# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 200 of 510
- Section: —
- Duration: 1 h 33 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/200
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/H_fSrUyvhhM.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=H_fSrUyvhhM
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/199.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/201.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббина аъламин вала ақибату ли муттақин. Вассолату вассалому ала саййидина муҳаммадин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммавар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вас салом айтадилар, май ювердиллаҳи беҳи ҳайрон, юфақиҳ ҳуфиддин. Муттафаккул алик бўлган ҳадис. Аллоҳ қайси бир бандага яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Яъни динни тушунадиган кишилар қаторига қўшиб қўяди, фиқҳ илмини егаси қилиб қўйгади. Биз тарихини ўқиб ўрганаётган Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳақиқатдан Аллоҳ Таоло у кишига яхшиликни раво кўрган кишилардан бири. Бу киши ҳақида ҳар қанча гапирсак оз. Бу инсон улуғ имом, муштоҳидлар султони, зоҳид, ориф, имома аъзам, Абу Ҳанифа, нўмону собир ҳазратлари.

[1:07] Барча фақиҳлар, барча муштоҳид олимлар, бу кишини исмини ҳурмат билан тилга олишган. Шофий мазҳабининг асосийси имоми шофийнинг Абу Ҳанифа ҳақида айтган ушбу сўзи йетарли баҳо бўлади. У киши айтадилар, ан насо реалун фил фиқҳ ала абий ҳанифадан.

[1:29] Фиқҳ илмида барча одамлар Абу Ҳанифанинг боқимандаларидир. Яъни инсонлар фиқҳни ўрганмоқчи бўладиган бўлса, ким фиқҳдан баҳра олмоқчи бўлаётган бўлса, албатта Абу Ҳанифадан фойдаланади. Чунки бу киши фиқҳ илмидан енг юксак чўққига кўтарилган улуғ инсонлардан ҳисобланади. Қолган уч мазҳаб соҳиблари ҳам, уч мазҳаб егалари ҳам бу кишини ўзларига устоз деб билади. Ҳозирги кунда замонимизда ўзларини Қуръон ва суннатдан гапиряпман деб, шундай бир тоифалар пайдо бўлиб қолганки, мана шундай бир буюк имомимиз ҳақида номаъқул сўзларни гапираётганлиги қулоғимизга чалиниб қолади.

[2:12] Яъни бу одамлар ҳақида гапиришликдан аввал, бу одамларни қилган меҳнати, босиб ўтган йўли, ўқиб ўрганган илмини, агар юздан бирини қила олганида шулар, гапиришликка оғиз жуфтлашса тўғри бўлади. Ўтириб олган одам, юриб кетаётган одам қоқилса, оёғи чанг бўлса, кийими қандайдир ғижим бўлса, ўтириб олиб баҳо берса, айтилинади, сен ўзинг тур, юриб кўр. Ўрнингдан туриб кўр, сен турмасдан туриб қандай юрган одам ҳақида сен муҳокама қиласан? Дейилганидек, мана шу буюк имомимиз ҳақида номаъқул сўзни айтаётган одамлар ҳам пайдо бўлиб қолди замонимизда.

[2:54] У кишининг ҳаётини ўқиб ўрганишлик билан, иншааллоҳ, ана шу кишиларга ҳам бир жавоб чиқса, ёки сиз билан бизда ҳам бир қандайдир саволлар бўлса, шуларни бир жавобини ўргансак, фойдалан ҳоли бўлмайди. У зотнинг исми Нўмон ибн Собот ибн ул Марзуба. Куниялари Абу Ҳанифа, лақаблари Имомо Аъзам. Яъни енг улуғ имом.

[3:20] У зотнинг боболари Марзубан Умариддин Хаттоб розияллоҳу анҳу халифа бўлиб турган даврларда исломга кириб, Куфага кўчиб келади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи ҳижратнинг саксон йили халифа Абдулмалигимнинг марлон даврида Куфа шаҳрида дунёга келади. У кишининг сифатлари. Имом Аъзам Абдулҳанифа, чиройли юзли, ўрта бўйнли, келишган қоматли, катта бошли, пешоналари кенг, буғдой ранг, очиқ чеҳрали, мулойим бир зот едилар. У зот нутқи гўзал. Ўткир зеҳнли, саховатли, қўли очиқ, узоқ фикрли, кўп сукутли, зоҳид ва обид инсон едилар.

[4:10] У зот йер юзида мана машҳур бўлган тўрт мазҳабнинг бирини соҳиби. Имом Аъзам мазҳаби ёки Ҳанафия мазҳаби дейилади. У киши ўзини тиришчилиги, кундалик турмуши тижорат билан бўлган. У киши савдогарлик билан шуғулланган. Одамларни урф одатларидан, одамларни муомалаларидан, олди сотдиларида кўп тажрибага ега бўлган еди.

[4:38] Абу Ҳанифанинг устозлари кўп бўлган. Улардан биттасини айтиб ўтамиз, иншааллоҳ кифоя қилади. Устози Ҳаммоддин Абий Сулаймон. Устозини ўн саккиз йил хизматида туриб илм ўрганди. То устоз роҳматли айтгунга қадар у кишидан таълим олдида илм ўрган. Ҳаттоки устози Ҳаммоддин Наби Сулаймон айтади, ей Абу Ҳанифа дейди, мени қуритиб юбордингиз у дейди. Яъни мендаги аксарият илмни олдингиз деган сўзга берди бир ишонч.

[5:09] Абу Ҳанифани шогирдлари кўп еди. Улардан кўзга кўринган айримларини айтамиз. Абу Юсуф, қозилқузод даражасига кўтарилган киши. Муҳаммад ибн ҳасан аш шайбоний, зуфар ибн ҳусайн, ҳасадиддин зиёд, абдуллоҳ ибн муборакал марвазий. Бу кишилар Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳнинг ишини давом еттиришди. У кишининг мазҳабини ўқиб, ўрганиб, ёзиб, тўлдириб, мазҳабини инсонларга сақлаб, йетказиб беришди. Одатда инсон бир иш бошласа, шу бошлаган ишини йеткиза олмай қолиши мумкин. Имконияти бўлмай қолади, вақт бўлмай қолди, умри йетмай қолади. Аммо агар мана шу бошлаётган ишида холис бошлаган бўлса, сидқидилдан ихлос билан бошлаган бўлса, Аллоҳ Таоло шу кишини ишини ниҳоясига йетказади. Мана Имомали Азамнинг шогирдлари у кишининг ишларини ниҳоясига йетқазди, давом етди.

[6:08] Дин илми диний билимлар жуда бир кенг нарса. Бир инсон ҳамма соҳада, ҳамма жавҳада бир комил бола, бир ютуққа йетишлиги қийин. Бир томонини ўрганса, иккинчи томон албатта чола қолиб кетади, табиий бу. Бир инсон фиқҳдан, бир инсон тавсиядан пешқадам бўлса, ҳадис билан ақидадан йетказа олмайди. Бу инсондаги табиий ҳолат. Камдан кам одамларгина бу диний билимларни тўлалигича ўзлаштиради, бу нарсани ўзига сингдиради. Имом Аъзам раҳматуллоҳ алик мана шундай бир нодир инсонлардан. Уламоларни қарасангиз, бири тафсирда пешқадам, бири ақидада пешқадам. Бири сийратда пешқадамми, бири яна бири бошқа бир араб тилида ёки луғатда пешқадами. Булар бири иккинчисини тўлдириб комил бўлади. Шунинг учун айтилинади. Ан набий алайҳиссалату вассала маъсумун би муфрадийҳи байнаман уммату ҳу маъсуматун би мажмуиҳа.

[7:06] Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзи бошқаларни ёрдамисиз маъсум. Аммо уммати ҳаммалари бир бирларини йўлаб, бир бирларига бир кўмак бўлиб, кейин маъсум бўлади. Расулуллоҳни бу илмларни ҳаммаси бир вақтда жам бўлган. Аллоҳ сақлаган пайғамбаримизни. Лекин бу уммат, уламолар бир иккинчисини йўларкан, бир иккинчиси камчилигини тўлдиради.

[7:30] Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳнинг замондошларидан бўлган киши шундай дейди: ро айту абаданнас, ва ро айту аврааннас, ва ро ейту аъламаннас, ва ро ойту авқоҳнас. Одамларнинг енг ибодатлисини кўрдим. Одамларнинг енг худо жойини кўрдим. Отамларнинг енг билимлисини кўрдим, одамларнинг енг фақиҳини кўрдим. Бу киши гапиряпти, бу қайси давр ҳақида кетяпти сўз? Тобеинлар даври ҳақида. Мана шу ҳадисни бир неча марта такрорлаймиз, еслаб қоласизлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: ҳой рўли қурувнинг, қорнинг.

[8:14] Асрларнинг, яъни инсон болалари яшайдиган асрларнинг енг афзали мени асрим деганлар. Сунма ла дини ялунахун. Сўнгра ана шу асрдан кейинги келадиганлар. Сунна ла дими ялунахон. Сўнгра ундан кейин келадиганлар уч асрни енг яхши аср еканлигига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳли берган. Биринчи аср Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар яшаган аср. Енг яхши аср. Ундан кейинги яхши аср тобеинларни яшаган аср. Ундан кейингиси таба тобеинларнаср. Биз мана шу иккинчи аср, иккинчи муборак аср ҳақида суҳбат қиляпмиз. Одамларнинг енг ибодатлиси Абдулазиз Дилмуродвон дейди. Енг худо жойи Фузайлов Ниёз. Енг билимдони Суфиён Салим. Енг фақиҳ Абу Ҳанифа дейди.

[9:12] Шу ўринда илм талабида юрган ака укаларимизга, биродарларимизга айтилинадиган бир сўз борки, диний билимни кенгладик. Ҳаммасини тенг ўрганишлик, охирига йетказишлик бу маҳол иш. Аммо ана шу илм талабида юрган укаларимиз, биродарларимиз ўзи учун маълум бир соҳани танласин да, шунда пешқадам бўлишликка кўпроқ ҳадис бўлсин. Албатта бошқаларни ҳам ўрганамиз. Масалан бир инсон ақида илмига киришадиган бўлса, ҳадисни ҳам, тафсилни ҳам, фиқҳни ҳам билиш керак. Аммо кўпроқ диққат еътибори мана шу ақидага бўлсин. Толлаган соҳасига бўлсин. Токи шу соҳада мутахассис бўлиб йетишсинки, одамлар шу масалада, шу одамга келадиган маржа даражасига йетиб кетсин. Шунинг учун у ёқдан озгина чўқиб, бу ёқдан чўқиб, чўли қолиб кетгандан кўра битта соҳани комил устаси бўлиб йетишликка халос бўлишлигимиз керак. Илм шариатимизда енг бир олий мартаба.

[10:10] Шариатимизда илмнинг мартабаси олий. Илмга ҳеч нарса тенг келмайди. Илм соҳасида ким бирор бир ютуққа натижага йетишган бўлса, билингки, кимгадир шогирд бўлган, кимидир тажрибасидан фойдаланган. Яъни ўзидан бугунги олимларни тажрибасидан афзалланган. Ҳозирги кунда, ҳозирги кундан, мазҳаб керак емас, ҳадисни ўзи бизга кифоя қилади деётган одамлар, минг йилдан ортиқ, минглаган мустаҳит олимларнинг иш ходими, қилган меҳнатларини бекорга чиқариб қўяётган одамга ўхшайди. Фараз қилинг. Самолёт ясамоқчи бўлсак, нима қиламиз?

[10:54] Нимадан бошлаймиз? Ҳозирги кунга самолётсизлик соҳаси қайерга йетиб келган бўлса, ўша йердан давом етказамиз. Завод қурамиз, ана шу технологияларни олиб келамиз, станогини қўямиз. Ҳайъат йетказиб қўйишган жойидан давом етказиб кетамиз. Ё бошидан бошлаймизми, учишликка ҳаракатда? Йелкамизга шу ҳайишданми, қоғозданми, қонотни байлаб туриб, аввал бўлган учишга ҳаракатлар. Биримизни тоғдан ташлаймиз, биримизни томдан ташлаймиз. Бўйнимиз узилади. Айтингчи, самолёт ясамоқчи бўлган одам, яна бошидан бошлаганидан кўра, шу давргача йетказиб қўйишган жойидан давом етказиб кетгани маъқул емасми?

