Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен амин. Ассалому алайҳи вас саламу ала саидина муҳаммад ва ала алихий вас ҳабиҳий ажмаъин. Аммабард, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракату. Асрорул узама, улуғларнинг сирлари деб номланадиган дарсимизнинг навбатдагиси, бугун имомутабарий раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида суҳбат қилган бўламиз. Биз бу дарсларимизда умматнинг улуғ кишиларини ҳаётини, сератларини ўқиб ўрганяпмиз. Тарихда ўзларини изини қолдириб кетган кишилар. Бу улуғларимизни сератини фақат ўқиб қўйишлигини, бир қатор кўздан кечириб қўйишингизни қасд қилмадик. Мақсадимиз бундан каттароқ. Уларни мана шу мақомга, мана шу мартабага олиб чиққан сабаблар, омиллар, шуни ўрганмоқчимиз. Бугунги дарсимиз умматнинг буюк олимларидан, улуғ муфассирлардан имому абу жаъфар аттабарий ҳақида. Имоматабарий аббосийлар даврида яшаган, икки юз йигирма тўрт, уч юз ўн йилларда. У киши Халифа Мутаваккил замонида туғилди ва бир қанча халифаларга ҳамаср бўлди. Мунтасир, Мустаъин, Муътасим, Мухтади, Муътамид, Муктафибиллаҳ, мана шу халифаларга ҳамасир бўлди, Халифа Мухтади даврида вафот етди. Албатта, бу давр биродарлар Ислом умматининг илмий ҳаёти жуда ҳам ривожланган давр еди.
Ҳа, бу ҳорун ар рашид давричалик емас. Ҳорун ар рашид дори аббосинглар мамлакатининг енг ривожланган даври еди. Лекин нима бўлганда ҳам, имомутабали яшаган замон илм, фан, маърифат ривожланиб, тараққий топган давр еканлигида шубҳа йўқ. Бу пайтга келиб, илмий йўналишлар аниқланган. Фиқҳ йўналиши, ақидий уланиши, сийрат, ақида, ҳадис, наҳв илми, сиҳоҳ сетда жамланиб бўлган. Бошқа сунъий китоблари жамланиб бўлган. Тўрала мазҳаб шаклланиб бўлган ва тинчлик замони бўлган. Имоматабарида мана шундай мартабага чиқишлигига сабаб бўлган омиллардан биттаси сиёсий барқарорлик. Тинчлик. Мусулмонлар юртида тинчлик бўлишлиги фақат ислом ва мусулмонларнинг фойдасига бўлади. Мусулмонларни юртида тинчликди йўқ бўлиб, фитна бўлиши, уруш жанжалларида бўлишлиги фақат динимизни душманларини фойдасига бўлади. Шуни икки қулоғимиз билан яхшилаб ешитиб олайлик.
У даврларда биродарлар хотиржамлик бор, йўллари хотиржам, шунинг учун тоғли илмлар сафар қилишлиги ҳам бемалол бўлган. У даврларда бирор одамлар илм асосан масжидларда берилган. Катта жоме масжидларида шайхлар ўтирган, у бурчакда битта шайх тақлидидан дарс беради. Бу бурчакда биттаси шайх тавсиядан дарс беради. Бурчак бурчакда устунларни олдида ҳалқалар бўлган, мана шундай бир илм тарқатилган. У даврда Бағдод ва Дамашқ шаҳрининг жоме' масжидлари ҳозирги университетни ўрнидаги масканлар еди. Майдони кенг бўлганлиги учун жуда кўп ҳалқаларни ўзларига сиғдира олар еди ва ўша замондаги кибор олимлар толиби илмларига илм тарқатар еди. Енди мана шундай шарт шароит бўлгандан кейин, албатта, умматда илмий, маърифий, саҳқофий даражаси юксалади. Албатта, бунақа шароитда улуғ одамлар йетишиб чиқади. Нима учун ҳозир шундай бир илмий тараққиёт йўқ мусулмонлар орасида? Нима учун мана шундай бир улуғ инсонлар йетишиб чиқмаяпти? Сабаблари бор. Шулардан биттаси, одамларни тушунча, фикрлари, ғамлари у даврдаги одамларникидақа емас.
Ҳозир биринчи ғам нима? Пулда. Енди пули бор енди, далши ғами нима деса, яна пулда. Тўғрими? Ёшлигини пулга сарфлаган. Соғлигини пулга сарфлаган. Енди касал бўлгандан кейин ўша соғлиғига қатнашлик учун пулни сарфлайди, балнитсага бориб олади. Демак, биринчидан одамларни тушунчалари, фикрлари, ўлчовлари нотўғри. Ундан кейинги сабаблардан биттаси, одамларни илмга бўлган рағбати йўқ.
