусулмонларни чақиртирди. Ум мусалама розия аллоҳу анҳу давоми етади. Унинг ёнига боришдан аввал йиғилдик. Бир биримизга подшоҳ сизлардан динийлар ҳақида сўрайди.

[21:43] Иймон келтирган нарсангларни очиқ айтинглар. Подшоҳга Жаъфару Набий толиб гапирсин дейишди. Мурод жиддат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга енг яқин бўлган киши ким еди? Жаъфару Набий толиб еди. Бошлиғи гапиради, қолганлар жим туради. Кейин Нажжошийнинг ҳузурига бордик. Унинг ўнг ва чап тарафида унинг битриқлари китобларни очиб туришар еди. Поплари. Подшоҳ сўради: ўзингизга тутиб олган бу янги дин қандай дин? У сабабли қавмингизни динини тарк қилибсиз, мени динимга ҳам кирмабсизлар, бошқа бир маълум бўлган бирор бир миллатни динига ҳам кирмабсизилар. Мана енди Жаъфариддин Абдусалом ҳаммани номидан гапиради. Йигирма олти, йигирма йетти га кирган бола, Қабачистонда катта мамлакатни подшоҳосини олдига кириб, яна нимани баён қилиш керак, биласизларми? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган рисолатни қисқа, содда, лўнда қилиб йетказиб қўйиш керак. Расулуллоҳнинг елчиси бу киши.

[22:44] Жафар розияллоҳу анҳу айтди. Ей подшоҳ, биз санамларга ибодат қиладиган бир қавм едик. Ўлаксаларни йер едик, фахш, маъсият ва фужурларни қилар едик, қариндошчилик ва қўшничиликни узар едик, одамларга азиятлар йетказар едик, ораларимизда кучлилар заифларга зулм қилар еди.

[23:07] Шу вақтда бизларга қавмимизнинг енг насабли, шарафлийларидан бўлган бир киши роббимиз томонидан рисолатни олиб келди. Бизлар у кишини розгўйлиги, омонатдорлиги ва иффатли еканини билар едик. У бизларни ягона Аллоҳдан ибодат қилишимизга, бут ва санамларни тарк қилишга, қариндошликни қойим қилишга, гўзал ахлоқли бўлишга, маъсият ва фахшни тарк қилишга буюрдилар. Қотилликдан, йетимларни молини йейишдан, покиза аёлларга туҳмат қилишдан қайтардилар. У зот бизларни намозга, рўзага буюрдилар.

[23:47] Биронта ошишча нарса борми? Йўқ. Бирон нарса қўшиш керакми? Йўқ. Биз у зотни тасдиқладик. У зот Аллоҳ ҳузуридан олиб келган нарсага ергашдик. Ҳалол деган нарсани ҳалол дедик, ҳаром деган нарсани ҳаром дедик. Шунда қавмимиз бизга адоват қилди. Улар бизни азобладилар. Улар бизни динимизда синовга учратдилар. Аллоҳни ибодатидан буддларга ибодат қилишга қайтармоқчи бўлиб, бошимизга мисли кўринмаган азобларни солдилар. Бизлар, ей подшоҳ, бошқаларни қўйиб, сизни юртингизни ихтиёр қилдик. Сизнинг олдингизда бизга зулм қилинмайди деб умид қилдик, деди.

[24:29] Ислом рисолатини, Расулуллоҳнинг рисолатини содда, қисқа, лўнда, йетарли қилиб баён қилиб қўйди. Ўттизга кирмаган йигит. Ўттиз га кирмаган йигити. Заррача ақли бор одам, инсофи бор одам, бу гапни ешитгандан кейин, албатта, бундан таъсирланма иложи йўқ еди. Нажоши уни сўзларини диққат билан тинглади. Нажоши жаъфар розияллоҳу анҳудан ешитган нарсалардан хурсанд бўлди да, кейин деди, пайғамбарларингиз сизларга олиб келган нарсадан сенда бирор нарса борми? Яъни пайғамбаринглар олиб келган нардан бирор нарса борман? Ҳа, деди. Нажоши ўқи, деди. Жаъфар розиаллоҳу анҳуд мани ҳам сурасидан бир қанча оятларни ўқиб берди. Астайду биллаҳ каф, ҳа, я, айн, сўд. Зикру раҳмат роббика абду даҳоо закария. Изнада роббаҳо нида ан ҳофия, қола робби инний ва ҳанал азму минний, вашита ала роса шайбан валам акун би дуа ака робби шақия, ва инний хифтул мавалия минбаройи ва кара темуроди ақиро, фаҳабли миллатун кавалия ярисуний ва ярисун мин али яқуб важал ҳу робби родийя.

[25:43] Коф, ҳо, ё, айн, сўт. Ей Муҳаммад, ушбу Парвардигоримиз ўз бандаси Закариёга қилган марҳаматининг зикри қиссасидир. Есланг, Парвардигорига хуфиёна дуо илтижо қилиб деган еди, Парвардигорим, дарҳақиқат менинг суякларим мўртлашди. Кексаликдан бошим, сочим оқарди. Парвардигорим, мен Сенга дуо қилиб, ҳеч қачон ноумид бўлган емасман. Мен ортимда қоладиган қариндош уруғларим менинг динимни зойи қилиб юборишлардан хавфдаман. Хотиним туғмас бўлиб қолган. Енди Сен менга, ўз даргоҳингдан, менга ва бобом Ёқуб хонадонига меросхўр бўладиган бир дўст, яъни фарзанд ҳадя етгин ва уни ўз наздингда рози бўлинадиган солиҳ кишилардан қилгин.

