# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 208 of 510
- Section: —
- Duration: 51 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/208
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/QGxNCOJ5LD4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=QGxNCOJ5LD4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/207.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/209.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ роббилар аламин. Вассолату вассолама ала саидина муҳаммади ва ала алихи восхабиҳ ажмаъин. Аллоҳум ала илмалана илла маълам тана иннака антана алимул ҳаким. Аллоҳум алайкум алламна маъям фаруна ва фарнафима аллам тана вазирна илма. Аллоҳум арин ал ҳаққи, ҳаққон орзу ҳунати баъи ва арин ал ботида, ботида орзу ҳунажди инаба. Ҳожи аллам мин майясида, мия ун ал қовла фаяд табиий, ун ал ҳусана ва адҳ ила би раҳматика фии ибодика солиҳаи. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Рамазон ичи асрорул узомо улуғларнинг сирлари деган бир сирсила дарсларимизни ўқидик. Бу дарсларимизда биродарлар, умматни енг улуғ кишилари бўлган, саҳобалар ва тобеинлардан кейинги давр кишилари ҳақида гапирдик. Кимлар ҳақида дарс қилдик? Жаъфара содиқ, имом аъузоий, ибн муборак, имом бухорий, ибн сино, имоми табарий, фузайл ибн иёз, абдулқодир жилоний, нуриддин занки, имоми нававий, лайси ибн саъд. Мана шу улуғлар умматни юксайиликка чиқишига хизмат қилган, ўзларини исмини ислом тарихида катта бир ҳарфлар билан ёзиб кетган кишилар еди.

[1:27] Ана шу тил тиламизни бугунги тайинланган охиргиси Абу Ҳомид Ғаззоли, раҳматуллоҳ алик. Абу Ҳомид Ғаззоли. Бу кишиларни исмини биламиз. Ҳа, илмли одам бўлган, шу мувофиқ асрда яшаган. Умумий маълумотни биламиз, лекин уларни ҳаёти ҳақидаги бир тафсилотлардан хабаримиз йўқ. Бу инсонларни ҳаётини нимага ўрганяпмиз? Тарих бир қатор шунақа бўлган екан деб еслаб қўйиш учун емас. Бу дарсларимиздан кўзлаган мақсадимиз, биродарлар, такрор такрор айтдик. Улар оддий одамлар бўлган. Саҳоба тобеин бўлса тушунарли. Пайғамбарни кўрган одам енди бошқача бўлади. Пайғамбарнинг кўрган одами қўлидаги одам бошқача бўшади, тушунарли, лекин булар кейинги асрларда яшаган одамлар, учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи асрларда. Оддий одамлар мана шундай бир умматни юлдузларига айланишди. Уларни мана шу мақомга олиб чиққан сабаблар бор. Омиллар бор. Шу омиллар, сабабларни улар қилишди, юксайликка чиқди. Умматни пешқадамликка олиб чиқишди. Шу сабабларни биз ҳам ўрганайлик ва ўзимизда тадбиқ қилишга ҳаракат қилайлик, бизда бўлмаса болаларимиздан чиқиб қолар. Болаларимиздан бўлмаса набираларимиздан чиқилиб қолар. Муҳими шу юксакликка биринчи қадамда биз ташлаб берайлик.

[2:45] Абу ҳамид ғаззоли, мужаддидуддин, ҳужжатил ислам. Яҳёйевни шароф ан нававий, имом нававий айтади. Албатта Аллоҳ Таоло ҳар юз йилнинг бошида бу уммат учун унинг динини янгиловчи бир кишини юборади. Мужаддидуддин динни янгилайди. Бузиб бошқадан қилади емас. Одамларга шу динни уларда ақли яраша қилиб гапириб беради. Одамларни динга қайтадан муҳаббатни уйғонишига сабаб бўлади. Мужаддий дуддийн. Ҳар юз йилда битта мужаддик чиқади. Имом Навоий айтади, бешинчи ҳижрий асрни мужаддий дуддийини Абу Ҳомид Ғаззоли.

[3:28] Имом Ғаззоли ҳақида биродарлар, қисқа гапирсак ҳам жуда ҳам катта фойдаларга ега оламиз. У киши ўзини шахсиятида жуда кўп яхши сифатларни жамлади. У кишини ҳаётини ўғириб ўрганар еканмиз, у зотни мана шу мартабага олиб чиққан сабабларни кўрамиз, биродарлар. Бу киши одамларга динни йетказишликдаги ажиб услубини, ажиб маҳоратини кўрамиз.

[3:53] Бу умматни тарихида Имом Ғаззолига ўхшаган одамлар, биродарлар жуда ҳам нодир бўлган. Абу Ҳамод Ғаззоли, Ислом устунларидан улуғ имом, яхшиликларни, янгиликларни кашф қилувчи улуғ инсон. Имомни Собири айтади, Ғаззоли иккинчи Шофии еди. Яъни иккинчи асрнинг мужаддидуд дини Имомий Шофии дейилади. Дин янгиловчиси. Енди бешинчи асрда мужаддидани мана Имомни Шофии айтяпти, бу киши иккинчи Шофий еди. Биласизларми Имом Шофий ҳақида дарс ўтганимизда Пайғамбаримизни ҳадисини айтганмиз.

[4:35] Яъни мана шу Абдулмуттоҳлик уруғидан, ману Ҳошим уруғидан бир олим чиқади, йер юзини илмга тўлдиради деган еди. Мана шу Имом Шофий бўлади. Пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уруғидан бўлган. Имом Ғазолнинг тўлиқ исми. Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Тусий Абахонмит Ғаззоли. У киши ҳозирги Машҳад, Ерондаги Машҳаднинг Табаронида тўрт юз еллик ҳижрийилда дунёга келган. Мело дейлик бўйича бир минг еллик саккиз йилга тўғри келади.

[5:11] У кишини улғайишида, мана шундай бир мақом мартабага йетишлигида бир ажиб ҳисса бор, биродарлар. Имом Ғаззоли ўзини замонасини енг йетук олими бўлди. Биродарлар, Аллоҳ Таоло мана шу йетукликни кимга ёзади, уни фақат ўзи билади. Аллоҳ ким ихтиёр қилган бўлса, шу бандаси олий бўлади. Кимни боласи бўлишидан қатъий назар. Қаранг, оддий форслик одам бўлган бу киши. Имомутабарийди форс дедик. А? Мана улуғ инсонларда қарадик, форс бўляпти. Бу йерда исломда миллатни ҳеч қандай аҳамияти йўқлиги шунда кўринади. Агар иймон келтирган бўлса, холис Аллоҳ учун ибодат қилаётган бўлса. Демак, ҳаммаси динни хизматини қилган. Имом Иззакҳаби айтади: Шайх Ғаззоли имом, билимлар уммони, ислом ҳужжати, ўз замонасининг мўжизаси ва ислом зийнати еди.

