Maviza
—Қоралама37 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
36:39
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Ассолату вассалому ала саидина муҳаммади ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Амма баъната ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Исломимиз тарихидаги улуғ инсонлар шахсиятлари ҳақидаги дарсимизга хуш келибсиз. Биз бу дарсларимизда биродарлар умматнинг енг улуғ кишилари ҳақида, саҳобалардан кейинги даврларда яшаган улуғ инсонлар ҳақида суҳбат қиляпмиз. Биз мана шу улуғ инсонларни иқтидор қилишини хоҳлаймиз. Қандай йўл тушсак, нима иш қилсак, авваллари умматимиз бошқа умматларни орасида пешқадам бўлган бўлса, пешқадамликка қандай қилсак олиб чиқамиз, биродарлар? Сиз билан бизда ибдо, улуғлик, юксаклик, пешқадаммикка қараб ҳаракат бўлишлик керак. Бу нарсалар нима? Бир вақтинча келиб қоладиган илҳом, вақтинча бўлиб қоладиган бир иқтидорми? Йўқ, биродарлар. Бу муомалада, илҳом, меҳнат, еътибор, тарбия, жидду жахт ва мустаҳкам иродаларнинг мажмуаси, йиғиндиси. Мана шу нарсалар сиз билан бизда бор бўлганда, иншааллоҳ, умматлар орасида пешқадам умматга айланамиз. Биз бу дарсларимизда умматни орасида енг кўзга кўринган кишилар ҳақида дарс қиляпмиз.

Буларни ичида уламолари бор, табиблари бор, фақиҳлари бор. Албатта мана шу уламолар умматнинг ҳазоратини барпо қилишлигида уларнинг ҳиссаси жуда ҳам катта. Улардан ташқари яна биз табобатда, руҳониятда мусулмонларга ибрат бўлган кишилар ҳақидаям суҳбат қиламиз. Бугунги дарсимиз Абдулқодир Жайлоний ҳақида. Абдулқодир Жайлоний.

Имоният ва руҳоният илмининг чўққисига йетган улуғ имом Абдулқодир Жайлоний ҳақида суҳбат қиламиз. Бу киши софия тариқатларидан, Жайлония, Қодирия тариқатининг асосчиси. Бизда софийлик деганда, тариқат деганда, айрим одамларни калласига дарров куфр, ширк, куфр, ширк деган нарса келади. Бу камоли диний билимларда билишимиз қанчалар саёзлиги, илмимизни саёзлигидан акалар, бу сўфийлик дегани айрим одамлар ўйлагандақа ҳаммаси бир чеккадан куфр, ширк емас.

Бугун мана шу сўфийлик ҳақида, тасаввуф ҳақида суҳбат қиламиз. Чунки бизни бугунги қаҳрамонимиз Абдулқодир Жилоний мана шу тасаввуф илмида, руҳоният илмида енг юксак чўққига еришган киши еди. Бизда сўфий деганда шу дунёни ҳамма ёғидан воз кечган, балоқчақа қилмайдиган, ғорда яшайдиган, иртиқ чопонни киядиган, фақат бирор одатда ташлаган еҳсонни йейдиган учинчи, тўртта одамни тушунамиз. Бизда шунақа тасаввур бор. Лекин унақа емас, биродарлар. Унақа емас. Абдулқодир Жилонинг. Айрим кишилар сўфийлик ҳақида ешитиши билан ўзларини ноқулай ҳис қилади да, куфр, ширк, куфр ширк деган сўздан нарига ўта олмайди. Сўфийликда ҳаммаси бунақа емас. Ҳақиқий сўфийлик, биродарлар. Тасаввуф илми динимизнинг, умматимизнинг бир қисми. Аҳли сунна уламоларини мана шу улуғ имом ҳақида, абдул абдулқодир жилоний ҳақида айтган сўзларни ешитамиз. Шунда еҳтимол сўфийликҳақида сиз билан бизда тўғри тушунча пайдо бўлар. Ибн таймия, ибн ражаб ҳанбали, ибн касир ва бошқа кибор уламоларни абдулқодир жилоний ҳақида айтган сўзини ешитамиз, и лекин ҳа, биз ўйлаганчалик тор доира емас екан бу софийрик, деган хулосага келамиз иншааллоҳ.

Абдулқодир Жилоний ҳақида гапирмоқчи бўлсак, биз насл насаби енг улуғ одам ҳақида гапиришимизга тўғри келади. Бу киши аҳли байтдан. Абу Солиҳ, Саййид Муҳиддин Абдулқодир. У киши Али ибн Абит Олиб розияллоҳу анҳунинг, Фотимаи Заҳронинг ўғли Ҳасан розияллоҳуҳу анҳунинг зурриётидан. Насл насабни қаранг биродарлар.

Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сулоласидан бўлган инсон ҳақида сўз гап айтмоқчимиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абдулқодир Жилонийнинг ўртасида ўн битта авлод бор. Яъни ўн биринчи отаси Абдулқодир Жилоний еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлади. Бу ота тарафидан бўлган насаби. Енди она томонидан. Она тарафидан кимдан насл насабдан? Онаси тарафидан бўлган насаби ҳам Расулуллоҳнинг оиласига бориб тақалади. Абдулқодир Жилъоннинг онаси Пайғамбаримизнинг набираси Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг зурриётига бориб тақаллади. Қаранг, ота томони ҳасан ибн алий розияллоҳуҳу анҳу она томони ҳусайниддин али розияллоҳу анҳумонидан. Ешитдингларми шу насл насабни? Бундан ортиқ олий насл насаб бўладими, биродарлар?