Ва илмга одамларни рағбатлантиришлик, шижоатлантиришлик ҳам йўқ. Қўй ўқим, нима олардинг болам? Бор. Қўйла ҳайдаб. Молни ҳайдаб. Бор ҳунарни қилиб пул топ. Жон акалар, укалар. Еркак киши бўлдик а, алҳамдулиллаҳ. Бу бизни ризқимиз еди. Фалончи войда боласи бўлдик а. Бу ҳам ризқимиз еда. Бунда бизни ихтиёримиз йўқ еди. Худди шунга ўхшагандек, ризқимиз ҳам бизни ихтиёрмизда емас, қанча бўлишлиги. Сиз илм билан шуғуллансангиз ҳам ўша ризқингиз йейсиз. Пулни кетидан калла уриб қувватласангиз ҳам шуни йейсиз, бир сабабини қилиб қўйиб илм билан шуғуллансангиз ҳам шуни йесиз. Шуни айтяпмиз ку, тушунча нотўғри деб.
Имомутабарийнинг тўлиқ исми. Муҳаммад ибн жарийр, ибн язид, ибн касир, ибн ғолиб ат табарий. Кунияси абу жаъфар. Мана шу кунияси билан машҳур бўлган имомутабари уйланмаган биродарлар. Еҳтимолки мана шу уйланмаганлиги у кишини фақат илм билан машғул бўлишига сабаб бўлгандир. Худди имом нававийга ўхшаб. Албатта уйланмаслик бу пайғамбаримизни суннатига хилофий шакл, уйланишлик керак. Аммо бу кишилар уйланмаганига яраша нимадир қилган екан.
Имоми Табарий уйланмаган, унда қандай қилиб Абу Жаъфар деган кунига ега бўлди. Боласига нисбат қилинади, катта фарзандига Абуфулан дейилади, фалончини отаси дегани. Абу Аҳмад деса, Аҳмадни отаси. Бу киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бир одамга куния беришлик, суннат еканлигини билди, ҳадисни ўқиди, ўзига Абу Жаъфар деган кунияни қабул қилди. Чунки Пайғамбаримиз ёш болаларга ҳам Абу фулан, масалан Абу Хурайра мушукчани отаси дегани. Мушукни еркалатиб кўтариб юргани учун, мушукни отаси деб Абу Хурайрада деб қўйганлар.
Насаби. Имоми Табарий форслардан еди. Форс йеридан еди. Табристонлик. Шунинг учун Табарий бўлиб танилди. Қаранг, бу дин фақат араблар учун келмаган еди. Бу динга холис хизмат қилар екан, кишини, миллатини аҳамияти йўқ. Имом Баҳорий биздан. Имом Навоий араб. Имоми Табарий форс. Абу Ҳанифа форс. Яъни ислом динида миллатни ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ, мағаб тақво билан дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Форс бўлишига қарамасдан Имомутабарий араб тилини мукаммал суратда билган.
Имомутабарийе отасини қўлида улғайди. Аллоҳ азза ва жалла бу инсонга ўткир зеҳн, кучли хотира, ғайриоддий қобилият берди ёдлашликка. Ва мана шу нарсаларни отаси ёшлигидан сезди ва мана шу насага қаттиқ еътибор берди. Шунинг учун биродарлар йетти ёшида Қуръондиятлар бўлди. Саккиз ёшида таровеҳ намозига ўтиб, одамларга имомлик қилар еди. Овози жуда ҳам ёқимли, ширин еди. Тўққиз яшаридан Пайғамбаримиз ҳадисларни ёзиб, ўрганишликни бошлади. Қаранг, ота харидор бўляпти да.
Болангизни талантига биринчи харидор ким? Сиз ўзингиз. Ей опа дадалар, қаранглар да, неваралар ичида шунақалари бор. Ахир мана ишладинглар, оилали, уйли жон, униб ўсдинглар, бир зурриёт қолдиряпсизлар. Енди илмий томонга ҳам бир нарса қўшиб кетинглар, опа дадалар. Ей мана шу мавучи икки мингинчи йилда бу ёқда туғилган болада, бундай қаранглар да. Ўша ёқда талантлилар кўп, чунки ичмасдан, чекмасдан, қиморонламасдан, хорам калбаса чўчқа йемасдан, уйланган болаларнинг болалари енди икки минг ўн ни тепасида туғилганларда қарангларда, ундан ҳам зўр бўляпти.
Е, нимадир қилайлик, жон акалар, йеб ичиб кетавермасдан, уй қуриб кетавермасдан. Битта битта имомни табарида, имомни баҳорида қўйиб кетайлик. Имому табарий отасини риоясида бўлди. Отаси у киши фарзандидаги, фарзандидаги қобилият иқтидорини кўргандан кейин шуни йўлади. Йўлади.
Отаси туш кўрди. Тушида қараса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдида ўғли ўтирибди. Олдида бир холпачаси бор, ичида тўлдириб тошлар. Тушида кўряпти. Пайғамбаримни олдида ўтириб олиб, ҳалиги тошлади, бундай отиб ўтирибди, айтдимми, уйғонди да, жуда хурсанд бўлди. Тушларни таъбир қиладиган, туш илмидан хабари бор одам олдига келиб туриб, тушини айтиб берганида, ҳалиги таъбир қилувчи айтдики, ўғлинг катта бўлиб, ўзининг динида носих бўлади ва роббисининг шариатида билимдон бўлади деди. Еҳтимолки мана шу кўрган туши ўғлини шундай йўлашига сабаб бўлгандир.