[6:08] Қаранглар, кимлар баҳо беряпти бу кишига? Лекин шу Имом Ғаззолида ҳам адашган. Маъно жойда адашган бу. Маъно гапи нотўғри дейдиган ҳозир ҳам бор екан шунақалар. Ваҳоланки Имом Ғаззолиига таққослаб бўлмайди, уларга баҳо бер екан ҳозиргиларда. Фараз қилинглар, олтмиш йил умр кўрган бўлса, неча кун бўлади? Бир йил уч юз олтмиш беш кун. Олтмиш га кўпайтириб тахминан билайлик да. Бир йигирма минг бўляптими? Имомо Ғозолини ёзиб қолдириб кетган илмини агар умрига бўлса бўлса, ҳар кунига битта обшчетрат тўлар екан.

[6:44] Ҳар куни битта катта обшчетратни ёзиб илм билан қолдириб кеткан екан. Биз ҳар куни, емас, бир ойда бир битта обшчетрачалик китоб ўқиймизми? Йўқ. Лекин ҳозир ҳам бор екан шунақалар. Ҳа бу ўзи менда адашган. У кишини мана шунақа бир орада айбловроқ деган одамлар ҳақида айтган ҳикматли сўзлари бор екан. Ёқангизни ушлаб штоба қилдим дейсиз. Худди ҳозиргилари бор бўлган еканда ўша пайтда ҳам.

[7:09] Форснинг тус деб номланадиган йери. Бир кичкина дўкон, у йерда бир уммий саводсиз, аммо солиҳ, тақволий киши жун йигиришлик билан машғул бўлиб ўтирибди. У киши ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмаган. Аммо илмга муҳаббати қаттиқ еди. Тушуниб турганингиздек, бу киши Имом Ғаззолийни отаси. Муҳаммад. Ишини тугатарди да, масжидга борарди. Илм ҳалқасига қўшиларди, фақиҳларни сўзига қулоқ тутар еди. Ўзини илмсизлигидан афсусланиб йиғлар еди ва Аллоҳ Таолодан илм ато қилишлигини дуо қилиб сўрар еди. Аммо ёши ўтиб қолган. Енди ўзим илмли бўлолмадим, ҳеч бўлмаса Аллоҳ менга мана шундай бир олим бўладиган фарзанд берсин деб тинмасдан дуо қилар еди. Аллоҳ Таоло дуосини ижобат қилди. Муродалар, дуо мўминни қуроли. Дуо мўминни қироли. Қаёқдан биласиз қайси дуоси ижобат бўлиб қолади, қайси вақтда? Шунинг учун мўмин одам дуо қилишидан тўхтамаслиги керак.

[8:13] Енг яқин одамингиз билан бир беллашсангиз спорт мусобақасида, ютказиб қўйсангиз алам қилади. Енг яқин одамингизга ютказиб қўйсангиз ҳам алам қилади. Аммо фарзандингизга юткизиб қўйса, мазза қиласиз. Инсонда шу табиати шунақа екан, фарзанди ундан ўзиб кетишини хоҳлар екан. Мана ўзи илмли бўла олмадими? Енди болам илмли бўлсин деб дуо қилди. Ихлос билан дуо қилди, Аллоҳ дуосини инобат қилди. У киши фақиҳнинг мажлисига борса, Парвардигор фақиҳ фарзанд бер деб дуо қила олади. Воизни суҳбатида ўтирса, Парвардигор ваъз насиҳат қиладиган воиз фарзанд бер деб дуо қилар еди. Аллоҳ дуосини ижобат қилди. Аллоҳ у кишига ҳам воиз, ҳам фақиҳ бўлган фарзанд ато қилди. Имом Ғаззоли туғилди. Бу жун йиғиб ўтирадиган оддий одамни Аллоҳ Таоло иккинчи ўғил билан ризқлантирди. У киши иккинчи ўғлининг исми Аҳмат еди. Бу ҳам ўзини замонасидаги кўзга кўринган олимлардан бўлиб йетишди.

[9:10] Мана енди ота дуо қилди, Аллоҳ шундай фарзандни берди. Ҳали болалар балоғатга йетмасдан туриб, ҳали Абу Ҳамид Ғаззоли ёш бола екан, Аллоҳ Таоло уни отасига ажални битиб қўйган еди. Тақдирида йўқ еди. Енди ўлимини сезиб, бу ота қаттиқ афсусланди. Чунки ниятлари бор еди. Болаларим катта бўлса, йетарли олиб бориб устозни қўлига ўзимни топширсам, илм ўқиганни кўрсам, кўзим қувонса. Лекин Аллоҳ Таоло буни тақдир қилмаган еди. Вафот етишдан аввал ўзини бир сўфий дўстига олиб бориб, иккала ўғлини топширди. Топган тутганини берди, мана шуларни ўқишига, таълимига сарфлагин деб. Вафот етди.

[9:54] Енди Имом Ғаззолида мана шу мартабага йетишига биринчи сабаб отаси. Дуо қилиб сўраяпти, болам олим бўлсин деб. Ва сабабини қиляпти. Тўплаган озгина бир соатидаги нарсани дўстига берди. Бу дўсти иккала ўғлига сарфлади. То шу пул тугагунича. Аммо пул тугаганидан кейин, иккови болага айтдики, сизларни отанглар қолдирган сизларни молингларни ўзингларга сарфладим. Енди мен ўзим ҳам фақир одамман. Шу ўрганган озгина илминглар билан кифоя қилинглар. Енди отангларга ўхшаб бориб жунига кириб тирикчиликка ўтказинглар. Ёки менга ўхшаб софи бўлиб ибодат билан шуғулланинглар ёки фалон мадрасага боринглар. Шу мадраса шу толиби илмларига ўзи инъфо қилади. Демак, иккинчи омил бояги сўфий, имом. Имом Ғазолийди мана шуни мартабага йетишига. Учинчи омил биродарлар бояги мадраса. Ҳақиқатан мадрасани ўзини шу талабаларига, муҳтож бўлган талабаларга сарфлайдиган маблағи бор еди.

[10:54] Бу мадраса биродарлар ҳозирда мавжуд. Дамашқдаги Умария мадрасаси ва Муродия мадрасаси ҳозир ҳам бор. Биринчиси отаси, иккинчиси уни васиятини бажарган дўсти, учинчиси мадраса, тўртинчи омил биродарлар илм йўлида қилган сафарлари. Имом а ғаззоли ана шу сафарларни бирида ажиб бир дарсни олди. Ажиб бир дарсини олди. Кимдан олди денг? Қароқчидан олди. Қароқчидан. Фақиҳдан олмади, муҳаддисдан олмади, қароқчидан дарс олди.

[11:31] Имом Ғаззоли ёшлигида она юртида фиқҳни таълими олди. Сўнгра Журжонга сафар қилди. У йердаги олимларни қўлида таълим олди. Ўрганган нарсасини ҳаммасини дафтарларга ёзди. Ана шу сафаридан қайтиб келяпти уйга, карвон билан булар келар екан, карвонга қароқчилар ҳужум қилди. Қароқчилар карвонда юради, ҳаммасини бориб бурунини тортиб олишди. Енди ўша ёнидаги холчасига, қопигами, сўмкасигами, нима деймиз? Ёнидаги холтасига дафтарларни солиб олган. Қароқчиллар тортиб олиб олди, ичида бир нарса бор деб ўйлаб. Шунда ёш Имом Ғаззоли дафтарларни сўраб ялинишни бошлади. Қароқчиларни бошлиғига бориб туриб, ҳеч нарсамни сўрамайман, шу хол тамой берсанглар бўлди. Унда мени илмим бор деди. Шунда қароқчилорни бошлиқ айтдики, е, бу дафтарлар сенда йўқ бўлса, илмсиз бўлиб қолар екансан деди.

[12:28] Имом Ғаззол айтади, уни сўзини ешитиб, менга тўғри йўлни кўрсатиш учун Аллоҳ азза ва жалла бу кишига шу сўзни гапиртирди, дедим да, ортимга қайтиб кетдим. Қайтиб кетиб, уч йилгача мана шу ёзган нарсасини ҳаммасини ёдлади қайтадан ўқиб. Мана енди Имом Ғаззоли илми ўзи билан. Ёниб кетадими дафтарлар, куйиб кетадими, енди ҳеч ким бундан тортиб ололмайди.

[12:58] Имоми Ғаззолийни мана шундай бир мартабага йетишига сабаб бўлардиларидан биттаси, бу Имоми Жувайнийга шогирд бўлганлиги. Имоми Жувайнний ўзини замонидаги енг пешқадамли олимлардан еди, икки ҳарамнинг имоми еди. Мана шу устозидан тўғридан тўғри дарс олди. Имом Ғаззолийдек шогирди борлигидан Имом Жувайнни фаҳрланар еди. У кишини дарсида биродарлар уч юз га яқин талаба дарс олар еди. Мана шуларни ичида Имом Ғаззолини бошқача кўрар еди. Ўқувчиларга қараб туриб, оранглардаги енг улуғийлар Ғаззоли деб қўяр еди. Устоз йўқ пайтида мана шу Ғаззоли шогирдларга дарс ўтар еди. Мактаб айтардики, бу илм денгизи деб қўй ар еди. Устозини назари тушган еди. Мана биродарлар, Имом Ғаззоли ўтганига саккиз йилдан кўпроқ вақт ўтибди. Саккиз юз йилдан кўпроқ вақт ў'тибди. У кишини китобларини ҳали ҳам ўқиб фойдаланяптими мусулмонлар? Демак, бу китоблар асл китоблар. Чунки саккиз юз йилда сохта нарса қолмас еди.

[14:02] Демак, Имом Ғаззоли Нишофирга келди. Унда Низомия мадрасасига қўшилди. У даврларда биродарлар, мана шу иккита енг катта мадраса, бу Нишофирдаги Низомия мадрасаси ва Бағдоддаги Низомия мадрасаси бор еди. Нишофирдаги мадрасага келиб, бу йерда Имом Ғаззолий усулул фиқҳ, илмул калом, ақоид илмларини кибор устозларини ўрганди. Имом Ғаззолий фиқҳда, усулда, усулуд динда, мантиқ ва фалсафа илмларида пешқадам бўлиб, ўзини замонидаги аҳли илмлар орасида кўзга кўринди.

[14:40] Имом Ғаззолий мана шу Нишофир мадрасасида устози Жуваиний вафот етгунича турди. Мана шу жойда уйланди, фарзандли бўлди. Сўнгра биродарлар Низомул мулкининг муаскарига борди. Бу Низомул мулки вазирида у киши ўзи илмли одам еди, илмли кишиларни ҳурмат қилар еди. Мана шу Низомул мулкини олдида бўлган кибор уламолар билан баҳс қилиб, мунозара қилиб, илмини кўрсатганидан кейин, Низомул мулкни Имом Ғаззолийни ҳурмати ел орасида ёйилиб кетди. Ёш Имом Ғаззоликдаги бунча катта илмни кўрганидан кейин, вазир мана шу Низомия мадрасасига у кишини муаллим бўлиб қилиб тайинлаб қўйди. Ўттиз тўрт га кирганида, ўттиз тўттиз га кирганида, узун ўз замонасидаги енг пешқадам жомияда, мадрасада ўттиз тўдтиз га кирган бола муаллим бўлиб ишлайдиган бўлди. Яна шуҳратига шуҳрат қўшилди.

[15:34] Низомия мад расасида дарс берар екан, имомни шуҳратига суҳрат қўшиқди. Имом Ғазолийга фақатгина аҳли илмлар емас, давлат аҳллари ҳам, ҳукм егалари ҳам бўйнайди. Имом Ғазолийни мажлисларидан бирида биродарлар беш юз га яқин бир олим одам ўтириб дарс олар еди. Беш юз. Ҳар биттасини илми агар битта шаҳарга тарқатилса, шаҳарда саводсиз одам қолмайди. Шу даражада илми катта. Шунда бир ажиб ҳиссанат бераман ҳозир. Ўтирганлардан биттаси туриб айтдики, ей Имом, ҳозир шом намозида ўқидик. Намозда ўқиган оятингиз. Астайдубилла? Кулла ёмин ҳува фии ишан. У Аллоҳ ҳар куни бир иш, бир амалда. Ҳозир Аллоҳ нима билан банд деди?

[16:27] Кулла ёминҳува фии ишан, ар роҳман сураси. Иш амалда. Ҳози нима билан овора деди? Мана шундай илм егаси бўлган Абу Ҳамод Ғаззоли ўйланиб қолди. Қаранг а, ўйланибди. Бизда биласизларми, ўйланиш бўлмайди. Биздан сўралса, у дарров жавоб берамиз. У механиками у, физиками у, химия ҳам фарқи йўқ. Иқтисодми, сиёсатми, динми фарқи йўқ, самолётсозликми, машинасозликми фарқи йўп. Бизда доим жавобимиз нима?

[17:03] Аллоҳ раҳмат қилсин Абу Ҳамад Ғазолийди. Ўйланиб, хўп, қаранг. Ўйлаб кўринглар шу нарсани. Билмайман дейиш ярим йил. Ўйланиб турди да, ертага жавоб айтаман деди. Ертаси куни жавоб келмади. Ҳалиги одам нима бўлди кечаги саволим? Ертага айтаман, ертага айтади. Уч тўрт кун ўтиб кетди. Хуллас жавоб келмаяпти. Мана шунча илм егасига. Шунда роббисига дуо қилди намозда. Иккал ака намоз ўқиди, пешонасини саждага қўйди, роббисига дуо қилиб сўради. Шунда тушида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди.

[17:42] Пайғамбаримиз унга қараб, сўровчига айт, албатта, Аллоҳ ишларни зоҳир қилади. Янги пайдо қилмайди. Бир қавмни кўтаради, бошқасини туширади деди. Уйғониб хурсанд бўлди да, кейинги кун дарсга бориб туриб, жавоби тайёрда. Қани ҳали савол сўрагандир. Турди. Нимани сўрадингиз? Аллоҳ Таоло Қуръонда кулла ёмин ҳува фишан. У зот ҳар куни иш амалдадур. Бугун Роббим нима билан қайси ишда деди? Қайси амалда деди? Айтди бояги Пайғамбаримиздан ешитган гапни. Албатта ишларни зоҳир қилади. Янги пайдо қилмайди, бир қавмни кўтаради, бошқасини туширади деди. Деганда ҳалиги киши қараб туриб, ей Абу Ҳомид, тушингизда шу нарсани сизга ўргатган зотга кўпроқ саловат айтинг деди.

[18:35] Қаранг, қайси даражада? Булар Аллоҳга дуо қилиб илтижо қилса, Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб ўзи жавобни беряпти. Нуриддин Зан кийдак ҳаётини ўқийдиган мана охирги кунларда. Пайғамбаримиз у кишини тушига келиб, мени мана бу иккита сариқ одамдан қутқаргин деб уч марта тушига кирди а? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишга беряпти. Бу толлаб олинганман дедилар биродарлар.

[19:00] Шундай қилиб, Имом Ғаззоли биродарлар шундай бир ҳурмат еътиборига ега бўлди. Халифалар у киши билан яқин бўлишига уринарди. Аббосий халифалардан Муқтадий Билла у кишидан айрим ишларни илтимос қилиб турар еди. Ундан кейинги халифа, Халифа Мустазҳир Биллаҳ Имом Ғаззолийни ўзига дўст тутар еди. Ва мана шу халифани талабига кўра, ана шу ботиниларга қарши ёзган раддия китоби Мустазҳир деганини ёзган еди.

[19:28] Имом Ғаззолий ҳурмат еътиборини чўққисига чиқди, биродарлар. Бу дунёда интилиш мумкин бўлган ҳамма нарсага еришди. Яъни бизни замонда тил билан айтганда, қўлини қаёққа чўзса йетди. Илм, маърифат, ҳурмат, еътибор, шон шуҳрат, ҳамма нарса у кишини қўлида бўлди. Лекин у кишини қалби бари ғаш еди. Нимага? У кишида ҳали илмул яқин йўқ еди. Илмул яқини йўқ еди! Ичида нафсоний кураш бошланди. Ҳамма ҳақиқатни англаб йетишликка ҳаракат қилар еди. Шунинг учун барча шон шуҳраттдан ўзини олиб қочадиган бўлди, чуқур атрофийлича илмий баҳслар, изланишлар олиб боришлик учун одамлардан ажралишликни ният қилди. Биродарлар, имому Абу Ҳамид Ғаззоли инсонни нафси, инсонни қалби ҳақида гапиргандақа бошқа биронта олим гапирган емас.

[20:20] Ўн йил одамлардан ажраб, узлатда яшаб, ўзини нафсини тарбияси билан шуғулланган. Ўн йиллик ўзини нафси тарбияси билани шуғулланган, ва Аллоҳ Таоло мана шундай қилганлиги учун бошқаларга билдирмаган ҳикматни, бошқаларга очмаган ҳикматни очган. Бу мақсадига еришиш учун имом Бағдодни тарқалиб, тўлиқ саодатни излаб, илмий сафарга чиқди.

[20:47] Имом Ғаззоли ўша вақтда одамлар қайси илмлар билан машғул бўляпти? Қараб чуқур ўрганиб чиқди. У даврда асосан тўртта тоифа боради, одамларни ичида кўзга кўринган. Биринчиси файласофлар. Философлар. Фалсафа шунақа илмки, боши бор, охири йўқ денгиз у. У шундай бир денгизки, бир марта тушсангиз, қайтиб чиқа олмайсиз ундан. Агар иймон еътиқод бўлмаса, Қуръони ҳадиси бўлмаса. Иккинчи тоифа мутакаллимлар. Учинчиси ботининглар, тўртинчиси мутасаввифлар. Мана шу тўрала тоифа бир бири билан доим баҳс қиларди. Биз ҳақмиз, ҳақ илм бизда, аммо Имоми Ғаззоли мана шуларни қайсиниси ҳақ, қайсиниси ботир еканлигини аниқлашликка киришди ва жуда ҳам катта меҳнатга қўл урди.

[21:39] Мана шу қилмоқчи бўлган ишидан мақсади, биродарлар, аҳли суннани муҳофаза қилиш ақидасини, бидъатдан, залолатдан қуришлигида. Имом Ғаззоли мана шу ҳақиқатни излашига киришар екан, хулосасида қалбида бир шубҳа шак пайдо бўлди. Мадрасада дарс беришликка қизиқиши ҳам, иштиёқи ҳам қолмади. Ғами ҳақиқатни топишлик. Мана шу шубҳаланишлик, иккиланишлик ҳолатида олти ой қолиб кетди. Олти ой. Сўнгра Бағдодни тарк қилиб чиқиб кетди. Оиласига керакли нарсани тайёрлаб берганидан кейин, Шомга бориб, икки йил шу йерда турди. Еътикоф ўтирди, зикрда бўлди, узлатда бўлди. Ўзини нафсини тарбиялаш, руҳини чиниқтириш, қалбини мусаффо қилиш билан, ахлоқини тузатишлик билан машғул бўлди. Икки йил биродарлар, икки йил.

[22:31] Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзини тарбия қилди. Шогирдият Аллоҳ шундай қилса, қалбини Аллоҳга бўшатса, бошқаларга билдирмаган бир ҳақиқатни, илмни берса. Кейин Шомга Қуддусга қараб кетди. Саҳро масжидида ўзини беркитиб, бу йерда ҳам еътикоф ўтирди. Мана шу вақтда ўзининг енг машҳур асари Иҳёйи улуми дин, дин илмларини тирилтиришлик деб номланадиган китобини ёзди. Мана шу китоби енг улуғ китоби ҳисобланади.

[23:02] Кўп вақт ўтмасдан, яна Дамашққа қайтди. У йерга бориб умумий уйларнинг жомиясида яна еътикоф ўтирди. Ўша йили ҳаж қилишни ният қилиб, тўрт юз саксон тўққизинчи йилда ҳаж қилгани Макка Мукаррамага борди. Қайтишда Мадинага кирди. Кейин Дамашққа, Дамашққа келганда ҳам ҳеч кимга дарс бермади. Фақат ибодат, руҳоният билан Аллоҳни қудрати тўғрисида чуқур ўйланиш билан машғул бўлди. Кейин Бағдодга келди, аммо дарс бермади. Кейин Хуросонга кетди. Шундай қилиб ўн йил ўзини нафси билан овора бўлди.

[23:35] Ибн Касир айтади Имом Ғаззоли кўп илмларда пухта еди. Турли фанлар бўйича уни кўп таълифотлари мусулмонлар орасида кенг тарқалган. У ўта билимли ва айтаётган нарсасининг олими еди. У кишини ўзи айтган гапи ҳикматида екан ҳаммаси. Жуда кўп ҳикматли сўзлари бор екан. Мен бир учтасини танлаб келдим. Ёшлар, диққат қилиб туринглар.

[24:05] Абу Ҳамид Ғаззолининг ҳикматларидан. Фиск ва масиятни давомий суратда кўриб туришлик, қалбингда уларга бўлган кароҳиятни кетказиб юборади. Ва улар сен учун оддий нарсага айланиб қолади. Бир гуноҳни доим кўрасан, доим шу гуноҳни ишлатасан, сен қилмасанг ҳам бошқаларникини кўрасан гуноҳини. Шу кўра олишлигинг шу гуноҳда сени қалбингга карих қилмайди. Кўнки қилиб оласан. Қайтариб айтамиз. Физх ва маъзиятни давомий суратда кўриб туришлик қалбингда уларга бўлган кароқиятни кетказиб юборади ва улар сен учун оддий нарсага айланиб қолади.

[24:46] Шунинг учун ғийбат қалблар учун йенгил бўлиб қолди. Агар одамлар бир фақиҳнинг қўлида тилла ўзингни кўрса, буни дарров инкор қилишади, аммо ғийбатга парво қилишмайди. Ваҳоланки, ғийбат оғирроқ гуноҳ еди. Тўғрими?

[25:09] Биласизларми ғийбатни Аллоҳ Таоло вала айтаб баъдукум баъдод. Бир йиллар, иккинчиларда ғийбат қилманглар деб Қуръонда айтган. Қуръон билан ҳаром бу. Тилла узук тақишлик Пайғамбаримизни сўзи билан ҳаром. Қайсинисини гуноҳи оғирроқ. А сизлар ўлган акангларни гўштини йейишликни хоҳлайсизларми деяпти Аллоҳ. Ана, ёмон кўрдингларми деяптилар. Ғийбат шунақа катта гуноҳ, лекин доимий бизни ишимизда бўлиб турганлиги учун гуноҳлиги нима бўлмай қолди бизга?

[25:43] Имом Ғаззоли айтади саодат нима саодат? Саодат киши ўзининг нафсига ега бўлишидир. Киши ўзини нафсига ега олса, нафсини жиловлаган бўлса, шу одам саодатли. Шақоват кишига унинг нафсига ега бўлиши. Нафс унга ега бўлган киши бахтсиз одам. Бу иқтисодий аҳволи, соғлиқ аҳволи қандай бўлишидан қатъий назар. Кейинги ҳикмати.

[26:16] Мойим сўз тошдан қаттиқ дилларни юмшатади. Дағал сўз ипекдан мулойим қалбларни тошдек қатиради. Демак, мулойим сўз тошдек қаттиқ дилларни юмшатади. Дағал сўз,ипекдек мулойим қалбларини тошдек қалтиради. Яхши гап билан илонидан чиқади, ёмон гап билан қиличқинидан чиқади, пичоққинидан чиқад.

[26:47] Кейингиси, алоҳида еътибор берасизлар биродарлар. Бу бизга тегишли, бу бизнинг халқимизда. Қанақа ҳикмат екан? Қаранг, бу одам инсон зотини қалбини кўриб, ўрганиб чиққан инсон. Аллоҳ Таоло бу кишига очган, мана шу қалбий илмларни бошқа биродарга очмаган. У киши айтади, билимсиз кишилар сукут қилишганида, халойиқ орасида ихтилофлар камаяр еди.

[27:13] Биз билмайдиганлар гапирамиз, шунинг учун ихтиро тугамаяпти ҳаётимизда, биродарлар. А бу нотўғри бу дейди. Бу домла дейди фосиқ дейди. А бу дейди мунофиқ, буни топган хонам дейди. Сен қайердан биласан сенинг илминг борми фатво айтгани? Билимсиз кишилар жим туришликда билишганида одамларни орасида ихтилофлар камайган бўлар еди.

[27:36] Келинглар биродарлар, бизни мутахассислигимиз бўлмаган, бизни соҳамиз бўлмаган ишга нима қилмайлик? Тўртта ҳадис. Уламолар айтади, мана шу тўртта ҳадис Исломий хулқларни ўзида жамлаган. Тўрт дона ҳадис. Ким мана шу тўртта ҳадисга амал қилса, Исломий хулқ егасиман деса адашмайди. Биттаси.

[27:59] Ла ю миноҳадукум хатта юҳиб балиаҳийҳи ма юҳиб булинафсийҳи. Ўзига яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича киши иймонли бўлмайди. Демак, халққа тегишлик. Ла тақдо болакал жаннат. Ғазабланма, жаннат сеники бўлади. Ман кана ю мину биллаҳи ва лиён мир аҳир, фаляқул хойран авул ясмут. Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, фойдали гапирсин ёки жим турсин. Нечта олди?

[28:32] Мин ҳосни исламил марқ таркуҳу маъла яъниҳи. Киши унга дахли бўлмаган ишларга аралашмаётганлиги, унга алоқаси бўлмаган гапларни гапирмаётганлиги исломининг гўзаллигидандир. Демак, мана шу тўртта ҳадисни ким ўзини ҳаётида тадбиқ қила олса, исломий хулқ егасиман дейверсин. Керак емас гапни гапирмайди. Унга дахлибўлмаган исга аралаша олмайди. Неришт қила олмайди ва мусулмонларга нисбатан қалби соф. А зўр а бунақа одам бўлса? Демак, билимсиз кишилар сукут қилишни билишганида одамларни орасидаги хилоф камайган бўлар еди.

[29:17] Кейингиси ҳам бизни замонамизга жуда ҳам мос йигитлар. Қаранг, ўша пайтда ҳам бўлган екан. Агар бир фақиҳнинг қўлидаги бор нарсаси фақатгина фиқҳ бўлса, ҳамда одамларни залолатда ва куфрда айблашга киришиб кетган бўлса, бас ундан юз оғир. Қалбингни ва тилингни у билан овора қилма.

[29:44] Агар бир фақиҳнинг қўлидаги бор нарсаси фақатгина фи қҳ бўлса ҳамда одамлорни залолатда, ва куфрда облашга киришиб келган бўлса бас ундан юз агар қалбингни ва тилингни у билан овора қилма. Борми ҳозир укалар шу нарса? Бор. Фақат фосиқ, мунофиқ, кофир, булар ибодат тўғри емас, анақа манақа.

[30:11] Бунақа одамларни есдан чиқар, қалбинг билан тилингни улар билан овора қима деб айтяпти. Ким? Абу Ҳамид Ғаззоли. Бу киши бунақаларни кўпини кўрган екан, минг йил буни кўриб қўйган екан бунақаларни. Еҳтимол Имом Ғаззолийни ўзгаришига сабаб, мана шундай бир ҳолатга тушиб қолишига сабаб, кўп илмларни ўрганганлиги, чуқур илмларни ўтганлиги, дарс олиб, дарс бергани сабаб бўлгандир. Келинг, мана шу ўн йил, ўн йил фақат ўзини нафсини тарбияси билан овора бўлиш учун чиқиб кетишлигини ўзидан ешитамиз. Нима сабабдан чиқиб кетганлигини.

[30:56] Имом Ғаззоли айтади мен сўфий олимлардан бўлган Абу Толиб Маккийнинг қотул қулуб ва холис ал мухасибийнинг ва жунайднинг руҳоният ҳақидаги китобларни ўқирганман. Уларнинг сўз егалари емас, балки ҳолат ва вазият олимлари еканини билдим. Улардан фалсафа, илми калом, ақойиб, ботиния, софия дарсларини ўргандим. Натижада уларнинг барчасини мушкулларини топдим. Ичимдаги бир туйғу билан уларнинг сўз егалари емаслигини билдим. Шунда ўйланиб қолдим. Илм талаб қилиш йўли, ўқиш, ешитиш билан ҳосил қилинадиган нарсага еришдим. Ўқиб, ешитиб, ўрганадиган нарсани ўрганиб бўлдим. Енди инсон ешитиши, ва ўқиши билан ериша олмайдиган, балки сулувкияти билан топиладиган илм қолганини ҳис қилдим. Мақсад охират саодати. Менга охиратнинг саодатига еришиш фақатгина тақво, ҳой ҳавасни тийиш билан бўлиши маълум бўлди. Мана шу нарсага ҳаракат қилдим.

[32:02] Тақвони ҳосил қилишдаги биринчи иш, қалбнинг дунё билан бўлган алоқасини узишлик. Ва бу ёлғон дунёдан четланиб, абадийлик ҳовлисига юз тушлик еканини билдим. Шундай қилдим. Аммо буни ўзи ҳам оз екан. Мақсадга йетиш бу билан ҳам тўлиқ бўлмас екан. Яна шон шуҳрат, обрў еътибор, мол у дунёдан ҳам юз ўгириш лозим екан. Охират савдоти йетиш йўлидаги ҳаракатимда давом етдим. Мен мол у давлат, шон шуҳраттга шўнгъиган еканман. Енди нима қиламан? Қаранг, шу даражага йетган олим ўзини дунёга берилиб кетган манда баҳо беряпти. Қачон? Ана шу нафс тарбиясини уламолари билан гаплашганидан кейин, қалбини тарбияси билан шуғулланишни бошлаганидан кейин. Енди агар бу кишини қалби дунё билан оғриб кетган бўлса, бизни қалбларимиз нима бўлди екан?

[32:53] Нима билан шуғуланинг? Вақтини нимага сарф қиламан? Амалларни кузатдим. Дарс беришлигим енг яхши йўл еканини англадим ва шундай қилдим. Кейин қайси илмлардан дарс бераётганимга ҳам қарадим. Нима учун ақидадан, усулдан дарс беряпман? Ниятимга қарадим. Ўзимни диққат билан кузатдим. Субҳаналлоҳ. Бу уламоларни, инсонларни ҳаётини ўқисангиз, бунақа қиссани топмайсиз. Айтяпмиз ку, инсонни нафси, қалбини тарбияси бўйича Абу Ҳамад Ғаззоликдақа олим бўлган емас.

[33:26] Фақат Аллоҳнинг розилигини деб емас, балки шон шуҳрат, обрўни деб дарс бераётганлигимни тушундим. Шунда хорлик, жарлиги ёқасига келиб қолганини англадим. Йўқ, хорлик емас, жаҳаннам жарлигига келиб қолибман. Агар бу ёмон ҳолатини тузатмасам, дўзах чуқурига қулашимда шубҳа йўқ еди. Ўйландим. Қандай йўл тутиш керак? Охиратга юзланишлик керак. Аммо мен дунёга иқбол қилган инсонлардан едим. Бағдодни ва ундаги ҳамма нарсани ташлаб чиқиб кетишни ўйлардим, аммо яна иккиланардим. Бир қадамни олдинга боссам, иккинчисини орқага босар едим. Ерталаб чиқиб кетишга шафқим уйғонса, кеч кирганимда у шафқдан асар ҳам қолмас еди. Дунё мени ўзига тортар еди. Бағдодда қолишим учун ўзининг бор ообрўйи, зийнати, шаҳвати ва ҳашама билан мени ўзга маҳлиё қилар еди. Қалбимдаги иймоним менга сафар қил деб нидо қилар еди. Сафар қил. Умринг озгина қолди. Олдингдаги сафар еса жуда ҳам узоқ.

[34:27] Имом Ғазолини иймони шундай деб нидо қиляпти. Сени илминг, амалинг барчаси риё, барчаси бекор. Ҳозир охиратингга тайёргарлик кўрмасанг, қачон тайёргарлик коирасан? Сени охиратдан тўсаётган тўсиқларни ҳозир олиб ташламасанг, қачон олиб ташлайсан? Имом Ғазолий давом етади. Яна дунёдан воз кечишга, унинг шаҳватларидан қочишга ният қилган вақтимда шайтон келиб вас вас сақлар еди. Сени қийнаётган бу ҳолат, бу ўтгунча, кўз очиб юргунча ўтиб кетади, уни ўзингни ҳолига қўй. Қилмоқчи бўлган ишингни қара. Дунёдан возкечмоқчимисиз? Шунча обрў еътибордан а? Шунча шогирдлар шон шуҳратдан а? Ҳа, руҳониятингга озгина еътибор қилсанг, буни зарари йўқ. Аммо дунёдан воз кечма. Бу дин ишидан емас.

[35:20] Ҳақиқатдан тарки дунёчилар йўқ, биродарлар, исломда. Мусулмон одам, биродарлар, ўлмайдигандақа дунёда тижоратини, меҳнатини қилади. Ўлмайдигандақа. Лекин ҳозир ўлиб оладигандақа ибодатни ҳам қилади. Бирини иккинчисидан ўтказиб юбормайди. Шундай деб васваса қилаверди. Мен нафсимни дунёга чақириши ва иймонимни охиратга чақиришни орасида олти ой қолиб кетдим. Олти ой қолди. Ва Аллоҳ таолога, уни мададига муҳтож бўлиб, ўзига дуо қилдим. Аллоҳ дуойимни ижобат қилди. Мен моли дунёдан, бола чақадан, ёр у дўстлардан ажралишимни осон қилди. Қарорни ихтиёр емас, мажбур қилиб қўйди. Тилим айланмай қолди. Дуоси ижобат қилганими шу? Дарс айтишга имкон йўқ. Талабаларимни кўнгли учун бўлса ҳам озгина хурсанд қилиб қўяй деб дарс айтиб юборсам, битта сўзни ҳам айтишига қодир олмай қолдим. Ожиз бўлдим. Роббимга, роббимга олдида ҳеч қандай чораси йўқ. Мустор кишини дуосини қилдим, Аллоҳ дуойимни ижобат қилди.

[36:28] Шундай қилиб, биродарлар, Имом Ғаззоли дунёни зебу зийнатидан, ҳашамидан воз кечиб, сафар қилишликка қарор қилди. Ўзи илома Ғаззолида у айтган мартабаси, биродарлар, миллиардлаган одамлардан битта иккитасига насиб қилади. Лекин мана шу мартабага йетиб туриб ҳам тўхтаб қолмади. Ўсишликка интилди, Аллоҳ Таоло бошқаларга ёпиқ бўлган ишларни очиб қўйди.

[36:53] Айтиб ўтганимиздек, шомга Байтул Мақтисга сафар қилди. Маккага, Мадинага борди. У йерда ҳам дарс бермади. Дамашққа келди, у йерда ҳам даст бермади. Ўн йил фақат ўзини нафсини, қалбини тарбияси билан машғул бўлди. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассалату вассалому алайҳи ашрафил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракату. Ўтган дарсимизда биродарлар Абу Ҳамид Ғаззолийни ҳаётини ўқишни бошлаган едик. Бугунги кун иншааллоҳ давом етказган бўламиз. Биз Имом Ғаззолийнинг илм олишдаги саъй ҳаракати, мартабаси ҳақида, машҳур вазир Низомул Мулк асос солган енг катта мадраса, Низомул Мулки мадрасасида устозлик қилганини, топган шон шуҳратини айтиб ўтдик. Имом Ғаззали мана шуларнинг ҳаммасидан воз кечиб, охиратга юз тутганини, инсонлардан четланиб ўн йил юрганини айтиб ўтдик. Кейин Имом ўзининг юртига қайтиб келди. Унда бир неча йил узлатда яшади. Мана шу нарса у кишининг ҳолатини ўзгартирди. Инсоннинг ботини, қалби ҳақида Имом Ғаззоли гапирганидек ҳеч бир олим гапирмаган деб айтдик.

[38:09] Чунки Имом Ғаззолий ўзини нафсини тарбияси билан ўн йилдан ортиқроқ муддат шуғулланди. Унинг бу узлати Вазир Низомул Мулкнинг ўғли Фахрул Мулк Али Нишофирда отасини ўрнига ўтиргунича давом етди. Фахрул Мулк отасини ишини давом еттирмоқчи бўлди. Яна Низомия мадрасасини ривожлантиришликни хоҳлади. Имом Ғаззоликдан шу мадрасада дарс беришини сўралиб қаттиқ туриб олди, Имом уни талабига кўнди. Аммо Имомнинг бу йерда ишлашдаги бор йўғи икки йилгина давом етди. Икки йилгига талабаларга дарс берди. Сабаби ботинийлар тарафидан Фахрул Мулк Али ваҳшийларча қатл қилинган еди. Шундан кейин Имом Ғаззоли тусга кетди. У йерда бир бино қурди ва унда софийларга дарс бериб, то вафот етгунича шу йерда яшади.

[39:03] Биз юқорида айтганларимиз Имом Ғаззолик ҳақида айтиладиган умумий сўзлар еди. Енди Имом Ғаззолийнинг умматга ва башариятга бўлган таъсирини, асарини кўриб чиқамиз. Имом Ғаззоли манҳажий даъват егаси еди. У ўзининг ёшлик чоғида рисолат егаси еканлигини ҳис қилди. Бир муддат бир бирига қарама қарши бўлган диний фирқалар айниган ҳар хил фикрлар орасидаги чанг тўзонли доиралар орасида ҳам бўлди. У даврлардаги фикрий қарашлар ҳозирги даврдагидан бир неча баробар қаттиқроқ еди. Яна у фирқаларни бир бирига қаршилиги ҳам кучлироқ еди. Яъни у фирқалар ҳозирги замонимиздаги фирқалардан кўра ўн баробар кўпроқ ҳам еди. Ва уларни ҳар биттаси ўзини ҳақдаман деб билар еди.

[39:57] Фирқалар доирасидаги мана шу нарса диққат еътибор қаратилиши зарур бўлган муаммолардан еди. Еҳтимол мана шу нарса Имом Ғазолини ўша тоифа, фирқаларни ўрганишга, китоблар ёзишга, улар билан баҳс мунозар қилишга ундагандир. Имом Ғазоли шундай муҳитда улғайиши, ақлини йетук ва пухта бўлиши, виждонини пок ва барқарор бўлишига сабаб бўлди.

[40:24] Имом Ғазоли умматнинг муаммоларидан юзага емас, балки унга йечим қидирар ва уларни ҳал қилар еди. Демак, биродарлар Имом Ғаззоли яшаган ўрта асрларда ғайбиёт олами ҳақида фалсафий тортишувлар жуда ҳам ажойиб кетган еди. Бу тортишувларда ҳамма, жумладан мусулмонлар ҳам иштирок етар еди. Аммо айни мусулмонлар ичидан мазкур тортишувлардан одамларга ҳеч қандай наф йўқлигини англаб йетганлар ҳам чиқди. Ўшаларнинг енг улуғи Ҳужжатул Ислом. Абу Ҳомид Ғаззоли раҳматуллоҳу алайҳи едилар. Имом Ғаззоли фалсафани чуқур ўрганган едилар.

[41:05] Имом фалсафанинг енг катта атоларидан бири Ғайб олами, метафизика ҳақидаги тортишувлар еканини очиқ ойдин айтдилар. Мисол учун, оламнинг азалийлиги ёки кейин пайдо бўлганлиги ҳақидаги масала. Қадимдан фаласофлар бу масалада иккига бўлиниб олиб, тортишиб келишган. Баъзилари олам азалий, қадимий деса, бошқалари олам ҳодис, яъни кейин пайдо бўлган дейишар еди. Икки тараф ҳам ўзини гапини тўғрилиги ақлий далил олиб келар еди. Имом Ғаззоли айтади, мана шу масалада, бу тортишув бундан кейин қиёматгача ҳам давом етаверади. Яъни оламни қадим ёки ҳодислиги ҳақидаги тортишув. Аммо ундан одамларга заррача фойда бўлмайди. Ўзлари ичида турган оламнинг асли ҳақида тортишувни уларга ким қўйибди? Бирор нарсага баҳо бериш учун, баҳо берувчилар унинг ташқарисида бўлишлари керак. Шу оламни ичида турган одам унинг азалий ёки янги пайдо бўлганини қайердан ҳам билсин? Уни ўрнига инсон қўл остида турган нарсаларни ўрганишга ҳаракат қилиш керак, дер еди Абу Ҳамид Ғазолий.

[42:22] Инсон ақл доирасидан ташқарида минг тортишса ҳам фойда бермайдиган ғайбий олам, метафизикага оид маълумотларни еса тайёр, ишончли манбадан, яъни Аллоҳ Таолонинг ўзи динлар орқали берган хабарларидан олишни таклиф қиларди. Имомо Ғаззоли ўзининг шахсиятида камдан кам инсон жамлашга қодир бўладиган нарсаларни жамлай олди. Тасаввуфнинг руҳониятини ибодат софлиги билан жамлади. Покиза қалб, виждон ва мустаҳкам иймонни дунёдан зоҳидлик билан бирга жамлади. Яна фикрий ҳурриятни, итоатни ва райдаги шижоатни ҳам бирлаштира олди. Имомо Ғаззоли назарида фалсафа ва ақлга бўлган диққат, еътибор шариат ҳукми доирасида бўлишлик керак. Яна қайтарамиз. Имомо Ғаззоли назарида фалсафа ва аъқилга бўлган динқат, еътироз, шариат ҳукми даврасида бўлиши керак еди. Имомо Ғозоли учун соғлом ақидани ҳимоя қилиш ва бу ишда холис бўлиш асосий мақсад еди. Шу даврда уммат орасида икки улкан давлат орасида низо пайдо бўлган еди.

[43:42] Буларни бири Салжуқийлар давлати. Улар аҳли сунна бўлган туркийлар еди. Улар суннатни маҳкам ушлаган кишилар бўлишган. Иккинчиси еса Фотимийлар давлати, ҳақдан адашган, залолатга ботган Ботиний Исмоилийлар давлати икки давлат ўртасидаги бу ҳолат хатарли тус олган еди. Низомул Мулк ва унинг ўғли умматни ҳақдан озган нариги давлатдан ҳимоя қилиш ҳақида қайғуриб, бу ишни уддалай оладиган аҳли суннанинг кибор уламоларини излашар еди.

[44:17] Бу икки давлат ўртасидаги бир бирига қолиқиш аввал фикрий жабҳада, сўнгра сиёсий жабҳада бўлди. Мана шундай қийин даврда Имом Ғаззолийнинг шахсиятини улуғлиги кўзга кўринди. Имом Ботинийларга қарши туришда уламоларнинг енг пешқадамларидан еди. Имомнинг пешқадамлиги унинг залолатдан қутқарувчи, Ботинийликнинг шармандаликлари, фалсафанинг кучсизланиши номли китобларда яққол кўринди. Ботинийларнинг фикрини асоси фалсафа еди. Имом ғаззоли ўзининг ал мунқиз минат далал номли китобида ботинийлар ҳақида жумладан қуйидагиларни айтадилар.

[45:03] Уларда фикрлар зулматидан нажот берувчи, шифодан ҳеч ваҳо йўқ. Уларга муроса учун муомала қилиб, таълимга ва маъсум имомга еҳтиёж борлигини тасдиқлаб, тайин қилган имомларини сўрасак, далил келтиришдан ожиз қолдилар. Сўнгра улардан ўша маъсумдан олган илмлари ҳақида сўрадик. Ва баъзи ишкалларни арз қилганимизда жавоб бериш у ёқда турсин, масалани ўзини ҳам тушуна олмадилар. Ожиз қолганлардан кейин масалани ғойиб имомга оширдилар. Ва унинг олдига сафар қилиш зарур дедилар. Ажабланарлиси, улар умрларини йўқ муаллимни ахтариш ила зойи қилганлар. Ва бирон нарсани ўрганмаганлар. Худди нажосатга ботиб қолиб, тозаланиш учун сув излаб, уни топганда ишлатмай ифлосликни ичида қолаверганларга ўхшайдилар.

[46:02] Имом Ғаззоли бешинчи ҳижри асрнинг мужаддиди бўлиб йетишди. Унинг бу мақомга йетгани бошқа китобларга ўхсамаган дурдона китоби иҳиё и улуми дин китобида очиқ ва равшан кўринади. Имом Ғазоли айтиб ўтганимиздек, нодир, ўзгача инсон еди. Ўз асрининг енг ақлли, шижоатли, журъатли, зукков файласофа еди. Имом Ғазоли ўша замонда кенг тарқалиб кетган, кўп фирқаларга қарши бўлган, танқидий фикрларни холис ислом учун қувват ва ҳужжат билан очиқ айтди. Бундан мақсади фақатгина Аллоҳнинг ризоси, соғлом ақидани сақлаш еди. Имом Ғаззоли ўзининг бор кучини Фотимийлар давлатидаги адашган Ботиний Исмоилийларга қарши сарф қилди. Халифа Мустазхир Имом Ғаззолига тўрт юз саксон йеттинчи йилда буларга қарши бир раддия китоб ёзинг деб буюрган еди. Шунда Имом Ғаззоли ўзининг Ботиниликнинг шармандаликлари номли асарини ёзди ва мана шу китоби Ботиниларга қаттиқ зарба бўлди.

[47:17] Бу ўринда Имом Ғаззолининг шижоати еътиборга молик. Ботинийларнинг иши юксалган, уларнинг кишилари ҳар тарафга тарқалган, ҳалойиқни қўрқитган, уларни тинчлигига тажовуз қилган вақт еди. Форсда туриб улар ўзларига қасрлар ва қалъалар қуриб олишган. Уларга ким қарши бўлса, у қарши бўган одам қанақа инсон бўлишидан қатъий назар, қатл қилишни уддалаётган едилар. Улардан тўхтатишга қилинган ҳаракатлар еса фашалга юз тутаётган еди. Ва ҳозир Низомул Мулкни ва унинг ўғлини қатл қилганлар ҳам айни мана шу ботиниклар еди. Мана шунча катта хатарни борлигига қарамасдан, Имом Ғаззоли уларга қаттиқ раддиялар бериб, уларга қарши ишларни очиқ олиб бордилар, қўрқмадилар. Ҳа, бу ўринда давлат бошлиғи имомдан шу ишни талаб қилган еди. Лекин бундан аввал ҳам имом ўзи ботинийларга қарши қилаётган ишлари бор еди. Султоннинг қудрати ва мухлис уламоларнинг ҳаракати бир бўлиб, Исломнинг мақсадларини амалга ошираётгани, албатта яхши нарса еди. Имом Ғаззоли ўзининг фалсафасида илмни маҳкам тутиб, ҳақиқатни қидириш лозимлигини уқтирар еди.

[48:36] Имом Ғаззолининг ҳамма китоблари ўта аҳамиятли ҳисобланади. Аммо уларнинг ичида Иҳёйи Улуми Дин китоби алоҳида еътибор қозонган китоб. Бу китобни ҳамма олимлар ва толивий илмлар ўқиган ва ўқимоқдалар. Абулқосим ибн Асокир айтади мен Имом Абулҳасан Али ибн Муслим, ибн Муҳаммад, ибн Али Ал Фатҳ, ибн Али Ас Саламнинг Дамашқда курсисида ўтириб шундай деганини ешитганман.

[49:11] Абу Ал Камадан бўлган бу сўзни зикр қилиб деди. Биринчи асрнинг мужаддиди Умариддин Абдулазиз еди. Иккинчи асрнинг мужаддийди аш шофийей еди. Учинчи асрнинг муж аддиди ашарий еди. Тўртинчи асрнинг мужаддиди ибн ал бақиллони еди. Бешинчи асрнинг муж аддийди амирул мўмин ал мустаршиду билла. Ибн Асокир давом етиб айтади, менинг назаримда бешинчи асрнинг мужаддиди Абу Ҳомид Ғаззоли еди. У ўзининг Хуросон, Сурия ва Ироқдаги замондошларидан ўзиб кетган еди.

[49:53] Шофий мазҳабининг улуғ шайхи қозиюл қузод тожиддин ас субики айтади, ўз асрининг саиди, замонининг баракоти бўлган ориф абулҳасан аш шазоли расулуллоҳни ўзининг тушида кўрди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Маъруф Соваийсо алайҳиссаломларга мақтаниб, сизларнинг умматингиз орасида мана шундай олим борми? Деди. У иккиси ҳам йўқ деб жавоб беришди.

[50:24] Имом Ғазолийнинг илм бобидаги енг заиф йери ҳадис илми еканини ҳамма зикр қилади. У кишининг ўзлари ҳам бу нуқсонни англаб, умрини охирига келганда мана шу ҳадис илмини егаллашга қаттиқ ҳаракат қилган. Ҳадис олимларидан Имом Бухорий ва Муслимларнинг саҳиҳаларини ўқиб бўлгандан кейин вафот етган. Имом Ғаззоли беш юз бешинчи ҳижрий сананинг ўн тўртинчи жумадир охирида Табаронда вафот етди.

[50:57] Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Абу Ҳамуд Ғаззоли раҳматуллоҳу алайҳни ўзини Фирдавсул авлод жаннатлари билан мукофотласин. Сиз билан бизга бу улуғ имомни ҳаётини ўқиб ўрганиб, у кишидан қолган улкан илмий меросни ўқиб, ундан фойдаланиб, ўзимизга бир фойда, ибрат намуна олишликни барчалигимизга насиб етган бўлсин. Ақулу қобли ҳа да ва астағфируллоҳ алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракату.
