# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 233 of 510
- Section: —
- Duration: 26 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/233
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Zp11bQDVCCE.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Zp11bQDVCCE
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/232.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/234.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Аллоҳу раҳмат, роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, роббилар аъламин. Вассалому алайҳи вас саламу алаш роҳиюл мусамин ва ала алихию ашабийҳи ажмаъин. Аллоҳумма алин на маъям фауна ва на бимаъл ла мутаноза ибн ал илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва аренал баътила баътилан ва ризқу натижатина ва ҳожи аллоҳ мин мағастами он ал қовлу файетта би она ҳусана, водихин ла би роҳаматика фия ибадика солиҳаин. Аммавот ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

[0:31] Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини давом етказяпмиз. Енди йеттинчи матн. Йеттинчи байтимиз Аллоҳу азза ва жаллони шай дейиш мумкинлиги ҳақида. Шай дегани араб тилида нарса. Нусам милла ҳа шай ан ла кал ашиаи ва затан ан жиҳати сидди холи.

[0:54] Аллоҳни бошқа шайлар каби бўлмаган шай деб атаймиз ва олти тарафдан холи бўлган зот деймиз. Шай, нарса. Аллоҳ бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса ва олтита тарафдан холи зот. Назмий баёни. Аллоҳни бетимсол шай деб аташ бор, ҳам зот деймиз, аммо емас тарафдор.

[1:22] Аллоҳни бетимсолшай деб аташ бор. Ҳам зот деймимиз, аммо емас тарафда. Зот деймиз лекин бир тарафдаги зот демаймиз. Аллоҳни осмонда десангиз, бир тарафга жойладингиз Аллоҳни. У йерда емас дегани. Баҳодир ўшда дегани, Баҳодир Бишкекда емас деган. Агар бир нарсани бир жойда десангиз, демак бошқа жойда емас деганингиз бўлади. Аллоҳни осмонда дейдиган бўлса зоти билан, унда йерда чи? Аллоҳ Таоло замон ва макондан беҳожат. Бизни ақидамиз шунақа. Аллоҳ замон ва макондан беҳожат. Агар Аллоҳни осмондада десангиз, оддий савол. Осмон яралмай туриб қайерда еди?

[2:08] Биз аҳли сунна ва жамоа, Аллоҳ Таолони зод жиҳатидан ҳам, сифат жиҳатидан ҳам бошқа бирор бир нарсага мутлақо ўхшамай деб еътиқод қиламиз. Мана қаранглар. Биз қўл кўтариб, Парвардигор деб туриб, кўзимиз юмилиб қолади баъзида. Ўтириб дардимизни айтамиз, илтижойимизни қиламиз, кўзимиз ювиб. Шу ҳолатда кўз олдингларга қанақа сурат, қанақа шакл намоён бўлади? Ўйлаб кўрганмисизлар?

[2:38] Ўйлаб кўрганмисизлар? Ҳеч нарса келмайди кўзингизни олдига. Демак Аллоҳга дуо қиляпсиз сиз. Демак биз Аллоҳга дуо қилаяпмиз. Чунки биз Аллоҳни қанақа еканлигини тасаввур қила олмаймиз да. Вала ажзу андар кел идроки идрокун, вал бақсу ан сирри дҳати робби ишоркун. Идрок қилишликдан ожизлик идрок қилишлигидир. Оллоҳнинг зоти ҳақида баҳс қилишни шир келтиришдир.

[3:07] Оллоҳнинг зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг Оллоҳнинг зотинни идрок қилишиндир. Оллоҳнинг з отини қандай еканлигини. Идрок қила олмасликнгни идрок қилиши Оллоҳни зотини идрок билишингдир. Оллоҳни қанақа зот еканлигини мени ақлим олмас екан, мен тасаввуримга сиғдира олмайман екан дедингми? Демак Аллоҳда танибсан сен биродар. Чунки олтита тарафни ичида бўлиш бу махлуқларга хос бўлган сифат. Аллоҳ таоло олтита тарафни ишида бўлмайди. Ва датан ан жиҳати сидди холи.