[11:38] Абу Ҳанифанинг илми. Макий ибн Иброҳим айтади, каъна аълам аҳли заманий. Ўзининг замонасини енг билимдон кишиси еди. Ўзининг замонасини енг билимдон қишиси еди. Қайси замона бу? Тобеинларни замонаси. Тов бийинларнинг ичидаги енг билимдони. Ҳар бир юртда ўзини қавмини ичидан ажралиб тураётган, юлдузни ичидан чаралаб тураётган инсонлар бўлади. Имом аъзам мана шундай тов бийинларнинг замонида ўзини юртида ажралиб турган бир юлдуз еди қуёшида.

[12:17] Укалади. Нимага бизда шунақа бир мақсад бўлиши керак емас? Нимага биз ҳам ўзимизни маҳалламизда, шаҳримизда, юртимизда мана шу илмимиз билан, тақвойимиз билан, амалимиз билан шундай ажралиб турмаслигимиз керак. Нимага шундай бир олий мақсадни олдимизга қўймаймиз? Савол берайлик ўзимизга. Нима, имкониятимиз йўқми? Бор имкониятимиз. Хоҳлашимиз керак. Аллоҳдан сўрашимиз керак ва қаттиқ ҳаракат қилишлигимиз керак. Йўқ, ёшлар, бу ёшлик илмни ўрганадиган, ҳунар ўрганадигани даври. Ўйин кулгиничи, қирқ га кирганда ҳам епласа бўлади.

[12:57] Қирқ га кирганида югурса ҳам бўлади. Бошқа ўйин кулгини қилса ҳам бўларди. Лекин калла ёшликда унақа бўлмайди. Укалар, мен фалончини ўғлиман деб, отангизни атини айтиб фахрланишни ўрнига, шундай яшанг, шундай бир меҳнат қилингки, отангиз сизни атингиз айтиб туриб фахрланадиган бўлсин.

[13:21] Мен фалончиман, отасиман деб туриб, отангиз сизни номингиз билан фарқини оладиган бўлсин. Нимага отангизга шундай шарафни беришни хоҳламайсиз? Йўл олсин. Оллоҳдан сўраш керак, қаттиқ хоҳлаш керак, сабабини қилиш керак. Соя бўлиб қолмайлик. Биз ўзимиз бир дарахт бўладикки, бизни соямиздан одамлар бақира олсин.

[13:45] Енди бу илм ўрганишлик хусусида Абу Ҳанифани бир насиҳатлари бор екан. У киши айтади. Дунё учун илм ўрганувчи кишининг қалбига илм ўрнашмайди ва ундан фойда ололмайди. У илмнинг баракатини ҳам кўрмайди. Илм ўрганса, илм ўрланилса, холис Аллоҳ учун бўлса, Аллоҳ рўёбга чиқаради. Агар дунё тамаси учун бўлсин, ҳурмат еътибор учун бўлса, мансаб учун бўладиган бўлса ёки қандайдир бошқа бир дунёвий мақсадлар учун илм ўрганилса, Аллоҳ Таоло баракасини ҳам бермайди, риоя ҳам чиқармайди, ўзи ҳам фойда кўрмайди, бошқалардан фойда кўлмайди. У киши айтади, мусибатларнинг енг каттаси вақтни беҳуда ўтказишлик. Укалар, вақтни беҳудада ўтказишилик, имом аъзамни назарида мусибатларнингенг каттаси. Чунки олтин бериб ҳам, бриллиант бериб ҳам бу вақтлар қайтарилмайди.

[14:47] Е, қанийди ёшлигим қайсида дейди қарилар. Қайтмайди да. Агар ўша ўн беш яшарга зеҳни бўлгандами дейди. Бўлмайди да енди. Енди нимага қадрига йетяпти бу қариларда десангиз, йўқотди да уни. Сиз билан бизда ёшларда мана шу имконият бор, қадрига йетайлик. Муҳим нуқта. Илм услубида. Ҳаммамиз ожизмиз. Ҳаммамиз ночормиз. Ҳаммамиз заифмиз. Илм ўрганишликда. Чунки Аллоҳ Таоло берган иқтидор, қобилият ҳар хил. Талант. Биримизни зеҳнимиз зўрроқ, бизники пастроқ. Битамиз зўрми? Муҳими бўлмас екан лекин.

[15:30] Муҳими бўлолмас екан. Муҳим нима екан? Муҳими. Сит қидирдан Аллоҳда сўрасак, Аллоҳ берар екан. Сит қидирдан хоҳлаб сўраб, шу илмга олиб борадиган сабабларни сабр қилиб қилсак, Аллоҳ илм берар екан бизга. Имом Абу Юсуф, мана Абу Ҳанифанинг енг улуғ шогирдларидан, зеҳни жуда ҳам зўр бўлмаган екан. Оиласи ҳам ночор бўлган екан. Лекин Сид қидирдан сўраб, меҳнатни қилган екан Аллоҳ у кишини қозил қузоқ даражасида ютказибди.

[16:02] Бир одам мени зеҳним паст деб баҳона қилмасин. Битта одам мени имкониятимни ўқишга деб баҳона қил масин. Юракдан сўрасин, сабабни қилсин, меҳнатни қилсин, Аллоҳ Таоло беради. Кўрмайсизми, касал одам касал бўлганда кечаси билан йиғлайди. Сабабини қилиб докторга боради, шифо беради Аллоҳ. Қарздор одам. Қарздор отам. Ухламасдан кечаси билан Аллоҳга йиғлаб Парвардигор, қазимни нажот бер дейди. Доналардан махсус дуолаб сўраб ўқийди. Югуради, йегуради, қарзидан қутулади. Нимага қутилди? Нимага шифо топди? Ўзи хоҳлади, сўради ва нима қилди?

[16:43] Ҳаракат қилди. Демак, илм ўрганишликда ҳеч кимни имконияти чекланган емас. Бу фақат инсонни ўзини ялқовлиги танбал деган. Имом Аъзам савдогар бўлган, бой одам бўлган. Бадавлат одам бўлга. Ва ўта саховатли кишилардан бўлган.

[17:07] Имом аъзамни уйи кофада икки табақалиги. Муҳташам. Бир одам келиб, ей Имом, ҳа Имом бўлсангиз, бунақа қилиб икки қават уйни солиб дунёга бериб кетишингиз қанақа бўларкан? Ҳозирда ҳам бўлади ю. Имом Аъзам жавоби, бинойимни икки қават бўлиши, кўркам бўлиши, авваламбор бунга мени еҳтиёжим бор. Уйимга кўп одам келади. Ундан ташқари, Кофага тушган ҳар битта киши, агар фақир бўлса, биринчи бўлиб мени уйимни кўрсин. Агар ёрдам керак бўлса, мана шу одам бой еканда мени уйимга келсин деб қилганман деб жавоб берган. Маҳаллада битта уй бўлиб турсин деб қурмаган екан.

[17:52] Бир йилда икки мартадан капитанни ремонт қилмаган екан. Бизни айрим акаларимизни бинони баланд солган бўлса, дунёсини катталиги билан нима учун сарфлаётганлиги, нима мақсадда қилаётганлигини ўзлари билади. Лекин Имом Аъзам бой бўлган екан. Уйда иккита солишинглар мақсади шу бўлган екин.

[18:15] Имом азам раҳматуллоҳи мажлисларини бирида, илм мажлисларини бирда бир одамни қараса, кийимлари жилдирвоқа бўлиб кетган. Ески юзлаб кетган кийимимиз. Шуни кузатибдилар, ертаси кунги мажлис тугагандан кейин, ҳалиги ески кийимли кишини сиз тақсир қолинг дебди. Ҳамма чиқиб кетганда ҳалиги жилдирвоқал кийимли одам қолди. Имом азам билан. Иккаласи ёлғиз қолгандан кейин, мана жаҳлимизни кўтаринг да дейди. Ҳалиги одам жаҳлимизни йўтарса, тагида минг дирҳам пул қўйиб қўйибди. Ана шу пулни олиб, усти вашини тўлаб олинг.

[18:54] Беришни йўлини қаранг. Ҳаммага кўрсатиб, кўз кўз қилиб, ҳаммани олдида мен емас. Ҳалиги одам пулни кўриб, хижолатиб тортиб, тақсир. Бунга мени еҳтиёжим йўқ. Мен бадавлат одамман. Дейди. Шунда Имом Аъзам, ийе, сиз ахир Пайғамбаримизни ҳадисини ешитмаганмисиз? Имналлоҳа юҳайбо ан яроҳ асари ниъматиҳи ала абдуҳи. Бу Аллоҳ бир бандага берган неъматининг асарини бандасида кўришингни хоҳлайди, яхши кўради деган ҳадисни ешитмаганмис сиз деди. Қўлингизда давлатингиз бўлиб туриб, жилдирвоқол келиб юришлигингиз маъқул емас, Аллоҳга хуш келмайди, устингизни чиройли қилиб олинг деган екан.

[19:45] Диққат қилинглар. Аллоҳ бир бандага давлат берган бўлса, шу давлатини, шу неъматини бандасида асарини, изини кўришни хоҳлар екан. Бу дегани аҳли давлат бўлган одам, бой бадавлат бўлган инсон, фарзандини бажараётган бўлса. Ҳорондан тийилаётган бўлсак, закот садақани бераётган бўласан. Чиройли кийинишники ҳаққи бор дегани. Борлиғи кийисин дегани. Бир машина минган бўлса, бор деб минсин дегани. Бу қайси дунё? Ё маъқул емас. Шу дунёга берилиб кетишлик, ибодатни қўйиб қўйишлик, қоронгъи қоронгъича олиб кетиб қолишлиги, дунёга муккасидан кетиб қолиши мумкин емас. Имом азамни чакмони тўрт минг дирҳам бўлган.

[20:28] Устидаги чакмони тўттиз минг дирҳам бўмган. Домлалар машина олиб минаётган бўлса, биродарлар. Домлалар иморат солаётган бўлсак, улар ҳам сизларга ўхшаган одам. Домла бўлишдан ташқари тижорати бор, олди сотдиси бор, муомаласи бор. Хорамдан топмаяпти, бировга зулм қилмаяпти, бироқни ҳаққини тортиб олмаяпти, бироқи настасини ўзлаштириб олмаяпти, ҳалол топган пулига олиб миниши мумкин машинани. Уй солиши ҳам мумкин, чиройли кийиниши ҳам мумкин. Аллоҳ таоло яхши кўради берган бўлса, банда кўрсатиб юрса шуни.

[21:05] Уни келганда айтиб қўяй. Судхўрликни хорамлигини домлалар ўргатяптими сизларга? Мумкин емас деяптими? Рибога кирсанг охири ҳалок бўласан деб туриб, чуқурни кўзингиз очиқ кўрсатиб қўядиган домлаларми? Ўзи енг яхши одамлар шу домлалар ўзи. Нимага шу одамлар машина минса, чиройлироқ кийинса, бир иморат соса муҳокама қилинишлиги керак? Имом азам бор бўлган екан. Икки қават уй солган екан. Тўрт минг илҳомлик яхтага келган екан. Тушунарли а, биродарлар? Домлалар қайердан оляпти? Нима қиляпти? Сизникини олмаяпти у аниқ.

[21:45] Сизни мулкингизни тортиб олмаяпти. Меҳнат қилиб, тижорати билан, ҳунари билан, сотси билан оляпти. У ҳам сизга ўхшаган одам. Домлаларни гўшти заҳарли бир одамлар. Ғийбат қилмайлик. Тилимизни тияйлик. Агар мумкин бўлмаганида, мана имомларимиз бирортаси қилмаган. Албатта, дунёга берилмаслик керак. Ибодатни қолдирмаслик керак. Лекин шариат доирасидан чиқмаган бўлса, домлалар ҳам одам сизларга ўхшайди.

[22:14] Абу Ҳанифани сифатлашади. У кишининг замондошларидан бирига Абу Ҳанифани бизга сифатлаб беринг дейишди. У киши айтди, валлоҳи, ҳаромдан жуда қаттиқ ўзини еҳтиёт қилади. Ҳар сўмдан Абдураҳмон Абу Ҳанифага тижоратда шеригида. Абу Ҳанифа унга молни беради катта миқдорда, у олиб бориб Ироқ шаҳарларида айланиб юриб сотиб келарди. Бир куни Имом Аъзам ҳавфсини Абдураҳмонга катта миқдордаги тижорат молини берди да, бериб туриб, мана бу кийимни мана бундай айби бор. Сотаётганингни шуни олаётган одамга билдириб қўйиб сотди.

