Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббина амин. Ва ала оқибату ила муттақин. Вассолату вассалому ала саййидина Муҳаммад. Ас содиқ ул ван дил амин. Ва алал алиҳи ва ас ҳабиҳий ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ушбу саидур айём кунини барчамизга баракотли қилган бўлсин. Дуоларимизни ижобат қилсин, ҳидотини яшамасин. Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсларимизда давом етказамиз. Ўтган дарсларимизда биродарлар фарзандларини ақлий тарбияси ҳақида сўз юритган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказган бўламиз. Аллоҳ субҳанаҳ ва тасалли Қуръонда шундай марҳамат қилди. Ярфаиллаҳл ла дина а ману минкум ва ла дина у тула илма даражат. Бош оятда, ҳал яста вилла дина яъламуни ва ла дина ла яъламун.
Инсонлар бир бирларини рўпарасида туриб, бири иккинчисига баҳо бераётган пайтда, бир одамни иккинчи одамдан пастлиги ёки баландлигини ўлчайдиган ўлчовлари бор. Мана сизлар билан қилинган суҳбатни охирисида айтилинган. Рўпарамизда турган одамдан пулимиз кўп бўлса, ўзимизни баланд деб биламиз. Мансабимиз баландроқ бўлса, ундан баландроқ деб биламиз. Хуллас, инсонлар бирини иккинчисидан афзал еканлигини ажратадиган, ўзлари қўйиб олган ўлчовлар бор.
Ким кучли, ким кучсиз. Ким фалончини боласи, ким пўкинчини боласи. Кимни пули бор, кимни пули йўқ. Кимни маҳалласи пўкинчи, фалон маҳаллада яшайди. Аммо Аллоҳ Таоло бир бандани иккинчи бандадан афзаллигини белгилаганда, сиз билан биз одамлар ўзимиз қўйиб бўлган ўлчовларни биронтасини зикр қилмади. Нимани зикр қилди? Илмни. Ярфаил ла ҳулладина а ману минкум, ва ла динаҳ у тул айнима даражат. Аллоҳ Таоло сизлардан иймон берилган ва илм берилган ишларни даражасини кўтаради деди. Аллоҳ Таоло мана шу ўринда бир кишини иккинчи кишидан баландлигини илм орқали бўлишлигини айтди. Бошқа оятда, ҳал яслави алладина яъламуна ва алладина ла яъламун иннама я тазаккару улул албар, билган зотлар билан билмаган кимсалар баробар бўлурми деди. Демак, сиз билан биз мусулмон ота, мусулмон она сифатида фарзандларимизни илмли бўлишлигига харис бўлишлигимиз керак. Биз фарзанд дунёга келгандан кейин уни жисмонан соғлом бўлишлиги учун ҳамма шароитни қойим қиламиз. Иссиғидан, совуқдан еҳтиёт қиламиз, вақтида бир дорисини берамиз, ухлатамиз, бошқа бошқа.
Сиз билан бизни қилаётган ҳамма ишимиз фақат жисмоний тарбияси холос. Аммо уни илмий тарбиясига келадиган бўлсак, бунга бепарво ташлаб қўйганмиз. Қод афлаҳал мўминун алладина ҳум фий салати ҳинд ҳошиун ва алладина ҳум аниллағви муридун. Сиз билан бизни илмдан нима тўсади ёшлар?
Ҳозир нима тўсяпти биринчи ўринда? Ҳалиги докторларни нимаси бор, диагнозни тўғри қўйсанг, еллик фоиз га даволадинг дейди. Сизни безовта қилиб турган шу касални сабабини билса, сабабни йўқ қилиб қўйса, одам яхши бўлиб қолади. Ҳозир одамларни, хусусан ёшларни илмга бўлган рағбати талаби оғзайиб кетган. Чунки ота оналар ўзлари бу нарсага ундай айтгани йўқ. Сиз билан бизни илмдан биродалар лағу тўсади. Лағу нима?
