Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассалом ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алинама ёнфа уна, вамфа наби маъаллам танавузи ибн аъинма. Аллоҳумма арин ал ҳаққа, ҳаққон ва ризқу на тибаа ва арин ал баътийла баътийла ва ризқу на жидинаба.
Во жаъалла минмай яста меъун ал қовли файетта биюнун аҳсана. Водихин ла бироҳматика фий ибадика солиҳин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Сирожиддин ўшининг бадул амолий асарини дарс қилаётган едик. Бу ақида дарслари. Тўққизинчи байт аллоҳ ўзи ва расул баён қилгандек.
Вома ин жавҳарун роббий ва жисмун, вала кунлун ва бағдун, зужди мали. Маъно жиҳатдан таржимаси, Роббим асло жавҳар емас. Жисм ҳам емас, кул ҳам емас, қабраб олинувчи баъз ҳам емас. Назмий баёни, Роббим жавҳар емас, жисм ҳам емас. Мураккаб ҳам емас, қисм ҳам емас. Мана енди Аллоҳ Таолонинг зоти ҳақидаги еътиқодимиз.
Аллоҳга дарсимизда Аллоҳ Таолони шай дейиш мумкинлигини айтдик. Истедимилла? Лай сака митҳлихи шайъун. Ва ҳоссаъмул босит. Аллоҳга ўхшаш бирор шай йўқдир. Мана шай деяпти. Қул айю шайъин акбару шаҳада. Яъни гувоҳлик жиҳатидан қайси нарса улуғроқ деб туриб, қулинглар, айтинг Аллоҳ деди. Аллоҳни нарса дейиш мумкин, шай дейиш мумкин. Фақат дарров орқасидан айтамиз, Аллоҳ нарса, лекин бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса деймиз. Дарров шу гапни айтишимиз керак. Енди Аллоҳ Таолони жисм деса, жавҳа деса бўладими? Шуни баҳс қиламиз.
Махлуқотларга нисбат қилинадиган сифатни нуқсон сифатлар Аллоҳ Таолога нисбат қилинмайди. Демак, Аллоҳ Таолони нарса дейиш мумкин, лекин бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса деймиз. Иккита оятни далил қилиб келтирдик. Енди бу йерда Аллоҳ Таолога жавҳарлик, жисмлик сифатларини бериш мумкин емаслиги ҳақида айтиляпти. Чунки жисм билан жавҳар олтита тарафни орасида бўлади. Қайтараман. Жисм ва жавҳар олтита тарафнинг ўртасида бўлади. Жисм ва жавҳаргга замон керак. Жисм ва жавҳаргга макон керак. Аллоҳ таоло жисм ҳам емас, жавҳар ҳам емас, араз ҳам емас. Демак, Аллоҳ таолўга замон ҳам, макон ҳам керак емас.
Шунинг учун Аллоҳ таолўни нарса дейиш мумкин екан, аммо жисмда бўлмайди. Ҳа, Аллоҳни бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса дейиш мумкин екан у. Унда Аллоҳ таолони бошқа жисмларга ўхшармаган жисм десак бўлмайдими? Йўқ, бўлмайди. Чунки айтдик, жисм олтита тарафга муҳтож. Замонга муҳтож, маконга муҳтож. Аллоҳ таолони, бошқа жиснларга ўххшамаган жисм деб бўлмайди, Аллоҳ таолони бўшқа жавҳарларга ўхша. Жавҳар деб бўлмайди. Жавҳар нима? Жавҳар. Шунақа кичкина нарсаки, бўлинмайди.
Жавҳар деганда жудаям кичкиналиги сабабли, бошқа бўлакка бўлинмайдиган, лекин қайсидир даражада жойни егаллаб турадиган нарсага айтилинади. Жавҳар нима екан? Жой егаллаб турар екан, қайсидир даражадан бўлиниб бўлиниб тўхтаган нарса, у ёғига бўлинмайди шу жавҳар дейилади. Жисм чи? Жисм иккита ва ундан кўпроқ нарсадан таркиб топиб, жой егаллаб турадиган нарса. Демак, жисм жавҳарлардан ташкил топяпти.
Жисм деганда иккита ва ундан кўпрок бўлаклардан ташкил топган ва жой егаллаб туриладиган нарса тушунилади. Иккита ва ундон кўп бўлагидан ташкил топгани учун ўша бояги жисм яна ўшанчага бўлинади. Кул дегани, демак, ҳамма барча деган маъносини англатади. Ундан иккита ва ундан кўп чегараланган навлардан ташкил топган нарса тушунилади. Баъзи еса бу айримлари баъзилари деган маъно бўлади да, кул мана шу баъзидан ташкил топади. Кул нимадан ташкил топяпти?
