Аллоҳ азза ва жаллани мадади ва қўллаши билан янги дарсларимизни бошлаймиз. Аллоҳ таолонинг ўзига таваккул қиламиз. Ёнимиз унинг устидан ёрдам сўраймиз. Яна роббимиздан мана шу амални холис бўлишлигини ва ўзини юзи учун бўлишини ҳамда ўзи қабул қилишини сўраймиз'. Бу дарсларимизни номи ва ғаллар саодатини шартлари. Яъни бахт саодатини шароитлари. Инсон нима қилса, нимага еришса, нимадан воз кечса, қайси томонга қараса, кимга ўхшашга ҳаракат қилса, қўйингки, нима қилса дунёда саодат топади. Бу дарсимизни мавзуси мана шу.
Бу дарсларимизга доктор ойзул хордийни қаламига мансуб ла таҳза маҳзун бўлма китобини асос қилиб олдик. Бу дарслар бизга нима беради? Бу дарслар кимлар учун айтилди? Кимга фойдаси бор ва нима учун бу дарслар айтиляпти? Сиқилган, ғам ташвишга ботган, аламзада, муаммоларни кўплиги сабабли уйқусини йўқотган инсонлар учун. Аслида бундай ҳолатга ким ҳам тушунмаган? Ҳаммамизда ўзимизга яраша муаммо бор бир одамлар. Кимни пули йўқ, камбағаллигидан сиқиляпти? Кимни дарди тугамаяпти, у ҳам сиқилишда? Кимни бошига тақдир бир оғир синовларни солган, у ҳам ғамни ичида. Шунга ўхшаш одамларни ғамлари, ташвишлари турли туман, муаммолари сероб. Хуллас, одам боласи борки, уни ғами бор. Ҳар тарафдан келаётган бир биридан ваҳимали хабарлар, кутилаётган хавотирлар, ундоқ бўлар екан, бундоқ бўлар е кан.
Биз мана шу дарсларимиз орқали биродарлар, шу ҳолатга тушиб қолган инсонларни динимиз қандай тарбиялайди? Шундай ҳолатга тушиб қолган инсонларга динимизни, таълимотини тақдим қилмоқчимиз бу одамлар. Мусулмон кишини ўзи шу тушунчалари қандай бўлишлиги керак? Шуни айтмоқчимиз. Инсонни саодатли бўлиши, инсонни ҳаётда бахтли бўлишлиги иккита нарсага боғлиқ. Соғлиги ва пули. Шунақами? Бекор гап.
Чунки пулни Аллоҳ Таоло кимга сероб қилиб ёзган, ризқига, кимга озроқ ёзган. Кимнидир бой қилган тақдирда, кимни камбағал қилган. Агар биз бахтимизни, саодатимизни, дунёдаги хотиржам ҳаётимизни пулга тақайдиган бўлсак, унда Аллоҳ бир бандани бой қилиб туриб, мажбур буни бахтли қилиб қўйибди. Бир бандани камбағал қуриб туриб, уни мажбур нима қилибди? Бахтсиз қилиб қўибди. Биродалар, бахт бу ўлчов тушунчани тўғрини еди. Инсонни ҳаёти қачон осуда, қачон осойишда бўлади? Қачонки ҳаёт ҳақида, тасаввурлари, ўлчов, тушунчалари тўғри бўладиган бўлса. Биродарлар, биз ўлчов тузилмаларини, мусулмоннинг ўлчов сути қандай бўлиши керак, шуни айтмоқчимиз.
Бу дарсларимизда ўксий қалбларга, сиқилган юракларга даъволар кўрсатилади. Қалблар ором олиши учун малҳамлар таклиф қилинади. Мана шу ҳаёт денгизида тўлқинларида хориб тойган жасадлар тин олишлиги учун тавсиялар берилади. Бу дарсларимиз сизга биродар, хушчақчақ бўлишни, саодатни, бахтни топишингиз учун кўмак бўлади, иншааллоҳ. Бу дарсларимиз биродарлар ҳаётни яхши томонларга ҳам қарашга, ҳаётдаги ижобиятларни ҳам кўришга кўмак беради, иншааллоҳ. Бу дарсларимиз бизга биродарлар ҳаётни борича қабул қилишни ўргатади. Қайтараман. Бу дарсларимиз сиз билан бизга ҳаётни борича қуришни ўргатади, иншааллоҳ.
