# Тобеъинлар ҳаёти

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 226 of 510
- Section: —
- Duration: 34 min
- Original title: Тобеъинлар ҳаёти
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/226
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/fvnMXneO74g.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=fvnMXneO74g
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/225.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/227.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳи роббил аъламин вала ақиба тўлин муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқул ваъадил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Уммат. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Тобеинлар ҳақидаги ўқиётган дарсимизни бугун навбатдагиси, бугунги дарсимиз ҳозир шу рўйх ҳақида. У кишидан сўрашган. Бунча илмга нима сабаблар йетдингиз? Нима сабабли бунча илмга ега бўлдингиз? Жавоб берди. Уламолар ила музокара қилиш билан улардан олдин уларга бердим. Мана шу нарса туфайли кучи мана шундай илм егаси бўлди. Биродарлар, динимиз адолат дини. Адолат дини! Мусулмон киши ўзини биродарлари билан бирга ўтириб, илм музокарасини қилиш унақадар гўзал нарса. Илм мажлиси, биродарлар билан юз кўришлик, музокара мажлиси. Илмга қулоқ тутиш, уни баҳс қилиш мусулмон кишига жуда ҳам яраша оладиган сифатлардан. Астаю биллаҳ, қод афлаҳал мўминун алладинаҳум физ солатиҳим ҳошиун ва алладинаҳум аниллаҳум ве муридун.

[1:17] Аллоҳ азиз ва жаллам нажот топган мўминларни сифатлар шундай дейди. Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Қайси мўминлар? Улар намозларида қўрқув ва умид билан бўйин егувчи кишилардир. Улар беҳуда, фойдаси, сўз ва амаллардан юз ўгирғувчи кишиларди. Бу коинотдаги суннат шуки, роббингиздан сизни узоқлаштирадиган ҳар битта нарса лағу бўлади, бекорчи нарса бўлади, ботил бўлади. Ва аксинча, сизни роббингизга яқинлаштирадиган бир нарса бу ҳақ бўлади. Сиз билан бизни Аллоҳга яқин қиладиган енг асосий нарса илм мажлиси.

[2:01] Бугунги дарсимиз қози шу рўй ҳақида. Асарларда келтирилади. Абдулла ёмин ваҳид афзал миниб ибодатис сиддийни сана. Бир йил адолатни қойим қилиш олтмиш йил ибодат қилишликдан кўра афзал туради. Еслайлар, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг аршини соясида турадиган йетти тоифани сифатлаганда, биринчи ким зикр қилган? Имомун адил, одил бошлиқ деган. Қаранглар, йетти тоифа Аллоҳни аршини соясида туради, жаннатий бу. Шулардан биринчиси одил подшоҳ деган. Бир йил адолатни қойим қилишлик олтмиш йил ибодат қилишингдан кўра афзал туради. Абу наим лафзида келади аддулла ҳукми саъа хойрун мин ибодати сабаини сана.

[2:55] Бир соат адолатли ҳукм қилиш йетмиш йил ибодат қилишингдан афзал туради! Албатта бу нафл ибодатдан. Биродалар, адолат жуда ҳам муҳим нарса. Қайси юртда адолат бўлса, шу юрт юксалади. Гарчи кофир юрт бўлса ҳам. Қайси юртда адолат йўқ бўлса, бу юрт вайрон бўлади. Гарчи мусулмонларнинг мамлакати бўлса ҳам, бу коинотнинг қонуни, Аллоҳ Таолонинг суннати. Адолат ҳар бир халқни юксалтиради, ҳар бир кишини юксалтиради. Бошқа ҳеч қайси нарса бир халқни унчалик кўтара олмайди.

[3:35] Кимдир, енди адолат қилиш бу қозиларнинг иши, сотсларнинг иши, а биз қози емасмиз дейиши мумкин. Йўқ. Ҳар биттамиз қозимиз, оиламизда, фарзандларимиз билан қилаётган муомаламизда, уларнинг ўртасида бир ҳукм чиқараётганда, қўл остимизда ишлайдиган ишчилар ёки шогирдларга муомала қилаётган пайтимизда ҳар биттамиз қозимиз. Адолатни қўйим қилишлигимиз керак бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир киши келиб ўтирди.

[4:05] Ҳалиги одамни орқасидан кичкина ўғли ертиб келиб ўтирди, олиб, ўнг тиззасига ўтказиб, пешонасини уриб қўйди. Орқасидан шу кишини кичкина қизчаси кириб келди. Ҳалиги қизчани олди, чоп оёғига ўтказди, лекин ўпиб қўймади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, иккаласига ҳам бир хил муомала қилсанг бўлмайдими деди. Шу ўринда ҳам пайғамбарларимиз нимани талаб қиляпти? Адолатни. Битта ўпиб қойишда фарқ бўляпти.