[26:36] Жаъфариддин Абду толиб оятни ўқиб берар екан, Нажоши ва уни битирихлари, қалблари ери, кўзларидан ёш оқди, соқоллари ҳол бўлди. Чунки Жаъфариддин Абитоллоҳ ўқиб берган нарса ҳақ еди. Ва булар бу оятларни ешитиб, тўғридан тўғри тушунишар еди. Жаъфар розияллоҳу анҳу оятларни тугатганидан кейин, Нажоши айтдики, Аллоҳга қасамки, сен айтган нарса билан Исо олиб келган нарса бир мишкатдан чиқмоқдадир.

[27:09] Натижоший оятлардан таъсирланди да, Аллоҳга қасам, сизларни ҳеч кимга бермайман. Мени йеримда омонликда яшаб беринглар, деди. Қора ишчиларга еса, сизлар кетаверинглар, деди. Валлоҳи уларни сизларга топширмайман, деди. Шу билан амру мнул оз мағлуб бўлиб чиқиб кетди. Аммо ертаси куни яна бир учрашув бўлишини талаб қилди. А қулу қовли ҳада ва астағфируллоҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

[27:42] Алҳамдулиллаҳир роббилар аламин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқ ал ва адил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъаллим тана иннака антала алимул ҳаким. Аллоҳум маълум на маъям, фауна ва фауна би маълум та на вазият на илма. Во арина ал ҳаққа ҳаққон орзуқунат и баъи, во арина ал баътила баътилан орзуқун ажди на баъи. Ва жаъална мин мин йестамия унал қовлу фаяттабиунаҳ ҳусана. Водҳиҳин ла би раҳматика фии айбадика солиҳин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жаллоҳ шу саидуллоҳ ҳам куни барчамизга муборак қилган бўлсин. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ўтган дарсимизда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Жаъфариддин Абитолиб розияллоҳу анҳуқнинг ҳаётини ўқиб бошлаганидек бугун давом етказган бўламиз, иншааллоҳ.

[28:37] Ўтган сафар йетиб келган жойимиз, Расулуллоҳнинг бир жамоа саҳобалари Маккада азият, машаққат оғирлашиб кетганидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рухсатлари билан Ҳабашхонга ҳижрат қилиб кетишди. Уларнинг ичида Жаъафари наби толиб боради. Қураш мушриклари ана шу хотиржамликни топиб қолган, омонликни топиб қўйган мусулмонларни қайтадан Маккага олиб келишлиги учун ўзидан иккита кишини юборишди. Абдуллоҳ ибн Абиробия ва арабларнинг даҳоларидан бўлган Амриддин Ал Оз. Бу пайтда мушрик еди. Иккаласи борда. Подшоҳни олдига киришидан олдин, подшоҳни атрофидаги вазирлари, битриқлари, яъни руҳоний кишиларни ҳаммасига совға саломлар деб бериб, Нажжоший мусулмонларни шундайлар амрундор остида қўлига топшириб қўйишлигини хоҳлашди. Аммо Нажжоший Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, уни олдида зулм қилинмас еди бировга. Иккаласини учрашди икки тарафни. Нажжошийга Жавоҳириддин Абдусалом ўзини кимлигини, динини нима еканлигини, Расулуллоҳ ким еканлигини танитганидан кейин, уларни ўзини юртида қолишига рухсат берди. Амр ибн Лос ўзини шериги билан Ноумид ҳолатда чиқишди.

[29:56] Аммо Амр ибн Лос бу мағлубиятига кўнмади. Ўзини шериғи айтдики, ертага подшоҳни олдига кираман, унга мусулмонлари ҳақида шундай гапни гапираманки, бизга топширишликдан бошқа чораси қолмайди деди. Яъни Исо алайҳиссалом ҳақида сўз очаман деди. Абдуллоҳи Мубирабий Робия айтди шериги, ундай дема, бизга хилоф йўқ тутишган бўлса ҳам барибир бизни қариндошларимиз деди. Аммо Амр ибн Илос сўзига қулоқ солмади. Бу қиссани мана Ум Мусалама розияллоҳу анҳу ҳикоя қилиб берадилар. Ум Мусалама айтади ертаси бўлгач Амру' бил ўз Нажжошини олдига киришга изн сўради, изн берилди. Олдига кириб айтдики, ей подшоҳ, сиз омонлик берган анави мусулмонлар Исо ҳақида номаъқул сўзни айтадилар. Нима дейишади? Ўзларини чақиртириб, ўзларидан сўранг. Нажжоши мусулмонларни чақиртирди. Мусулмонлар улардан Нажжоши Исо ҳақида сўрамоқчи еканлигини билишиб, динимизда нима дейилган бўлса, шуни айтамиз деб қарор қилишди.

[31:06] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида бизга нима деганлар? Шуни айтамиз. Кейин нима бўлса бўлаверсин. Яна, ўтган сафаргидеқа, Нажжошийнинг олдида мусулмонларни номидан Жаъфариддин Абдусалом розияллоҳу анҳа гапирадиган бўлди. Умму Саломат розияллоҳи анҳа давом етади. Нажжошийнинг ҳузурига кириб, кечаги ҳолатни кўрдик. Битриқлар ҳаммаси шу йерда, қурашнинг икки киши ҳам шу йерда. Киришлигимиз билан Нажоши сўради. Сизлар Исо ҳақида қандай еътиқоддасизлар? Биласизлар, насронийлар Исо алайҳиссаломни Худони ўғли дейишади. Аллоҳни ўғли, дейишади.

