Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббил амин. Вала ақибату ли илмуттакин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқул ваҳдил амин. Аллоҳум ала илмалана илла маъламтана иннака антал алимул ҳаким. Аллоҳум алина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва алина ал батила батилан ва ризқу натиждинаба. Важаннам минмай яста мияун ал қовла фаяд табиуни ақсанам. Ваъдиҳиллаб би раҳматига фии ибадика солиҳин. Аммабард, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳақида ўқиётган дарсимизни бугун ўн тўртинчи саф. Бугунги ўқийдиган саҳобамиз расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг еркатойи, зайдумни хориса розияллоҳу анҳи ҳақида бўлади. У ўз ота онасини олдига кетишдан кўра, муҳаммад ибн абдуллоҳнинг ёнида қул бўлиб қолишни ихтиёр қилган йигитча. Муҳаммад алайҳиссаломнинг уйида улғайган. Қуръонда исми зикр қилинган ягона саҳоба. Расулуллоҳнинг еркатойи, Расулуллоҳнинг суюклиси, Саидимиз Зайдунни Хориса розияллоҳу анҳуд. Биродарлар, Қуръонда Аллоҳ Таоло саҳобаларни нохтаган.
Муҳаммадун расулуллоҳ ва ладина маъқул ашидда алал куфар. Аммо бу саҳобалардан фақатгина Зайд розияллоҳу анҳуни исми Қуръонда келди. Албатта, бу кишини шарафига шараф қўшадиган нарса. Ҳеч ким, ҳатто Абу Бакрни ҳам, ҳатто Умариддин Хаттобни ҳам исми йўқ. Агар кимники бор? Зайдунни Хориса розияллоҳ анҳуни. Зайдунни Хори са. Бўйи паст, буғдой ранг, еҳтимол қора еди. Кўримсиз бир йигит. Расулуллоҳнинг еркатойи. Аллоҳ таолонинг ҳузурида биродарлар, сиз билан бизни шаклимизни, рангимизни, миллатимизни мутлақо аҳамияти йўқ. Оқми, қорами, узумми, паканами, семизми, оғриқми? Бу нарсаларни Аллоҳ таолонинг ҳузурида қиймати йўқ. Кишини қадр қиймати Аллоҳ таолонинг ҳузурида иймони билан, амали билан, феъли билан. Бундан бошқа ўлчоқлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, жоҳилият ўлчоқлари, булар Расулуллоҳнинг оёқларини остида. Раҳмат, адолат, хулқ, иймон, тақво, мана шу ўлчов.
Пайғамбаримиз айтганлар, иннама бойис тўли утанмиймама каримал ахлоқ. Албатта мен гўзал хулқларни тамомига, камолига йетказишлик учун юборилдим. Зайдинни холисларни қиссасига қулоқ соламиз. Сорда бинти Саълаба ўзини уруғи Бану Манга зиёратга бормоқчи бўлди. Ўзини саккиз ёшли ўғли Зайдни ҳам ўзи билан олиб кетди. Улар ўзларини йерига йетиб бориб, ҳали жойлашмасидан туриб, Бану Қайин уруғидан бўлган отлиқлар уларга ҳужум қилди, молларни талашди, аёл болаларни асир олишди, ҳайдаб кетиб, қул бозорида сотишди.
Мана енди ана шу асл бўлган болаларни ичида Зайдумни хориса ҳам асл олинган еди ва у ҳам қул бозорига бориб сотилиб кетди. Указ бозорига келиб сотилар екан, Қораш қабиласидан бўлган Ҳакимимни хизом, Қорашни улуғларидан, саййидларидан, бозорга борди, Зайдумни хорисани сотиб олди. Тўрт юз дирҳамга.
Маккига қайтиб келди. Ҳакимимни хизон уйга келса, уни зиёрат қилгани қариндоши, аммаси Ҳадича бин Туқувайлит келган еди. Аммасини хурсанд қилишлик учун бояги сотиб олинган Зайдунни холисани ҳадя қилди. Сизни хизматингизни қилиб юрсин, мана шу бола сизга деди. Мана шу пайтда Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга енди турмушга чиқишлик арафасида тургандилар. Расулуллоҳга турмушга чиқдилар. Шундай қилиб, Зайдиддинни Хориса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни уйида бўлиб қолди. Ҳали Пайғамбар бизга ваҳий келгани йўқ. Ҳадичонамиз Пайғамбарларимизни хурсанд қилишлиги учун Зайдни Расулуллоҳга бериб, сизни хизматингизни қилиб юрсин деб берди.
