# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 224 of 510
- Section: —
- Duration: 14 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/224
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Yy5p0mCg9gA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Yy5p0mCg9gA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/223.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/225.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина Муҳаммад ас содиқул ваъидил амин ва ала алиҳи ва сабиҳий ажмаъин. Инна байт. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Кечаги дарсимизда биродарлар, тобенларнинг улуғларидан Урва ибн Зубайр раҳматуллоҳалининг ҳаётини бошлаган бўлдик. Урва ибн Зубайр ким еди? Насл насаби қандай еди? Исломни насл насабга бўлган қараши қандай бўлади? Урва ибн зубейраҳматуллоҳалиҳ халифа умарул форуқ халифалигининг охирги йилида дунёга келди.

[0:49] Бу улуғ тобинни насабини кимлигини бир айтиб ўтишлигимиз керак. Қаранг, агар биродарлар насл насаб масаласида да, агар инсон кофир бўлса, маъсиятга ботган бўлса, насл насаби ким бўлишидан қатъий назар бу одамни қадри йўқ исломда. Қайтариб ўтамиз. Фалончи ешонни боласи бўлмайсизми? Фалончи муфтийни невараси бўлмйсизми? Агар сиз маъсиятда бўлсангиз, гуноларга ботган бўлсангиз, сиз ҳеч ким массиз. Чунки Абу Лаҳаб ҳам Пайғамбаримизнинг амакиси бўлган.

[1:24] Астайду биллаҳ таббатияда абий лаҳобин ва табб ма''уна анҳу маълуҳу ва маъкасаб. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай, ҳалок бўлгай. Аниқки у қурди, ҳалок бўлди. Яъни Абу Лаҳаб Пайғамбаримизни ўзини амакиси. Абдулмуттўли ибн боласи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганида, мана шу Абулаҳаб, ўзини исми Абдулуззоқ бўлган.

[1:50] Кенжа укаси Абдуллоҳдан битта ўғил фарзанд ёдгорлик бўлиб қолганига хурсанд бўлиб, ана шу ўғил туғилди деб хабар олиб келган чўрини озодсан дейди, хурсандчилигига, сўйинчисига. Пайғамбаримиз туғилганда шунақа хурсанд бўлган, шунақа қувонган, лекин иймонни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидоятни олиб келганда қабул қилмади, Абдулмуттўлипни боласи бўлганлиги. Расулуллоҳни амакиси бўлганлигини ҳеч қандай қадр қиймат олмади. Шунинг учун отасини, бобосини, кимлигини айтиб фахрланадиган акалар, агар шуларни изидан кетаётган бўлсангиз, нур устига нур, тож устига тож бу. Ҳам иймондасиз, ҳам еътиқоддасиз, ҳам насл насабингиз зўр. Нур устига нур.

[2:37] Аммо фақатгина уларда номи билан фахрланишлик бўлса, диндан узоқ бўлган ҳолда. Бу одамни Ислом қадрламайди. Агар иймон бор бўлса, насл насаб, тож устига тож бўлади. Мўмин киши, албатта, иймони бор, еътиқоди жойида, тақвода, ибодатда қойим. Яна насл насаблиги ҳам бўладиган бўлса, мусулмонлар доирасида бу кишининг еътибори, ҳурмати зиёда бўлади. Қиймати ортади.

[3:07] Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам абу ҳурайра розияллоҳу анҳун роҳи бўват қилинган ҳадис айтадилар, мана аллоҳ таоло пайғамбаризга ваъан дир аширот акал ақ робин яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг аллоҳни азобидан деган оятини туширганида, ўзини уруғини йиғди ҳаммасини. Йиғиб туриб, я бани Абдуманаф, иштар у анфу сакку миналлоҳ. Я бани Абдулмуттолеп, иштар у амфу сакку миналлоҳноҳ. Ей, Абдуманофни фарзандлари, ўзингларни нафсларингизни Аллоҳдан сотиб олинглар. Ей Абдулмутолибни болалари, ўзингларни нафсларингларни Аллоҳдан сотиб олинглар. Я умма Зубайрим дил аввам. Я Фотиба бинти Муҳаммад. Иштария ан фурса кўмамин Аллоҳдан. Ей Зубайрни онаси. Ей Муҳаммадни қизи Фотима. Аллоҳдан ўзингларнни нафсингларни сотиб олинг лар. Ла амлиқула кўмамин аллоҳи шайъа. Салани минмали мана шу итуман. Аллоҳни олдига борганда мен сизларга ҳеч нарса қилиб бера олмайман. Мени молимдан ҳар қанча бўлса сўраверинглар. Аммо Аллоҳни олдига борганимда мени фойдам тегмайди сизларга.

[4:25] Муҳаммад алайҳиссаломни қизи бўлган чоғида, Фотима заҳаро бўлса ҳам тақвода, ибодатда бўлишлиги шарт қилиняпти. Шунинг учун отамизни, отани айтсак, албатта фахрланамиз, яхши одам бўлган бўлса, нур устига нур, аммо уларни изида кетаётган бўлайлик. Чунки Нуҳ алайҳиссаломни ўғли ҳам биродалар, Нуҳ алайҳиссаомни ўғлида. Аммо кофир бўлди. Аллоҳ рози ва жала Нуҳ алайҳуссаломга сени зурриётингни мен ўзим сақлаб бераман деб ваъда берган еди. Аммо бир ўғли кофир бўлади, сув тагида қолиб кетди. Шуни Нуҳ алайҳиссон дуо қилди. Астайдубиллаҳ, ва наадаа нуҳум роббаҳу қори робби иннабини мин аҳли. Ва инна ваъда кал ҳақ ва антарҳамул ҳақимин. Нуҳ парвардигорига нидо қилиб деди. Парвардигорим, албатта ўғлим ҳам менинг оиламдандир. Ўғлим мени зурриётимдан, мени аҳлимдан.

[5:22] Сени аҳли оиламга нажот беришинг хусусидаги ваъданг ҳақ ваъдадир. Сен енг адолатли ҳукм қилувчисан. А парвардигор сақлаб бераман дединг у зурриётингни. Ўғлим мени зўр ётимиди, қолиб кетди ю деганимда, иннина хулайса мени аҳлик деди аллоҳ. У сени аҳлингдан емас деди. Гарчи сени пушти камарингдан бўлса ҳам, сени тутган иймон, еътиқодиёнинг тутмаган бўлса, у сени боланг емас деди.

[5:50] Демак, насл насаб билан фахрланишлик қачон тўғри бўлар екан? Урва ибн Зубайр. У кишининг отаси. Урванинг отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаворейси, исломда биринчи бўлиб қилич кўтарган ашарай мубашшарани бири Зубайриддин ал Авом розияллоҳу анҳу еди. Бу кишиларни тарихини, ҳаётини ўқисангиз, қанақа еркаклар бўлганда буларчи? Зубайриддин ал Авом розийяллоҳу анҳу исломдаги енг кўзга кўринган лашкарбошилардан, енг кучли жангчилардан бўлган.

[6:28] Мана шундай инсонда боласи бўлган. Катта бўлсам, дадамдақа боламан дейди бизга келади. Чунки дадасини қандай кўрса, дадаси, ҳар битта ўғил болага ёшлигидан кўмир биринчи одам дадаси бўлади. Тўғрими? Дадаси нима қилса, шуни такрорлайди. Жаннат овозига келса, жаннат овози келиб туриб олади. Бундай қилиб қилаётган бўлса, бундай қилади.

[6:51] Тўгрими? Биласизми, ҳатто сиз телевизор кўриб ётган пайтингиздаги ҳалиги позангизни ҳам копироват қилади. Қандай оёғингизни чалмаштириб, қандай малака қилиб ёзиб, худди шундай кўради. Чунки отасида кўрганда бу нарсани. Бу кишини отаси Зубайриддинул Аввом розияллоҳу анҳу бўлган. Ликулли набийни ҳаворий ва ҳаворий Зубайриддино ал Аввом деган Пайғамбаримиз. Ҳар бир набийнинг ҳаворийси бўлади, енг ишонган одами. Мени ҳаворийм Зубайриддина ал Аввом дейди.

[7:23] Ўрванинг онаси ким еди? Зотун нитоқайн Асмо бинти Абу Бакр. Абу Бакрнинг қизи Асмо. Онасини отаси ким бўляпти? Абу Бакр Сиддиқ. Ва аллоҳи маъда сал арда бадал амбия хойрун мин абий бакр деган Пайғамбаримиз. Аллоҳга қасам, Пайғамбарлардан кейин йерни босган енг афзал инсон Абу Бакр деган.

[7:49] Аллоҳ Таоло Абу Бакр Сиддиқни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўст еканлигини Қуръон деб баён қилди. Ид яқул или соҳибиҳи ла тақзам. Вақтики Пайғамбар ана шу ғорда ўтирганида ўзининг ҳамроҳи, ўзини дўстига маҳзун бўлманг. Зера Аллоҳ биз билан деди. Ма зоннука я Абу Бакр би иснайн аллоҳу салиҳуҳима. Ҳадисни қаранг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан ғорда ўтириб, мушрийлар ғорда оғзига келиб, гаплашиб турганини ешитиб, Абу Бакр йиғлади. Чунки кўриб қолишса Пайғамбаримизга озод етиши мумкин. Хотиржам бўлинг деди Пайғамбар емас.

[8:31] Ей Абу Бакр, учинчи шериги Аллоҳ бўлган иккита одам ҳақида нима дейсиз деяпти. Муҳаммад алайҳиссаломни ёнида ким? Иккинчи одам Абу Бакр. Пайғамбарни шериги бўлган бу ўринда. Урванинг отасини онаси София бинт Абдулмуттўлип. Абдулмуттўлиқнинг қизи София, Пайғамбаримизни аммаси бўлади. Ойша онамиз Ум мул мўминийнинг, Урванинг холаси бўлади. Қаранг биродарлар, отаси Зубайрубнинг авом. Онаси Асмо бинт Абубакр. Бобоси Абубакр Сиддиқ. Ота тарафидан бувиси София бинт Абдулмуттолейп, холаси Оиша розияллоҳу анҳоҳ. Қанақа нарсалар?