Тушунтира оладими? Ҳасан билан Ҳусайн розияллоҳи анҳумонинг зурриётидан туғилган инсон бўляпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиласидан. Али ва Фотима розияллоҳу анҳунинг зурриётидан. Расулуллоҳнинг кўзини қувончи, қалбини чечаги бўлган Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳ анҳумаларнинг зурриётида. Расулуллоҳнинг аҳли байтидан. Биз ҳар намозимизда бу оилага саловат айтамиз. Аллоҳумма солли ала саидина муҳаммад ва ала ала саидина муҳаббат. Мана шуларга саловат айтамиз. Демак, Абдулқодир Жилоний аҳли байтдан. Аҳли байтдан.

Яна бир томони Абдулқодир Жилонийнинг насабини бир томони Абу Бакр Сиддиққа ҳам боғланади. Абу Бакр Сиддиқнинг зуриётидан бўлган Муҳаммадунни Талҳани аёли Умму Салама Абдулқодир Жилонийнинг она томонидан яна бир урғу бўлади. Демак, расулуллоҳни оиласи, абу бакр сид диқ розияллоҳу анҳуни оилаларидан бўлади бу киши.

Абдулқодир Жилоний тўрт юз йетмиш ҳижри йилда Робий Сани ойнинг тўққизинчи кунида Форснинг шимоли ғарбидаги Жилон деб номланадиган шаҳарда туғилди. Шунинг учун Абдулқодир Жилоней дейилади. Туғилганидан кейин отаси вафот етди. Абдулқодир йетимликда улғайди. Биринчи дарсимда айтганмиз, йетимлик мана шу инсонларни улуғликка олиб борган сабаблардан биттаси. Шундай дедик. Чунки отаси йўқ йетим бола, ертароқ улуғ йейишга мажбур бўлади. Ертароқ масъулиятни ҳис қилишликка мажбур бўлада. Ертароқ катта бўлади. Ҳа енди албатта отаси отаси ўлган бўлиши керак, боласи улуғ одам бўлиш учун деган гап йўқ. Лекин мана шу. Биз тарихини ўқиб ўрганган олимларни жуда кўпини қарасак, шуларни ҳаётида йетимлик деган нарса бўлади. Бундан хулоса қиламизки, оталар фарзандлари ес ҳушини таниб, озгина бир масъулиятни кўтарадиган ҳолатга келганда, тизгинни солиб, йелкасига ўтириб, мен қилиб юрасан, мен қилиб юрасан қилиб мажбур қилмаслиги керак. Ҳа. Адашган, қоқилган жойда тўғрилаб, суворга солиб турамиз. Аммо тамомий ихтиёрни қўлимизга ололмаймиз. Мол бўлиб қолмасин. Бор гўшт олиб кел деса, йўқ бўлса нима қилай? Йўқ бўлсин нариги дўконга бор.

Унда ҳам йўқ бўласан нима қилай. Биласизларми шунақа бўлиб қолган. Чунки бир марта хато қилгани пачағини чиқаргансиз, шунинг учун қўрқиб қолган хато қилган. Укам борсин дейди. Беринг ўша пулни, бир марта қаттиқ гўшт олиб келсин, бир марта ачиган карточкани олиб келсин. Зўр карточка олиб келсин ўғлим, маладес, ўтказиб туриб, кейин тушунтиринг. Енди манақасини олсангиз яна ҳам яхшироқ бўлади. Бизда унақа емас. Одамларга чарча олмаган заҳаримизни, кўчадан топиб келган негативимизни, салбиятимизни болаларимизга чарчаб нима қиламиз?

Тушунарли екан. Ўғил болаларни хусусан. Шу есини таниб, оқни қорадан ажрата олган бўлиб қолган пайтда озгина еркинликни бериш керак ўзига. Гапини олмасангиз ҳам маслаҳат солиб қулоқ солиб юбориш керак. Исломда фарзанд тарбияси деган дарсларимизда айтганмиз. Ўғлим, қанақасини олайлик? Манақа олайлик, манақа. Барибир ўзингиз айтганингизни қиласиз. Лекин мени фикримга қулоқ соляпти дейди. Ўзини нима ҳис қилади? Агар сиз уни кўнглини кўтариб турмасангиз, ким уни кўнглини кўтаради?