[22:50] Ҳавфс катта. Катта тижорат. Олди сотдини ичида ҳалиги кийимни ёки бояги молни айбини айтиш есдан чиқиб сотиб юборди. Кейин есига келди. Ҳалиги сотиб олган одамни истади, истади топа олмади. Ноилож қайтиб келди. Қайтиб келиб, имомга бўлган ишда. Имом Аъзам раҳматуллоҳу алай тақводор киши еди. Шуҳратдан, ҳаромдан ўзини еҳтиёт қилар еди. Бу ишдан норози бўлди да, ана шу молни пулини ҳам, фойдасини ҳам Аллоҳ йўлида садақа қилиб олди. Мана шундай имом ҳақида одамлар бўмағур гапларни гапираётгани, бизни замонимиздан қулоққа чалиниб қолади.

[23:33] Имонингнинг ҳажми динга бўлган, мусулмонларга бўлган ғайратингга бор. Иймонингнинг ҳажми ислом ва мусулмонларга боғлиқ, ғаюрлигингнинг ҳажмига боғлиқ. Кўриб қоламиз, аёллар беҳаё кўринишда кўчада юрса, кимдир кўради, ичидан ғаюрлиги келади. Муслима бундай юриш керак емас дейди, норози бўлади.

[24:04] Ароқ ичишлик, бошқа гуноҳлар билан мусулмонлар шуғулланиб юргани кўрган пайтда, шундан норози бўлиб ичидан ғайрлиги келади кимнидир. Ноҳақ Аллоҳга номаъқул бўлган ишлар содир бўлаётганда, одамни ғайрлигига келади. Бу одамни иймонини борлигидан. Енди шундай инсонлар ҳам борки, уларга барибир.

[24:27] Уларга барибири. Е бу холанд десанг ҳам қилаверади. Хонамда иш бўлаётган бўлса, ҳеч нарса бўлмаётгандек ўтиб кетаверади. Ғайрувлига келмайди. Бу одамни иймони бормикин дегиси келади. Кўфи аҳлидан бўлган бир киши, ҳурматли кишилардан бўлади, бадавлат кишилардан, гапни ўтадиган кишилардан, Усмони Нафрон розияллоҳу анҳоҳ ҳақида номаъқул сўзларни гапириб юрган бўлади. Айтадики, Усмони Нафон биласизларми? Хулофойи рожларнинг учинчиси. Тириклигида, Расулуллоҳнинг тилидан жаннатий еканлигини ешитган улуг киши, Расулуллоҳининг иккита қизларига никоҳланган Усмони Наффонни бу яҳудий бўлган деб гап тарқатиб юрган бўлади.

[25:10] Исломга киргандан кейин ҳам яҳудий бўган деган гапни тарқатиб юрмаган бўлади. Мана енди улуғ инсонлардан бири, Усмон ҳақида номаъқул гапни тарқатаётганлигини ешитиб, Абу Ҳанифани ғайрлиги қўзайди. Ҳалиги одамни топиб боради. Кирганида у киши хуш келибсиз дейди. Хуш келибсаз дейди. Абохониф унга айтади мен сизни қизингизга бир биродарим учун совчи бўлиб келдим деди.

[25:40] Хуш келиб сизга абохонифа, сиздек кишини сўзи қайтарилмайди. Ким учун сўраб келдингиз деди? Ким у одам деди? Имом азам айтди, шарафли, насадли, мол у давлатли бир киши. Қўли очиқ, саховатли, ҳофизи Қуръон, тунлари намоз билан қойим, кундузлари Аллоҳдаан қўрқиб йиғлайдиган. Бўлди, бўлди, бол, бўлди деди. Йетади деди. Ей имом, йетади деди. Сиз айтган сифатларда айримларини ўзи кифоя қилади. Бунда сифатларга ега бўлса, бу одам Халифани қизига лойиқ екан деди.

[26:14] Бу сифатларни ўзида жамлаган одам Халифани қизига уйланишига лойиқ екан. Абу Ҳанифа, аммо битта ҳислатни бир айтиб қўйишим керак деди. Қандай ҳислат? У киши яҳудий деди. Бояги киши чўчиб кетди. Ей имом, нима деяпсиз деди. Қизимни яҳудига беришимни хоҳлайсизми деди. Ей Аллоҳга қасам. Агар йер юзидаги ҳамма одамларни яхши сифатларини ўзида жамлаган бўлса ҳам, у яҳудийга қизини бермайман деди.

[26:45] Деган еди Имом Аъзам. Ей Аллоҳни қули, сен қизингни яҳудийга беришингни хоҳламайсан у. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам бир емас, икки қизини яҳудийга берган деб ўйлайсанми? Ҳалиги киши тавба қилди, бу сўзидан қайтди. Кўринг, бир мусулмонни ноҳақ айблаётганда, ноҳақ унга туҳмат қилаётганда, Имом Аъзамни ғайюрлиги келяпти да, ҳалиги одамни ислоҳ қилиб тузатиб қўяпти. Бизни олдимизда ҳам ким кимдир ҳақида, бир унақа айбга ега бўлмаган одам ҳақида, туҳмат айб ғийбат қилинаётганда, бирор марта оғзимизни жуфлаб, ей, тўхтанг, сиз ўзингиз кўрдингизми? Қўлингиз билан ушлаб кўрдингиз ми?

[27:31] Ё ешитдингизми ўзидан? Ё ешитган гапингизни кўтаринг юристини, деганмизми бирор марта? Мана шу сиз билан бизни иймонимизни ҳажмини билдиради. Ислом ва мусулмонлар ҳақида ғаюрлигимиз бўлмаса, бир ўзимизни бир мулоҳаза қилиб текшириб қўяйлик. Имом Аъзам мусулмонларга ва Исломга ғаюр бўлган кишилардан.

[27:54] Абу Ҳанифа одамларни фақат яхшилик билан зикр қиларди. Ҳатто душманини ҳақини ғийбат қилмасин. Агар сўралмаса, гапирмасин. Шундай одамлар бор. Одамларни фақат айбини қидиради. Истайди, қойилайди, ешитиб билгандан кейин тарқатади, ёяди, фош қилади. Имом Аъзам одамларни фарқи яхшилигини гапиради. Инсон алайҳиссалом ўзининг ҳаволилари билан кўчада кетиб бораркан, йўлда ўлиб ётган бир жуссага кўзи тушди. Қўймиди, итмиди, хуллас бир ҳайвон сассиб кетган еди. Ҳавонинглар ёнбағ бу еканми, ён сассиқ еканми деб сассиғини зикр қилишди. Инсон алайҳиссалом еса, тишлари ниҳоятда оппоқ еканми деди.

[28:44] Қидираман десангиз ҳар битта одамдан айб йетарли. Ўнта фазилатли бўлиб туриб, иккита айби бўлса, одамлар бор, шу иккита айблилар кўради. Имом азам раҳматулло алик ўзини замонасини улуғ инсонларидан бири. Абу Ҳанифа бировни ғийбат қилмайди. Ибн Муборак раҳматуллоҳи алик айтадилар, Абу Ҳанифа ғийбатдан узоқ инсон еди. Ҳаттоки душманини ҳам ғийбат қилиб қолмас еди. Ҳаммамизга маълум, ғийбат бу оғир гуноҳлардан, инсон ғийбат қилдилиги билан ўзини мусулмон биродарини гўштини йеган билан баробар бўлади. Мусулмон ғийбат қилишлиги билан ўзининг савобларини ғийбат қилинган кишига ўтиб кетишига сабабни ишлатиб қилган бўлади. Имом аъзам ҳатто душманини ҳам агар бироз сўрамаса, ғийбат қимас еди.

[29:39] Бир одам иккинчи одам билан бир қуда андачилик қилмоқчи бўлса, ўғли ёки қизи ҳақида маълумот сўраб келса, шу сўраб келган одамга, шу сўраб келаган одамни ўзигагина агар бирор айби бўладиган бўлса, билдиришлиги мумкин. Ёки бирор бир золимни зулмидан қутқариб қолишлик учун уни золимлигини айтишни ғийбат бўлмайди. Бирор инсон биров билан бир шерик тижорат қилмоқчи бўлса, хиёнаткор бўлса, ёки қандайдир бошқа бир айби бўладиган бўлса, шу нарсани сўраб келган одамни ўзигагина айтишлик мумкин. Енди буни фош қилишлик, одамларни ўртасида ёйиб юришлик, бу ман қилинган ғийбат. Имом Аъзам ҳатто душманини ҳам агар келиб бироз сўрамаса, ғийбат қилмасин. Суфиёнуз саврий раҳматуллоҳу алайҳи ҳайдатилар, абу ҳанифа ўзининг ҳасанотларини бошқаларга ўтказиб юрадиган амалларни қилишдан узоқ еди дейди. Мана шу ғийбат ҳақида ҳадисларни ўқиймизда, ё бепарволигимиздан, ё иймонимизни заифлигидан еътибор бермаймизки, шу айтилинаётган ҳадис сиз билан бизни устимизга юз фоиз тушиб қолади. Лекин парво қилмаймиз.

[30:56] Шунинг учун салафлардан бири айтади, салафи солиҳийлардан бири айтади. Агар мен ғийбат қилмоқчи бўлсам, ота енамни ғийбат қилиб юборган бўлардим дейди. Нодоники ғийбат қилинган одамга, ғийбат қитувчини савоби ўтиб кетар еканми, савобим ота енамга ўтишлиги тўғрироқ бўлади. Ғийбат қилдириш керак бўлса, ота онамни ғийват қилган бўлардим, дейди. Мана ҳаммамизга маълум ҳадис, машҳур ҳадис. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, ат тадру на ман ил муфлис. Муфлис. Ким еканлигини биласизларми? Саҳобалар айтишди, динори, дирҳами, дунё бир чақаси бўлмаган одам бизда муфлис дейилади деди. Пайғамбаримиз айтдилар, мени умматимдан бўлган муфлис, қиёмат кунида намози билан келади, рўзаси билан келади, савоб амаллари кўп келади. Аммо ҳаётда дунёдалик даврида кимнидир сўккан, кимнидир ҳақорат қилган, кимни молини тортиб олган, мана шу ҳақдорлар дунёда ҳаққини ололмаган бўлса, қиёматда шу кишининг савобларини олиб кетади. Савоблари қолмайдиган бўлса, ўзини гуноҳларини юклатишади. Имом аъзам раҳматуллоҳу алайҳи ғийбатдан узоқ бўлган кишилардан еди.

[32:13] Абу Ҳанифага одамларнинг берган баҳолари. Бир чиройли арабий бир ҳикмат бор. Ал синатул халқ ақламул ҳақ. Халойиқларнинг тиллари ҳақ қаламлари. Қайтарамиз. Халойиқиқларнинг тиллари, ҳақнинг қаламлари. Одамларни кўпчилиги бир одамни яхши деётган бўлса, демак шу одамнинг яхши инсон еканлигига далил бўлади. Ва жуда кўп одамлар бир одамни ёмон деётган бўлса, халқ ёмон деётгандек бўлса, демак, мана шу одамнинг ҳақиқатдан ёмон еканлигига далил бўлади.

[32:52] Мусулмон одам хайрият мастари. Мусулмон одам атрофига фақат яхшилик уруғини сочади. Одамлар уни феъл атворидан, хулқидан, одамлар фойдаланади, манфаатланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бир жанозани кўтариб ўтиб қолишди.

[33:15] Ким екан бу? Ким екан бу? Деб сўрашди. Фалончи, фалончи қанақа одам еди бу? Деб сўраганларида одамлар яхши одам еди дейишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, вожибат. Вожиб бўлди. Яна бир одамни жанозасини ўргатишди бир қанча вақтдан кейин. А бу ким екан? А бу фалончи. Қанақа одаммиди бу? А бу ёмон одам еди деишди. Наби соллаллоҳу алайҳи васаллам вожиб бўлди дедилар.

[33:44] Шунда саҳобалар нима вожиб бўлади ё расулуллоҳ? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар айюма муслимин шаҳид алаҳуу ар баъатҳун би хойрин адихалоҳуллоҳул жаннати. Қайси бир кишига, бу ҳадис имом бухорийдан. Бухорийнинг саҳиҳларида келтирилган. Қайси бир мўминга, мусулмонга тўрт киши яхши инсон еканлигига гувоҳлик берса, аллоҳ бу кишини жаннатга киргизади. Қайси бир мўминга тўртта одам яхши инсон еканлига гувоҳлик берс а, аллоҳ бу кушини жаннатга келгизади. Шунда саҳобалар учта бўлса чи, ё Расулуллоҳ дейишди.