Беҳуда сўз, беҳуда ўйин кулги, беҳуда на динимизга, на охиратимизга, дунёйимизга фойдаси бўлмаган нарсалар. Аллоҳ таоло айтади, тақиқ мўминлар нажот топдилар. Қайси мўминлар? Улар намозларида хушув билан туради. Улар кимлар? Улар лағудан юз ўгиради.
Қилаётган ишингиз, гапираётган гапингиз, шуғулланаётган машғулотингизни агар ё динингизга, ё охиратингизга фойдаси бўлмайдиган бўлса, бу лағу дейилади. Йигирма биринчи асрни вабоси. Бизни тилда чиройли чиқарган, ижтимоий тармоқлар. Укалар, мана шу телефонга муккасидан кетган, компютерга муккасидан кетган. Одамларни илмсиз жоҳил бўлиб қотиб қоладиган бўлса, бу фақат ўзларини айблашлиги керак. Ота оналар, биз ҳозир фарзандларни илмли қилишинг ҳақида дарс қиляпмиз. Компютерда ўтирибдими хоҳлаганича? Айтган телефонда бердингизми? Интернет тўлаб қўйдингизми? Бўлди. Бу болангизни илмли бўлишини кутманг. Чунки бу тажрибадан ўтган нарса.
Илмли бўлишингиз. Бу. Илм ўрганишдек биродарлар сиз билан бизни ихтиёримиздаги иш емас. Демак, фарзандларимизга илм бермаслик ҳам бизни ихтиёримдаги иш емасс. Хоҳласам илмли қиламан боламми, хоҳламасам илмли қиймайман деган гап кетмайди. Чунки пайғамбаримиз саҳиҳани сизларда айтганлар тало було илмий фаридату ала кулли муслимин ва муслиматинг. Ҳар бир еркак, аёл мусулмонга илм ўрганошлик фарз. Намоз ўқишлик фарзмиди? Фарз еди. Илм ҳам биродарлар фарз намоздақа.
Пайғамбаримиз айтадилар, фазлул аълими алали абийдий кафадли ала адинакум. Қаранг, илмли одамни исломда қанчалик қадри баланд бўлади? Олимнинг, деди расулуллоҳ, обитдан афзаллиги, обид, оддий намозхон, илмсиз одам. Фақат ибодат қилади. Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг дейди расулуллоҳ. Сизнинг енг кичкинангизни олдида афзаллигимга ўхшайди. Расулуллоҳни мартабаси қанчалик у, расулуллоҳни енг кичкина саҳобасини мартабаси қанчилик? Олим билан обидни ўртасидаги фарқ ҳам шунча бўлади. Ҳазил жиҳатидан. Бу йерда бой камбағал, оқ қора, бой камбағали демаяпти. Илм билан белгилаяпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Аллоҳ таоло, малойикалар, само аҳли, одамларга яхшилик ўргатувчи инсонга саловат айтади. Ҳатто ўзини ковагида турган чумоли ҳам, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам одамларга я хишиликни таълим берадиган инсонга саловати айтади, истиғфор айтади. Қуртқун нусхалар, паррандаю, дарандалар, сувдаги балиқлар ҳам илмли одамни, одамларга илм рўёбга теккан одамга истиғфор айтади, унга саловат айтади. Енди Аллоҳ таоло ва малоликаларни фарқ ўзини мана шу мўмин бандага, мўмин бандага саловат айтиши тушунарли. Лекин чумоли нима иши бор денг одам билан?
Чумоли нимага истиғфор аитади илмли бўлган одамга? Сувдаги балиқда нима иши бор? Масалан, илмсиз бўлса, жоҳил бўлса, бехабар бўлса, инсон шариатда ман қилинган нарсалардан бехабар бўллади. Табиийки, гуноҳ массиятни кўп қилади. Масалан, балиқ тутиб келинди, илмли одам яхши билади. Балиқ ҳали ўлиб олмасидан туриб, жони чиқмасдан туриб, қорнини ёриб, уни ёққа солиб бўлмайди. Лекин жоҳил, мана кўрасизлар, тирик балиқни шундай солиб қовурай еканини кўрасизлар. Нимани аломати бу? Ғирт жоҳилликни аломатими? Ёки чумолини ёзиб қўймайди мусулмон одам ўтиб кетяпти, илмли одам. Чунки буни езишлик зулмлиги, буни езишлик гуноҳлигини билгандан кейин еҳтиёт бўлади.