Демак, Абдулқодир Жилоннинг ёшлигида отаси вафот етган, йетимликда устида. Ёшликданоқ дунёдан зоҳид бўлиб улғайди. Охиратга иқболи, шариат илмларига бўлган харислиги шундай кўзга кўриниб турар еди. Ёшлигидан, ёшлигидан Аллоҳнинг валийларидан еканлигини бир аломатлари, ишоралари бор еди. Абдулқодиржилоннинг ёшлигини жилон шаҳрида ўтказди. Лекин бу Жилон шаҳри у кишини рағбатини қаноатлантира олмас еди. Сабаби, илм марказлардан емас. Шунинг учун, ана шу даврдаги маданият, тараққиёт, сивилизатсияни енг кўзга кўринган нуқталаридан Бағдодга боришликни қасд қилди. Биродарлар, Бағдод ана шу даврда ўзини айни ривожида еди. Иқтисодий томондан ҳам, илмий маърифий томондан ҳам ҳам, аскарий томондан ҳам раса ривожланган давр еди. Сафар қилмоқчи еканлигини онасига айтди. Ва ўзини талабида қаттиқ туриб олди. Онаси бунга қаршилик қилмади. Чунки шахсиятидаги заковатни, фаҳмни, илмга бўлган халисликни кўрди. Бу вақтга келиб онаси ёши йетмиш га яқинлашиб қолган еди. Енди кетадиган бўлса, учрашмай қолишлиги кўпроқ еди. Шунинг учун йиғлади, лекин кўз ёшларини яширди, беркитди.

Ўғлини сафарга тайёрлай бошлади. Кетади, енди кўришмаслиги мумкин. Лекин ўғли билан ўзининг Бобоси Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламнинг байроғини остида бир кун жамланишликдан умиди бор еди. Қиёмат кунида. Қирқ динор олтинни кийимини бир алоҳида бир жойга тикка бекитиб берди.

Бу нима дегани? Ўқишга пул сарфлаш керак дегани. Ўқишга пул сарфлашни керак дегани, мактабга пул бериш керак дегани акалар, ремонтга пул сўраб келган пайтда тутамаслик керак дегани? Сизлардан тақамаса ҳам ўзинглар олиб бориб мактабга, ўқитувчиларга, хуллас шу мактабда йўлашинглар керак дегани мактаб анақа бўлиб кетди, мактаб ўқитмай қўйди, а сиз ўчоғига икки рўпарага кўмир ташладингизми олиб бориб?

Қайси юртда мактаб, ўқитувчилар қадрланар екан, кўтарилар екан, шу юрт ўсади. Қайси юртдан мактаб бепарво ташлаб қолинаркан, бу юрт ўсмайди. Германияси ё франсияси ёки бўлмаса америкаси нимаси билан ўтиб кетяпти бошқалардан, мана шу технологияси билан. Тўғрими? Мана бунақа қилиб қўйибди, программани қиляпти, пулни тўлаяпсизлар шикрат. Терламаяпти ҳам. Ёқаси керам бўлмаяпти. Беш килойни кўтармаяпти ҳам. Мана бунақа қибди, битта приложения ишлаб қўяпти.

Қирқ динар олтинни кийимини бир жойга беркитди да, тикиб қўйди. Айтди, ҳеч қачон ёлғон гапирма болам. Чунки мўмин киши ёлғон гапирмайди деб васият қилди. Абдулқодир Жилоний жасади нозик еди, бўйи баланд ҳам емас, пасанд емас еди. Хулқи. Бу киши имкон борича ёш болалар билан бирга туришликка, фақирлар билан бирга ўтиришликка харис еди. Онасини васиятига ҳақиқатан амал қилганда ҳеч қачон ёлғон гапирмади. Бағдодга бир карвонга шерик бўлиб йўлга тушди. Йўлда карвонга ҳужум қилишди қароқчилар, карвондаги ҳамма одамларни борини тортиб қўйишди.

Бу болани ҳам ўн саккиз га кирган болани титкилашувди, ҳеч нарса топишмади. Кейин ниманг бор дейишувди? Қирқ динор олтиним бор деди. Яна титкиловди, йўқ. Масхара қиляпсанми бизни, деди. Йўқ, деди. Ниманг бор деб сўрашди яна. Ҳа, қирқ динор отлим бор, деди. Чиқар, дейишди. Чиқариб берди. Қирқ динор олтинг. Шунда бояги қароқчилар бу ишдан ҳайрон бўлиб ўзини бошлиғини, раисини чақириб келишди. Бу бола соғми, жинними? Топа олмай турган жойида ўзи қирқ динар олтиним бор деб чиқариб берди. Бояги қароқчиларни бошлиғи келиб, нимага унақа қилиб чиқариб бердинг деб сўради.

Ўн саккиз яшар Абдулқодир мен Аллоҳга ва онамга ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берганман деб жавоб берди. Улар молингни, жонингни тотиб оласанми? Деди. Ҳа, ҳеч қачон ёлғон гапирмайман деди. Аллоҳ азза ва жалла мана шу қароқчини қалбига, биродарлар, шу йерда бир ёруғлик туширди. Бу ёш болани сўзини ешитиб туриб, титраб кетди. Кел, мени кечириб қўй деди. Мени кечираб қўй. Узримни қабул қил. Тавба қиламан деди. Кел, сени қўлингда тавба қилай деди. Ва қароқчиларни бошлиғи ва қароқчилар шу йерда тавба қилишди.

Биродалар, мана, содиқлик, ростгўйлик Абдулқодир Жилонийни ахлоқи еди. Агар ёлғон гапириши мумкин бўлса, шу йерда гапириш керак еди. Агар ёлғон гапиришга мажбур бўлган ҳолат бўлса, мана шу ҳолат еди. Аммо шу йерда ҳам рост гапирди. Астидқуманжат, ростгўйлик нажот кетайлик деган нарса. Абдулқодиржилоний фақирлар билан кўп ҳамсуҳбат бўлар еди. Иззат нафси баланд еди. Ёш болаларни еркалатарди, уларга кичик феъли қилар еди, аммо ҳеч қачон мансабдорларга, пулдорларга, киборларга унидан турмас еди.