[34:25] Яхши деб учта одам гувоҳликка ўтса чи, учта бўлсаям деди. Иккита одам гувоҳликка ўтса чи деди. Иккита адам ҳам деди. Соҳибалар айтадилар, битта бўлса чи деб сўрамадик дейди. Имом Аъзамни замондошларини аксарияти ҳаммаси мақтаган. Минг йилдан ортиқ яшаб келаётган мана шу муддатдаги мусулмонлар ҳам Имом Аъзамнинг мақтаган.

[34:49] Неча миллионлаган мусулмон бўлади бу? Енди шундай бир даврга келдикки, бу улуғ имомлар ҳақида ножоя гапларни гапирадиган одамлар ҳам орамизда топилиб қоляпти. Афсус. Афсус. Еътибор берадиган бўлсак, бу мақталган одамлар кимлар десангиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган учта асрнинг одамлари. Енг яхши аср, менинг асрим, деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ўзи яшаган ва саҳобалар яшаган аср. Сун милла дина ялунаҳум. Сўнгра мендан кейинги аср. Тобеинларни асри. Сум малла дини алунахун. Сўнгра улардан кейинги аср. Расулуллоҳ зўр деган учта асрнинг одамлари бу кишининг яхшилигига гувоҳлик берган. Бу одамлар ҳақида ножўя гапни гапиришингиздан жуда бир еҳтиёт бўлайлик.

[35:43] Абу Ҳанифанинг омонатдорлиги. Ибн Уяйна раҳматуллоҳ али айтади: Абу Ҳанифадек омонатдор кишини кўрмадим. У киши вафот етганида уйидан еллик минг динорга яқин омонат моллар чиқди. Улардан бир динорни ҳам зойи қилмаган еди. Бир инсонни омонатдорлиги унинг иймонига, исломига далолат қилади.

[36:11] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Аҳмаднинг муснадларида келтирилган. Қоли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ла иман алиман ла аманат ала. Ва ла дин алиман ла аҳдала. Омонатдорлиги. Омонатдордаги йўқ кимсанинг иймони йўқ. Аҳди йўқ кимсани дини йўқ. Мусулмон одамда омонатдорлик сифати бўлишлиги керак. Омонат дейилдими? Хиёнатдан еҳтиёт бўлсин. Аҳдида туришлиги керак мусулмон. Бировга ваъда бердими? Маъно бир нарсага келишилдими? Кейин раъйи ўзгариб қолмаслиги керак. Уйга бориб келгандан кейин.

[36:54] Барака қилади, келишди дейди. Бир бориб келади уйга, фикр ўзгариб келади. Омонатдорлик бу мусулмондаги бир енг кўзга кўринган ва зарур бўлган сифатлардан. Агар бир савдоланган одамга айтилинса, мана бу одамни ишга олинг, ишга олинг. Фақат айби шу ухлаб қолади. Кеч қолиб келади, анча мунча кўп гапириб қўяди. Лекин омонатдор деса, ҳалиги омонатдорлик деган сифати берган айблари нима қилади? Ёпиб ташлайди. Енди аксинча, мана одамни олинг дейди. Ҳисоб китобга зўр, кучли, вақтида келади, фақат битта айби бор. Омонатдор емас, деса, мана шу омонатдан емас деган сифати нариги сифатларни ювиб кетади. Имом Аъзам раҳматуллоҳу алайҳи омонатдор киши еди. Кунларни бирида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳнинг биродарларидан биттаси менга фалон сифатдаги бир тон ёки чакмон олиб беринг дейди.

[37:52] Кутиб туринг, бўлганда айтаман дейди. Бир қанча вақт ўтди, ана шу киши талаб қилган кийим келди. Биродарини чақирди, мана бу сизни талабингиз деди. Кўрди, сифати ёқди, кийиб кўрди, маъқул бўлди, нархи қанча деди. Бир дирҳам деди. Жудаям оз пулда айтди. Бир дирҳам деди. Бундан бир қанча бар қиммат еди у. Бир неча баробар. Е, имом деди, ҳазиллашяпсизми деди. Йўқ, ҳазиллашмаяпман деди. Масхара қиляпсизми йўқ деди. Масхара ҳам қилмаяпман деди. Нимага бир дирҳам деяпсиз деди. Йигирма динордан кам бўлмайди ю бунақа кийим.

[38:32] Кеча иккита тон олдим дейди. Иккита тон олдим, нархи йигирма динори бир дирҳамга олдим дейди. Биттасини сотдим йигирма динорга. Бу тон менга бир дирҳамга қолди. Бир дирҳамга олинг, деди. Ана биродарчилик. Агар омонатдорлик бўлмаса, қўл очиқлик бўлмас а, соховат бўлмас а шу ишни қиладими? Йигирма диниёрлик тонни, йигирма диниёрлик тонни бир дирҳамга беряпти.

[39:04] Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ҳалим инсонлардан бўлган. Абдуллоҳи муборак етади. Абу Ҳанифадек ҳалим кишини кўрмадим. Ҳаммамизга маълум. Замонамизда мана шу ҳалимлик кўтарилиб кетяпти. Феълимиз торлигидан, асабларимиз таранглигидан ана шу ҳалимлик деган сифат кўтарилиб киряпти. Есимиздан чиқмасин, ҳалимлик хулқларнинг саиди ҳисобланади.

[39:28] Пайғамбар Содиқ Султон айтяптилар, саҳобалардан бирига. Аллоҳ Таоло сизда бир сифатни яхши кўради дейди. Ал ҳил мубалъанат. Шошқалоқ бўлмаслик ва ҳалимлик дейди. Мана шу Аллоҳ яхши кўрадиган сифатлардан биттаси ҳалимлик, Имом Аъзам мана шундай кишилардан бўлган. Имом Аъзам раҳматуллоҳу алайҳи ўзини замондошлари берган гувоҳларга қарасак, Абу Ҳанифа уламолар орасида худди халифа, амирларнинг орасида тургандек еди. Халифа, амирларни олдида қандай бир ажралиб туради? Абу Ҳанифа олимларни олдида мана шундай ажралиб турадиган ишлардан.

[40:14] Яна айтилади, Абу Ҳанифа ўта фаҳмли киши еди. Агар у кишига келтирилган ҳадис саҳиҳ екани маълум бўлса, бошқа хабарни қидирмас еди. Айрим одамлар бор, оятни айтсанг, саҳиҳ бўлган ҳадисни айтсанг, шарт қабул қилиб, бўйин синишний донига ўзини фикрини айтади.

[40:42] Ўзини замонасидаги айрим одамларни гапига таққослайди. Ва ўзини замонасидаги одамларни гапини, бу ҳадисдан ёки оятдан гапини, у одамни гапини тўғрироқ деб билади. Мўмин одамни ҳолати қандай бўлишлиги керак? Мана иккита оятни ўқиб бераман. Астайдубиллаҳ. Фала ва роббика ла ю минуна хатта ю ҳакимука фий ма шажара байнаҳум, симмала я жиду фий амфу сеҳим хоражон минма, хўпита ва юз санли мутаслима. Бизни, сиз билан бизни.

[41:15] Имонимиз қайси даражалигини мана шу оятни ўқиб билсак бўлади. Йўқ. Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича, бўйин сўнмагунларича, ҳаргиз мўмин бўла олмаслар. Иккита мусулмонни ўртасида муаммо чиқди. Ҳакам ким? Қози ким? Кимни олдига борамиз ҳал қилгани бу муаммони? Аллоҳ ва Расулуллоҳнинг сўзини олдига. Хўп, бордик. Аллоҳ ва Расулуллоҳ ҳокимни чиқарди. Енди бизни ишимиз нима бўлади? Бўйин сўнишлик, таслим бўлишлик ва қалбимизда норозилик ҳисси қолмаслиги керак.

[42:07] Сиз нотўғри қилибсиз, сиз енди тўлаб берасиз шу нарсани десангиз ёқмайди ҳалиги одамга. Юр нариги домладан сўраймиз деди. Йўқ, бунга йўл йўқ, талаб тушибди сизга, юр нариги домлага борамиз дейди. Мўмин одам оят ҳадисда айтилинганда таслим бўлишлиги керак. Таслим бўлиб ҳам қанақа? Хурсандчилик билан бажаришлиги керак. Ғудурашлиги керак емас.

[42:30] Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи ҳадис. Илмининг, ҳадис тафсирининг билимдони еди. Мана биласизлар, Имом Бухорий раҳматулло алик Абу Ҳанифадан кейинги даврда яшаган. Абу Ҳанифа раҳматулло алиҳ ўзининг замонасидаги ҳадиснинг енг билимдон кишиси бўлган. Абу Ҳанифадек ҳадис тафсирини билувчи кишини кўрмадим дейди.

[42:55] Енди ўтган дарсда ҳам айтдим, бугун ҳам қайтараман буни. Шундай бир одамлар бор, ҳадисни ўзидангина шаръий ҳукмларда чиқариб олсак бўлаверади дейдиганлар. Мазҳабда бизга кераги йўқ дейдиганлар бор. Бу одамлар, агар ҳадисни ўзини ўқиблар, шаръий ҳукм чиқариб оламан деётган бўлса, демак бу одам ўзини Имом Аъзам даражасидаги илм егаси еканлигини даъво қиляпти.

[43:21] Шунақа десам тўғри бўлади. Бизга мазҳаб кераги йўқ, биз ҳадисни ўзимиз ўқиб фатво чиқара оламиз деётган одам, мен Имома Аъзам даражасига йетдим, менга мазҳаб бошиш керак емас, мен ўзим йўл топиб кетавераман деётган бўлади. Розимисизлар? Шунақа бўлади да даъвоси. Айтайларчи, йер юзида мана шу тўртта имомни бирортасига ҳозирги кунда илми тенг бўлган олим борми?

[43:49] Бизни орамизда, бизни орамиздан, Имом Аъзамни илмига тенг илмини бор дейдиган одам борми? Йўқ. Кетдик. Ярмигачи? Йўқ. Тўртдан бир илмига тенг келадиган одам бормий илмли ишимизда? Унда нимага мазҳабни йиғиштириб туриб биз ҳадисни ўзидан фатво ола оламиз деб айта оламиз? Самолёт ясашни мисолини яна бир қайтариб қўямиз. Чунки бу жума ўтган жума келмаган акаларимиз ҳам бор. Самолёт яшамоқчи бўлган одам, учмоқчи бўлкан одам нима қилади? Ҳозирги кунда самолётсозлик, қайси даражага йетиб келган бўлса, ана шу йетказган жойидан бошлаб самолёт қилиб кетаверади. Завод қуради, технологиясини олиб келади, станогини олиб келади. Устасини олиб келарди. Самолётни ясаб туриб, учиб кетаверади чиқиб. Енди бу осмондан учишлик. Бошланиши қанақа бўлган?

[44:41] Кўр. Тарихий филмларни кўрсанглар кўрасизлар, пон акага ўхшаган нарсадан самолёт қилиб бир ғиртта самолёт синиб кетаётган. Қонот бали учаётган, қоқилиб сўқилиб юз, икки юз йил деганда мана шу ҳозирги даврга йетиб келдик самолётсизликдан. Енди айтинг, мана шунча йиллик тажриба тўпланган илмдан фойдаланмасдан, чеккага суриб қўйиб, мен ўзим бошидан бошлайман деб қонот қоқаётган одам, ақлли одам бўладими? Минг йилдан бери бу мазҳаблар одамларда бошқариб, ҳаётидаги мушкулаларни ҳал қилиб, шаръий фатволарни ҳукмларда айтиб турган бўлса, енди бу нарсалар керак емас, биз ҳадисда ўзи билан кетаверамиз дейишлик. Минг йиллик тарихга ега бўлган бу мазҳабни инкор қилишлик емасми? Минг йилдан бери яшаб келган олимларни қилган меҳнатини икки пулга чиқариш емасми?

