# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 203 of 510
- Section: —
- Duration: 24 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/203
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/pYlbks-BU0Y.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=pYlbks-BU0Y
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/202.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/204.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:05] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассалама ала саидина муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ас фабиҳи ажмаъин. Аммабав, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Тоғриб йилларда ҳаётида ўқиётган дарсимизнинг навбатдагиси, бугун аллоҳни фазли билан иёс ибн муовия ал музний раҳматулло алий ҳақида дарс қилган бўламиз.

[0:35] Иёс ибн муовий. Бу тобеинларни, саҳобаларни ҳаётини ўқиб ўрганар еканмиз, бир нарсага еътибор беришимиз керак. Ислом бир катта бир дарёга ўхшатсак, шу дарёни у чеккаси ҳам дарё, бу чеккаси ҳам даря. Бир саҳобани бошқа сифатларда топилмаган бир сифатлари билан ажралиб, мана бу соҳилга яқин турганини кўрасиз. Бу ҳам дарёда. Яна бир тобийни бошқаларда топилмайдиган бир хусусияти билан бу чеккароқда турганлигини кўрасиз, у ҳам мана шу дарёни ичида. Айрим одамлар мусулмон одам деб туриб, шундай бир ип тортади да, текис чизиқ қилиб туриб, мана шуни устида бўлишлик керак ҳамма. Ҳамма мусулмон бир хил бўлиши керак деб ўйлайди. Бу нотўғри. Модомики мана шу масжидда қайерда ўтирсангиз ҳам шу масжидида турибман дейсизми? Худди шунга ўхшагандек саҳобаларни ҳам турликларини турли хусусиятлари, турли сифатлари борки, бир иккинсига ўхшамайди. Бирини сифатлари, бирини қилган ишлари иккинсидан чиройлироққа ўхшаб кўринади. Учинчисиники иккинсидан чиройлига ўхшаб келинади. Шунинг учун айтамизки, ҳар биримиз учун ёшимиз қанақа бўлишидан қатъий назар, боймизми, камбағалмизми, ўрта ёшми ёки ёшроқмизми, шубҳасиз мана шу улуғ инсонларни, албатта қайсинисидир сизга яқин бўлади.

[1:55] Табиати жиҳатидан, қобилияти, сифатлари жиҳатидан. Ўзингиз учун мана шу боғдан ёққан бир гулни танлаб олинг. Иё сунни мовий ал музний. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бухорийда келтирилган ҳадисда айтадилар, хойрун наси қорнинг. Сим малла дини ялунахум, сим малла дини я лунахум. Енг яхши инсонлар мени асримдаги инсонлар. Асрларнинг енг яхшиси мени асрим. Чунки мен борман бу йерда. Сўнгра ундан кейин келадиганларнинг асри. Сўнгра, ундан кейин келаётганларнинг асри. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу уч асрни мана шу уч асрда яшаган одамлар енг яхши одамлар еканлигига гувоҳлик бергандир. Мана шу Расулуллоҳники гувоҳлиги турилган аср кишилари, тобинлар ҳақида дарс қиляпмиз.

[2:49] Арабларнинг улуғ кишилари ҳақида гапирилганда шундай айтилинади. Арабларнинг енг ҳалими Аҳнаф ибн Қайс. Уларнинг енг саховатлиси Хотин. Уларнинг енг шижоатлиси Амр ибн ил Ос. Арабларнинг енг закий, енг ҳушёр, енг ақллиси Иос ибн Муовийя. Яъни арабларнинг ичида тўртта одамни айти атайланса, шундан биттаси Иос ибн Муавийя. Ақл, фаҳм, заковат, ҳушёрликда бу кишини тенги бўлганмиз.

[3:23] Бу кишини ҳаётига киришликдан олдин, биродарлар, ақл заковат, фаҳм фаросат, ҳақида озгина тўхталиб ўтишимиз керак. Қачон мана шу ақл заковат ўзининг егаси учун неъмат бўлади? Қачон мана шунга ақл заковатт ўзининг егасини ҳалок қилиб қўяди?

[3:46] Чунки биродарлар қўлимиздаги пичоғи яхшиликка ҳам ишлаши мумкин, ёмонликка ҳам ишлаши мумки. Яхши кўриб йеётган ошимиз фойда ҳам бўлиши мумкин, зарар ҳам бўлиши ҳам мумкин. Енди худди мана шу ақл деган, фаҳм деган, ҳушёрлик деган, закийлик деган неъмат қачон егасини юксалтиради, қачон ҳалок қилиб қўяди.

