# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 239 of 510
- Section: —
- Duration: 13 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/239
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/Wy1G73DTFRA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=Wy1G73DTFRA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/238.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/240.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассолату вассалом ала ашширофил мурсалин ва ала алихий ва ашабиҳий ажмаъин. Аллоҳумма алим нама ёнфа уна, вамфа набий маълам тана вазийдна илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа, ҳаққон ва ризқу на тибаа ва аренал баътийла баътийла ва ризқу на жиддий нааба.

[0:27] Важална минмай йеста меъунул қовли файетта биюнунах сана. Водихин набираҳматика фий ибадика солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Сирожиддин ўшининг бадул амолий асарини дарс қилаётган едик. Бу ақида дарслари. Саккизинчи байтга келганмиз. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сирожиддино ўша бобомиз айтади, саккизинчи байта волайсал исму ғойронли мусамма, лада аҳли басироти хойри али.

[1:01] Енг яхши кишилар бўлган тафаккур қилиб, ҳақиқатни идрок етувчилар ҳузурида исм номлангандан ўзга емасдир. Назмий баёни, исм номлангандан емасдир ўзга, идрок аҳли яхши оила наздида. Бугунги бу мобайтнинг мавзуси исм ўзининг егасига далолат қилишлик баёни ҳақида. Демак, исм ўзини мусаммосига далолат қилди. Ўша раҳматулло алийяхни исм номлангандан емасдир ўзга деган сўзи аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан унинг айни ўзи тушунилади маъноси ифодаланади. Яъни аллоҳ таолонинг қайси исмини айтмайлик, бу исми аллоҳ таолонинг ўзини билдиради. Ар роҳман деганда биз Аллоҳтни тушунамиз. Чунки исм бошқа, исмланадиган бошқа деган тоифалар ҳам бўлган. Яъни масалан ар роҳман бўлса, раҳмон алоҳида нарса, Аллоҳт алоҳида нарса. Иккаласи битта емас деганлар ҳам бўлган .бу дарслар орқали нима демоқчимиз? Аҳли суннавал жамоа еътиқоди, ашъарий ва мотуриди ақидасига тош отадиганлар доим бўлган, ҳозир ҳам бор, бундан кейин ҳам бўлади.

[2:19] Бу янгилик емас. Минг йилдан бери тош отиб келишади бу иккала ақида мактабига, доим, доим бу ақиданинг уламолари, имомлари буларга йетарлик, кофий, шофий жавобни бериб, буларни ўрнига қўйиб келган. Енди бизни замонимизга келиб туриб бир янгитани авж олиб, янгита бир бошқача бир формада, бошқача бир кийимда тақдим қилинаётган бўлса, ана шу нотўғри еътиқодлар хотиржам бўлайлик. Уларни дориси бор бизни қўлимизда.

[2:47] Демак, исм мусаммонинг ўзини билдиради. Исм номланаётган, исмланаётган зотни ўзини билдиртиради. Аллоҳ таолонинг исмлари бу Аллоҳ таолонинг ўзи дегани. Бу исм ном егасидан бошқа емаслиги тўғрисидаги масала ҳам адашган тоифаларга раддия қаторида одамларга тушунтириш учун алоҳида келтирилган. Масалада бу масала Аллоҳ таолонинг исмлари қадимми ёки ҳодисми деган масалаларда бир бўла ега. Аллоҳ таолонингисмлари қадиммми? Яъни бошланиши йўқ, азалдан шунақами? Ё кейин пайдо бўлганми деган масалани бир қисми.

[3:32] Жаҳмиялар, мўтазалалар, карромиялар деган тоифалар бўлган. Мана шу ҳақдан адашган, нотўғри еътиқодда бўлган тоифалар бўтган. Ана шулар Аллоҳ Таолонинг сифатларини инкор етишмаган, лекин жисм нисбатини беришган ва ташбеҳ қилишган. Аллоҳ азза ва жаллони сифатлари бор деган, лекин Аллоҳ Таолони жисм деб айтишган.

[3:58] Ва Аллоҳ Таолони сифатларини бандаларникига, махлуқотларникига ўхшатишган. Масалан Аллоҳ Таолони қўли деганда, инсонни қўлидақа қўли деганлари бор. Ҳозир ҳам бор. Аллоҳ Таолони жисм деганлари бор, буни очиқ айтмагани билан, гапираётган гапини охирини қарасангиз жисм дейди. Ана шу тоифалардан айтишади, жисм бўлмаган нарса, демак у йўқ нарса дейишади. Нима дегани бу?

[4:25] Мана қалам. Бу жисм. Бор. Бор бўлиши учун бу вужудда. У жисм бўлиши керак дейди. Яъники, нимаки бўлса у жисм дейди. Бу дегани Аллоҳ Таоло жисм бўлмаса йўқ дегани чиқади. Аммо буни ҳозирги ақллар бир ешитиб илғаб ололмайди. Чунки бу илмлардан хабардор бўлмаган одам, ҳа, ҳақиқатдан, мана ҳалиги атеистларни гапида, доскани кўряпсизларми болалар? Бор. Кўряпсизлар. Трубани кўряпсизларми болалар? Бор. Бор. Оллоҳни кўряпсизларни? Ҳа кўзинг кўрмаса, сен идрок қилмасанглар йўқ дегани емас да. Демак, жаҳ миялар, нотазиликлар, карро миялар Оллоҳни сифатини инкор қилмаган, Оллоҳни сифатслари бор деган, лекин Оллоҳ Таолога жисмни нисбат қилишган. Шунинг учун аршга ўрнашган десак, Оллоҳ Таолони жисм деган бўлиб қоламиз. Жисм нима? Жисм бир макон замон егаллаб турган нарса. Ҳар қандай жисмга макон керак, ҳар қандай жисмга замон керак. Биз Оллоҳ Таолони замон ва макондан беҳожат деётган пайтимизда Оллоҳ Таолони жисм демаяпмиз биз.

[5:38] Адашган тоифалар исм мусаммодан бошқадир дейишган. Яъни исм бошқа, исм билан айтган нарса бошқа дейишган. Шу маънода дейишади улар, Оллоҳ Таолонинг исмлари ҳам ундан бошқадир. Оллоҳдан бошқа ҳамма нарса йўқдан бор бўлгани учун, уни исмлари ҳам йўқдан борбўлган дейишади. Аллоҳдан бошқа ҳамма нарсаси янги. Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса махлуқ деб туриб, демак исмлари ҳам Аллоҳ Таолонинг ўзи емас дейишган.

[6:11] Енди мана шу тоифаларга жавоб ўлароқ, Исрожиддин ўша шу байтини сиз билан бизга баён қиляпти. Демак, адашган тоифалар исм мусоммодан бошқа. Шу маънода Аллоҳ Таолонинг исмлари ҳам ундан бошқа, Аллоҳдан бошқа ҳамма нарса йўқдан бор бўлгани учун, унинг исмлари ҳам йўқдан бор бўлган деган даъвони қилишган. Ва мана шу даъволарга далил келтириб айтишганки, Аллоҳ Таоло Қуръонда, истадибилла, валил ла ҳил асма ул ҳусна. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бор деган.

[6:47] Ўзбек тилидаги сўз араб тилида исм дейилади. Қалам дегани исм. Иккита сўзни бир бирига қўшилишлиги, иккита исмни бир бирига қўшилиши изофа дейилади атирида. Масалан, қаламнинг ранги. Қалам сўзига ранг сўзи қўшиляпти. Қалам бошқа нарса, ранг бошқа нарсани. Булар мана шу оятни келтириб туриб айтяптики, Аллоҳ Таолонинг исмлари деяпти. Демак, исм сўзи Аллоҳ сўзига қўшиляпти.

[7:22] Иккита исм бир бирига қўшилиши изофа дейилди. Енди бу алоҳида алоҳида нарса еди, кейин қўшилди. Енди Аллоҳ ва унинг исми деб қўшганимиздан кейин ҳам, демак, Аллоҳни бошқа, исми бошқа бўлади деб туриб, шундай далил келтиришди. Иккита исмни бир бирига қўшилишлиги, демак у иккита нарсани аддаддинаси деганлиги. Аллоҳнинг исми деганда иккита сўз қўшиляптими, демак исм бошқа, Аллоҳ бошқа дейишган.

[7:47] Биз Қуръон ҳадисни биринчи уч асрда яшаган уламоларнинг фаҳми билан тушунсак, шунда адашмаймиз. Қайтариб айтаман. Асосий айтадиган гапларим шу. Оят ҳадисни келтирган пайтда, у оят ҳадисни биринчи аср, иккинчи аср, учинчи асрда яшаган уламоларимиз қандай тушунган бўлса, шундай тушунишимиз керак. Шуларнинг қўйган шаблони билан, андозаси билан тушунишимиз келади. Агар ундай қилмасак, адашиб кетишимиз муқаррар. Аллоҳнинг оятини, ҳадисни ўқиб туриб, биз нотўғри фаҳм билан адашамиз. Масалан, насуллоҳа фанасияҳум.