[45:30] Агар имом азамчалик илмим бор деган одам бўлса, қўлини кўтарсин. Яримича илми бор одам қўлини кўтарсин. Йўқми? Масхапни ушлаб кетаверайлик. Абу Ҳанифа шундай деб айтади. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, ким бизни қиёсни ҳадисдан устун қўяди деса, ёлғон гапирибди. Бизга туҳмат қилибди. Ҳадис саҳиҳ бўла туриб, қиёсга ўрин қолармиди? Шунинг учун имом аъзам ҳадис турганда бир чеккага суриб қўйиб, ўзини райини айтган деган гапни гапираётганлар, туҳмат қилаётганлигини абохонифа қасам билан айтяпти. Ҳа, баъзи бир ҳадисларда имом Бухорий кейинги даврда яшаб, йиққан бўлса, имом аъзам мана шу ҳадис ҳақида бехабар бўлиши мумкин. Чунки имом Бухорийев фақат ҳадис жамлаш билан шуғулланган. Бўлиши мумкин баъзи бир ҳадисларни Имом Аъзам ешитмаганлиги. Лекин ҳадис турганда, ҳадисни чекка қўйиб қўйиб, ўзини ғайини билан ҳоким чиқарган деган одам Имом Аъзамга туҳмат қилаётган бўлади.

[46:37] Имом Аъзам ўта фаҳмли, ақлли киши еди. Бир куни бир одам келди. Айтдики, мен аёлим гапирмагунича, унга гапирмайман деб қасам ешитдим. Мен аёлим гапирмагунича, унга гапирмайман деб қасам ичдим. Аёлим ҳам токи ўзингиз сўзламагунингизча мен ҳам гапирмайман деб касам ичди. Енди нима қиламиз деди.

[47:04] Шундай Имом Аъзам, бориб гапириб юборинг, ҳеч нарса емас деди. Бу йерда гувоҳ бўлиб турган суфиёни соври нимага асосланиб бунақа ҳукм чиқардингиз деди. Имом шундай сўзини изоҳлади. Аввал ер қасам ичган. Уни сўзидан кейин аёл киши қасам ичган. Еркак киши, сен гапирмагунча гапирмайман деб қасам ичгандан кейин аёл гапириб қасам ичдими?

[47:31] Демак, ер қасами оқланди. Унга каффорат тўлашликда ҳожати йўқ деди. Шундай қилиб каффорат шарт емас деди. Софиёни саури ҳазратлари ҳали илмда сиз еришган кашфлардан биз ғафлатдамиз деди. Аллоҳ таоло Имом Аъзамни жуда кўп бир хайриятлар билан азиз қилган еди. Чунки бу кишининг ҳаёти ҳақида дарс бошлаганимизда айтганмиз, Аллоҳ қайси бир бандага яхшиликни раво кўрса, уни динни тушунадиган, динда фақиҳ қилиб қўяди. Шунинг учун акалар, мазҳаб керак емас деётган одамларчи, енди ўлароқ гапирсин да.

[48:13] Енди мана шу домласига ерчиб гапирай екандир. Домласидан ешитиб олган гапи билан бу улуғ имомларга тани йетказай екандир. Сенчи, биродар мана шу имомларга бир тани йетказишингдан аввал ўзинг битта китобни ўқиб ёдлаб кўр. Масалан, ҳунуд дуосини ёдлашга қанча қийинчилик бўлади ўзи? Дарс беришликка, дарс ўрганишликка. Шунинг учун олиб олсен бу кўчага кириб кўр. Бир уч тўрт қадам юриб кўр. Юра оламикин сан? Беш олти қадам юрганингдан кейин биласан бу одамларни қадрини. Зар қадрига заргар йетар.

[48:53] Имом Аъзам раҳматуллоҳининг ҳаётида бўлиб ўтган, ёшликда бўлиб ўткан бир воқеани айтиб ўтамиз. Худо сизлар билан бўлган баҳси вақтимиз йетганича. Имом Аълам ёш йигитча екан, туш кўрдим. Тушида бир тўнгъиз катта дарахтни томирини қирқиш учун тагига келди.

[49:15] Дарахтни бир новдаси егилди да, тўнгъизни қаттиқ урди. Тўнгъиз бақирганича қочиб кетди, кейин қайтиб келиб шаҳодат калимасини айтди. Ёш имом аъзам уйғонди да, тушини таъбирини, таъбирини сўраш учун устози ҳаммодни олдига борди. Борса устози маҳзун, ғамга кирган, ўйланиб ўтирибди. Абохоний опа унга сизга нима бўлди устоз? Ҳамма айтади. Халифани олдига бир тўп худосизлар келишиб, бу коинотни яратувчиси йўқ, коинот ўз ўзидан бор бўлган деб баҳслашгани кетди. Замонингизда енг билимдон одамини чақиринглар деб келди. Енди мени чақирибди. Шунга енди дейди, ўйланиб ўтирибман дейди.

[50:07] Шунда Абохоний айтди: "Мен тушундим, енди тушумни таъбирини" деди. Улар билан баҳс қилгани менга рухсат беринг деди. Агар йенгиб қўйсам, ҳа, бу шогирдини йенга олмадинглар, устози билан қандай гаплашасизлар, дейишади. Агар йенгилиб қолсам, мен енди ёш болада деб қўйишади, деди. Устозни кўнди. Ваъдалашилган кунда ёш Имом Аъзам, ёш йигит, бу худосизларни рўпарасида хоин бўлди. Улар айтишди: сен бизга саволларимизга жавоб бер, оят ҳадис ишлатма. Чунки кофир бўлгандан кейин оятга ҳам, ҳадисга ҳам ёмон келтирмайди. Ақлга тўғри келадиган нарсалар билан жавоб бер, деди. Мантиққа тўғри келсин, деди. Саволлари. Биринчиси, сенаробинг қайси йилда туғилган?

[50:56] Сенаробинг қайи йилда пайдо бўлган? Роббингдан аввал ҳеч ким бўлмаганини исбот қилиб бер. Роббингнинг зоти қандай? У тутун ёки булутга ўхшаган газ симонми? Ёки сув каби оқиб турувчими? Роббингнинг макони қайерда? Роббингнинг юзи қайси тарафга қараган?

[51:20] Агар ишлар ҳаммаси аввалдан тақдир қилиб қўйилган бўлса, роббинг нима билан банд? Нима озаймасдан, фақат кўпаяди. Сизлар мусулмонлар айтасизлар, биз жаннатга кирамиз, жаннатда абадий бўламиз, қандай қилиб ақлга сиғади, қандай абадий бўлавериши мумкин? Кейинги савол а? Агар роббинг бор бўлса, уни менга кўрсат.

[51:47] Кейинги савол, шайтон оловдан яралган, қандай қилиқ оловдан яралганини яна олов билан азоблаш мумкин? Дўзахга солиб. Охирги саволи, ҳамма ишларни Аллоҳ тақдир қилиб қўйган бўлса, нима учун бандаларни жазолайди? Саволларга биринчи катта жавоблар берила бошлади. Биринчи савол, сени роббинг қайси йили туғилган? Жавоб Аллоҳ туғмаган, туғилмаган, унга ҳеч ким, ҳеч нарса тенг емас.

[52:20] Иккинчиси, сени роббинг қайси йили пайдо бўлган? Жавоб Аллоҳ замонлар ва вақтлардан аввал бор еди. Ундан аввал ҳеч ким ва ҳеч нарса бўлган емас. Роббингдан аввал ҳеч ким бўлмаганлигини исботлаб бер. Роббингдан авал ҳеч ким бўмаганлигини исбоб исботлаб бер. Аввал нимадир бўлиши керак барибир.

[52:43] Имом, уларга рақамлардан уч. Ундан олдин неччи келади деди. Улар икки дейишди. Иккидан аввал неччи бўлади? Бир дейишди. Бирдан аввал неччи бор деди. Улар ҳеч нарса йўқ дейишди. Демак, рақамларни аввалгиси бир бўладиган бўлса, ундан аввал ҳеч нарса бўлиши мумкин бўлмаса, демак, ҳақиқий ягона бир бўлган Аллоҳъдан аввал ҳам бир нарса бўлиш мумкин емас у.

[53:16] Демак, Аллоҳъдан аввал бирор нарса бўлиши мумкин емаслиги ақлга тўғри келадими? Тўғри келади. Тўртинчиси, Роббингнинг зоти қандай? Булут тутунга ўхшаган газ симонми, оқиб турадиган сувга ўхшаган суюқми ёки бир қаттиқми тошга ўхшиган? Зоти қандай екан? Имом уларга шундай жавоб берди: вафот қилаётган одамни олдида ўтирганмисизлар? Улар ҳа дейишди. Қараб турдинглар, вафот қилди. Ҳаракатлари тўхтади. Нафаси тўхтади, овози тўхтади. Ҳа. Нима ўзгарди ундан деди. Ундан руҳ чиқиб кетди дейишди. Шу йерда ўтиргандингларми деди. Ҳа дейишди. Руҳни кўрдингларми деди. Газ симоммиди у, суюқмиди ёки қаттими деди.

[54:05] Кўзи кўрмасанглар йўқ дегани емас да. Демак чиқиб кетган нарса чиқиб кетди. Тана ҳаракатсиз қолди. Сизлар менга руҳни қанақалигини айтиб беринглар. Бу жавобдан ҳам қаноатланишди. Роббининг юзи қайси тарафга қараб турибди ҳозир? Роббининг юзини қайси томонга қараган? Имом бу саволни жавоби икки қисм еди. Биринчиси, қоп қоронгъу хонани ўртасига шам ёққанмисизлар деди.

[54:38] Улар ҳа дейишди. Шамни ёққанингларда ёруғлиги қайси томонга қаради деди. Ҳар тарафга деди. Роббимни юзи ҳам шундай деди. Бир чинига сутни қўйсанглар деди. Шу сутни ичида ёғ борми деди. Улар ҳа дейишди, қайерда деди. Ҳамма ёғи деди. Лайса ака метҳодеҳи шай ин воҳ васам. Аллоҳ таолига бирор нарса ўхшамайди, лекин буларни ақли қаноатланадиган мисолни тушунтириб берди.

[55:09] Олтинчи савол. Агар ишларни ҳаммаси аввалдан тақдир қилиб қўйилинган бўлса, роббинг ҳозир қилаётган иши нима? Ҳамма ишлар роббимнинг қўлида. Ўзи бошлаб, ўзи тугатади. Хорни азиз қилади, азизни хор қилади. Фақирни бой қилади, бойни фақир қилади. Касални соғ қилади, соғни касал қилади.

[55:37] Кейинги савол. Нима озай емасдан фақат кўпаяди? Камай емасдан фахат зиёда бўладиган нарса бу илм. Саккизинчи саволи. Сизлар биз жаннатга кирамиз, у йерда абадий бўламиз. Абадийлик қандай қилиб ақлга сиғади? Ҳар қандай нарсани бошланиши бўлдими? Охири ҳам бўлишлиги керак. Абадийликни нима билан тушунтириб берасан? Деди.

[56:05] Имом уларга айтди, рақамларнинг биринчиси қайси? Деди. Улар бир дейишди. Ундан кейингиси қайси? Икки дейишди. Охиргиси чи? Деди. Охири йўқ дейишди. Бошланган нарсани охири бўлмаслиги мумкин еканми деди. Демак жаннатга кирганда бошланган ҳаётни ҳам охирги ниҳояси бўлмаслигим мумкин деди. Тўғри келади маъқулга? Тўғри келадик. Ё рақамни охиргиси борми?

[56:36] Тўққизинчи саволи роббинг бор бўлса, уни менга кўрсат. Ўнинчи саволи, шайтон оловдан яралган, қандай қилиб оловни, олов билан ҳисоблаши мумкин? Ўн биринчи саволи, ҳамма ишлар тақдир қилинган бўлса, нима учун бандалар жазоланади? Бу уччала саволни жавобини имомаздан битта ҳаракати билан тушунтириб берди. Бояги савол берган худозизларни каттасини йердан бир гувалайдими, ғиштими олдида бошига бурриб қонатиб қўйди.

[57:05] Бошим деб оғриб қолди боши. Ана шу йерда турган шуртинглар имомни ушлаб жазолашмоқчи бўлишди. Нимага буни бошини ёрасан деб. Шунда Абу Ҳанифа айтди, мана шу ишим билан деди, тўққиз, ўн, ўн бир саволингларга жавобим бор деди. Улар роббинг бор бўлса кўрсат деган еди.

[57:28] Бошинг оғрияптими деди. Ҳа деди, оғриқни кўрсат менга деди. Ўнинчи саволи шайтон оловдан яралган бўлса, яна қанақа қилиб олов билан азоблаш мумкин деганди, инсон тупроқдан яралган, мана тупроқ билан азоблаши иложи бўлди. Демак, оловдан яраладиган иблисни қанақа қилиб Аллоҳ жазолашлигини Ўзи билади ва бунга қодир. Ўн биринчи саволи, агар ҳамма ишларни Аллоҳ тақдир қилиб қўйган бўлса. Нима учун Аллоҳ жазолайди? Демак буни бошини ёрилишини ҳам Аллоҳ тақдирга ёзган бўлса, нимага мени қолмайман деяпсизлар деди.