[3:46] Аллоҳ таолога нисбатан шай сўзини, нарса сўзини қўллаш тўғрисида еса бу сўзни бошқаларга қараганда аллоҳга нисбатан ишлатишимиз, қўллашимиз аъло роқ. Чунки бор нарсани нарса деймиз. Бор нарсани нарсани деймиз, йўқ нарсани нарса демаймиз. Бор нарсаларнигина шай деб номлаш, нарсада номлаш мумкинлиги еътиборга олганда, аллоҳ таолони бор еканлиги бошқа нарсалар каби ўзидан бошқага муҳтож емас, балки борлиги бошқанинг таъсири қилишига боғлиқ бўлмаган зотдир. Шунинг учун аллоҳ таолони нарса деймиз, лекин орқасидан дарҳол бошқа нарса, бошқа нималарга ўхшамаган нарса деймиз.

[4:28] Мана шу сўзини таъкидлаб келтирилиши, еътиқод масаласида қаттиқ адашган жаҳмия фирқасининг нотўғри ақидасидан огоҳлантириш учун келтирилди, ёзилди. Ўша раҳматуллоҳ алайҳининг шеърий услубда қисқа ва лунда қилиб турли еътиқод масалаларини битта битта баён қилишини ҳам, еҳтимол ўша пайтдаги енг долзарб мавзу бўлиб турган масалалар ҳақида аҳли сунна вал жамоанинг қарашини оммага тақдим етиш бўлган. Нима муаммо чиқса, уламолар чиқиб жавобини беришган.

[4:58] Бу зотдан икки юз йилча олдин яшаган имому мотируди раҳматулло алихам ўзини тавҳид асарида аллоҳ таолони шай, яъни нарса деб аташ мумкинлигига нақлий ва ақлий асослар бор еканлигини баён қилган. Айтадики, имом мотируди Аллоҳ Таолони шаъй деб аташ мумкинлигига иккита асос мавжуд. Биттаси нақлий асос, иккинчиси ақлий асоси. Нақлий далил бор. Ақлий далил бор.

[5:28] Ақлий далил, нақлий далил дейди. Нақлий далили дегани оят, ҳадис. Бу йерда ақл ишлатиб ўтирилмайди. Нақл қилиняпти, яъни бизга олиб келиняпти. Аллоҳдан пайғамбарга, пайғамбардан саҳобага шундай кўчиб келаётган далил нақлий далил дейилади. Оят ва ҳадис нақлий далил. Шундай олинади. Енди ақлий далили дегани, инсон ешитиб туриб, ақли қаноатланадиган далиллар. Масалан, Аллоҳ Таолонинг борлигига ақлий далил нима деса, йерда турган из, машинани балонни изида турибди. Қара, мана шу из нимани борлигига далолат қилади деса, балон юрган дейди. Демак, из ана шу покришкани борлигига далил бўлар екан, демак бу коинот турибдими, ўз ўзидан бояги покришкани ўзи пайдо бўлиб қолмагандек, бу коинот ҳам ўз ўзи пайдо қолиб қолмаган, уни кимдир яратган бўлиши керак деса, ҳа дейсиз. Мана шу ақлий далил бўлади.

[6:25] Аллоҳ Таолони шай деб аташ мумкинлигига иккита асос мавжуд. Биттаси ақлий, биттаси нақлий. Биринчиси Қуръондан далил. Нақлий далил. Аллоҳ Таоло айтади лай сака митҳлиҳи шайъун ва ҳувас самиюл босир. Унинг мислидек бирор шай йўқ. Аллоҳга ўхшаган бирор нарса йўқ. У ўта ешитувчи ва ўта кўрувчидир.

[6:55] Қуръондан делилимиз бор, Аллоҳни шай нарса дейишликка. Лекин орқасидан дарров нима деймиз екан? Аллоҳ нарса, лекин бошқаларга ўхшамаган нарса. Агар Аллоҳ Таолони шай, нарса деб аташ мумкин бўлмаганида, ўзидан ўхшашни унинг мислидек бирор шай йўқдир дея шай исми билан рад қилмаган бўлади. Чунки мавжуд бўлмаган, борлиқда йўқ бўлган нарсага шай, нарса деган сўз ишлатиб бўлмайди.