Кўряпсизларми? Тавозунни. Ҳеч қачон ҳожатини сўраб, султонни ешигига, бадавлат кишиларни ешигига ёки султоннинг ноибларини ешигига бориб сўрамас еди ҳожатини. Ўзининг ҳамма сирларини ҳаммаси унинг гўзал хулқини, олий ҳимматини, Аллоҳ учун бўлган камтарлик таозусини саховатли еканлигини тан олишар еди.

У киши ҳақида уламолар айтган сўзлари, у кишини ўзини сўзларини ўқиб бераман, ҳақиқатдан руҳоният илмини устози еканлигига гувоҳ бўласизлар. Абдулқодир Жилони айтар еди. Ҳамма амалларни текшириб кўрдим. Қорни очларга таом улашликдан кўра яхшироқ амални топмадим. Чиройли хулқдан кўра шарафлироқ амални топмадим. Енг зўр амал очилади қонунни боқиш екан, енг шарафли амал гўзал хулқ екан.

Айтар еди, агар дунёни ҳаммаси мени қўлимда бўлса, ҳамма қорни очларини таомлантирган бўлардим. Мана шу мени орзуйим дедим. Уни талабалардан бири устозини маломат қилиб, итоб қилиб, қўлингизга дунё келиб турса ҳам доим фақирсиз а? Деди. Йўқ бўлса ҳам майли еди. Енди қўлингизда дунё келиб туриб ҳам фақирсиз деганида, нима қилай? Кафтим, тешик бўлса нима қилай дерди. Яъни қўлимда дунё турмайди. Унда бирор нарса сопи турмайди. Агар минг биной қўлимга бугун келса, бугун уйимда тунамайди бу пул деди. Енди айтаман, яширма қилиб юбораман. Тарқатиб юбораман. Демак, у иймоният, руҳоният билан, улуғ ахлоқ билан бошқалардан ажралиб турар еди.

Абдулқодир Жилонийнинг наздида илм улуғ амал еди. Илм абдулқодиржилонийнинг наздига улуғ амалий еди, аммо гўзал хулқдан кейинги ўринда турадиган иккинчи амал деб билар еди. Хулқ, кейин илм. Ана шу салафлар айтишди ю. Ей аҳли Қуръон. Қуръон сизларни қалбингизга нимани екди? Зеро Қуръон қалбларнинг баҳоридир. Қуръон ёдлаган, қалбида Қуръони бор одам бошқа одамлардан фарқи бўлади. Қалбида баҳор олади уни. Хулқи яхши бўлади. Агар биз ўқиётган илмимиз укалар, ешитган маърузаларимиз, ёдлаган Қуръонимиз, ёдланган ҳадисимиз, ўрганган илмимиз ахлоқимизни гўзал қилмаган бўлса, бу илм бизга фойда қилмабди.

Келинглар бир қатар бераман яна. Агар биз ўрганаётган илмимиз, ешитаётган маърузамиз, ёдлаган Қуръонимиз, ёдлиган ҳадисларимиз хулқимизни чиройли қилмаган бўса, бу илм бизага фойда қилмаяпти. Агар кибр бўлса, катталарни саводсиз деса, кичкиналарни ёш бола деб туриб, ўзимизни бошқача ҳис қилаётган бўлса, бу илм бизга илм синдиради. Илм инсонни кибрини синдиради, хулқини ислоҳ қилади. Илм бирлаштиради. Илм бўлмайди.

Яна қайтариб айтаман, илм, ўрганаётган илмимиз, бизни бошқа мусулмонларда яхши кўриб, уларни ўзимизни ака укамиздек кўришликка олиб бормаётган бўлсак, бизга ўқитилаётган илм илм емас екан. Тасаввуфий илми ҳақида нима биламиз? Машҳур ҳадис, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида, Умар ибн Хаттобнинг ривояти, байна ман аҳмад юнусинда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси. Соч соқоли қолиб қора, кийимлари оппоқ, лекин биз ҳеч қайсимиз танимайдиган одам Расулуллоҳни олдига келиб ўтирди. Тиззасини Расулуллоҳга, тиззасига тегизди деяпти Умар ибн Хатто. Қўлини ўзини тиззасига қўйиб, Пайғамбаримиздан учта савол сўради.

Иймон нима? Ислом нима? Еҳсон нима? Иймон. Иймон нималигини ўргатадиган илмни ати ақийда. Ислом нима еканлигини ўргаташтирадиган илмни атти фиқҳ. Еҳсонда ўргатиладиган илмниати нима? Мана шу тасаввуф бўлади. Тушунарлими? Ақида сиз билан бизни иймонимизни нималигини ўргатади.

