# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 204 of 510
- Section: —
- Duration: 21 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/204
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/CqmZ5RHU0ng.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=CqmZ5RHU0ng
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/203.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/205.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:24] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алихий ва ашабийҳи ажмаъин. Аммабот. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ. Асрорул узомо, улуғларимизнинг сирлари деб номланган дарсимизни манавбатдагиси. Бугун Абдураҳмон ибн Амр ал Авзойи раҳматул олий ҳақида дарс қилган бўламиз. Бу дарсларимиз орқали биродарлар исломимизни тарихини, унинг улуғ шахсиятларини, ҳаётини ўрганамиз. У шундай бир инсонларки, юксакликка, улуғликка, буюкликка йетишган киши. Булар нафақат умматул муҳаммад яга, балки бутун инсониятга янги нарсани тақдим қилиб кетган инсонлар. Яна уларни мана шу мартабага, мақомга йетишига сабаб бўлган ишларни ҳам кўриб чиқамиз. Уларни мана шу улуғликка йетаклаган сирлар ҳақида ҳам хабардор бўламизки, такрор, такрор айтяпмиз, шояд уммат уларни мана шу сирлардан бохабар бўлиб, уларни мана шундай қилган ишларини такрорлаб, яна уммати муҳаммадияни пешқадамликка йетакласа. Абдураҳмон ибн амр ал авзойи, имом ал авзойи. Бу киши Ливандан бўлган. Ливанликлар бу киши уларнинг имоми еканлиги.

[1:43] Уларнинг пешвоз еканлиги билан фахрланишади. Ўзи умматул моҳаммадийга фахрланишига арзийдиган инсон бўлган. Бу киши дунёда мана Ливанда Баалбакда дунёга келди, йетим ҳолида. Йетим бўлган бу киши. Дарсимизни муқаддамасида айтдик, инсонларни улуғликка йетаклаган сабаблардан биттаси отасини йўқ бўлишлиги. Чунки айтдик, йетим бола ертароқ улуғ йейишликка мажбур бўлади. Ертароқ катта бўлади. Масъулиятни ҳис қилади.

[2:15] Йетимларни парвариш қилаётган, йетимларга бир хайрият қилаётган бир хайрия фондларини роликлари бор. Йетимларга ёрдам берилар деган маънода. Шуни йетимларни кўрсатганда, уларда бир бечора, ҳеч кимга керак емас, ночор, ҳеч нарсага бир ярамайдиган одамдақа қилиб кўрсатишади. Йўқ биродарлар. Мана шу йетимлик, мана шу йетимилик. Ҳозир айтдик, уларни ертароқ масъулиятни ҳис қилишликка мажбур қилади. Ертароқ уларни шахсияти йетилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам йетим бўлганлиги биродарлар сиз билан бизга ўзи кифоя. Ертароқ урғояди. Енди бу дегани отаси бор одам, албатта улуғ инсон бўлмайди деган гап емас. Фақат ота она шуни тушуниши керакки, болаларни бўғиб қўймаслиги керак. Ихтиёрни бериш керак. Айрим ишларга ўзи ихтиёри бўлсин. Айрим ишларда қарорни ўзи қабул қилсин. Кейинчалик масъулиятини ҳам кўтаришни ўргансин. Дадам келсин, дадам айтади. Бўпти, дадам келсинчи сўраб айтаман сизларга жавобини. Унақа бўлмайди.

[3:18] Ертароқ катта бўлишлиги учун болаларга худди катта одамдек бир муомала қилиш керак. Уларга еркинлигини беришлик керак бўлади. Кибор уламоларга рўбарў бўлишидан аввал имом аъузоий онасини қўлида тарбияда бўлди. Кўп сафар қилди. Ва мана шу сафар ҳам у кишини шахсиятига албатта ижобий таъсир ўтказди. Ибн касир айтади, подшоҳларнинг, халифаларнинг, вазирларнинг, савдогарларнинг, уламоларнинг ва бошқаларни имомо аъузоийдек ахлоқли, одобли, ақлли, тақволи, билимли фарзанди бўлганмиз. Аллоҳ таоло берган нодир бир қобилият истеъдод еди. Ва мана шу истеъдодини у киши ертароқ англади ва устозларнинг ёрдамида ундан унумли фойдаланди, сиз билан биз билиб турган мана имом ал авзойи мартабасига йетди. У киши ҳикмат егаси еди. Қандай сўзлатмасин, ҳам суҳбатлари бу сўзларни гўзаллигидан ёзиб юбормай бошқа иложи қолмас еди. Имом ал-Авзойи фақатгина мана шу нарсаси билан машҳур бўлмаган еди. Яна у киши илми билан машҳур ва мана шу илмига амал қилганлиги билан машҳур еди. Биродарлар, илм қачон илм бўлади? Агар унга амал қилинса.

