# Саодатнинг сабаблари

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 164 of 510
- Section: —
- Duration: 16 min
- Original title: Саодатнинг сабаблари
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/164
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/zN_H6AA-ETs.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=zN_H6AA-ETs
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/163.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/165.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Саодатнинг сабаблари. Биринчиси, фикр қил, шукур қил. Фикр қилиб кўргин да, биродар. Фақат жиддий фикр қил. Жиддий ўйла. Каллангни банд қилиб турган ҳамма нарсани бир чеккага суриб ташла. Ҳаққинг бор, есдан чиқар, қарзинг бор, уни ҳам уни, дардинг бор, хуллас, ҳал бўлмаётган муаммолар, каллангни банд қуриб турган. Ҳаммасини ич бир чеккага сурилиб қўйиб, жиддий фикир қил. Қулоқ сол, фикр қил. Шунда, агар жиддий фикр қилсанг, шукур қилишидан бошқа чоринг йўқлигини тушунасан. Шунда қанчалар ношукур еканлигингни кўрасан. Устингдаги неъматларга қара, биродар. Аллоҳ таоло сенга ато қилган неъматларга бир қара. Астайру билла, во ин таудду ниямату аллоҳи ла ту суҳа. Агар деяпти роббимиз субҳанаҳу ва таоло, устинглардаги неъматларни санасанглар, адоғига йета олмайсизлар.

[1:00] Улар сен билан мени устимда турибди биродар. Сени устингда ҳам, остингда ҳам, ўнгингда ҳам, сўлингда ҳам ўраб турибди. Ва асбаҳа ниямаҳ у, ва асбаҳа алайкум ниямаҳ у воҳиратан ва ботина. Ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний неъматларни комил қилиб берди. Зоҳирий ваботиний дегани моддий маънавий кўринаётган, кўринмаётган неъматлар.

[1:26] Танангни соғлиги, ватанингни тинчлиги, йемоғич мойғангни борлиги, усту бошингни устингда турганлиги. Бутун дунёда хайрияти қўлингда турибди, аммо буни кўрмайсан. Ҳаётинг қўлингда, аммо буни қадрига йетмайсан. Айтдик ку дарсимизда, бу дарслар сиз билан бизни мана бу ўлчов, тушунчамизни тузатади. Ҳаётга қарашимизни тузатади, енди ҳаётга қарашимиз, ўлчов тушунчамиз тузалгандан кейин, ҳаммамиз бахтли еканлигимизни тушунамиз. Пайғамбаримиз айтадилар, ман асбаҳо минг қум аминан фесир биҳи, муофа фи жасадиҳи, ва инда ҳуқу та йўмиҳи ка аннама ҳи задлаҳу дуня, би хатоо фириҳа. Ким деяптилар Расулуллоҳ? Қаранглар, мана, Расулуллоҳнинг ўлчовида, шариатнинг ўлчоғида ким енг бахтли одам? Ким енг бой одам? Расулуллоҳ айтяптилар ким? Қалби хотиржам бўлиб, бадани офиятда бўлиб, бир кунлик таоми бор бўлиб, тонг оттирган бўлса, гўё у учун дунё кенг бўлибди. Демак, биринчиси, юрти тинч, бошида таоми бор, тани соғ, бир кунлик овқати бўлса, енг бой, енг хотиржам одам шу деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар.

[2:49] Шу ўтирганларни ичида деярли ҳаммамизда мана шу нарса бор. Юртингиз тинч, танийиз соғ, бир куни овқатингиз бор. Йўқми йўқ? Бор а? Расулуллоҳ айтдилар, енг бой одам шу. Енг бахтли одам шу. Сезамизми шу бахтимиз борлигини? Ўша бахтли еканмиз а, юртимиз тинч, танимиз соғ, устимиз бут.

[3:16] Аммо биз бу нарсаларда қадрига йетмаймиз, биродарлар. Қалбаҳотиржам, ўзини уйида, қавмин орасида, таниқ соғ, бир кило овқати бор, дунёдаги енг бахтли одам мана шу деяпти пайғамбаримиз. Биродар, икки кўзинг кўриб турибди, тилинг гапириб турибди, лабларинг қимирлаб турибди, икки қўлинг ушлаб, икки тоғинг босиб турибди. Ютганинг томоғингдан ўтяпти, қорнингга тушгани ҳазм бўлиб, ошичаси чиқиб кетяпти. Неъматми бу? Фаби айи алай роббикума тука вибам. Бас, ей инсонлар ва жинлар, парвардигорингизни қайси неъматларини ёлғон дея оласизлар?

