# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 221 of 510
- Section: —
- Duration: 18 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/221
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/CdlYrPbWbN8.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=CdlYrPbWbN8
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/220.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/222.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳ ассалат ва саламун ал расулиллаҳ. Саид ибн мусаййиб роҳимаҳуллоҳ. Муаллифлар у киши ҳақида шундай дейишади. Каъна саид ибн мусайййиб юфдий ва саҳобат ваҳия. Ҳали Мадинай мунавварада саҳобалар тирик туриб, Саид ибн мусаййииб фатво берадиган кишилардан.

[0:26] Мусулмонларнинг амири Абдулмалик ибн Марвон Байтуллоҳни ҳаж қилишликни қасд қилди. Икки Ҳарам шарифни зиёратини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни рўзайи шарифида у кишига салом бериб, икки река намоз ўқишликни ният қилди. Дамашқдан Ҳижозга қараб, Мадинавий мунаввара қараб кетиб борар екан, мусулмонларнинг амирини, Бану умайянинг умаролари, қавмининг саййидлари ва давлатнинг бир кибор кишилари бирла кузатиб ҳамроҳлигида борди. Амир билан баъзи бир фарзандлари, ўғиллардан бир қанчалари ҳам бирга боришди.

[1:05] Улар Дамашқдан Мадинага қараб кетиб боришар екан, қайерда тўхташмасин уларга чодирлар тикилди, ҳамда Аллоҳнинг динида илмлари чуқур бўлишлиги учун улар учун хос илм мажлислари уюштирилди. Мадинаи мунавварага йетиб боришлиги билан мусулмонларнинг амири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрини зиёрат қилди. Икки ракат намоз ўқиди, Расулуллоҳга салом берди, ҳамда Мадинада имкони борича узоқроқ туришлик қасдида бўлди. Амирул ал мўминининг асосий еътибори, у киши бир қаттиқ еътибор қилган нарса, пайғамбаримнинг масжидидаги илм халақалари еди. Чунки у даврда улуғ тавабийинлардан Саид бин Мусайевнинг бир ҳалқаси бир жойда дарс қилар еди. Ўрватовнинг Зубай роҳимаҳуллоҳга қулоқ солаётган талабаларнинг ҳалқаси алоҳида бир жойда дарс қулар еди. Абдуллоҳевнинг атаба ва бир қанча улуғ тавабийимлар мажлислар қилар екан, масжид мана шу илм мажлислари билан обод бўлар еди.

[2:06] Мадинада турган кунларни бирида Халифа Қайлулла вақтида уйғониб кетди. Ана шу қайлўласидан бевақт уйғониб кетди да, хизматкорга ей Майсара деди. Лаббай амир ал мўминий. Расулуллоҳнинг масжидига бордим. Ана шу жойда уламолардан бирортаси бўлса, бизга ҳамсуҳбат бўлишлиги учун чақириб келди. Амирни буйруғини шошганича бу Майсара бажаргани чиқди. Пайғамбаримизни масжидига кириб, тезда бир кўзини йиртирувди, биттагина ҳалқа турар еди. Бир жамоат одам ўтирар еди. Уларнинг оқсоқоли шайхи олтмиш дан ўтган бир киши еди. У кишида уламолардаги бир соддалик, ҳайбат ва виқор бор еди. Одамлар тўпламга ўтирган ҳалқага бориб туриб, мана шу ҳалқага яқин келиб туриб, шайхга бир бармоғи билан ишора қилиб, бу ёққа қаранг дегандай қилди.

[2:59] Бу дарс бераётган шайх ҳалиги кишига қаради да, еътибор қилмади. Сўнгра яқинроқ олдига бориб туриб, мени ишора қил еканми, кўрмадингизми деди. Ҳалиги шайх айтди, мен менга ишора қилдингизми? Ҳа, сизга ишора қилдим. Нима ҳожатингиз бор деб сўради шайх. Мажлислари жавоб берди. Амирал мўминий уйқусдан уйғониб кетди.

[3:21] Менга пайғамбаримизни масжидига бориб, менга ҳамсуҳбат бўладиган бирор бир кишини чақириб кел деди. Деганида бояги шайх мен халифани ҳамсуҳбатларидан емасман деди. Майсара айтдики, лекин биров билан суҳбатлашгиси келяпти. Юринг мен билан деган еди. Шайх айтди, ким бир нарсани хоҳласа, истаса, ўзи боради олдига деди.