[58:07] Бугун боши ёрилиши керак екан, мен ёрдим. Нима бўлди? Тақдирдаги иш бўлди. Тақдирдаги ист бўлса нимага мени жазолайсизлар деди. Бу худосизлар берилган жавобларда ҳаммасидан қаноатланди калима келтириб мусулмон бўлишди. Имом Аъзам раҳматуллоҳи ёшлик даврида мана шундай бир буюк ақл егаси еди.

[58:30] Имом Аъзам раҳматуллоҳу алайҳи, ўтган дарсимизда айтдик, бадавлат киши еди. Бой киши еди. Ўзини қирқта шогирдини тамомий сарф харажатини ўзини зиммасига олган еди. Имом Аъзам раҳматўлу алайҳи, тижорат билан шуғулланаркан, у кишининг тижорат моллари Шом ва Ироқ орасида бориб келар еди. Аллоҳнинг фазли билан баракотлик даромад қилар еди.

[59:02] Бир йил ўтиши билан, молини ҳисоб китоб қилиб, сармоясига керагини олиб қўярди да, ошганини фуқаҳоларга, талабаларга, қориларни еҳтиёжларига сарф қилгани нақд пул қилиб берар еди. Бериб туриб айтар еди. Бу сизларнинг молларингизнинг фойдаси. Мени қўлим сабабли Аллоҳ бу молни сизларга йетказди. Ва лоҳи мен ўзимни молимдан сизларга бераётганим йўқ. Аллоҳ Таолони менга берган фазли, Аллоҳ Таолонинг ризқида ҳеч ким ҳукмрон емас. Ўзини пулини бериб туриб, ўзингни пулинг, мени ҳеч қанақа сени устингда фазлим йўқ, Аллоҳни пулини беряпман деб туриб, камтарликни кўринг.

[59:47] Имом Аъзам берган ва бу нарсани Аллоҳ Таолонинг фазли деб билган. Дарсимизни ниҳоясида у кишининг ҳаётига тааллуқли бўлган бир шогирда Абу Юсуф билан бўлган бир воқеани айтиб бераман, иншааллоҳ ниҳоясиямиз. Кейинги дарсда ҳам Имом Аъзам ҳақида гаплашамиз, иншааллоҳ. Ўтган дарсимизда айтдик, ҳаммамиз ожизмиз. Ҳаммамиз фақирмиз. Ҳаммамиз муҳтожмиз.

[1:00:18] Аллоҳдан сўрайдиган нарсамиз кўп. Енди кимдир йетяпти ўша сўраган нарсасига. Кимдир йета олмаяпти. Фарқ нимада йетган билан йетмаганди ўртасида? Йетмаётганлар сўраган нарсаини чин юракдан хоҳлаб сўраб, шунга сабаб бўладиган ишни қилса, Аллоҳ албатта йетказади. Аллоҳ мени ҳам қоралардан қилгин дейди, бўлди, бошқа иши йўқ. Аллоҳ мени оиламдан ҳам бир олимларни чиқаргин деб дуо қилади, фарзандлар тарбиясига еътибор бермайди.

[1:00:48] Абу Юсуф раҳматулло алик, катта шогирди. Зеҳни жуда ҳам зўр бўлмаган. Яна уни устига фақир бўлган. Устозидан дарсни ўқиб, ўзлаштириб, ўзлашилмай шу бориб келади, лекин ҳаракати бор еди у кишини. Аллоҳ таоло очган кейин у кишига. Ёши каттайиб қолгандан кейин Абу Юсуф отаси айтади: ўғлим, биродарларингни оталари бир давлатманд одамлар, улар болаларни ўқитишликка имконияти бор. Енди тирикчилигимиз қийин бўлиб қолди. Шу ўқишингни қўйсанг да, менга тирикчиликка ёрдам берсанг, деб боласига шу гапни айтади. Имом аъзам бу нарсадан хабар топгандан кейин абуюсуфнинг уйига боради. Отаси билан кунига маълум бир миқдордаги пул беришлик евазига боласини кунини сотиб олади. Худди ишчи ишлатиб унга пул бергандек, Абу Юсуфни ўқитиб, ўқиган кунига пул тўлайди. Ва отасига айтади: иншааллоҳ сизни ўғлингиз, иншааллоҳсизни ўғлингиз халифаларнинг дастурхонидан таом тановвул қилади.

[1:01:59] Кейинчалик, Имом Абу Юсуф халифа Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик мансабида бўлади. Андалусдан тансиқ бир таом келади. Шу таомни халифани олдига қўйишганида халифа ҳорун аршид бу таомни йейишликка устозимиз ҳақлироқ бизданми? Дейди да, устозга овқатни узатади.

[1:02:26] Абу Юсуф қўлини овқатга узатиб туриб кулади. Кулади. Шунда Халифа: "Нимага куляпсиз?" деб сўрайди. Устозим бир пайтлар айтган еди, иншааллоҳ ўғлингиз халифаларнинг дастурхонидан тамом тамом ул қилади деган едилар. Аллоҳ Таоло устозини сўзини йерда қўймасдан рўёбга чиқарди. Мана шунинг учун куляпман, дейди. Демак, бу кишилар сидқидилдан сўраган ва ҳаракатни қилган, Аллоҳ Таоло уларни мана шу ниятларига йетказган. Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло мана шундаги бир буюк салафларимизни изидан боришликка, уларни қолдириб кетган илмларни ўрганишликка ва халққа мана шу нарсани таълим бериб, амал қилишликка ҳаммамизга тавфиқ берган бўлсин. Аллоҳ илм берган кишиларни мартабаларини олий қилади, юксак қилади. Имом аъзам раҳматуллоҳ алайҳ уммату муҳаммадиянинг енг кўзга кўринган ва илми ниҳоятда бу баракотли ва умматга кўп фойдаси теккан кишилардан.

[1:03:30] Аҳли илмлар, устозлар, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ва иннала алима ла ястағфиру ла ҳум ман фиссамавати ва ман фил ард. Албатта олим учун осмондагилар ва йердагилар истиғфор айтадилар. Ҳатто сувдаги балиқлар ва ўзининг кавагида турган чумолилар ҳам истиғфор айтади. Кимга? Олимларга.

[1:03:59] Албатта уламолар, анбиоларнинг ворисларидир. Албатта анбиолар динор ва дирҳамни мерос қолдирмаган, улар илмни мерос қолдирган. Ким мана шу анбиолардан қолган илм маърифатни меросни қилиб олган бўлса, жуда катта бир улушга ега бўлган бўлибди. Биз сиз билан мана икки дарсдан бери уммати муҳаммадиянинг енг улуғчилардан бўлган, тобеинлардан бўлган абу ҳанифа раҳматулло алиҳ ҳақида дарс олиб боряпмиз. Абу ҳанифа раҳматўло алиҳ бани умайя асрининг охирлари ва бани аббос асрининг аввалида умр кечирди. Бу даврда яшаган олимларни тирикчилиги наҳотда бир кенг, қулай, осон бўлган. Чунки у даврда яшайдиган амирлар, халифалар ва аҳли давлат кишилар мана шундай бир илм пешволари бўлган. Одамларни ками кетикларини ўз зиммасига олган еди. Уларни ризқлари кенгида бемалол еди. Шундай бир аср едики, илмга одамлар ҳомийлик қилган еди. Аммо имом аъзам раҳматуллоҳу алайҳи мана шу султонлар, амирлар, дан келадиган нарсадан ўзини еҳтиёт қилар еди. Ўзини нафсини, илмини улардан келадиган нарсада еҳтиёт қилардики, тирикчилигини, тижоратини ўзи мустақил қилар еди.

[1:05:21] Чунки берган қўл баланд, олган қўл паст. Абу ҳанифа, битта мисол шунга, ўзи яшаб турган даврда халифа бўлган абу жаъфар ал мансур ўзини ҳузурга чақиртирди. Имом азам халифани олдида ўтирди. Халифа ундан дин, дунё ҳақида саволлар сўради. Саволларга жавоб берди. Суҳбат ниҳоясида халифа ўттиз минг дирҳам молни имомни қўлига тутказди.

[1:05:53] Шунда Абу Ҳанифа яъмирал мўминий, мен Боғдодда ғарибман, бунча молни сақлаб қўядиган жойим йўқ. Агар рози бўлсангиз, байтун молга қўйиб сақлаб бериб туринг. Керак бўлганимда сўрайман, берасиз деди. Халифа ку унда. Шу ишдан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Абу Ҳанифага вафот етди. Ва у кишини уйига қаралганда, у кишини ўзида жуда катта мол ва одамларнинг кўп омонатлари бор еди. Бундан хабар топган Абу Жаъфар Абу Ҳанифани Аллоҳ раҳмат қилсин. Тақиқ бизни одатда биз берган молни олмасдан лутф билан, ҳикмат билан қайтариб туради.

[1:06:38] Бундан ажабланишликда ҳожати йўқки, имомаҳ абохонифа киши ўзини меҳнати билан топиб йеган ризқини енг тўғри ризқ деб ишонадиганлардан бири. Яъни бу илмни, бу таълимни тирикчилик манбаи қилиб олмаган еди. Абохонифа тижорат чиқиши еди. Қўлида дунёси катта еди. Қачон оиласига бирор бир инқилоб еҳсон қилса, шу инқилоб еҳсан қилганчалик маблағни камбағал бечораларга ҳам тарқатар еди. Қачондир ўзини устига бирор бир либос олиб кийса, ана шу либосни миқдоричалик маблағми камбағал бекораларга кийим қилиб тарқатар еди? Диққат қилинглар. Давлатман одам яна илмлик ҳам бўлса, қайерга сарф қилишни бошқалардан яхшироғини билар екан кўринг.

[1:07:28] Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳи. У киши Имому Молиқ ҳузурида бир суҳбатда бўлди. Имому Молиқни атрофида бир қанча одамлар бор еди. Абу Ҳанифа бу мажлисга кириб келди. Бир қанча вақт ўтирди, сўнгра туриб чиқиб кетди. Шунда Имому Молиқ атрофидаги ҳам суҳбатларга қараб, бу киши ким, биласизларми деди? Йўқ, билмаймиз дейишди. Бу киши Нўмонимни собитдир деди. Агар бу киши, деди имомолик, мана бу устунни олтиндан деса ва мана шу сўзга албатта ҳужжат келтиради деди. Ва шунақа ҳам бўлиб чиқади деди. Имоми молик, абу ҳанифа ҳақида айтган бу сўзни муболаға масала. Ҳақиқатдан имом аъзам раҳматуллоҳу алайҳи мана шундай бир чуқур билим егаси еди.

[1:08:22] Зар қадрига заргар йетар. Домлани қадрлашлик учун, аҳли илмни қадрлашлиги учун инсон озгина илмий бўлиши керак. Ўзи илм кўчасини босса, илм кўчасидаги бир чангни лойда тепаласа, илм кўчасидаги машаққатларни бир қатор кўргандан кейин, ҳа дейди, қийин екан дейди. Кейин устозларни, кейин аҳли илмларни қадрига йетади. Кейин уларни шаънига номаъқул гапларни гапирмайди.

[1:08:53] Тушунарли екан? Имом аъзамга баҳо бераётган киши имому молик. Чунки бу киши ҳам ўзи мана шу тўрт мазҳаб бошлиқларидан биттаси, замонасининг енг улуғ кишиларидан умматул муҳаммадиядаги тўртта мазҳаб бўлса, шундан биттасини бошлиғи бўлган одам имом аъзамига мана шундай баҳо берди. Аввалги дарсларда айтдик, Абу Ҳанифа ҳақида қолган учта мазҳаб егалари устозлик ҳақида гапиргандай гапиришади. Имом Аъзамда қолган уч мазҳаб бошлиқлари ўзларига устоз деб биларди.

[1:09:31] Абу Ҳанифа билан ҳужжатлашганлар, талашиб тортишганлар кўп бўлган. Чунки улар даврида мана ҳаволишлар, жаҳмиялар, бошқа бир қанча залолатга кетган фирқалар пайдо бўлган еди. Ким еса келиб Имом билан баҳс қилар екан, ҳужжатлашар екан, Имомни нақадар буюк, чуқур илм егаси еканлигига амин бўлар еди. Мана, ана шундай баҳслардан биттасини ҳозир еътиборингларга ҳавола қиламиз.