[4:35] Агар амал қилинмаса, у фақат маълумот бўлади. У киши илм хазинаси, ҳикмат булоғи еди. Ўзининг замонасининг саййиди еди. У ҳақида айтишар еди, у фиқҳ ва илмнинг маркази. Ибн Касир айтади, у ўзининг юрти, аҳлини ва бошқа юртларни ҳам илм билан бошқарди. Фиқҳда, ҳадисда, Расулуллоҳнинг ғазовотлари ҳақидаги илмда. Имом Авзойи биродарлар таба, тобейин бўлган. Тобийнлардан катта бир жамоани кўрган. Имом Авзойийни шогирдлари, биродарлар мана Молиги ибн Анас, яъни Имомус Саврий, Имомус Зуҳрий. Бу кишилар Имом Абу Ҳанифадек, Имомус Шофийдек илмга бўлган кишилар. Шуларга Имом Авзойинг устоз бўлган.

[5:24] Кўпчилик имомлар ўзини замонасида у кишининг имоматини, адолатини, фазлини тан олишган. Мана Молики масхабини бошлиғи Имом Олий айтади, Авзойи унга ергашиладиган имом. Суфиён ибн Уяйни айтади. Авзойи ўз замонасининг имоми еди. Кимлар баҳо беряпти буларга? Ўзини замонасида, ислом тарихида енг кўзга кўринган уламолар.

[5:51] Ибн Касир айтади, Имом Авзойи ҳаж қилганида Маккага келди. Маккага келганлигини ешитган Макка уламолари у кишини истиқболига чиқди. Ана шу маккага келган кишилардан софиёнус саври ва имоми молик ҳам бор еди. Авзойини келганлигини ешитса, улар ҳам бошқа имомларга қўшилиб чиқди, олимларга қўшиб, софиёнус савли авзойини минган туясини ипини ушлаб сўралади. Имом Молиқимни Анас Авзойни минган туясининг орқасидан ҳайдаб кетди. Қаранг, кимлар ҳурмат кўрсатяпти, кимлар у кишига таъзим бажо келтиряпти. Шу йерда бир нарсани айтиб ўтишимиз керак. Кишини улуғликка, буюкликка йетаклайдиган ишлардан сабаблардан биттаси, камтарлик, кибр қилмаслик. Имомолик ким? Софиёна саврилар ким? Мана шу кишилар шундай мартабага ега бўлишига қарамасдан, ўзларидан илмлироқ одам келган пайтда кибр қилмасдан олдига бориб, хизматида қойим бўлиб туришибди.

[6:59] Бу китоб ушаётган, китоб ўқиб юрган укаларимиз, илм талабида юрган биродарларимиз ўрганиши керак бўлган нарса. Кибр деган нарса, биродарлар, фақат Аллоҳ Таолога хос. Кибр нима еди? Ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик. Агар юксаликни истасак, ўсишни истасак, кибр қилмайлик, акалар, укалар.

[7:24] Мана шу Маккаҳлик айтади, авзойи ва имомолик ўтириб баҳс қилишди. Имомолик билан имомавзойи. Пешиндан асргача, асрдан шомгача. Авзойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мағозийлари, ғазавотлари ҳақидаги илм билан Имом Моликни кўмиб ташлади. Имом Молик еса фиқҳий масалалар билан, фиқҳ илмлари билан авзойини кўмиб ташлайди. Мана авлодалар, бири бир, иккинчисидан кибр қилмасдан фойдаланяпти, бири билмаган нарсани иккинчисидан ўрганяпти. Илмдан иккита одам тўсилиб қолади. Биттаси мутакаббир одам, иккинчиси ўта тортинчоқ одам. Мутакам бир одам, шундан сўрайманми дейди да, кибр қилиб ўрганмайди. Иккинчиси, шуни ҳам сўрайманми деди да, ошча тортинчоқлик билан илмдан тўсилиб қолади. Биласизлар, ҳамма яхши хулқ иккита ёмон хулқни ўртасида туради. Яъни, ҳеч нарсадан қўрқмайди. Ҳамма ёқдан қўрқади. Мана иккита нарса. Томдан ташласа, ташлаб юбораверади. Арслонни қопасига кирдаса, келаверади. Бу ёмон, бу жиннилик бу, жасоратмас бу. Бу ҳамма одам қўрқаверади ўзини кўланкасидан ҳам. Енди ҳақиқий яхши хулқ нима ўртаси? Қўрқиш керак бўлган нарсадан қўрқади, еҳтиёт олади, қўрқмаслик керак бўлкан нарсадан яна қайтариб айтамиз.