Шундан кейин отаси боласини тамомий илм йўлига буриб қўйди. Тиришчиликда дунё ташвишини биронтасини боласига билдирмади. Йери бор еди, шу йеридан тушадиган маблағни фалон қисмини боласига атаб қўйди. Сафарига, йейиш, ичишига, илм ўрганишлигига. Нима керак бўлса, илм томонига буриб қўяди. Келинг, тўртта ўғлингиз бор. Шундан биттаси қандайдир иқтидори бор. Қолган учтаси ишлаб, биттасини ўқитсин, отасини йўли обуна шу даражада бўлди. Демак, ёш болаларимизда мана шундай бир қобилияти борлигини кўрсак, уларни илм кўчасига туртиб туришимиз керак бўлади. Бундай қобилиятли ёш болани илм талабида бўлишига ёрдам беришлик керак. Катта бир илмий даражаларга йетишига кўмак кўрсатишлик керак. Биродалар, мана шундай ёшларни қўллаб қувватлашлик баъзи бир масжидларни қуришидан кўра афзалроқ. Қудуқ кавлаб сув чиқариб беришдан кўра афзалроқ. Чунки айрим масжидларни кўрамиз биродарлар. Учта тўртта одам намоз ўқийди, фарз намозида. Сафда учта тўрттта. Масжидлар катта катта қилиб қуриляпти. Шу масжидни юргизадиган одамларни йўқлигидан масжидлар ҳувуллаб турибди.
Шу масжиддин ишини юргизишликка ярамайдиган, шу аҳли илм бўлмаган, шу минбарда аҳли бўлмаган одамлар ўтиряпти, қавмни учга тўртга бўляпти. Акалар, мана шундай бир илмни ёшларни қўллашлик керак, савдогар акалар, аҳли давлат биродарлар, мана шундай бу ёшларни илмига биз кўмакчи бўлишимиз керак. Имомутабарий балоғат ёшига йетиб, илм сафарини бошлади. Ўзини юртидаги катта катта шаҳардаги олимларни илмини олиб бўлди ва сафарини бошлайди. Имомутабарини илм талабида қилган сафари нимага ўхшатса бўлади? Асалари учиб, гулдан гулга қўниб, асалини йиққандақа имомутабарий шаҳарларни, катта катта шаҳарларни кезиб, шу йердаги уламолардан илмларини битта битта тўплади. Худди асалари гулдан асални тўплаганидек. Имомутабарийни рўйига келди. У йердаги уламоларидан илм олди, Бағдодга борди. Ана шу пайтда Бағдод улкан илмий марказлардан биттаси еди. Замонасининг енг улуғ олими Имом Аҳмадимни Ҳанбални шаҳари. У кишини қасд қилиб келди, лекин Имом Табарий бу шаҳарга келгунга қадар Имом Аҳмадимнинг Ҳанбали вафот етган еди. Икки юз қирқ биринчи йиллар.
Шундай бўлса ҳам Ироққа келди, шу йерда илм ўрганди. Салим шаҳрига муқим бўлди. Шу йерда икки кишилардан илм олди, ҳадисни, фиқҳни, фиқҳнинг ҳамма мазҳабларини ўрганди да. Қарангларда, биз ўзи битта мазҳабимизга ни билиб ололмаймиз а? Битта ўзимизни Ҳанафий мазҳабимизни тўлиқ ўргана олмаймиз. Тоқатимиз йетмайди, умримиз сабр. Бу киши тўртала мазҳабни ўрганиб чиқяпти. Феномен емасми шу нарса? Қаранг, у давр илм қанақа юксалган даврида уламолари ҳам шунга ярашади а?
Имом Тўборий асосан иккита нарсада кўзга кўринди. А иккита асосий илмда бу Қуръон ва тарих. Қуръон илмларини, тафсирни, қироатни ўргатар еди, яна фиқҳни яхши ўрганган еди. Аммо Қуръонийл илмларда бошқа илмлардан кўра кўпроқ кўзга кўринган еди. Шофий мазҳабини ўрганди, шу мазҳабнинг кибор олимларидан, Имом Зафаронийдан ўрганди. Имом Табарий Бағдодга қайтиб келди. Ва Бағдодда одамлар орасида танилди. Аҳли илмлар у кишини илмини ва фазилатини тан олишди. Мана енди у кишини олдига одамлар илм ўрганишликка келди. Ўттиз тўрт ёшида акалар. Боғдоддаги жоме масжидида кибор шайхлар қаторида ўтириб дарс берарди. Ўттиз ўттиз ёшида.
Боғдодда ўтириб илм ўргангандан кейин, у киши шомга илм ўрганганиб борди. Чунки шомда ҳам бағдод тегидан кам бўлмаган илм бор еди. У йерга борди, Қуръон ривоятини ўрганди, кейин Ливанга сафар қилди. Байрутга, Имом Аъзонинг юртига. Ундан кейин Мисрга, Лайсибни Саъдни ватанига сафар қилди ва мана шу йерда бу юртларда бўлмаган Имомни олди. Кейин яна Шомга қайтиб келди, икки юз олтмиш бешинчи йилда Мисрга яна сафар қилиб борди. Илм талабада бўлган мана шунча сафаридан кейин Имомутабарий ўзини ватанига қараб юрди.