Бу дарсларимиз сизга бугунги кунингиздан рози бўлишни ўргитади. Бинобарин сизга бахтли бўлишни ўргатади. Бу дарсларимиз сизни одамлар билан қилаётган муомалаларингиздаги хатоларни тузатишга ёрдам беради, иншааллоҳ. Бу дарсларимиз биродарлар замон ва макон билан бўладиган муносабатлардаги нуқсонларни тузатилишига кўмак беради, иншаоллоҳ. Бу дарсиларимиз сизни одамларни билан хусуматлашишдан, улар билан мазза бемаза ноўрин талашиб тортишидан тўсади, иншааллоҳни. Битта шарти бор, агар қалбингиз билан буни қабул қилсангиз. Агар сиз қалбингизни очиб, мана шу дарсларимизни, мана шу маъноларни қабул қилсангиз, бу дарслар доим сиз билан бирга бўлади. Умрингиз давомида сизни ёнингизда кўмакчингиз бўлади. Агар қабул қилсангз, бу маънолар сизни қалбингиздан ўрин олади, ҳамда келажакдан хавотир олмасликка даъват қилади. Келажагингизда албатта яхшилик бўлишлигини уқтиради, сизни хотиржамликка айтайлик да.
Сизни ертанги кунни хавотирларни бир чекка суриб қўйиб, ҳали келмаган келажакни ғамларини бошингизга кийиб олишингиздан тўсади бу дарслар. Бу дарслар билганларингизга амал қилишга ундайди. Ўзингизни иқтидориз, қобилиятингиз, талантингиздан фойдаланишликка даъват қилади. Чеккан аламларингизни, сиз йўлиққан йўқотишларда, ғам ғуссаларни, машаққатларни унутишга ёрдам беради.
Бу дарслар сиз билан бизни бугунги кунимиз билан яшашга ва унда бахтли бўлишига чақиради, иншааллоҳ. Сизни ҳаётга бошқача назар солишликка чақиради. Сизни ўлчов тушунчаларингизни Аллоҳ ва Расулуллоҳ хоҳлагандек бўлишига олиб боради, иншааллоҳни. Демак ким сизни саодатли бўлишликка чақирад бу дарсларимиз?
Стелвела яс алуҳуман фиссама ва ти ва ал орди қуллай ёвмин ҳува фий шаън. У Аллоҳ, осмонлар ва йердаги барча жонзот унга, Аллоҳга муҳтождир. Ундан сўрар, у зот ҳар куни иш амалдадир. Агар биродарлар денгиз қутурса, шамоллар авжига чиқса, кемадагилар ё Аллоҳ дейишади. Агар саҳродаги одам адашиб қолса, карвон йўлини топа олмай қолса, карвардагилар, ё Аллоҳ дейишади. Агар бахтсиз ҳодиса бўлиб, фалокат келса, мусибатга учраганлар, ё Аллоҳ деишади. Агар муҳтож киши олдида ҳамма ешиклар ёпилиб қолса, талаблар рад қилинса, мана шундай одамлар ҳам нима дейди? Ё Аллоҳ дейди.
Агар чора тадбирлар, ҳийлалар фойда бермаса, йўллар торайиб кетса, умидлар сўнса, одамлар ё Аллоҳ дейди. Агар шу дунё шунча кенг бўлиб туриб, кўзингга тор бўлиб қолган бўлса, биродар, нафсинг бу машаққатларни кўтаришликка ожиз қолаётган бўлса сен ҳам ё Аллоҳ деб кўрчи, юракдан ё Аллоҳ дешинг, покиза сўзлар, самимий дуолар, чин қалбдан чиққан нидолар, айбсиз кўз ёшлар, аламли изоҳланишлар унинг ҳузурига кўтарилади.