[31:46] Жаъфариддин Абитоллоҳ жавоб берди. Биз Исо алайҳисса салом ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзини айтамиз. Нажоши сўрада набийингиз нима дейди бу ҳақида? Жавфар розияллоҳу анҳу айтди, Расулуллоҳ Исо алайҳиссалом ҳақида айтадики, у Аллоҳнинг бандаси, расули, руҳи ва калимасидир. У зот, уни пок ва тақводор Марямга илқо қилгандир. Ва Исо алайҳисса салом ҳақида нозир бўлган оятларни ўқиб берди. Астайдубиллаҳ, возикуру филики таби Маряма илин та бадад мин аҳлиҳа макани шарқийя. Фаттаҳодат мин дунихим ҳижабан фарусаллоҳ илайҳа руҳана фатамадсталалаҳа башарун савийя. Қолат иннйе аъуду бир роҳмани мингки ин кун та тақия. Қола иннама ана расулур роббики или аҳабалаки ғуламан закийя.

[32:41] Исо алайҳиссалом ҳақида Қуръонда шундай нозир бўлган оятлар. Ей Муҳаммад, ушбу китобда Марямни зикр қилинг. У ўз аҳли оиласидан четга, кун чиқар томонга бориб, улардан беркиниб олган пайтида, биз унга ўз руҳимиз, яъни Жаброилни юбордик. Бас у Жаброил алайҳиссалом, Марямга бус бутун рўй рост одам бўлиб кўринди. Марям унга мен Раҳмонга сиғиниб, сендан палоқ беришини илтижо қилурман. Агар Аллоҳдаан қўрқувчи бўлсанг, менга зиён йетказмагин деди. Жабройил айтди, қўрқмагин. Мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун келган Парвардигорингнинг елчисидирман холос. Мариям деди. Менга одамзод тегмаган бўлса, бузуқ аёл бўлмасам, менда қаёқдан фарзанд бўлсин? Жабройил айтди. Шундай, Парвардигоринг айтурки, бу иш менга осондир. Биз у болани одамлар учун оят мўжиза ва ўз томонимиздан бўлган раҳмат, марҳамат қилурмиз. Бу битган ишдир.

[33:46] Насоралар Исо алайҳиссаломни отаси дунёга келганлиги учун Аллоҳни ўғли дейишди. Отаси йўқ бўлсанглар, Аллоҳни ўли деса, унда Одам алайҳиссаломнинг иши нима бўлди? Отаси ҳам, онаси ҳам йўқ еди Одам алайҳисса саломни. Фақат отаси дунёга келсин, Худо дейиши мумкин бўлса, Одам алайҳиссаломда нима деймиз?

[34:11] Аллоҳ Таоло айтади, сўнг Марям боласини кўтарган ҳолда қавмига келганида, улар, ей Марям, сен ҳеч ким қилмаган ишни қилдинг ку. Ей Ҳоруннинг синглиси, сенинг отанг ёмон одам емас, онанг ҳам фоҳиша емас еди ку, дедилар. Шунда Марям оғиз очмасдан боласига ишора қилди. Яъни шуни ўзидан сўранглар деди. Улар айтдилар, бешикдаги гўдак билан қандай сўзлашурмиз? Шу пайт чақалоқ, яъни инсоф тилга кириб деди, мен Аллоҳнинг бандасидирман. У зот менга китоб, Инжил ато етди ва мени пайғамбар қилди. Яна мени қайерда бўлсам хайр у баракотли қилди ва модомики ҳаёт еканман, намозни ато етишни, закотни ато етишини амр қилди. Шунингдек, Аллоҳ мени онамга меҳрибон қилди ва мени истамкор бабба қилмади. Исо алайҳиссалом ҳақидаги Аллоҳ таолони нозил қилган оятларини Натижоши ешитди. Натижоши фақатгина подшоҳ емас еди. У Инжилдан хабари бор, насронийларнинг олими еди.

[35:14] Жавфари билан битта олиб бу оятларини ўқиб бўлганидан кейин, Нажжоший Аллоҳ акбар деди. Ва йердан кичкинагина бир чўпни олиб туриб айтдики, Исо сен айтган нарсадан мана шу чўпчалик ҳам четга чиққани йўқ деди. Инсони Аллоҳни ўғли деб еътиқод қиладиган атрофидаги битириқлари, поплари, ғудирашни бошлашди, овозини кўтаришди. Нажжоший уларга қараб туриб, сизлар норози бўлсангизлар ҳам ҳақ сўз шу. Исо бу киши айтган нарсадан мана шу чўпчилик ҳам ташқарига чиқмади деди. Мана Амриддин Олимовни қилган ҳийласи енди фойда бермай қолди.

[35:55] Қаранг, мусулмонлар нажот шиддинни олдига келиб туриб, ўзларини назарида уларга фойдаси бўладиган бошқа гапни гапириб қўйиши мумкин еди. Лекин улар ҳақни гапиришни танлашди. Ҳақ Аллоҳ Таоло нажот берди мусулмонларга мана шу ҳақ туфайли. Сўнгра Нажоши мусулмонларга қараб туриб, сизлар мени йеримда омондасизлар. Ким сизларга озор йетказса, зиёнда, зиёнда,зиёнда деди. Мана шу ҳолатдан ҳам Жавоҳир Абдулла Абдутолийевни қанчалар ақлли, хушли, заковатли, маърифатли инсон еканлигини билиб олсак бўлади. Бошқа диндаги киши, бошқа дундаги подшоҳни ўзини ғоясига ергаштириб олишлиги осонмас еди. Айтдик ку бу неччига кирганда шу пайтда, сўнгра Нажоши, Амруб Нолос ва ҳамроҳига қараб, мана бу икковига ҳадяларни қайтариб беринглар.