Табристонга, Форсга. Йўлда тўхтади Бағдодга ва бир қанча китобларни ёзди. Со яна яна ўзини юртига қараб чиқиб кетди. Имомутабарийй Табристондан чиқиб кетаётганда бошқа одам еди. Енди шунча йиллик илмий сафарлардан кейин, қайтиб келгандан кейин бошқа одаммиди. Табристон илм маркази емас еди. Шунинг учун узоқ тура олмади бу йерда. Яна Бағдодга қайтиб келди. Чунки айтяпмиз, илм марказларининг каттаси Бағдод еди. Шу йерда яшади ва қолган умрини мана шу йерда яша тугатди. Китоблар тасниф қилди, умматга улкан илмий меросни қолдирди.
Биродарлар, илмни битта соҳасида кўзга кўринишлик кўпчиликни қўлидан келади. Аммо кўп илмларда ҳаммасида биринчи бўлишлик, пешқадам бўлишлик фақатгина улуғ инсонларни қўлидан келадиган иш. Имому Табари мана шундай улуғ кишилардан еди. У киши Қуръонда, тафсирда, тарихда, ибодатда, ўзини шахсиятини тавозунида замонасидаги енг кўзга кўринган кишилардан бўлди. У кишини қолдирган енг катта асари Имоми Табарийнинг тафсири, ҳатто ҳозирги кунгача мусулмонларнинг енг асосий маржиялардан ҳисобланади. Иншааллоҳ Имоми Табарий ҳақидаги дарсни ертага давом етказган бўламиз. Ақул у қовли ҳа давос таъфируллоҳили ва лакум ассалому алайкум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин.
Ассалому алайкум ассалому алайкум алайкум ва алайкум ва аламиз ва алайкум ва алейкум ва алайкум ассалом ва алайкум ва раҳматуллоҳи таъаллаб ва баракатуҳ. Асрорул узама улуғларнинг сирлари деб номланган навбатдаги дарсимиз. Кеча муфассирларнинг имоми, тафсил илмининг билимдони, Имомутабарий раҳматул али ҳақида дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказамиз. Бу улуғ инсонларни ҳаётига диққат билан назар соладиган бўлсак, нимани кўрамиз? Уларни ҳаммаси умрини аввалида илм олди, ўзларини илмни жамлади. Кейин мана шу бир маълум бир ҳаётидаги бир муддат келганидан кейин шу илмни одамларга тарқатди. Демак, йигирма ўттиз яшаргача илм талабида бўлинади. Шундан кейин ўзида тўплаган, жамлаган илмни умматга беришлик керак бўлади. Имому табарихан бундан мустасно бўлмади. Мана шу умрини аввалига ўзини юрти табристонда, форс йилларида, кейин ироқда, шомда, мисрда илм ўрганди ва мана шу илмларни ўзида жамлагандан кейин бағдодга келди, вафот етгунича уч юз ўнинчи ҳижил йилгача одамларга таълим берди. Демак, улуғликка тайёрловчи сабаблардан биттаси иқтидор. Қобилият, талант.
Ундан кейингиси унга бўлган риоя. Ундан кейин бир хос тарбия. Маълум бир вақтгача илм тўплашлик ва охирида мана шу тўплаган нарсасини тақдим қилишлик. Имомутабарий исломий илмларнинг енсиклопедиясига айланган еди. Шунинг учун у кишининг таърифотлари, ёзган китоблари жуда ҳам катта бўлди. У кишини яна бир бошқалардан ажратиб турадиган, ўзига хос бўлган сифатларидан айтмоқчи бўлган нарсасини чиройли тартибга келтира олар еди. Баъзида бўлади, бир соат бир нарсани ўқийсан, бир соат бир насани ешитасан, ҳали гапни гапирган одам ёки китобни ёзган одам нима демоқчи бўлганлигини тушунмайсан. Албатта, айтаётган сўзини, ёзаётган нарсасини тартибга келтириб, айтмоқчи бўлгин нарсасини шундай бир чиройли шаклга тартибга олиб келиб қўйишлик, бу мана шу кишини уруғлигига далолат қилади ва бундай кишидан бирор бир нарсани ўшани ўрганишлик ҳам осон бўлади. У кишининг китоблари. Тафсирут табарий. Бу китоб уммат исломиянинг қуръон тафсирларини ичидаги енг мўтабар, енг асосий китоблардан ҳисобланади. Имомутабарий саксон олти йил умр кўрди ва мана шу узоқ умр давомида биродарлар шижоати сўнмади, ғайрати пасаймади.
