# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 235 of 510
- Section: —
- Duration: 17 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/235
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/DdgEXE0deDA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=DdgEXE0deDA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/234.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/236.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:04] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир рўбиран рўмин. Ассалому алайҳи вас салому ала широфил мурсалин ва ала алих ва ашаби ҳияжмаи. Муборак, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракатуҳ. Бугунги мавзуйимиз, биродарлар, Аллоҳ субҳанаҳ ва таолога маконни, замонни ва тарафни исбот қилмаслик. Бизни мотир ёқидамизда Аллоҳ таоло замон ва макондан беҳожат деб айтилган. Аллоҳ таолога замон ҳам керак емас, Аллоҳ таолога макон ҳам керак емасс. Бу бизни ақидамиз. Мотуридилар Аллоҳни ҳамма йерда дейишади деган гап ёлғон, туҳмат. Ашъарилар ҳам, мотуридилар ҳам биронтаси Аллоҳ таолони ҳамма йерда деган емас.

[0:52] Саҳобалар, тобеинлар ҳамда буюк имомлар Аллоҳ азза ва жаллани макондан, замондан ва тарафдан пок деб еътиқод қилишган. Мана бунинг далилларини ўқиб бераман. Қола ас саҳаби юл жалил ва ҳалифату рошид саидина али родияллоҳу анҳу маъносуҳу, кан аллоҳ, валамакан, ваҳуал ан аламакан.

[1:18] Ал фарқу байнал фироқ китобидан. Буюк саҳобий рошид халифа ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадики, Аллоҳ бор бўлганида макон йўқ еди. У зот азалдан қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайдир. Айтганмиз а, кан Аллоҳ, валамакан, ваҳуал ал аламакан. Аллоҳ бор еди, макон йўқ. Ҳозир Аллоҳ қанақа деса, маконда яратмай туриб қандай еди? Шундай. Енди ертага бу макон замонлар йўқ бўлиб кетганда ҳам, ўшандайлигича қолади. Аллоҳ осмонда бўлса, осмонни яратмасдан туриб қайерда еди деган савол бор.

[2:00] Оддий савол, ўзимизга берайлик. Аллоҳ осмондада бўлса, хўп, Аллоҳ осмонда деб тасаввур қилайлик. Осмон йўқ еди аввал. Аллоҳ яратди. Ўша осмонни яратмай туриб, қайерда еди? Яъу мотубаддалул арду ғойрал арди вас самават дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда. У қиёмат шундайки, у йер бошқа йерга, бу осмонлар бошқа осмонга алмаштирилади. Хўп, бу осмон, бу йер йўқ бўлади. Ўшанда Аллоҳ ҳақида туриб турар екан.

[2:30] Оддий, оддий мулоҳаза қилиб кўриладиган нарса. Яна Али розияллоҳу анҳунинг бошқа сўзлари. Бу ҳам мана шу фирқалар орасидаги фарқ китобида келтирилган. Ал фарқу байнал кироқ. Али розияллоҳ ҳам айтади, Аллоҳ Таоло аршни қудратини изҳор қилиш учун яратди, ўзига макон тутиш учун емас.

[2:54] Масалан, биз уй соламиз, ўша йерда туришлик учун. Бизга зарурат бўлганлиги учун уй соламиз. Аллоҳ азза ва жалла аршни яратди ўзини қудратини махлуқотга, ҳалол қа кўрсатиб қўйишлиги учун, уни ўзига маскан, макон қилиб тутишлиги учунга емас. Чунки Аллоҳ Таоло бу аршни, осмонни яратмай туриб ҳам бор еди да. Учинчи далилимиз. Воқорайдон ман заъма анна илаҳана маҳдудун фақат жаҳл ал холиқал маъбуда. Бу хулятул авлиё. Абу Наимнинг ҳулёдил авлиё китобидан. Али розияллоҳ ҳам айтяпти мана шу китобда, кимки бизнинг илоҳимизни чегараланган деб даъво қилса, бизнинг илоҳимиз чегараланган деб даъдво қилса, батафқиқ яратувчи холиқ бўлган маъбудни танимаяпти. Аллоҳ азза ва жаллони ҳеч қайси чегара чегаралай олмайди. Чунки чегаралар ҳам махлуф. Чегаралар яралмай туриб Аллоҳ боради. Мана айтдик ку. Нусам милла ҳашаян ла кал ашияъи ва затан ан жиҳати сидди холи. Сирожиддин ўша шундай дейди. Аллоҳ Таолони бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса деймиз. Қул айю шаъйин акбару шаъадатан қулиллар.

