# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 229 of 510
- Section: —
- Duration: 29 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/229
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/r8wnTXnOYYY.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=r8wnTXnOYYY
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/228.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/230.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассалату вассаламу ала ашрафил мурсалин ва ала алиҳи ва ашаби ажмаъин. Аллоҳумма аллинама ёнфауна ва онфауна бимаъллам танаваси ибн аъинма. Аллоҳумма алин ал ҳаққа ҳаққон орзу қилмабди ва ва алин ал ботила ботила орзу қилмашди инаба. Во жаъаннами майясида меъоллар қовли ҳаётда биёнаҳ сана, водихин набираҳматика фия ибадика солиҳин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Аллоҳ рози ва жалол шукур саидулавум куни барчамизга муборак қилган бўлсин.

[0:41] Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сиз билан бизнинг умматимизни, умматул муҳаммадни мақтади. Астағфируллоҳ, кун тун қойра умматинг у хурижатли нас. Инсонларга чиқарилган умматлар орасида енг яхшиси сизлар бўлдинглар. Бизни аллоҳ моқтади. Умматул Муҳаммад ҳамма умматлардан яхши. Нимаси билан яхши?

[1:05] Таъмируни бил маъруфий ва танҳаун алил мункир ва таъминуни билла. Яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва Аллоҳга иймон келтирасизлар. Аввалги умматлар ҳам ҳаммаси Аллоҳга иймон келиб турган. Лекин амру маъруф наҳи мункар қилишлик, бизни умматимизнинг бошқалардан ажратиб турадиган хусусияти, миза дейилади. Агар биз одамларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришлик сифати бўлса, Аллоҳ Таоло мақтаган уммат вакили бўламиз. Аммо, домлалар гапирсин буни, еллик бош гапирсин буни. Оналар гапирсин буни деб туриб, мункирни кўриб ўтиб кетадиган бўлсак, биз Аллоҳ мақтаган уммат қаторида бўла олмаймиз. Ҳа, ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ дейишимизга, умматун Муҳаммад қаторига кирдик, аммо мақталган умматдан бўла олмаймимиз.

[2:01] Менга нима деймиз у? Менга нима? Ўлиб кетмайдими? Бор а? Бор. Демак сиз Умматун Муҳаммадни мақталган тоифасидан массиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: мен роа минг ку мункарам, фал юғайир ҳу биядий. Мана биз яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтараётган умматмиз ва биринчи навбатда ёши катталар қилишлиги керак буни. Йўқ болам, тўхтат, йиғиштир бу ишингни. Яхши емас.

[2:34] Олиб олгилар шунақа еди. Мана осоқоллар айтсин, катталар қирқта ешик у ёққа, қирқта еши бу ёққа, болаларига оталик қила олар еди. Қўшнини боласига, қўшнини отаси гапирса олар еди. Хўп дер еди. Ҳозир борми? Йўқ. Нимага йўқ? Сизларда замонийларда, осоқоллар, оталаринглар шунақа таълим берганда сизларга. Хўп да, катта одам гапирганда юзига тикка қарама деган. Оят, ҳадис келтира олмаган улар. Лекин ёмон бўлади деган бир оғиз гап билан хўп деган. Енди сизларни болаларинглар нимага унақа қилмаяпти деса, чунки сизлар тарбияни бермаяпсизлар еканда ўшанача. Фалончи мана адоғда ўзи болангиз бирин дадам деса, боплабсан, ўзи дейди манақа еди бу дейди. Е сен каттага гап қайтардингми? Назардан қолиб кетасанми деб туриб, қўш.

[3:28] Дейди. Хўш, инида кўрганини қилади. Сўранг, сизни болангиз катта одам гапирганда хўп дейдими? Катталар насиҳат қилса, қулоқ тутадими? Йўқ. Демак сизни айбингиз бор. Болангиз сизни маҳсулотингиз. Болангизни одоб ахлоқига қараб туриб, сизга ота сифатида сизга баҳо берса бўлади.