Мана шу саксон олти га киргунча китоб ўқиди, ўқитди ва китоблар ёзди. Бизда олтмиш га киргунча ишлаймиз, кейин бўлди. Ҳеч нарса билан нимамиз йўқ. Ишимиз йўқ. Йўқ акалар, унақа емас. Илмни зўрлиги ҳам шундаки, олтмиш га кирганда ҳам, йетмиш га кирганда ҳам ярим килолик китобни кўтара оласан. Тўғрими? Ақл пишган сари, ҳаётий тажриба кўпайган сари мана шу илмни одамларга йетказишлик, ундан бир хулосани чиқаришлик, ёшларига қараганда кўпроқ бўлади қариларда. Қари билганда пара билмас дейди. Енди бу қари яна илмли қари бўладиган бўлса, тинмасдан китоб ўқийдиган бўлса бу қанақа зўр қари бўлади? У кишининг китобларидан таҳзий бал асор, ҳадис илмига оид, бу китобида имомутабарий расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисига тааллуқли бўлган ҳамма нарсани жамламоқчи бўлди, лекин у кишини умри йетмади. Бу китобини ниҳоясига йетишликдан аввал вафот етиб кетди. Демак биродарлар имоми табарий тарих илмида пешво, луғат илмида пешво, ҳадис илмида пешви, тафсир илмида, хиротда мусулмон уламоларнинг пешвоси бўлган. Айтяпмиз ку, енсиклопедия бўлган деб. Бу йерда айтилинаётган илмлардан биттаси ҳозирги кунда битта одамни қўлида бўлса, бу одам жуда ҳам улуғ одам бўлади.
Лекин булар битта ўзида мана шунча бир илмни жамлашган. Мана шунча илм егаси бўлган, лекин кўпроқ кўзга кўринган илми бу Тафсир билан Тарих илми еди. Имомутабарини ҳаракатига, меҳнатига ва китобларига Аллоҳ Таоло қабулиятни ёзган еди. Қаранг, ўтганига қанча юз йиллар ўтган бўлса ҳам, ҳали ҳали одамларни қўлида у китоблари. Ҳали ҳали одамсни тилида у кишининг исми. Бу Аллоҳ яхши кўрган бандасига берадиган нарса, қабулият. Одамларни қалбига йўл очилади. Камдан кам одамлар мана шундай бир мартабага еришади. Яъни мана Имомутабарий даврида Имомутабарига ўхшаб китоб ёзган олимлар ҳам бўлган. Лекин нимага уларни ҳаммасини китоблари қўлма қўл бўлиб, асрда асрга ўтиб келмади? Ҳозир айтганимиздек, Аллоҳ қабулиятни ёзган одамлар деб олади бундай нарса. Ибн Ҳузайн айтади. Бу само остида Табарийдан кўра билимлироқ кишини билмайман. Ўзи муҳаддис олимларда Ибн Ҳужумя биласизлар. Имом заҳабия айтади абу жаъфар ат табарий улуғларнинг бири. Улуғ таснифотлар егаси, ишончли, содиқ, ҳофиз ва тафсил илмида бош еди. Фиқҳ, ижмода ва ихтилофда имом еди.
Тарихда аллома, луғат ва қаноатда олим еди. Бу гувоҳлик биродарлар ҳозирги ўнта дипломдан яхши гувоҳлик. Чунки бу гувоҳликни бераётган кишилар умматни енг кейин ўзига кўринган олимлари. Уларни биттасини гувоҳлиги ўзи ўнта дипломни ўрнига ўтади. Имому Табарининг китобларидан Жомиюл Баян Фитавили Айятил Қуръан. Тафсир китоби. Бу китоб кўпроқ Тафсири Табарий номи билан машҳур бўлган. Биродарлар бу тафсир, тафсир илмидаги енг пешвоқ китоб ҳисобланади. Тафсир илмини ўрганганки одам бор, Имоми Табариддиннинг тафсирини ўқимасдан иложи йўқ.
Саҳиҳ Бухорига, Саҳиҳ Муслимга қандай муҳтожмиз ҳадис илмида? Тафсир илмида Имоми Табариддиновга мана шундай муҳтож бўлинади. Жуда кўп марта бу китоб чоп етилган илм билан шуғулланган одам борки, албатта уйда бу кишининг, мана шу Имоми Табариддининг тафсири туради. У кишининг яна бир китоби Тарихул Умом Вал Мулук. Бу китоби мана Тарихут Табарий номи билан машҳур бўлган. Яъни ҳозир айтганимиздек, тарих билан шуғулланган одам ҳам бу китобдан ўзини беҳожат билмайди. Мана шу иккита китоби, Тафсири Табарий ва Тарихут Табарийни тафсир ва тарих илмидаги мусулмонларнинг енг суянган ишонган маржаларидан, манбалардан, ҳатто ҳозирги кунимизгача.
Вазир Аббос ибн Ҳасан Имомутабарига тишиб юбориб, бир илтимос қилди. Менга, мен фиқҳда билишим керак бўлган бир муносиб китоб ёзиб берсангиз, мухтасар бўлса. Чунки биродарлар, хулосаси, мухтасари қулай бўлади ўрганишлик. Том том китобни ўқигандан кўра. Шунда имомутабари шу кишига ал ҳафийев номли китоб ёзиб берди. Фиқҳ илмидаги катта, улкан маълумотларни кичкинагина китобчага қисқа муддатда жамлаб берди. Албатта бу у киши илмига далолат қилади.