[4:08] Шубҳа йўқ биродарлар, заковат, ақл ҳақиқатдан одам боласига берилган жуда ҳам катта неъмат. Уни қадри баланд. Аммо ёлғиз ақл заковат бўлса ю, ҳидоят бўлмаса, бу ақл заковат ўзини егасини ҳалок қилиб қўяди. Буни нимага ўхшатса бўлади? Кўз бор, кўради, аммо кўзни қадри бўлиш учун нима керак яна?

[4:32] Ёруғлик керак. Ёруғлик бўлмаса бу кўзни фойдаси бўлмагандек, инсонни ақл заковати, фаҳми зўр бўлса ю, аммо ҳидоят бўлмаса, бу ақл заковат инсонга фойда қилмайди. Аксинча, зарар қилиб қўяди. Агар бу ақл закават фаҳм, фаросат, Аллоҳни нури билан суғорилмаса, ҳидоят билан парвариш қилинмаса, тарбияланмаса, егасига шумликка айланади.

[5:02] Жуда ҳам ақлли бўлмасангиз ҳам, жуда ҳам зеҳний зўр бўлиб, гений бўлмасангизи ҳам, ҳидоятда бўлинг. Чунки Карл Майс ҳам гений бўлган. Тўғрими? Ақлли бўган, аҳмоқ бўлмаган. Аммо ақлни ўзи уларни ҳалокатга олиб кетди. Агар биродарлар ризқни кенглиги, маишатни зўр бўлишлиги, фақат ақлга боғлиқ бўлганида, ҳайвонлар ҳаммаси ўлиб кетиши керак еди.

[5:32] Уларда ақл фаҳм йўқда. Ўлиб кетишлиги керак еди. Демак, ақл зўр бўлса ю, ақлли, зеҳнли, ҳушёр бўлса й у, аммо ҳидоят бўлмаса, бу ақл егасини ҳалокатга олиб боради. Демак, инсонни қалби Аллоҳнин нури билан, инсонни ақли Аллоҳнин нури бўлгани билан мунаввар бўлишлиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида мана кофирларни катталаридан бўлган Валидимни Муғира. Лавла муззилаҳа дал қуръан ала рожулим минал қор ятаъинил авим дейишганмиш дейишганлар. Қуръонда оят бўлиб тушди бу. Ҳа, муҳолло Қуръоннин тушурар екан.

[6:15] Шу йетимча Муҳаммадга тушурадими? Ахир иккита қишлоқдаги иккита буюк одамдан биттасига туширса бўлмасмиди деб туриб, арабларнинг енг буюк одами деб иккитасини айтишганда, Ўрва ибн Масъуд ас Сақафий Тоифда бўлган, уни айтишган. Валидимни Муғира, Маккада бўлган. Демак, ақлли одам бўлган Валидимни Мунгъира. Модомики араблар уни ўзларининг улуғида билган бўлса.

[6:40] У валидимни мубъира, холидимни валидни отаси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтириб баҳс қилди. Расулуллоҳ унга Қуръон ўқиб берди, ешитди. Ақли лол қолди. Бу сўзлар башанни сўзи емас деди. Ва нима хулоса қилди? Ақлли одам, аммо ҳидоят йўқ. Нима деди? Астаю биллаҳ иннаҳуу факкара ва қаддар. Фақутинглар кайфа қаддар. Симма қутинглар кайфа қаддар. Нима деди? Аллоҳ айтади. У Қуръонни ешитгач, бу илоҳий китобга қандай туҳмат қилиш тўғрисида ўйлади, режа тузди. Ҳалок қилингур, қандай режа тузди я. Яна ҳалок қилингур. Қандай режа тутди я. Ҳидоят йўқ, лекин ақли фойда бермади.

[7:31] Ақлни ёлғиз ўзи қолса, инсонни туғёнга олиб кетади. Бунга далил. Ғарб олами. Қарангларда, иосимни муовинини ақл заковатидан гапиришдан олдин, ақл заковати нималигини тушуниб олайлик ўзимиз. Ғарб оламини ақл деса бўлади. Аммо ҳидоят йўқ. Агар фақат ақл бўлса, ҳидоят бўлмаса, бу кишилар вайрон бўлиб кетади. Далил ғарб олами. Ақлли а булар жудаям? Жудаям ақлли. Ҳамма дунё ишларида, технологияларда олдида, олдида. Нима бўляпти буларни ижтимоий ҳаёти?