[3:53] Сизлардан ким деяптилар расулуллоҳ, бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Фаин ламгас стате фавилисаниҳи. Агар тили билан, қўли билани ўзгартиришлик имкон бўлмаса, қудрат йўқ олса, тили билан насиҳат қилсин. Фаин ламгасате фабиқолбеҳи. Агар унга ҳам қудрат йетмаса, қалби билан қайтарсин. Фаддадика адоҳул иман. Енди бу имонни заифлиги енди.

[4:19] Аммо қалби билан ҳам инкор қилмаётган бўлса, бу одам бир қатор қалбини текшириб қўйсин. Исломда бешта устуни бор. Иймон, намоз, рўза, закот, ҳаж. Бешта устун. Уламолар айтишади. Енди бу айтадиган гапимиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бунял исламу ала хомсин ҳадисидан олинади. Ислом бешта нарсани устига қурилган. Имон, намоз, рўза, закот, ҳаж. Уламолар айтишади, агар олтинчи устун бўлганида, агар олти устун ҳам бўлиши керак бўлганида бу амру маъруҳ наҳи мункар бўларди дейишади. Оталар, бизни илмимиз кўп паст.

[5:08] Ёш уруғларимиз, улар ёш даврада динини ўрганишликка ҳозиргидек имконият бўлмаган. Тўғри, узуринглар бор. Лекин, мункарни кўрганда, қайтаришликдан, ёшлар бир хато йўл қўяётганда насиҳат қилиб қўйишликдан, нима тўсади? Мана шу ишни устида узуримиз йўқ еди. Айтяпти ку, қўлингдан келса, қўлинг билан тийиб қўй. Бўлмасам тилинг билан айб, бўлмасам енг камида қалбинг инкор қилсин дейди. Агар ёши катталар мана шу иш уддасидан ўтадиган бўлса, ёшлар қулоқ солади. Хўп дейди, фақат айтадиганлар йўқда.

[5:45] Агар ёш катталаримиз, ёшларга насиҳат қилмаса, хатоларни айтиб тузатмаса, яхшиликка келиб юриб ёмонликдан қайтармай бепарво бўлса, Аллоҳ Таолонинг жазоси, иқоби келади. Астай дебиллаҳ. Вотта қувид на танла туси ибан на ла динаҳ залому минкум хос сон. Во аламу анна аллоҳу ашедидул лақоб.

[6:09] Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина йетмай, балки барчага йетадиган балодан сақланингиз ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир. Агар маҳаллада фисқ фужур тарқаган бўлса, бир дўконда ароқ сотяпти. Ароқ сотяпти. Сизни болангиз ичмайди. Сизни укангизни ичмайди. Лекин шу қишлоқда сотиладиган бўлса, шу қишлоқи ҳалол ичадими? Ичади. Маст бўлганда бориб туриб машина билан бир бировни уриши мумкинми? Ўша урилган сени боланг бўлиши мумкин. Сени аёлинг, қизинг бўлиши мумкан. Тўғри маънода кетяпти, бориб урди. Сен индамадинг, ароқ сотаётган дўконга йиғиштир демадинг. Енди битта унга келмайди балоси. Сенга ҳам келмайди. Қотиллик бўлиши мумкун, ўғирлик бўлиши ҳам мумкин, ўт кетиши мумкин.

[7:00] Менга нима деманглар. Менга нима деманглар, қиёматда жавоб берасизлар. Енг камида айтиб қўйинглар. Енг камида. Агар биз солиҳ инсон бўлсак у, муслиқ инсон бўлмасак, ана шу одамларга йетган мусибат бизга ҳам йетади. Солиҳ ким? Муслиҳ ким? Солиҳ, яъни ўзи яхши одам. Муслиқчи? У ҳам солиҳ. Ва бошқаларда тузатадиган муслиқ. Ўзингизни яхши бўлганлигингизни ўзи кифоя қилмайди. Сиз бошқаларни ҳам яхши бўлишлигига ундайдиган бўлишингиз керак. Чунки мана шу сифатимиз борлиги учун Аллоҳ Таоло сиз билан бизни нима қилди?