[4:36] Бу киши одил бўлади. Дунёдаги у учун енг муҳим нарса бу адолат. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу бу шуройҳ исмли кишини кофага қози қилиб тайинлади. Буни тарихи қуйидагича бўлди. Бир куни амирул мўминий, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир аробийдан от сотиб олди.

[4:59] Баҳолашди, пулини нақд берди, отни олди, менда озгина юрувди, отни белидан нуқсон бор еди. Унақа чопишликка йўл бермас еди бу нуқсон. Айби бор еди. Шарт отдан тушди да, орқасига қайтиб бориб, ей, аро бий, бу ёққа қаради. Ҳалиги кишини чақирди. Келувди, отингни қайтариб ол деди. Айби бор екан отингни деди. Аро бий айтди, я мировому олмайдинг, қайтариб олмайман деди. Мен уни сизга берганимда соппа соғ еди деди.

[5:32] Орамизда бир ҳукм қилиш учун бир одамни танлаб олмасам деди. Аро бия айтди, орамизда Широҳ ибн ул Хорис ал Киндий, ҳакам, қози бўлади деди. Умариддин Хаттоп розиман деди. Умариддино Хаттоп ким? Халифами? Бозорда юриб, от оляпти. Бир аробек қайтариб олмайман деяпти. Умар одил, биродарлар. Умар одил. Бизни ақлларимиз қабул қилмайдиган бўлиб кетган бу нарсаларни. Мен ҳар сафар айтяпман, бизга ибрат бўладиган одамлар мана шулар.

[6:07] Иккаласи Шуройхни олдига боришди. Қози бўлсин ўртамизда Шуройх деди аробе. Умариддин Хаттоб розиман деди. Шуройх Умариддин Хаттиобни сўзини ешитиб, отни сотиб олганингизда соғломмиди деди. Халифа ҳа деди. Шуройқ айтди, ундай бўлса, уни ўзингизда олиб қолинг. Ё қандай олган бўлсангиз, шундайлигича қайтариб беринг деди. Шарт ҳукм чиқариб қўйди. Қисқа, содда, лўнда. Ешитди икки томондан, шарт ҳукмни чиқарди. Халифага шунақа деди. Умариддин Хаттоб қараб ҳайрон бўлиб қолди.

[6:50] Шуми ҳукм деди. Ҳа деди Умариддин Хаттиоб, ҳукм шундай бўлади. Ҳукм шундая бўлади. Ешитди икки томонни, хулосани чиқарди, ҳукмни айтди. Гарчи халифани зиёнига бўлса ҳам. Агар бирон бир давлат бошлиғига шундай муомала қилинган бўлса, қози ана шу бошлиққа зарар бўладиган ҳукмни айтса, бу қози нима бўлади?

[7:18] Дарров ишдан кетади. Енг йенгил вариант бўлса, ишдан кетади, бўлмасам ундан каттароқ ҳам бўлади. Умаримни хаттоп чироғига қараб ҳайрон бўлиб, қозилик қилишлик шундай бўлади. Қозилик шундай бўлад. Кофага бор. Кофада қозилик қоласан деди. Қирқ йетти ёшида биродарлар қозилик мансабига ўтиради.

[7:42] Чунки бу чирой халифани зиёнига бўлса ҳам адолатли ҳукм қилган еди. Халифа уни журъатидан, тўғрилигидан, фаҳмидан, ҳалоллигидан рози бўлди да, ҳеч ким билан маслаҳатлашмади, кофага қози бўласан деди. Умариддин хатто шуройиқни қози қилиб тайёрлаган пайтда, ҳеч ким уни танимайдиган одам емас еди Мадинада. Мабинада ҳурмати бор еди, фазилат егаси еди, аҳли илмлар, фикрли одамлар ўртасида ўзини ўрни, мартабаси бор еди. Одамлар уни илмини, фаҳмини, ҳаётий тажрибасини қадрлашар еди. Мана енди у қирқ йетти ёшида Кофага қози бўлиб тайинланди.

[8:21] У асли Яманлигида, киндадан, ҳаётини бир қисмида жоҳилиятдан қозлик қилган еди. Ҳидоят нури араб жазираси бўлиб тарқади. Ислом Яманга ҳам йетиб келди. Биринчилардан бориб Исломни қабул қилди, шу ройиҳа. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришлик насиб етмади. Тақдир. Пешонасига ёзилмаган еди. Расулуллоҳ вафот қилганидан кейин Мадинага кўчиб келди.

[8:52] Неча йил қозилик қилди? Бу мансабдан қачон кетди? Ва неча йил умр кўрди? Ҳозир шуройиқ мусулмонлар орасида олтмиш йилдан кўпроқ қозилик қилди. Олтмиш йил. Олтмиш хил қози бўлади. Юз саккиз га кирганда вафот етади. Олтмиш йетти соатда ишлаган одам ешитганмисизлар?