Аллоҳ таоло айтади, ҳаж сурасида, вала будун ажаннна ҳала кун мин шаъириллат. Лаку фи ҳа хойрун, фазиқул усмон аллоҳу алайҳа, саваффа, фаиза wажабат жунуби ҳа, факулу минҳа ва таъимул қонийевун мухтор, казалика сахҳар на ҳалакум лаъаллакум ташкурун.
Байтуллоҳда қурбон қилинадиган туя молларни биз сизлар учун аллоҳ қонунларидан қилдик. Сизлар учун уларни қурбон қилишда яхшилик бордир. Ва улар сўйиш учун тизиб қўйилган ҳолларида аллоҳни номини зикр қилингиз. Енди қачон ёнбошлари билан тушганларида, яъни сўйилгандан кейин, жон таслим қилинганидан кейин, улардан ўзларингиз ҳам йеяверинглар, бировдан бир нарса сўрамайдиган қаноатли кишига ва муҳтож тиланчига ҳам йедиринглар.
Жони чиқмасдан туриб йемаслигимизни Аллоҳ Таоло Қуръонда айтяпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдида бир одам қўй сўйди, бошқа қўйлар кўриб турган еди. Енди бошқа қоидага кўрсатиб сўйди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аччиғи келиб, буни икки марта ўлдирмоқчимисан деди нариги турганини. Чунки шеригини сўйилгани кўрди, битта азобланса, ўзини сўйишига бир машаққат бўлади. Илмли одам, бу нарсалардан хабардор бўлган одам ҳатто ҳайвонга ҳам зулм қилмайди.
Шу маъламлар. Ҳатта ито ато ала водин намил, ҳолатина милатон я айюҳан намил, удҳул умасаакинакун. Ла яхтиман накум сулаймону ва жуму дуҳу ва ҳум ла яшуру. Пайғамбарлар ҳиссасидан Сулаймон алайҳиссаломни ҳиссасига мурожаат қилсак, Сулаймон алайҳи ассаломни аскарлари йиғилди. Ҳайвонлару, инсонлару, жинлар ҳаммаси. Шунда чумолилар яшайдиган бир водийдан ўтиб кетаётганида бир чумоли айтди. То улар Чумолилар водийсига йетган вақтларида, бир чумоли, ей чумолилар, уяларингизга киринглар. Яна Сулаймон ва унинг лашкарлари ўзлари сезмаган ҳолларида сизларни бош еганишиб кетмасинлар. Демак, Сулаймон алайҳиссалом езиб қўйиши мумкин, билмасдан. Қасддан қилмайди. Чунки бу киши илм егаси. Бу нарсани мумкинмаслигини билади. Билмасдан езиб қўйиши мумкин, лекин қасддан ҳеч қачон қилмайди.
Биродарлар, фарзандларимизни илмли бўлишига харис бўлишлигимиз керак, худди кўзи, қулоғи, оёғи соғ бўлишига харс бўлганимиздек. Бу йерда ҳар битта ўтирган одам, адашмайман, муболаға бўлмайди, ҳар битта одам илмий даражаси қанчалик бўлишидан қатъий назар, норози ўзини ҳолатидан.
Тўғрими? Масалан бу Қуръон ёдланмаган бўлса, айтади мен Қуръон ўқимаган еканман дейди да, норози. Бу беш бора ёдлаган бўлса? Ўттиз бора емасди, бу норози бўлади. Бу ўнта ҳадис ёдлаган бўлса? Мен қирқта ҳадис ёдламадим, дейди. Илмий ҳолатидан, илм даражасидан ҳеч ким рози емас. Шундай емасми? Енди, илм даражангиз қайси мартабага йетган бўлса ҳам, ундан норози екансиз. Чунки бундан зўрроқ бўлишингиз мумкин еди. Енди умуман илмдан бехабар қолиб кетган бўлсангизчи?