[1:09:59] Залолатдаги жаҳмия фурқасини бошлиқларидан бўлган жаҳминни Сафон исмли одам Имом Аъзам олдига келди. У Имомга қараб сен билан бир нарса ҳақида гаплашгани келдим деди. Абу Ҳанифа айтди, сен билан гаплашишлик ор, номус. Сен гапирадиган мавзуга киришликни ўзи куйдирадиган олов деди. Жаҳмий айтди, ҳали мен билан бир марта кўришмасдан, ҳали сўзимни ешитмасдан туриб қандай қилиб бундай ҳукм чиқарасан?

[1:10:33] Имом жавоб берди. Сен ҳақингда яъни сени гапирган гапларинг ҳақида менга шундай сўзлар келдики, аҳли қибла бўлган одам бунақа гапларни гапирмайди. Жаҳли айтди. Ғайбдан туриб мен устимдан ҳукм чиқарасам, имом айтди, сен ҳақингда бу сўзлар, сен гапирган сўзлар халқ орасида машҳур бўлди. Сен гапирган гапни омма ҳам билади, хос одамлар ҳам билади. Бу хабарларни ешитиб туриб, шунга таяниб, сени устингдан ҳукм чиқарсам тўғри бўлаверади деди. Жаҳмий айтди, мен сендан фақат иймон ҳақида сўрамоқчи едим холос деди. Имом шу кунгача иймонни нима еканлигини билмайсанми деди. Енди келиб сўрайсанми деди. Жаҳмия айтди, ҳа, лекин мен иймоннинг бир турида шубҳа ҳам бор деди. Иймоннинг бир тури шубҳа ҳам бор дедим. Абдуҳанифа имонда шак қилишлик бу куфр деди.

[1:11:33] Жаҳмий айтди. Инсонни кофир қиладиган сўз ёки ишни мендан ешитмай туриб, қандай қилиб мени кофирликка ҳукм қиласан? Яъни мен инсонни кофирлик қиладиган бирор сўзни айтмадим, бирор феълни ҳали қилганим йўқ. Қандай қилиб менга кофир дейсан? Имом айтди, сўра саволингни. Жаҳмийни саволи.

[1:11:56] Бир киши ҳақида сўраяпти. Аллоҳни қалби билан таниган, унинг шериги йўқ, ёлғиз еканини, унинг тенги йўқ еканини билган, уни сифатлари билан таниган, бунга ўхшаш бирор нарса йўқ еканинини билган, аммо бу нарсани тили билан айтмаган одам вафот етса, мусулмон бўлиб вафот етган бўладими ёки кофир бўлибми?

[1:12:24] Тушунарли екан? Аллоҳни таниди қалби билан, сифатлари билан таниди, қалби қаноатланди, аммо тили билан шаҳодат калимасини айтмади. Имом аъзам, агар қалби билан таниб, уни тили билан айтишликка тўсқинлик қиладиган бирон тўсиқ бўлмай туриб, тили билан аймаса, у кофир ҳолда ўлади, жаҳаннам аҳлидан бўлади. Қалби билан ишонса ю, лекин тили билан нутқ қилмаса. Тили билан айтишники бирорта бир мония йўқ. Хатар йўқ, тўсиқ йўқ. Тили билан айтсак ихтиёрида бўлиб туриб, агар айтмайдиган бўлса, бу одам мусулмон емасдир.

[1:13:06] Жаҳмий айтди. Нимага кофир бўлади? Ахир у қалби билан Аллоҳни таниди ю. Ҳақ танишлиги билан Аллоҳни танийди ю. Нимага кофири бўлади? Абу Ҳанифани жавоби. Агар сен Қуръонга иймон келтирган бўлсанг ва Қуръонни ўзингга ҳужжат деб билсанг, Қуръон билан гапираман. Агар сен Қуръонни, Қуръонга имон келтирмасанг, Қуръони ўзингга ҳуужжат деб билмасанг, кофирга гапирадиган гап билан сенга жавоб бераман деди. Жаҳниятда Қуръонни узумга мен ҳужжат деб биламан, Қуръонгга иймон келтираман деди. Енди Имом Азам унга Қуръон оятлари билан гапини исботлаб беради. Агар йўқ, Қуръонни тан олмайман деганида, кофирга гапиргандақа муомала қилинади.

[1:13:55] Шунинг учун рўпарозидимизда бир баҳс қиладиган одамга бериладиган саволлар бўладики, агар сен чизиқда буёғида турган бўлсанг, бошқача гап бор сенга. Чизиқда буёқда турсанг, бошқа гап бор сенга. Яъни аниқлаб олишлик керак екан. Бу жаҳли айтди, Қуръонни мен иймон келтираман Аллоҳнинг сўзи еканлигига ва ўзимга ҳужжат деб биламан деди.

[1:14:18] Абу Ҳанифа айтди. Иймон комил бўлишлиги учун иккита аъзо қатнашиши керак. Қалб ва тил. Инсон қалби билан ишониш керак ва тили билан тасдиқлаб иқрор бўлишлиги керак. Фақат қалбида бўлиб туриб тили билан айтмайдиган бўлса, бу иймони комил иймон бўлмайди.

[1:14:45] Аллоҳ Таолонинг китобида ва Пайғамбарининг ҳадисларида бу нарсани тасдиқи тўлиб ётибди деди. Мана енди бир қанча оятларни ўқиб, тили билан айнишлик кераклигини исботлаб беряпти Имом Аъзам. Аста айтиб беринглар. Воида самию ма унзила ила расули таро аюнаҳум тафидҳу минад дама имин маърофу минал ҳақ яқулу на роббана аманна фактубна ма аш шаҳидинг. Улар пайғамбарга нозил қилинган нарсани, Қуръонни ешитган пайтларида, унинг ҳақ еканини билганлари сабабли кўзларидан ёш қўйилаётганини кўрасиз. Улар Парвардигор, иймон келтирдик. Бас бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин, дейдилар. Демак Қуръонда Аллоҳ Таоло шундай деб айтишади, яқули уни. Тили билан айтишади деяпти.

[1:15:39] Вома ала ан ала нуъмину биллаҳи ва мажаъанамина ал ҳақ. Бизга нима бўлдики, ўзимиз Аллоҳга ва бизга келган ҳақ динга ишонмаймиз у, яна Парвардигоримиз бизни ҳам бу солиҳ қавм билан бирга жаннатга дохил қилишини таъмин қиламиз. Фа атабаҳумуллоҳу бима қол у жаннат. Бас, шу гаплари сабабли, Аллоҳ уларни остидан дарёлар оқиб турадиган абадий жаннатга киргизади. Нима сабабли?

[1:16:12] Айтган гаплари, айтган сўзлари сабабли. Демак, иймон иймон бўлиши учун деяпти Имом Аъзам, тилинг билан ҳам нима қилишинг керак? Айтишлигинг керак. Абу Ҳанифа давом етди. Илм ва танишлик билан кифояланмасдан Аллоҳ гапиришга ҳам, айтишга ҳам буюрди.

[1:16:36] Пайғамбаримиз айтганлар. Я юҳаннас, қулу ла илаҳа иллаллоҳ туфлиху. Пайғамбаримиз ҳам айтган ей одамлар, ла илаҳа иллаллоҳни дейлар, нажотга йетишасизлар. Пайғамбармиз нима деяпти? Ла илаҳа иллаллуҳ дейлар дейди. Бошқа нарсада айтадилар Пайғамбаримиз. Ла илаҳа иллаллоҳлоҳ деган одам жаҳаннамдан албатта чиқади. Чунки мўмин одамни гуноҳлари кўпайиб кетадиган бўлса, албатта жаҳаннамга тушади. Ва мана шу жойда қалбида заррача иймони бор одам мана шу шаҳодат калимасини қалби билан ишониб, қалби билан инониб, тили билан тасдиқлаган бўлса, жаҳлимдан чиқади. Шарт нима бўляпти яна? Тил билан айтишлик.

[1:17:18] Енди инсон қалби билан шанса, тили билан айтмаса чи? Имом азам у киши яна бир ҳужжат келтиряпти. Ва жаҳади у биҳа востайқонат ҳаъануфусуҳун. Ва ўзлари аниқ билган ҳолларида зулм ва кибр қилиб, у мўжизаларни инкор етдилар. Шу сабабли кофир бўлишаверди. Еътибор беринг, пайғамбарни мўжизасини кўргандан кейин кофирлар пайғамбарлигини билишди, тушунишди, аммо тили билан мана шу калимани айтишмади мусулмон бўлишни калимасини. Қалби билан танишлиги мусулмон қилмади буларни, аммо тили билани айтмаслиги кофир қилди. Жаҳмийни саволи қанақа еди? Тили билан айтмаса ҳам бўлаверадими деган саволга бир қанча оят ва ҳадислар билан Имом Аъзам жавоб берди.

[1:18:09] Шу тариқа Имом Аъзам бу жаҳмийга гоҳ оят билан, гоҳ ҳадис билан бирин кетин ҳужжатни келтираверди, жаҳмийнинг юзида ожизлик, билимсизлик, мағлубият аломатлари кўрина бошлади. Яъни ўзини нотўғри йўлда еканлигини тушунди. Сўнгра айтдики, сен унутган нарсаларимни есга солиб қўйдинг деди.

[1:18:35] Яна бир олдинга қайтиб келаман деб кетди, лекин қайтиб келмади. Демак Имом Аъзам раҳматулло алайҳ мана шундай бир фирқа вакиллари келиб, ўзларини ботир ақидаларини, ботир тушунчаларини одамларни орасида ёймоқчи бўлган пайтда, бу одамлар қалқон бўлиб туриб берган бу уммат учун. Ҳозирда ҳам атрофимизни қарасангиз, Ислом ва мусулмонлар номидан гапириб туриб, умуман куфрга олиб чиқиб кетаётган фирқалар, тоифалар бор.

[1:19:02] Мана шундай тоифаларни олдида ҳужжат далил келтириб турадиган устозлар, аҳли илмлар бўлмаса, халқни ҳолига вой. Қуръони билан келяпти ўзини. Алоҳида чоп қилинган Қуръонлари бор. Чиройли бир тарғиботлари бор. Билмаган одам Қуръон екан дебди, ерчиб кетаверяпти, кофир бўлиб кетяпти. Уммату муҳаммаддан чиқиб кетяпти. Муҳаммад пайғамбар охиргиси деган жойга битта вергул қўйиб туриб, мана одам ҳам пайғамбар ундан кейин келган, ундан кейин келгандан набийлар ел чиқиб кетяпди. Ешитяпсизлар.

[1:19:34] Демак имом аъзам мана шундай бир фирқалар чиққан пайтда умматга қалқон бўлиб туриб берган кишилардан. Баъзида ешитиб қоласан, биз Абу Ҳанифага ергашамизми, пайғамбар алайҳиссаломгами дейди. Ким шунақа саволда ешитган?

[1:19:57] Қўл кўтариб қўйинглар да. Биз Имом Аъзамга ергашамизми? Ҳадисками дейди. Мен сизларга бир ўзимизни шаҳримизга мос қил мисол бераман. Сизга савол бердим. Қайерда яшайсан деди. Деса, анча ҳам кўчада дейсиз. И ўшда яшамайсанми деяпти. Андижон кўчада яшайман десангиз, и ўшда ёшамайсанми дейди. Е, ўшда жойлашган Андижон кўча. Десангиз, қирғизистонда яшамайсан ми деяпти.

[1:20:29] Биродар, Андижон кўжа Ўшда жойларган. Ўш Қирғизистонида жойларган. Демак мен Андижон кўчасида яшайман деётганимда, Ўшда ҳам яшаётганлигим, Қирғизиистонда ҳам яшаётканлигимни жавоби бўлади. Демак мен Абуханийевага ергашаётган пайтимда, Абуханийева Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларини, оятларини ўрганиб туриб ергашган екан. Мен Имом Аъзамга ергашлик билан Пайғамбар соллаллоҳу алалайҳи васалламга ергашаяпман.

[1:20:58] Пайғамбар алайҳи васалломни суннатини тушунишликда, биз билимдонроғимизми, мана йигирма биринчи аср вакиллари, ёки Имом Аъзамми? Китобга, суннатга ергашликни енг зўр йўли мазҳаб биродарлар. Минг йилдан ортиқ муддат яшаб ўтган олимлар ҳаммаси мазҳаб билан келган. Ҳеч қайси мазҳаб керак емас деган маз биродарлар. Мободо ичимизда шу фикрда иккиланаётган укалар бўлса, яхшилаб тушуниб олинглар.