Енди Зайдиддинни Ҳориса қул. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтариб айтамиз, ҳали Пайғамбо бўлмасларидан аввал Зайдга худди меҳмонга бу қилгандек муомалани қилди. Меҳр еътибор билан, раҳм шафқат билан тарбияланди. Енди ота онаси боласини қул бўлиб сотилиб кетганидан хабари бор, қайердалигини билмайди. Ҳар томондан исташди. Аммо топиша олмади. Кунлар ўтди. Зайдумни Хорисани қабиладошларидан бир жамоа ҳаж қилгани Маккага келди ва Зайдни кўриб қолишди. Сўраб суриштиришувди, ҳақиқатдан Хорисани ўғли Зайд екан. Зайдни ниҳорасига Пайғамбаримиз ҳали Пайғамбар бўлмасдан аввал шундай чиройли муомала қилдики, ҳалиги қабиладошлари ўзини юртига қайтиб кетаётганда отасини олдига. Отамга айтинглар, мен оталарнинг енг яхшисини қўлдаман деди. Хўжайин бўлган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қул бўлган Зайд ўзини отасидан яхши кўряпти. Оталарнинг енг яқшисини қўлдаман деди. Енди қаранг.
Бизни замонимизда қулдорлик йўқ. Бизни қўлимизда ишлайдиган ишчилар бор. Шогирдлар бор ёки биз унга бир маош тўлаймиз, дўконимизни юргизади. Агар биз ҳақиқатдан Расулуллоҳга иқтидор қиладиган одамлар бўладиган бўлсак, ана шу қўл остимизда ишлаётганлар билан гўзал муомалада бўлишимиз керак. Шундай муомала қилайликки, ўзини отасини яхши кўрганда яхши кўирсин.
Ўзимиз йегандан йедирайлик, кийганимиздан кийдирайлик, мана шу ислом. Ўзини отасидек бўлингки, сизга фойда келтиришида худди фарзандингиздек туриб берсин. Камера қўясизлар а дўконингларга, кастларни устига. Нимага? Ўшани ўғирлашга мажбур қилол деган ойликни берасиз да.
Йетмайди да. Агар озгина аванс сўраса, ғудираб берасиз. Бераётган ойлигингиз билан бир ойда топаётган фойдангизни таққосласангиз, уяласиз керак бўлса. Қани пайғамбаримиз, е бу қул бу, биродарлар, бу буюм бу. Валасавтимиди, баломмиди, минусада, қоп қўйса туради, тепса йиқилади, шу буюм. Лекин мана шу қулга шундай чиройли муомала қиляптики, оталарни енг яхшисини қўлида ман мен деб айтяпти. Қул бўлиб туриб. Демак атрофимиздаги кишилар, биродарлар, бизни меҳримиздан, шафқатимиздан, ғамхўрлигимиздан бизни яхши кўрсин. Шунда биз расулуллоҳга ҳақиқий ергашганлардан биттаси бўламиз. Енди ислом дегандачи, фақат намоз билан рўзани ю, почашмалаш билан соқол қўйишди ю, закот билан рўзанни тушунмайлик. Ҳа, булар ҳам ислом, лекин исломни бир қисми. Биродарлар хулқ. Хулқ. Ахлоқингиз шатоқ бўладиган бўлса, номосонлигингизга ҳам қарамаяпти одамлар. Қарамайди ҳам да.
Мана Амирул мўминовнинг Умариддин Абдулазиз халифа бўлиб турганида меҳмон келди. Тун еди, чироқ пул пуллаб очадиган бўлиб қолди. Тунни тузатиб қўйиш керак. Халифа шарт турди да, ўзи тузатиб қилиб ўтирди. Халифа. Уммавийларнинг енг қудратли халифаларидан. Холофарошларнинг бешинчиси дейилади. Ҳалиги меҳмон ўзини ноқулай ҳис қилиб, хизматсиз яшайсиз бўлар еди. Ё бўлмаса мен тузатиб қўйсам бўлар еди, халифа бўлиб туриб қилдингиз ана шу ишни деди.