[3:45] Ундан ташқари, масжид кенг деди. Агар амир келса, бу халққа да, бу мажлисда у кишига ҳам жой топилади деди. Келсин, унга гапирамиз, лекин биз бормаймиз олдига деди. Бояги хизматчи Майсара халифани олдига қайтиб борди. Бориб туриб, масжидга бориб, бор йўғи битта халқа борлигини топдим. Ундаги шайхга бориб туриб, Амирали Мўминийнинг уйқусидан уйғониб кетди. Менга масжидга бор, менга ҳам шуҳрат бўладиган одамни чақириб кел, деди, деб айтсам, у йерда ўтирган шайх ўзи бу тамомий хотиржамлик билан масжид кенг. Агар келса, гапирамиз, лекин биз олдига бормаймиз деди. Шунда Абдулмалик Умид Марвон уф тортди да, ўрнидан туриб кириб кетяпти. Бу деди, сайрини Мусайяб бўлса керак деди. Қанийди унга бормаганингда ю, қанийди шу гапни гапирмаганингда деди. Шу гапни гапириб ичкарига кириб кетаётганда, халифани ўғилларидан кичиги, каттасига айтдики, бу деди, амирал муъминни олдида туришингдан бош тортиб, ўзини катта тутаётган. Амирни мажлисида ҳозир бўлишни хоҳламайкан, ким екан бу одам деди.

[4:57] Ахир амирул мўмининга бутун дунё бош егган бўлса, рум подшоҳлари ҳам хабарланиб турган бўлса. Ким екан бу ўзини катта ола деган деди. Шунда Халифани катта ўғли кичкига жавоб берди. Бу одам деди, сени ининг Валидул Абдулмаликка қизини сўраб, отамизни совчи қўйганида, қизини бермаган деди.

[5:19] Яъни бу шундай Саид Мусайев шундай одамки, Халифа ўғлига қизини сўраб борса, бермади. Шунда кишига ҳайрон бўлади, айтдики, бу қанақа одам екан деди. Валидимни Абдулмаликка қизини бермадими? Валидимни Абдурмалликдан кўра устунроқ жойини топиб бердимикин? Лекин ҳеч бўлмаса манзилатда, ҳурматда бизни инимизга ўхшаган одамга бердимикин деди.

[5:42] Катта ака айтди, йўқ деди. Мен деди, ундан хабарим йўқ деди. Уни билмайман деди. Шунда бу икки акани суҳбатини ешитиб турган Мадиналик кишилардан бири айтдики, ей амирлар, агар рухсат берсанглар, деди, сизларни саволингларга мен жавоб бераман, деди. Айтади, ҳа, қизини берди, дейди. Мадиналик оддий бир инсонга. Абу Вадо исмли йигитга берди, деди. Абу Вадо мени бир девор қўшним, деди. Хоҳласанглар, қандай қилиб уйланганлигини айтиб бераман, деди. Иккала ака ука бу Мадиналик кишини суҳбатига сўзига қулоқ солишди. Енди бу Мадиналик киши Абу Водони тилидан ҳикоя қилади. Абу Водони шундай дейди: мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидида илм талабида Саидинни Мусайябни мажлисида ҳеч қачон қолмас едим. Доим Саидин Мусайябни масжидида ўтирардим. Бир неча кун масжидга боролмай қолганимда Саидин Мусайят мени йўқлигимни билибди да, мен ҳақимда сўрабди. Касал бўлиб қолди шекилли ёки бирор иш билан овора бўлди деб яхши гумон қилди. Бир неча кун ўтгандан кейин масжидга келдим, ўтирдим, саломлашдим. Дарс тугаганидан кейин туриб кетаяпсан, ушлаб қолдим. Саид Мусайев сўради Абу Вододан. Е Абу Водо, нима бўлди сизга деди. Бир нечагина йўқ бўлиб кетдингиз.

[7:00] Аёлим вафот қилди. Шуни дафн билан овора бўм дедим. Саиду Мусайев айтди, ей Абу Водоо, бизга хабар қилмабсиз да. Биз сизга мана шу мусибатингизни ёнингизда турар едик, жанозасини ўғрдик, дафнидир сизга кўмаклашардик. Абу Водоо айтди, Аллоҳ сиздан рози бўлсин деди. Туриб кетмоқчи бўлганимда ушлаб қолди. Сўнгра айтдики, уйланишлик ҳақида ўйлаб кўрмадингизми Абу Водоо деди. Аллоҳ сиздан раҳмат қилсин. Ким ҳам менга қизимни берар еди, йетим ўсган бўлсин. Фақир бўлсам, қўлимда икки ёшидир ҳам пулим бўлса, ким ҳам менга қизини берарди деди. Деганда Саидиддин Мусайев мен бераман қизимни деди.