[8:42] Ҳар қандай яхши хулқ иккита ёмон хулқни ўртасида туради. Биз илм ўрганишимиз учун бизда кибр ҳам бўлмаслиги керак, очиқча тортинчоқлик ҳам бўлмаслик керак. Имом Авзойев ўзининг ибодатида, табатулуда саҳобалар билан беллашадигандек еди. У кишида тавозум бор еди. Мана дарсимизни биринчисида айтдик, тавозум бўлиши керак бизда. Баланс дедик. Диний илмларга берилган одам фақат диний илмлар билан шуғулланиб, дунё илмларини ташлаб юбормаслиги керак. Тавозум бўлиши керак. Руҳониятини юксалишига сабаб бўладиган таҳажжуд намози, Қуръон қироати, зикрлар билан машғул бўлиб туриб, биродарлар, жасадини, тарбиясини ҳам ташлаб қўймаслик керак. Йейиш керак, ичиш керак, ухлаш керак, спорт билан шуғулланишлик керак, баланс бўлиши керак, бизни тилда айтганда. Уни ҳам ушаймиз, буни ҳам ушаймиз. Имом Авзойи мана шундай инсон еди.

[9:44] Демак, бу улуғларимизнинг шахсиятида тавозу бўлган. Бизни тилда баланс бўлган. Бир томонда, иккинчи томонда ўтказиб юбормаган. Имом Авзойи пешқадам бўлган нуқтаси илм еди. Лекин бошқа соҳаларда ҳам у киши мусулмонларга пешво бўлар еди. Имом Авзооий роббисига бўлган ибодатни ҳар турини ўзида жамлади. Ихлос, қалбининг мусаффолиги, мусулмонларга шафқатли бўлганлиги, уларга насиҳат бўлганлиги, Аллоҳ учун кўз ёш тўкишлик. Ҳаммасидан боради. Ҳаммасидан борада.

[10:21] Ибн Асокир айтади, Авзойи ибодати кўп, намози гўзал, тақводор, роҳиб, узоқ, сукутли инсон еди. Ибн Ажлан айтади, Авзоийдан кўра мусулмонларга шафқатлироқ, насиҳатгўра бошқа кишини кўрмади. Шундай. Илм аҳиллари бор, илмлик, лекин умматга шафқат йўқ. Шиддат, қаттиқлик, қўполликни ўзига йўл қилиб олган. Биродарлар, мана аллоҳ таолонинг ар рофиқ исмини ўқиганимизда, расулуллоҳ айтдилар, ей ойша, мулойимлик, юмшоқлик қайси ишда бор бўлар екан, шу ишни чиройли қилади. Қайси ишда шу мулойимлик йўқ бўлар екан, шу ишни хунук қилади дедик. Диндор одам мулойим бўлади. Чунки роббиси а рофий, мулойим. Мусулмон одам насиҳатгўй бўлади, шафқатли бўлади. Ўзига фатвони қаттиқини олади, лекин ҳалойиққа фатвони йенгилини айтади.

[11:26] У киши ҳақида яна айтилинади, қаҳ қаҳа отиб кулганига гувоҳ бўлинмаган дейди. Ибн Касирдан, унинг мажлисида ўтирганлар унинг насиҳатидан, унинг суҳбатидан албатта йиғлашар еди. Кўзи билан ҳам йиғлар еди, кўзи билан йиғламаган қалби билан йиғлар еда. Уни ҳамроҳлари айтишади, авзойи ўзининг мажлисларида йиғламасликка харис еди. Ихлосли еди. Аллоҳ учун тўкаётган кўз ёшини одамларга кўрсатишни хоҳламас еди. Аммо ёруғси олса, унга рақам қилинадиган даражада қаттиқ йиғилар еди.

[12:02] Жарх ва таъдил имининг пешвоси бўлган Яҳё ибн Маййни айтади, уламолар тўртта. Яъни ўзини замонасини қараб айтяпти, уламолар тўтта. Саурий, Абу Ҳанифа, Молик ва Авзойи. Вали ибн Муслимдан. Агар Авзойи субиҳини ўқиса, кун чиққунича Аллоҳнı зикр қилиб ўтирарди. Кўринг, илм ҳам бор. Зикр ҳам бор, кечаси бир намозга туриш ҳам бор, йиғилиш ҳам бор, амру марун наҳим укар ҳам бор, халққа, умматга шафқат ҳам бор. Бир соҳада туриб қолмаган бу инсонлар.