[7:28] Бир нарса олиб келдим дейди. Сенга бир нарса олиб келдим деганда, демак у нарса бор. Нарса деган сўз бор нарсага ишлатилинади. Модомики бор нарсани нарса дейиш мумкин бўлса, Аллоҳ Таолонинг борлиги ҳамма нарсалардан кўра борроқ. Шунинг учун Аллоҳ Таолони шай деб айтамиз. Аллоҳни шай нарса дейиши мумкинлигига иккинчи оят. Нақли далил. Астайдубиллаҳ, қул айю шай ин акбару шаҳадатан қулинглар. Айтинг ей Муҳаммад алайҳиссалом. Гувоҳлик бўйича қайси нарса каттароқ? Қайси нарса гувоҳлик жиҳатдан каттароқ? Айтинг яна ей Муҳаммад алайҳиссалом ўзингиз, Аллоҳ деб. Демак Аллоҳ Таоло ўзини нарса деяпти бу йерда. Демак Аллоҳ азза ва жаллага шай ёки нарса деган сўзни ишлатишлигимиз тўғри бўлади. Енди ақлий далил. Иккинчи асос, ақлий асос бўлиб, шай, нарса дейиш урфда бир нарсани борлигини тасдиқлаш учун ишлатиладиган исм. Енди бир одам ҳеч нарса емас деган бўлса, бу гапидан арзимаган нарса деган маънони мақсад қилмаган бўлса, ҳеч нарса дегани бир нарсани борлигини инкор қилиш бўлади.

[8:47] Шунга кўра Аллоҳ Таолони шай дейиш унинг борлигини тасдиқлаш ва сифатларини еътироф қилиш бўлади, дейди Имому Мотуридий. Қуръонда ҳадисда аллоҳ таолога нисбатан битта сўз ишлатилган бўлса, ўша сўз бошқа мавжудотларга ҳам ишлатилганбўлса, масалан, шай деди аллоҳ таоло. Нарса деди. Нарса деган сўз Аллоҳга ҳам ишлаяпти, махлуққа ҳам. Лекин Аллоҳ Таолони нарса деган пайтимизда, дарров орқасидан бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса деб қўйишимиз керак.

[9:20] Ҳар битта нарса олтита тарафнинг ичида туради. Ҳар битта нарсанинг олди бор, орқаси бор. Ўнги бор, сўли бор, усти бор, ости бор. Ҳар битта нарса олтита тарафнинг ичида туради. Ва затан ан жиҳати сидди холи. Ва олти тарафдан холи бўлган зот деймиз.

[9:45] Мана шу ўринда Аллоҳ Таоло макондан холи еканлиги ҳақида ҳам баҳс қилишимиз керак бўлади. Қайтариб айтаман. Мана шу ўша ўринда Аллоҳни бирон бир тарафдан тараф деган тушунчадан холи еканлигини айтишимиз керак. Қайтариб айтинг. Сизлар мени олдимда турибсизлар. Масжидни иморати, янги қурилаётган иморати мени орқамда турибди. У силетилишимиз мендан чоп томонда турибди, темир яшигимиз ўнг томонда турибди. Демак, мен нарсаман, мен олтита тарафни ичидаман. Йерни устидаман, осмоннинг остидаман. Ва затан ан жиҳати сидди холи. Аллоҳни олтита тарафдан холи деб айтамиз. Бизни аҳли сунна ва жамоа еътиқодида Аллоҳ Таолони замон ва макондан беҳожат деб еътиқод қиламиз. Қайтариб оламиз. Аллоҳ замон ва макондан беҳожат. Бошқача қилиб айтганда, Аллоҳга замони ҳам кераги йўқ, макони ҳам кераги йў.

[10:52] Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, биродарлар, саҳобалар даврида Аллоҳ Таолонинг сифатлари Китоб, Суннатда қандай келган бўлса, шундай иймон келтиришган, баҳс қилишмаган. Биринчи уч асрда яшаган биронта кўзга кўринган олим, саҳоба тобеин Аллоҳни осмонда деган емас.

