# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 23 of 510
- Section: —
- Duration: 20 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/23
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/GiVjsD3sr9c.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=GiVjsD3sr9c
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/22.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/24.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббилар амин. Ва ала ақибату ли муттақин. Вассалат ва ассалому алайҳи саййидина муҳаммад ас содиқ ал ваъдил амин. Ва алал алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ.

[0:33] Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизни бугун ўттиз йеттинчиси. Ижтимоий тарбия, ҳақлар, бугун дўст ҳақи. Шу аслида суҳбат қилган бўламиз. Биз мана шу ижтимоийтарбия бобида ҳақларини баҳс қилдик. Ота она ҳаққи, қариндошлар ҳаққи, қўшни ҳаққи, муаллим ҳаққи ҳақида суҳбат қилдик. Ўтган дарсимизда муаллимларни ҳурмати, олимларни, аҳли илмларга бўлган муносабатни баҳс қилган бўлдик. Бугун иншааллоҳ Аллоҳнинг марҳамати, фазли билан дўст ҳаққи хусусида баҳс қиламиз.

[1:14] Фарзандни ҳаётидаги енг муҳим ва хатарли нуқта бу дўст. Дўст танлаш. Мени ким еканимни сўрама. Мени дўстим ким еканлигини сўра. Биз ҳаммамиз билган ҳикматда бошқача вариант. Дўстингни кимлигини менга айт, мен сени кимлигингни айтиб бераман деган сўзни яна бир кўриниши. Мени кимлигимни сўрама, мени дўстларим кимлигини сўра.

[1:47] Бу болага бўлмайди. Фарзанд учун ҳаётини аввалида унга енг муҳим бўлган, хатарли бўлган нуқта бу дўст танлашлиги. Мана шу бир илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёш бола ўрганадиган, атрофдан ўрганадигон нарсанинг олтмиш фоизини ўзини дўстларидан ўрганади. Қаранг, ака укасидан емас, ота онасидан емас, дўстларидан ўрганади. Олтмиш фоиз ўрганадиган нарсасини. Шунинг учун ота оналар фарзандларини кимлар билан дўст тутаётганлигига қаттиқ еътибор беришликлари керак. Улар мана шу масъулиятни ҳис қилишлиги керак. Сўрасин, суриштирсин, ким савол берсин, аниқласин. Акс ҳолда, ёмон дўстларга агар улфат бўлиб қолса, ҳақдан адашишига, нотўғри йўлларга киришига, гуноҳмасиятга ботишига ва алал оқибат ҳалокатига сабаб бўлиши мумкин.

[2:45] Чунки жуда кўп ёшларни деймизми, катталарни деймиз ми, фарқи йўқ. Жуда кўпчиликни бошига тушиб қолган мусибатларни синчиклаб ўрганиб чиқсангиз, аксариятини сабаби ёмон улфатларга бориб тақалади. Сигарет чекишни қайердан ўрганади? Кўчадан ўрганади. Сўкинишни қайердан ўрганади? Кўчадан ўлганади. Холос уриштиришни қайердан ўрганади, компютер ўйнашни чи? Қарангларда, фарзандингизда қанақа бир сизга ёқмайдиган салбий сифат бўлса, яхшилаб текширсангиз, уни албатта кўчадан ўтган. Айтганмиз, фарзандни қалбини, ақлини бўш вақтини сиз фойдали нарса билан тўлдириб қўймасангиз, у вақт бўш қолмайди.

[3:33] У вақтни албатта егаллаб қўйишади. Уни ақлидаги, қалбидаги бўш жойни албатта тўлдириб қўйишад. Кимлар? Улфатлар. Кўчадагилар. Енди мана шомдаги катта мажлисний имомлардан бири айтади, буни аввал ҳам айтганмиз. Бир ёш йигит бор еди, дарсларга бир тез қатнаб турадиган, доим дарсларда қолдирмай, биринчи сатда ўтирадиган йигит еди. Бирданига йўқ бўлиб қолди. Сўраб суриштирса, қамалиб қолибди. Масжидга келадиган, дарсни ешитадиган бола қамалиб қолди. Нимага қамалибди? Ўғриларни тўдасига қўшилиб қолган. Ўғрилар билан улфат бўлиб қолган.