[36:50] Аллоҳ менга мулкимни қайтариб бераётганда пора олмаган еди. Мен булардан пора олмайман. Амруб нол ос шериги билан Маккага ноумид ҳолда қайтиб кетишди. То Ҳайбар фатҳ бўлгунича мусулмонлар Ҳабасистонда тинч омонликда ибодатини қилиб кунларни кечиришди. Кураш мушриклари бир фитна қилишди, бир нарсани хоҳлашди, аммо Аллоҳ Таоло шу нарсани бўлишини хоҳламади. Шунинг учун биродарлар, Аллоҳ билан бирга бўлайлик. Аллоҳ биз билан бирга бўлди. Қалбимизда фақат Аллоҳни рози қилишингиз ғами бўлсин, мушкулаларимизни Аллоҳ Таоло ўзи ҳал қилиб бераётганлигини кўрамиз. Шошилиб кетамиз да бизчи.

[37:31] Агар Аллоҳ бир нарсани берса сизга, ким уни тўсиб қола олади? Агар Аллоҳ бир нуқтани сиздан олиб қўймоқчи бўлса, ким бу нарсага қаршилик қила олади? Ихфазиллаҳ, ҳай яҳфазга. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни ёш болани уловига учраштириб олиб, насиҳат қилганда есларинг нима дегани дедилар? Я ғулом, инний уаллимука калимат. Ей бола, мен сизга бир қанча сўзларни ўргатаман.

[38:02] Иҳфазиллай ҳайй аҳфазга. Аллоҳни ҳақларини сақлагин, у зот сени сақлайди. Аллоҳни ҳақларини сақла, доим роберингни топасан. Агар бутун бир уммат сенга яхшилик қиламан деб турган бўлса, Аллоҳ ёзганидан ошича яхшилик қила қолиша олмайди. Агар бир уммат сенга ёмонлик қиламиз деб турган бўлсак, Аллоҳ ёзгунидан ошича ёмонлик қила қолиша олмайди. Руфиятил ақлам ва жаффатил соҳиб. Сени пешенингда ёзилган яхшилик ёмонлик кунлар. Бу қалам кўтарилди, саҳифалар қурди. Шунинг учун Аллоҳ билан бирга бўлишни ўрганайлик.

[38:41] Жаъфариддин абид олим розияллоҳу анҳу ва Ҳабаштондаги қолган муҳожирлар хиждатнинг йеттинчи йилида Мадинаи Мунавварига қайтиб келишди. Бу вақтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбардаги яҳудлар билан жанг қилиб, уларни мағлу қилиб, жуда катта ўлжалар билан қайтиб келаётгандилар. Ва Ҳайбарга борган кишиларгагина ўлжа берилди, бошқа ҳеч кимга берилмади. Аммо Ҳабасдондан муҳожирлар келганида, Расулуллоҳ Ҳабасдондан муҳожирларга ҳам мана шу ғаниматлардан улуш қилиб бердилар. Ва Жаъфаримни Абит олибни кўриб, Пайғамбаримиз шундай қувондиларки, айтдилар: валлоҳи ма адри би аййиҳи ман ашадду фараҳани би фатҳий ҳайбар амби қудумий жаъфар. Валлоҳи қайсиниси билан кўпроқ хурсанд бўлишни билмаяпман. Ҳайбарда фатҳ бўлгани билан хурсанд бўляпман, ёки Жаъфарни келганлиги биланми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қувонишига сабаб бўляпти. Жаъфар ибн Абитурубни Мадинага келишлиги.

[39:45] Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ҳайбар фатҳидан ғойиб бўлган бирор кишига ҳам Расулуллоҳ тақсим қилмадилар ўлжадан. Фақат бизнинг Жаъфар ва унинг асбоблари билан бўлган кемамиз одамларгагина ўлжа тақсим қилдилар. Шунда айрим одамлар айтишдики, Ҳабасдондан ҳижрат қилиб келганларга, Пайғамбаримиз билан Мадинага ҳижрат қилган айрим саҳобалар айтишди: биз сизлардан ўзиб кетдик. Биз Расулуллоҳ билан ҳижрат қилдик. Шунинг учун биз расулуллоҳга ҳақлироқмисизлардан кўра? Расулуллоҳга яқинроқмиз дейишди.

[40:20] Шундай гап бўлди. Ҳафсонамиз розияллоҳу анҳони олдига ана шу ҳабасдонда муҳожири бўлиб яшаган асмобинду умайс розияллоҳуҳу анҳо кириб ўтирган еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тирик пайти. Умариддин хаттоп қизи ҳафсонамизни олдига кирди. Боёлни кўриб, ким бу аёл? Ҳафсонамиз жавоб бердилар. Бу асмобинду уммайс. Умар ул хаттоб айтди, ҳабасданлик аёлми деди. Яъни ҳабасдондаги ҳижрат қилганларданми? Ҳа деди. Умар ул Хаттоб ҳам бояги гапни айтди. Биз сизлардан ҳижрат билан ўзиб кетдик. Расулуллоҳга биз сизлардан кўра ҳақлироқмиз деди. Сизлар у йерда бемалол юрганингларда биз Расулуллоҳни ёнида юрдик. Биз Расулуллоҳга яқинроқмиз дейишди.