[9:15] Ўзи битта заводда олтмиш йиллик директор бўлиб ишлаши мумкинми бироқ? Ҳа у олтмиш йилда ақли айниб, қариб, тугаб бўлади. Лекин бу кишиларни қаранглар, олтмиш йел қозилик мансабида ишлаган. Аллоҳ таолони буйруғини амалга оширишга бўлган ҳирса, адолатни қойил қилишга бўлкан ҳаракати, худо жойига сабабли, бу кишини ислом ҳукм осмонида, биродарлар, адолат деган сўз билан синоним бўлиб қолди бу одамати.

[9:47] Шуърахдек адолатли деган сўз бор арабларда. Яъни шуърах деган сўзбилан адолат дегансўз егизек сўзлар бўлиб қолдир. Бу кишини қозилик курсига, қозилик мансабига умаримни хатоб ўтказди. Ундан кейинги келган халифаларни ҳаммаси бу киши мана шу мансабга лойи еканлигини кўришди ва ўрнида қолдиришди. Усмоновни аффон халифа бўлди, шу ройх ўзини ўрнида. Али ибн абит олиб халифа бўлади, шу ройқни жилдирмади. Мавиётимни абу софиён ҳам бу кишини мана шу мансабга лойи еканлигини тан олди. Қаранглар, подшоҳлар алмашяпти, ҳукуматлар алмашяптида, бу киши ўрнида турибди. Неча йил?

[10:38] Шундай бир мухлис инсонлар бўлади ўзини ишида. Ҳар қанча ҳукумат алмашмасин, ҳар қанча подшоҳлар алмошмасин, уларни ҳеч ким ўрнидан жиндирмайди. Чунки булар ўзларини мансабини илм билан, ихлос самара билан тўлдирган бўлади. Ҳаммани муҳаббатини қозонган бўлади. Бундай кишилар ҳаётда бўлаётган ўзгаришлар буларга таъсир қилмайди.

[11:04] Шу лойиҳани қозиликка Умар тайинлади. Усмон розияллоҳ ҳанхо халифа бўлгандан кейин ўрнида қолдирди. Али ибн Абит олиб халифа бўлиб, уни ўрнидан жилдирмади. Муовиятунни Абу Софиёни ҳам шу йўлни тутди. Ҳатто муовиядан кейинги халифалар ҳам бу кишини жилдирмади. Фақатгина Ҳажжожинни Юсуф ва Сақафийни волийлик даврида бўлаётган нотўғри ишларни кўриб туриб, ҳозир ўзи истеъфога чиқди. Юз йетти га кирганида.

[11:35] Юз йеттига кирганда истеъфога чи қди. Юз саккиз га киргандан кейин вафот етди. Ей, юз йеттига кирган одамни, одамларни ўртасида бўлаётган муаммоларни ҳал қилиб, тўғри ҳукм чиқаришлигини бир фикр қилиб кўрингларда. Юзга кирган одам ўзи патинкасини еплаб кийиши катта иш. Ўзи ҳожатига бориб келишдаги юзга кирган оламни катта иш.

[12:00] Ёшлигимизда бу аъзоларни сақлаганмиз деяпти, ҳакимлардан бири. Қариганимизда Аллоҳ сақлаб берди, Аллоҳ Таоло бу аъзоларимизни. Хорам харишдан тоза бўлганмиз ёшлигимизда. Қариганимиздан аллоҳ сақлабберди бу аъзоларимни деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир аъробий сўради, ё Расулуллоҳ, ман хайруннас. Ё Расулуллоҳ. Одамларни яхшиси, ким деди? Қоламан, тола умру ҳу ва ҳассан амал ҳу.

[12:30] Умри узоқ ва амали чиройли бўлганлари деб қўйди. Узоқ умр кўришлик битта яхшиликни аломати. Амаллари яхши бўлишлиги иккинчи аломати. Шунинг учун кўп яшашликни ўзинглар зўрмас екан. Яхши амал билан ҳам яшашлик керак екан. Орқангизга қаранг да, йетмиш йиллик, саксон йиллик умрингиз бўлса, хижолат бўладиган нарсаларингиз йўқми? Яхши ўтказганмисиз? Алҳамдулиллаҳ сиз одамларни яхшисисиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан башорат.