Фиқҳ илми ислом амалларини ўргатсади. Енди иймон нима дейди? Омон йеттита нарсага иймон келтириш. Ислом нима? Бешта нарса. Еҳсон нима дейди? Анта абудаллоҳа каннака тароҳу. Аллоҳни кўриб турганингдек ибодат қилишинг еҳсон. Гарчи сен Аллоҳни кўра олмаётган бўлсанг ҳам, Аллоҳ сени кўриб турибди. Бизни мана шу учинчи пунктимиз жуда ҳам хира. Илм ўқиётганларимизни қилади, бошқаларни қўйинг. Руҳониятимиз қуриб кетган. Мана шу қалбимизни юмшатадиган, руҳониятимизни кўтарадиган, қалбимизни мусаффо қиладиган, Аллоҳга яқин қиладиган илм акалар тасаввуф илми.

Сўпи десанглар сразу ширкда куфрни тушунманглар акалар. Тасаввуфда ҳам акалар ўзини сўфийлигини ҳам тоза бўлган, соғлом ақида устида, шаръий илмлардан чиқмаган кўриниши ҳам бор ва ундан чиқиб кетган кўриниши ҳам борда. Лекин таассур бизга сўфийлар дегани фақатгина шу рамкадан чиқиб кетган сўфийларни видеосини қўйиб, мана сўфийлар, мана кафиллар, мана мушрийлар деб туриб, бизга нотўғри тушунча бериб қўяди. Ана шу биродарлар. Абдулқодир Жилоний сўфийлик тариқатларининг бирини асосчиси еди. Ҳамма одамлар ўйлагандек, ботир сўфийлик емас, суннатга мувофиқ, соғлом манҳаш устида бўлган сўфийлик. Ана шундай саҳиҳ сўфийлик йўлини бошлиқларидан бири Абдулқодир Жилоней бўлади, биродарлар.

Ақулу қовли ҳа, даъво астағфируллоҳ али ва лакум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил арамин. Вассалому алайкум, ассалому алайкум ала саидина, Муҳаммадина ва ала алих восхо биҳаж маъин. Ва мабодо ассалому алайком ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Кеча Абдулқодир Жилоний раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказган бўламиз. Тасаввуф илмини енг улуғ устозларидан, сўфийликнинг енг ёрқин кўзга кўринган улуғ шахсиятларидан абдулқодиржилоний. Кечаги дарсимизда софийлик нима, тасаввуф нима, бир қатор йенгил бир тушунча берган едик. Иншааллоҳ давом етказган бўламиз. Абдулқодир Желоний софийлик тариқатининг енг улуғлардан бирини асосчиси. Одамлар ўйлагандек, софийликни ҳаммаси унақа ботил, шир куфр емас. Суннатга мувофиқ, соғлом ман ҳаж уста бўлган тариқатлар ҳам бор албатта. Ана шундай бир саҳиҳ сўфийликни асосчиларидан бири Абдулқодир Жилоний. Тўрт юз саксон саккизинчи йилда Абдулқодир Жейлоний Бағдодга илм талабида келди. Бу пайтда у кишини ёши ўн саккиз да еди. Бу вақтда Бағдод ўзини енг юксалган даврида еди.

Иқтисодий жиҳатдан, сиёсий жиҳатдан, аскарий жиҳатдан, Абдулқодир Желонинг ўзи билан олиб келган пулни сарфлаб тугатди, қўлида пули қолмади. Мана енди синовларга, имтиҳонларга дуч келди. Оғир имтиҳонга дуч келди, йўқчилик. Мусофир юрт, биронта бир таниши йўқ, аммо мана шундай бир қийин ҳолатга қолса ҳам, одамларга ҳожатини айтмади, уларга бориб сўранмади. Ўзи ҳақида айтади, дарёда оқиб керак екан, йеса бўладиган нарсаларни териб, йер едим.

Хароба бўлган уйларга бориб томларида тунар едим. Арзон нафас кийимларни, ямалган кийимларни олиб кияр едим. Буни кўриб одамлар мени жинни деб лақамлаб қўйишди дейди. Яъни кўринг, сувдан тутиб минасаларни йейди. Хароба уйларнинг томига чиқиб ётади. Йиртиқ ёмон олади, кийиб юради. Ким бу киши? Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зурриётиданмиди? Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумолонинг зурриётиданмидими? Улуғ инсонлар мана шундай бир ҳолатда ҳам таслим бўлмайди. Ана шу улуғликни битта аломати шу. Ҳаётни зарбаларини кўтара олади.

Ҳозирги кунда сиз биламиз нақадар шундай кишилардан ибрат олишга муҳтожмиз. Бир ишга киришамиз, озгина бўлмаса шарт тўхтаб оламиз. Биродарлар, таслим бўлсак, имтиҳонга, машаққатга, қийинчиликка, ўйламайлик, таслим бўлганимиздан кейин осон бўлиб кетади деб. Таслим бўлгунингиздан кейин яна ҳам қийинроқ бўлади. Нафси Бағдодни ташлаб чиқиб кетиши ҳақида гапиришни бошлади. Чунки айтяпмиз, бу киши улуғ хонадондан, насл насаби жуда ҳам олий бўлган инсон. Нимага енди бундай бир хорланиб юришлиги керак? Аммо Аллоҳ Таоло у кишини қалбини собит қилди ва мақсадига йетиш учун илмга бўлган интилишига Аллоҳ Таоло сабрни ҳам берди. Сабр қаноат қилди. Мана шундай бир қийин кунларни бошидан ўтказди. Натижада ўн учта илмда Бағдоддаги кибор уламолар билан ўтириб, баҳс мунозара қиладиган мартабага йетди.