Халифани жавобини қаранг. Сиз меҳмонсиз. Меҳмонда ишга келиб юриш яхши емас. Енди хизматчи боласи ухлаб қолди деди. Уйғотишни истамадим. Ўтирганимда ҳам халифа едим, Умар едим. Туриб, тузатиб қайтиб келиб ўтирганимдаям Умарман. Ана ислом биродалар. Биродалар ислом муомала дини.
Пайғамбаримиз сафарга чиқдилар. Ҳамроҳлар билан тўхташганидан кейин, шу йерда тунаш керак, овқат қилиш керак. Саҳобалардан биттаси мен қўй сўяман деди. Биттаси мен пишираман деди. Расулуллоҳ туриб мен ўтин териб келаман дедилар. Расулуллоҳ ўтин териб келаман деяптилар. Пайғамбармиз Бадрга чиқиб кетаётганида, миниладиган уловни озлигидан битта уловни учта одам миниши керак бўлади. Расулуллоҳ билан уловни минаётган иккита одам, биттаси Алийевдан битта олиб, биттаси Абулибоба. Е, Расулуллоҳ, сиз минаворинг, сиз кетаверинг туяни устида, биз перекетаверамиз дейишди.
Пайғамбаримиз айтдилар, сизлар мендан кўра қувватлироқ емассизлар. Е, ундан ташқари менга ҳам ажр керак дедилар. Пайғамбаримиз қулга шундай чиройли муомала қилдики, оталарни яхшисини қўлидаман деб айтяпти. Улар ўзини юртига бориб, хорисага айтди: "Сени ўғлинг Маккада, Қурайшнинг ичида Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деган одам қўлида қул екан", деди. Отаси, хориса укаси Каъб билан Маккага келди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни топиб, муддаосини айтди. Ей Абдулмутталибнинг ўғли, сизлар Муборак масжид атрофида истиқомат қилувчи қавимсизлар. Келган кетганлардан яхшилигингизни аямайсизлар. Уйингизда юриб юрган анави бола мени ўғлим. Уни анчадан бери қидириб юрувдик. Шу йердалигини билганимиздан кейин сиз томонга шошилдик. Ёнимизда бир мунча пул билан келдик. Шу пулни олинг, болани қайтариб беринг. Болам, бу кимни айтяпсиз? Зайдни.
Отаси келди. Мана айтган пулини беради. Боласи екан, боласи учун ҳар қандай нарсага рози. Аммо Расулуллоҳ нима дедилар? Нима дедилар? Бу Набавий ахлоқ, биродарлар. Ҳали пайғамбар бўлгани йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Унда сизларга битта таклифим бор. Қанақа таклиф? Зайдни чақирамиз дедилар, Расулуллоҳ. Ихтиёрни ўзига берамиз. Агар хоҳласа, сизлар билан кетаверади, пул керак емас. Хоҳласа мен билан қолади деди. Қайси бола қул бўлиб қолишга рози бўлади? Расулуллоҳ шундай муомала қилганки, кетмайди да Зайд.
Енди бу хоҳласа хурсандчиликка енди у чексиз бўлиб кетди, чунки бекор гап кетади боласи, аниқ бўлиб қолди бекорга кетиши. Чақиришди, Зайд чиқди. Расулуллоҳ айтдилар, е Зайд, бу кишилардан танийсанми? Ҳа. Бу киши отам, бу киши амаким кал. Ихтиёр сени қўлингда деди Расулуллоҳ. Хоҳласанг улар билан кет, хоҳласанг мен билан қол. Зайд ўйланиб ҳам ўтирмади. Сиз билан қоламан деди.
Отасини еси учди бошидан. Ей бола, нима деяпсан? Қул бўлиб қоласанми? Отангни ёнини олдига кетишликдан кўра. Зайдни сўзини қаранг. Мен бу инсондан бошқаларда бўлмаган ҳислатларни кўрдим. Уни асло тарк етмайман. Бу кишидан бошқаларни унуттириб юборадиган нарсани кўрдим. Қўл бўлиб қолишга рози, лекин ота онаси билан кетмайди.