[7:41] Мақтади. Ёши катталар, ёшларга насиҳат қилиб туриш керак. Менга нима деманглар. Фараз туринг, бир жамоа одам ҳаммаси сопқо соп. Бир пайт уларни ичига грип бўлган одам кириб келди. Шуни дарров бир маска тақиб ёки даволашликка ҳаракат қилиб, бир уни тузатишликка ҳаракат қилмасдан теп қўйсак нима бўлади?

[8:07] Мана шу мункир иш, осон ҳолат, оталар. Худди ўша грипга ўхшайди. Сизга ҳозир юқмади, сизни болангизга таъсир қилмади ўша ароқ ёки бошқа бир гуной иш. Лекин хотиржам бўлинг, таъсир қилади. Таъсир қилад. Хато қилиш ҳаммани табиатида бор. Одам боласи борки хато қилади, лекин хато қилувчиларни ичида яхшиси ким еди? Тавба қилувчиси еди. Мана шу хато, гуноҳ содир бўлди. Қишлоқда, маҳаллада, шаҳарда. Ана шу хато, гуноқни рўпарасида одамлар учга бўлиниб қолади. Қарайликчи, биз қайси тоифадамиз? Биринчиси, биринчи тоифа одамлар ўша ёмонликни тўхтатишликка ҳаракат қилади, қўли билан, тили билан, қалби билан. Бу пайғамбаримизни мақталган умматларидан да. Иккинчиси, ёмонликка одамларни ундаб турадиганлар. Аккаловор айтаверади булар. Ёшликни ичиб олиш керак. У намозни қараганда ҳам нима қилаверасан? Ҳозир пулинг бор еди, белингда қувватинг бор еди, нима қилиш керак? Айтаради. Иккинчи тоифа гуноҳ мавжудотга ундаб турадиган. Учинчи тоифа аввалгилардан ҳам емас, кейингилардан ҳам емас. Уларга биз қайсимизмиз шу учала тоифани?

[9:30] Биринчиси, учинчиси иккинчи ўлиб турибди машинани. Патсанлар миниб олган машинани. Биттаси обошинада турибди. Иккинчиси олдига ўтиб қўйиб, шу гаплашмайди. Машинада туриб гаплашяпти. Сиз нима қиласиз? Йўл турибди, ўтиб кетади. Сиз сизга барибирлардансиз, учинчисидансиз сиз. Шундай тўхтатиб, укалаб, чеккага чиқиб олинглар. Майли, жой йўқ бўлса, мажбур турган бўлади. Йўқ, гаплашишади ёш болалар.

[9:59] Шу гап ҳам тўғрида. Қайси принсип ишга тушади? Менга? Ўшанинг учун бардаги чиқяпти. Ешигини очиб оладиган. Ака ўтаверинг дейди. Ака ўтавер инг дейди. Бирор марта ўшанақа қилиб, нотўғри иш қилаётганда тўхтаб, насиҳат қилганлар қўл кўтариб қўйинглар. Ҳаётида бирор марта.

[10:25] Йетади, иккита йетади. Қолганларга барибир. Бу йерда ҳеч ким машина минмайди да, тўғрими? Кўряпсизларми қанақа бўлиб кетганмиз? Яна нима деймиз? Кўчалар чангиб кетди, кўчалар пробка бўлиб кетди. Бу йерда рол ўйнайлик бировни улар. Биз ўзимизга шу нарсани нима қиляпмиз? Раво кўряпмиз. Чунки бизни мақташлик, Пайғамбаримизни мақтаган, Аллоҳ мақтаган уммат бўлишимиз учун нима қилиш керак екан?

[10:52] Бирор марта қилинг да, ўзингиз мазза қиласиз, ўзингиз. Аллоҳ Таоло сизни қилган ишингизни мукофотлагани биринчи белгиси, ўша қилган савобини ишингиздан қалбингизда хотиржамлик ва ўзингиздан розилик, шуър пайдо бўлади. Мисол, йўлга чиқа олмай турган машинага йўл берувдингиз, шундай кириб олди, кейин Анвар акани ёқиб қўйди. Биласизми, хурсанд бўласиз ўша. Ана шу сизни қилганишингизга берилган мукофотни муқаддимаси. Хамир учидан яна мукофотни кутинг. Бирор марта қилиб кўрингларчи.