[8:13] Е, йемирилиб йўқ бўлиб кетяпти. Еркакка, еркакка уйланяпти. Аёли аёлга уйланяпти? Е, буюмга никоҳланаётганлари бор екан. Нима дегани бу? Булар тугади дегани. Ҳозир айтдик ку, ақл бўлса ю, аммо ҳидоят бўлмаса, бу ақл егасини вайрон қилади деб. Инсонни демак, ақли бор, қалби бор. Агар фойда қалбини йенгиб қўядиган бўлса, фойда ақидани йенгиб қўтадиган бўлмаса, фойда туғёнга кетказадиган бўларса, инсонни ақли тадбири уни ҳалок қилади.

[8:49] Ва ютин бу ниятмат ахон алайка ва яҳдия касиротун мустақима. Аллоҳ таоло айтади пайғамбаримизга, ва сизга ўз неъматини комил қилиб бериб, сизни тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун. Қаранг, неъматни тўлиқ қилиб беришлик битта айтилиняпти, ҳамда ҳидоят дейиляпти. Демак, дунёда берилган ҳамма неъматга қўшимча ҳидоят берилмаса, бу неъматларни қадр қиймати бўлмайди. Демак, ақл билан иймонни бир бўлиши, бу неъматни комил бўлиши. Қайтараман. Ақл, илм, фаҳм, фаросат, заковат билан иймон ҳам бўлса, демак шу киши тўлиқ неъматга ега бўлибди.

[9:29] Халифа Умр Абдулазиз кечаларни бирида ухла олмади. Нимага ухла олмади? Чунки бу киши Басра шаҳрига қози тайёрлаш керак еди. Басра у даврда мусулмонларнинг енг катта шаҳарларидан еди. Мана шу шаҳарга қози тайёрланишинглар керак. Бир неча одамларни номзодини кўриб чиқди, уларни тайинламоқчи бўлди, биродарлар. Бир кишига халқни бошқаришлик иши топширилганда, ўзига ёрдамчи танлашлиги ниҳоятда қийин бўлади. Чунки танлаган ёрдамчисини қилган ишига қараб туриб раҳбарга баҳо берилади. Муносиб одамларни қўйган бўлса, ишини чиройли бажарса, раҳбар ҳам чиройли иш қилган бўлади.

[10:14] Бу Халайфий Рўшид Басрага одамлар орасида адолатни қойим қиладиган, Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан ҳукм юргизадиган, ҳақ устида ҳеч кимдан қўрқмайдиган ва ҳеч нарсадан таъма қилмайдиган одамни қидирди. Уни ихтиёри иккита одамга тушди. Улар динни ҳам фаҳмлаган, ҳақда салобатли, турмушида тақволий, фикри тиниқ ҳамда ўткир назарли кишилар еди.

[10:42] Қайси бирини толасамикин, қайси бирини қўйсамикин деб ўйлаб қараса, бирида фалон ишда афзал деса, иккинчиси бошқа ишда афзаллади. Бирини фалон ишда фазилати катта деса, иккинчи бошқа ишлада фазилати катта еди. Хуллас, икковидан биттасини толлагани қийналиб кетди. Кечаси билан ухламади да. Тонг отганда халифа ўзини олдига ироқнинг волиси адий ибн артоани чақирди. Мана шу пайтда у дамашқда еди. Халифа волийни чақириб, ей артоа, иосимни мовий ал музний ва қосимбина робия ал хорисингларни чақир. Уларга басрага қози бўлишлик ҳақида гапир, иккаласидан биттасини тайинла деди. Демак икковдан биттасини тайини лашлиги керак. Ешитдим, итоат қилдим деди.

[11:29] У воли, артоа, иасни ва қосимни чақиртириб, албатта амирул мўминий аллоҳ у кишини устимизда туришини боқий қилсин. Сизлардан бирингизни басрага қози қилиб тайинлашимни буюрди. Нима дейсизлар? Иккаласи ҳам бу киши мендан кўра афзалроқ, бу киши мендан кор афзалроқ деб урди.

[11:53] Булар мансабдан қочиб, бу киши менданкўра афзал роқ, бу киши ўзи қози бўлаверсин, йўқ, бу киши мандан афзал деяпти. Улар мансабни масъулият деб билган. Қиёматдаги ошишча жавобгарлик деб билган, шунинг учун қочган улар. Уларни ҳар бири шеригини мақтаб, ўзидан бояги мансабни нари қилаверди. Шунда адий уларга қараб туриб, шу ишни ҳал қилмагунингларча чиқиб кетмайсизлар, валлоҳи деди.