Тонг саҳарда дуога қўллар кўтарилади, зулм сабабли кўзлар йиғлайди, мусибат вақтида сўраган қалблар унинг ҳузурга кўтарилади . Тиллар унинг исмини зикр қилади, унга дуо илтижо қилади. Ундан мадад сўрайди, ундан кушойингиз сўрайди. Биродалар, бизни роббимиз бор. Ҳасбуналлоҳу аниямал вакил. Агар одамлар тўпланиб, қўрқитиб, хавотир ваҳимани олиб келиб, иннаннан сақот жамау лакум фаҳшааҳум. Пайғамбаримизга айтишди, одамлар сизларга қарши катта қўшин тўплаб келяпти. Қўрқинглар деганида, Расулуллоҳ нима дедилар? Ҳасбуналлоҳу ани амал вакил. Бизни ҳисобимиз Аллоҳни қўлида ва нақадар зўр вакил у.
Қалблар уни исми билан хотиржам бўлади. Кўнгиллар таскин топади, асаблар тинчланади, ес ҳушлар ўрнига келади. Аллоҳу латифун бия ибади. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. Аллоҳ. Исмларнинг енг гўзали, сўзларнинг енг тўғриси, калималарнинг енг бебаҳоси. Аллоҳ.
Миллиардлаган одамлар юрибди, бир марта Аллоҳ дея олмайди. Чунки Аллоҳ Таоло иймон деган неъматни ато қилмади. Биродарлар, сиз билан бизда бор шу нарса. Халта аламулаҳус самийя, Аллоҳ учун бирор тенгни биласизларми? Аллоҳ билан тенг ҳеч ким йўқ. Аллоҳ. Беҳожжатлик, бойлик, қувват, нусрат, азизлик ва ҳикмат демакдир. Лиманел мулкул яом. Лиллаҳил ваҳидил қоҳир. Қиёмат кунида Аллоҳ азза ва жалла бутун ҳалокни ҳалок қилади. Ҳамма вафот етади. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қолмайди. Шунда Аллоҳ азза ва жалал сўрайди. Қани дунёда мана мандаги жаҳонгирлар, подшоҳлар, қани дунёни забт етган қўмондонлар, саркардалар, подшоҳлар.
Лиманел мулкул яун дейди Аллоҳ ўша кунда. Ҳеч ким қолмади Аллоҳдан бошқа. На малокалар, на инсонлар, на бошқа мавжудотлар. Ҳеч ким жавоб бермайди Аллоҳга. Лиман ил мулку ляун. Бугун мулк кимники? Ҳеч ким жавоҳ бермайди. Аллоҳ ўзи жавоҳир беради. Лилаҳл воҳидил қоҳҳар. Якка ягона ғолиб бўлган зот Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолоҳники. Ҳозир ҳам ҳамма ёғи Аллоҳникидир, биродарлар. Ҳозир ҳам ҳамма ёғи Аллоҳникидир. Аввал ҳам Аллоҳникидир бўлган, кейин ҳам Аллоҳникидир бўллади.
Аллоҳ. Лутф, иноят, ёрдам, мадад, муҳаббат ва еҳсон демакдир. Ва мана бекун мен неъматим фа миналлоҳ. Сизларда қанақа нозик неъмат бор бўладиган бўлса, билингларки, буларни ҳаммаси кимдан? Ёлғиз Аллоҳда. Ей Аллоҳ, изтироб вақтида бизларга тасалли бер. Ей Аллоҳ, бедор кўзларга уйқу бер. Изтиробли қалбларга сакинат бер. Ей Аллоҳ. Биздан қўрқув, ўкинч ва ташвишни кетказгин. Хавфдан паноҳ сўрасак, фақат сендан сўраймиз. Фақат сенга суянамиз. Сенгагина таваккал қиламиз. Ёрдамни фақат сени ўзингдан кутамиз, сен бизнинг мавлонимизсан.