[3:54] Бир бахтсиз ҳодиса сабабли шол бўлиб қолган боладан орзулар ҳақида сўраляпти. Телевизорда кўрсатяпти. Ёш бўлган, шўх бўлган, ибодатдан узоқ бўлган, ота онага бир меҳрибон бўлмаган, хуллас бахтсиз ҳодисага тушди да, шол бўлиб қолди. Қимирлолмайди, ўтиради аравада, фақат калласи қимирлайди, тиржағи ишлайди.

[4:17] Орзуларинг ҳақида айтиб бер. Орзусини қаранг. Қўлим билан Қуръонни очиб ўқисам. Бирор бир ҳайит байрамида уйимга ўзим оёғим билан юриб келиб, онамни қучоқлаб, ҳайит билан табриклаб пешонасидан ўпсан. Агар Аллоҳ қодир қилса, бир марта сажда қилсам.

[4:42] Бу уччала нияти, орзуси бахт еканлигини бу йигит қачон билди? Мана шу нарсалардан маҳрум бўлгандан кейин. Бизда борми шу неъматлар? Иккита оёғинг билан юришинг, ҳазакамишми, биродар? Шол бўлган одамларга қарамайсанми? Иккала қўлинг билан хоҳлаган ишингни қилаётганлигинг, неъматлигингни ҳис қиласанми? Иккала қўли кесилган одамни кўрганмисан?

[5:07] Иккала қўли кесилган одам. Кийим кийишини бир ўйлаб кўрмаймизми? Бир қўли бор одам, оёқ кийимини қанақа қилиб ипини бойлайди? Қанақа қилиб кийимини кияди? Иккала қўли йўқ одам ҳожатга кирганда кириб, қандай қилиб ҳожат қилиб чиқади? Ўйлаб кўрганмизми шу нарсани? Ҳа, тишимиз оғриб кечаси билан ухламаганимизда, ҳузур ҳаловатимизни йўқотганимизда, ҳа, тунам узоқ бўлар екан ей, қара. Сен бир ухлаб ўтказиб юборардинг шу нарсани. Бир ухлаб олти соат, саккиз соат мазза қилар единг, фақат неъматлигини билмас единг.

[5:45] Биродар, кўзинг уйқуга кетиб, тўйиб уйғонишинг, арзимаган нарсада бўласанми? Қанча одамлар бор уйқуси йўқ. Аллоҳ таоло айтяпти, во жаъалла навмакум субата. Уйқуларингизни баданларингларга ва асабларингларга ором қилиб бердик дейди. Уч кун ухламангда нима бўласиз? Бир кун ухламанг да, ишга бормайсиз ўша куни. Ҳа деса мен кечқурун ухлай олмадим дейсиз.

[6:13] Ҳаждамиз, ҳажда еканмиз, муздалифада бир оқсоқол йиғлаяпти. Муздалифада тунадик. Тонг отганда бир оқсоқол йиғлаяпти. Сабаби сўралганда айтяптики, тўйиб, қотиб ухламаганимга йигирма йил бўлувди. Ухлайди, беш минут уйғониб кетаверади. Ухлайди да, ўн беш минут уйғдониб кетаверад. Шунақа касалга чалинган одам, муздалифада, Аллоҳнинг меҳмони ерталабгача қотиб ухлаб, хурсанд бўлганидан йиғлаяптилар. Фикр қилинглар, биродарлар. Иш шукур қилинглар. Фикр қил, шунда шукур қилмай иложинг йўқ. Кўнглинг кутаган таомни истаганча йеяпсан, кўзингни қувонтирган ичимликни хоҳлаганча ичяпсан. Қанча одамлар бор, бир дард йетган табиб кўрсатган овқатдан ошчасини йея олмайди. Нима сақлайди? Диета сақлайди. Парҳез.

[7:08] Ўша бир кўрган биродарларимиз айтиб берган еди, жуда ҳам бадавлат одам дейди, уйда булар усталар ишлаган. Усталарга жудаям чиройли бир оғзи овқатларни қилиб беради. Овқатларни зўрини тайёрлаб беради усталарга. Аммо ўзи сувга қаттиқ нонни ютиб, шимиб, тишлаб ўтирибди дейди. Сабаб, Аллоҳ бир дард берган, шу қаттиқ нондан бошқа нарса ўтмайди томоғидан.