Бизни ўзимизни туққан фарзандларимиз билан, ўзимизни пуштимизда бўлган фарзандларимизни билан шунақа муомала қила оляпмизми, ярмини олса ҳам? Ё биз келганда безиллаб турадими болаларимиз? Тезроқ туриб чиқиб кетса. Ҳа, чиқиб кетди ҳам, мана енди бемалол ўтирамиз деб. Унақа емасми? Бу қўлга муомала шунақа. Расулуллоҳ зайдни ўзига бўлган муҳаббатини кўрди да, зайдни ҳам, отасини ҳам амакисини ерталаб каъбани олдига бошлаб келди. Одамларга ешиттириб, ей қон, гувоҳ бўлинглар, қувончлийлар, Зайд бугундан бошлаб озод. У мени ўғлим.
Мендан мерос олади, мен ундан мерос оламан. Озод қилди, ўзига ўғил қилиб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Енди хориса ўғлини озод бўлганлигини, яхши ҳолатда қолганлигини кўрди да, кўнгли тўқ, қайтиб кетди. Бу табанний дейилади. Бола боқиб олишлик. Кейинчалик табанний исломда мумкин емаслиги ҳақида оятлар тушди. Ва мана шу кундан, ана шу табаннийда ман қиладиган оятлар нозил бўлгунича, Зайд, Зайд ибн Муҳаммад деб чақириладиган бўлди.
Ота онасини унутиб ўтиб юборишига сабаб бўлди. Расулуллоҳни Зайдга қилган муомиласи. Шунинг учун қўлимизда одам ишлатаётган бўлсак, қўлида давлати бор акалар, дўконингизда турган одамни ойлигига бир қараб қўйинг. У сизга келтираётган фойдани неча фоизини оляпти у? Ўшанда камерани қўйишни ҳам керак бўлмайди. Агар нима қилиб қўйсангиз, хоҳласангиз шу ишласин, хоҳламаса йўқ, мен миннасини демаяпман домла дейди. Енди қаёққа боради, бошқа иш йўқда. Мажбур ишлаяпти да. Сиз учун ҳеч нарса емас, минг сўм, икки минг сўм қўшиб қўйиш. Қўшиб қойинг да ўшани ойлигига. Ота онаси ҳақингизга дуо қилади биринчи ўша йерда.
Зайдунни хоҳиса расулуллоҳни олдида қолишни ихтиёр қилди. Қанақа катта бахтга еришганлигини ҳали тасаввур қила олмас еди. Олимларнинг саиди раҳматуллоҳ алайҳи, пайғамбарларнинг имоми бўлган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламни танлаганлигини ҳали билмас еди. Ҳали келажакда ҳали тарихда мисли кўрилмаган улкан ислом адолат мамлакатини устунлардан биттасига айланишлигини ҳали тасаввур қилади. Ҳали бу нарсаларни Зайдун муҳораса билмас еди. Аллоҳ Таоло Зайдун муҳорасани еркалатиб қўйди биродалар. Расулуллоҳни уйида катта бўлди. Шунинг учун исломдан бошқа динни кўрмади. Расулуллоҳ кўз очиб юмгунча ҳам бирон бутга сиғинган емас, ширк келтирган емас. Енди бу зотнинг уйида катта бўлган Зайд, албатта, ширкдан узоқ бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатчиси, қўшниларининг амири, у зот йўқ бўлган пайтда Мадинага волий бўлишлик мартабасига Зайдун муҳораса йетишди. Зайдун муҳорасса иймонга келган биринчи кишилардан еди. Маълумки, Пайғамбаримизга ваҳий келганида биринчи ўлиб ҳадичонамиз иймонга келтирдилар. Ортидан Зайдумни хориса Али ибн Абий толиб. Биринчи учта одам мана шу учта одам дейилади. Ташқаридан иймон келтирган биринчи киши Абу Бакр Сиддиқ.
Ну бўляпти дан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдумни хорисани ўзининг енагаси бўлган, Расулуллоҳнинг енагаси бўган Умма айман барака ҳавашияга никоҳлаб қўйди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккада даъват қиларкан, мана ўн йили, нубоботни ўн йилида Абу толиб ва ҳадичонамиз вафот етди. Шунда Маккада даъват қуриш имконияти бўлмай қолди. Расулуллоҳ Тоифга чиқмоқчи бўлдилар. Тоиф аҳлини даъват қилишлиги учун. Шунда у зот билан бирга чиққан ҳамроҳи Зайдунни холис еди. Тоифликлар Пайғамбаримизга жуда бир хунук муомала қилишди. У зотни тошбўрон қилиб ҳайдашди. Муборак товонлардан қониқди. Зайд расулуллоҳни ҳимоя қиларкан, ўзига ҳам тошда еди, боши ёрилиб қониқди. Мана шундай бир қийин машаққатли кунида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида турган ягона киши зайдунни хориси еди.