[7:43] Абу Водоо айтади, нима дейишники билмасдан тилим қотиб қолди. Мени ҳолимни кўриб туриб, аҳволимни билиб туриб, қизингизни никоҳлаб бера оласизми деган еди, ҳа деди. Чунки бизни уйимизга қизимизни қўлини сўраб, биз уни динидан, ахлоқидан рози бўладиган киши келса, албатта унга никоҳлаб берамиз деди. Дедилар. Ана шу иккаласи ўтирган жойда мажлисни намдароғида турган учтата одамни чақиртирди. Келиб ўтиришди. Мана шу жойни ўзида Саидул Мусайев халифани ўғлига бермаган қизини бир неча одамларни гувоҳлигида никоҳлаб берди. Маҳрига иккидир ҳам пул белгилади.

[8:22] Никоҳда ўқув бўлди, маҳди белгилаб бўлди. У киши айтади, даҳшатдан ва хурсандчиликдан қаёққа кетаётганимни билмадим дейди. Уйимга қараб кетиб борардим, шу куни рўзадор едим. Уйига бориб рўзадорлигим ҳам есимдан чиқиб қолди. Ўзимга ўзим, есингга вой бўлсанг водоо, нима қиляпсан? Кимга харидор бўлдинг? Кимдан қарз оласан? Мушкулингни енди қандай ҳал қиласан деб хижолат бўлиб турдим. Шом пайтига шундай бир ҳолатда турдимки, шом намозини айтгандан кейин, намозни ўқиб бўлиб, дастурхонимдаги ёғ ва нонидан бошқа нарса йўқ еди дастурхонимизда, шу билан ифтор қилишликка ўтирдим. Шом пайтида оғиз очилганда ешик тақиллади. Ким у деб сўраса, саййидман деди.

[9:07] Абу вадо айтади мадинада яшайдиган саййид исмли кишиларни ҳаммаси ҳаёлимдан ўтди дейди. Аллоҳга қасам, лекин саидимни мусайяб бўлишига ҳаёлимга келмади дейди. Чунки саидимни мусаййяб қирқ йилдан бери масжид билан уйини ўртасидан бошқа жойда кўрилмаган еди. Ё уйига кетаётгани кўриларди, ё масжидга кетаётгани, кўчада бекордан юрмасди да. Шунинг учун мадинадаги ҳамма саид ҳаёлимдан ўтди, қайси саид екан деб. Лекин саидимни мустақиллатиб деган ҳаёлимга келмадим дейди. Ешикни олсам, саидимни мусайияб турибди.

[9:43] Шунда хижолат бўлиб, ей або муҳаммад, агар буюрсангиз мен сизни олдингизга борардим деди. У киши жавоб берди йўқ, биз сизни олдингизда келишликка ҳаққимиз деди. Ичкарига киринг деганда йўқ деди. Мен бир иш билан келдим деди. Нима иш, Аллоҳ сизга раҳмат қилсин деганида, Аллоҳнинг шариат билан бугун мени қизим сизнинг аёлингизга айланди. Сизни мана шу ваҳшатингизда, сизга ҳамроҳ бўладиган одам йўқлигини уйингизда биламан деди. Шундай ҳолатда сиз уйингизда ёлғиз тунаб, аёлингиз бошқа жойда алоҳида тунашлигини хоҳламадим деганда, абу водо а, менга вой босин деди. Олиб келдингизми қизингизни деди. Ҳа деди. Ён бошида туради дейди. Шунда қизига қараб туриб, ей қизим, Аллоҳнинг исми ва баракати билан куёвингизни уйига киринг деди. Қизи ҳаёти қаттиқлигидан осон оқлаб келётиб, етагини босиб, йиқилиб шу йерликка сал қолди.

[10:38] Қизини топширди ку ё болага, кетди. Бизни ўлчовларимиз қанчалик кетиб қолган қаранглар. Бу умматни чироқлари бўлган, юлдузлари бўлган кишилар қандай бошлаган ҳаётда? Бу умматни боши қандай бўлган? Дунёдан беҳожаб бўлган. Халифани ўғлига сўраб келса, бермай екан қизини, иккидир ҳам, учидир ҳам пули бор йигитга олиб бориб никоҳлик бергани ҳаё қилмаяпти. Айтяпти ўлчовда. Бизни уйимизга, бизни қизимизни қўлини сўраб, биз уни динидан, ахлоқидан рози бўладиган одам келса, албатта берамиз, чунки мени бўйнимда омонат. Қизим мени бўйнумда омонат дейди. Ана шу ўлчовларни нотўғрилигидан дунёсига ёки қандайдир бошқа нарсасига қизиқиб туриб бериб, ажрашиб келаётган кўп қизларни, келинларни гувоҳи бўляпмиз.