[1:21:29] Ўша мазҳаб керакмас деган укаларимиз ҳам, биродарларимиз ҳам, ўқиётган намозини кимдан ўрганган десангиз, ўша мазҳаб орқали намоз ўқиётган одамдан ўргаган. Розимисизлар? Намоз ҳақида ёзилган китобларда ҳаммасини қарасангиз, бу араб тилида бўладими, кирил ҳарфида бўладими? Ана шу мазҳаб китобларидан таржима қилинган. Ё ўзи бир иштиход қилиб, намозни бир ҳужжат далилини ўрганиб, алоҳида йўл билан ўрганиб чиқдими? Акалар, мазҳаб керак. Мазҳаб керак!

[1:22:03] Устозлар айтгандек, бу бир чўққига чиқишликни мисоли бўлса, ана шу тўртта мазҳаб бошлиқлари ҳаётини сарфлаб мана шу чўққигачиқишликда енг осон йўлларини ип осиладиган жойига ип илиб, текислайдиган жойини текислаб, бир неча марта ўзи чиқиб тушиб, ўргатиб қўйди. Ўша тепага чиқиб тушяпти ибодатни қилиб. Уммат соғ есон омон чиқиб келяпти. Тайёр йўл турганда яна бир тоифа одамлар чиқиб қоляптики, биз ўзимиз чиқарамиз бу йўлни деб туриб, тайёр йўлни қўйиб, ўзи бир янгитда йўл очмоқчи бўляпти.

[1:22:35] Демак сиз билан биз мазҳабга ергашдик деганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ергашдик деб тушунамиз. Китобга ергашдикни тушунамиз? Розимисизлар? Демак биз мазҳабга ергаштик еканмиз еканми, Пайғамбармизга ергаштик екансиз? Қайерда яшаймиз еканмиз? Бир айтади, Нурдорда яшайман деди, ўша у ҳам. Бир айтади, Шайт тегади, бир онадир деди, ўша ҳам. Шунинг учун тушунайлик нима деётганимизни. Ҳалиги навбатчи гапларни ёдлаб олиблар, ҳалиги ҳаммага хилоф қилсак бўлди да, ажралиб турсак бўлдида шу гапимиз билан. Асосийси шу.

[1:23:11] Ажиб да. Бир минг уч юз йилдан бери одамлар шу теккис келяпти шу йўлда. Яқиндан бери пайдо бўлиб қолди шу нарса. Имом аъзамнинг енг улуғ шогирдларидан Абу Юсуф, раҳматуллоҳ алайҳ. Имом аъзамнинг дарсхонасида Абу Юсуф кўринмай қолди. Бир қанча муддат ўқиди, маълум бир даражага йетди, кўринмай қолган.

[1:23:36] Йўқ бўлишлигини сабабини сўрашганида, фалон жойда ўтириб одамларга дарс ўтяпти, фатво айтяпти дейишди. Яъни илм ўрганаётган ака укалар ешитиб турайлик. Ўзини йетарли билим егасида билди ва илм даражаси йетарли бўлди, енди хато айтадиган бўлиб қолди. Абу Юсуф ана шу дарс айтиб ўтирар екан, бир одам савол берди. Ей имом, намоз, фарз амали билан бошланадими, суннат амали билан башланадими?

[1:24:08] Фарз амали билон бошланади деди Абу Юсуф. Савол сўраган одам, нотўғри айтдингиз деди. Суннат амали билан бошланади деди. Нотўғрида айтдингиз деди? Ҳайрон бўлдим. Иккинчи савол. Бир ҳомиладор аёл вафот етди. У аёл мусулмоннинг аёли еди. Аммо бу аёл ғайридин еди.

[1:24:32] Қонида боласи билан вафот етди? Бу ғайридин аёлни қонидаги бола мусулмоннинг боласи. Кимни қабристонига қўйилади? Мусулмонларни қабристонигами? Ғайрий динларники. Мусулмонларники қабристонига деди. Абу Юсуф. Савол сўраган одам, нотўғри деди. Ғайри динларники қабристонига қўйили деди. Яна нотўғрида деди. Яна нотоғрида деди. Шунда Абу Юсуф тушунди бу савол қайердан келганини.

[1:25:04] Устози Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳи шу саволни айтиб, бориб сўрайлар шу нарсани. Агар шуни айтишликка қодир бўлса, демак фатво айтишликка ярайди, бўлмаса йўқ. Китобини қўлтиқлаб, бояги дарсхонани ёпиб, устозини олдига бориб, шайх, нимага мени хижолат қиласиз? Деди. Шунда Имом Аъзам ўзини шогирдига қараб, вақти соатидан олдин илмда бош бўлишни истовчи киши умрининг қолганини доимий хато билан ўтказади.

[1:25:40] Вақт соатидан олдин илмда бош бўш бўлишни истовочи киши умрлининг қолганини доими хато билан ўзгазади деди. Укалар, хўп, бир маълум бир даражага йетган бўлсак, маълум бир ўнтами, ўн бешта ҳадис ёдлаган бўлсак, боринг йигирмата ҳадис ёдланган бўлсак, биродарлар, биз ҳали у муштаҳид дегани емас да. Домламиз ҳам ҳали муштаҳид дегини емас да. Имом аҳмаддан бир одам еллик мингта ҳадис билса, фатво айтса бўладими деган екан. Деса, йўқ, йўқ, умуман бўлмайди деган екан.

[1:26:12] Юз мингта ҳадис ёдлашган бўлса чи? Йўқ деган екан. Икки юз минг, тўрт юз минг тага олиб борганда ўйланган екан. Енди савол. Бизни шаҳарда тўрт юзта ҳадис ёдлаган одам бор емас. Шунинг учун мазҳаб керак емас деган укалар бўлса, мабодо бир ўйланиб кўринглар. Бир ўйланиб қўринглар. Демак, вақт соатидан олдин илмда пешво бўламан, илмда бош бўламан деган одам вақти бўлмасдан туриб, умрини охиригача хато билан ўтказаркан ҳаётини. Абу Юсуф устозини вафотигача етагини маҳкам тутди. Тушунарлими?

[1:26:52] Али ибн Абит Талиб розияллоҳу анҳунинг набираси. Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али, ибн Абит Талиб. Муҳаммад и бин али ибн ҳусайни ибн али ибн абит тулиб. Имом Азам ҳақида ҳам ўзини замонида одамлар бор еди, ножоя гапларни гапирадиган.

[1:27:14] Муҳаммад ибн Алиъга. Имом Азам ҳақида ножойиб гаплар келган еди. Имом азам маккага борганида, мана шу имомибоқир ҳам дейилади. Имомибоқир билан учрашди, мана шу али иродий маҳмудни чевараси. Имом азам билан йўлиқди да, имомга қараб, бобомни динини ўзини райига ўзгартирган одам сизмисиз деди.

[1:27:39] Яъни бобомни динини ўзини раъйи билан ўзгартирадиган одамсизмисиз деди. Шунда имом аъзам адаб билан сўради. Имом боқирдан. Исломда деди, еркак заифроқми, аёл заифроқми деди. Имом айтди, имом боқир, аёл киши заиф деди.

[1:28:05] Имом аъзам айтди, агар мен бобойизни динини, агар бобойизни дининини мен ўзимни раъйим билан ўзгартирганимда, меросни кўпроғини еркакка емас, аёлга берган бўлардим заифлиги учун деди. Райга қаралса, ақлга қаралса, аёл кишига кўпроқ беришлик керак. Лекин пайғамбаримиз еркакка икки қисм берилади, аёлга бир қисм берилади дедими? Шундай қолдирди. Агар мен раъйим билан узгартирганимда аёлга кўпроқ берардим деди.

[1:28:32] Кейинги саволи. Имоми боҳирга абохонифат савол беряпти. Нажосатда, нажосатликда, бавл оғирроқми, нутфами? Нажосатда, нопокликда, бавл оғирроқми? Нутфами? Имом Боқир, бавл оғирроқ деди. Абохонифат айтди, агар мен сизни бобойингизни динини райимга ўзгартирганимда, ҳар бавил қилганингиздан кейин ғусл қилишга буюрардим сизни деди.

[1:29:04] Халифа Абу Жаъфар Мансур Имом Азам раҳматулло алайҳни саройда қози бўлишликка чақирди. Имом кўнмади. Қози бўласан деди. Оллоҳга қасам, қози бўласан деди. Имом Азам Оллоҳга қасом, қози бўмайман деди. Мана иккаласи ҳам қасам ишда. Енди кимдир қасамини бузишлиги керак, чунки бажарилмайди да.

[1:29:27] Агар ҳозир Имом Азам қози бўлса, ўзини қасами бузилади. Қози бўлсин, халифани қасами бузилад. Имом Азам айтди. Халифа қасамини каффоратини тўлашга мендан кўра қодирроқ деди. Яъни узиб тўлаб қўяверсин, мен қози бўлибмайман деди. Шунда халифа чақириб, қози бўласан деди. Имом бўлмайман деди. Мен еплай олмайман деди. Халифа айтди, сен ёлғон гапиряпсан деди. Абу Ҳанифа айтди, е, сиз ҳали ёлғончи одамни қозиқмоқчимисиз деди.

[1:30:08] Шундай қилиб қози бўлмади. Халифа абу жаъфар ал мансур имом азамни қом олиб қўйди шундан кейин. Ва улуғ имом, муштоҳидлар султони, зоҳид ориф Имом Азам раҳматуллоҳ алайҳ номоли билан собит, юз еллик ҳижрий йилда қамоқда вафот етди.

[1:30:30] Мансаб берганда, мансабга кўнмади, халифа қолмади, мана шу қамоқда вафо топди. У киши вафот етган куни, у кишига одамларни кўплигидан жаноза олти бўлиб ўқилди. Еллик мингдан ортиқ одам жанозасида қатнашди дейилади. Аллоҳ Таоло фақиҳлар қуёши, олими раббоней Абу Ҳанифа Номонимни собит раҳматуллоҳ аликни ўз раҳматига олсин. Ҳамда сиз билан бизга ҳам мана шундай бир буюк аждодларимизни йўлидан боришликка, уларни қолдирган илмий меросдан фойдаланиб, китоби суннатдан оғишмасдан боришликка Аллоҳ ўзи тавфиқ берган бўлсин. Мана Имом Азам ҳақида уч дарс қилдик. Бир мунча бир маълумотларга ега бўлдик. Енди бир фикр қилайлик. Бир фикр қиллайлик. Имом Азам, Абу Ҳанифа, Нўмониддин собитиддин марзубан, раҳматуллоҳ алайҳ.

[1:31:29] Аввалги дарсларимизда айтдик, бир кишини тўртта одам мақтаса, деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бир мўминни тўртта мўмин мақтаса, Аллоҳ Таоло уни жаннатга киргизади, деди. Учта одам мақтаса чи, ё Расулуллоҳ? Учта одам мақтса ҳам. Иккита муомил мақтаса чи битта муомилни? Иккита бўлса ҳам деди. Бу кишини минг йилдан ортиқ муддат одамлар фақат яхшилик билан есга олишади. Сиз билан биз ҳам у киши ҳақида фақат яхши гапларни гапиришликка масъулмиз, биродарлар. Улар ҳақида бир ножоя гапни гапиришингдан еҳтиёт бўлайлик. Чунки у кишини қолдирган илмий мероси давом еттириб ўрганиб келиняпти. Ва мана шу мазҳабда ким ўрганиб ўқиётган бўлса, шу кишига қилаётган илмидан, ўрганган илмидан улуш бор.

[1:32:21] Ҳар куни деярли бу кишининг исми зикр қилинади. Ҳанафий мазҳабида манақа дейилган. Мен Имом Аъзам мазҳабидаман. Қанақа феълати мандадов айтилинган, деярли ҳар куни йер юзидаги мусулмонларнинг катта қисми мана шу кишининг қолдирган мазҳабида ибодатини қилиб келади. Шу кунгача бу уммат бу кишининг илмидан фойдаланиб келяпти. Шунинг учун мана шундай бир буюк имом, йўлбошчимиз, Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳна Аллоҳ Таоло раҳмат қилсин ва сиз билан бизга у кишининг илмиданн фойдаланиб, ҳаётимизда яшаб боришликка тавфиқ берган бўлсин.

[1:32:57] Ақл у қобли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.