Расулуллоҳни зайдунни хорийси қанчалар яхши кўрганлигини ешитдик. Енди расулуллоҳ ҳам зайдни шундай яхши кўрар едилар. Расулуллоҳ агар зайд йўқ бўлиб қолса, сўраб суриштирарди. Келишига мужтоқ бўлар еди. Келса, хурсанд бўлиб кутиб олар еди. Қанчалар яхши кўрганлигини мана ойшанамиз розияллоҳу анҳунинг сўзидан билиб олсак бўлади. Ойшанамиз айтадилар, бир куни зайд мадинага қайтиб келганида, расулуллоҳ менинг уйимда едилар. Зайд ешикни тақиллатди. У пайтда Расулуллоҳнинг муборак йелкалари очиқ ўтирар едилар. Хурсанд бўлганлардан шу ҳолда бўлса ҳам, йенгил кийими билан югуриб чиқиб, пешвоз чиқдилар. Сўнгра қучоқлаб кўришдилар. Аллоҳга қасам дейди ўшанамиз. Ундан олдин ҳам, кейин ҳам Расулуллоҳни бу ҳолатда кўрган емасман.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунчалар қаттиқ яхши кўрганлиги сабабли Зайдун нихорисани Зайдул хуб, Расулуллоҳнинг еркатойи деб қўйишар еди. Расулуллоҳнинг еркатойи. Зайдун нихорисани Зайнаб бинти Жахшга уйланиши ва уни талоқ қилиши. Умар ибн Усмон ал Жаҳший отасидан ривоят қилади, у айтади, Расулуллоҳ Мадинага ҳижрат қилиб келдилар. Зайнаб бинти Жахши ҳам Маккадан Мадинага ҳижрат келган муҳожиралардан бири еди. Гўзал аёл еди. Расулуллоҳ уни Зайдунни холисига сўрадилар. Зайнаб бинти Жаҳш насл-насабли, шарафли хонадондан еди. Зайдунни хориса қулдан чиққан еди. Зайнаб, мен унга тегишга рози бўлмайман, чунки қуришни маъулоларидан бўлган бу. Деди.
Аммо Пайғамбаримиз айтдилар, албатта мен уни сизга уйланишига рози бўлдим дедилар. Енди Зайнаб бинти Жаҳш Расулуллоҳни бу сўзи билан Зайдга турмушга чиқди. Зайд Зайнаб билан яшашни хоҳлар еди, Зайнаб бинта Жаҳш билан. Аммо Зайнаб бинта Жаҳш хоҳламас еди. Кейин зайнаб бинтежахшни зайд розияллоҳу анҳун худди талоқ қилди. Ва талоқ қилиб иддаси битганидан кейин Пайғамбаримиз Зайнаб бинт Жаҳшига уйландилар. Пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васалламга таъна тошланаётган динимизни душманлари айтишади, Муҳаммад ўзини ўғлини хотинига уйланиб олди дейишади. Биласизлар? Ўғилни хотини қайнота учун баҳрам. Хотинни қўйиб юборса ҳам ўғил, бу келинга уйланиб олмайди қайнота. Мумкин емас. Енди мана шу динимизни душманлари ўзини келинига уйланди деб Пайғамбаримизга маломат тошлар олишади.
Лекин боқиб олинган бола ҳеч қачон ўзини пуштидан бўлган, борасидақа бўлмаслиги ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда оят нозил қилди ва Зайнаб бинти Жаҳшга Пайғамбаримни уйланишлигини Аллоҳ Таоло буюрди. Қаранг, шу табанний йўқлигини кимдир ўзини йелкасида, калтакни йеб кўтариб беришлик керак еди. Ўша калтак кимга тегди? Пайғамбаримизга. Ҳа, бу балки нима буни хатто шунақа қилса бўлар еди. Йўқ, Пайғамбарим саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётида бўлдики, мусулмонлар табанний қилиб олинган ўғил ҳеч қачон ўзингизни пуштингиздан бўлган ўғил унақа бўлмаслигига далил бўлди.