[12:24] Чунки халифа менга икковлардан битталарни ҳозир қилиб тайинлашлигимни буюрган деди. Шунда иос айтди. Ей амир, мен ҳақимда ва қосим ҳақида ироқнинг икки улуғ фақиҳидан сўранг. Ҳасан и басри ва муҳаммад ибн сирийн. Мана шу иккита улуғ инсон бизни ўртамизда қайсинимиз афзаллигини белгилаб беришликка ҳақли бўлган одамлар деди. Нимага бундай деди? Чунки Ҳасан ибн Басри билан Муҳаммад ибн Сурийн Қосим билан борди, келди, қалин бўлди. Қосимни яхши танишади.

[13:05] Қосимни муовинни кўп ҳам яхши танишмайди. Шунинг учун Иос ана шу икковига ишора қилиб қўйса, улар кимни танлайди? Қосимни танлайди. Қосим тушуниб қолди буни. Иккаласи ҳам закий, ҳушёр одам. Е, амир, мен ҳақимда ҳам, Иос ҳақида ҳам ҳеч кимдан сўраманг, деди. Диққат. Аллоҳга қасамки, Аллоҳга қасам ки, Иос мендан кўра Аллоҳни динида фақиҳроқ, қозиликда билимдонроқ, деди.

[13:37] Агар мен қасамимда ёлғон гапирган бўлсам, менга ўхшаган ёлғончини қози қилишингиз мумкин емас, деди. Агар рост гапирган бўлсам қасамимда, афзал одам турганда, мени қўйишлигингиз яна мумкин емас қозиликка, деди. Бу сўзни рад қилиб бўлмайди. Қасам ичиб айтяпти.

[14:00] Агар шим гапирган бўлсам, у ҳақлироқ. Агар ёлғон гапириб бўртираётган бўлса, демак мен ёлғончи еканман. Менига мени бир қозликка қўйиб бўлмайди деди. Бу сўзни қайтариб бўлмайдида. Иос тушунди иш ҳал бўлганини. Ей, амир, деди. Сиз бир кишини чақириб, унга қозиликни юклаб, жаҳаннам ёқасига олиб келиб қўйдингиз у деди.

[14:28] Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, Имоми Термизийдан келтирилган ҳадис, ал қудрату салати. Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам аътганлар, қози учқул бўлади. Ва қодияйни финнар ва қодин фил жаннат. Иккита қўзи дўзахда бўлади, биттаси жаннатда бўлади. Ражулун қадоҳ беғойри ҳақли, фа алима залика фада ака финнар. Бир қўзи бор, илмсиз ҳукм қилади. Ва билади илмсизлигини. Бу одам жаҳаннамда бўлади. Ва қодин ла я аламу фа аҳлака ҳуқуқан нас, фаҳвофин нар. Яна бир киши бор, билмайди қозиликка яраша илмни. Лекин одамлар ўртасида ҳукм чиқаради, одамларнинг ҳуқуқларини поймол қилади. У ҳам жаҳаннамда. Ва қодинг қодобил ҳақ фадал кафил жаннат. Яна битта қўзи бор, ҳақ ҳукм билан ҳукм қилади. Қозиликка яраша илми бор, фақат шуниси жаннатга киради деди.

[15:32] Иос айтди. Биродарим ёлғон қасам билан жонини бу ишдан қутқариб олди. Албатта бу қилган ишидан Аллоҳга истиғфор айтади ва қўрқадиган нарсасидан омоннга чиқиб олади деди. Адий ешитиб туриб Иосни сўзини, бундай сўзни фақатгина қозиликка муносиб одам айта олади деди.

[15:59] Чунки Қосимни сўзини шундай таҳлил қилиб қўйдики, бу фақат қози бўладиган одамни қўлидан келади. Шундай қилиб Иосимни мовий ал музний дўстларига қози бўлди. Уларни мансабдан ўзини олиб қочишини кўринг. Мана бу кишини кейинчалик, ўзи аввал ҳам, ёшлик даврида ҳам, ақли, фаҳм фаросати ҳақида одамлар зарбул масаллар айтишар еди. Мана енди Иосимни мовия нинг ҳаётидан айрим лавҳалар.