[4:12] Улар бир уйда ўмарган. Бу бола ўғирликка қатнашмаган қўли билан. Аммо кўчада қараб турган. Ўғ. Бу ўғриларнинг тўдаси ушланиб, сўроқ қилинганда, бу болани ҳам атайтирилган, шу билан қамоққа кириб кетган. Яъни сиз, сиз фарзандингизга ҳалол луқма егизиб, яхши тарбия бериб, домлаларни мажлисларга олиб бориб қўйсангиз у, аммо кўчадаги улфатларини назорат қила олмасангиз, айтдик, олтмиш фоиз нарсани кимдан ўрганади? Кўчадагилардан ўрганади.

[4:47] Шунинг учун фарзандларимиз кимлар билан дўст бўлаётганлигини яхшилаб текшириб чиқишлигимиз керак. Яхши улфат, яхши дўст, мушка, анбар сотадиган атторга ўхшайди. Ёмон улфат, ёмон дўст, темирчини босқонига дам ородиган одамга ўхшлайди. Фарзандга енди дўстни ҳам биз танлаб берамизми деган савол келдими калиларга? Енди нима қиламиз? Кўчадан ўзи топиб олар еканда. Нимага топиб олади? Чунки сиз ўша дўстни топиб бера олмадингиз. Айтдик, сиз беролмаган нарсани кўчадан албатта олади. У бўш жой, бўш қолмайди. Фарзандингизни ўзингиз билан йеталаб юринг анча мунча. Улфатлар уйига борганда, дўстлар уйига боргунда, билла борсин, болалар билан ўйнасин. Танишсин, дўстлашсин. Чунки сиз ҳам тарбиялаяпсиз болангизни исломий тарбия билан, у биродарингиз ҳам исломий тарбия беряпти. Кўрсин, танишсин, мана шу йўл билан уларга чиройли йўл танлаб беришни имконияти бор. Ва Аллоҳга агар мусулмонлар мана шу масалада фарзандларини дўст танлашида бир иккинчисига ёрдам бермаса, бу катта мушкула бўлади. Оқибати аянчли бўлади.

[6:00] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мафалул жалейси солиҳ ва суък каҳаъми ила ил миски ва нафи хил кир. Бу ҳадис муродалар Имом Бухорий ва Муслимдан келтирилган. Абу Мусо ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Расулуллоҳ айтадилар, яхши суҳбатдош билан, ёмон суҳбатдошнинг мисоли худди мушки атир кўтарувчи билан темир босқонини пурковчига ўхшайди. Яъни битта одам атир сотади, бўйнига келиб олиб, биттаси ўша темирчини босқонини шу нима қилади, дам уриб туради.

[6:35] Мушки амбар кўтарган одамни олдига келсангиз, агар пулингиз бўлса, сотиб олиб фойдаланасиз ундан. Агар пулингиз бўлмаса, енг камида ҳали атирларни ҳиди бурнингизга уради да, ёқади сизга. Енг камида ҳидларни мазза қиласиз. Аммо, бояги темирчини босқонига дам урадиган, босқонга дам урадиган одам, ёнига келиб тегиб кетсангиз, кийимингизни қора қилади. Агар кийимингизни тегизмасдан ўтиб кетсангиз ва бу ҳиди қалбингизга ёқмайди.

[7:05] Бу нозик ташбеҳни кўринг. Киши. Дўстларини ўзгартириши билан ўзини ўзгартирди. Агар ёмон дўстларни яхши дўстларга алмаштирса, яхшиликка қараб ўзгаради. Агар яхши дўсмларни ёмонларга алмаштирсак, ёмонликка қараб ўрганади. Ана битта йўли екан а тузалишда. Фарзанд кимлар билан дўстлашди? Бундан хабардор бўлишлик керак. Ҳозир айтиб ўтдик, олтмиш фоиз ўрганадиган нарсасини бола кўчадан, дўстларидан ўрганади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Довуддан келтирилган ҳадис. Абу Ғурур розияллоҳу анҳудан. Қола набию соллаллоҳу алалайҳи васаллам ал маръу ала диний халилиҳи, пал ёндур аҳадукум ман юхалил.

[7:54] Киши дўстининг динида бўлади. Ҳозир айтдик ку, дўстларни яхшиларга алмаштирсангиз, демак яхши бўласиз. Динингиз яхши бўлади. Киши дўстони динида бўлада. Сизлардан биттанглар ким билан дўст бўлар еканини бир қараб қўйсин деди. Ким билан дўстсиз? Сиз ўшаларни биттасисиз. Айрим сўфийлар айтар екан, холи сенга Аллоҳнı еслатмайдиган, сўзи сени Аллоҳга далолат қилмайдиган кишини дўст тутмагин. Қайтарамиз? Холи сенга Аллоҳнı еслатмайдиган, сўзи, сени Аллоҳга далолат қилмайдиган кишини дўст тутмагин.