Баъзиларидан. Кул дегани обший битта нарса, умумий битта нарса. Ўша кулни ташкил қиладиган нарсалар баъз дейилади. Мана бу таркиб топган нарса, мана бу ташкил қилувчи нарсалар. Енди мана шу тарифлардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бу байтнинг маъноси Аллоҳ Таоло бўлинмайдиган, лекин жой оладиган бир бўлак ҳам емас, жой оладиган бўлаклардан ташкил топган ҳам емас, кўп нарсалардан ҳам ташкил топган емас, кўп нарсаларнинг ичига кирадиган бир нарса ҳам емас, балки бундай сифатларни барчасидан ҳоли бўлган ва уларни барчасини йўғидан бор қилган Аллоҳ. Қайтариб айтамиз, Аллоҳ нима екан?
Бўлинмайдиган, лекин жой егаллаб турадиган бўлак емас. Жой оладиган бўлаклардан ташкил топган емас, кўп нарсалардан ташкил топган нарса емас. Кўп нарсаларни ичига келадиган бир нарса ҳам емас, балки бу нарсаларни ҳаммасидан холи бўлган зот. Аллоҳ қайерда дейиш мумкин еканми шу таърифдан? Чунки қайер у маконда, қайер у замонда, Аллоҳни қайерда деётганингиз, Аллоҳ Таолони бир жойда деётганиз бўлади. Аллоҳ Таоло замон ва макондан беҳожиб.
Оловуддин Бухорий Ханафий рисолафил еътиқод китобида шундай дейди: оламнинг яратувчиси жисм емас. Ким? Ким? Аллоҳ жисм емас. Чунки жисм мураккаб нарсаларнинг исмидир. Мураккаб дегани таркиб топган бир нарсалардан. Мана иморат таркиб топган. Сементдан, лойдан, ғиштдан, армон. Бу мураккаб нарса. Мураккаб деганда биз сложний деган сўзни тушунманглар. Таркиб топган нарсани тушунинглар. Чунки жисм мураккаб нарсаларнинг исмидир. Бир нарсалардан таркиб топган нарса жисм дейилади. Мураккаб еса, жузга муҳтож. Иморатни мураккаб нарса десак, таркиб топган. Ғишга, лойга, арматурга муҳтож. Енди Аллоҳ Таолода бунақа сифат бўлиши мумкин емас. Қанақа сифат? Бир нарсага муҳтож бўлишлик сифати бўлиши мумкин емас. Хулосалаймиз. Аллоҳ жисм емас.
Чунки жисм у бир нарсалардан таркиб топган нарса. Енди жисм ўша нарсалардан таркилиб топдими, ўша нарсаларга бўлинади ҳам яна. Иморатни бузсангиз ғиши, арматураси, лойи бўлинади. Енди Аллоҳ Таолони бир нарсадан таркиб топган десангиз, демак шу нарсаларга муҳтож деганингиз бўлиб қолади. Аммо Аллоҳ Таоло биронасига муҳтож емас дейди.
Оловуддин Бухорий. Мураккаб еса жузга муҳтож, Аллоҳ Таоло еса еҳтиёжмандликдан пок бўлган зот. Кимки у зотга нисбатан жисм исмини ишлатса ва бундан яҳудий ва рофузийлар сингари мураккаблигини назарда тутган бўлса, исмда ҳам, маънода ҳам хато қилган бўлади. Чунки жисмнинг ҳар бир жузи ё комил сифат билан сифатланган бўлади. Бунда ҳар битта жуз илоҳ бўлиб қолиши керак.
Бундай дейиш еса мумкин емас. Ёки ҳар бир жуз комиллик билан сифатлаган бўлмайди, балки унинг зидди билан ҳодислик белгилари билан сифатланган бўлади. Яъни янги пайдо бўлган бўлиб қолади. Бу ҳам муҳим ҳисобланади. Кимки жисм исмини у зотга нисбатан ишлатиб, бундан мураккаб нарсани емас, таркиб топган нарсани емас, балки карроҳ меъйларни сингари, мустақил бор еканини назарда тутган бўлса, у ҳам хато қилган бўлади, чунки биз Аллоҳ Таолони исмларида шаръий масдалларга суянамиз.
Ақули қовли ҳа, да, ва астағфируллоҳ, ли ва лакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.