Бу ўтди кетди, бу фоиз кетди. Бу хатони тузатиш мумкинми? Мумкин. Мана шу аввалги суҳбатларимизда айтдик, сен ота сифатида ўзинг ёшлигингда қўйган хатоларни фарзандингни такрорламаслигига йетакласанг, фарзанднинг шу хатоларини такрорламаса, демак сен хатони тузатдинг. Демак биродарлар, Қуръон ёдламаганимиз бор, диний билим ўрганмаганларимиз бор, дин ишларида саводсиз бўлганларимиз бор. Енди ҳаракат қилайлик, фарзандимиз, агар катта бўлиб қолган бўлса, набирамиз. Чунки фарзанд сизни емас, давомчисиз. Сиз бориб жойингизга ётган пайтингизда, мана шу ўргатган, сиз таълим берган ёки сиз шароит қилиб бериб ўрганган илмдан одамларга ўргатар екан, сизга савоб боради. Ишлатиб қўйиб кетинг болангизни, неварангизни ўзингизга. Чунки умр бўйи шу болани деб, шу набирам деб ишладингиз. Енди сиз учун ҳам ишласин.
Фарзанд отанинг давомчиси. Отасидан кейин бу фарзанд агар илм ўргатган, ўргатилган бўлса, отасига ҳам фойда келтиради, ўзига ҳам фойда келади, жамиятга ҳам фойда келдиради. Пайғамбаримиз айтганлар: ида мата ибн адам инқота амалҳу илла мин талаф. Одам вафот қилгандан кейин, ҳамма амаллари узилади, фақат учтаси узилмайди. Учта амалладан савоб бориб туради.
Фойдали илм қолдирган бўлса, садақа жония қолдирган бўлса, ва уни ортидан ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдирган бўлса. Қаранг да, агар сиз болангизга илм ўргатиб, илмий қилиқиб кетадиган бўлсангиз, у солиҳ фарзанд биринчидан. Яна илм ўргатадиган фарзанд бўлса, мана шу айтилган нарсадан иккитаси бўлади сизники. Чунки садақа жория қолдиришлик, ҳадисда айтилган учинчи нарса, бу инсон бой бадавлат бўлишлиги керак. Бойлик ҳаммага берилмаган. Нодомики шундай бўлгандан кейин, фарзандни соғлиқ қилайлик, илм ўргатайлик.
Ҳамма абадий яшашни хоҳлайди. Бу инсонни табиатида бор нарса. Фарзандингизни сиз хоҳлагандек қилиб тарбиялаб қолдириб кетаётган бўлсангиз, сиз ўлганингиз йўқ. Аввалги дарсларимизда айтиб ўтдик, шомдаги масжидларда, катта жоме масжидлардан бирини имоми вафот етди. Уни мана шу таъзиясида ўғли чиқиб туриб, нутқ қилди одамларга.
Яъни отасини ўрнига егаллади бу бола. Демак, бу ота ўлгани йўқ. Отани ишини давом еттирадиган, илмли бўлган солиҳ фарзанд қолди, бу ота ўлгани йўқ! Ўлдинг, ўшдинг, бўлиб кетишликни хоҳламасак, фарзандларимизни тарбиялайлик, уларга илм ўргатайлик. Ислом дини биродарлар бу илмга таъғиб қиладиган дин. Ҳаммангларга маълум, Қуръонда минглаган оятлар нозил бўлган бўлса, Аллоҳ Таолонинг жуда кўп буйруқ қайтарғалари нозил бўлкан бўлса, мана шу Аллоҳ Таоло буйрган буйруқларнинг енг биринчиси иқрор. Ўқил. Ўқил! Илмга таъқиб қилишлик билан бошланди динимиз.