[8:39] Кўрдингиз, Аллоҳ есига келсин. Суҳбатлашиб ўтирдингиз, иймонингиз зиёда бўлсин. Агар ақлли инсон бўлса, ҳоли ҳам, сўзи ҳам ундан яхшироқ одамлар билан дўст бўлишликка ҳаракат қилишлиги керак. Чунки яхши жамоатга қўшилсангиз, юксаласиз. Ёмон жамоатга қолиб қолсангиз, пасеясиз.

[9:02] Ихтиёр қилиш кимни қўлида екан? Енди нима қилай енди, бирга катта бўлганмиз да енди. Қанақа ташлаб чиқиб кетаман бўлиб, ташлаб чиқилиб кетасиз, биродар. Маъсиятдан чиқишни хоҳламаяпти. Ибодатга юришни покинийди, хоҳламаяптими? Гуноҳида туриб оляпти, насиҳат қилдингиз, ҳикмат билан йўл тутдингиз, домлани олиб келдингиз бир икки марта, мажлис унамаяптими? Енди тарк қиласиз. Енди тарк қилассиз. Чунки шунда ҳам бирга бориб юборишлик, сизни ҳам ўшалардан битта ўшаларни биттаси еканлигингизни белгиси бўлади.

[9:32] Хўп, сендан ҳоли ва сўзи олий бўлган одам билан дўст бўл. Е қайердан биламиз уни сўзи билан ҳолини олий еканлигини? Уни белгиси шуки, у билан бирга бўлганингда қалбинг хотиржам бўлади. Уни олдидан туриб кетгинг келмайди. Уни суҳбатида хотиржамлигини ҳис қиласан. Мана шу одамни ҳоли ҳам, сўзи ҳам сендан олий екан. Гаплашиб ўтирсанг, қалбинг таскин топади, жонинг ором олади, туриб кетгинг келмайди.

[10:07] Енди бир хилги мажлисларга кириб қоламиз, шу тезроқ тугаса да, тезроқ шу очди берса ю, нима қилсак, туриб келса, юрагинг сиқилиб кетади. Катта катта одамлар гапираётган гапини ешитиб туриб. Демак бу одам яхши одам емас. Модомики уни суҳбатидан безияпсизми? Модомики тезроқ туриб кетай деяпсизми? Демак яхши одаммас бу. Холингни юксалишига, илмингни зиёда бўлишига сабаб бўладиган инсонни дўст ку. Дўст биродарлар, фарзандларимизни енг асосий еҳтиёжлардан биттаси. Сиз бир йил ерталаб юрасиз, икки йил ерталаблайсиз, лекин болангиз улғаяр, унга дўст улфат керак.

[10:48] Боласи билан сафар қилади ота, албатта бу яхши. Аммо ўзини тенг тушлари бўлса шу сафарда, ҳалигилар билан кўпроқ яйрайди. Чунки сиз билан болангиз ўртасида ўттиз йил, қирқ йил фарқ бўлишлиги мумкин. Шунинг учун дўст албатта керак. Ижтимоий уни талаби, дўстсиз уни ҳаёти яхши бўлмайди. Шунинг учунга Али ибн Абид олим айтадилар, фарзандларингизни тарбия қилинглар. Уларга одоб беринглар. Диққат. Бас улар сизларнинг замонингиздан бошқа замон учун яралганлар.

[11:26] Яъни, мен сени ёшингда манақа едим деманглар. Чунки сизларда замонинглар бошқа еди. Ҳозир бошқа замонда. Айни сиздақа бўлишини талаб қилманг. Сиздақа бўмайди, чунки давр бошқа, замон бошқа. Унда нима қиламиз? Унда нимани талаб қиламиз улардан? Улардан ахлоқли бўлишлигини, яхши дўстларни ўзига улфат қилишлигини, мусулмон кишилар билан бирга бўлишлигини талаб қилинг.