Мана Имомаҳ Абдулқодир Жилоний мана шундай бир машаққатли кунларни бошдан ўтказди, сабр қилди. Ўзи дунё сабр ҳовлиси биродалар. Ва тавасо бесобр. Тўртта сифат айтилганда, дунёдаги хусурондан қутуладиган одамлар, иймон, амал, бир бирини ҳаққа чақириш ва сабр дейилган. Ҳар қандай ишда сабр керак. Хоҳ тижорат бўлсин, хоҳ илм бўлсин, ҳоҳ бошқа нарса бўлсин.

Абдулқодир Жилонийга қаттиқ таъсир кўрсатган кишилардан бири бу Абу Ҳомид Ғаззоли раҳматулло али. Абдулқодир Жилоний мана шу улуғ имомни йўлидан юрди. У кишига кейинчалик мана шу китобларига, илмига ўзгартиришлар киритди. Имом Ғаззолийни айрим келтирган ҳадисларини тузатишликка ҳам бу киши муваффақ бўлди.

Абдулқодир Жилоний ўзининг даврида кўп муҳадислардан ҳадис ешитди. Яна фиқҳни, адабни, луғатни таълим олди. Жуда кўп шайхлардан шаръий илмларни деярли ҳаммасини олди. Демак, умрини аввалида ўзига илм жамлашлик билан машғул бўлди. Ўттиз ёшгача айтдик ку, бу ўловларни сирини қарайдиган бўлсак, ҳаётини кузатсак, бу инсонлар ўттиз яшаригача фақат ўзларига нима қилган? Жамлаган, жамлаган, жамлаганди. Шундай қилиб, илмда шундай чўққи йетдики, Бағдоднинг муфтийси бўлиб йетишди.

Ариқдан оқиб келаётган мевани ёки нонни парчасини йеб, ямақ кийимларини кийиб, харобай уларни томида яшаб юрган, мажнун деб лақамланган йигит мана енди Бағдоднинг муфтийси матабасига йетди. Кейин қалб мураббийлари ва иймоний ҳақиқат аҳлининг киборлари билан ҳамсуҳбат бўлди. Улардан Абдулқодир Жилоний ҳақ тасаввуф илмини ўрганди. Шундай қилиб, у киши ўзини шахсиятини шаръий илмларни ўрганишлик билан юксалтирди, енди тасаввуф уламоларни қўлида ўзини руҳониятини юксалтирди.

Мана шундан кейин тасаввуф илмининг улуғ кишиларидан бўлди, ўзгариши бўлмаган ҳақ тасаввуф. Беш юз йигирма биринчи йили шаввол ойида Маҳрамий мадрасасида ваъз қилган ўтирдим. Ваъз насиҳат қилганим. У кишининг маърузалари, маърузалар жуда таъсирчан еди. Руҳонияти олий еди. Шаръийларга асосланган, инқиробсиз бўлган руҳония тасаввур. У кишини мана шундай бир илмий, руҳонийлиги олий бўлган мажлисларга келадиган кишиларни адади йетмиш минг тага йетти дейилади. Қанақа қилиб ешитган деган савол ўз ўзидан туғилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж қилганларида, у зот билан юз мингдан ортиқроқ одам ҳаж қилганди. Шунда у зот бу кишиларга ваъоз қилганида, гапирганлар, нандарода турган бир одам ешитиб, қаттароқ қилиб орқадагиларга қайтарган. Шундай қилиб орқадаги қайтариб, шундай ешитишган. Абдулқодирни жилонийни мажлисида ҳам мана шундай кишилар йетмиш мингга йетар еди.

Мустаҳкам илми, қалбидаги чуқур иймони, уни тилига биродарлар ҳикмат бўлиб чиқди. Айтдик ку, қалбдан чиққан сўз қалбга боради. Тилни учидан чиққан сўс қулоқдан у ёғига ўтмайди. Бу киши қалбдан гапирди, шунинг учун қалбларини егаллади. У кишини қўлида уламолар, фуқаҳолар, муҳаддислардан иборат кўп кишилар таълим олишди. Илм томонидан Бағдоднинг муфтийси бўлишлик даражасига йетди. Руҳоният томонидан мана шундай бир олий мартабага еришди. У кишига саволлар келса, дарҳол жавобни ёзиб берар еди, муфти сифатида. Яъни орқага қайтишликка, ўйланиб кўришликка ҳожат бўлмас еди. Енди албатта бу шаръий илмларда қанчалар учиши мустаҳкам бўлганлигини далили бўлади. Абдулқодир Жилоний иккита мазҳабнинг фақиҳи еди. Ҳамбалий мазҳабининг, Шофий мазҳабининг. Машҳур имом Муҳиддин Нававий айтади. Абдулқодир Жилоний Бағдоддаги Шофий ва Ҳамбалий шайхларнинг саййиди еди. Ўзининг замонасида илмдаги пешуолик унинг қўлида еди. Унинг суҳбатидан Ироқнинг кўплаган кибор олимлари йетишиб чиқди. Яъни у кишининг илм мажлисларида кейинчалик Ироқда кўзга кўринган олимларнинг аксарияти Абдулқодир Жилонийнинг қўлида таълим олган еди.