Мана енди Ислом дини мусулмонлар бу дунёга нимани тақдим қилишди? Мусулмонларни оламга кўрсатган фазли ҳақида ғайридин, ажнабий олимларни бир қанчаларни сўзини ўқиймиз. Ислом нимани берди инсониятга? Мусулмонлар Аллоҳ Таоло буюрган биринчи буйруқ, илм нима қилган тутишди. Шунинг учун дунёнинг енг пешқадам умматига айланишди. Башарият ҳали йетмаган чўққиларга кўтарилишди. Биз ҳали ҳали мақтаниб, фахрланиб юрамиз ку. Беруний, Ибн Сино, Форобий деб. Е, булар ким бўлган, биласизларми? Биринчи ўринда мусулмон бўлган. Қуръон ёдлаган булар. Беш маҳал намозини ўқиган.
Уларни Ислом олиб чиқди шу мартабага. Ислом олибчиқди. Мана ана шу ғайридин бўлган йевропалик кишиларнинг айрим сўзлари, олимларнинг айрим сўизлари. Улардан бири шундай дейди. Минг йил Йевропа исломий илмларга худди бир мўжизага қарагандек қараб туришарди. Тушуниша олмас еди мусулмонларни илмини.
Голландиялик, голландиялиги олимлардан бири айтади, Андалусда биронта ҳам саводсиз киши йўқ еди. Андалос биродарлар. Мана тарихимизни ўрганишликка киришяпмиз, алҳамдулиллаҳ, жуда кўпчилик китоб ўқияпти, изланяпти, яхши. Ҳозирги Испанияни бир қисмини егаллаган мусулмон мамлакати бўлган. Андалус. Андалусия деб қўяди, мана ҳозир борсангиз ўша мусулмонлар қурган масжидлар ҳали ҳам бор. Ёқасиз ўша чиройлилигини кўриб.
Андалусда биронта ҳам саводсиз киши йўқ еди. Бу вақтда Йевропада ўқишни ва ёзишни ёки бошлангъич таълимни фақатгина қиссиз роҳиблар, қиссислардан иборат олий табақа кишиларгина билар еди, Андалусда саводсиз одам йўқ еди. Яна бир олим айтади, Йевропа саводсиз еди. У жоҳиллик билан тўлган еди.андалус еса бу вақтда илм ва саховат байроғини баланд тутган еди. Яна бир олим айтади. Арабларнинг ҳазорати, маданиятининг заволга учраши Испания ва Йевропа учун шумлик бўлди. Андалус араблар даврида саодат топган еди. Араблар кетганидан кейин еса, бойлик, гўзаллик ва унумдонликни ўрнини вайронагарчилик егаллади.
Мусулмонларни йетказиб қўйган жойидан ғарб давом етказиб кетди. Мусулмонлар қолиб кетди. Андалустда мусулмон меъморлари қолдирган иморатлар ҳали ҳанузгача бор бўладилар. Уларни кўриб инсонни ақли у даврдаги одамлар қилганлигини кўриб туриб ақлингиз лол қолади. Бу мусулмонлардан Аллоҳ Таоло бу нарсани қачон олиб қўйди? Динига бепарво бўлгандан кейин олиб қўяди. Узоққа борманглар. Мана Туркияга, Истанбулга борсанглар, бундан тўрт юз йил, беш юз йил бурун қурилган масжидларни кўриб туриб, ёқангизни ушлайсиз.
Билмоқчи бўлса бориб кўрайлик да. Мана Самарқанд, Баҳорога бориб қаранглар. Илм маърифатни ушлаганда қанақа бўлган одамлар. Е, ҳозирги мусулмонлар ўша мусулмонларничи, зурриётлари. Уларни қонида оққан нарса бизни қонимизда ҳам бор. Болалар, китоб ушлаш тўрнига сизлар телефонга етика олиб қоладиган бўлиб қолдинглар. Китоб ўқиб, илм ўрганишни, унга телевизор, интернет кўрадиган бўлиб қолдинглар.