[4:13] Аллоҳ Таоло ўзини нарса деган. Лекин биз нарса деб туриб, дарров орқасидан, лекин бошқа нарса, бошқа нималарга ўхшамамаган нарса деймимиз. Сирожиддинов ўша айтяпти, ва датан ан жиҳатий сидди холи. Ва олтита тарафдан холи бўлган зот деймиз. Олтита тараф бу махлуқотлар учун. Биродарлар, бу борлиқ, Аллоҳдаан бошқа борлиқ.

[4:36] Олтита тараф ичида. Бу борлиқ замон ва макон деган формулани ичида ҳаммаси. Аллоҳ Таоло қайердалигини биз билмаймиз, қайерда деб бўлмайди. Учинчини айтяпти Али ибн Аби То-либ, бизни илоҳимиз чекланган деса, бу Холиқ Маъбудни танимаган бўлади. Тўртинчи далилимиз, улуғтхобейн имом зайнул обидин али ибн ҳусайн ибн али у киши айтган еканки, анталлоҳ алладий ла яҳбий камакан, ит ҳофиз саъдатул муттақин китобидан.

[5:15] У киши айтади, Зайнул Абидин, сен маконлар ўраб олмайдиган Аллоҳдирсан. Улуғ Тўбин айтяпти, сен маконлар уни ўраб ололмайдиган Аллоҳсан деяпти. Айтамиз ку, биринчи уч асрда яшаган, кўзга кўринган Муштоҳидлар, уламолар, саҳобалар, Тўбинларни биронтаси Аллоҳнı осмонда деган ситатаси йўқ.

[5:42] Қола имому адам абу ҳанифафий кетабиҳил ал восийя, валиқо аллоҳ таъали аҳли жаннати била кайфийин ва била ташбеҳин ва ла жиҳатинг ҳаққун. Имом Аъзам айтади, ўзининг васият китобида, Аллоҳ Таолонинг аҳли жаннат билан ҳеч қандай кайфиятсиз, ўхшатсиз, жиҳат, тарафсиз йўлиқишни, учрашишни, кўришни ҳақдир. Аллоҳ Таолони кўрамиз, лекин у кўришлик қанақа бўлишлигини билмаймиз. Маъқулми? Биз кўришимиз учун бизга нима керак? Кўз керак, жисм керак, ёруғ керак, масофа керак. Енди Аллоҳ Таолони кўшликда бу ўлчовлар билан баҳо бермаймиз Аллоҳ Таолога, Аллоҳ Таолога қарашни кўришни, чунки у Аллоҳ Таоло жисм ҳам, жавҳар ҳам, араз ҳам бўлмагандан кейин кўришлик ҳам ўзгача бўлади. Имом Аъзам айтяпти, Аллоҳ Таолони жаннат аҳли кўради, сиз билан биз билган кайфиятда емас.