[11:30] Суриштириб келсангиз, ўлчов нотўғри бўлган. Расулуллоҳу вассалом Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳимга никоҳлик берганда еслайлик. Абу Бакр совчи қўйди, Расулуллоҳ индамади. Умар совчи қўди, Расулуллоҳ иннамади. Шунда, е али, йигирма икки йигирма уч га кирган бола. А сиз совчи қўмайсизми? Деди. Ҳа, менга берармикин? О, Абу Бакр, Умарларга бемалол деса, нимага бермайди? Ахир сиз биринчи иймон келтирган ёш йигитсиз. Биринчи ўлчов. Қўлидаги дунёси йўқ. Росулуллоҳни қариндошисиз, енг яқин соҳибалардансиз. Бориб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кириб, Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига кириб ўтирди да, шу гапиргани хижолатиб ўзи совчи бўлиб келди. Расулуллоҳни қизига, Фотимаи Заҳрога.

[12:20] Нима ҳожатингиз бор, гапиринг деганида, Расулуллоҳни қузи ҳақида ўйлагандим деди. Бошқа гапни гапира олмадим. Пайғамбаримиз хуш келибсиз, сафо келибсиз деди. Шу билан тугади. Ташқарига чиқди, ҳамма саҳобалар қараб туришибди, қаранг нима бўлди, нима бўлдий деса, билмайман нима бўлганини. Келдим, хуш келибсаз, сафо келибди деди, муборак бўлсин, бундан ошсак гапни келай йўқ сизга деди. Бир неча кун ўтди, Расулуллоҳдан ҳам жавоб бўлмади. Али розияллоҳ ичи ёниб турибди. Пайғамбаримиз ўйида турганида ешиттириб туриб, саҳобаларга, Пайғамбаримизни ешиттириб, кеча Расулуллоҳнинг қизини сўровдим. Расулуллоҳ хуш келибсиз деди, лекин уйлангани ҳеч нарсам йўқ деб қўйди. Пайғамбарим ешитдим, нимангиз бор деди. Расулуллоҳ ҳеч нарсамйўқ деди. Мен ҳадя қилган худто мия, савтиз қани деди. Олиб келди, шуни сотди, маҳалга белгиланди. Пайғамбаримиз икки кило ҳурмат олиб келиб қўйди. Бану Ҳошинни йиғди, ҳукмни ўқиди, никоҳлаб берди, шу билан квартирага олиб чиқиб қўйди да.

[13:22] Енди Абу Водий ўзи якка қолди келин билан. Уйини туя қолсин кўтарилиб, қўшнилари чақирайди, бу ёққа қаранглар деди. Қўшнилар чиқишди. Айтувдики, бугун кундузи Саидул Мусайев Пайғамбаримни масжидида икки дирҳамга никоҳлаб берди менга. Енди ҳозир қўйиб кетди. Ёнида туриб туринглар, мен онамни чақириб келай, онам узоқроқда яшарди деса, қўшнилардан бўлган бир кампир айтдики, йўқ бувада, сизга вой бўлса, нимада еканингизни биляпсизми деди.

[13:49] Халифани ўғлига бермаган қизини сизга иккита ҳамга никоҳларга уйингизга атаб бердими? Ишонмасанглар кириб қаранглар деди. Киришувди ҳақиқатан Саидовни, Мусайевни қизи еди. Онасини чақиргани кетди. Қўшнилари ёлғиз қолдирмасдан аёллар бирга туришди, келин билан. Онаси келди, келинди кўргандан кейин айтдики, сени юзинг мен юзимга хорам деди, ўғлига. Уч кун келини менга қўйиб берасан деди. Яъни мана шу ишни қилади, бу сени юзинг мени юзимга хонам дегани, мен айтган ишни албатта қиласан деган маънода.

[14:24] Енг карима аёлларни безаб зийнатлаб куёвга узатгандек, мен сенга бир безаб зийнати бергунимча уч кун сабр қилиб тур деди. Онасини айтгани қилди, уч кундан кейин хушбўйлаб, зийнатлаб, келинни куёвни қўлига топширди. Абу Водо келинга қараркан, Мадинадаги енг гўзал аёллардан бири еканлигини кўрди. Қуръонни ҳибс қилган, ёдлаган, Пайғамбаримизни ҳадисни ривоят қилишлигини билган, ҳамда ерини ҳаққини енг яхши танийдиган аёллардан биттаси еди.