Яна бир олим айтади, Йевропанинг зодагонлари ҳам исмларини ёзишликка қийналаётган пайтда Қуртубадаги ёш болалар мадрасага борар едилар. Йевропа роҳиблари ўзларининг каниса ёзувларини нотўғри ўқиётганларида, Қурти ва муаллимлари Искандариядаги улкан мактабага тенг келадиган мактабани таъсис қилишди. Мана шундай бўлган еди мусулмонлар. Илмни ҳамма нарсадан бурун қўйишган еди. Биласизлар, илмсиз ҳеч қайси иш тўғри олмайди.
Ислом бу ҳаракат барпо қилишлик дини. Биродарлар, шариатимизда илмга тарғиб қилинганлигидан хабаримиз бор. Қуръондаги оятлар билан, Пайғамбаримизнинг сўзлари билан илмга тарғиб қилинганмиз. Мана шу нарсага амал қилинганда мусулмонлар пешқадам бўлишди. Германиялик муаллифни арабларнинг қуёши йевропани ёритмоқда номли китобида мусулмонларни ғарб оламига кўрсатган таъсири ҳақида сўз кетади. Мусулмонларни тараққиёти ҳозирги ғарбнинг тараққиётига сабаб бўлган.
Мусулмонларни шундай ютуққа еришишига сабаб бўган нарса, иймон. Ислом, дин. Айтдик а? Илм ўргатишингиз фарзандингизга, сизни хоҳишингиздаги иш емас. Биродарлар, Ислом бу фақат машққа кириб намоз ўқишлик емас. Ислом модда ва руҳ, дин ва дунё. Дунё ва охири. Ислом бу жамиятдан ажраб олиш, бурчакка кириб олиш, ялқовли, яккалаб олишлик емас. Ислом биродаролар ҳаракат, ғайрат, шижоат кўрсатишлик. Ислом биродалар инсониятга саодатни келтирадиган мукаммал манҳач.
Денгизни нималигини билмаган араблар, биродарлар уммавийларнинг халифалиги даврида, денгизда флот тузиб, денгизда жанг қилишди. Денгизда ҳам егаллашди. Саҳройилар, кема нималигини билган. Нима билан еришди? Яна илм билан еришди. Астай деб биллаҳ. Фаиза қуду ёт ис сола, тўфонта шеър у фил арзу. Ва бутағу минг фозли ла, возкуру аллоҳа кафирун ла аллакум туфлихун. Жума сураси. Енди қачон намоз адо қилингач, йерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазли марҳаматидан ризқ, рўз истайверинглар. Қаранг, намоз тугагандан кейин ризқингни иста. Ибодатни қилиб қўйиб туриб, дунёда ишини қил деяпти. Ўзи дунё иши, дин иши дейилмайди мусулмонга. Ўша бола чақани боқаман деб чиқишни ҳам динини иши. Иморатимни бир мустаҳкам қилиб соламан дегани ҳам динини иши!
Аввал намозни ўқиб боринглар. Намозни ўқиб бўлгандан кейин Аллоҳни фазли билан ризқ талаб қилиб чиқинглар. Аллоҳни кўп зикр қилинглар, шоят нажот топурсизлар. Дунёга берилиб кетгани бир йўли бизда дунёга берилиб келган ибодатга иши йўқ. Ибодатга берилганини қарасанг, бир йўли ибодатга берилиб келади. Дунё билан иши йўқ у. Мусулмон одам унақа ҳам бўлмайди, бунақа ҳам. Иккаласини тенг ушайди. Иккаласини тенг ушайди.
Исломий шариат оламга енг собит, мустаҳкам қонунларни беради. Ҳозирги кунда йер юзида ишлаётган қонунлар ҳаммаси одамларни қўли билан ёзилган. Ва бу қонунлар одамларни қули билан ёзилганнлиги учун, албатта нуқсон камчилиги тўлиб ётибди. Бир йил тўғри келган қонунига кейинги йил поправка киргизишлик керак.
Қуръон, ислом қонунлари биродаролар собит, ўзгармайди. Бир юртга тўғри келиб, иккинчи юртга тўрт келмай қолмайди. Бир замонга тўғри келиб, иккинчи замонда ескиб қолмайди. Мусулмонлар фақат мана шу Қуръонга амал қилиб, икки дунёда саодатга еришишилар қолди ўзларини. Мана қаранг, ўзларини қўллари билан қонун ёзиб, ўзи хоҳлаганча яшаётган халқлар нима бўляпти? Йемириляпти тагидан.