Албатта Имом Табарида бундан бошқа ҳам кўп китоблар бор еди. Ҳаммасини айтиб ўтирсак вақтимиз кўп кетади. Ҳозир хатиб ал бағдодийни бир сўзини келтираман, диққат қилиб туринглар. Хатиб ал бағдодий айтади. Муҳаммад ибн жалил ат табарий қирқ йил мобайнида ҳар куни қирқ варақдан ёзган. Қирқ йил мобайнида ҳар куни қирқ варақдан бир ёзувни илм маърифатда ёзган. Неча варақ бўлади деб ўйлайсизлар? Салкам олти юз минг. Салкам олтиюз минг. Беш юз саксон тўрт минг варақ бўлар екан. Мен ҳисоблаб чиқдим, агар тўрт юз варақлик китоб деб қараладиган бўлса, бир минг тўрт юз олтмишта китоб бўларди екан.
Бир йилда. Ўнта китоб ўқиган одам қўл кўтариб қўйсин дейман. Йўқ. Икки йилда ўнта китоб ўқиган одам қўй кўтарсин дейман. Яна йўқ. Қаранглар, биз кимларни ҳақида суҳбат қиляпмиз? Мана бизга ибрат бўлган кимсалар. Бу киши ҳали ўқиб ўргангандан ташқари, ўттиз ёшини у ёғидан ёзишни бошлаган десангиз, бир минг тўрт юз олтмишта китоб ёзган бўляпти. Енди улар ҳам хунружал ва наҳнуржал, улар ҳам еркак киши бўлган, биз ҳам еркак кишимиз. Улар ҳам илмли бўлган. Биз ҳам илмимизда екан пайтда мана шу нарсаларда бир кўз олдимизга келтирайлик. Илм, улардаги ҳам илм, биздаги ҳам илм деётган нарсамиз фақат сўзинглар ўхшаяпти а, илм дегани.
Демак, қирқ йил мобайнида ҳар куни қирқ варадан ёзган екан. Субҳаналлоҳ. Яна у кишини мана шунча фазилатига шогирдларни ҳам қўшиб қўйинг. Қобилиятли, иқтидорли талабалар, улар имоматабарийдан узоқ йиллар дарс олишди, устоздан нимани ешитса, ўтириб ёзиб ўтиришди. Демак, улуғликни сабабларидан бўлган нарсалар, иқтидор, талант, заковат, риоя, умрни тақсим қилиш, талабалар, мана шуларда ҳаммаси имоматабарийни шахсиятида жамлаган еди. Мана лайстерний санъатни ўқидик, улуғ олим бўлган екан, улуғ фақиҳ бўлган екан, Абу Ҳанифадақа, лекин шогирди бўлмаган екан. Шунинг учун у кишини илми давом етмади. Ўзини замонасида тўхтади. Аммо Имом Абарийда мана шу улуғликни сабабларини ҳаммаси бор.
Имом Абарийнинг заковати. У киши бир кечада битта илмни ўрганиб чиқди. Ўзи ҳақида айтади, яъни шер вазнларидан бўлган арузни, аруз вазнини. Мисрга келганимда, Миср аҳлини илмли кишилари ҳаммаси керак мен билан учрашди. Ҳаммаси ўзи билган илмни мени имтиҳон қилиб кўрди.
Шуларни қаторида бир киши келди да, аруз ҳақида сўради, шерни вазни ҳақида. Бу нарсага еътибор бермаган еканман, вақтим бўлмаган екан. У кишига ертага жавоб айтаман сизга дедим дейди. Бир кечада бир илмни ўрганиб юборишни ўйлаб кўринг. Шу кеча Ҳалил ибн Аҳмадни аруз ҳақидаги китобини дўстимдан сўрадим, олиб келиб берди. Кечаси билан ўқиб чиқдим. Кечаси билан ухламадим, тунни шу китобини ўтказдим. Бир кечада шу илмни ўрганиб чиқди. Ўзи ҳақида айтади, аруз деган нарсадан хабарим йўқ еди, кечқурун тонг отганда арузий бўлиб уйғондим дейди. Яъни арузий бўлиб одамларга рўбарў бўлдим дейди. Бир кечада битта илмни биродарлар ўрганибчиқишлик. Албатта бу имомутабарийни ғайриоддий заковати, ақли фаҳми борлигига далолат қилади. Бир кечада.
Аллоҳ таоло бу кишига мана шундай бир ғайриоддей заковатни берган еди. Иқтидорни берган еди, қобилиятни. Биродарлар, одам боласи борки, унда қандайдир иқтидор, қобилияти бор. Талант, бизни тилда. Фақат у иқтидорини талантини кашф қилади кимдир, кашф қилиб яхши томонга буриб қолади. Кимдир у нарса билан иш бўлмайди, кўмилиб қолиб кетади шу. Иқтидори фош бўлмайди. Бу кишилар иқтидорини билган ва керакли томонга бура олган.