[11:16] Шуни яхшилаб тушуниб олинглар. Аллоҳни осмонда дейиш, Аллоҳ Таолога жой нисбат қилишлик ўн саккизинчи асрда яшаган одамларни тилидан чиқди. Қуръондаги оятларни зоҳирга қарасангиз осмондага ўхшаяпти. Осмондаги зот сизларни йерга юттириб юборишдан омондамисизлар деса, мана осмонда деяпти деб туриб, оятни зоҳирга қараб осмонда деяпди. Биродалар, бу еътиқодни икки оғиз гап билан нотўғрилигини исботлаши мумкин. Аллоҳ осмондами? Осмонда. Иккинчи савол. Осмон махлуқми? Махлуқ. Яъни аввал бўлмаган, кейин яратилган. Осмонни яратмай туриб Аллоҳ бормиди? Бор еди. Қайерда еди унда?

[12:04] Бўлди, тугади. Бўлди, тугади. Ўшанинг учун биринчи уч асрда яшаган одамларнинг биронтаси Аллоҳни осмонда демаган. Оятда қандай келган бўлса, шунда деб еътиқод қилган, Аллоҳ Таолонинг зоти, сифати ҳақида тафсилотига киришмаган. Аммо кейинчалик пайдо бўлган Карромия, Мушаббаҳа, Нажория деган фирқалар Аллоҳ Таолонинг сифатлари ҳақида бузуқ, турли даъволарни кўтариб чиқишган. Уларни бузуқ даъволардан биттаси нима еди? Аллоҳ Таолога маконни нисбат беришлик бўлган. Аллоҳ таологамаконни нисбат қилишлик, аллоҳни бир жойда деб билишлик, уларнинг даъволардан битта бўлган.

[12:45] Йигитлар, мана оят турибди, ҳадис турибди а? Пайғамбаримиз даври, саҳобалар даври, тобинлар даври. Учта аср. Расулуллоҳ мана шу учта асрни мақтаганлар. Бинобарин, оят ва ҳадисни мана шу учала асрнинг филтридан ўтказиб туриб, кейин ўрганамиз. Мен содда қилиб гапириб беряпман сизларга. Сизлар ўн бешинчи асрда яшаётган одамлар ёки ўн учинчи асрда ёшаган одамлар ўзидан олдинги ўн уч асрни оқлаб ўтиб туриб, оятни, ҳадисни прямой ўзи ўқиб, ўрганиб, хулоса чиқаришга ҳаққи йўқ. Оят ва ҳадисни мана бу учаласи асрда яшаган олимларнинг елагидан ўтказиб инаким хулоса қиламиз. Ким оқлаб ўтиб кетаётган бўлса, Аллоҳни осмонда деяпти. Тушундингизми? Ким оқлаб ўдиб кетган бўлса намоз ўқимагандан дўк кофир деяпти. Биз Қуръон ва ҳадисни мана шу уч асрда яшаётган олимлар қандай тушунган бўлса, шундай тушунамиз, инак саломат бўламиз. Агар оқлаб ўтиб кетиб, прямой ҳадисдан, прямой оятдан олавераман дейдиган бўлсанглар, аниқ адашамиз.

[13:53] Лекин пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадисини енг яхши тушунган ким бўлган? Саҳоба бўлган. Ундан кейин тобин бўлган, ундан кейин таба тобин. Сиз пайғамбарда ҳадисини яхши тушинган саҳобани, тобинни, таба тобинни оқлаб ўтилиб кетаётганингизда, мен улардан кўра яхшироқ тушунаман деётган бўлиб қолмаяпсизми? Ақлданми шу?

[14:18] Ей, Абу Ҳанифа саҳобалардан йеттита ёки ўн тасини кўрган дейилади. Тобеин Имом Абу Ҳанифа. Шунинг учун биз Абу Ҳанифани гапираётганимизда, пайғамбаримиздан олиб гапираётган бўламиз. Кўп айтдик сизларга, оятларни, ҳадисларни, таржимасини ўқиб олиб туриб, сизни каллангизга келган хулоса билан йечим қиладиган бўлсангиз, қоқиласиз. Хоҳласиз.