Еркак еркак юрамаяпти. Е нима бу? Нима учун мана шу бир ҳолатга тушиб қолди улар? Чунки Аллоҳни унутишган еди. Аллоҳни унутишишган еди. Йер юзидаги ҳамма қонунлардан, биродарлар, исломий шариат, исломий қонунлар мукаммал, комил. Бу ўзгармайди. Қаранг да, бундан бир ярим минг йил бурун яшаган одам Қуръон билан яшаса, саодатли ҳаёт кечирган, пули бўлса ҳам бўлмаса ҳам. Ҳозирги кунда ҳам, бир ярим минг йилдан кейин яшаётган одамга ҳам Қуръон суннат билан яшаса, саодатли яшаверади. Пули бўлмаса ям бўлмаса я.
Бир ярим мингинчи йил бурун бой бадавлат бўлиб туриб, Аллоҳни динидан юз ўгирган одам бадбахт бўлган. Ҳозир ҳам худди шунақа бўлади. Биз исташимизни ҳожати йўқ формулани. Қанақа қилсак зўр ҳаёт бўларкин деб. Бизни қўлимизда турибди. Китоб ва суннат. Ислом дини биродарлар воқеий дин. Бу ҳаёт мана бу водийда, дин мана бу водийдамас. Бугунги муаммоингизни ҳал қилиб беради. Ертага чиқиши мумкин бўлган муаммоингиз ҳам ҳал қилиб беради!
Мусулмонларда, юртларда албатта илм бор, лекин талаб, илмга бўлган талаб, талаб даражасида емас. Илмни йетарли даражада талаб қилмаяпмиз. Биродалар. Ғарблик олимлардан бири шундай дейди. Башарият, инсоният. Муҳаммад алайҳиссаломдек киши инсониятга нисбатланишидан фахрланади. Ўзининг саводсиз бўлишига қарамасдан ўн тўрт аср аввал шундай қонунларни олиб келдики, агар биз йевропаликлар минг йилдан кейин у йетган чўққига йета олсак, инсонларнинг енг бахтлиси бўлган бўлар едик.
Бу сўзни ким айтяпти? Вена университетидаги ҳуқуқшунослик факултетининг декани айтяпти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб қолдириб кетган қонун биродарлар турибди қўлимизда. Ўқиб ўрганиб амал қилишлик керак холос. Ислом воқеаи дин. Инсон аллоҳни таниса, иймони мустаҳкам бўлса, аллоҳ буюрган ишларни тадбиқ қилишликка шошилади. Илм нима екан ўрганиш? Фарз екан. Болаларимизга илм ўргатайлик, биродарлар.
Мўмин одам ялқов бўлмайди. Бурчакка кириб олган бўлмайди, ёки фақат ўзи учун яшамайди. Ҳозирги даврда одамларга сингдирилган тушунча ўзинг яшасанг бўлди. Ўзинг учун яша. Бировлар билан ишинг нима? Ўзинг учун сўра. Ўзинг учун ғам қил. Қўшнинг билан ишинг бўлмасин. Мусулмон одам унақа бўлмайди. Ла ю умино ҳадукум хатта юҳиббали аҳиҳи ма юҳиббули нафсиҳи. Мусулмон комил мусулмон бўлмайди, токи ўзига яхши кўрган нарсани биродарга ровоҳ кўрмагунича. Сиз фарзандингизга беришингиз мумкин бўлган енг катта нарса биродарлар, иймон. Тарбия, илм. Агар сиз зўр қилиб қолдириб кетсангиз, болангиз, уни боласи ҳам ўзидай бўлади. Натижада ким ютади? Сиз билан биз ютамиз. Уммат ютади.
Иншааллоҳ, кейинги дарсларимизда фарзандларни илмий тарбияси ҳақидаги мавзуни давом етказган бўламиз. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.