[11:26] Яхшилик келиб юриб ёмонликдан қайтарадиган одамлар бўлади. Ўша ёмонликка ундайдиганлар бўлади, учинчиси, бепарволар бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир тоифа одамларни мисолини келтирадилар, бу Имом Бухорийнинг ривоятларида. Ан нўмоним набашеро дея аллоҳу анҳума алинаби саллаллоҳу алейҳи васаллам мақола. Маталул қойими ала ҳудудиллаҳи ва лвалу ала қийфий ҳа. Каматали қомин истаҳаму ала сафийнатинг. Фасо ва баъдуҳим аълаҳи ва баъдуҳим асфалиҳа.

[12:03] Аллоҳ ман қилган нарсалардан сақланувчи ва уни тортинмасдан қилиб юрувчиларнинг мисоли худди бир жамоага ўхшайди. Улар кемани минишда кемага чиқишликда қуръа ташлашди. Баъзилари ҳиссасига тепа қисми, баъзиларига пастга тушлик ҳиссасига тушди. Демак, жой тепадагилар бор ва пастдагилар бор. Пайғамбаримиз айтадилар, паст қисмдагилар сув олиш учун тепадагилар олдидан ўтадилар. Бундан озорланиб, агар биз сувдан ўз насибамизни олиш учун пастдан тешиб олсак, тепамиздагиларга озор бермасдик дейишарди.

[12:48] Чиқиб юрамизми, уларни ҳам овора қиляпмиз, ўзимиз ҳам безовта оляпмиз. Пастдан тешиб олайликми дейишди. Агар тепадагилар, дедилар Расулуллоҳ, пастдагилар хоҳлаган нарсани шундайча қўйиб қўйсалар, барчалари ҳалок бўлишади. Агар уларни бу фикрлардан тўхтатишса, ўзлари ҳам, қолганлари ҳам нажот топишади дедилар. Бу хорий ривоят. Келишдикми?

[13:14] Йему так удобний еди. Ўша машинадан тушмасдан хоҳлаган жойда тўхтаб клиент олиш, хоҳлаган жойда туриб машинасида савдо қилиш унга қулай. Унга қулай. Азизлар ўтиб кетдингиз индамасдан ёнидан. Е, бир марта айтинг, сиз айтинг, яна биттаси айтсин, уч тўртта одам айтганда ҳалиги одамда. Нима қилади озгина виждони? Қийналади, қўчакага олай, гап ешитувме дейди. Енди индалмаса қилаверади ўша ишни. Кейин мана нима қилади?

[13:48] Аллоҳ азза ва жалла мўминларни мақтаб айтади, астағфируллоҳ. Во ал муъминуни ва ал муъминату баъу дуҳим авлия ваъу. Яъмуруъни бил маъруфий ва яна ҳамна анил мункар. Мўминлар ва мўминалар бир бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар. Сизни мўмин еканлигингизни, мўмина еканлигингизда далили, яхшиликка буюришингиз керак, ёмонликдан қайтаришингиз керак. Енди ёши катта одам бўладиган бўлса, кўриб туриб хатосини ёшлари насиҳат қилмайдиган бўлса. Мана шу ишига қиёматда жавоб беради.

[14:29] Хўп, биз қайтаряпмиз, одамлар қайтмаяпти. Биз гапиряпмиз, одамлар олмаяпти. Нима қилиш керак? Бир марта айтиб қўйиб кетаверишимиз керакми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муттафахин алайҳи бўлган ҳадиси умул мўминин Зайнаб бинта Жахш онамиздан ривоят қилинади. Зайнаб онамиз, бу Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёлларидан айтадиларки, ана набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам ва даҳавола алайҳа фазан яқул ла илаҳиллаллоҳ во илун ли ли араб мин шаръин қод ихтароб. Бир нарсадан қўрққан ҳолдида, қўрқан ҳолатда Пайғамбаримиз Зайнаб бинт Ажаш онамизни ҳузурига кириб айтдиларки, ла илаҳиллаллоҳноҳ, ла илаҳиҳиллоҳ яқинлашиб қолган ёмонликдан араблар ҳолига вой бўлсин.