Улкан мартабалар егаси бўлган кўп кишилар ҳам Абдулқодирнинг шогирдлари еди. Абдулқодиржилоний машойиқ ва уламоларнинг ҳурматига сазовор бўлди. Улар уни сўзига қайтишар ва чиқарган ҳукмларини албатта қабул қилишар еди. Ҳар тарафдан тасаввуф, аҳли сулук егалари унинг суҳбатига шошилар еди. Бу тасаввуф, бу сўфийлик биродарини яна қайтариб айтамиз, китобу суннатга мувофиқ бўлган ҳақ тасаввуф, сўфийлик еди. Ҳар битта қилаётган иши, гапираётган гапи китоби суннатга асосланган, ҳужжат далили бор. Соғлом ақидадан чиқиб кетмаган тасаввур.

Мана шу бир улуғ олимни айтган айрим ҳикматли сўзларидан биродарлар, намуналар ўқиймиз. У киши айтар еди, дунёни қалбларингиздан қўлингизга чиқаринг. Албатта бундай қилишлик сизларга зарар қилмайди. Дунё ё қалбда бўлади, ё қўлда бўлади. Ё қалбда, ё қўлида. Қалбинглардаги дунёда қўлингларга чиқаринглар, буни сизларга зарари тегмайди дер еди. Яна айтар еди. Қалбларингизни ешигини олдида туринглар. Аллоҳ унга кирит деган нарсани киритинглар, ундан чиқар деган нарсани чиқаринглар. Агар қалбингизни ҳавойингизга ташлаб қўйсангиз, албатта ҳалок бўласизлар. Яна айтарди.

Тақдирга таслим бўлиб ўтирган киши, ҳақиқий еркак киши емас. Бўлгани шу екан енди, бўлгани бўлди енди, тақдирдаги бўлади, деган сўз бор ку. Тақдирга тамомий таслим бўлиб туриб олишлик ҳақиқий еркайди иши емас. Балки ҳақиқий еркик ким? Қадарни қадар билан қайтара оладиган киши. Аллоҳ таоло кўчага чиқсангиз бошингизни ҳўл бўлишлигини тақдир қилган бўлса, зонтик тутмасангиз, ҳўл бўлади. Енди зонти тутишингизни ҳам тақдир қилган. Сиз зонтини тутиб чиқасиз, бошқа ўйловмайди. Шунинг учун, қаранг, бу динни қандай тушуниш керак? У киши қазо, қадарни, тақдини қандай тушунган?

Ўзига сўфийликни даъво қилган айрим одамлар ҳеч нарса қилмасанг ҳам келаверади дейди, бу ғирт нотўғри. Қадарга таслим бўлиб ўтирган киши ҳақиқий еркак киши емас. Балки қадарни қадари билан қайтарган киши ҳақиқиий еркак киши деяпти. Ким? Мана шу сўфийларни устози бўлган Абдулқодир Жилоний. Яна айтади, агар қалбингни майда нарсалар билан тўлдириб оладиган бўлсанг, унда катта нарсаларга ўрин қолмайди. Қалб худди екинзорга ўхшайди. Агар уни фойдали ўсимликлар билан екиб тўлдирмасанг, фойдаси сассиқ кўкатлар билан ўсиб тўлиб кетади. Тушунарлими? Мана китоб ўқиймиз, маъруза ешитамиз. Бир руҳониятимизни тарбиялайдиган нарсаларни ўрганиб, калламизни тўлдирмасак, бу калла бошқа нарса билан тўлиб қолар екан.

У киши айтар еди, холис еканлигингни аломати, ихлосингни аломати одамлар сени мақташи ёки ёмонлашишларига парво қилмаслигингда. Одамларнинг қўлидан таъма қилмаслигинг да, балки рубубиятни ҳаққини адо қилишингда ва неъмат учунмас, неъматни берувчи учун амал қилишингда.

Берса емас, берсанг ҳам шукур келтиришмас, шу зотни сенга имонни берганлиги учун шукур келтиринг. Қўлингда гарчи дунёйинг, бўлмаса ҳам. Бу йерда жуда ҳам кўп ҳикматли сўзлари бор. Вақтни тежаш мақсадида биродарлар қисқароқ қилишга мажбурмиз. Имоми навоий айтади, мана енди у киши ҳақида, ўша замонлар ва ундан кейинги даврда яшаган, умматни енг кўзга кўрган кишиларини абдулқодир жилоний ҳақида айтган сўзини келтирамиз.

Имоми навоий аитади, абдулқодир жи жилоний гўзал сифатлар егаси еди. Ахлоқи шариф, одоб ва мурвати комил, тавозули, доим очиқ юзли. Ақли ва илми сероб, шариат сўзига ва ҳукмига қаттиқ итоатлик, илм аҳлларини улуғловчи, дин ва суннат егаларини икром қилувчи, ҳаво ва бидъат егаларини ёмон кўрувчи, ҳақ толибларга муҳаббатли ва доимий суратда нафсини мужоҳадаси билан машғул еди. Аллоҳнинг ҳудудлари бузилишига қаттиқ қарши турар еди, яна саховатли, карим инсон еди. Имом Нававийни бераётган таърифи.