[14:55] Бир неча кун куёв келин турди, отаси ҳам, бошқа ҳеч ким ҳам зиёрат қилмади. Ўзлари бўлишди. Сўнгра бир неча кундан кейин шайхнинг қайнотасининг мажлисига бориб яна ўтириб салом берди, саломга алик олди. Мажлис тугаб, ҳамма тарқагандан кейин қайнота билан куёв ўтирибди. Қайнота куёвдан сўраяпти: аёлингизни аҳволи қандай, деди? Деганида, аёлим, деди, дўстлар ҳавас қиладиган, душманлар ҳасад қиладиган ҳолатда, деди. Деганда, алҳамдулиллаҳ, деди. Уйимга қайтиб борсам, Саидул Мусайяб жуда бир катта молни ёқамиздан юборибди, дейди.

[15:33] Уйимизга хардор бўлиб келган одамни ёки биз бировга хардор бўма бор екан, бўлсак қизига, биринчи дини туришлик керак екан. Албатта диндор бўлиб туриб, ҳам чиройли бўлса, ҳам насиб насаб бўлиб, баланд бўлса, ҳа бой бўлса яхши. Лекин биринчи ўринда нима турар екан? Дини турар екан. Бу халифани иккала ўғли бу қизларни ешитиб туриб айтишдики, ростини тарк қилиб, воқеликни ўзига ҳам, оиласига ҳам сотиб олган екан.

[16:01] Оллоҳга қасам, Амирул Муъминининг ўғлига қизини бермасдан бахиллик қилмабди. Балки қизини дунё фитнасига, бойлик фитнасига ташлашликни хоҳламабди. Кейинчалик Саид бин Мусайябни ҳамроҳлари айтишди, нимага сен? Халифага қизингизни беришликни хоҳламасдан, оддий бир камбағал мусулмонга бердинг деганда айтди. Мени қизим мени бўйнимдаги омонат. Нима иш қилган бўлсам, қизимни салоҳияти, фойдаси учун қилдим. Агар мен Халифага берганимда, нима бўларди, биласизларми? Бану Майянинг қасрига борса, у йердаги асосларни қимматлигини, қимматбаҳо кийимларни кўрса, ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам хизматкорлар турса, ўзини Халифанинг хотини еканлигини ўйлаб туриб, динида фитнага учрашингиз мумкин емасми деди. Шолик кишилардан бири буни ешиттириб айтдики, ҳақиқатан бу киши одамлар орасидаги нодир бир гавҳар екан деди. Мадиналик киши айни ҳақ сўзни айтдингиз деди. Чунки у кундузда рўзадор, тунлари бедор ўтадиган, қирқ марта умрида ҳаж қилган киши бу деди.

[17:06] Бу киши Пайғамбаримизни масжида қирқ йил такбирул улуғ одам қолмаган екан. Ва ҳеч қачон намозда олдида сафда турган одамни курагига қарамаган екан. Чунки доим бирин сафда турган екан, қирқ йил. У киши кимга куёв еди ўзи? Мадинани хоҳлаган аёллари инкоҳе қилиниши мумкин бўлган саидул мусаййиб абу ҳурайра розияллоҳу анҳуни қизини дан ҳеч ким устун қўймаган еди. У кишини қайнотаси абу ҳурайра розияллоҳу анҳун еди. Тақиқ у киши ўзини ёшлик чоғидан илмга бағишлаган кишилардан еди.

[17:42] У киши бир калимани доимий суратини такрорлаб юради, гўёки у учун шиор еди. Бандалар ўзларининг нафсларини аллоҳнинг тоати билан азиз қиладилар ва роббиларга осунлик бўлиши билан нафсларини хор қиладилар. Мана шиор. Инсон дунёда азизликни хоҳласа, фарқи йўқ, еркак аёл, бой камбағал, катта кичик. Аллоҳни то отида турсин, азиз бўлаверади. Агар хор бўлишлигини хоҳласа, аллоҳ таолога, ма сиятда давоми бўлсин.

[18:13] Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло буларни ҳаётларини ўқиб, ибратланишлигини ҳаммамизга насиб қилсин. Ақли қовли ҳаёт аваз таърифуллоҳи алайҳи ва бераъкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