[12:40] Бир аёл Авзойини онасини ҳузурига кирди да, ана шу аёл Авзойи намоз ўқийдиган йерни ҳўллигини кўриб туриб, бир намоз ўқиладиган жойингни билмасдан, бир ёш бола бавруқ қилиб қўйибди шекилли а деди. Яъни шу гиломмиди, нима еди, ҳўл бўлиб кетган еди. Шунда онаси айтдики, йўқ, бу мени ўғлимни саждида туриб йиғлагандан тўкилган кўз ёшларимдан ҳамма деб жавоб берди. Гилом ҳўл бўп кеткичи йиғлар еди. Ким? Имом Авзойи. Ва буни бир ойга кўрсатишликни хоҳламас еди.

[13:16] Мана шунча ибодатига қўшимча равишда, дейди Ибн Касир, ўта каримли инсон еди. Йетмиш минг динор олтин мерос олган еди. Лекин буни дунёсига сарфламаган ўзини. Инфоқ еҳсон қилган фақир бечораларга илм йўлига вафот етганда йетти динор пул ўқиган екан. Шу йетти динор пулини у кишини жанозасига одамлар сарф қилишган бўлди.

[13:42] Тақво воросгўйликда жуда халис еди. Ёлғон гапирмас еди. Бир куни бозорга чиқса, пиёз сотаётган савдогар, я босол аҳла минал асал деб моқтаётган екан. Ей, бу, бу пиёз асалдан ҳам ширин пиёз. Е реклама у. Биз бу парой ҳам қилмаймиз. Имом аъзойи буни ешитиб ғазабланди да. Субҳаналлоҳ. Е бу киши ёлғонни мубоҳдам биладими?

[14:10] Енди бизни замонамизда савдогарларни, ҳунармандларни мана шу ёлғонга бўлган еътиборни бир мулоҳаза қилиб қўяйлик. Бир мулоҳаза қиб қўяй лик. Имом воқиди айтади, имом авзойи кулмай қўйган екан. Шуни сабабини сўрашди. Авзойи кунларни бирида деди. Шу кунлардан аввал кулиб ўйнар едик. Аммо бизга одамлар иқтидор қила бошлаганлардан кейин, шу ишлар бизга тўғри келмаслигини англадик. У нарсалардан еҳтиёт бўлишлигимиз лозим. Яъни кулиб ҳамма қатори юрар едим, аммо одамлар менга иқтидор қилиб, менга ергашишни бошлагандан кейин, бу нарсаларни ўзимга лойиқ деб билмадим деди.

[14:55] У киши мункарни йўқ қилишликка, мункарни қайтаришлик учун кўтарилган қилиш еди. Пайғамбаримиз ҳақида, саҳобалар ҳақида бирор киши ножойи сўз айтса, албатта уни ўрнига қўйиб қўяр еди. Биласизлар, бу даврлар Аббосинглар даври бўлган. Оммавийларнинг хилофатини ағдариб, Аббосинглар халифалиги барпо қилинди. Мана шу Аббосингларнинг халифалари, Аббосингларнинг амирлари ҳаддан ошиб айримлари жуда кўп қон тўкди. Оммавийларни қонларини. Уларни мол мулкларини мусодара қилишди, шомдан уларни ҳайдаб чиқаришди. Бу қиссани Ибн Касир келтиради. Имом Авзойи ўзи қисса қилиб беради буни.

[15:40] Авзойи Дамашққа кирганида шаҳарнинг ана шу золим амири ўзини ҳузурга чақиртирди. Жуда кўп умумий оилада қонун оқизган золим амир. Аммо Авзойи чақирғига лаббайда бормади. Уч кундан кейин кечикиб борди. Мана енди Авзойи ўзи ҳикоя қилади. У амирни ҳузурига кирдим. У ўзини курсида ўтирар еди, қўлида темири бор. Йерни уриб ўтирибди. Уни атрофида еса, уни қўллари, қўлларида қиличларни ушлаб туришар еди. Салом бердим, саломга ҳалиги олмади. Мана енди амру маъруф наҳиминкада қандай қилган бу киши? Амирларга қандай журъат билан гапирган? Қўлидаги темир билан йерни уриб туриб, ей авзойи, онови золимларни қўлидан мулкни тортиб олганимиз ҳақида нима дейсан? Оммавийларни йўқ қилиб, биз улардан халифаларни тортиб олдик. Мана шу ишимиз жиҳодми?