[16:29] Иосимни мовиа ибн қоррий тўли музний ҳижри қирқ олтинчи йили Наждаги Ямоми минтақасида дунёга келди. Оиласи билан Басрага кўчиб келди. Шу йерда ўсди, таълим олди. Шу даврда тирик бўлган саҳобаларни барчасини суҳбатини қолдирмади. Бу музний йигитнинг ёшликданоқ ўткир зеҳни кўзга ташланди. Агар биродарлар орамизда кимидир Аллоҳ Таоло ўткир зеҳнлик, фаҳм фаросатли фарзанд билан икром қилган бўлса, мана шу фарзандига қаттиқ еътибор беришлиги керак. Уни тарбияси, таълимига, бошқалардан кўпроқ бир диққат қаратишлиги керакки. Қайердан биласиз, шу боласи еҳтимол келажакда умматда енг улуғ олимлардан бўлиб йетишар. Бу юрт, уламолар юрти, биродарлар, юзлаган олимлар чиққан, дунёга Ислом динини ақидасини ҳадисини тафсирини, фиқҳини ўргатган устозлар чиққан, биродарлар.

[17:30] Айрим ўлкаларда иқтидорли болалар учун алоҳида мактаблар бор. Уларни ривожлантиргани алоҳида еътибор беради давлат, чунки булар шу халқни юзи, шу халқди мана шулар кўтаради. Масалан, Араб мамлакатларида, айрим Араб мамлакатлариида битирув имтиҳон натижалари бал билан ўлчанар екан.

[17:52] Енг кўп олиши мумкин бўлган балл уч юз бўлса, икки юз ўттиз ни тевасига табобатни, медитсинани ўқишликка ўрганилишига рухсат берар екан. Икки юз ўн олти да пастига фарматсевтика, юриспруденсия ёки инженерликда рухсат бераркан. Чунки медитсина бу одамларни даволаш билан шуғулланадиган фан бўлганлиги учун енг ақлли, енг иқтидорли бола ўқисин деркан. Айрим мамлакатларда енг зўрларига юрист пруденсияни берар екан ҳуқуқни. Чунки ҳуқуқни яхши билса, ҳуқуқни зўр ўрганса, келажакда бу дипломат бўлади, раҳбар бўлади, вазир бўлади ва ҳоказо. Тушунарлими? Ҳамманглар ўлиб кетасизлар. Мен ҳам ўлиб кетаман. Орқамиздан болаларни тарбия қилиб олиб қўйиб кетсак, биз тирик бўламиз. Нодоники фарзандларимиз сиз билан биз хоҳлагандай катта бўлибдими, демак биз тирикмиз.

[18:51] Шунинг учун Аллоҳни динига даъват қилаётган даъватчилар ҳам одамларни енг ақллиги, зеҳнлиги, ҳушёри, фаҳм фаросатлийлари бўлишлиги керак. Чунки булар одамларни руҳини тарбия қилади. Одамларни дини, одамларни дийинини таълим беради уларга. Андиёларни қарасанглар, биродарлар, ҳаммаси ўткир ақл егалари бўлган. Фаҳм фаросати одамлар бўлган. Нубовот деган раҳматуллоҳга келишлигидан олдин.

[19:24] Иосифни мауиянинг бир зиммий муаллим билан бўлган мавқифи. Иосифни муаияни ўткир зеҳни ёшлик давридан кўзга ташлана бошлади. Ҳатто уни хабарларини одамлар бир бирларига гапириб юришар еди. Ривоят қилинади. Иосифни мағуя бир зиммий яҳудийнинг мактабида риёзиётдан, математикадан дарс оларди. Бир куни мана шу зиммий муаллимни олдида дўстлар йиғилиб қолишди. И ёзсам уларни олдида ўтирган еди. Жим ўтирибди, унга еътибор беришмаяпти. Ўзаро гаплашиб кетишди. Шунда бояги муаллим ўзини дўстларига қараб туриб, бу мусулмонларни ишидан ажабланмайсизларми? Қаранглар, нима дейди улар? Жаннатни йеб ичишармиш, ахлат чиқаришмасмиш. Деди. Иёз шу йерда ўтириб, ей муаллим, сизлар гапираётган нарсада бир нарса десам меними? Деди.