[9:18] Оиша онамиз вафот қилганида, дафн маросимида мана Урва ҳам қатнашган ва Оиша онамизни қабрига тушиб, қўли билан лаҳадини текислаб, дафн қилишлик қатнашган. Урва ибн Зубайр илм тарафидан. Урва ибн Зубайрни ана шу ёшлигида қилган орзусини хабарини топдик. Оллоҳга дуо қилган еди, ўзини ибодати енг севимли нарса бўлишини, ундан бўлган қўрқув енг қўрқинчли нарса бўлишингини Оллоҳдан илм талаб қилган еди.

[9:51] Урва ибн Зубайр тирик даврида, бор пайтида, ўзини даврида саҳобалардан нечтаси тирик қолган бўлса, уларни ҳаммасини умрини, вақтини ғанимат билди. Уларни уйга бориб зиёрат қилар еди. Уларни орқасидан намоз ўқир еди. Уларний мажлисларида гувоҳ бўларди, қолдирмас еди. Кимлардан илм олди? Кимларни кўришликка насиб қилди Оллоҳ? Али ибн Абит Олиб, Абдураҳмон ибн Авф, Зайдимни Собит. Абу Айюб Ансорий, Усомат ибн Зайд, Саид ибн Зайд, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Аббос, Нўмон ибн Башир, мана шу саҳобалардан кўп ривоятларни қилди. Қаранг қанақа бахтли одамлар ва кимларни кўряпти? Кимларни кўтаряпти?

[10:39] Яна катта бир илмни ўзини холасидан олди. Умул мўминий, Оиша розияллоҳу анҳода. Шундай қилиб, ўрвотибни Зубайр одамлар ўзларини бир саволлари билан мурожаат қиладиган Мадинанинг йетти фақиҳидан биттасига айланди. Кўзга кўринган йеттита фақиҳ бўлса Мадинада, биттаси ўрвотибди Зубайр еди. Биродарлар, илм шунақа нарсаки, борлиғимизни берсак, илм бизга бир қисмини беради. Илмга борлиғингизни берсангиз, у фақат бир қисмини берадади. Агар бир қисмингизни берсангз, ҳеч нарсани бериб бермайди. Бу нима дегани? Ёшликда илм ўқиб қолишлик керак дегани.

[11:23] Хотин йўқ, бола чақа йўқ, рўзғор ташвиши йўқ, фақат ўзингизни жонингиз бор. Ёшлигида илмга еътибор беришлик керак. Киши илм талабида юрар екан, илм ўрганишидан тўхтаб қолмас екан, у одам олим. У одам илмли. Аммо, мен илмли бўлдим деган куни, мен билдим, олим бўлдим дегин куни, бу одам тўхтади. Тушунарлими? Шунинг учун мен олимман дейилмайди, мен талаба илмман дейилади. Мен илм талабада юрган одамман дейилади, ҳар қанча бошингиз осмонга йетса ҳам. Шаҳарда енг биринчи қори бўлиб кетсангиз ҳам, енг биринчи мулла бўлиб кетса ҳам, кимсиз? Толибий илм. Илм талабада турган одам.

[12:13] Айрим жомияларда шу жомияни муаллимларини илмини, савиясини, илм даражасини текширишликни ажиб бир йўлини қўллашар екан. Нима қилар екан? Талабаларни йиғиб туриб, бошқа бир жомиядан илм даражаси баланд пешқадам бўлган бошқа муаллим олиб келинади ва мана шу домла дарс ўтадиган фан бўйича ўқувчиларга лексия ўқийди.

[12:40] Ҳалиги домла ҳам кириб ўтиради. Бояги пешқадам, муқаддам деган муаллим болаларга лексия ўқир екан, ўқитувчилар, ўқитувлини қилаётган дарсидан ўқувчилар ешитиб, ўзини ўқитувчи таққослари екан. Ва бояги муаллим ўзи ҳам кибр қилмасдан кириб ўтирса, дафтар қаламини олиб ёзиб ўтирса.

[13:03] Бу ўқувчи ўқитувчига нисбатан ҳурмат зиёда бўлар екан ўқувчи. Чунки билмаган нарсасини ёзишингдан кибр қилмаяпти. Тушунарлими? Илм талабида юрган, Қуръон ўқиган, диний билим ўрганган биродарлар, биз билмаган нарсамизни биродар сўраб ўргангани кибр қилмаслигимиз керак. Чунки илмни иккита нарса тўсиб қўяди. Нима еди?

[13:26] Иккита одам илмли бўла олмайди. Кибрли одам ва уялчанг одам. Уялчанг одам сўрагани уялиб, илмсиз қолиб кетади. Кибрли одам шуни ҳам сўрайманми дейди да, илмсиз қолиб кетади. Демак, инсон биродарлар доимий суратда илм талабида бўлишлиги керак. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум, ассалому алайкум.