[6:45] Маслаҳ Имом Аъзамнинг Ал Восийя китоби. Олтинчиси, қола Имом Ушофию маънас соҳу иннаҳуу таъала каъна вала амакал. Фахолақол маъкана воҳу ваъала сифатил азалияти каъма каъна қобла хол қиҳил макал. Итҳаф ус Саодатул Муттақийин китобида. Имом Ушофий айтадики, Аллоҳ Таоло бор еди, макон еса йўқ еди. Аллоҳ Таоло маконни яратишдан аввал қандай бўлса, ўша азалий сифатида турган ҳолида маконни яратди. Аллоҳ бор еди, макон йўқ еди. Аллоҳ борлигида қанақа сифатда еди? Шу сифатида туриб маконни яратдик. Маконни яратгандан кейин ҳам ўша сифатида.

[7:32] Аллоҳ таолонинг на зотида ва на сифатида ўзгариш, алмашиш бўлмайди. Бу имомий шоҳийнинг гапи еди. Йеттинчиси. Вакара шайху ибн ҳажар ал ҳайтами маънас соҳу, ма уштухира байна жаҳалатил мансубина ила ҳадал имомил авам ал мужтаҳид, мин аннаҳу қойилун бишайин минал жиҳадий ав наҳваҳа, факадибун ва буҳтанун ва ифтироун алиҳи. Маслаҳун ал фатавал ҳадитя.

[8:03] Ибн ҳажар ал ҳаитами қуйидагиларни зикр қилади. Бу мужтаҳид олим, имом, яъни Абу Ҳанифа. Бу муштоҳид олим имом аъзамга тараф ёки шунга ўхшаш гапларни гапирганлигини нисбат қилаётган жоҳилларнинг орасидаги миш мишлар, у у кишига нисбатан бўлган бўхтон, ёлғон ҳамда туҳматдир.

[8:26] Мана йеттита далилни ўқидик. Уламоларда биронтаси Аллоҳ таолонинг осмонда еканлигини айтмаяпти. Имом аъзамга айтилинган бояги сўз, туҳмат бўхтон еканлиги тасдиғини топиб турибди. Мана енди кейинги мавзу, қўлни кўтарганимизда осмонга йўналтирамиз, Худо хоҳласа. Аллоҳни осмонда дейдиганлар, мана шу қўлни дуо қилганда осмонга кўтараётганлигимиз ҳам Аллоҳни осмондай еканлигига далил дейишади.

[8:57] Тушундингларми иккинчи мавзуни? Мана ешитиб турамиз. Аллоҳни осмонда деб айтишимиз керак дейдиганларнинг ўзлари учун ушлаб олган яна битта ҳужжати, биз дуода қўлларимизни осмонга кўтариб Аллоҳда сўраймиз. Бу дегани Аллоҳ осмонда дегани дейишади. Келинг шу гапларни мулоқот қилиб кўрамиз. Авваламбор дуони нима еканлигини тушуниб олайлик. Аллоҳ Таоло Ғофур сурасида айтади, астабиилла воқолароббу кун будур уний астажидла кун. Инна алладина ястак берувна ибодатий, таяд ҳулуни жаҳаннама дахирий. Аллоҳ Таоло айтяпти, парвардигорингиз, менга дуо илтижо қилинглар. Мен сизларга мустажо қилурман деди. Албатта менга ибодат қилишдан кибр, ҳаво қилган кимсалар яқинда бўйинларини еккан ҳолларида жаҳаннамга кирдилар. Аллоҳ Таоло бу оятда дуони ибодат деб айтяпти. Дуо нима екан? Ибодат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам айтганлар иннат дуо ҳувал ибада. Ат дуо ҳувал ибадан. Албатта, дуо ибодатдир. Дуо нима екан? Дуо ибодат емас, дуо, дуо да. Ибодатдан кейин қилинадиган дуо.

[10:13] Йўқ, дуо нима екан, ибодат. Демак, дуо ибодат. Енди, бу Аллоҳнı осмонда деганларни гапига қарайдиган бўлсак, дуо қилаётганда қўлини қаёққа кўтарса, Аллоҳ ўшада бўлар екан. Яъни биз асли ибодат бўлган дуони осмонга қараб қиляпмизми? Демак, Аллоҳ осмонда дейдилар.

[10:37] Сизларда ҳам қизиқтирганми шу савол? Табиатан кўтарамиз у. Осмонга қарамаймиз. Дуо ибодат екан. Енди келинглар бошқа ибодатлардан кўриб чиқамиз. Масалан, биз беш вақт намоз ўқиганимизда, Макка и Мукаррамадаги Каъбайи мувозанатига юзланамиз. Енди агар сиз қаёққа қараб ибодат қилаётган бўлсангиз, Аллоҳни ўшада дейдиган бўлсак, Аллоҳ Маккада бўлиши керак бўлмайдими?

[11:05] Mana shu falsafa bilan agar qaraydigan bo'lsak. Qayoqqaqarab ibodat qurayotgan bo'lsak, Alloh o'shada bo'lishi kere bo'lsa, shu mantiq bilan agar mulohaza qiladigan bo'lsak, shu mantiq bilan qaraydigan bo'lsak. Alloh qayerda bo'lishi kerak? Alloh Taolo mana Alaq surasida astabiya la kalla la totay quva zjud vaqtariy. Mana sajday oyatini o'qidik, bir marta sajda qilib ko'rishimiz lozim bo'ldi. Alloh Taolo aytadi siz ularga itoat qilmang, robbingizga sajda qiling va yaqin bo'ling. Sajdani qayerga qilamiz? Yerga. Sajda qilganda bandda Allohgа yaqin bo'ladi.

[11:42] Alloh qayerda ekan? Undan tashqari fayxambarimiz aytganlar aqrobuno yakunu abdumi robbihi va hivasa ajib. Bandani Allohgа eng yaqin bo'gan holati sajda holati. Qayerda ekan Alloh? Demak, qo'lni ko'tarib osmonga qarab duo qilayotganimiz, osmonga qorab ibodat qilayotganiimiz duo qilib. Ollohni osmonda ekanligi dalil deyilsa, Makkaga qarab o'qiyotganimiz ham ibodat, Ollohni Makkada deyishimizga to'g'ri keladi.

[12:13] Йерга сажда қилиб, Аллоҳга яқин бўлишимиз керак бўлса, Аллоҳни йерда дейишимизга йўқ келади, паст томонда дейишимизга кўра келади. Нима енди? Биз сажда қилиб Аллоҳга яқинда бўлсак, Аллоҳ йерда бўлиб қоладими? Аллоҳга яқиндан дегани биродарлар, бу масофа жиҳатидан емас. Айтдик ку, Аллоҳ жисм емас, жавҳар емас, араз емас. Бўлгандан кейин у масофа деган нарса Аллоҳ Таолога нисбат қилинмайди.

[12:40] Шунда айтишим мумкинки, улар йўқ. Аллоҳни осмонда деган ўйга олиб борадиган оятлар, ҳадислар бор. Яъни оят ҳадислар бор, бир ешитганимизда Аллоҳни осмонда еканлигини бизни ҳаёлимизга олиб келяпти. Ваҳмимизга Аллоҳ осмонда деган хулоса келяпти. Шунинг учун Аллоҳни осмондада деймиз деса, биз айтамиз, хўп, майли. Агар Аллоҳни осмондадаги ўйга олиб борадиган оятлар, ҳадислар бор бўлса, унда Аллоҳни Каъбатуллоҳда деган ўйга олилиб борадиган ҳадислар ҳам бор.

[13:13] Инна ҳадакум ида қома фий солатиҳи, фа иннаҳун юнажи роббаҳо, ва иннаҳ роббаҳо байнаҳу ва байнал қиблати. Фалай ябзуқон на ҳадукум қибала ал қиблати. Муттафахун алик бўлган ҳадис. Оятлар бор, ҳадислар бор дейиляпти. Уларни ешитиб туриб Аллоҳ осмонда деб ўйлаяпмиз. Бизга шунақа бир ваҳм келяпти калламизга деса, айтяпмиз. Аллоҳ Таолони бошқа жойда еканлигини ҳам сизни ваҳмингизга олиб келадиган ҳадислар бор. Мана ҳадис. Расул айтяптилар, мутофахмалик ҳадис. Агар бирингиз намозда турган бўлса, у роббисига муножот қилади. Роббиси у билан қиблани ўртасида туради. Бас, бирортангиз қибла тарафга тупурмасин. Қайси тарафда турар екан Аллоҳ? Бу ҳадисни ешитсангиз, Аллоҳ Таоло бир тарафда еканлиги каллангизга келяптими дарров? Лекин Аллоҳ Таоло бир тарафтами?

[14:07] Яна бир ривоятда, ида қоми аҳадукун фисолатик, фаин наҳу юнажи роббаҳо, фалай ябзуқондан қибалаҳум. Агар бирортангиз намозда турган бўлса, у роббисига муножот қилади. Бас у роббиси тарафга тупурмасин. Яна бир ривоятга, фаинна аллоҳа қибала важиҳи. Албатта Аллоҳ унинг юзи тарафида дейилган. Бу ҳадисларни ўқисак Аллоҳ қибла томонда турганга ўхшаяпти.

[14:37] Сизлар осмонда деётган бўлсанглар, бояги битта ҳадис билан ёки бояги айрим оятларни маъноси билан. Ҳа бу ҳадислар билан биз қибла дейишимиз ҳам мумкин еканда, қибла тарафдан. Агар зоҳирга қаралса, бу ҳадисларда Аллоҳни Каъбатуллоҳ тарафида еканлиги тушуниляпти. Бунга нима деймиз енди? Зоҳир маъноси, сажда қилган ўрнимизда, йерда Аллоҳни бор еканлигига далолат қиладиган ҳадис ҳам бор. Айтдик уни ҳозир. Қори: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳрор ва майкунул абдумий роббийҳи воҳ ва сажидун. Ф акфиру дуъа, Имом Муслим ривояти. Банданинг роббисига енг яқинлик ҳолати сажда ҳолатидир. Бас дуони кўпайтиринг, Муслим ривояти, кўриниб турибдики, биродарлар, агар биз бу далилларни зоҳирига қараб ҳукм оладиган бўлсак, Аллоҳ Таолони бир неча тарафда еканлигини айтишимизга тўғри келяпти. Аллоҳ сақласин, Аллоҳ Таолога тарафни нисбат қилиб бўлмайди. Аллоҳ Таолога таърифни исбот қилиб бўл майди. Шунинг учун биз Аллоҳ Таоло Каъбатуллоҳни намоз ўқишимиз учун қибла қилганидек, дуо қилишимиз учун осмонни қибла қилди деймиз.

[15:54] Намоз ўқишники қилиблар Макка, дуо қилишники қилиблер осмон. Ўшанинг учун осмонни кўтарамиз деймиз. Биз Каъбатуллоҳга қараб намоз ўқиганимизда, Аллоҳни Маккада демаяпмиз. Биз бошимизни йерга қўйиб сажда қилганимизда, Аллоҳний сажда қилганни ўрнимизда, йерда демаяпмиз, худди шунга ўхшагандек осмонга қўл кўтариб дуо қилганимизда ҳам, Аллоҳни осмонда демаймиз. Биз айтамизки, Аллоҳ Таоло макон ва замондан, замон ва макондан пок, замон ва маконндан беҳожат. Ҳеч нарсага ўхшамайдиган ягоназод Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай бир тарафдан ва макондан, замондан жиҳатдан ҳолий деб айтамиз.

[16:42] Имомни Мотурид вақидасида Аллоҳ Таоло ҳақида замон ва макондан Аллоҳ беҳожат деб еътиқод қилинади. Мотурид вақинасида Аллоҳ ҳамма йерда дейилмайди. Бу туҳмат, тўхтон, ифтиро ва кадиб. Ақул у қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.