[11:55] Бизни давримизда деб бошланади ю. Ҳа, яхши, сизни даврингизда гапирганингиз. Аммо ҳозир бошқа давр. Бугунги дарсимиз биродарлар мавзуси шу. Дўст танлаш. Фарзанд ким билан нуфатчилик қилади? Нималарга қизиқади? Нималарни ёқтирмайди? У фарзандингни ўртоқлари, дўстлари, ота онаси ким? Улар нима билан шуғулланади? Бу болани нима билан боққан? Шу нарса билан қизиқишимиз керак. Ей, кимлар билан юрибсан? Ким? Кеча ёнингда турган одам дейсиз. Бошинами, жўрами? Масалан, ким фарзандини, ҳамма жўраларни танийди. Битта иккитаси емас, ҳаммасини.

[12:43] Енди ота оналар нима билан шуғуллан деб сўрамай қўяверинг. Қаранг, бу тарбияни бир муҳим нуқтаси. Чунки қаранг, уйингизни зўр тарбия беришингиз мумкин. Оилангиз исломий бўлиши мумкин, оилангиз зўр бўлиши мумкан. Агар улфатлари чатоқ бўлса чи, фарзандни шулар тортиб кетиб қолади. Кўрасизлар у, бир тузук одамларда болаларини проблемага кириб олганлигини. Муаммога кириб қолганини, ота онасига қараб туриб, бу боласи ҳеч қачон бунақа бўлмаслиги керак дейсиз. Лекин қаёқдан шунақа бўлиб қолди? Шунинг учун қайтариб айтяпмиз, биродарлар, бу йенгил мавзу емас. Бу йенгил мавзу емас.

[13:19] Е, у ошнасини кимлиги, ота онасини суриштириш емас. Ҳозир ўзи боласини ҳам бироқ. Ҳа, ўзи ўзи хоҳлаганидек контрол қила олмаяпти. Ей, қайерда юрасан ей? Ярим кечаси келасан. Ҳа юрибман да, ошналарим учун, сомон. Яхши дўст биродарлар яхшилик етайлик да. Ёмон дўст ёмонлик етайлик да. Мана Қуръондаги бир қанча оятларни ўқиймиз, қорин ҳақидаги. Қорин ким еди? Қорун, Мусо алайҳиссаломнинг қавмидан бўлган одам еди, жуда катта бой еди. Шу даражада бой едики, яъни хазиналар бекитилган хоналарнинг калитларини кўтариб юргани, уч тўртта қувватли одам қийналарди.

[14:04] Аллоҳ Таоло айтади. Астайду биллаҳ, иннна қорун ака намин қавми муса, фабаҳо алайҳим. Албатта Қорун ўзи Мусо қавмидан еди. Бас у қавмдошларига кибра ҳаво қилди. Биз унга хазина дафиналардан калитларини кўтариб юришнинг ўзи куч қувват егалари бўлган бир жамоатга оғирлик қиладиган нарсаларни ато етган едик. Шунақа бой бўлган.

[14:35] Ўшанда қавмдошилар унга ҳовлиқиб кетди, кибра ҳаво қулди. Қавмдошларни ичидаги солиҳлари унга насиҳат қилди. Ла тафро. Холиқман. Чунки Аллоҳ холиқма кимсаларни суймас. Биринчи насиҳати холиқма. Ва Аллоҳ сенга ато етган моли давлат билан аввало охират ободлигини истагин. Иккинчиси, охиратга сарфлай. Насибангни ҳам дунёдан унутма. Яъни дунёдаги насибанг нима? Икки метр капан. Есингдан чиқмасин дунёдан олиб чиқиб кетадиган нарсангни, хор ухма.

[15:14] Аллоҳ сенга еҳсон қилгани каби, Аллоҳни бандаларига сен ҳам еҳсон қил. Тўртинчиси. Бешинчиси, бузғунчилик қилишга уринма. Солиҳ кишилар ўзини қомидан бўлган қоринни кўрганида, унга қилган насиҳатини кўринг. Бир яшайсан, қорин. Қанақа кайф қилиб қолди. Бир марта келамиз бу ҳаётга деяптими?

[15:39] Яхши, дўстлар яхши, ҳам суҳбатлар нимага далолат қиляпти? Яхшиликка. Кел, кел, бўлади. Умрингда бир марта бўладиган нарса. Кел, айт. Нечта чиқади машина? Тўғрими? Е, бу ёқдаги инсофли жойлар айтади, қўй дейди. Умрингда бир маротаба бўладиган нарсани маъсият билан бошлайсанми дейди. Оилангни қуришликни аввалини масиятни суйқурасанми, қўй дейди. Бу ёқда айтади, айтиб юборади дейди. Бир марта бўлади дейди.