[7:34] Қулоғинг ҳақида фикр қилиб кўр, биродар. Аллоҳ сени каллигидан сақлади. Сувни шарқараб оқишини ешитасан. Ёмғирни томчилари дарахтни барглари гуллаб шитираётганлигини ешитасан. Неъматми, неъмат емасми? Биродарлар, неъматга тўлиб турибмиз. Шунинг учун саодатнинг биринчи шарти, фикр қил, шукур қил. Чунки ростмана фикр қиладиган бўлсанг, шукур қилдингиздан бошқа чоранг йўқ.

[8:06] Бир инсон фарзандли бўлди. Шу фарзандини овозини ешитишлик неъматми? Биринчи айтаётган сўзларини ешитишлик, неъматми? Қуръон тиловатини ешитишлик нима, неъматми нима? Кўзингни кўриши. Бу нима? Неъмат емасми? Ер хотин, иккаласини кўзи ожиз. Аллоҳ бир имкон бериб, аёлини оператсия қилдириб, битта кўзи сал хира кўришни бошлайди. Йигирма йил турмуш қилган, ерини кўрмаган. Енди кўзи очилганда хира кўришни бошлаб, ана дадаси, кўряпман сизни, ана, кўряп ман сизни деб хурсанд бўляпти. Уйни кўради, фарзандини кўради. Хираро бўлса ҳам кўрадиган бўлди. Қаранг, ана шу хира кўраётган битта кўзи билан ерини кўриб қанчалар қувоняпти. Сенчи биродар? Нималардан шикоят қилиб юрибсан? Нималарда айтиб мингъиллаб юрибсан? Фикр қил. Шукур қил. Терингни тиниқ, силлиқлигини кўр. Аллоҳ таоло уни песдан, бошқа тери касаллардан сақлаб қўйди. Биродарлар биласизларми, аллергия деган касал бор. Тери аллергияси. Кимнидир териси иссиқ аллергияси бор. Бир нарса тошиб кетади иссиққа чиқса. Кимнидир териси совуқ аллергияси бўлган. Совуқ унга тегса, атир тегса ёки аллергия бўлиб кетади.

[9:23] Яна сувга аллергияси бор одамлар ҳам бор екан, биродарлар. Терисига сув тегса, аллергияга қўзғаб кетади. У қанақа қилиб ювинади, демайсизми? Қанақа қилиб тозаланади, демайсизми сиз? Биродарлар, фикр қилайлик да. Биздан бой, биздан бахтли, биздан саодатли одам йўқ. Фақат буни биз билмаймиз. Чунки фикр қилмаймиз.

[9:48] Аллоҳ Таоло сенга, биродар, ақл деган неъматни ато қилди. Жинни қилиб қўймади, ес паст қилмади. Бу ҳам неъматми? Руҳий хаста одамлар касалхонаси. Бориб кўринг да. Қарасангиз, жасади, шакли, туппа тузук одамлар. Кўрсанг еси паст демайсан. Лекин Аллоҳ Таолони мана шу есини паст қилиб қўйган. Нима, Аллоҳ қодир емасмиди уни есини ўрнида қилиб қўйшликка? Қодир еди. Лекин синов учун шундай қилди.

[10:19] Сен бўлса, пул йўқ, пул йўқ деб юрибсан. Қанча пул бўлса йетади деб ўйлайсан, биродар? Қанча бўлса йетадими? Расулуллоҳ айтганлар, инсонга бир водий олтин берилса, яна бир водийни орзу қилади. Инсонни кўзини тупроқ тўлғизади. Пул дейсан, пул дейсан, биродар. Енди ешитиб тур. Икки кўзингни ўйиб берасан, у худтоғидек келадиган олтин берилади. Розимисан?

[10:51] Икки қулоғингни кесиб олишади, тўхома тоғларидек кумушлар сеники бўлади. Нима дейсан? Тилингни берасан, соқов бўласан, аммо заҳро қасрлари сеники бўларди. Кўнасанми? Иккита қўлингни узиб берасан, истаган ёқиб маржонларни оласан. Бу таклифга нима дейсан. Сен енг афзал, енг гўзал ва енг комил неъматлар ичидасан, аммо уни билмайсан, кўрмайсан. Бир олим, бир шифохонага бордим. Ички аъзоларни кўчирадиган, жигар, буйрак, юрак, шунга ўхшаган аъзоларни кўчирадиган шифохона.