[41:07] Шунда асмонинг ғазаби чиқиб деди, ёлғон айтасиз, ей Умар. Ундоқ емас. Аллоҳга қасамки, сизлар Расулуллоҳ билан бирга бўлдинглар. У зот сизларнинг очингизга таом бердилар. Жоҳилингизга ваъас қилдилар. Биз еса узоқлик, ёмон кўришлик йерида, хабаршонда бўлдик. Бу Аллоҳ учун ва унинг расули учун бўлди. Аллоҳга қасам ки, сиз айтган гапни Расулуллоҳга йетказмагунимча, овқат ҳам йемайман, сув ҳам ичмайман деди. Сизни сўзингизга қўшмайман ҳам олмайман деди, чиқиб кетди.

[41:41] Шунда асмобин тўмайс пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига келиб, айтдики, ё расулуллоҳ, умариддин хаттоб бундай деди, бундай деди, деб шикоят қилиб кетди. Мана енди қайсиниси Расулуллоҳга яқинроқ? Маккадан Мадинага ҳижрат қилган муҳожирларми ёки Ҳабашондан Мадинага ҳижратиб келганларми? Шунда Расулуллоҳ айтдилар, у менга сизлардан ҳақлироқ емас. Унга ва унинг шерикларига битта ҳижрат бўлса, сизларга ва сизларнинг кемангиз аҳлига иккита ҳижрат бор дедилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бошқаларга битта ҳижрат бўмаса, Ҳабашистон муҳожирларига иккита ҳижрат бўл. Асмо розияллоҳу анҳу айтади Абу Мунсо ва кема соҳиблари, Ҳабашистонли муҳожирлар. Жамоат жамоат бўлиб келиб, мендан ушбу ҳадис ҳақида сўрар едилар. Улар учун Расулуллоҳни улар ҳақида айтган сўзидан кўра каттароқ, қувончлироқ нарса йўқ еди. Демак, жаъфар абдунабут олиб иккита ҳижратни егаси бўлган саҳобалардан еди.

[42:43] Саховат пешалиги. Жаъфар Абдуннабут олиб, Абулмасакин, мискинларнинг отаси. Бизда саховат деганда, хайр еҳсон деганда, фақатгина бой одамлар кўз олдимизга келади. Тўғри, шариатимизда ўзингдан ошганини еҳсон қил дейилган. Ясъалунака маъда юн фи хун, қулил авҳум. Емомад алайҳиссалом, сиздан нимани инфо қилишларини сўрайди саҳобалар. Айтинг ўзинглардан ошганини.

[43:18] Бу саҳобалар қўлида борми йўқми, имкониятга қараб туриб яхшилик қилишига аҳолис бўлаверган екан. Жаъфариддин набитоли бой бўлмаган екан, аммо мискинларни яхши кўрар екан, мискинларга хайр еҳсонни тўхтатмас екан. Қаранг. Жаъфариддино набитоли мискинларни ҳам яхши кўради. Уларга хайреҳсон қилиб туради. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Абулмасокин мискинларни отаси деб лақаблаган еканлар.

[43:47] Абу Ҳурайро розияллоҳу анҳуҳу. Бу киши аҳли суфлардан бўлган. Камбағал бўлган. Енг кўп рўйхат қилган киши ҳадисни. Ҳадисни енг кўп рў, рўйхат, қилган саҳобалардан. Мискин бўлган. Аҳли суфа бўлган. Уйи йўқ бўлган. Масжидни бурчагига бир суфа қилиб қўйилинган, шу йерда бир бешта, олтита ўшақа бир камбағал саҳобалар, ўша йерда кун кечирган. Бир обкалар еҳсон қилса йейди, ичади, бўлмаса оч қолиб ўтираверади. Кунларни бирида Абу Ҳурайро розияллоҳу анҳу қорни оч. Йеган ҳеч нарсаси йўқ. Бориб туриб қорни мош дея олмайди. Ҳаё бор, иффат бор. Мусулмонлар намоз ўқигани киришади, ўқиб чиқиб кетишади. Чиқиб кетганда келинглар, Қуръон ўқиб бераман сизларга деб ўтказиб олар екан. Ўтириб, Қуръони ўқир екан. Бир бетми, ярим бетми, орқасидан ва мин ма роза қанақа хум мин фи қун деган оят билан тугатар екан. Яъни уларга ин фоқ қилиб берган нарсаларимиздан мўминлар ин фоқ қилади.

[44:43] Биз уларга ризқ қилиб берган наслардан ин фоқ қилад деган оят билани тугатар екан. Тушунишамикин деб. Жами, зўр деб чиқиб кетишиб юборар екан, ўтириб юборар екин қорни очиб. Ана шу қорни очиб бўлиб турган пайтда, бир пиёла сут еҳсон бўлар екан масжидга, аҳли суппага. Абу ҳурайра олиб розияллоҳини хурсанд, ҳозир ичаман деб турсалар, набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, тўхтанг, аҳли суппани қолганини ҳам чақиринг дерканлар. Ё Расулуллоҳ, бир пиёла ўзи, чақиринг деркан. Сутни қўйиб қўйиб, аҳли суппони чақириб олиб келиб, ҳаммаси ўтиришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра охирида ичади дерканлар.