Абу Жаъфар ат-Табарий айтади, ўзи ҳақида, мана Имом ат-Табарий айтади, Абу Курайбнинг ешиги олдида аҳли ҳадислар билан бирга келдим. Бу Абу Курайб аҳли ҳадис бўлган олимлардан еди. Жуда ҳам табиати инжиқ, кўп ҳам одам суйиб юбормайдиган, ҳаммани ўзини мажлисига киргизиб юбормайдигон, кўп ҳам мана бизни тилда одам суймайдиган одам бўлади. Лекин у олим. Субҳаналлоҳ, табиат еканда. Табиат екан, бир олим шунақа бўлар екан. Бир хилга олим, бир очиқ, одамлар билан муомаласи осон, йенгилликлар. Бир хилгиси, лекин фитрат, бу табиат.
Яъни бу кишидан илм олишлик учун, биродарлар, талабалар айрим ўринда кимнидир ўртага қўйишига тўғри келарди. Хоҳламас еди. Шунақа бўлади, олимлар билан муомала қилиш. Имомиз Абдуллоҳ таълими таълими муталимида айтади, мен айтаман шуни. У олим хоҳламаганда савол бермайсан дейди. Чарчаб турган бўлса, осилмайсан дейди. Етагига осилмайсан, хуллас ялинасан дегани.
Ялиниб туришар еди. У киши кичкина бир деразадан қараб туриб, мендан ёзиб олган нарсаларинглар бор. Кўп нарсани ёзиб олгансизлар. Ёдладингларми? Деди. Талабалар бир бирига қараб қолишди. Шунда имомни табарига қараб туриб сиз ёздингизми? Дейишди. Ҳа, дедим, ёздим, деди. Ёдладингизми? Ҳа, ёдладим. Мана одам ёдлабди, шу одамдан сўранг дейишди. Деразадан туриб, Абу Курайф сўради.
Нимани ёдладинг? Деди. Енди уч тўртта ҳадисда айтиб берса бўлади. Нимани ёдладинг деганди, фалон куни фалон нарсани айтдингиз ёздик, фалончи куни фалон нарса айтдингиз ёздик. У ёдлаган нарсасини емас, қайси куни нимани айтганигача, нимани ёзилганигача айтиб берди. Яна бир қанча саволлар сўради, ҳаммасига жавоб берди. Шунда Абу Курайф, мана шу одам кирсин, қолганинг киришма деди.
Яна шундай бир қайсар ёки бўлмасам феъли торроқ олим ҳам Имомут Абарийни фазилатини, маконатини, қадрини билди. Имомут Абарини мана шундай бир мартаба йетишига сабабларда яна биттаси, у киши ўзини вақтини тартиблаб қўйган еди. Бизни биласизларми, биродарлар? Вақтимизда барака йўқ. Ҳеч нарсага улгурмаяпмиз. Ҳунаримизга ҳам улгурмаяпмиз, бозоримизга ҳам улгурмаяпмиз, илм ўқигани ҳам улгурмаяпсиз, соғлиғимизга диққат қилгани ҳам улгурмаяпти. Бола чақа билан ўтириб, бола чақага тарбия бергани ҳам оилага улгурмаяпиз. Акалар, ўша йигирма тўрт соат, ўша ягирма тўрт сот. Имому Табарий давридаги йигирма тўтирқ соат ҳозир ҳам ўша. Фақат бизда тартиб йўқ. Тартибимиз йўқ. Албатта, вақтини тартиблаб билишлик, толили илмга ҳам муҳим нарса, олимга ҳам.
Бу киши ўзини кунини чиройли суратда тартибга келтириб бўлиб қўйган еди. Дарс берадиган вақти, бомдоддан кейин, ёзадиган вақти. Пешиндан аввалги қайлола вақти, пешинни ўқигандан кейин, асргача дарс вақти, асрни ўқиганидан кейин, шомгача толиб илмларга Қуръондан илм беради. Шомдан кейин хуфтонгача масжидда фиқҳдан дарс беради, фуқаҳолар билан суҳбатлашади, хуфтондан кейин уйига кетади, ҳеч кимни қабул қилмайди. Нима учун? Безовта қилишмаслиги учун. Нимадан? Яна китоб ёзишдан. Ҳақиқатан бу одамларга Аллоҳ Таоло бир баракат ҳам берган екан, сабр тоқат ҳам берган екан биродарлар.
Яна шуларга қўшимча ҳар куни қиладиган зикрни дуолари бор, маълум верт нималари бор, Қуръонлари бор. Ибн Камил айтади, ўзи учун, дини учун ва ҳалойиқнинг фойдаси учун ўзининг кунини чиройли тақсим қилган еди. Оғайни, Темир ака, сал бир югурсангиз бўлди, домла вақт олмаяпти да дейди.