[13:05] Ҳозир шу ройхнинг адолатли ҳукмлари ҳақида ислом тарихида жуда кўп мисоллар бор. Умариддин хаттобни бояги аъробий билан бўлган муомаласида чиқарган ҳукмини ҳозир айтиб ўтдик. Шу рўйхатга айтган еди, ундай бўлса, ўзингизни олиб қолинг, ўзингиз олибди. Ёки қандай сотиб олган бўлса, шундай қайтариб беринг деди. Бир куни Али ибн Абиб олиб, Каримуллаҳу важаҳух халифа бўлиб турган пайтида, ўзини қимматбаҳо қалқонини йўқотиб қўйди. Яъни бир ойда совут ҳам дейилади. Халифа. Енди қозига қийин. Амирлар билан бўладиган муомалада ҳукм чиқариш. Амирлар билан бўладиган муомалада ҳукм чиқаришлик қоғозларга қийин. Шу халқонини Али ибн Абиб олиб Куфа бозорида бир зиммини қўлида кўриб қолди. Сотётувди.

[14:00] Халифа бориб бояги зиммига, бу мени халқоним. Фалон кеча фалон жойда тушириб қўйганман деди. Зимми айтди, йўғе амирул мўминнинг. У мени хонамда турибди. Бу меники, деди. Али розияллоҳу анҳу, бу мени халқоним. Ҳеч кимга сотганим йўқки, ё бировга бир ҳадя қилиб бермадимки, сени қўлингга келиб қолган бўлсин, деди. Али билан абитовалов ҳаққини талашяпти. Бўпти, енди хўп деб қўй деймиз у. Бўпти, қўй енди. Хўп деб. Айрим одамлар, мусулмон одам хўп деб кўраверади, ҳаққидан кечиб қолавериш керак деб ўйлайди. Бу биродарлар соддалик. Бу нотўғри бу. Ўзингизни ҳаққингизни қандай бериб қўясиз шундай деб? Аллоҳ таоло айтади, валладина ида асоба ҳумул бай ҳум миан тасирун. Аллоҳ ўзини бандаларини мақтаб, сифатлаб айтадики, улар ўзларига зулм йетганда, унга қарши курашиб, ғолиб бўладиган зотлардир. Ҳаққингизни талаб қилишингиз керак.

[15:04] Ҳаққингизни талаб қилишингиз керак. Хўп деб қўйишни йўқ. Ўнг юзингга урса, чап юзингни тутиб бер. Қабилада иш тутилмайди бир одамдан. Мусулмон ундай одам бўлмайди. Бир одам ҳаққини йемайди, лекин ўзиникини олдириб ҳам қўймайди бир ойга. Ва жазо саъйиъатин сайяту митлуҳа, фа мени афа ва аслаҳа фа ажруҳ алаллоҳ, иннаҳула юҳиббу золимий. Ҳар қандай ёмонликнинг дейди аллоҳ таоло, жазоси худди ўзига ўхшаган, худди ўзи ўзига охшаган ёмонликдир. Енди ким авф қилиб тузатса, бас унинг ажра аллоҳнинг зиммасидадир, албатта у зулм қилувчиларни севмас.

[15:50] Енди тўғри, баъзи бир ўринда ҳаққимиздан кечиб қўйишимиз ҳам керак. Баъзи бир ўримда авф қилиб қўйишим ҳам керак. Битта шарти бор. Агар авф қилсак, кечирсак, шу одам тузалса, авф қиламиз. Аллоҳ томонга юришига ақлимизни йетса, авф қиламиз. Йўқ, агар авф қилиб кечириб қўйсак, бўпти деб ҳаққимиздан ўтиб қўйсанг, яна туғуёнга кетадиган бўлса, бундай одамда авф қилиб бўлмайди. Токи уни жойига қўйиб қўйибсизлик керак бўлади.

[16:19] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётига қарасак, ибрат, намуна бор, андоза бор. Мусулмонлар билан мушриклар ўртасида бўлган жангларда бир мушрик Пайғамбаримизни қўлига асл бўлиб тушди. Келиб, кичкина қизлари борлигини айтиб, агар мен ўлиб кетсам ё қул бўлиб сотилиб кетсам, зоя бўлиб кетади деб қизларини пеш қилиб, Расулуллоҳни қўйиб юборишлигини сўради. Пайғамбаримиз қўйиб юборди, фақат шарти билан. Қайтиб мусулмонларга қарши қилич кўтармайсан. Рози бўлиб кетди. Аммо кейин бу сўзида турмасдан яна бир жангда мусулмонларга қарши қилични кўтарди. Яна аср тушиб қолди. Яна Пайғамбаримизни олдига келиб, яна кечирим сўради. Пайғамбаримиз айтдилар, мен сени авф қилмайман деди. Ла авфуда анка. Ла афо анка ли алла тақула ҳадату муҳаммадан маротайин. Муҳаммадни икки марта ададим деб юрмаслигинг учун кечинмайман сени деди. Тушунарли миродалар? Авф қиладиган ўрни бор, ҳаққингизни ундирадиган ўрнинг бор.

[17:29] Дунё аҳиллари мусулмон кишига сиз мусулмонсиз ку сиз, сиз худди қўяверинг. Бўпти деб қўяверинг. Мусулмонлар ўзи кечирмай бўлади ю деб туриб бир ҳийла наранг ишлашликка бир уринади. Биз нима иш қилишимизни биламиз. Кечириб қўйишникил лойиҳа бўлса, бош устига. Илло фалак. Валладина идҳа асобаҳуб ул бағин ҳум ёнта сирун.

[17:55] Имтиҳон олиш деган нарса бор ку, ҳассос олиш дегани. Бу ҳам нозик нарса. Имтиҳон нима? Қасос олиш, имтиҳон нима? Золимни тийиб қўйиш. Ҳаддидан ошиб кетишидан тўхтатиб қўйиши керак. Мана шу имтиҳон бўлар екан. Йўқ қилиб ташлашмас екан имтиҳон дегани. Зимний қалқони меники деди.

[18:19] Орамизда мусулмонларни қозиси ҳукм чиқарсин деди. Али ибн Абитур тўғри айтдинг, юрини олдига деди. Иккаласи қози Шўрайхни олдига келишди. Али ибн абит олибга қараб туриб, я амир ал мўминий, нима дейсиз деди. Али розияллоҳ ҳам айтди, мен қалқонимни мана бу кишини қўлидалигини кўрдим. Тақиқ уни фалон кеча фалон жойда тушириб қўйган едим. Енди уни қўлига келиб қолибди. У сотиб ҳам олгани йўқ, унга ҳадя ҳам қилингани йўқ деди. Чиройли зиммига қараб сен нима дейсан?

[18:52] Зинми айтди, бу мени қалқоним, бу мени қўлимда турибди деди. Мени қўлимда турибдим, демак меники. Мен Амирул мўмининни ёлғончиликда айбламайман, лекин қалқон меники деди. Сўнгра Шуройх халифага қараб туриб, ей Амирул мўминин, сизни розгўйлигингизда мени шу ваҳам йўқ деди. Али ибн Абит олим улуғ саҳобий, Расулуллоҳнинг амакиваччаси, илм шаҳарининг бир ешиги, Расулуллоҳининг куёви, ёлғон гапириши мумкин емас. Шу рўйхатники, сўзингизни рост еканлигига шубҳа қилмайман. Аммо иккита гувоҳ келтирмасангиз бўлмайди деди.

[19:37] Али ибн Абит олим, ҳа, мавлоим Қамбар ва ўғлим Ҳасан. Улар гувоҳликка ўтишади деди. Яна бир ояти иккала ўғлим дейди. Шу рўяхатда лекин Амирул мўминий отани фойдасига боланинг берган гувоҳнига ўтмайди деди. Хўп, Қамбарникини қабул қиламиз, ўғлингиз Ҳасанникини қабул қимайди, чунки ўғлингизи у.

[20:00] Ҳукм шу, адолат шу. Субҳаналлоҳ деди Али розияллоҳу анҳ. Жаннат аҳлидан бўлган кишини гувоҳлиги ўтмайдими? Ахир сен расулуллоҳни ал ҳасан ва ал ҳусайн, саида шабаби аҳли жанна деганини ешитмаганмисан? Ҳасан ва Ҳусайн жаннат йигитларнинг саййиди деган Пайғамбаримиз. Жаннатий йигитни сўзини қабул қилмайсанми деди. Шу рўйхатда, ҳа, ешитганман, лекин мен фарзандни ўзини отасига берган гувоҳлигини жоиз деб билмайман деди.

[20:32] Халифа, подшоҳ, давлат бошлиғи қозига тили ўтмаяпти. Шунда алимни обет олиб, зиммига қараб ол деди. Сенга деди. Чунки бу икковидан бошқа гувоҳим йўқ мени. Олди, кетди. Озгина юргандан кейин зиммига қайтиб келиб, лекин мени Амирул Муъмининг қалқонсизлик еканлигига гувоҳлик бераман деди. Сўнгра қўшиб қўйди. Амирул муъминнинг бўлиб туриб, мен билан ўзини қозисини олдида ҳужжатлашди. Уни қозиси, уни зиёнига ҳукм чиқарди. Шу нарсага буюрган дин ҳақ еканлигига гувоҳлик бераман. Ашхадуала илоҳ иллаллоҳ ва ашхади анна муҳаммадур расулуллоҳ мусулмон бўлди. Исломни қабул қилди.

[21:30] Адолатни кўриб туриб. Биродарлар, ислом фақат айтилинадиган сўз емас. Ислом кўрсатилинадиган амал. Одамлар амалда кўрса исломни буни таъсири бошқача бўлади. Зимний шу мамлакатни биринчиси билан қозини олдида тенг ҳақ талашяпти. Қози халифани зиёнига ҳукм чиқариб беряпти. Буни самарасини кўринг.

[21:58] Али ибн Али толиб уни исломни қабул қилганлигини кўриб хурсанд бўлди да. Исломни қилибсами, сенга ҳадя. Мана отам сенга деб туриб отни ҳам ҳадя қилди. Хурсандчиликга. Бирор бир киши залолотда юриб, кейин ҳидоятга келса, сиз мусулмон сифатида хурсанд бўлмайсизми? Қалбингизга хурсандчилик кирмайдими? Уни исломга кирганлигини муборакбод қилиб, бирор бир ҳадя бермайсизми? Иймоним бор деган одам. Динсиз юрган одамни динга кирганини кўрганда, қалби қувонмаса, иймонида нуқсон бор буни. Йиғлаймиз а, бироқ, намоз йиғилиб қолибди деса, калима келтирди деса, ҳалиги кўрамиз ку видеоларда. Ғайриддин калима келтирса, кўзимизга ёш келади. Шу иймонни белгиси.

[22:44] Бир кишини мусулмон бўлишига бизни қалбимизга қувонч олиб келишлиги керак. Мана шу зимни ҳеч қанча вақт ўтмасдан али ибн абит олибнинг байроғи остида ҳаво хорижларга қарши бўлган жангда қатнашди ва мана шу йерда аллоҳ таолонга шаҳидликни ато етди. Шуройхнинг чиқарган адолатли ҳукмларидан намуналар.

[23:06] Қозини ўғли, Қози Шуройхни ўғли биролари билан толашиб қолади да, ўртасида бир муаммо бўлиб қолади. Келиб отасига айтади, ота, мен фалончилар билан бир муаммога кириб қолдим. Ешитинг, айтинг, агар мен ҳақ бўлсам, уларда қозихонага тортаман. Йўқ, агар ҳақ уларда бўлса, келишиб қўяман дейди. Дейди да, отасига айтиб беради.

[23:30] Отаси ешитиб туриб, чақиривер қозихонага дейди. Ҳалиги, хусусиятга жойлашган кишилар келишди. Қози иккала томонини ешитиб туриб боласини зарарига ҳоким чиқариб берди. Бу ҳолатдан ҳайрон бўлган ўғил отасига, ей ота, мени шарманда қилдингиз у. Агар ноҳақлигимни айтганингизда улар билан шундай келишувлар қўяверардим. Мени зиёнимга ҳукм чиқардингиз у, деди. Ҳозир жавоб бериб айтдики, ўғлим, сен менга бу хусуматчилардан минг тасидан кўра суюклироқсан. Аммо мен сени ноҳақ еканингни аввалдан айтсам, сен ўзингни рангинг суяниб улар билан келишиб қўяр единг. Ноҳақ бўлиб туриб келишиб қўтар единг. Оқибатда уларни ҳақлари сенда қолиб кетган бўлар еди. Енди бундай бўлишини мен хоҳламадим деди.

[24:17] Қаранг, ҳаммага бир хил муомилада. Халифалардан Умарга ҳам, Али ҳам, ҳатто ўзини боласига ҳам. Яна бир куни қози ўғлини қоматиб қўйди ўзи. Нима учун? Бир одамни қарзи бор еди бир одам. Қарзини тўлолмаётган еди. Қозининг ўғли уни ўзини кафиллигига олди. Мен кафилман унга деди. Тўлашига. Кафиллигини олди, бояги қарздор қочиб кетди. Ким жавоб беради? Кафил. Ўғлини ўтказиб қўйиб қамоққа, ўзи кунда овқат ташиди.

[24:58] Қози шу ой бирор бир ишда ҳукм чиқараётган бўлса, гувоҳликка ўтаётган одамларга айтар еди. Диққат қилинглар. Иккита одам келишолмай турибди, биттасини ҳақ еканлигига гувоҳликка ўтаётган одам. Шу гувоҳликка ўдаётган одамга айтарди. Менга қулоқ тутинглар, ҳадакумуллоҳ. Мана бу кишининг устида аслида сизлар ҳукм чиқарасизлар. Мен жаҳаннамдан, сизлардан кўра кўпроқ қўрқаман. Сизлар берган гувоҳликларингиз ҳақида масъул бўласизлар. Сизлар ҳам жаҳаннамдан тақво қилишга ҳақлисизлар. Ҳозир сизлар гувоҳлик бермай кетиб қолишга имкониятингиз бор. Сизлар ҳукм чиқарасизлар, мен емас. Мана бу ноҳақ дейсизлар, сизларда гапинглар билан, сизларни гувоҳлигингизни орқада ҳукм чиқараман. Аслида сизлар ҳукмни чиқарасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки қиёматда жавоб берасизлар бу гувоҳлигингизга. Ҳозир кетиб қолишни иложи бор.

[25:55] Сўнгра уни фойдасига ҳукм чиқара бераётган одамга қараб айтар еди. Ей фалончи, е ақлли одам бўлган, фаросатли одам бўлганку, бу ишда сени золим еканлигини кўриб турибман. Сезяпман сен золимсан. Лекин сени фойданга гувоҳликка ўтишяпти. Мен гумоним билан ҳукм чиқара олмайман, ҳаққим йўқ. Гувоҳни гувоҳлиги билан ҳукм қиламан.

[26:20] Ҳукм шунақа. Гарчи ҳозир рўпарасида турган одамни ноҳақлигини билса ҳам, кўриб турган бўлса ҳам, аммо гувоҳлар уни фойдасига гувоҳлик бераётган бўлса, гувоҳлик билан ҳукм қилишлик керак, ўзини гумони билан емас. Исломий ҳукмнинг шарти шу. Ваҳоланки сени золим еканлигингни гумон қилиб турибман, аммо мен гумон билан ҳукм чиқара олмайман. Гувоҳларнинг гувоҳлиги билан ҳукм қураман. Шундай бўлса ҳам, мени ҳукмим сенга ҳаром бўлган нарсани ҳалол қилиб қўймайди. Тўғри, ҳозир ҳукм чиқариб беради сизга, сени ҳақинг екан, олиб кетасиз. Аммо сен ноҳақ бўлиб олиб кетдингми? Мен ҳукм қилиб берган бўлсам ҳам, сенга ҳалол емас бу деди.

[27:08] Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига бир одам келса, талашиб биров билан, ҳужжатини чиройли келтирса, чиройли гапириб берса ва Пайғамбаримиз уни ҳужжатига ишониб туриб, буни зиёнига, буни фойдасига ҳукм қилиб берса, буни ҳаққини бунга ҳукм қилиб берса, гувоҳликка қараб, ҳалол бўлиб қоладими шу нарса? Ҳалол бўлмайди. Фиқҳий қоида. Қозининг ҳукми ҳақни ботил қилиб қўймайди. Қозининг ҳукми ботилни ҳақ қилиб қўймайди. Қозининг ҳуқуқи ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Агар сени қўлингда қозининг ҳукуми бор бўлса, бу ҳукм сени қиёмат кунида сўроқдан, азобдан қутқариб қололмайди. Қозига пул бериб, бировни ҳаққини ўзиникини қилиб олаётганлар.

[27:57] Ўзингизники бўлмаган нарсани қозига пул бер юриб, пора бериб юриб, ўзингизникини қилиб, бировникини ҳаром йўли билан тортиб олаётганлар, ҳа дунёда сизга ўтказиб беради ўша нарсани қози, лекин сизга ҳалол бўлмайди у. Агар кимдир шу йўл билан кимнидир ҳаққини йеб қўйган бўлса, есини йиғсин. Вақтида қайтариб берсин. Чунки қиёматда жавоб берасиз бу нарса учун. Неча йил яшайсиз шу йернинг устида?

[28:23] Ўша олти сотик йернинг устида неча йил ёшайсиз? А боринг ўттиз йил яшанг. Аллоҳни олдига бормайсизми? Ҳозир айтади да, ўша бир нотўғри гувоҳликка ўтаётганлар бўлса, ертага қиёмат кунида золим инсон ҳақиқий зиёнкор ким еканлигини кўради. Золим жазони кутиб яшайди. Мазлум инсоф бўлишлигини кутиб яшлайди. Қайтараман. Бировда ҳаққини йеган одам жзосини келишлигини кутип яшайди. Аммо зулм кўрган одам бир кун ҳаққим барибир ўрнатиб туриб умид билан яшайди.

[29:06] Бир куни бир киши бошқа бир кишига шикоят қилётган еди ҳаётидан. Шу рўйх уни ешитиб қолиб, ей биродар, Аллоҳда бошқага шикоят қилманг. Аллоҳда бошга шикоят қилинг. Сиз шикоят қила олаётган одам ё дўстингиз ё душманингиз. Ё дўстингиз, ё душманингизингиз. Агар дўстингиз бўлса, юрагини сиқиб қўясиз. Ғамга киргизиб қўясангиз. Агар душманингиз бўлиб қолса у одам, сизни шармандингизни чиқаради.

[29:36] Сўнгра айтдики, мана кўзимни кўряпсизми деди. Ўн беш йилдан бери ҳеч нарсани кўрмайди. Ҳеч кимга айтганман шу кунгача. Ҳозир айтяпман сизга деди. Битта кўзи кўрмаган екан. Ва бировга айтмаган екан ҳам. Мана кўзимни кўряпсиз ми? Ўн бешилдан бери на бир одамни, на бир йўлни кўрмайман. Лекин ҳеч кимга айнитган емасман. Фақат ҳозир сизга айтяпман деди.

[30:02] Axir siz eshitmaganmisiz, solih banda Yoqub alayhissalom nima degan? Qola innama ashqu bathiy va huzni ila alloh va alamu minallohi ma'lata'lamun. U aytdi, men g'am u tashvishlarimdan yolg'iz Allohgа shikoyat qilib yig'lamoqdaman va men Allohnı mehribon, rahmli ekanligi haqida sizlar bilmaydigan narsalarni bilaman.

[30:29] Демак киши, иймони юксалган сари одамларга шикоят қилмай қўяди. Иймони юксалаган сари дардини одамларга айтмай қўяд. Иймони юсалган сари фақат Роббисига шикоят қилди. Одамлар бориб қайерга борсанг, шикоят қилаверади. Боласидан шикоят қилинган, хотинидан шикоят, наҳнаводан шикоят қилян. Хуллас, зерикиб кетасан ўтиргинаётган миллион ходимлар билан.

[30:56] Шу рўйхнинг насиҳатларидан. Бир киши бошқа бир кишидан бир нарсани ялиниб ёлвориб сўраётган еди. Ялиниб ёлвораб сўраётган. Шу рўйхонга қараб, ей биродар, ким бир инсондан ҳожатини сўраса, ўзини қулликка рўбарў қилиб қўйган бўлади, деди. Ҳикматда айтилади. Бир кишига муҳтож бўлсанг, унинг асирига айланасан.

[31:26] Ундан беҳожат бўлсанг, унинг тенгига айланасан. Агар унга яхшилик қилсанг, унинг амирига айланасан, бир кишига муҳтож бўлсанг, уни қулига айланасан. Ундан беҳожат бўлсанг, тенгига айланасам, унга яхшилик қилиб қўядиган бўлсанг, унинг бошлиғи амирига айлана. Хос кишиларга қилган насиҳатларидан кофага вабо келди. Вабо тарқаб кетди шаҳарда. Шуройхни бир дўсти кофадан нажафга қараб чиқиб кетди, вабодан қутилиш учун. Шуройх дўстига ёзиб шундай деди. Аммобод, сен ташлаб кетган йер сени ўлимингни яқинлаштириб қўймайди. Кунларингни озайтириб қўймайд. Қочиб борган йеринг еса сени истаб талаб қилувчи харидорингдан узоқ қилмайди. Кимдан? Азроилдан. Сен билан мен ягона подашоҳ қўлидамиз. Нажаф ҳам унинг қўл остида. Пайғамбаримизни суннати, бир шаҳарга вабо келса, шу шаҳардан Пайғамбарларимиз чиқманглар деган, ташқарига. Чунки тарқатиб кетиши мумкин. Енди вабоси бор шаҳарга келиб қолган бўлсанглар, кирманглар деган. Бу киши Аллоҳни қазойи қадрдон қочиб чиқиб кетганлигини маломат қилиб, Шуройиқ дўстига шундай бир хат ёздик.

[32:47] Хулоса. Булар Исломий ҳукмнинг олтин тарихидан бир томчи холос еди. Қози шу рўй қозилик мансабида олтмиш йил турди. Ўзини мана шу даврини адолат, инсоф, ҳикмат ва фахрига тўлдирди. Қаранг, бу тобеин, саҳобалар тирик турган даврида Қози бўляпти. Саҳобаларни мушкулаларини ўтириб тобеин ҳал қиляпти. Нафақат саҳобаларни, балки халифа бўлган кишиларни ишларини ҳал қиляпти, биз биродарлар Қози бўлмасак ҳам, ҳаётимизда, яшашимизда Шуройҳ роҳимаҳуллоҳга ихтидо қилишимиз керак. Чунки ҳар биттамиз қозимиз. Фарзандларимизни устида, шогирдларимизни устида. Ишчиларимизни устида. Мусулмон киши адолатни хойим қилиш керак.

[33:39] Ислом адолатининг рамзи ва фахри бўлган Қози Шуройҳ юз саккиз йил умр кўрди. Умаримни ҳатто буни қирқ йетти ёшида қозлик мансабига тайинланган бўлса, юз йетти ёшгача, узлуксиз олтмиш йил мана шу вазифани вадо етди. Ўлимидан бир йил аввал истеъфога чиқди. Аллоҳ Таолони мана шу кишиларга раҳмат уйғонган бўлсин. Ва сиз билан бизга, уларга иқтидор қилиб, ҳаётимизни ҳар бир катта кичик ишида адолатни қойим қилишлигига тавфиқ беришини сўраймиз. Ақоли қовли ҳа