[8:26] Улар, мушрийлар, кофирлар Аллоҳни унутишган еди, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Демак Аллоҳ Таоло унутувчи еканда. Мана оятни қаранг да, унутди деяпти. Агар зоҳирга қарасангиз, Аллоҳни унутар еканда дейсиз да. Лекин Аллоҳ Таолода унутишлик борми? Вома акана роббука насия, бошқа оятда айтади, роббинг унутувчи емас дейди. Оят қарама қарши келяптими? Мана шунақа иккита оятни шундай олиб келиб қўяди, гангитураверасиз қаёққа кетишни билмасдан. Шунинг учун қайтариб айтаман, ўн икки ўн биринчи асрда яшаганларни фаҳми билан тушунмаймиз Қуръон оятларини. Саҳобалар, тавбийинлар, таба тавбийинлар қанақа тушунган бу оятларни? Шуларнинг андозаси билан тушунсак, инекин гангимаймиз. Мана бу фикр айланиб қолаётган, боши айниб қолаёткан укаларимизни олдидан еккан жойи шу йер. Тушуниб олинглар.

[9:20] Битта оятда улар Аллоҳни унутишган еди, Аллоҳ уларни унутди деяпти. Демак Аллоҳ нима екан? Айтинглар, нима хулоса келди? Унутувчи еканда. Унутишлик нуқсонми ёки нуқсон емасми? Нуқсон а? Аллоҳга нуқсонни нисбат қилган одам нима бўлади? Кофир бўладими? Оятда айтиб туриб кофир қилиб қўяпти сизни. Енди бу ёқда турибди, о мана ака ана роббука, насия, роббингни унутувчи емас деяпти. Қандай буни иккаласини бир қиламиз? Шу йерда унутади дегани Аллоҳ Таоло ўзини ҳолига тиқшаб қўйди, таъвил қилинади.

[9:57] Ана шу исм мусоммодан бошқа, Аллоҳни ўзи бошқа, исми бошқа деганларнинг гапини айтдик. Улар айтишади, валиллаҳи ил асма ал ҳусна ояти. Ушбу оят Каримада Аллоҳ Таоло исмларини ўзига изофа қилган. Исмлар еса ўзидан бошқага изофа қилиниши, ўзига изовфа қилинмаслиги ҳеч кимга сир емас.

[10:22] Агар исм билан мусаммо бир бўлганида, исмларини ўша изофа қилиши тўғри бўлмай қоларди дейишади. Енди биз нимада бетқот қиламиз? Аллоҳ бошқа, исмлари бошқа деймизми? Ёки Аллоҳ ҳам исми ҳам битта деймизми? Де ўйланасиз. Сизга қайси ёқяпти? Сизни назарингизда қайси тўғри? Йўқ, бу йерда сиз яингизни олиб қўясиз да, мана бу уч асрдагилар нима деган дейсиз. Ўшалар нима деса, ўша тўғри дейсиз. Гарчи сизга ёқмаса ҳам, гарчи сизни тушуна олмаётган бўлсам, ўшаларники тўғри десиз.

[11:00] Бу масала тўғрисида Нуриддин Собуний Бидой ётуфи Усулиддин асарида шундай дейди. Бу масаладаги тўғри гап бизни сўзимиз. Агар биров Аллоҳ деса, бу одам Аллоҳни зикр қилди деса ҳам бўлади. Аллоҳни исмини зикр қил деса ҳам бўлад. Агар исм билан мусаммо бир бўлмаганида, бундай дейиш тўғри бўлмас еди. Бунга далил, истадибиллар фасад беҳбисми роббикал алин.

[11:28] Бас улуғ роббнинг исмини нуқсонлардан холи деб ёд ет. Шу йерда субҳанаҳ роббиялар азин деганингизда, Аллоҳни исмини зикр қилди десангиз ҳам тўғри. Аллоҳни зикр қил десангиз ҳам тўғри. Хулоса, Аллоҳнинг ўзи ҳам, Аллоҳнинг исмлари ҳам битта деймиз. Аллоҳ бошқа, исми бошқа демаймиз. Яна ақлий далил.

[11:52] Масалан, бир одамни битта хотини бор. Бир одамни бир дона хотини бор, исми Зайнаб. Шунда ёнида ўтирганларга қараб туриб, Зайнабни талоқ қилдим деса, хотинига талоқ тушадими, тушмайдими? Тушади. Ё исмига талоқ туши, ўзига талоқ тишмайдими? Чунки бу йердаги исм ҳам, муаммо ҳам битта нарса. Мана ақлий далил.

[12:19] Хўп, хулосалаймиз. Мана айрим уламолар яна айтишадики, албатта Аллоҳ Таолонинг исми мусаммоси бўлган зотнинг айни ўзидир. Исми ҳам, зоти ҳам ўзи. Яъни исм ҳақидаги ҳукм мусаммо ҳақидаги ҳикм бўлиш еътиборига кўра. Бунга далил. Астадибиллат. Табаракас мураббика дел жалалий ва ал икром. Роббининг исми муборак бўлди. Шу йерда муборак бўтди. Исмми Аллоҳни ўзими?

[12:51] Ажратмаймиз. Исми ҳам муборак бўлди, Аллоҳ ҳам муборак. Чунки исм билан мустаммо бизда нима? Битта нарса. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум ассалом.