[15:22] Бугун Яжуж ва Мавжуд тўғонидан шунчаси очилди деб, бош бармоқлари ва кўрсаткич бармоқларини ҳалқа қилиб кўрсатдилар. Мана шунча очилди дедилар. Яжуж, Мавжуд тўқони бор. Лекин қиёмат соати келганда тешиб чиқишади. Шунда зайнабонимиз айтдики, ё расулуллоҳ, ана ҳаликум ва фина солиҳум. Агар солиҳ одамлар бор бўлса ҳам, ҳалок бўлаверамизми? Деб сўраган еди Пайғамбаримиз нам. Ида касура ал хабар. Ҳа, агар нопоклик ёйилса, ҳалок бўлаверасизлар. Яхши одамлар ҳам ўлаверади. Қиёматда ниятига яраша тирилади ҳаммаси. Ичимизда яхши одамларни бор, бизга бало келмайди деган гап бўлмайди.

[16:08] Келаверади бало. Лекин ўша балода қирилиб кетгандан кейин, ким нима ниятда яшаган бўлса, шу ниятига ярашади, тирилаверади. Бир кунда ҳеч бўлмаса бир икки марта ўзимизга бир шу амру марв наҳим инкарни бир лозим қилиб олса яхши бўлар еди. А? Ҳа, амру марв наҳи мункарни уйда қойилмақом қилиб юборамиз. Свет ўчир. Рўзонга ол. Қўйга йемайвер дейми? Яна, нималарни устида амру марв наҳими инкор қиламиз? Айтинглар, нимани устида? Сизга прямой зарар борадиган иқтисодингизга, чўнтагингизга зарар бўладиган ишда амри маъру нақим инкор қойим, юз бир фоиз. Тўғрими? Аммо Аллоҳнин ҳудудлари бузилса, гуноҳ маъсият кўпайса, уч йил, сизга алоқаси йўқми уни?

[17:01] Кун тун хайра умматинг у хрежатли нас. Инсонлар учун чиқарилган умматларнинг яхшиси бўлдинглар. Нима учун яхши бўлдинглар? Яхшилик келиб юриб ёмонликдан қайтарасизлар. Енди буни муқобилида бошқа оят бор. Бу Бану Исроил ҳақида. Бану Исроилнинг роҳиблари ҳақида, илм аҳллари ҳақида. Истадбиллаҳ, луъиналладина кафару минбаний исроила ала лисаний даъвуда ва исабина марям дҳалика бима асо вакам у яътадун.

[17:34] Довуд ва Исо алайҳисаломнинг тилларига кўра, Бану Исроилдан кофир бўлган кимсалар лаънатландилар. Нима учун? Осий бўлганлиги учун, ҳаддидан ошганлиги учунга. Кан ула айтанаҳау намун карим фаулу. Ким еди улар? Роҳиблари, ўша илмлилари. Ўзлари қилманглар деб қайтараётган ишни ўзлари хилишар еди.

[17:59] Бировни ҳаққидан қўрқинглар деб туриб, ўзи қўрқмас еди. Агар биз. Одамларни қима деб қайтараётган ишимизни ўзимиз қилаётган бўлсак, шунга тушиб қолмаймизми? Қаранг, салафсиз солиҳийларимиз қанақа бир улуғ одамлар бўлган, аждодларимиз. Абу Ҳалифа номаълумни собитга таҳсир, қулни озод қилишлик савоби ҳақида бизга бир ваъас қилиб беринг дейишди. Қулни оз од қилишликнинг савоби қанақа? Орадан бир қирқ кун ўтдими, икки ой ўтдими, кейин ўша маърузасини қилиб одамларга ваъз қилди.

