Maviza
—Қоралама34 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
34:22
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилан аламин. Вассалоту вассалому ала шоҳилмурсалин ва алайҳи вашаби ҳеч маъил. Аллоҳумма алинама ёнфауна ва фани бимаълум таънавазидна илма. Аллоҳумма алийнал ҳаққон, ҳаққон ва ризқу набдеваъа. Ва алина ал ботиров ботиров ва зуҳна жиддий маъда ва жа индан мин маъястами унал қовлиқ йетти биюнаҳ сана водиҳ илна би роҳимадика фия ибодика солиҳин.

Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълубу баракас. Аллоҳ азза ва жалла, бу жамланишимизни хайрли қилсин, тарқалишимизни мағфиратли қилсин ва мана шу жойда айтадиган илмга аввал уни фаҳмлаш дейди ва унга кенг амал қилиш деяпман. Аллоҳ таоло ҳаммамизга тавфиқини берган бўлсин. Бугунги мавзуйимиз биродарлар ижмо ҳақида. Ижмониман.

Шариат исломияда мана шарий ҳукмларнинг далиллари тўртта ўриндан олинади. Далил, яъни мана бу нарса ҳалол, мана бу нарса ҳаром деса, далил сўралади. Далил нима? Луғатда далил ҳар қандай ҳиссий ёки маънавий, яхши ёки ёмон нарсани кўрсатувчи, ва унинг йўлига бошловчи деган маънони билдиради. Енди усулул фиқҳ уламолари айтишади, ҳукм чиқариш мақсадида тўғри ёндашув воситаси билан хабарга, яъни оят билан ҳадисга, олиб борадиган нарса далил дейишади. Демак, шаръий ҳукмларни чиқариш учун дастак қилинадиган нарса далили дейилади. Далиллар, далиллар умумий еътибор қилинганда икки турли бўлади. Уламолар жумҳур иттифоқ қилган далиллар. Иккинчиси, уламоларнинг жумҳури иттифоқ қилиб қолмаган далиллар. Яъни ижмо қилинган далиллар бор, ижмо бўлмаган далиллар бор. Ижмода ҳар сафар енди ижмода еканимда, мен бошқа водийда, сизлар бошқа водийни юрмаслигинглар учун деҳқонча қилиб тушунтириб қўяман. Юзта олим бўлса, шундан тўқсон таси бир масалада фикри бир хил бўлган.

Ижмо бўлган, яъни фикри бир хил бўлган. Ўн таси бир ҳар хил масалаларни айтган. Шунда шу олимларнинг катта қисми, тўқсон фоизи бир хил жавобни айтдими, шу ижмо бўлади. Мусулмонларнинг оммаси, яъни муштоҳидларнинг катта қисмо, умматнинг катта қисмо битта масалада фикри бир бўлганлиги ижмо дейилади. Уламоларнинг жумғир иттифоқ қилган далиллар тўртта. Қуръони карим, ҳадис унабавига ижмо ва қиёс. Мана айтдик, умумий еътибор билан олганда, далил иккига бўлинди. Уламоларнинг оммаси ижмо қилган далиллар, уламоларнинг ооммаси ижмо қимаган далиллар. Демак, биз ҳужжат оладиган, уламолар ижмо қиладиган далил манбаси Қуръон, суннат, ижмо ва қиёз.

Уламолар жумҳур иттифоқ қилган далилларга ергашдик, вожиб бўлади. Китобдан, суннатдан, ижмодан, қиёсдан далил келтирдими, шунга ергашдик, итоат қилишдек, қабул қилишлик вожиб бўладими? Қуръонда, суннатдан, иймода қиёсда келган далилни қабул қилмаган одам гуноҳкор бўлади. Чунки мусулмонларнинг оммасига қарши, тескари юрган одам бўлади бу.

Бу нима дегани? Агар кимдир ижмоий умматга хилоф нарсани айтадиган бўлса, хилоф нарсанинг кўтариб чиқадиган бўлмаса, уни бу нарсаси қабул қилинмайди. Масалан, уммат оламни бу борлиқни ҳодис, янги пайдо бўлган деб ижмо қилади. Аллоҳ таолодан бошқа ҳамма нарса олам дейилади. Булар аввал бўлмаган, Аллоҳни яратиш билан пайдо бўлмаган. Демак, ҳодис, янгий. Енди мана шу ижмога тескари фатво айтган аҳли илмлар ҳам бўлган. Улар йўқ, олам қадим дейишган. Мана, демак, олам ҳодис янги, битта бир сўз, иккинчисида олам қадим, азалдан бўлган. Бу битта сўз. Қайсиниси олинаркан? Уммат ижмо қилган оламнинг қадим емаслиги, оламнинг ҳадислиги олинади, ҳодислиги янгилиги.

Бу тўртала далилни ҳақиқатда далил еканлигида ихтилоф бўлмагани учун ҳам булар мана шу тартиб билан зикр қилинди. Китоб, суннат, ижмо, қиёс. Енди уламолар ижмо қилмаган далиллар бор. Булар истеҳсон, масолиҳул мурсала, урф, садду заройи, истеҳсоб, саҳобийнинг сўзи, Мадина аҳлининг амали ва биздан аввалгиларнинг қилган феъллари. Бу саккизта далилда уммат ижмо бўлмаган. Булар ҳақида усулул фиқҳ илмларини илмининг уламолари батафсил баён қилишган. Китоб, суннат, ижмо, қиёс. Ўшанинг учун китоб суннатда бўлмаган нарсани олмаймиз, қилмаймиз, биз фақат китобни суннат билан кетамиз деган биродарларимиз камол илмсизлигидан бу гапни гапиряпти. Чунки китобни суннатдан кейин ижмо билан қиёсни олмаса, гуноҳкор бўлади. Маъқулми?

Булардан мана шу кейинги ўн марта уламолар ижмо қилмаган далилларни далил сифатида олиш масаласида ихтилофлар бор. Шунинг учун усул учун китобларда бу нарсаларни тафсилотлари баён қилинган. Демак, бугунги суҳбатимизни мавзуси, биродарлар, шаръий далил еканлигида ихтилоф бўлмаган ижмо ҳақида.

Демак, далил еканлигидан шубҳа бўлмаган, ихтилоф бўлмаган манба тўртта, санаймиз. Китоб, суннат, ижмо, қиёс. Яъни бир масалани шариат исломиядаги ҳукми қандай деб сўраладиган бўлса, муштоҳид одам авваламбор бу саволга жавобни Қуръондан истайди. Биринчи манба. Агар Қуръондан бунга жавоб топа олмаса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан истайди. Ундан ҳам топа олмайдиган бўлса. Ижмога қарайди. Китобда ҳам, суннатда ҳам далил топилмади. Енди Пайғамбаримиздан кейинги даврда яшаб ўтган уламоларнинг мана шу масалага айтган гаплари ва иттифоқлари борми йўқми, шуни билишга ҳаракат қилади.

Учинчи манба ижмо. Енди ижмо ҳам бўлмайдиган бўлса, демак бу масалада уламоларнинг иштихонига ҳавола қилинадиган қиёсий масала еканлиги маълум бўлади. Енди қиёсий қолади. Мана шу иштиход, ижмо, қиёс бор бўлганлиги учун, қиёматгача қанақа масалалар чиқса ҳаётда, шариатимиз унга жавоб беришликка қодир бўлади. Бу умматул муҳаммадиянинг хусусияти, бошқа умматлардан афзаллиги.

Демак, бугунги суҳбатимиз ижмо ҳақида екан. Енди нима сабабдан бу ижмо деган нарсани алоҳида бир дарс қилиб, мавзу қилиб кўтариб чиқдик. Тарихга қарайдиган бўлсак, ўтмишда баъзи бир аҳли илмлардан ижмога қарши юришлик воқеа бўлган. Ижмога тескари фатволар айтишлик содир бўлган. Ана шу фатволар ўша замонда айтилган бўлса, шу замонни ўзида катта муаммоларга сабаб бўлган.

Ҳозирги кунимизда ҳам биродарлар уммат орасида мавжуд бўлган, ихтилофлар нима сабабдан пайдо бўляпти? Ва кимлар сабаб бўляпти деган савол бериладиган бўлса, жавоб шу бўладики, ижтимоий умматга хилоф бўлган ана шу фатволар сабаб бўляпди. Ана шу ижтимоий умматга хилоф бўмаган фатвони ушлаб олган одамлар сабаб бўлаяпти. Бошқалар емас.

Шунинг учун бу мавзуни ёритишликка биз ният қилдик. Ижмони нималигини тушуниб олайлик. Ва шу ихтилоф қилаётган биродарларимизни гапи шу ижмога тескари еканлигини тушунсак, ижмога тескарига юришлиги мумкин емаслигини тушунсангиз, шояд бу ихтилофлар кўтарилса орамизда. Мақсад бировни бурнини йерга ишқаб қўйиш, бировни бир мулзам қилиш, бировнинг юзини йерга қаратиб қўйиш емас. Мақсад бизга билдирилган илмни сизларга йетказиб қўйибсизлар. Ла тубайюнун наҳудин насий ва ла тактумона дейди Аллоҳ Таоло. Яъни сизларга берилган илмни одамларга баён қиласизлар, яширмайсизлар дейди. Илмни йетказяпмиз холос.

Тавассул дарсини қилганимиздан кейин ҳар хил бир фикрлар, ҳар хил бир муносабатлар бўлди ва бўлиши табиий. Одамлар турли табиат егаси бўлгандек, турли илм савиясини егалари. Биродарлар, тавассул жоиз, уммат ижмо қилиб келган саккизинчи асргача. Қабрни ичида ётган одамдан сўраш ширк. Ширк, ширк. Товҳидга хилоф, хилоф, халоф.

Қабрни ичидан ётган одамдан сўрашни ширк еканлигини ҳеч ким ихтилоф қилмайди. Аммо қабрни олдига бориб дуо қилиш мумкинлиги ижмо бор бу одамлар. Тушунарли ака, нимага бу мавзуни олиб чиқдик? Уммат бунга ижмо қилган дедими, тамом. Уни олсамми, олмасамми, тўғрими, нотўғрими дейишники бизни ҳаққимиз йўқ. Вожиб бўлади.

Ижмоий умматга хилоф бўлган фатволар сабаб бўляпти орамиздаги мушкулаларга ва мана шу фатволарни ушлаб олган одамлар сабаб бўляпди. Демак, ижмо қатъий ҳужжат екан. Қуръондан кейин, суннатдан кейин турадиган ижмо. Учинчи далил манбаи. Енди ижмога тескари юришни оқибати қандай бўлади? Мусулмонларни ўртасида ихтилоф бўлади, адоват пайдо бўлади, парчаланиш бўлади, тўғри йўлдан адашлик бўлади.

Мисол. Бир подшоҳни олдига у қаттиқ ишонган одам келиб, подшоҳга айтдики, тоғни орқа томонида битта катта қўшин турибди, бизга ҳужум қилмоқчи екан деди. Ишончли одам, битта ишончли одат. Шу одамни гапига ишониб туриб подшоҳ ўзига яна ишончли бўлган одамлардан юз тасини, юзта отлиқ кишини шу хабарни текшириб келгани жўнатди. Юзта отли' бор еди да, қайтиб келди да, ҳеч қанақа қўшин йўқ екан деди. Унга хабар келтирган иккала тараф ҳам ишончли одам. Шунда подшоҳ, қайси гуруҳни, қайси тарафни сўзини ҳақиқатга қабул қилиш керак?

Юзта одамни. Бир масалада юзта муштоҳид битта фатвода айтган бўлса, енди битта илмли муштоҳид бўлган одам унга тескари гапни айтса, кимни гапини олишлик тўғри бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини зиёрат қилишлик мақсадда чиқишлик мумкин емас деган олимлар бўлган. Расулуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб бўлмайди деб туриб фатво чиқарган. Ҳа, бу ёқда уммат саккиз асргача мумкин деб келган. Кимнинг гапини оламиз?

Демак, юзта одам бир хабарни олиб келди, битта одам унга тескари хабарни олиб келди. Кимнинг гапини оламиз екан? Ҳаммаси илмли, ҳаммаси муштоҳид одамлар. Мана шу битта одамнинг гапини қайерда олишган бўлса, ўша йерда ихтилоф бўлган, бўлиниши бўлган муаммо бўлган. Гарчи фатво айтаётган олим муштоҳид бўлган бўлса ҳам, унинг битта ўзининг гапи, бу ёқдаги юзлаган муштоҳидларнинг гапига, ижмога тескари бўлганлиги учун, у битта муштоҳиднинг гапи олинмайди.

Ижмонинг луғавий ва шаръий таърифи. Ижмо луғатда икки хил маънони англатади. Азм ва иттифоқ. Аллоҳ азза ва жалла Юнус сурасида Нуҳ алайҳиссаломнинг кофирларга қилган хитобини еслатиб айтади. Аста аду биллаҳ. Фа ажми у амрукум ва шўрака акум. Енди Аллоҳга шерик қилган будларингиз билан билган ишингизни азм ила қилаверинг. Демак, ижмо деган сўзнинг битта маъноси азм қилиш, қасд қилиш.

Ижмо сўзини азм маъносида келган мисол бу. Енди ижмо сўзи иттифоқ маъносида келишигини ҳам айтиб ўтамиз. Араблар бир қавм фалон ишга ижмо қилди деганда, демак, ўша ишга иттифоқ қилишди. Шундай қиламиз деб келишди. Қарор қабул қилишди, иттифоқ қилди. Яна ижмо жамланиш сўзидан олинган бўлади. Бир фикр, бир иш, бир сўз ёки бир еътиқод атрофида жамланиш, ҳамфикр бўлишлик деган маъноси ҳам бор. Енди ижмо деган нарсани умумий тушундик. Енди шариатимиздаги маъноси, истилоҳий маъноси қанақа? Ижмони яна жамланиш екан, қасд қилиш екан. Нима екан? Битта фикрни устига йиғилиш екан.

Енди ижмони ислом динидаги, шариатий исломиядаги истилоҳий маъноси, ижмо, Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейин, у кишининг умматидан бўлган муштоҳидларнинг бир шарий ҳукмга иттифоқидир. Муҳаммад алайҳи ассаломнинг вафотида кейин, у зотнинг умматидан бўлган муштоҳидларнинг бир шарий ҳукмга иттифоқи. Мана сўзма сўз кўриб чиқамиз. Тўртта одам бир бўлсанглар ижмо бўлаверадими? Йўқ. Бошқа диндагилар бир масалада бир фикрга келган бўлса ижмо бўладими? Йўқ? Сиз билан биз, авом халқ, бир масалада фикримиз бир бўлса ижмоо дейилаверадими? Йўт.

Ижмо нима екан? Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейин дейилди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейин. Бу жуда ҳам бир муҳим қайд. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тириклик даврида қилинган иттифоқ ижмо дейилмаслиги ҳаммага маълум. Чунки шаръий масалалар чиқадиган бўлса, расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам тирий бўлганлар, тўғридан тўғри жавобини айтганлар, шунинг учун саҳобаларни ижмосига ҳожат бўлмаган.

Тарифда яна айтилди, у кишининг умматидан бўлган. Яъни мусулмонлар бўлишга режимо қилаётган одамлар. Яна тарифда муштоҳидларнинг иттифоқи дейилди. Тўртта чора савод йиғилиб олиб туриблар битта масалага қўл кўтаришса, бу ижмо дегани емас. Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейин, у зотнинг умматидан бўган муштоҳидларининг иттифоқи.

Мана шу ўринда бир муштоҳид бир масалада битта фикрда айтди, битта фатвода айтди. Лекин қолган муштоҳидлар буни хилофини айтди. Шунда бу муштоҳид бўлса ҳам бояги битта одам, кўпчилик муштоҳидларга тескари бўлгани учун буни гапи олинмайди. Гарчи Қуръон ҳадисдан далили бўлса ҳам, яна таърифда бир шаръий ҳукмга иттифоқи дейилди. Бу билан шаръий бўлмаган ҳукмларга бўлган иттифоқ шаръий ижмо дейилмаслиги маълум бўлади. Масалан, ақлий ҳукмларга ёки ҳиссий ҳукмларга бўлган иттифох шаръий ижимо дейилмайди.

Имомутаҳобий айтади вала нухолифу жамоат ал муслимин мусулмонларнинг жамоасига хилоф йўл тутмаймиз. Мусулмонларнинг жамосига хилоф йўлл тутмаймиз. Аксар муштоҳидлар бир хил нарсани айтиб келяптими? Енди биз бунга тескари гапни гапирмаймиз. Бу ақидавий масала. Имом Абу Довуддан, Имом Термизийдан, Имом Аҳмаддан келтирилган ханисда, Расулуллоҳ айтадилар мен хоражаҳани ил жамиати фақат хола рибу катал ислами ан унуқиҳи. Ким жамоатдан, мусулмонлар жамоатдан чиқадиган бўлса, ўзини бўйнидан ислом бўюнтириғини йечибди. Ижмога тескари чиққан, мусулмонларнинг оммасига тескари фатво айтганлар, жамоатдан ажраганлар бўйин турғини йечиб юборибди, ислом бўйин туруғини. Жамоатдан ажралиб бўшалиб кетган одам кетиб кетиб қаёққа боради? Аллоҳ Таоло Қуръонда буни хабарини берган.

Шу ўринда яна битта нарсани айтиб ўтишимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан кейин, у кишининг умматидан бўлган муштоҳидларнинг иттифоқи дейилди. Муштоҳид деган масалани ҳам бир алоҳида бир мавзу қилсак керак, ўрнига келганда. Муштоҳид қанақа сифатларга ега бўлиши керак, қандай шартлар топилиши керак у одамда, қайси илмларни мукаммал егаси бўлиши керакса, иншааллоҳ бир дарс қилармиз.

Ҳозирги даврда, масалан, Ўрта Осиёда олайлик. Ўн соат Ўрта Осиёда туғилган, ўсган, мана шу Ўрта Осияда яшайдиган халқлардан. Аҳли илмларни ичидан биронта одам ўзини муштоҳидман деб айта оладими? Ёки Ўрта Осиёда яшаб кейин бошқа йерга кўчиб кетаётган бўлса, ўша одамлардан муштоҳидми? Ўшаларни муштоҳид дея оласизларми?

Йигирманчи асрда яшаган одам, иккинчи, учинчи асрда ёшаган салафи солиҳийларнинг ҳадисларини рожиқ маржуқ, саҳиҳ заиф дейишликка, разбор қилишликка уларни илмини. Ҳаққи бор деб оласизларми? Яъни биз илмли деб билган инсонлардан биронтасини муштоҳий деб айта оламизми? Йўға? Аввалги замонларда яшаб ўтган муштоҳийда мутлоқ еканлигида шубҳа бўлмаган, мазҳаб боши имомларини, фатволарини, ҳозирги даврда яшаётган одамлар розиқ маржуқ қилишликка ҳаққи борми?

Бу тўрала мазҳаб бошлиқлари, муштоҳийдамутлоқ еканлигига шубҳа йўқ. Бутун уммат ижмон қилган бунга. Енди бизни асримизда яшаётган одамлар абу ҳанифага ҳадис йетмаган, фалончи буни билмаган деб туриб, уларни ишини таҳлил қилишлик бизгами? Ижмонинг ҳужжат еканлиги ҳақида. Бир масала устида муштоҳид уламоларнинг фикрлари бир бўлса, ўша масалани ҳукмида иттифоқ қилишса, мана шу ижмо, ҳужжат бўладими, йўқми?

Аҳли суннавал жамоанинг ҳаммаси ислом шариатида ижмо қатъий ҳужжат еканлигини таъкидлашган ва бунга кўплаб далилларни келтиришган. Мана шу далилларни базаларини келтирамиз. Нимани далилини ўқиймиз екан ҳозир? Ижмони нима еканлиги ҳақида. Ижмонинг қатъий ҳуужжат еканлигига далиллар.

Ижмоннинг ҳужжат еканлигида ихтилоф қилганлар кимлар деса, мўтазилалар, шиалар ва хабаржилар бўлган. Биринчидан, Аллоҳ азза ва жалла Нисо сурасининг юз ўн бешинчи оятида шундай дейди: астайрибиллар ва ман юша ақиқир расула мин баъдиман табай яналаҳул ҳуда ва яттабиа ғойра сабийли илм умининг нуваллиҳи ма таваллаа ва нуслиҳи жаҳаннам ва саъд мослироқ. Ким ҳақ йўлни аниқ билганидан кейин, пайғамбарга ихлоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга ергашиб кетса, мана шу ижмо мўминларнингйўли дейилади. Мўминлар йўли нима? Дейилса мана шу йердаги ижмо дейилади.

Ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга ергашиб кетса, биз уни кетганича қўйиб берамиз, сўнгра жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жой у. Демак, мусулмонларнинг йўлларида бошқа йўлларга ергашлик, уларни жамоасига хилоф иш қилишлик қаттиқ қораланяпти. Мусулмонларнинг ижмосига, мусулмонларининг жамоасига тескари қилган ишларни жаҳаннамга докъил қилишлигини Аллоҳ Таоло ваъдасини беряпти.

Биз айтаётган ижмо ҳам айнан ана шу мўминларни йўли. Унга хилоф қилишлик мумкин емас екан. Ижмо қатъий ҳужжат еканлиги мана шу оятдан маълум бўляпти. Демак, биринчи далил. Иккинчи далил. Бақара сурасини юз қирқ учинчи оятида шундай дейди Аллоҳ Таоло, астағфируллоҳ. Вакадалика жаъаннакум умматан восато, литакунуш шуҳада аъла нас воякуна расул алайкум шаҳийдан.

Шунингдек, яъни ҳақ йўлга ҳидоят қилганимиз каби, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта адолатли бир миллат қилдик. Бу оятда Аллоҳ Таоло умматни бошқа умматлар устида гувоҳни бўлишлигини, адолатли гувоҳ бўлишлигини хабарини айтяпти. Енди ким гувоҳликка қабул қилинади деса, сўзи қабул қилинадиган одам. Яъни адолатли бўлган, сўзи қобил қилинадиган, ишончли одам гувоҳ бўлади. Фосиқ, ёлғончи одам гувоҳлиги ўтмайди.

Енди, бу уммат, агар бир ишда иттифоқ қилган бўлса, унинг сўзи ва гувоҳлиги қабул қилинади дегани. Демак, бу оят ҳам, биродарлар. Бу умматнинг иттифоқи, ижмоси далил еканлигини билдириб турибди. Нечта далил келтирдик? Иккита. Учинчи далил. Аллоҳ таолонинг Ҳисоб сурасида шундай дейди. Астағфируллоҳ. Фаин тана азатун фий шайъин фаруд дуҳ ила аллоҳи ва расул. Агар, ей мусулмонлар, борди ю бирон масалада, бирон нарсада талашиб қолсанглар, у нарсани Аллоҳга ва Пайғамбарига қайтаринглар. Мана талашиб қолсанглар деяпти. Талашиб қолсанглар, Аллоҳ ва Расулига қайтаринглар. Бу дегани талашмасанглар, иттифоқ қилсанглар, шунга амал қилаверинглар дегани чиқади.

Қачон домлани олдига келамиз? Ўша ўртадаги масалада талашиб қолганимизда, икковимиз ҳам бир хил фикрга келган бўлсак, иккаламиз ўқиган китобимизда бир хил бўлган бўлса, домлани олдига бормаймиз. Демак, мусулмонлар қачон китобни суннатга қайтариш керак екан? Талашиб қолса. Демак, талашмайдиган бўлса, умматнинг ижмосига ергашса бўлади дегани.

Демак, умматнинг муштаҳиб уламолари иттифоқ қилган нарса, ижмо, ҳақиқий ҳужжат еканлиги мана шу оятдан ҳам маълум бўляпти. Енди ўзаро талашиб қолсанглар, китобни суннатга қайтаринглар деганда биродарлар, бу муштоҳидларга, олимларга айтилиняпти. Авом халқ ўртасида чиқиб қолган масалани китобни суннатга ҳайдармайди, уламоларга ҳайдаради. Уламолар агар ихтилоф қилиб қолса, китобни суннатдан истайди. Аммо бизни муаммойимиз нимада? У ҳам оят келтираверди, бу ҳам оят келтироверди. Иккаласини ҳам гапираётган гапига бу оят ўзи далил бўлмайди. У ҳам ҳадис келтираверди. Бу ҳам ҳадис келтироверади. Биродалар, авом халқ китоб ва суннатга қайтара олмайди. Улар уламоларга мурожаат қилади. Тушунарлими? У ҳар битта одам ўзи китоб у суннатга мурожаат оламан деёрса, биласизларми қанақа мушкулалар пайдо бўлади?

Демак, Қуръон ва суннатга қайдиб, ундан тўғри йечимни топиб олиш авом халқни иши емас, уламоларнинг иши. Ана шу авом халқ ораларида бўладиган фирқий, ақидавий масалаларни жавобларини шу минг йилдан ортиқроқ муддат келаётган мазҳабимиз ва ақида мактабимизни китобларидан топиб, уламолар халққа баён қилиб беради. Агар китоби суннатдан ана шу муштоҳидлар жавоб топа олмаса, иштиқод қилади. Шундан бизни зилзиламизга фатво чиқариб беради. Авом халқ, авом халқ уламоларга мурожаат қилиш керак. Ҳадисдан далиллар.

Ана расулуллоҳи родияллоҳу анҳу қола, қола расулуллоҳи соллаллоҳу васаллам ва ла тажжидами ё уммати ала долали. Бу ҳадисни имом термизий, имом аҳмад, ибн можа, абу довуд, имом ҳоким, имом тавронийлар ривоят қилган. Расулуллоҳ айтяптилар, умматим залолат устида жамланмайди. Уммат шу замонгача тўртала мазҳаб ва иккита ақида мактабини тўғри деб ижмо қилиб келдими, демак мана шу ҳадис шу ақида мактаблари билан фиқҳий мактабларни тўғри айтганига далил бўлади. Агар залолат бўлганда, умматни фикри бир бўлмас еди.

Маъқулми? Биринчи далил. Демак, у зотнинг умматига бу аллоҳ таолонинг марҳамати бўлди. Бир ҳукмга иттифоқ қилдими, у ҳақ бўлади, тўғри бўлади, унга ергашлик вожиб бўлади. Ҳадисдан кейинги далилимиз. Ан саввон розияллоҳу анҳун қоли, қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ла тазалу тоифату мин уммати воҳириина алалҳақ. Ла ядур руҳун ман ходалағун, хатта яъатия амруллоҳ ва ҳун кадалик. Саввон розиаллоҳу анҳудан расулуллоҳ айтадилар, умматимдан бир тоифаси ҳақда бардавом бўладилар. Уларни кўмаксиз қолдирганлар уларга зарар бера олмайди. Улар то аллоҳнинг амри келгунича шу ҳолда турадилар. Бухорий ва муслим ривояти. Умматимдан бир тоуфаси, муштоҳидлар уламолари ҳақда бўлади. Улар адашмайди деяпти. Демак, муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати ҳақни йўқотмаслиги ҳақида бу ҳадисда хабар бериляпти. Ҳақ еса унга амал қилишини вожиб қилади. Унга хилоф иш тутишлик мумкин емас. Демак, уламоларнинг ижроси нима екан?

Ҳужжат екан. Кейинги ҳадисимиз. Ан абибосурати родияллоҳу анҳу қоли, қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам саъл ту роббий алла тажжидамия умматий ала адолат фа атонингҳа. Расул айтаяптилар, мен роббимдан умматим залолатда жамланмаслигини сўрадим, бас, уни менга ато қилди. Расулуллоҳ сўраган еканлар. Умматим хато устида жамланмасин, хатони устида гапи гапига тўғри келмасин, иттифоқ бўлмасин деб дуо қилган еканлар. Мана аллоҳ таоло умматга бу нарсани берди. Демак, ижмо биродарлар, китоби суннатдан кейинги учинчи манба.

Ким ижмога тескари юрган бўлса, мусулмонларни йўлига тескари юрга бўлади. Ким ижмога тескарига юрган бўлсалар, шулар ихтилоф қиляпти. Шу ижмога тескалик бўлган фатволар мусулмонларники ўртасига парокандалик соляпти. Мана мушкулани илдизи қайерда? Агар уммат ижмо қилган нарсага амал қилиб келса, уммат ўртасида ихтилоф бўлмайди.

Ҳадисдан кейинги далилимиз. Ан инумаро розияллоҳу анҳу қоли, қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам. Инналлоҳ ала яжма ва ҳадиҳил умма ала дололатин абадан. Ядуллоҳи маължама. Ва ман шадза, шадза финнал. Расул айтадилар, албатта Аллоҳ азза ва жалла бу умматни ҳеч қачон залолатда жамламайди. Аллоҳнинг қўли жамоат билан биргадир. Ким ажралса, жаҳаннамга ажралур.

Имом термизий, имом маҳмуд, ибн можа, табаронийлар ҳар хил ларблар билан мана шу ҳадисни ривоят қилган. Биз келтирган мана шу ҳадисларда биродарлар, Аллоҳ азиз ва жаллоҳ бу умматнинг агар бир иш устида иттифоқ қилиб, жамланиши содир бўлган бўлса, хатодан, залолатдан сақлашини хабарни беряпти. Бундан ҳам умматни ижмоси тўғри йўл еканлигини тушунсак бўлади.

Демак, учта оятдан далил келтирдик, тўртта ҳадисдан далил келтиртирдик. Шариатда фақатгина мустаҳид уламоларнинг иттифоқи ижмо дейиляпти. Битта олимнинг сўзи, гарчи у мустаҳид бўлса ҳам, гарчи олим бўлса ҳам , гарчи гарчи бўлса ҳам ижмо бўлиши мумкин емас. Демак, уларни ижмонлари хатодан сақланган бўлади. Бу бошқа умматларга берилмаган улкан шарафдир.

Юқоридаги далиллардан шариатимизда ижмо қатъий далил еканлигини билиб олдик. Қатъий далилда инкор қилган кимса еса диндан чиқиб кофир бўлади. Тушуняпсизларми? Бу дегани, ким ижмони инкор қилса, диндан чиқилиб кетади дегани. Демак, ижмо қатъий ҳужжат. Лекин афсуски, ўтмишда аҳли илмлардан мана шу ижмога қарши ювганлар, ижмога қаршифат олганлар бор бўлган. Ана шу фатволари ўзини замонида катта мушкулаларга сабаб бўлган. Ижмоий умматга хилоф бўлган, тескари бўлган, ана шу фатволарни ушлаб олган айрим мусулмонлар ҳозирги кунда мусулмонларни орасида бўлар екан ихтилофларга, бўлмишларга сабаб бўлиб туришибди.

Мана енди мисол борми домла? Ўша умматнинг ижмосига тескари айтилган фатволардан. Биринчи мисол. Аҳлул сунна ва жамоанинг уламолари ижмо қилишган. Нимага? Аллоҳнинг зотида ҳодислик юз бермайди. Аллоҳ таолонинг зотида бир ўзгариш бўлмайди, янгилик пайдо бўлмайди.

Чунки Аллоҳ ҳодисликни, яъни янгиликларни ўрни емас, балки бу ҳодислик, янгиликларнинг яратувчиси деб ижмо қилишган. Лекин мана шу умматнинг ижмосига тескари фатво отган олимлар айтишганки, Аллоҳнинг зотида ҳодисликлар юз беради. Янгилик, ўзгариш пайдо бўлади дейишган. У тушиш, кўтарилиш, ҳаракатланиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш ва ўтириш каби ҳодисликлар билан сифатланади дейишган.

Уммат, Аллоҳни зотида ҳеч нарса ўзгариши бўлмайди, ҳеч қандай янгилик бўлмайди деяпти. Лекин бу хилоф қилганлар Аллоҳ тушади, чиқади, Аллоҳнинг зотида ўзгаришлик бўлиши мумкин деяпти. Тушундингларми мушкулани қанчалик катталигини? Ва мана шунга оят ҳадисдан далиллар келтиради ўзи. Аммо ижмога тескари бўлгани учун бу гапи тўғри бўлмайди.

Иккинчи мисол. Аҳлул суннавал жамоа айтади. Иттифоқ қилган нарсаси, Аллоҳнинг зоти жузлардан аъзо ва бўлаклардан пок. У ҳеч бир махлуққа ўхшамаган, ягона бўлган зотдир. Унинг қисмлари ҳам йўқ, у таркиб топмаган ва жисм бўлмаган зот деб ижмо қилган, умуман. Бўлакларга биз бўлинамиз, қўл, оёқ, тана, бош, кўст, бўлинамиз. Биз жузлардан ташкил топганмиз, қисмларимиз бор. Аллоҳ Таоло унақа емас, деб уммат ижмо қилган. Аммо мана шу ижмонга тескари фатво айтган олимлар айтишганки, Аллоҳнинг жузлари бор ва у ана шу жузлардан таркиб топган дейди.

Яна битта мисол. Аҳлул сунна вал жамоанинг ижмоси. Олам, олам, бу борлиқ. Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса. Яъни Аллоҳдан бошга ҳамма нарса олам. Ва олам ҳодис дейди аҳли сунна. Янги пайдо бўлган. У йўқ еди бу олам, бу борлиқ. Аллоҳ уни йўғдан бор қилди, демак янги пайдо бўмаган, ҳодис дейди. Лекин аҳли суннага хилоф хато айтган ана шу олимлар, олам ҳам қадим, аввалдан бор бўлган дейишади.

Биз юқорида айтган мисоллар еътиқодий масалалардаги ижмога тегишли еди. Ақидада мана шундай бир хилоф гапларни айтишган. Енди аҳли суннавал жамоанинг фиқҳий масалаларга қилган ижмонларига қарши берилган баъзи фатволар. Аҳли суннавал жамоанинг фуқаҳолари, агар ер аёлига бир лафз билан учталоқсан деса, учталоқ тушади дейишган. Бу ижмо қилинган масала. Умматнинг ижмосига тескари йўл тутганлар, бир лафз билано учталоқ айтилса, учталоқи тушмайди деган.

Иккинчи мисол. Аҳли суннаввал жамоа уламолари агар инсон фарз намозини қасддан ўқимаса ва бу намозда вақти чиқиб келса, унга шу намозни қазо қилишлик вожиб бўлади деб ижмо қилишган. Лекин ижмоий умматга хилоф бўлган олимлар қасддан тарқалинган намозга қазо йўқ деб айтишган. Яна аҳли суннавал жамоа фуқаролари киши аёлини ҳайз вақтида талоқ қилса, гарчи бу суннатга хилоф талоқ бўлса ҳам, талоқ тушади деб айтишган ва бунга ижмо қилишган. Лекин умматнинг ижмосига хилоф юрган олимлар ҳайз вақтда талоқ тушмайди деб қарши юришган.

Биродарлар, мисол жуда ҳам кўп. Мисол жуда ҳам катта. Баъзиларни айтдик холос. Хулоса. Ижмо Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан кейин, у кишининг умматидан бўлган муштоҳидларнинг бир шаръий ҳукмга иттифоқи. Ижмо қатъий ҳужжаттдир.

Уламолар жумҳур иттифоқ қилган далилларга ергашлик, ижмога ергашлик вожиб. Уммати исломия ижмони минг йилдан кўпроқ давр мобайнида маҳкам ушлаб келган ва тўғри йўлдан адашмаган. Ижмога тескари юришнинг сабаблари ихтилофлар, парчаланишлар, мусулмонлар орасига адоват келишлиги ва адашишлик. Ким ижмони инкор қилса, диндан чиқиб кетишлик хавф остида қолади.

Ақули қовли ҳа да, ва астағфируллоҳу алайҳи валакум, инналлоҳу ва малака тақу ю саллун а ала набий. Я айюҳаълла дини амал у соллу алайҳи васалли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим оғир екан.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)