[20:21] Ҳаммаси унга қараб туриб, ҳа гапир дейишди. Йигит сўради. Дунёда ҳам ҳар битта йеган нарсанглар ахлат бўлиб чиқиб кетаверадими? Деди. Муаллим йўқ, деди. Чиқиб кетмагани қайерда қолади? Деди. Муаллима айтди, баданга озуқа бўлиб кетади, деди. Яъни кераги қолади, керакмас чиқиб кетади. Йигит айтди, агар дунёни ўзида йеганимизни бир қисми чиқиб кетиб, бир қисми баданимизга озуқа бўлиб қоладиган бўлса, жаннатда йеганимизни ҳаммаси баданимизда озуқа бўлиб қолиб кетса, буни нимасига ҳайрон бўласиз дейди. Қотил акаллоҳ мени хижолат қилинг деб ҳалиги муаллим дўстларини олдида хижолат олди. Ёшлигидан.

[21:03] Дуо. Лаззатини топтирган, фойдасини қолдирган, азиятини чиқарган Аллоҳдан ҳамду сано бўлсин. Дамашқ қозиси билан бўлган мавқефи. Йил кетидан йил ўтди. Бу йигитни ақл заковат ҳақида яна хабарлар кўпайди. Ҳали ёш йигит екан, Дамашққа келди. Шомлик бир тўп оқсоқоллар билан бир масалада толашиб қолди. Ҳужжат билан уларни қаноатлантиришликдан умиди узуниб, қозига талаб олиб борди.

[21:39] Қозининг олдида туриб, иккаласи ҳақ толашадиган бўлди. Иёз ўзини рақибига қараб, гапириб жаҳли чиқиб кетиб бақириб юборди. Ёш бола бақириб юрди, қозининг олдида. Ей йигит, деди қози, овозингни ўчир, деди. Рақибининг сендан ёши ҳам катта, ҳурмати ҳам бор, деди. Иёз, лекин ҳақиқат бу кишидан кўра каттароқ, деди. Ҳозир неча хили чиқди? Жим бўлди, деди. Иос айтди, мен жим бўлсам, мени ҳақимни ким талашади бу йерда, деди. Яна жаҳли чиқиб, ҳозир айтдики, маҳкамига келганингдан бери фақатгина ботил сўзни гапиряпсан, деди. Иос айнитди, ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидаҳул а шарикала. Шу ҳам ботилми, деди.

[22:21] Ва Аллоҳ айтди, йўқ, бу ботилмас, бу ҳақ деди. Тўхтатиб қўйди. Бу йигит ёшлигидан илм денгизига шўнгъиди. Аллоҳ қодир қилган иши илм олди. Ёш бўлиб туриб, ундаги илмни ўргангани ёши катта катта оқсоқоллар ўтириб, унга шогирд бўладиган мартабага йетди. Абдулмалик ибн Марвон ҳали халифа бўлмасдан туриб, Басрани зиёратига келган еди. Шаҳарга кирди, қараса, тўртта оқсоқол, оқсоқол ҳали мўйлови чиқмаган болани орқасидан ерчиб кетяпти.

[22:56] Ёш бола уларда олдига тушиб кетяпти. Абдулмалик, е, бу соқол егаларига уф бўлсин. Ораларида уларда олдига тучиб, йеталаб кетадиган бирорта бир улуғи йўқми? Ёш болани орқасидан кетишяпти, а деди. Кейин иосга қараб, менсимай, ей йигитча, ёшингиз нечида деди.

[23:20] Иосни жавобини қаранг. Ей амир, Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин. Орасида Абу Бакр ва Умардек саҳобалар бор бўлган қўшинга, Усомани Пайғамбаримиз амир қилганда неччи деди ёши деди? Мени ёшим ўшанда деди. Гап ёшда емас.

[23:43] Гап ёшда мас. Ақлда, фаҳмда, илмда, фаросатда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги тайинлаган амири Усоматимни Зайд. Ўн йетти ўн саккиз яшар йигитни Шомга қўшин билан чиқараркан, амир қилди. Ва бу қўшинни ичида Абу Бакр билан Умар оддий аскар бўлди. Абу Бакр бил ан Умар бор қўшинни устига Усомани Пайғамбаримиз амир қилганда, ёши нечида еди деди. Мен ёшим ўшанда деди. Абдулмалик бу жавобдан лол қолиб, ўтиринг, ўтиринг, отиринг, отиринг, Аллоҳ барака берсин, ўтиринг деди. Бу ўн йетти ўн саккиз га кирган болани берган жавоби.

[24:24] Ақул қовли ҳаъда, востиғ фируллоҳ али ва