[18:37] Шунда, ҳа биз буни икки ой бурун ёки қирқ кун бурун сўраган едик ку. Нимага енди гапирдингиз деса, ўша сизлар шу мавзуни мендан сўрагунга қадар биронта қулни сотиб олиб озод қилмаган еканман. Ўттиз кундан пул ташлашни бошладим, тўпланди бир қулга яраша, сотиб олиб, озод қилдим. Яъни буни ҳузури қанақа бўлади? Буни ҳаловати қанақа бўллади? Ўзим амал қилиб, тотиб кўриб туриб, инига гапирай дедим, сизларни қалбиларга кириб бориши учун.

[19:12] Мункал ишни қайтараётган одам ўзи қилмаслиги керак уни. Мана бу Исроилни роҳибларини, илм аҳлларини нимага Аллоҳ Таоло лаънатга учради улар деяпти. Қилманглар деган ишини ўзи қилади. Агар сиз ўша бир одамни ўша ишдан қайтармоқчи бўлсангиз, ўзингиз қилмаётган бўлинг биронлар. Инсоф қилинг. Чунки ўзи қайтарган ишни, ўзи қилиб турган Бану Исроилни ана шу уламоларини, роҳибларини пайғамбарларни тили билан лаънатланган деяпти.

[19:45] Демак, мункарни кўриб туриб, унга енг камида норози бўлмаган одам Аллоҳни балоси келиб қолмасин шу одамни устига, шундан қўрқилади. Ҳадисда анна Аллоҳ Таъала ав ҳайли Жибрил, аниқ сиф диқориятинг када ва када. Ей Жибрил, фалон қишлоқ, фалон қишлоғини бориб туриб вайрон қил деди. Онтариб тўнтар йерга деди. Балонинг олиб кел деди. Кўтариб йерга чоп деди. Шунда Жабр алайҳиссалом айтди я роб, иннаҳ фиҳм фула ан ал ал абид, қола фабихи фабда.

[20:21] Е Парвардигор, у қишлоқда фалончи солиҳ одам бор. Яхши ибодатхон одам бор. Аллоҳ Таоло айтди, балони ўшани уйидан бошла деди. Чунки у солиҳ бўлиб туриб, бошқаларни қайтармади, шунинг учун балони шу уйидан бошла дедим. Шунинг учун оталар, акалар, дадалар, нима қилайлик? Ёшларга насиҳат қилайлик. Биз ихтиёримиздаги нарса емас бу. Йелкамиздаги вожиб нарса.

[20:50] Мана шундай ҳолатда биродарлар, агар ёш уруғларимиз, умуман ҳамма мусулмонлар бир бирига кўмак кўрсатмаса, ёрдам бермаса, бир иккинчисига насиҳат қилмаса, амр марв нархи мукаррам қилмайдиган бўлса, бу фасод ҳар битта уйга келади. Ҳар битта уйга киради. Буни олдини олишлик керак бўлади. Мана Қуръондаги бир ажиб қиссалардан биродарлар, бу ашабус собит қиссаси.

[21:19] Шанба кунининг егалари. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ ана шу Бану Исроилдан бўлган бир тоифасига ҳукм қилди. Жума куни сизларга байрам бўлади деди. Бу тоифа денгизни бўйида яшар еди. Тирикчилиги, балиғи билан еди.

[21:42] У яҳудлар қайсарлик қилишди, йўқ, биз шанбани байрам қиламиз дейишди. Аллоҳ Таоло уларга иқоб қилиб, шанба куни байрам қиласизлар, ҳеч қандай иш қилмайсизлар шанба куни деди. Шанба куни дам олади. Аллоҳни сини Аллоҳ. Ана шу балиқлар, денгизда тутадиган балиқлар йўқ бўлиб қолди. Бирданига Аллоҳни сини Аллоҳни. Аллоҳ Таоло уларни жазолади шу қайсарликлиги учун.