Агар вақтни бўлишини кутсанг, у вақт чиқариш анави сенда бўлмайди. Аввало қандай бўлган бўлсанг. Акалар, тартибга келтирсак жуда кўп нарсага улгураймиз. Имом Табарийнинг ахлоқи. У кишини гўзал ахлоқи, одамларга у кишини маҳбус қилган еди. Олимларга ҳам, тоғли илмларга ҳам. Унинг шогирдларидан бири айтади Абу Жаъфарнинг қалби ҳам, зоҳир ҳам чиройли еди. Ҳамсуҳбатларига чиройли муомалалиги еди. Уларни ҳол аҳволини сўраб суриштириб турадиган инсон еди. У киши исломий одобни ўзида жамлаган еди. Юришида туришида, йейишида ичишида, ўтиришида ухлашида. Ҳатто у киши ўзи билан хусуматлашиб турган кишиларга нисбатан ҳам чиройли муомала қилар еди. Мана довуд ибн али аз зоҳирий, зоҳирийлардан. Бир мажлисда Имомут Табарий билан баҳс қилиб қолди. Мунозара икки томон, енди ўзини фикрини айтиб, ўртада бир баҳс бор. Фикрлар ҳар хил. Шунда Довуд Зоҳирийнинг шогирдларидан бири турдида, Имом Табария қўпол гапириб юборди. Имом Табари индамада туриб чиқиб кетди. Борди уйга, бир неча кундан кейин китобни олдида, қўлига қаламни олдида, мана шу Довуд Зоҳирия раддия қилиб бир китоб ёзди.
Юз вароқ нарсани ёзди. Шу китобни ёзиб тугатиб бўлганидан кейин, Довуд Зоҳирийни вафот етганлигини хабари келди. Ўтиб кетди енди ҳалиги одам. Мўмино радди ҳам деб олиб чиқиб ўқитса одамларга юз вароқ нарсани ёзган меҳнат қилган. Довуд Зоҳирийда ўлганлигини хабарни ешитгандан кейин ҳалиги нарсани юз вароқни йиртиб ташлади. Кейин мана шу Довуд Зоҳирини уйига бориб, уни фарзандларини олдида, аҳлини олдида Довуд Зоҳирни чиройли сўзлар билан мақтаб, уларга таскин берди қалбига. Ҳатто молига Довуд Зоҳирийнинг ўғли Муҳаммад Умди Довуд отасидан кейин Имомутабарийга бир таъна маломатларини қилмоқчи бўлиб турган одам еди. Аммо отасига қилган бояги чиройли муомаладан кейин бу киши ҳам таъна маломатини қўйди. Кўринг, хусуматчиси билан Имомутабарини бўла екан хулқи муомаласини. Енди мана шундай бир гўзал ахлоққа зоҳидликни, омонатдонликни, иффатни, сидқини, ниятни қўшиб қўйинг. Имомутабарий ҳаромдан жуда қаттиқ парҳез қиларди. Шубҳали ўринлардан узоқ еди. Дунёни хоя ҳавасига берилмаган еди. Тирикчилигини нима билан еди? Отасидан қолган йери бор еди, шу йердан келадиган даромад билан тирикчилигига ўтказар еди. Ҳаётдаги озгина нарса билан кифояланарди, хоя ҳавасига белгиланган еди.
Подшоҳлардан, амирлардан, ҳокимлардан келадиган ҳадяларни, атоятларни қабул қилмас еди. Имом Усуди ўзини Табахотул Муфассирликнида шундай дейди. Имомо абу жаъфар ат табарий муфассирларнинг мутлоқ бошлиғи. Имомларнинг бири. Унинг асридаги бирон киши у жамлаган илмларни ўзида жамлай олмади. Аллоҳнинг китобининг ҳофизи, маъноларининг билимдони, Қуръон аҳкомларининг фақиҳ, суннат ва унинг йўлларини, саҳиҳини саҳимини, носихини мансуҳини олими, саҳобалар ва тобенлар аҳволининг билимдони, одамларнинг тарихи ва уларнинг хабарларининг олими еди. Биронта илм қолдими? Исломий илмлардан биронтаси қолдими айтилмасдан? Исломий билимларни деярли ҳаммасини ўқиб ўрганган олим одам еди. Феномен бизни тилда айтганди.
Имом Навоий айтади, Имоми Табарийда ҳеч ким тасниф қила олмаганлигига уммат ижмо қилган. Енди бутун уммати исломия Имоми Табарийдақа ҳеч ким китоб ёза олмаган деб иттифоқ қилган. Мана, биродарлар, берилган баҳо. Хатибул боғдодий айтади, Имоми Табарий уламоларнинг пешволардан бири еди. Унинг сўзи билан ҳукм қилинар, фазли ва маърифати сабабли унинг райига қайтилар еди. Имоми Табарий мусулмон уламолар орасида ҳамма учун ибрат бўлган ғайриоддий инсон еди. У киши ўзининг шахсиятида барча яхши сифатларни жамлади.
Аллоҳ азиз ва жаллоҳ сиз билан бизга мана шу кишиларни ҳаётини ўқиб ешитдик, ибрат олишликни тавихини берсин. Дуо қилайлик, болаларимиздан, набираларимиздан мана шундай бир улуғ инсонлар йетишиб чиқсин. Албатта бу нарса бизни қўлимиздан келади. Сабабини қиламиз. Аллоҳга дуо қилиб сўраймиз, иншааллоҳ мана шундай инсонлар йетишишиб чиқади. Ақули қовли, ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому