# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 216 of 510
- Section: —
- Duration: 22 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/216
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/qzu5MXuRh_0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=qzu5MXuRh_0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/215.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/217.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Роббил аламин. Ассолот ва ассаламу ала саййидина муҳаммади ва ала алихий ва ашаби ҳ мажмаин. Уммат барат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Омир ибн шураҳбий. Бу киши имомуш шабий номи билан машҳур бўлганлар. Ҳасан и басрий у киши ҳақида шундай дейди. Имомуш шаби кенг илм. Ва улуғ ахлоқ егаси бўлган киши. Исломда у кишини кутган ўрни балад дейди.

[0:33] Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалигини олтинчи йилида мусулмонлар дунёсига янги бир чақалоқ келди. Бу чақалоқ жуссаси кичкина, оғриқ, нимжон туғилди. Чунки онасининг қорнидаги унинг иниси уни ривожланишлигидан тўсиқ бўлган еди. Яъни егизак бўлиб туғилгандаки, сал нимжонроқ бўлиб туғулган еди. Лекин бу нимжонлиги, бунақа нимжон туғилганлиги мана шундай олий сифатларга ега бўлишига тўсқинлик қила олмади. Бу киши ўзининг асли исми омир ибн шураҳбил ал химрий шаъбий исми билан, шаъбий номи билан машҳур бўлганлар. Ўзининг замонасидаги енг йетук олимлардан бўлган. Имом шабий кофа шаҳрида дунёга келди. Лекин қалби доимий суратда мадина мунавварага талпиниб турди. У кунда саҳобалар кофа шаҳрини аллоҳнинг калимасини дунёга ёйиш учун бир марказ қилиб белгилаб олган бўлса, имом шабий еса масжидул набавийда, пайғамбаримизнинг шаҳрида бўлишликка доим муштоқ бўлар еди. У кишига аллоҳ таоло беш юз га яқин расулуллоҳнинг саҳобаларини суҳбатида ўтиришлик бахтини берди. Беш юз га яқин саҳобаларда суҳбатда ўтирди.

[1:51] Уларнинг ичида енг улуғ саҳобалардан али ибн абит олиб, саъд ибн аббий яққос, зайд ибн солиҳ. Бу кишилар ашарайи мубашшара, тириклигида жаннатийлигини ешитган саҳобалар еди. Ва бошқа саҳобалардан Убодатун Нисонид. Абу Мусолаш Али, Абу Саид ал Худрий, Номонимни Башиқ, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ Навбос, Адибни Ҳотамут Тойий, Абу Хурайра, Ой Шонамиз ва кўп, кўп, жуда кўп саҳобаларда суҳбат ўтиришлик бахтига муяссар бўлди. Енди кўринг да, кимларда суҳбатида ўтиряпти? Беш юзта саҳобадан, озгинадан олганда ҳам беш юзта нарса оляпти. Шунинг учун бу инсонлар шундай бир юксаликка йетишди. Биз ҳам кимларни орқасидан юрибмиз, кимларни суҳбатида ўтирибмиз, кимлар ҳавас қиляпмиз? Мана шунга қарайлик.

[2:44] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, яхши ҳамсуҳбат, ёмон ҳамсуҳбат. Яхши ҳамсуҳрат билан ўтирган кишини мисоли худди хушбўй сотадиган атторга ўхшайди. Ҳалиги атторни олдига келган одам пули бўлса олиб атиридан фойдаланса, пули йўқ одам олдига келса ҳеч бўлмаса ҳидлаб роҳатланади. Яхши ҳам суҳбатни олдида турган одам вақти бўлса ўтириб, уни илмидан фойдаланади. Вақти бўлсин, ҳалиги билан кўришиб, озгина муомала қилиб, ахлоқидан мазза қилади. Енди ёмон ҳам суҳбатчи, худди бу гўлохига ўхшайди. Яқинроқ келиб тегиб кетсангиз, кийини зикр қилади. Качигар, бизни тилда. Гўлохи дегани у ҳақорат емас. Агар ўзингизни еҳтиёт қилиб кийимингизни қора ектирмасдан ўтиб келсангиз, ҳидидан, баббу ҳидидан озор чекасиз. Шунинг учун қарайлик, кимлар билан улфатмиз, кимларда атрофида айланиб юрибмиз, кимлар биз атрофимизда айланиб юрипти? Бу киши мана шундай улуғ саҳобаларни суҳбатида ўтирган.

[3:47] Имомий шабий ўткир зеҳнлик, кучли хотиралик, уйғоқ қалб, нозик фаҳм егаси бўлган, ҳамда ахлоқли ҳалим киши бўлган. У киши ўзи ҳақида шундай дейди, ўзини хотираси ҳақида шундан дейди мен бир сўзни ешитсам, уни еслаб қолишлик учун ҳеч қачон оқ вараққа қораси йўқ, буни ёзган емасман.

[4:13] Бирор кишини сўзини ёдлаб олишим керак бўлса, иккинчи марта такрорлаб қўйинг деганмасман. Ҳа енди бунақа хотира бўлгандан кейин, албатта олим бўлади да. Бирор марта сўзни ёзганмас екан ёдлаб олишлик учун. Бирор марта бир одамга бир қайтариб юборинг демаган екан. Чунки булар покиза замонда яшаган. Оталари покиза инсон бўлган, ҳамма ёқ покиза бўлган. Шунинг учун резултат ҳам шунга ўхшаган. Ҳозир инсоф қилиб айтайлик, телефон номерини айтса, тўхтаб туринг деймиз. Билмадим, орамизда Аллоҳ раҳмат қилган камдан кам одамга битта рақамни айтса, шарт еслаб қолиши мумкин. Бу нимани белгиси?

[4:52] Замонамизни қандайлигига ишора. Енди лекин хотирани ўлдирадиган ишлардан укалар, компютерда кўп ўтиришлик, мусиқани кўп ешитишлик, фахш нарсага кўп қарашлик, ҳамда охиргиси, нимани кўп кўришлик. Телевизорни кўп кўришлик. Хотира керак бўладиган бўлса, мана шу нарсалардан озгина еҳтиёт бўлайлик. Демак, бу киши ҳеч қачон бир сўз зиёдлаб олишлик учун қоғозга ёзган емас екан ва бир сўзни икки марта қайтарилишини талаб қилмаган екан. Бу киши ўзини илм маърифат йўлига урган киши еди. Ҳар қанча оғир бўлмасин, ҳар қанча меҳнат кўп бўлмасин илм оладими, ўрганадими, шу йўлни орқасидан югурган. У киши айтади. Агар бир киши шомнинг енг чеккасидан, яманнинг енг чеккасига борса, келажакда ҳаётига фойда қиладиган бир оғиз сўзни ўрганса, ана шу машаққатни чекишликка арзийди дейди. Тушунарли екан а? Шу қилган ҳаракати шу озгина ўрганган нарсаси қилган ҳаракатини оқлайди дейди. У кишини илм даражасини билмоқчи бўлсак, қуйидаги сўзга қулоқ соламиз. Ақол лу шай ин таълам ту хуш шай. Мен ўрганган, нарсаларни ичидаги енг ози бу шеър деди. Енди шеърни қанча ўрганган?

[6:09] У киши айтади, агар хоҳласам дейди, битта шеърини икки марта қайтармасдан, сизларга бир ой тўлиқ, тўхтамай шеър ўқиб бера оламан дейди. Бу ўрганган насасини енг ози. Енди бояги хотираси бўлгандан кейин, бу ҳам оз ўзи. Пайғамбаримизни саҳобалари тирик бўлишига қарамасдан ҳали, Куфа шаҳрида саҳобаларда кўп бўлишига қарамасдан, агар Имоми Шоби бир мажлис қилиб, Куфа жомеъида, илм мажлисини қилса, атрофида албатта одамлар тўп тўп бўлиб ўтирарди. Саҳобалар тирик бўлиб турибди. Бу кишини илм даражаси тақвосига Абдуллоҳ ибн Умаръни гапини ҳужжат қилсак бўлади. У киши айтади, шаб и гапираётганда, пайғамбаримизни ғазотларини бўлиб ўтган тарихий воқеаларни гапириб бераётганида, абдуллоҳ ибн умар бир ўтиб кетаётиб ешитар екан. Ешиттириб айтар еканки, бу киши айтаётган ғазотларда бўлганман мен деркан. Кўзим билан кўрганман, қулоғим билан ешитганман, лекин бу кишичалик айтиб бера олмайман деркан. Яъни бир хотира жиҳатидан, сўзни баёни жиҳатидан Абдуллоҳинда ўмардек зарф мен бўлганман ўша йердан, лекин бу киши жиҳат бера олмайман дер екан. Бу киши чуқур илм, кенг билим ва ҳушёр хотира егаси еди.

[7:27] У кишини зеҳнини ўткирлиги қуйидаги мисолни келтирамиз. У киши айтади, мен олдимга Бано Амир қабиласидан ва иккинчиси Бано Асад қабиласидан бўлган иккита одам келди талашиб. Бу иккаласи фахр талашар еди. Бано омир қабиласи дан бўлган одам мени бано омир қобилам, сени бано асад қабилингдан шарафда баландмиз деб ҳужжатлашиб, ғурур талашди да, бано омирлик, бано асадликни йенгиб қўйди.

[7:57] Енди йенгиб қўиб, Омерий одам, Асадий кишини тонидан ушлаб сўдириб келди. Ҳалиги йенгилиб қолган Асадий киши: "Қўйиб юборманг, қўйивор" деса, "Йўқ, юр" дейди. Шабини олдига борамиз. Мен сендан ғурурда, баландлигим. Мени қабилам, сени қабилангдан юқорилигини шаби ҳам аниқлаб беради. Юр деб сўдириб олиб келди. Имомий шабини олдига олиб келганида, Имомий шаби: "Қўйиб боринг бу кишини" деди. Хўп, мен сизларни отделарда ҳакамлик қиламан, қўйволинг деди. Енди ҳалиги Бану Асаддан бўлган киши йенгилиб қолди, ғурур жиҳатидан, фахрланиш жиҳатидан. Йенгилиб қолган Асадий кишига айтдики, нимага биродарингизни олдида бунчалик хор бўласиз? Ахир сиз Бану Асад қабиласидасиз. Сизда фахрланишликка арзийдиган олтита хислат бор. Сизни қабилангизда бошқа араб қабилаларида бўлмаган фахрланишники лойи олтита сифат бор дейди.

[8:51] Биринчиси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг залжайин мутахараларидан бўлган Зайнаб бинти Жахш, сизларни қабилалардан, Зайнаб бинтежахш онамизни Аллоҳ Таоло йетти қават осмони устидан Пайғамбаримизга никоҳлаб берган. Гибрид елчи бўлган. Бу фақир фақат сизларда бор дейди. Иккинчиси, йер юзида тирик юрган пайтда Жаннатийлигини ешитган кишилардан, икки ёш ётинли муҳсин, сизларниқ қабилалардан. Бу билан ҳам фахрлансангиз бўлади деди.

[9:22] Учинчидан деди, Ислом тарихида биринчи кўтарилиб берилган байроқ бу Абдуллоҳ ибн Жаҳшга берилган. Сизларни қабилалардан. Ҳамда мана шу абдуллоҳ и бин жаҳш сизни қабилангиздан бўлган шу киши исломда биринчи бўлиб ўлжани қўлга киритиб келган. Бу ҳам сизлар фахрланишликка лойиқ бўлган иш. Бешинчиси, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратни олтинчи йилида умра қилгани бир минг тўрт юз саховаси билан Маккага келганида Худойбия деган жойда тўхтаб, қураш киргизмайди Пайғамбаримиз. Усмонимдан афвонда Пайғамбаримимиз биз умра қилганига келдик, урушганига келмадик деб Маккага киргизганида елчи қилиб. Қураш ҳибс қилиб қўяди, қамаб қўяди. Мусулмонларга Усмон қатл қилинди деган нотўғри хабар келади. Шунда урушликдан бошқа чора йўқ екан деган кайфият пайдо бўлади. Шунда бу киши айтяпти. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга байъатул ризвонда биринчи бўлиб қўлини узатиб байъат берган киши Абу Синон ибн Ваҳоб, сизларни қабилалардами? Деди. Абу Синон Пайғамбаримизга қўлини узаштириб, ё Расулуллоҳ, қўлингизни менга узатинг, мен сизга байъат бераман деди. Деди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом, нимага байъат берасиз деди. Қалбингиздаги турган нарсага беради.

[10:39] Қалбимда нима турибди деди. Ё фарқ, ё шаҳидлик турибди қалбингизда деди. Тўғри айтдингиз деди. Пайғамбаримни қўл узатиб, биринчи бўлиб Абдусунод ибн Вақт байъат берди. Яъни Пайғамбаримизни қалбида нима турганлигини бу саҳоба билиб, сиз ҳозир урушлик керак бўладиган бўлса, кураш билан, ё Маккани фатҳ қилишликка тайёрсиз, ё шуни йўлида шаҳид бўлиб келишликка тайёрсангиз, мен шунга байъат беряпман деганда Пайғамбаримиз тўғри айтдингиз дейди. Қўлини қўйиб байъат берган бир минг тўрт юзта саҳоба Абу Синони ибн Ваҳимни байъатини берган. У ҳам сизларда қабилаларданди.

[11:12] Ундан ташқари олтинчи сизлар фахрланишликка лойиқ бўлган иш, Бадр кунида Пайғамбаримиз билан чиққан қўшимдаги муҳожирларни олтидан бири сизларда қабилалардан бўлган деди. Яъни мағлуб бўлиб бизни ғурурланадиган нарсамиз йўқ екан деб турган кишини бу киши зеҳнини ўткирлигидан, хотирасини яхшилигидан кўнглини кўтариб қўйди. Еҳтимол агар бано омирлик йенгиб емас, бано асад йенгиб, бано омирликни бўйнига келиб турганда еҳтимол буни шундай кўнглиникўтариб қўлларди. Сиз мана бу нарса билан фахрланингларсизлар.

[11:45] Бу бўлиб ўтган иш у кишини қанчалик илмини, чуқурлиги, хотирасини ўткирлиги бўлган бир далил бўлади. Халифалик Абдулмалик ибн Марвонни қўлига ўтганида, ўзининг ироқдаги волиси Ҳажжож Имом Юсуфга халифа, мени олдимга дунё ва дин ишларида салоҳиятли бўлган, бизни тўғри йўлга бошлаб кўмак кўрсатадиган бир илмли одамни жўнатинг менга деди.

[12:12] Шунда Ҳажжож Имомий Шабини халифани олдига маслаҳат қилиб юборди. Имомий Шабий халифани олдида турар екан, унинг илмидан унинг ўткир зеҳнидан, маслаҳатларидан фойдаланиб турар еди. Ҳамда подшоҳларга елчи қилиб юборади бу кишини. Мана айтяпмиз, жуссаси кичкина, оғриқ нимжон одам бўлган. Кунларда бирида Румнинг императорини олдига халифа Имомий Шаҳабийни елчи қилиб жўнатди. Баъзи бир ишлар билан. Бу Румни подшоҳси мусулмонларнинг бошлиғини елчисини суҳбатини ешитиб туриб, у кишининг фаҳм фаросати, даҳолигидан даҳшатга тушди да, бир неча кун ўзини ҳузурида қолишликни талаб қилди. Ўзи одатда унақа елчиларни ушлаб турмасди, жўнатиб юборади. Лекин бу кишидан қойил қолганлигидан, фаҳм фаросатидан, илмидан, даҳолигидан, бир неча кунни ўзи билан олиб қолди.

[13:07] Имом Шаръий кетишликка бир қаттиқ оёқ тираб туриб олгандан кейин, бир неча кундан кейин, бўпти деди, жавоб берди. Жавоб беришликдан биттаси айтдики, сиз деди подшоҳни уруғиданмисиз деди. Йўқ деди, мен оддий мусулмон деб оласизми? Яъни мусулмонлардаға оддий бир кишиман деди. Деганида кетишликка жавоб бериб, мана мактубни деди, подшоҳ сиздан саволларни сўраб бўлганидан кейин, мактубни берасиз деди. Мактубни олди, ичида нима борлигини билмайди. Абдулмаликимни марвонини олдига келди. Амирал мўминини олдига келдик. Амирал мўмини саволларини сўради. Билмоқчи бўлган нарса надо бўлгандан кейин, кетяпти, имом ушабий мана бу мактубни сизга берди деди ром пошшосида. Берди, чиқиб кетди.

[13:55] Амирал мўминин мактубни олди, ўқиб туриб, чақириб келди имом ушабийни. Чақириб келинглар, қайтаринглар орқасига. Қайтариб олиб келишди. Абдулмалик шабига бу мактубда нима бор еканлигини биласизми деди. Йўқ деди. Абдулмалик айтди, рум подшоҳси шундай деяпти. Мен сизлар араблардан ҳайронман. Ичингларда бошлиликка ерайдиган шундан бошқа одам йўқми?

[14:23] Жисми нахийф бўлганлигидан, оғриқ бўлганлигини ичингларда елчиликка ерайдиган бошқа бир ўнгли ҳисобли одам йўқми? Дейиши имом шабий тушундида, я миран мўминин деди. У сизни кўргани йўқда. Ўшанинг учун шунақа деяпти. Агар сизни қанақалигингизни кўрганида, бу гапни гапирмаган бўлардим деди.

[14:46] Сўнгра абдулмалик у гапигини ешитиб туриб айтдики, ешик имом ушабийга, рум подшоҳси бу билан нима демоқчи бўлганлигини биласизми деди. Имом Ушаби йўқ деди. Бу ёзган мактуби билан Рум подшоҳси сиздақа одам мени ҳузуримда борлигига ҳасад кетди. Шу ёзган хати билан ғазаблантириб туриб, сизни қатл қилишимни хоҳлабди. Шунинг учун ёзди деди. Тушунарли бўлдими? Масхара қилгандек, шунақа кичкина одам бошланглар устингларда деса, сен мени хижолат қилибсан ўша одамни олдида туриб қатл қилиб юборишини хоҳлаб туриб ёзибди. У ҳасади келганлигидан бу ишни қилибди деди. Буни хабари Рум подшоҳиси айтганда, Аллоҳга қасам тўғри ўйлабди деди. Ҳасадим келганлигидан қатл қилиб юрибсизлар деб туриб шу мактубда ёзгандим деди. Имомушабиннинг илм даражаси ўзини замонасида тўртта олим бўлса, шуларни учинчиси имомушаби еди. Имом Зуҳра айтади, ана шу даврдаги олимлар тўртта еди. Мадинада Саидиддин Мусаййиб, Кофада Омир Шабий, Имом Шабий, Басрада Ҳасан Басрий, Шомда Макфул. Лекин мана шундай бир улуғ даражага кўтарилган, чуқур билим егаси бўлган Имом Шобий ниҳоятда камтар, соддодан бўлган.

[16:04] Агар у кишига, ей олим, ей фақиҳ деб мурожаат қилишса айтардики, сизга вой бўлсин. Бизда йўқ бўлган сифат билан бизни сифатламенг. Биласизми, фақиҳ ким? Фақиҳ Аллоҳ ҳаром қилган ишларни ўзини тийган киши. Олим ким? Биласизми? Олим ҳаром нарсаларни ўзининг тўхтатган киши. Бу сифатлар қадримизда бўлсин деб қўяр еди. Илм, баданига синган киши синиқ бўлади. Илм инсонни ё синиқ камтар қилади, ёки тўғри ёнгъа олиб кетиши мумкин. Имом Шобидан масала сўрашар еди. Сўраса, у киши камтарлигидан бу масалада умримни хато бунда деган еди. Алийев набита олиб ундоқ деган еди деб қўярди, ўзидан қўшмас еди. Шунда ўзингиз нима дейсиз ей Абомир, ўзингиз нималар дейсиз деса, табассум қилиб, кулиб туриб, мен сизга умримни хаттопиларни Алийев набита оляпти гапини гапирсам, мени фикримни сўрайсизми? Мен ким бўлибман уларни олдида деб қўярдим. Бу киши чуқур билим егаси бўлишига қарамасдан, талашиб тортишликдан узоқ бўлган. Ўзини ўзига дахли бўлмаган ишлардан еҳтиёт қиларди, олиб қочарди деб. Кунларни бирида бир одам, ей Абу Амир деди. Наббай деб жавоб берди. Мана бу киши ҳақида нима дейсиз?

[17:21] Ким ҳақида? Усмон билан Али ҳақида. Деганида айтдики, у киши қиёмат кунида бу кишига хусуматли бўлишингдан мен ўзим еҳтиёт қиламан деди. Кишини гўзал исломи мин ҳусмил ислам ил маръи таркуҳу малайҳи алайҳи деган расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Кишининг гўзал ислами ўзига дахли бўлмаган сўз ва ишлардан тийилганда билинади. Ҳақиқий исломда чиройли бўлаётганлиги бизда, бизга керак бўлмаган ишлардан, бизга керакбўлмаган созлардан ўзимизни тияётганимизда билинади. Бунингизни тиқманг сизники бўлмаган шкаф. Ҳа, қайердан келяпсиз?

[17:58] Нима қилдинглар? Е, қанча бўлиб қолибди? Оласанми шу будеди ёки машинада? Имомий шабий ўзида илмни ва ҳалимликни жам қилган киши еди. Бир киши имомий шабини жуда бир қаттиқ ҳақорат қилди. Хунук сўзлар билан ҳақорат қилганида қулоқ солиб туриб айтдики, агар сиз розгўй бўлсангиз, аллоҳ мени кечирсин деди. Яъни сиз айтаётган ёмон сифатлар менда бўлса, аллоҳ меникечирсин. Ё агар сиз ёлғончи бўлсангиз. Аллоҳ сизни кечирсин деди.

[18:32] Агар сиз айтаётган ёмон сифатлар менда бўлса, Аллоҳъдан истиғфор сўрайман, Аллоҳ мени кечириб қўйсин. Агар йўқ, сиз менга туҳмат қилаётган бўлсангиз, Аллоҳ сизни авф қилсин, кечирсин деди. У киши илм, ҳикмат, маърифат қайерда бўлса истайдиган кишилардан еди. Пайғамбаримиз айтганлар, ҳикмат мўминни йўқотиб қўйган моли. Қайерда топса, енг ҳақли одам мўмин бўлади бу ҳикматга. Агар мана шу ҳикмат илм оддий бир содда одамни қўлида бўлса, Имом Шоби шу ҳикматни олишлигидан ҳижолат бўлмасин, уялмасин. Имом Шобийни дарс мажлисларидан бирида бир одам доим ўтиради, бир аробий, содда, тўпори бир аробий одам. Доим жим ўтирар екан.

[19:17] Ҳеч гапирмас екан. Имом Шоби сўрабди. Бу ҳеч ҳам гапирмайсиз сиз. Фақат ешитиб ўтирасиз. Гапирмайсизми деса, ҳалиги аравангни қаранг гапини. Сукут сақласам, саломат бўламан. Ешитсам, ўрганаман. Қайтарамиз. Сукут сақламасам, омонда бўламан. Қулоқ солсам, ўрганман. Имом Шабий ҳаёти давомида мана шу аробийнинг гапини ўзига шиор қилиб олган еди. Келинглар биз ҳам шиор қилиб оламиз. Ешитувчи бўлсангиз ҳеч қачон йетказмайсиз. У киши катта илм егаси бўлган киши еди. Одамларга сўз йетказишлигидан ниҳоятда моҳир еди. Ироқийнинг амири Умариддин Хубайроқ бир топ одамларни қом олиб қўйди. Шунда Имом Шабий ўртага тушяптики, агар сиз буларда ноҳақ қолмаган бўлсангиз, ҳақиқат уларни барибир ким чиқаради. Агар сиз уларни ҳақ билан қолмаган бўлсангиз, авф қилишлик, мағфират чиқаради деди. Имом Шабий бир кун аёли билан уйда ўтирса, бир киши келди да, қайсидиринглар Шабйсизлар деди.

[20:28] Имом Шаббий хотинини кўрсатиб, мана бу киши деди. Яна бир киши сўради, иблисни аёли исми нима, иблисни аёлими деганида, у тўйга биз айтишмаганди да. Яъни соддалиги, камтарлигига ишора бўлади мана шу айтилган икки бир ҳолат. У киши айтади, одамларни еътиборини тортадиган бирорта бир ишни қилган емасман. Бирор марта ғуломимни урган емасман. Ва қариндошларимдан қайсиниси вафот қилса, албатта бориб қарзини узганман дейди. Биринчисига еътибор беринг. Одамларнинг диққатини тортадиган ишларни қилган емасман. Ҳалиги ўртага интилаверган емасман. Хўжакўрсинга иш қилган емас ман. Айтяпмиз ку, камтар бўлган, содда бўлгандир. Камтарлик мусулмонга яраша оладиган сифатлардан.

[21:19] Имом шаби саксон ёшдан кўпроқ умр кўрди. Вафот қилганида ҳасан ибн аср уч шаҳида аллоҳ у кишини раҳмат қилсин. У кенг илм соҳиди, гўзал ахлоқ егаси еди. Исломда у кишининг мартабаси олий еди деди. Аллоҳ субҳанаҳо ва таоло у кишиларни ҳаётини ешитиб, ўрганиб, ибратланишликда ҳаммамизга насиб қилсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