[22:14] Олти кун денгизда балиқ йўқ. Шанба куни, йеттинчи куни соҳилга балиқ шундай келадики, тушиб қўли билан терса бўладиган даражада балиқ кўп келади. Лекин овлаш мумкин емас. Бирон иш қилиш мумкин емас. Синов. Шанба тугайди, якшанба келади, балиқ яна йўқ. Олти кун очарчилик, орти кун қийинчилик. Ҳақиқатдан қийинчилик бўлиб кетди.

[22:39] Шунда қарашса бир одам, якшанба куни балиқ тутди. Пишириб йеяпти. Қандай қилиб тутдикин, қараб туришди. Кейинги якшанба балиқ йеяпти. Диққат қилиб қараб туришса, шанба куни тушди сувга. Битта катта балиқни олиб, ўша кручогини илиб, сувга санчиб қўйиб, чўп билан чиқиб кетди.

[23:02] Шанба куни балиқни овламади. Зоҳирадан. Бозор куни боради, балиқни тортиб олади, ҳийла. Мункалиш бўляптими, йўқми? Бўляпти. Бало келдими? Йўқ, ҳали бало келмади. Уни кўриб туриб, одамлар секин секин ўрганишди. Шанба куни балиғида нима қилишади, илиб қўйишади, бозор куни тортиб олади. Бекитиб қиляпти ҳар қалай, бурчак бурчакда. Шунда ана шу мана Усмоновни одамлар иккига бўлиниб қолди. Оллоҳдан қўрққанлари айтдики, ей, унақа қилманглар. Оллоҳни балоси келади деди. Унаштмади. Қавм иккига бўриниб қолди. Соҳилникига бўлишиб олди, девор тортиб. Бу томондагилар тутади, бемалол йейди. Бу томондаглар қийналади, зўрға тирикчилик қилади, лекин тақвода туради. Қайтаришди бу мукардан, лекин қулоқ солишмади. Шунда ҳам бало келавермади. Қачон келди бало? Енди шанба куни ҳам чиқиб турибди, очишчасига тўрни ташлаб тортишни бошлашди. Гуноҳ борлигида бало келмади. Модомики яшириб, уялиб қилишаётган еди. Енди ошкора, очишчасига қўрқмасдан балиқни шанба куни тутишни бошлаганида, Аллоҳ Таоло уларга ўзини балосини юборди.

[24:17] Ана шу балони юборишликдан аввал Аллоҳ Таоло айтади, истадибиллар ва идҳолат умматун минҳум лима таъидуна қовман аллоҳу муҳликуҳм, ав муаддибуҳум адабан шарийда. Нимага енди уларни сизлар огоҳлантирасизлар? Ахир Аллоҳ Таоло ҳалок қиладиган қавму улар. Ёки азобини берадиган қавму деганида, мадиратан ила роббикум ле аллаҳум ятта ҳун. Қиёматга борганда, Парвардигор биз қайтарганмиз деган узримиз бўлиши учун. Ҳа, бизни гапимизни олмади улар. Ҳа, бизни гапимизни олмайди улар. Лекин қайтарганмисан мункарни кўрганда, деб сўраса, ҳа Парвардигор, мени узрим бор, мен насиҳат қилганман. Қайтарганман деган ўзига узр бўлишлиги учун.

[25:03] Шунинг учун ёши катталаримизга айтамиз, сизларда узр борми? Мен қайтарганман, қима буни болам, деганман, мен қилганман, деганмисиз? Ёки латохонада катта катта пулни топиб, ерталаб кунингизга икки минг дан чўнтагингизга каблаб қўйса, дуода катта қилиб ўтираверганмисиз? Катта пул топяпти болангиз. Сўранг, қайердан топяпсан, нима қиляпсан? Дўконингда ҳаром нарса йўқми? Протсентга пул олмадингми? Сўранглар.

[25:29] Агар шунақа ҳаром пул билан ибодат қилаётган бўлсанглар, ҳаром дейиб, ибодатинглар ибодат бўлмайди. Кўп айтаман а, мана шу тўртта ўғил боқди, мана шу одам дейди, иккинчи боласи дейди, яхши чиқди. Қанақа чиқди? Нимаси учун яхши у боласи? Топарман. Бу қадам топаётганлиги билан ота жониворни иши.