[45:28] Бир кўзингларни олдига келтирингларда мана шу епизодни. Биз обед қилгани борамиз. Нима йейсизлар? Дейди. Биз нима бор деймиз? Мана бу, мана бу, мана бу, мана буни бор дейди. Бундай толаб ҳам мен йемайман, ҳам мен йейман. Ҳа манақа бўлади. Ҳа иссиқ бўлиб қолибди, совуқ бўлиб қолди. Шўрваси совуқ бўлиб қолибди. Биз ҳеч қачон уларни қилган амалини қила олмаймиз. Уларни мартабасига, мақомига йета олмаймиз.

[45:58] Аммо уларга бўлган муҳаббатимиз ҳурматидан Аллоҳда умид қиламиз, қиёматда улар билан бирла тирилтиргин бизни деб. Уларга бўлган муҳаббатимиз туфайлик? Муҳаббатимиз туфайлик. Аҳли супа йиғилди. Абу Ҳурайра охирида ичади. Биттаси ишди. Тўйда тугамади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қўли теккан баракот. Иккинчиси ичди учун Абу Ҳурайрага ҳам йетиб келди. Ичинг. Ичди. Ичинг, ичди. Ичинг. Ё Расулуллоҳ, тўйдим. Ичинг. Тирноқларимдан чиқиб кет кучи тўлиб кетди ичим деди.

[46:33] Мана шундай кишилар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламни олдида ўтиришган. И улар шикоят қилмаган бизга ўша ҳаётидан. Абу Ҳурайра розияллоҳу ана мана шундай саҳоба бўлган. Шу киши айтади. Абу Ҳурайра рўзияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Одамлар Абу Ҳурайра ҳадисни кўпайтириб юборди дейишди.

[46:58] Биласизлар Абу Ҳурайро розияллоҳуни енг кўп ривоят қилган киши ҳадисни. Шунда Абу Ҳурайро айтган екан. Нима қилай? Ахир мен қорнимни тўқ билиб, Расулуллоҳни доим лозим тутар едим. Қорним тўқ бўлсалар рости олдида юраверардим. Хамир туриш солинган нонни йемас едим. Кимхоб кийим киймас едим. Фалончи жон, фалончи хон деган хизматкарим йўқ еди. Ошликдан қорним йерга қадар едим. Яъни ҳамма шу дунёси билан юрганда мен бу нарсалар билан шуғулланмай, оч қолсам ҳам рости Аллоҳнин олдида тутишлайди ўзимга. Зарур деб билар едим. Мени уйига олиб бориб, таом берса ажаб емас деб, одамлардан ўзим билган оятни ҳам ўргатиб қўйишини сўрар едим. Мискинлар учун одамларнинг енг яхшиси Жаъфар ибн Абит толиб еди. Ким айтяпти буни? Мискин Абу Хуръар розияллоҳу анҳу.

[47:51] Мени уйига олибвориб, таом берсак ажаб емас деб одамлардан ўзин билган оятни ҳамм ўргатип қўйишимни сўрар едим'. Мен оятимни ўргатиб қўйинг деса, юр уйимда ўргатилиб қўймаса, кетаверар екан ўзи билган оятни ҳам ешитган. Нима бўлиб қолса бўлди. Вой қорни тўйса бойлик бой еди екан улар. Қорни тўйиса бой еди екан уларни. Мискинлар учун одамларнинг енг яхшиси Жаъфарим Набитонов еди. У бизни олиб бориб, уйида нима бўлса, бизни у билан таомлантирар еди. Ҳатто у бизга ичида ҳеч нарсаси йўқ, ёғ идишни олиб чиқиб берар еди. Биз уни ёриб ичини ялар едик.

[48:29] Демак, ушбу ривоятдан маълум бўладики, Жаъфар Абдунабет толиб ўзи ҳам жуда ҳам бой бўлмаган, лекин шундай бўлса ҳам хайрия еҳсонлик, қўл очиқ, саховатли инсон бўлган. Абу Ҳурраҳи айтади розияллоҳу анҳу оёқ кийими кийиш, туя миниш ва егарда ўтиришда Расулуллоҳдан кейин ҳеч ким Жаъфар Абдуни Абидунабет толибнинг олдига туша олмас еди.

[48:53] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умра тул қазодан қайтаётганида бир воқеа содир бўлди. Расулуллоҳ умрани қилдилар, Маккадан чиқиб кетяптилар. Шунда Ҳамза розияллоҳу анҳунинг кичкинагина қизчаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳу васалламни олдига келиб, Расулуллоҳга ергашиб олди. Ҳамза розияллаоҳу анҳу Пайғамбаримни емекдош акаси. Яна амакиси, шаҳидларнинг аълоси. Ҳазрати Али Ҳамза розияллоҳ анхони қизини қўлидан тутиб, Фотимангиз Заҳрони олдига олиб бориб, амакингизни қизини олинг, деди. Фотима онамиз қизчани кўтариб олдилар. Мана шу йерда Ҳамзани қизини ўзини кафолатига олишликка учта одам тўлашиб кетди. Булар Али ибн Абит олиб, Зайдимни хориса, Жаъфиримни Абит олиб. Али розияллоҳан айтди, мен олдим уни, у мени амакимни қизи, деди. Жавфаримдан битта олиб айтди, у мени ҳам амакимни қизи, яна уни холаси мени хотиним деди. Демак Жавфар билан Ҳамза розияллоҳнинг хумоними екан? Божи екан. Зайдимни холаси айтди, у менинг биродаримни қизи деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, хола она ўрнида бўлади деб холасига ҳукм қилиб берди. Кимни қўлида кетди қиз? Жавоҳир розияллоҳ.