[11:30] Кирди, ана шу шифохонанинг хизматларини нархланди қатор кўриб туриб, ҳайрон қолди. Буйрак алмаштиришлик фалон мунча, юрак алмаштириш палонча, стен қўйиш палонча, уларни кўриб туриб, ташқарига чиқиб туриб, айтдики, ички дунёйимга қарасам, мен анча бой одам еканман дейди. Ички дунёямга қарасам, ички аъзоларимга қарасам жуда ҳам бой еканман дейди дейди. Ажиб. Одам боласи бор нарсасини кўрмайди. Йўқ нарсасини кўтаради. Ваҳоланки бор нарсаси йўқ нарсадан кўра кўпроқ бўлади.

[12:13] Ғамга, қайғуга, ташвишга сиқилиб ботиб яшайди. Шунинг учун биродар, бор нарсангни ҳам кўришни ўрган. Бор нарсангни кўришни. Юртинг тинч, танинг соғ, қорнинг тўқ, қалбингда хавотир йўқ. Ичи еккан сувинг зилол, ҳавойинг тоза, офиятинг турибди, аммо булар кўринмайди. Дарсимиз аввалида айтдик, ўйланиб кўрайлик да. Фақат жиддий ўйланайлик. Ҳамма нарсани бир чеккага суриб қўйиб туриб ўйланиб кўрайлик да. Шунда фикр қилсак, шукур қилмасдан бошқа имкониятимиз йўқлигини кўрамиз. Дунёни саодатлари калити қўлимизда турибди, аммо уч тўрт чақамиз йўқлигидан шикоят қиляпмиз.

[12:55] Салафсиз толиҳинлардан бири мана шундай неъматларга кўмилиб турган одамни кўриб туриб айтдики, сенда кўп неъматларни кўряпман. Аллоҳ неъмат билан сени сийлаган екан. Енди у неъматларни шукур билан боғлаб қўйгин деди. Нима билан боғлаб қуйгин? Шукур билан. Ва ин таудду ниёматуллоҳила туҳсуҳа. Агар Аллоҳни неъматларини санасанглар, саноғига йета олмайсизлар. Қоида.

[13:27] Фикр қилсанг, шукур қилишга йўл очилади. Шукур қилсанг, неъматлар зиёда бўлишига йўл очилади. Во ит таъзана роббукум ла ин шакар тум ла азейдан накум. Парвардигоримиз айтдики, агар шукур келтирсанглар, неъматимни зиёда қилиб бераман. Енди шукур келтиришидан биз нима тўсяпмиз? Неъматлар ҳақида фикр қилмаслигимиз. Қоида. Фикр қилсанг, шукур қилишга йўл очилади. Шукур қилсанг, неъматлар зиёда бўлишига йўл очилади.

[14:02] Ва фий амҳу сикум афалат обус ерун. Аллоҳнинг неъматлари вужудларингизда ҳар битта аъзойларда турибди, ахир кўрмайсизларми? Ўзинг ҳақингда, оиланг ҳақида, уйинг ҳақида, ишинг, фарзандларинг, офиятинг ҳақида фикр қил биродар. Бутун дунё сеники бўлиб турибди. Шуни кўргин, шуни англагин, рози бўл, шукур қил. Яърифуна ниъматуллоҳи сумма юнкирунаҳа. Улар Аллоҳнинг неъматини танилар ва кейин уни инкор қилурлар. Демак, биродарлар, саодатнинг биринчи сабаби, фикр қил, шукур қилиб. Шукур қилсак, неъмат кўпаяди.

[14:45] Нонкўрлик қилсак, неймат олиб қўйилади. Шукур қилиш учун фикр қилиш керак. Астайду биллаҳ. Во даромаллоҳу масалан қорятан канат амина. Мутумаинна. Яъти ҳа ризқу ҳа роғадан минг кун лимакан. Аллоҳ бир шаҳарни мисол келтирур. У тинч, сокин шаҳар еди. Ҳар томондан рузқу рўзи беками кўст кетиб турар еди.

[15:11] Факафарат би анумиълла, фа адрақу аллоҳу либасал жўайю ва алихавф у юмакан у яснаун. Ваъас, улар ана шу шаҳарнинг аҳолиси аллоҳнинг неъматларига ношукурлик қилишганидан кейин, аллоҳ бу шаҳар аҳолисига шу қилган ҳунарлари, қўштирноқ ичидаги ҳунарлари сабабли очарчилик ва нотинчлик балосини топтириб қўйди. Биз устимизда турган неъматларга қарайлик, фикр қилайлик, шукур қилмай иложимиз қолмайди. Шукур қилсак, неъмет зиёда бўлади. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.