[16:40] Мен, ей амирларим, умидинг. Умарим хаттобдан ривоят қилинган ҳадисда расул айтадилар, инномал амал у бин ният деб жавоб бердим. Яъни амаллар ниятга боғлиқ. Нима ниятда уларни қонун оқиздинглар? Нима ниятдан улар билан урушдинглар? Ўшанга яраша ишинглар деди. Қўлидаги темирда қаттиқроқ йерга урушни бошлади. Яъни жаҳли чиқди. Атрофидаги хизматкорлар еса қилични маҳкамроқ ушлашди. Буйруқсангиз чопиб ташласин, чунки бу амалга бундай деб бўлмас еди.

[17:11] Амир яна сўради. Бану Майёнинг қонлари ҳақида нима дейсан? Қонунни кўпроқ қизишган. Нима дейсан! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисини айтаман. Ростдан нима дегандилар? Аллоҳнинг ўзига илоҳи йўқ деб, мени аллоҳнинг расул у деб иймон келтирган кишининг қони фақат учта ўринда ҳалол бўлади. Астайибу зани, оилали бўлиб туриб зино қилса, ва нафс у бин нафс қасддан бировни ўлдирса ва динни тарк қилиб муртад бўлса деди. Яъни нотўғри қилдинглар деганими бу? Пайғамбаримиз айтган учта ўринга тушса, демак қилган ишинглар тўғри бўлади дегани. Амирни жаҳли чиқди да, яна ҳам қаттиқроқ йерни уришни бошлади қўлдаги темир билан. Яна сўради, биз улардан тортиб олган моллар ҳақида нима дейсан деди.

[18:03] Уммавийларни аббосинглар ўлдирган, хонани оқизган, юртдан ҳайдаган, молларни талон тарож қилган. Мен, агар у моллар уларнинг қўлида ҳаром бўлган бўлса, яъни ҳаром йўл билан топишган бўлса. Уларга ҳаром бўлаган пул сизларга ҳам ҳаром бўлади. Агар уларни қўлидаги мол улар учун ҳалол бўлса, сизлар ҳам фақатгина шаръий йўл билан олсанглар сизларга ҳалол бўлади. Дедим да, бошимни кетишини кутиб турдим. Учала жавоби ҳам амирни хурсанд қиладиган жавоб емас еди. Учала қилган ишини ҳам нотўғри еканлигини баён қилди. Ўша йерда турган одамлар ҳам, агар чопилсам, мени қорним сочраб, кийимлари, етаклари бўялиб кетмаслиги учун етакларни кўтариб туришди. Аммо биродарлар, қалблар Аллоҳ қўлида. Фа ман яттақиллаҳа яжаллаҳу маҳража. Ким Аллоҳда тақво қилса, Аллоҳ йўл берадими шу йердан чиқиб кетишликка. Қатл қилмади. Кетишлик изн берди. Ортимдан амирнинг елчиси қўлида икки юз тилла динони кўтариб келиб қўлимга тутди. Икки юз дино тилла пул берди. Пулни олдимда шу йердан жилмасдан туриб фахр мискалларга тарқатиб юбордим. Амирнинг елчисиям, аскарлар ҳам қараб туришар еди.

[19:21] Бу ҳам биродарлар Имом Авзойини нақадар улуғ инсон еканлигига далолат қилади. Ҳамма куч қудрат Аллоҳни қўлида еканини аниқ билган одам ҳеч кимдан ҳеч нарсадан қўрқмайди. Ибн Касир айтади, уламолар Авзойининг, Аллоҳнинг йўлида муробод, мужоҳид ҳолида вафот етганида ихтилоф қилмайдилар. Йетмиш тўққиз ёшда вафот етди. Имом Авзойи фақатгина ўзида илмни жамлаган олимгина емас еди. Ҳа, илм асосий йўли еди, лекин ҳаётни бошқа жабҳаларини ҳам узоқ бепарво ташлаб қўйганмиз. Биз ҳам шунақа бўлишимиз керак, укалар. Намозни ўқиймиз вақтида, Қуръонни ўқиймимиз, илм билан шуғулланамиз, спорт билан ҳам шуғулланаммиз, ҳунарни ҳам қиламиз. Тушунарлими? Бизда бир томонлама бўлиб қолганмиз бу катта хатойимиз. Агар яна юксак бўлишни хоҳласак, умматларга пешво бўлишни хоҳласак, биз уммату ваҳомадийя. Тавозум бўлиши, ери есингиз билан бизни ҳаётимизда. Фақатгина илмга ажралиб олиб, илмни ўргатиб, ҳаётдан ажралиб қолмаган еди бу киши. Мусулмонлар орасидаги фасодга нисбатан қаттиқ мавқевда турар еди. Замонасида амри маъруҳ наҳим укар билан машҳур еди.

[20:33] Ақули қовли ҳа да ваставҳируллоҳ или валакум.