[50:09] Шу билан бирга Пайғамбаримиз мана шу учалак кишини шу қилмоқчи бўлган хайрли иши учун муносиб тақдирлаб шундай дедилар. Ҳазрати ҳалигига қараб, сен мендансан, мен сенданман. Жаъфаримни обйиторига қараб, менинг халқимга ва хулқимга ўхшадинг дедилар. Зайдунни холисига еса, сен бизнинг биродаримиз ва мавлонимизсан деди. Енди нима енди битта қизни тўлашган бўлса, шу ҳам бир катта нарсами дейиш мумкин. Ҳозирги ақллар билан. Аммо бир минг тўрт юз йил бурун араблар қиз болага қандай кўз билан қараганлигини бир есласак, бу қанақа бир улкан ўзгариш бўлганлигини кўрамиз араблар борасида. Пайғамбаримиз қандай ўзгартиряпти бу арабларни тушунчаларини? Қиз бола туғилса, юзлари қорайиб кетар еди. Қиз болани ёмон кўрар еди араблар. Тириклайин олиб чиқиб кўмишар еди. Енди мана шу халқни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йил бор йўғи, йигирма учи йил муддати ичида шундай тушунчаларни ўзгартирдилар.

[51:10] Пайғамбаримиз жавоҳир ҳамда обито олиб кел, сен мени халқимга, яралишимга, жисмонанам ўхшайсан, хулқимга ўхшадинг. Яъни хулқинг ҳам, яралишинг ҳам менга ўхшайди. Албатта бу шараф биродарлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Абдуманнопуруғидан бешта киши ўхшарди деб айтдик дарсимиз аввалида. Шулардан биттаси Жавоҳир Абдунавби толиб, аммо фақатгина яралиш жиҳатдан ўхшамас еди. Балки ахлоқи, хулқи ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳ ва аламга ўхшар еди.

[51:39] Жавоҳир Абдулла авлоднинг шаҳид бўлиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам бу сўровдаги Рум томонидан тайинланган ҳоким Шуъроҳбийли ибн Амр ал Ғассонинга Хорис ибн Умар ал Уздийни елчи қилиб юборди. Елчини бу Ғассоннинг амири Шуъроқбек қатл қилди. Ва қўшин тўплади. Пайғамбаримиз Ғассон арабларини таъзирини беришлик учун Румга қўшин тайёрладилар. Уч минг кишидан иборат. Сират дастурларида буни айтиб ўтганмиз. Уч минг кишилик қўшинни жамлаб туриб, Расулуллоҳ қўшинга Зайдимни Хориса розияллоҳу анҳуни амир қилиб тайинладилар. Сўнгра айтдилар. Ида қутила зайдун авусийев фал амиру жаъфарун набий толиб. Агар зайд қатилин қилинса ёки бирор бир мусибат йетса унга, амир жаъфарун наби толиб бўлади. Фаин қутила жаъфар авусийев фаламиру абдуллоҳ ибн равваҳа. Агар жаъфар қатл қилинса ёки бир мусибатга учраса, амир абдуллоҳ ибн равоҳа. Ва инқутила абдуллоҳ и брун равоҳа, а у вси фал яхторил муслимун алиям фузиҳим амирун. Агар абдуллоҳ ибрун равоҳа ҳам қатл бўлса ёки мусибатга учинаса, мусулмонлар ўзларига амирни танлаб олсин, дедилар.

[52:56] Қўшимча қилиб кетди. Яҳудийлар келишиб, ей Муҳаммад, биз тавротда ўқиганмиз. Агар бир пайғамбар фалончи ўша фалончи, покинчи ўша покинчи деб юзта одамни санаган бўлса, ҳаммаси вафот топган дейишди. Расулуллоҳ айтдилар, ва лекин амрун юрий духуллоҳ. Бу Аллоҳ хоҳлаган иш. Ҳақиқатан мусулмонлар муътадиган қишлоққа йетиб келишди. Уч минг кишилик қўшин.

[53:27] Насроний ғассон араблари ўзларининг юз минг аскари бор еди. Яна булар Рум салтанати билан иттифоқдош еди. Румдан мадад сўрашди. Юз минг қўшин Румдан келди. Ўзлариники билан икки юз мингта қўшин бўлди. Мусулмонлар бор йўғи нечта? Уч мингта. Мусулмонлар икки кун муҳокама қилишди. Нима қиламиз? Биринчи таклиф урушиб юборамиз. Иккинчиси, Расулуллоҳдан мадад кутамиз. Лекин учинчи варианти муҳокама ҳам қилишмаган екан.

[53:55] Урушадиган бўлишди. Тафсилотини шу сийрат дарсларида айтганмиз, ешитиб қўйсалар бўлади. Шиддатли жанг бошланди. Жангни аввалидаёқ Зайдиддинни хориса розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. Байроғини Жаъфариддин Абдуний толиб олди. Қўлига олди, отидан тушди, олдига қараб юрди. Яъни издиҳомни, тирбандни қаттиқлигидан от бир қадам олдига ҳам орқага ҳам юра олмай қолган еди. Жавоҳир анна битта олиб, Пайғамбаримиз берган байроғни баланд кўтарди, жангга киришди. Жанг шиддатли бўлди. Мушриклардан биттаси келиб қўлига қилич урди, қўлини узиб ташлади. Иккинчи қўлига олди байроғни. Иккинчи қоидага урди, иккинчи қўллиғи билан уни ҳам узиб ташларди. Байроғни шу иккала қўлидан қолган нарса билан шундай қучоқлаб олди, учинчи зарба жавоҳир анна бита олибди, иккига бўлиб ташлади. Шаҳид бўлган ҳолда йиқилди. Кейин байроқдан Абдуллоҳнинг равоҳи олди. У ҳам шаҳид бўлди. Сўнгра Холидин валид олди байроғни. Шу билан Холидин валиддинни қўлига ўтиб кетди байроқ.