[25:54] Фалам мана суъма дуки рубиҳи. Анжайиналладина анҳаунани сув, ваҳоднаалладина золому бияъда би баъи син бий мака ябсуқун. Мана булар қайтаряпти. Булар уламаяпти. Очишчасига гуноҳга кетди. Бас, улар қачон? Ўзларига еслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, бу гуноҳ ишдан қайтарган зотларга нажот бердик. Қайтарганларга Аллоҳ нажот берди ва золим кимсаларни итоатсиз бўлганлари сабабли қаттиқ азоб ушади.

[26:29] Мунгардан қайтарганлиги сабаб бўлди, бало келганда буларга тегмади. Енди қачонки ўзлари қайтарилган ишдан қайтмасдан кибро ҳаво қилганларидан кейин уларга куну қирадатан ҳосийин дедик. Бадбахт маймунларга айланинг дедик. Бир кечада ҳаммаси маймунга айланиб кетди, мункарда очиқ қилиб еканлар. Тонг отди, бу томондан увуллаган овозлар, бу томондагилар нима бўларканини билмайди. Деворни оқлаб ошиб ўтиб қараса, ҳамма маймунга айлана қолган.

[27:02] Келиб осилишар еди. Кўзларидан биларди одам еканлигини. Кўз одамни кўзи еди. Буёғи мангъум бўлиб қолган еди. Нимага буларга бало келди? Ва нимага булар ушга келган балода омонда қолди? Булар гуноҳни ошкора қилди, уялмасдан, булар қайтарди, шунинг учун омонда қолдим. Амруҳ маруф наҳимовга, биродарлар, фақат домлалар қиладиган иш емас. Ҳар биттамизда бу сифат бўлишлиги шарт. Ва ўзимиз ўша мункарда қилмаётган бўлишимиз керак. Шунда бизни амри маъруфимиз ўтади.

[27:36] Фажаннан ҳанака ла лима байна ядайҳа ва маҳол фаҳа ва маваи тотан лил муттақин. Ана шу шанба егалари нима деди Аллоҳ Таоло? Биз бу уқубатни ўша вақт ва кейинги даврлар учун ибрат, тақволий кишилар учун мавиза насиҳат қилдик. Биродарим, мавиза олайлик. Ўша ризқимизда, умримизда баракани бўлмаётганлиги, шу ўзи жазо. Болалар итоатсиз бўла, уйимизда ширинлик бўлмаётканлиги бу жазо. Хотинларимизни биз хоҳлаётгандан кўра ёмонроқ бўлиб қолганлиги, бу жазо. Жазо деганда фақатгина осмондан ўтишини тушунманглар, биродарлар.

[28:14] Кўнглингизга нима ёқмайдиган иш бўлади ҳаётингизда? Мана шу жазо. Ва лиллаҳи нафси биядиҳи латамрунна бил маъруҳ ва латанаҳун алайҳ мункар. Авла юшайка, мулла ҳу ан я баъда алайкум айқоб мин ҳу, сумма тади унаҳуу фалаюс тажабу лақум. Дуоларимиз ижобат бўлмаслиги. Кўп дуо қиламиз. Лекин ижобат бўлаётганлигини ҳам кўрамиз. Сабаб нима? Сабаб, ана шу мункардан тўсмай еканлигимиз. Сабаблар кўп, дуойимиз ижобат бўмаслигига. Сабаб бўлаётган ишлар кўп. Шулардан биттаси, мункарда қайтармай еканлигимиз, Пайғамбаримиз айтадилар, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар, ёки Аллоҳ томонидан сизларни устингларга бир бало келади, жазони юборади, кейин дуо қиласизлар, дуойинглар ижобат олмайди.

[29:10] Биродарлар, амру маъруф, наҳим гункар, ёшларга насиҳат қилишлик, ҳаммамизни ишимиз. Мана шу фарзни чиройли суратни адо қилишликка Аллоҳ Таоло қувват берсин, тавфиқ берсин ва қабул қилсин. Ақул қувват, ҳа даво астағфируллоҳ.