[14:46] Демак, Аллоҳ Таолонинг сифатлари ҳақида бузуқ еътиқодларини одамларга тарқатишни бошлаганида, уламолар Аллоҳ Таолони макондан пок екани ҳақида чуқур баҳс қилишга еҳтиёж туғилди. Мана шу фирқаларни давойи фитналарига аҳли суннавал жамоа уламолари Қуръонга ва ҳадисга асосланиб, кескин раддияларни беришган.

[15:14] Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, хотиржам бўлинглар укалар. Бизни юртимизда мусулмонлар ушлаб амал қилиб келган ақида билан мазҳаб юз фоиз тўғри. Чунки Пайғамбаримиз айтганлар, инноуммати ла тажжитамиё ала вола ала. Мени умматим залолат устида жамланмайди деганлар. Яъни бир иш хато бўлса, уммат ҳаммаси бир бўла олмайди уни устида, ихтилоф бўлади уни устида. Минг йилдан ортиқ бизни ақидамизга, мазҳабимизга, минг йилдан ортдиқ муддат, уммат шу иккита йўлни ушлаб келяптими? Демак, тўғрилигини далили, вақт деган елакдан ўтди. Аммо бунақа келиб кетадиган нарсалар бир чиқади, ихтилоф қилади, мусулмонни бўлади, кейин йўқ бўлиб кетади. Қул жа ал ҳаққу ва заҳақул баътил инн ал баътил акани заҳҳуқу. Айтинг, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ҳақ келди, ботил кетди, йўқ бўлди. Зеро ботил йўқ бўладиган нарса бўлади. Мана Каромия, Мушаббаҳа, Нажория, Муаттала, Жабария, Мўтасиллат деган фирқа ратчиқа бир одамларда бошини айлантирди. Енди қани улар? Йўқ бўлиб кетди? Аҳли Суннани еътиқоди турибдими?

[16:28] Ушбу масала бўйича Аҳли Сунна ва Жамоанинг ва адашган фирқаларни орасидаги фарқлари қуйидагича бўлган. Каромия ва Мушабаҳа фирқалари айтишганки, Аллоҳ махсус маконда, яъни Аршда дейишган. Нажория фирқаси Аллоҳ барча маконда дейишган. Енди Аҳли Сунна ва Ал Жамоа Аллоҳ Таоло бирор маконда ўрин олишдан ҳоли дейишган.

[16:56] Биринчи тоифа Аллоҳ Таолони Аршда деяпти. Иккинчи тоифа фирқа ҳамма йерда деяпти? Бояги саволни қайтарамиз. Арш махлуқми? Махлуқ. Овол йўқ еди, кейин пайдо бўлди. Аллоҳ аршни яратмай туриб, қайерда еди? Агар Аллоҳни аршда десангиз, арш яратмай туриб қа деди? Жавоб йўқ бунга. Жавоб йўқ. Агар ақлингизни қулуплаб олмаган бўлсангиз, мана шу савол сизни нариги ақидани нотўғри еканлигини тушунишингизга йетарли далил.

[17:30] Шунинг учун қатиб олмаганларга фойдаси бор бу дарсларни. Қатиб қулуплаб олган бўлса фойдаси йўқ. Бир тоифа айтди Аллоҳни аршда деди. Бир тоифа айнитди Аллоҳ ҳамма йерда деди. Аҳли сунна айтди, Аллоҳ маконга муҳтож емас. Чунки ҳамма йер ҳам махлуқ яралган нарса, Арш ҳам махлуқ яралдиган нарса. Ҳамма йер ҳам, Арш ҳам йўқ пайтида ҳам Аллоҳ бор еди. Унда қайерда еди?

[18:00] Машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳ алайҳ ўзини Ақидату Насафиясида шундай дейди, у зот бирор бир маконда ўрин олмайди. Яъни, нима дегани? Бир макондан ўрин олиш, бошқа макондан узоқ бўлиш дегани. Яъни Аҳмад Ўшда, демак Бишкекдан узоқ у. Енди маҳмуд, бишкекда, демак ўшдан узоқ у, бир макондан жой олиш дегани, бошқамакондан узоқ олиш дегани. Шундайми? Енди, бир жойга яқин бўлиш, бир жойга узоқ бўлиш, бу жисмларда бўладиган хусусият.

[18:43] Аллоҳ Таоло жисм емас. Аллоҳ Таоло жаъвҳар емас. Аллоҳ теоло араз емас. Мана шу жисм, жаъвҳар, араз деган нарса, бир нарсага яқин бўлади, бир нарсадан узоқ бўлади. Бир жойга яқин бўладими, бир жойдан узоқ бўладими. Масофани ва маконни Аллоҳга нисбат қилишлик мумкин емас. Бинобарни Аллоҳ Таолога замон ҳам керак емас, макон ҳам керак емасс.

[19:11] Дарсимизни бошида айтдик, ҳар қандай нарса олтита тарафни ичида туради. Ҳар қандай нарсани олтита тарафи бор. Усти бор, ости бор. Ўнги бор, чапи бор. Олдиси бор, орқаси бор. Ҳамма нарса борлиқда шу олтита тарафнинг ичида туради. Енди Аллоҳ Таоло олтита тарафни ҳам ўзи пайдо қилган. Демак, у олтита тарафни ичига Аллоҳ Таолони киритиб бўлмайди.

[19:43] Бир нарсани ичида, олтита тарафни ишида бўлишлик махлуқотларнинг сифатли. Аллоҳ Таоло бунақа нуқсондан пок. Аллоҳга яқин бандада бу деб қўяди. Аллоҳдан узоқ бандада бу деб қояди. Шунда нимани тушунасизлар? Масофани тушунасизларми? Яқин узоқ деганда? Ёки ёки тақво билан фисқ фужрни тушунасизиларми?

[20:09] Масофа масалан, мана шу енг баланд иморат, Буржу Халифа, Дубайдаги, саккиз юз метр. Ўшани ўн тепадаги ресторанда арағичга ўтириб зино қиляпти бир одам. Осмонга яқин. Ўша иморатни подвалида бир одам намоз ўқияпти, ўша хизматчи. Қайсиниси Аллоҳга яқин шуларда?

[20:32] Масофа емас екан а? Масофа емаскими Аллоҳга яқини бўлишлик? Бу йердаги Аллоҳга яқинингизга яқин бўлишлик тақво масаласида. Тақво юзасидан яқин бўлади. Гуноҳ, маъсият юзасидан нима бўлади? Узоқ бўлади. Қанақа далил? Ақлими, нақлими шу ҳозирги? Ақлими? Нақлими? Ақлга тўғри келяпти, демак Аллоҳ Таолога яқин деганда масофани тушунмаймиз.

[20:59] Демак аҳли суннавал жамоани ва биз айтган мана шу адашган фирқаларни орасидаги асосий фарқ, биз айтамиз, аллоҳ таоло макондан ҳолий. Шунга кўра, агар мазкур фирқаларнинг гаплари таъвил қилиш имкони бўлмайдиган даражада очиқ ойдин айдилса, масалан, Аллоҳ Аршга жойлашган деса, ўрнашган деса, Аллоҳ осмонга жойлашган десак, бу одам Аллоҳ Таолога нуқсонни нисбат қилган бўлади. Аллоҳга нуқсонни нусбат қилган одам, биродарлар, уламоларни наздида кофир бўлади. Қайтариб айтамиз. Агар сўзларини таъвил қилиш даражасида бўлмасдан, аллоҳ осмонга жойлашган деса, аллоҳ аршга ўрнашган деса,аллоҳ таолога маконни нисбат қилган бўлади. Аллоҳга маконни нисбит қилишлик, Аллоҳга камчилигини нисбат қилишлик бўлади. Енди ким Аллоҳга нуқсонни, камчилигини насбат қилса, уламолар кофир бўлади дейди. Шунинг учун Аллоҳни осмонда Аршада екан биродаларимиздан осмонга жойлашган, Аршга ўрнашганми десангиз, қўрқади шу гапни гапириб юборгани.

[22:11] Биз мақсадимиз бировни кофир қилишмас. Биз одамларни еътиқодида адашган жойини тузатиб қўйишлик. Кейинчалик биродаралар анорроғи ўн саккизинчи асрдан кейин ўзларини аҳли суннавали жамоа ҳисоблаб, мотуридий ақидасини ҳам, ашъарий ақидасини ҳам инкор қиладиганлар пайдо бўлди. Имоми Мотуридий ва Имоми Ашъарий учинчи ва тўртинчи асрнинг вакиллари. Пайғамбаримиз мақтаган учинчи асрга улар илашади. Мана шу иккала ақида мактаб, Мотуридий ва Ашъарий ақида мактаби аҳли суннанинг устозлари ҳисобланади ақида илмидан.

[22:50] Енди минг йил ўтгандан кейин пайдо бўлган тоифалар ўзларини аҳли сунна дейди, лекин иккала ақидам мактабини тутган йўлини хато дейди. Енди айтайларчи, биринчи уч асрга илашган, учинчи асрда, тўртинчи асрда яшаган олимларнинг гапини олишлигимиз тўғрироқми? Ёки минг йилдан кейин яшаган одамни гапини олишимиз тўғрироқ мақида масаласида.

[23:16] Ҳамма нарсани янгиси яхши. Фақат нимани ескиси яхши? Дўстни ескиси яхш ва китобни ҳам ескиси яхси. Илмни ескисини лозим тутинглар ўзингларга. Ана шу тоифанинг турли иддаоларига уламоларимиз ҳар битта инсофли кишини қаноатлантирадиган жавобларни беришган.

[23:42] Ана шу тоифанинг ушбу масала тўғрисидаги иддаолари ва уларга аҳли сунна ва жамоа уламолари томонидан берилган жавобларнини хулосалайдиган бўлсак, улар қуйидагича бўлади. Аллоҳ осмонда дейдиганлар айтишади. Қуръон, суннат ва саҳобаларнинг сўзлари Аллоҳ Таолонинг буюклигига мос равишда осмонда еканига ҳужжатдир. Бу улар айтади. Аҳли сунна ва жамоа уламолари айтадики, зоҳиран, яъни оятда ешитсангиз, зоҳиридаги маъно. Зоҳиран юқорига далолат қиладиган оят ва ҳадислар муташобихдир. Муташобий хабарларни Аллоҳ Таолонинг осмонда еканига далил қилиб бўлмайди. Балки улардан нима ирода қилинганини Аллоҳ ва Расулига ҳавола қилинади.

[24:35] Мана шу ўринда муҳкам ва муташобий оятлар ҳақида қисқача бир тушунча беришимиз керак бўлади. Муҳкам оят қанақа бўлади? Муташобий ояти қанақа бўллади? Муҳкам оят очиқ ойдин аниқ равшан, маъноси аниқ ва бундан бошқа маъно тушунилмайдиган оятлар. Масалан, таббат яда абий лаҳабин ва табби. Абу Лаҳабнинг икки қўли қурсин ва қурди. Бўлди, бошқа маъсо йўқ.

[25:07] Қул ҳу Аллоҳу Аҳад. Айтинг, у Аллоҳ ягонадир. Бошқа маъдоси йўқ. Битта маъноси бор. Маъноси равшан аниқ. Икки хил фикр йўқ. Бу муҳкам оят дейилади. Енди муташобий ҳолат қанақа бўлади? Муташобий ҳолати ўхшаш ва ноаниқ, бир неча маънога далолат қилади, битта маънога қатъий жазм қилинмайди.

[25:32] Мана енди биз айтаётган Аллоҳни осмонда еканлигига, ана шу тоифалар, далилда екан оятлар муташобий, бир қанча маъноси бор. Аниқ емас маъноси. Бир нечта маънога далола қилади. Масалан, ор раҳман алал арши истова. Аллоҳ аршга истеъфо қилди а? Истеъфо қилдида сўзини тўққиз хил маъноси бор. Араб тилида истеъфо деган сўзни тўққизхил маъноси бўлади. Демак, тўққизмаънога далолат қилади. Муҳкам оят бор, муташобиҳ оят бор.

[26:05] Муташобиҳ оятларни олиб туриб, Аллоҳни осмода еканлиги далил дей екан бояги тоифалар хато қилаётганлигида шубҳа йўқ. Ақули қовли ҳали, астағфируллоҳу алайҳи ва лакум.