[54:59] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу Мотани жанги қаттиқ бўлган кунида саҳобаларни йиғиб, Мадинада туриб, Мотада бўлаккан жангни Пайғамбарларимиз худди кўриб турганда айтиб бердилар. Учала саҳобасини шаҳид бўлганлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаҳдаги хабар қилди. Мана енди Жаъфариддин Абдутолийевни оиласига бу хабарни Расулуллоҳ шахсан ўзи олиб боришини хоҳладилар.

[55:27] Расулуллоҳ уччала амирининг вафот етгани хабарини билдилар, қаттиқ қайғуга кирдилар. Кейин амакиваччаси Жаъфарни уйига хабарни ўзи олибворишини хоҳладилардилар. Токи ўзи олиб бориб айтса, Жафарни оиласи йенгилроқ бўлсин. Жафарни аёли Асмо ерини келишига тайёргарлик қилиб, болаларни ювинтириб, кийинтириб, нон учун хамир қориб тайёргарлик юборади. Асмо айтади, розияллоҳу анҳу. Расулуллоҳ бизни уйимизга келганларида, у зотнинг юзида қайғуни кўрдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғамга кирган едилар. Қалбимга қўрқув кирди. Аммо ёмон хабарни ешитишдан хавотир қилиб, Жафар ҳақида сўрашни хоҳламадим. Расулуллоҳ айтдилар, мени олдимга Жафарни болаларини олиб келинг. Мен болаларни чақирдим. Болалар қувониб Расулуллоҳнинг олдиларига югуриб келишди. Расулуллоҳ болаларни суйиб еркаладилар. Улар у зотни бир биридан қизғанишар еди. У зот болаларга енгашиб, уларни ўпиб, ҳидлай бошладилар. Муборак кўзларидан еса дув дув ёш оқар еди.

[56:33] Мен, ё Расулуллоҳ, ота онам фидо бўлсин сизга. Нима йиғлайсиз? Жаъфар ҳақида хабар борми? Дедим. Бас, Расулуллоҳ айтдилар, бугун улар шаҳид бўлишди. Шунда осмон йиғлади. Онасини йиғлаганини кўриб, болаларни юзидаги хурсандчилик йўқолди. Улар ҳам жим бўлиб қолишди. Шу йерда Пайғамбаримиз Жаъфарни оиласига дуо қилиб айтдиларки, Аллоҳим махлуф Жаъфиран фий бўлади. Аллоҳим махлуф Жаъфарон фии аҳли. Симмақол лақодирои тўжа афарон фил жанна, лахўжа на ҳаний мазражаъани би дима, воҳивомазбуғун бил қоводим. Парвардигор, Жаъфарнинг болаларига бир ўринбосар бер. Ей Аллоҳ, Жаъфарнинг аҳлига бир ўринбосаар бер. Жаъфарни жаннатда кўрдим. Унинг қонга бўялган иккита қаноти бўлиб, кўкаларга ҳам қип қизил қон еди.

[57:28] Бош ҳадисларда айтадилар, Аллоҳ унинг икки қўли баданига икки қанот берди. Улар билан у жаннати учиб юради дедилар. Шунинг учун Жаъфариддин Абдутолиб, Жаъфарут Тойяр икки қанот соҳиби деб аталади. Сўнгра Пайғамбаримиз Жаъфариддин Обид Толибнинг қўшниларига айтдилар, Жаъфар оиласи учун таом тайёрланглар. Уларни машғул қиладиган нарса келди, дедилар.

[57:53] Бизда ҳам шу урф бор. Бир одам ўлса, қўшнилари иссиқлик чиқаради. Жафарни уйига шундай бир мусибат келди, мусибатда қаттиқлигидан овқат қилиб йейиш есига келмаяпти. Шунинг учун қўшнилар о, овқатидан хабар олиб туринглар деяптилар. Ва Аллоҳ ибродур дунёда Аллоҳ Таолони итоатидан кўра муҳимроқ нарса йўқ. Аллоҳга яқин бўлишдан кўра афзалроқ нарса йўт. Аллоҳ сиздан рози бўлса, бу нарсага ҳеч нарса тенг келолмайди. Аллоҳ рози бўлаётган ишларни устида юрган бўлсангиз, бошқа нарсани ғамини қилмай қўяверинг. Қайтариб айтаман, ишингиз юришмаяптими, касалингиз борми, пулингиз борми, қарзингиз борми, нима муаммойингиз бор? Муҳими Аллоҳ рози бўладиган ишни устида юринг, қолган ғамингизни роббингизга ташлаб қўйинг. Аллоҳ Таоло айтади, ей одам боласи, мени талаб қил, мени топасан. Агар мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Агар мени йўқотиб қўйсанг, ҳамма нарсани йўқотиб кўйдинг. Мен сен учун ҳамма нарсадан яхшироқ бўлдим. Ақл у қавли, ҳа да.