Имом Нававийнинг сўзини хулоса қилиб айтсак, ўзини замонида унга ўхшаган бошқа бир киши йўқ еди деб айтади. Абулҳасан Надавий, Рижалул фикри ва даъва китобида шундай дейди: бизда даъват билан, руҳоният билан шуғулланаётган одамни қарасанг, илм билан умуман иши йўқ. Енди илм билан, араб тили билан, ақида билан, ҳадис билан шуғулаланаётган одам қарасанг, руҳоният бўлган иши йўқ, қуриб кетган мат. Гапираверади, гапираверади, кўзига ёш келмайди.

Абдулҳасан Надавийни сўзига хулоса оламиз. Рижалул фикри ва даъва китобида айтади: Абдулқодир Жилонийнинг ваъз, иршод билан, нафслар тарбияси билан машғул бўлиши илм тарқатиш ва илм ўргатишдан, суннатга ёрдам беришдан, соғлом ақидини тарқатишдан ва бидъатларга қарши курашишдан тўсиб қўймади.

Руҳоният билан шуғуллангани илм маърифатдан тўсмади деб айтяпти. Мана даъватни юрарган ака укаларимиз бор. Руҳоният зўр. Кечалари таҳажжуд, нафл рўзалар, зикр, Қуръон тиловати, лекин илм билан иши йўқда кўпчилигини. Агарда ким даъватга қарши бўлса, бу одам жуда бир қаттиқ адашади. Ҳаммамиз даъватчи бўлишимиз керак. Фақат биз айтадиган нарса, илм устига қурилган даъват бўлсин. Илм устига қурилган даъват бўлсин. Илмга тарғиб қиламиз. Енди илм билан шуғулланаётганларни руҳониати билан ҳам шуғуллансин деб тавсия қиламиз. Токи қуруқ бўлиб қолмайлик, китоб бўлиб қолайлик биз.

Ақида ва унинг фурувларида Имом Аҳмадга ва аввалги муҳаддисларга тобе еди. Ибн Таймия раҳматуллоҳу алайҳи софийларнинг улуғ имомлари Абдулқодир Жилоний ва жиноятни мақтаб, мана шу ҳақиқий тасаввуф деган еди. Мана Ибн Таймия яна бир сўзини келтирамиз, биродарлар. У киши айтган екан Абдулқодир Жилоний ҳақида. Абдулқодир Жилоний шариатга итоат қилишга даъватда, амр ва наҳийда ўз замонасининг енг улуғ шайхларидан еди. Ибн Таймия бу кишини илмини, мартабасини нима қиляпти? Мақтаяпти. Имом Заҳабий айтади. Шайх Абдулқодир Жилоний имом, олим, зоҳид, ориф, шайхул ислом ва мусулмонлар учун ибрат еди.

Ибн Ражаб Ҳамбалий айтади. Абдулқодир ибн Абий Солиҳ Жили Симал Бағдодий, зоҳид, шайхул аср ва қудратул орифин, қудватул орифин, султонул машойиқ ва саиду аҳли тариқа. Таржима қиламиз. У киши зоҳид, ўзининг асрининг шайхи, орифларнинг орифларга ибрат бўлган киши, машойиқларнинг султони ва тариқат аҳлининг саййидларидан еди. Акалар, кимлар гувоҳлик беряпти бу кишига?

Умматни енг улуғ олимлари, енг кўзга кўринган кишилар. Шунинг учун тасаввуф ҳақида, сўфийлик ҳақида, агар чолачилов маълумотимиз калламизда бўлган бўлса, сўфийлиги ёмон деб тушунмайлик. Албатта буни айниган кўринишлари ҳам бор, лекин асли китоб суннатга асосланган сўфийлик бўлган еди. Демак, биродарлар, фақатгина олимлар, фақиҳлар емас, тасаввуф егалари ҳам умматга пешво бўлиши мумкин екан.

Абдулқодир Жилоний ўзини олий насаби билан, чуқур илми ва олий руҳонияти билан умматга улкан ибрат бўлди. Абдулқодир Жилоний ўзинининг шахсиятида бузаётган тавозимни пайдо қилди. Илм маърифат ҳам ўзини ўрнида, руҳоният ҳам ўзининг ўрнида. Ўз замонасининг енг пешқадам олими ҳамда руҳонияти олий даражада бўлган инсон еди.

Биз орзу қиламиз. Биз хоҳлаймиз, биз умид қиламиз. Илм аҳлларидан. Ўзларини қалбларини иймоният ва ҳақ тасаввуф билан тартибга келтиришларини. Агар шундай қилса, нақадар гўзал бўлар еди. Яна хоҳлаймиз. Тасаввуф аҳлларидан еса, ўзларининг тасаввуфларини саҳиҳ далил, мустаҳкам илм устига ва бидъатлардан узоқ бўлиш асосига қуришларини. Агар шундай қилса, нақадар зўр бўлар еди. Абдулқодир Жилоний биродарлар, мана шу нарсаларни ўзини шахсиятида жамлаб, умматга ибрат бўлган кишилардан еди.

Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло ибрат олиб, уларга ихтидо қилишини барчамизга насиб етган бўлсин. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум, ассалому алайкум.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти