# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 238 of 510
- Section: —
- Duration: 27 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/238
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/ji4tO3x_4lo.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=ji4tO3x_4lo
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/237.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/239.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалама алаш роҳ илмурс алим ва ала алиҳи ва ашаби ҳажмаин. Аллоҳумма аллимнама ёнфауна ва фаъна би маъламтана ва зидна илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа, ҳаққон орзуқунати баъа ва аренал баътила ваътила орзуқунати жиддий нааба. Вожа анна мин майясида мияунал қовли фаятда биюна ҳусана, водихин ла бираҳматика фия ибадика солиҳин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълидотуракам. Сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг Бадр амалий асарини дарс қилиб ўқиётган едик. Йеттинчи байтдамиз, бугун учинчи қисми.

[0:47] Сирожиддин Оши марҳамат қилиб айтади, нуса милла ҳа шайъан ла кал ашия и ва датан ан жиҳати сидди холи. Аллоҳ азза ва жаллани бошқа шайлар каби бўлмаган шай деб атаймиз. Аллоҳ таолони нарса дейиш мумкин. Чунки Аллоҳ Таоло лей сака мит лиҳи шаюн деган. Ўзини шай, нарса деган. Лекин орқасидан дарров айтиб қўямиз, Аллоҳ нарса, лекин бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса. Аллоҳни бошқа шайлар каби бўлмаган шай деб атаймиз ва олти тарафдан холи бўлган зот деймиз. Ўтган дарсимизда аллоҳ таолони осмонда деганларнинг далиллари ва аҳли суннавал жамоани уларга берган жавобларини дарс қилаётганидек, иншааллоҳ давом етказамиз.

[1:40] Каромия, Мушаббаҳа фирқалари, бу адашган фирқалар, Аллоҳ Таоло махсус маконда, аршда дейишди. Нажория фирқаси еса Аллоҳ Таолони ҳамма йерда деди. Лекин аҳли суннавал жамоа еса аллоҳ азза ва жалла замон ва макондан беҳожат деб таълим берди. Мана шу сиз билан бизни ақидамиз, еътиқодимиз.

[2:04] Ҳа, оятлар бор, ҳадислар бор. Оятларки, бир ешитганингизда каллангизга келган биринчи фикр, ҳа, Аллоҳ осмонда еканда деган фикр бўлади. Лекин яна бошқа оятлар бор, уларни ешитганингиздан бир каллангизга кеган фикри, Аллоҳ нафақат осмонда, йерда ҳам еканда деган ваҳимга келасиз. Оятлар бор, муҳкам оятлар бор, оятлар бор, муташобий оятлар бор. Қуръоннинг мана шу илмларидан бехабар бўлган одам, амин тум манфис сама деяпти Аллоҳ Таоло. Осмондаги Зот сизларни йерга ютиб туришдан омонданмисизлар деяпти. Оятни ўзида прямой айтяпти осмонда деб. Қандай буни инкор қиласизлар деб туриб, оятни зоҳири билан хулоса қилса, айтамизки, биродар шошмай туринг. Мана бу йерда бошқа оят ҳам бор. Воҳу ва маъкум айнама кун тум. Сизлар қайерда бўлсанглар ҳам Аллоҳ сизлар билан бирга. Зоҳирга қарасангиз, биз қайерда бўлсак, Аллоҳ ҳам ўша йерда екан. Биз қайердамиз ҳозир шу топда? Масжидда. Одамлар бор, денгизни тагида юрибди, подводний нуоткада, космосда юрибди. Оятни устига қараб хулоса қилсангиз, биз қайердай бўлсак, Аллоҳ ўша йерда еканда. Мана оятни зоҳирга қараб осмонда дейишингиз нотўғри бўлгандек, мана оятни зохирга қараб туриб ҳамма йерда дейишингиз ҳам нотўғру.

[3:26] Ўтган дарсимизда Аллоҳ Таолони осмонда дейдиганларнинг келтирган далиллари ва уларга Аҳл-и Суннаннинг берган жавобларини ўқидик. Давом етамиз. Мана енди Аллоҳ Таолонинг осмонда дейдигандларнинг далили Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадисда бир киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам олдига бир қора танли чўрини олиб келди да, ё Расулуллоҳ, мени зиммамда мўмина чўрини озод қилиш мажбурияти бор, деди. Яъни мўмина бўлса мана бу чўри мен озод қиламан деди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам чўрига Аллоҳ қайерда дедилар. У бармоғи билан осмонга ишора қилди. Мен кимман дедилар. Набий саллаллоҳу алейҳи васалламга ишора қилди, самога ишора қилди яъни сиз Аллоҳни расулусиз деди. Шунда Расулуллоҳ уни озод қил, у мўминадир дедилар. Абу Довуд ривояти. Аллоҳ осмонда дейдиганлар шу ҳадисни айтиб туриб айтадики, Расулуллоҳ мана шу жориядан Аллоҳ қайерда деб сўраганлар, бунга жавобан осмонга ишора қилган чўрини мўмина деди. Демак, мана шу ҳадис ҳам Аллоҳни осмонда еканлигига далил деб айтишади. Енди, аҳли сунни нима дейди?

[4:44] Бу ҳадисда ҳам Аллоҳ Таолони осмонда еканлигига далил йўқ. Чунки бу ҳадисни айрим ривоятларида мана шу аёлни соқов бўлганлиги ҳақида ҳам ривоятлар бор. Соқов бўган, чунки айта олмас еди. Қўли билан осмонга ишора қилишингдан бошқа чораси йўқ еди. Яъни ўзини маъбуди мана бу йердаги бутлар дақа емас, балки ўзини илоҳ деб билай екани сомони ҳам илоҳи еканлигини айтмоқчи бўлган еди. Ундан ташқари бу ҳадис биродарлар мустариф дейилади. Мустариф дегани тебранувчи дегани ва бу уни заифлигига ишора бўлади.

[5:20] Демак, бу ҳадис битта ривоят емас биродарлар. Бир неча ривоятда келган, биттасида Аллоҳ қайерда деб сўралган бўлса, яна битта ривоятида самода ким бор деган, яна биттаривоятда гувоҳлик берасанми деганлар Расулуллоҳ. Кўриниб турибдики, бу ҳадис муродалар Аллоҳнı осмонда еканлиги далилга ярамайди.

[5:44] Аллоҳ осмонда дейдиганларни яна бир далили, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан роҳат қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз айтадилар, махлуқотларнинг сифатидан ҳоли ва олий Роббимиз, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, ҳар тун кечанинг охирги учдан бири қолган пайтда дунё осмонига тушади ва ким менга дуо қилади, уни ижобат қиламан. Ким мендан сўрайди, унга ато қиламан. Ким мандан мағфират сўрайди, уни мағфират қиламан дейди, дедилар. Муслим ривояти.

[6:16] Мана шу ҳадисда ҳам Аллоҳ Таоло дунё осмонига тушади деяпти. Демак, мана шу ҳадис ҳам Аллоҳнı осмонда еканлигига далил. Икки хил фикрда айтади дейди Имомун Ававий. Биринчиси, олдинги жумҳур уламоларнинг ва баъзи мутакаламларнинг қараши қуйидагича бўлган. Бу ҳадисда баён қилинган нарсанинг Аллоҳ Таолога лойиқ равишда содир бўлишига иймон келтирилади. Бу йерда бизни тасаввуримиздаги зоҳирий маъноси ирода қилинмаган. Аллоҳ Таолонинг бир жойдан бошқа жойга кўчиш, ҳаракат ва бундан бошқа ҳалойиққа хос сифатлардан пок еканлигига еътиқод қилиш билан бирга бунинг тавили тўғрисида гапирилмайди. Яъни тушади деганда, биз одамларда, махлуқларда тушунадиган маънода тушунмаймиз. Тушиш тевадан пастга бўлади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчдик, махлуқотларда бўлади. Енди маҳлуқотларга хос бўлган тевадан пастга тушиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчишлик деган сифатни Аллоҳга нисбат қилиш, Аллоҳга нуқсонини нисбат қилиши бўлади. Аллоҳга нуқсанини нисбат қилиб ишлашлик биродарлар куфр бўлади.

[7:26] Сизлар қайердасизлар? Масжиддасизлар. Қайерда массизлар? Уйда массизлар. Бир жойда бўлиш дегани бу Аллоҳ Таолога ярашмайдиган сифат. Бу масалада айтилган иккинчи фикр. Аксар мутакаллимлар ва баъзи олдинги уламоларни қарашлари, ушбу ҳадис баён қилиш еътиборига кўра, шунга лойиқ қилиб таъвил қилинади. Аллоҳ Таоло тушади деяптими Пайғамбаримиз? Аллоҳ ўзи билади. Тафсилотини билмаймиз. Лекин сиз билан биз тевадан пастга тушлик деган маънони бу йерда хулоса қилиб бўлмайди. Мана шу иккинчи қарашнинг егалари бу ҳадисни икки хил тушунтиришади. Молик ибн Анас розияллоҳу анҳунинг тавили, тушунтириши, у Аллоҳниннг раҳмати, амри ёки фаришталари тушади маъносини англатади. Худди султоннинг хизматчилари уни буйруғини бажарганда, султон фалон ишни қилди дейилганидек. Имомамолик шундай тавил берган екан.

[8:30] Иккинчиси бу исторорадир. Яъни дунё осмонига тушади сўзи кўчма маънода ишлатилади. Кечанинг учдан бири қолган вақтда дуо қилувчиларнинг дуолари қабул қилинади деган маъно берилади. Дуоси ижобат бўлади, раҳмати тушади деган маънода. Аллоҳ Таоло осмонда дейдиганларнинг далили. Зайнаб бинти Жахш онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳланган. Шунда Пайғамбаримизнинг бошқа аёлларига қараб Зайнаб онамиз айтадики, сизларни қариндошларинглар никоҳлаб беришган, Расулуллоҳга. Мени еса Аллоҳ Таоло йетти осмон устидан никоҳлаб берган деди. Бухорий ривоят. Аллоҳ осмонда дейдиганлар шу ҳадисни келтириб айтадики, мана шу ҳадис ҳам Аллоҳни осмони еканлигига далил дейди.

[9:21] Аҳли суннавал жамоа уламолари айтади, бу ҳадис ҳам аллоҳ таолони йетти осмон устида еканлиги далил емас. Чунки ҳадисда Аллоҳни йетти қават осмони устида демаяпти. Никоҳланишлик шу йерда бўлган деяпти. Ундан ташқари биродарлар хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Расулуллоҳнинг ўзлари ҳам, саҳобалари ҳам, ей одамлар, мен Аллоҳни осмонда деб еътиқод қиламан демаган.

[9:48] Расулуллоҳнинг айтилган ҳадислари китобларда терлаб ёзилган бўлса, шуларни ичида биронтасида мен Аллоҳни осмонда деб еътиқод қиламан деган жойи йўқ. Аллоҳни осмондада деб еътиқоди қилинглар деган биронта ҳадис йўқ. Пайғамбаримиз нимани таълим берганлар? Саҳобалар нимани таълим қилишган? Роббисига бандани қандай қулчилик қилиш кераклигини таълим беришган.

[10:15] Биринчи уч асрда яшаган уламоларда биронтаси бу масалани кўриб, кўтармаган. Аллоҳ қайерда деган темани кавламаган. Лекин кейин турли фирқаларни фитналари пайдо бўлгандан кейингина бу масала тўғрисида чуқур баҳс юритишга мажбур бўлинди. Еътибор берсанглар, мана икки дарсни буёғида фақатгина Аллоҳ осмонда деётганларни далилини ўқидик ва аҳли суннани берган раддиясини ўқидук. Шу ўринда ўз ўзидан савол туғилади. Нимага улар далил келтиради ю, биз ҳимояда турамиз.

[10:49] Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг бу масаладаги далиллари. Мана енди бизни далилларимиз. Биринчиси. Аллоҳ Таоло Қуръонда, истадвилла лай сака миф лиҳи шаюн ва ҳуассами юл босит деди. Унинг мислидек бирор шай йўқдир ва ўта ешитувчи, ўта кўрувчидир. Демак, Аллоҳга ўхшаган бирор нарса йўқ. Аллоҳ ҳеч нарсага ўхшамайди. Биз билган ҳамма нарса ё жисм, ё жавҳар, ё араз.

[11:21] Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса ёжисм, ё жавҳа, ё араз. Масалан, инсонни жасади жисм. Уни тирик қилиб турган руҳи жавҳар. Енди мана шу жисм билан руҳни ўртасида пайдо бўладиган хурсандчилик, қайғу, сиқилиш, бўғилиш араз дейилади. Учта нарса, жисм, жавҳар, араз. Бу борлиқдаги ҳамма нарса уч одам биттасига тушади. Ва мана шу учала нарса, жисм жавҳар, араз бир замонда бўлади ва бир маконда бўлади. Тушунарлими? Замон билан маконда ичида туришлиги учун ё жисм бўлади у, ё жавҳар бўлади у, ё араз бўлади у.

[12:05] Енди Аллоҳ Таоло жисм ҳам, жавҳар ҳам, араз ҳам емасми? Демак Аллоҳ Таолога замон ҳам керак емас, макон ҳам керак емасс. Бизнинг еътиқодимиз Аллоҳ азза ва жалла замон ва макондан беҳожат. Аллоҳу ла илаҳа илла ҳу алайҳи ва алайҳи юлқи юъм. Кейинги далил аҳли суннани. Аллоҳ, ундан ўзига илоҳ йўқ, у доимий ҳаётдадир ва қойюмдир. Аллоҳ Таолонинг борлиги ўз ўзидан бор. Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса ўзини бор бўлиб туришида нимагадир ёки кимгадир муҳтож бўлади.

[12:41] Йерда из турибди. Нимага муҳтож у? Уни босганга муҳтож. Тутун турибди. Демак, нимага муҳтож? Ўтга муҳтож. Ўт нимага муҳтож. Ўтинга, тушуняпсизми? Бу коинотда бор. Нимаки, бўлса, ҳаммаси ўзини бор бўлиб туришида нимагадир муҳтож. Енди Аллоҳ Таолонинг борлиги, ал Қоюм бўлган Зот, ҳеч нарсага муҳтож емас.

[13:06] Биз айтаётган ҳамма нарса борлиқда. Олтита тарафни ичида бўлади. Замон деган нарсани ичида бўларди. Енди Аллоҳ Теоло бирор нарсага муҳтожс бўлмагандан кейин, Аллоҳга замон ҳам керак емас. Макон ҳам керак. Биз Аллоҳни поклаяпмиз биродарлар. Замон ва маконда бўлишлик нуқсонидан. Аллоҳни бир жойда дейиш, нуқсонини исбат қилиш Аллоҳга.

[13:29] Кейинги далил. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дуони ўргатганлар. Во антал зоҳиру фалайса фавқу ака шай, во антал ботину фалайса дунака шай. Сен зоҳирсан. Сендан юқорида ҳеч нарса йўқ. Сен ботинсан, сендан пастда ҳеч нарса йў. Ҳофиз Аҳмадиддин Ҳусайн Байҳақий раҳматуллоҳу алайҳи ва алайҳи мана шу ҳадис ҳақида шундай дейди. Баъзи дўстларимиз Аллоҳ Таолодан маконни рад етишга, Пайғамбар алайҳиссаломнинг мана шу ҳадисини далил қилишган. Чунки юқорисида ҳеч нарса бўлмаса, пастида ҳеч нарсабўлмаса, демак, маконда бўлмаган бўлади да.

[14:15] Бир нарсаки, устида ҳеч нарса йўқ, тагида ҳам ҳеч нарса йў. Демак маконда емас да у. Ниманидир тагида турган бўлсангиз ҳам макондасиз, нимани устида турган бўлса ҳам макондасиз. Дуода айтилиняпти Пайғамбаримиз, устингни ҳам ҳеч ким йўқ, тагини ҳам ҳеч ким йўдеапти. Демак Аллоҳ Таоло маконда емас. Аллоҳ Таоло бирор тарафда бўлишдан пок екани тўғрисида аҳли сунна ва жамоанинг сўзлари.

[14:41] Хулофаи розилардан бўлган Али ибн Абит олиб айтади, кан Аллоҳ, валамакан, ваҳвол ан аламакан. Али ибн Абит алоп айтяпти, Аллоҳ бор бўлган, бирор макон бўлмаган. У ҳозир олдин қандай бўлса, шундай. Аллоҳ бор еди, осмон йўқ еди. Али ибн Абитт олоп айтди. Аллоҳ бор еди, макон йўқ еди? Аллоҳ бор еди, осмон йўқ еди. Агар Аллоҳни осмонда десанглар, осмонни яратмай туриб қади еди.

[15:14] Аллоҳни Аршда деганларга шу савол берилади. Аллоҳ Аршда бўлса, Арш яралмай туриб қади деди. Улуғ тобинлардан Зайнул Обидин, бу Али ибн Абитт олиб розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан айтади, анта аллоҳу ла дейла яҳви иккамаканун, сен бирон макон ўз ичига ололмайдиган Аллоҳсан. Сен шундай Аллоҳсанки, биронта макон сени ўзиничига ололмайди. Зайнул Обидиннинг сўзи.

[15:45] Имом Жавоҳир Содиқ. Бу киши ҳам Али розияллоҳ анақанинг зурриётидан. Бу киши ҳижрий саксонинчи йилда Мадинада туғилган. Биринчи аср. Жавоҳир содим айтади ким Аллоҳ Таолони бирор нарсани ичида ё бирор нарсадан таркиб топган, ё бирор нарса устида деб ҳисоблаган бўлса, ширк келтирибди. Чунки у зот агар бирор нарсанинг ичида бўлса, чегараланган бўлиб қолади. Агар бир нарсани устида бўлса кўтариб турилган бўлиб қолади. Агар бирор нарса дан таркиб топган дейилса, янгидан пайдо бўлган бўлиб қолар. Қўшарийнинг Рисолатул Қўшариясида келтирилган.

[16:30] Аллоҳ бир нарсани ичида деса, бир нарсани устида деса, бу махлуқларга тегишли бўлган сифатни нисбат қилиб қўйиш бўлади, Аллоҳга ширк келтириш бўлади. Имомушофия айтади. Аннаҳу таъала каъна, валамакам Аллоҳ Таоло бор бўлган, биронта макон бўлганмас. Яъни Аллоҳ борида макон йўқ еди. Фа холақал макани, Аллоҳ маконларни яратди. Ваҳуа ала сифатил азалияти, камакани қобла холқи ҳилмакан. Бас, маконларниаратган, маконларнини яратишидан олдингидек азалий сифатларида бўлган. Ла яжузу тағиру фий тҳатихий ва ла табдила фий сифатихий. Унинг зотида ўзгариш бўлиши, сифатларида янгиланиш бўлиши жоиз емас. Аллоҳ бор еди, макон йўқ еди. Макони яратди. Яратмай туриб қанақа еди Аллоҳ? Яратгандан кейин ҳам шунақа.

[17:30] Агар Аллоҳ Таолонинг биронта сифати янгиланади, ўзгаради деса, инсон диндан чиқади. Сифатлари ҳам, феъллари ҳам ўзгармайди. Имом Таво раҳматуллоҳу алайҳ ўзининг ақидасида ёзади: ла тахвиҳ ил жиҳату сидду касайил мубтадаат. У зотни олти тараф бошқа махлуқотларни ўз ишига олганиса каби, ичига сиғдира олмайди.

[17:57] Айтдик ку, Аллоҳъдан бошқа нима бўлса, космос бўлсин, тоғ бўлсин, юлдузлар бўлсин, буржлар бўлсин олтита тарафни ичида. Лекин Аллоҳ Таоло олтита тарафни ичида бўлмайди. Чунки олтита тарафни ҳам ким яратди? Кейингиси, Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг тавҳидида айтади. Иф сабата анна қоткани валамакан, аннал қола билмакан, лаиса минна уид тазимий ва табжиин. Имом Мотуридий айтади. Зеро, у зот, Аллоҳ, бўлгани ва бирор маконнинг бўлмагани собитдир. Албатта, у зотга нисбатан маконни айтиш, Аллоҳни бир жойда дейиш, улуғлаш ва мақташ туридан емас. Аллоҳни бир жойдай дейиш, мақташга кирмайди. Чунки бир жойда туриш махлуқнинг сифати. Ҳофиз Муҳаммадиддин ибн Ҳиббон ўзининг Саҳиҳимни ибн Ҳиббонида айтади, кан Аллоҳ, вала замана, вала макана. Аллоҳ бор еди, замон ҳам, макон ҳам йўқ еди. Қаранглар, кимларни исмларини ҳозир келтирдик. Али ибн Абит Олим, Зайнул Обидин, Жаъфари Содиқ, Имом Таҳовий, Имом Шофий, шуларни биронтаси Аллоҳни осмонда деяптими?

[19:23] Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззоли раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг Қовойидул Ақойит китобида шундай дейди: ваънахула яҳуд духул миқдор, ва ла тахбиҳил ақтор, ва ла тоҳийтубиҳил жиҳат, ва ла тактаниф ухул ардуъна ва ла самават. Миқдорлар уни чегаралай олмайди. Ўлчовлар Аллоҳ Таолони чегаралай олмайди. Чегаралар уни ўз ичига ола олмайди. Тарафлар уни иҳота қила олмайди. Йерлар ҳам, осмонлар ҳам уни қамраб ола олмайди. Кимни гапи екан бу? Имом Ғаззоли еди.

[19:59] Имомов Фаҳриддин Розий айтади, ўзининг Тафсирул Кабирида. Ваҳуала али юл авим. У олийдир ва авим буюкдир. У зотнинг Али еканидан. Тараф ва макон жиҳатидан баландда еканлиги тушунилмайди. Олий дегани бир бир нарсадан баланд деган маъно тушунилмайди, тараф тушунилмай еди. Чунки буни Аллоҳни макон жиҳатидан баландда дейишни нотўғри еканлигига далолат қилувчи хабарлар бор. Шунга кўра оятдаги Али олийдан У зотнинг йўғидан бор бўлган нарсаларга ўхшаши бўлишдан олий еканлиги ирода қилинади.

[20:39] Шаҳобиддин Хасталоний раҳматуллоҳ алиҳ иршоди солийда айтади тҳат аллоҳи муназзахун ан ил макани вал жиҳад. Аллоҳ таолонинг зоти барча макондан ва барча тарафдан холийдир. Мулла Алиқур раҳматуллоҳ алих фиқҳ ул акбарнинг шарҳида шундай дейди аммо у зот таолонинг махлуқотлардан олий екани Аллоҳ таолонинг ваҳуал қоҳиру фавқу ибадиҳий сўзидан истеъфода қилинган. У бандалари устидан ғолибдир. Демак, Аллоҳ таоло мавқе ва мартаба жиҳатдан олий, макон жиҳатдан емас. Зеро бу аҳли сунна ва жамоа ҳузурида аниқ бўлган ҳақиқатдир.

[21:25] Кимларни исмини айтдик? Али ибн Абит Олим, Зайнул Обидин, Жаъфарус Содиқ, Имомутаҳовий, Имоми Ғаззоли, Имоми Шофий, Имом Ибн Ҳиббон, Мулла Али Қори, мана шу Аҳлис Суннанинг уламолари. Мана енди Аллоҳ Таолонинг осмонда дейдиганлар, Имомо Абу Ҳанифанинг Фиқҳул Абсаддаги бир матнини келтиришади да ва мана шу гапни Аллоҳнинг осмонда еканлигига далил деб айтишади. Айрим бидъатчилар Абу Ҳанифа раҳматулло аликдан нақл қилинган бир ривоятни келтиришади да, ўзларининг иддаоларига ҳужжат қилмоқчи бўлишади. У матн қуйидагича. Абу Ҳанифа айтади, кимки роббим осмондами ё йердами билмайман деса, шу гапи туфайли у кофир бўлибди. Бу ривоятни мотуру дейларга қарши далил қилиб, уларни танқид қиладиган кимсалар ҳақида икки хил гапни айтиш мумкин. Биринчиси, ана шу бу сўзни мотуриддақидасини нотўғри еканлигига далил деётганлар ҳақида биринчи гап. Улар ҳақида яхши гумон қиламиз. Улар бу ривоятни нотўғр тушунган деб ҳисоблаб қўямиз. Иккинчиси, айтишимиз керак бўлган иккинчи гап, агар гапларини сиёҳига қаралса, улар мана шу ривоятни авом халқни ичида нотўғри дея ақидасини нотўғир екан деган шубҳани уйғотишлик учун атайлаб айтишаётган бўлади.

[22:57] Нодомики уларда бу айтаётган гапи нотўғли бўлса, тўғриси қайси? Имом Аъзам ҳақиқатдан Аллоҳни осмонда демаган одамни, кофир деганми? Тўғри жавобни уламоларимизнинг асарларидан топамиз. Камолиддин Аҳмад Имна Ҳасан Ханофи раҳматуллоҳ алайҳ, Ишоратул Маром мин Иборати Имом Абий Халифа Нўмон асарида бу матнни қуйидагича шарҳлайди.

[23:24] Мазкур гапни айтган кимсанинг кофир бўлиши, Бори Субҳанаҳу ва Таолони бир тарафга ва бир ўринга хослаб қўйгани учундир дейди. Иршодул Маром китобида. Аллоҳни бир жойда деса кофир бўлади. Ваҳоланки бирор тараф ва бирор ўринга хосланган барча нарсаларнинг ўзгага муҳтож бўлиши ва йўқдан бор бўлган нарсалар сирасига кириши исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир. Шунга кўра, бу гап Аллоҳ Таолога очиқ ойдин нуқсонни нисбат беришлиги ҳисобланади. Демак, Аллоҳ осмонда деяётганларни фойдасига емас, Абу Ҳанифани бу гапи, балки зарарига аслида чи, Аллоҳни осмонда деётган биродарларимиз Абу Ҳанифани тан олишмайди ўзи.

[24:14] Жуда ҳам бир диққатга молик жойи. Абу Ҳанифани тани олишмайди ўша. Аммо мана шу биргина шу ўринда уларни назарида улар учун ҳужжат деб билишган матнни келтиришади да ва мана шу Абу Ҳанифанинг гапини нотўғри дейиларни нотўғир еканлигига далил қилиб кўрсатмоқчи бўлишади. Агар инсоф қилинадиган бўлса, бизни имомимизни биродарлар фақат шу гапининглар емас, қолган гапини ҳам олинглар.

[24:40] Абу Ҳанифани тан олсак, биродарлар ҳамма гапини олайлик. Уларни келтираётган мана шу матн Фиқҳ ул Абсадда келтирилади. Мотуридийларни ақидасини хато еканига далил қилмоқчи бўлишни оладиган бўлсан, биродарлар шу китобни давомини ҳам ўқийлик. Шу матн келгандан кейинги матнни ҳам ўқий лик. Чунки шу китобни давомини ўқисак, уларда гапирилган гапини нотўғри еканлигига китобни давоми жавоб беради.

[25:09] Фиқҳ афзални давомида Абу Ҳанифа айтади: Аллоҳ бор еди, макон йўқ еди. Аллоҳ махлуқотларни яратишдан аввал ҳам бор еди. Қайерда сўзи ҳам, махлуқ ҳам, бирор нарса ҳам йўқ еди? У Аллоҳ барча рассани яратувчисидир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳни гапини бошини ешитдингизми? Охиригача ешитиб туриб кейин хулоса қилинг.

[25:38] Шу инсофдан бўладими, бўлмайдими? Ўзи аксар муаммоси шунда. Мана бу китобда манақа дейилган дейди, тагини ўқинг да. Биз айтаётган гап бор тагида. У китобда давомини ўқий олмайсиз, у китобда давоминингизга айтиб бермайди. Мана Абоханифани гапини ҳам олмайди булар керак бўлса. Абоханифа ҳам Аллоҳни осмонда деган, лекин булар Абоханифани капини олмайди дейишади ва туҳмат бу. Ўша китобни охиригача ўқинг, кейин битта хулосага келинг биродар.

[26:07] Яъни. Мана шу матн улар айтаётгандек, Аллоҳ Таолони осмонда демаган одам кофир бўлади деган маънога емас, аксинча, Аллоҳ Таолонинг бирор тарафга хослаб қўйиш куфр бўлади декан маънога далолат қилади. Чунки бу гап Аллоҳ Таоло ё осмонда, ё йерда, аммо мен қайси бири еканини билмайман деган маънода далолат қилиб қолади. Аллоҳни ё осмонда деяпти, ё йерда деяпти. Агар шунақа деса, кофир бўладими.

[26:36] Абу Ҳанифа Нўмонимиз Собити раҳматуллоҳи мана шу нарсани айтяпти. Осмонда демасанг кофир бўласан демаяпти. Осмондан десанг кофир бўлласан, йерда десанг кофир боласан деяпти. Шунинг учун аҳли суннавал жамоа еътиқодига кўра, мотуридийлар, ашъарийлар еътиқодигага кўра, Аллоҳ Таоло осмондан ҳам, бирор тарафда ҳам емас деб еътиқод қилинади.

[27:02] Ақул қовли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакати юъқсинлар