[16:09] Ҳақиқатдан бир марта бўладими? Ким унга шу маслаҳатни берди? Ким шу андозони калласига жойлаб қўйди? Ёмон дўстлар. Ёмон дўстилар. Нима бўлди буни оқибати? Мана шундай бир солиҳ кишиларни насиҳатига қулоқ солиб бўлди, нима бўлдим? Фақҳора жаъалаа қов меҳи фии зиънатий. Қолалладина юрийду унал ҳайъати дуня, я лайталана мислама утя қорун. Иннаҳулоду ҳаддин адин.

[16:40] Сўнг Қорун қавми олдига ясан тусан қилиб чиққан еди. Ҳаёти дунёни истайдиган кимсалар, уни кўриб, дунёни ҳавасида юрган одамлар, уни кўриб ҳавас қилиб, е, қанийди, бизлар учун ҳам Қорунга ато етилган мавлу давлат бўлса еди, дарҳақиқат у улуғ насиба егаси дерди. Зуорасини катта олганда дейишди. Ҳавас қилиб қолишди. Яна, соли кишилар нима деди буларга? Бу соли кишилар Қорунга насиҳат қилишди бештасини. Мана енди уни ҳолатини ҳавас қилаётганларга, яна бояги соли кишиларни насиҳати. Илм, маърифат ато етилган кишилар еса, ўлим бўлсин сизларга. Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун Аллоҳ берадиган ажр савоб яхшироқ ку. У савобга фақат сабр қаноатли кишиларгина еришувур дедилар. Яна тўғри йўлга чақиришди. Яхши ҳамсуҳбатлар, яхши кишилар.

[17:42] Фаҳосаф на биҳи ва би дариҳил ард. Фа маака ана лаҳум мин фияти янсуру наҳум индуниллаҳ ва маака анамина ал мунтасирин. Оқибати нима бўлди уни? Қоринни оқибати нима олди? Бас, биз Қоринни ҳам, унинг ҳовли жойини ҳам йерга юттирдик. Сўнг унинг учун Аллоҳда ёрдам берадиган бирон ўзга жамоат бўлмади. Ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади, дейди. Енди бояги ҳавас қилиб турганларни аҳволини кўринг. У ю, кириб кетди ертага. Уни ҳавас қилиб турганда нима дейишди? Ва асбаҳо ла дина таманна у мака наҳу билъамз. Я қўлуна вайка анна влоҳа ё бузутур ризқалиман яша омин ибодий ҳимоя қидир. Мана енди кўз очилди буларни, йер ютиб юборди қараб туришган жойида.

[18:34] Ва куни кеча унинг мартабасини орзу қилган кимсалар, во ажаб, Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, ўзини хоҳлаган бандаларини ризқини танг қилиб берар еканда деб қолишди. Агар қорин яхши кишиларни, яхши ҳамсуҳбатларни, яхшироқ дўстларни насиҳатига қулоқ солганида нима бўлар еди?

[19:00] Ҳайриятга йетишармиди? Бу кимни насиҳатига қуло қолди? Бир марта яшайсан укахон, бир кайф қилиб қол, умрингни бир марта бўладиган нарса, деганларни гапига кирди. Вой ишониб юборинглар. Ўшанақа қилганлар йигирма йил ётгандан кейин ўша қилган ишига ҳижолат олади, пушаймон йейди. Агар ақли кирса ўша йигирма йилдан кейин. Агар кирмаса ақли, ўшанда ҳам пушаймон йемайди. Йиғлаб ўтиради рўмолчасини олиб, шунақа едик қара бир пайтлар деб.

[19:28] Агар кишининг ёнидаги дўстлари солиҳ инсонлар бўлса, улар уни тўғри йўлга бошлайди. Оят каримада одамлар ҳаддидан ошган қоринни моли давлатини ҳавас қилишди. Аммо иймонли, илмли бўлган сонли кишилар еса уларга насиҳат қилишди. Уларни мана шу тўғри йўлга далолат қилишди. Исломда фарзанд тарбияси, ижтимоий тарбия, ҳақлар бобидаги дўст ҳақ ҳақида дарс қилган бўлдик. Иншааллоҳ мана шу мавзуни кейинги жума давом етказган бўламиз. Ақули қовли ҳа давос таоф ируллоҳи