Наби саллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдун ниҳор исломдан аввал мени ўғлим деган еди. Енди табанний ояти тушганидан кейин бу нарса бекор бўлди. Удр уҳим ли аба иҳим. Уларни, баҳоланган болаларни, ўзларини оталарини исми билан чақиринглар. Агар отасини билмасангиз, унда сизларни имондаги биродарингларда балиқтор айтади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Зайнаб бинти Жаҳшга уйланиши. Мана шу масалани кўрамиз бир одам. Астайтубийлар, фалонман қодо зайдум минҳа ваторо, завважна каҳа, ликайла якуна алал муъминина ҳаражун фи азважи ад аиҳим, идҳа қодо минҳунна ваторо, вакана амруллоҳи мафавла.
Биз қачонки зайд деяпти аллоҳ таоло, ундан, зайнабдан ҳожатини адо қилгач, талоқ қилгач, биз сизни унга уйлантирдик. Расулуллоҳни Зайнаб бинти Жаҳши уйланишлиги Аллоҳтао нинг ҳукми билан бўлди. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо қилишгач, тало қилишгач. Уларнинг хотинларига уйланишларида танглик бўлмаслиги учун шундай қилдик. Ва аллоҳнинг амри, иродаси қилингучи бўлди. Демак, Пайғамбаримизга туҳматдошини отаётганлар ўзини келинига уйланди деб, ўзини ўғлини хотинига уйланди деганлар, гапи нотўғри еканлиги мана шу оятдан маълум бўлади. Бизга Аллоҳ айтдими, тамом, бошқа ҳеч қайси одамни гапини инобатга олмаймиз. Аллоҳ рухсат бердими, мумкин дедими, тамом.
Аллоҳ Таоло давом етади. Ахзоб сўрасидан бу оятлар. Истадавийлар. Ма каъна ала набийе мин хорожин фийман фародуллоҳу ла. Суннатуллоҳи филладина ҳаломин қобил. Ва каъна амруллоҳи қодираннуҳу дуров. Аллоҳ Пайғамбарга фарз қилган, яъни ҳалол қилган нарсада, унга бирор танглик бўлмас. Бу илгари ўтган Пайғамбарлар ҳақидаги Аллоҳнинг йўли, қонунидир. Аллоҳнинг амри иродаси тақдири азалий бўлди.
Баҳо олинган бола ўзингизни пишишингиздан бўлган болангиздақа бўлмаслиги ҳақида Аллоҳ айтади. Истади биллаҳ. Ва мажаъа ала адайя акум, абнаакум, ва аликум қовуликум би афваҳикум, ва аллоҳу яққулул, ҳаққо ваҳивой яҳдейст сабийн. Ва асранда болаларингизни ўз болаларингиз қилган емасдир. Яъни ўзингизни хотинингиздан ўзингиз топган болангиздақу бўлмайди баҳолинган бола. Ва бу асранди болани бола дейишингиз сизларнинг оғизларингиздаги сўздир. Ёлғиз Аллоҳ ҳақиқатни айтавер ва унинг ўзи ҳақ ҳидоят қилур. Уларни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳни наздида тўғрироқдир. Енди агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир.
Аллоҳ Таоло айтади, қилган хатоларингиз сабабли, сизлар учун гуноҳ йўқдир. Лекин кўнгилларингиз билан қасд қилган нарсадагина гуноҳкор бўлурсизлар. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир. Демак, мана шу удвуҳим ли абайҳим ояти тушганидан кейин, зайданний муҳаммад емас, зайданний хоротин деб чақириладиган бўлди. Зайнаб бинти Жуҳайш онамиз, Пайғамбаримизга турмушга чиққандан кейин уммон хотинул мўминлардан бири бўлади. Ҳижратни йигирманчи йилида умариддин хаттоб розияллоҳу анҳудавругача яшади, кейин вафот етди. Умар ибн Хаттоб онамизни жанозасини ўқиди. Яна шундан кейин зайдиддинни муҳаммад емас, зайдиддинни хориса деб чақиришадиган бўлди.
Зайдиддинни ҳориса айтдик, қуръонда исми зикр қилинган ягона саҳоба. Аллоҳ Таоло саҳобаларни фазилати, муҳожир ансонларни фазилати ҳақида оятлар туширган умумий. Лекин исми фақат зайдиддинни хорисаники зикр қилинган. Бас қачонки Зайд ундан, Зайнабдан, ҳожатини адо қилгач, талоқ қилгач, биз сизни унга уйлантирдик.
Ақл у ҳовли ҳақида восита.