# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 241 of 510
- Section: —
- Duration: 9 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/241
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/GHzzva4aKAk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=GHzzva4aKAk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/240.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/242.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин сурур яънфусина ва мин саййъат яъмалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиллала ва ман юдҳилилгу фалаҳ ҳадиялала. Ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала ва нашхад анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

[0:30] Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини ўқиётган едик. Давом етказамиз. Бугун ўнинчи байт. Сирожиддин ўши ўзининг ўнинчи байтимда шундай дейди во фил атаҳа ни ҳаққу кавну жузъин била васфи тажази я бина холи. Ақлларда жузънинг бўлмоғи собитдир, бўлиниш васфсиз, ей тоғамнинг ўғли. Назмий баёни. Бўлинмас жузнинг мавжудлиги бор, ўйла тоғам ўғли, ақл етмас инкор.

[1:05] Ақидамизда сиз билан биз билишимиз зарур бўлган мавзулардан емас. Лекин ана шу мавзуни тушунтиришлик зарурат бўлган даврлар бўлган, файласофлар, мўтазиликлар ва бошқа тоифалар мана шу тинмасдан бўлинадиган жуз бор. Бўлиниб бўлиниб тўхтайдиган жой йўқ деган фикрни олға сурган. Бу қисқагина гапириб ўтамиз буни. Токи сиз биламиз мана шу нарсадан хабардор бўлишлигимиз керак. Ақлан олиб қараганда биродарлар, оддий кўзи билан кўриб бўлмайдиган жуда ҳам бир кичкина жузни мавжудлиги бор. Бу атом деб номланадими ёки бошқа сўз билан номланадими, у шундай бир майда нарсаки, бўлиниб, бўлиниб, бўминиб туриб, охири бўлинмасдан тўхтайдиган охирги остановкаси бор. Яъни иккига бўлдингиз, тўртга бўлдингиз , саккизга бўлдингз, бўлиндингиз, бўлиндингз, атом бўлди. Атом бўлинадими?

[2:04] Портлайди. Бу портлашини билади атом. Яъни сиз билан биз еътиқодимизда ана шу жуз бўлиниб, билиниб, охири тўхтайди, бўлинмайдиган ҳолатга келади. Биз шунга еътиқод қиламиз. Бўлинмасдан тўхтайдиган жуз бор, ана шу жуз қанчалар кичкина бўлмасин, барибир қайсидир бир даражада жойини егаллаб туради. Мана шу нарсани борлиги биз еътиқод қиламиз. Ўша раҳматуллоҳ алайҳ мана шу байтни айтиб, шу ҳақиқатни инкор қиладиган файласофлар ва баъзи мутазилаларга раддия берган. Улар амалга ошириш юзасидан ҳам, ақлан олиб кўриш жиҳатдан ҳам, жуз деб аталадиган кичик бир бўлакни ниҳоясиз даражада тақсимлаб бориш мумкинлигини тасаввурга сиғади дейишган. Агар соддароқ қилиб айтсак, бўлинади, иккига, учга, бешга ва охирги биз айтаётган бўлинмайдиган ҳолатгача келди, келади деб биз айтамиз, улар айтади йўқ, бўлиниб, бўлиниб бўлиниб бўминиб кетиб юборади дейди. Буни билишимиз нима кераги бор деса, агар тинимсиз бўлинаворадиган жузни борлиги айтса, бўлинмасдан тўхтайдиган жойи йўқ деса, бу оламда биродарлар қадим дейишга тўғри келиб қолади. Бу оламни аввали йўқ ва охири ҳам йўқ дейишга тоғри келиб олади.

[3:24] Мана шунинг учун бу байтни айтяпти. Ақлга сиғади. Нима сиғади? Бўлиниб, охири тўхтаб, бўлинмайдиган ҳолатга келадиган даражадаги зарра бор. Мана шу нарсани борлигини биз тан оламиз ва шу билан бу бояги нотўғри еътиқодни олди ёпилади, йўли ёпилади. Мана шу нотўғру қарашни аҳли суннавал жамоа, уламолар томонидан ҳам биродарлар ақлий, нақлий далиллар билан келтириб, рад етишган. Туҳфатул аъоли китобида бу ҳақида шундай дейилади. Адашган тоифаларнинг бу масаладаги хатолари асосан уч ўринда ошкор бўлиб қолади. Учта ўринда хато бўлади гап.

[4:07] Тинмасдан бўлиниб кетаверадиган зарра бор дейди улар. Биз айтамиз йўқ. Бўлиниб бўлиб, ўша зарра бир жойга бориб тўхтайди да, у ёғига бўлинмайди. Биринчидан, Аллоҳ Таоло бўлинмайдиган жузни яратишга қодир деб сифатланадими, йўқми? Аллоҳ қодирми шу ишга, йўқми. Демак Аллоҳ Таоло бўлинмайдиган жузни яратишга қодирми, қодирмасми? Адашган тоифаларга кўра сифатланмайди, чунки у зотнинг ҳузурида иккита бир бирига зид нарсани жамланиши мумкин емас. Енди аҳли суннавал жамоани еътиқод деса, сифатланади. Чунки ўша жуз мумкин бўлган нарса.

[4:49] Иккинчи ўрни, агар жузни бўлиниши тугаб, бошқа бўлинмайдиган ҳолатга келмасдан, тинимсиз бўлинаверади, бўлинаверадида десак, ақлга тўғри келмайди. Чунки бир томчи нажосатни бир ҳовузга тушишлиги, бир томчи нажосатс катта ҳовузга туши, озгина нопок нарса, кўп пок нарсага аралашиб кетса, нопоклик хусусияти йўқолади.

[5:20] Енди булар айтяптики, ана шу тинимсиз бўлинадиган зарра бор дейишади. Тўхтамасдан бўлиниб кетаверади, уни охири йўқ дейишади. Агар бу фалсафани тўғри дейдиган бўлсак, бир томчи нажосат, беш тонналик катта миқдордаги сувор ҳовузга тушса, бўлиниб, бўлиниб бўлиниб нажосат, сувни ҳар битта қисмига тегади, демак, сувни нажосат бўлади дейишимизга тўғри келади.

[5:46] Агар жузни бўлиниши тугаб қолмасдан, тинимсиз равишда бўлиниб кетаверади дейиладиган бўлса, ҳамма нарсани ҳисобини қилиш мумкин бўлмай қолар еди. Ваҳоланки Аллоҳ Таоло Қуръонда айтган: Астайдибиллаҳ, во ақсо кунла шайъина адада. Жинс сўрасдан Аллоҳ Таоло айтади ва борлиқдаги ҳар бир нарсани саноғини ҳисоблаб қўйгандир. Аллоҳ бу борлиғидаги ҳамма нарсани ҳисобини ҳисоблаб қўйган. Ҳамма нарсаниҳисобини аллоҳ билади. Масалан, уйингизда тўртта дарахт бор. Нечта балки бор? Санамагансиз, санолмайсиз ҳам. Йер юзида қанча қум зарраси бор, қумни донаси бор.

[6:28] Саҳройи кабирдаги, саҳарадаги қум доналар қанча бўларкан? Ишоноверинглар биродарлар, роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло уларда ҳаммасини саноғини билади. Чунки оятда айтяпти, ҳамма нарсани Аллоҳ Таоло ҳисоб китобини қилиб қўйган. Демак, бўлинмасдан тўхтаб қоладиган ҳолатга келадиган жуз бор. Бўлинади, бўлинади, бир жойга келадики, у ёғига бўлинмайди. Буни ақлан ва нақлан далилларни келтирдик.

[6:58] Мана енди учинчи ўрни, буларни еътиқодини, хатолигини. Мана шу кичкина бир бўлакни ниҳоясиз даражада тақсимлаб бориш мумкинлиги тўғрисидаги даъволарга кўра, агар ҳозир айтганимиздек, бир томчи сув нажосат қавсга тушадиган бўлса, ҳаммасини нажосат дейишимизга тўғри келарди. Бу ўринда ана шу бўлинмай тўхтайдиган жузни борлигини исботлашлик нима фойдаси бор деган савол туғилади. Мақсад нима еди шунча гапдан? Уламолар жавоб бериб айтишадики, буни исбот қилиш оламни қадим дейишга ва қайта тирилишни инкор қилишга олиб бориб қўядиган кўплаб нотўғри тушунчаларга барҳам беради. Яъни бўлинмайдиган жузни йўқ дейиш оламнинг ниҳояси йўқ деган тушунчага олиб боради. Оламни ниҳояси йўғ деган тушунча еса оламни аввали ҳам, охирги ҳам йўқ дейиши иккатўғри келади. Ваҳоланки бу борлиқни аввали ҳам бор, тугайдиган охири ҳам бор.

[7:59] Чунки Аллоҳ азза ва жаллодан бошқа ҳамма нарса азалий емас, абадий емас. Азалий Аллоҳ, абадий Аллоҳ. Агар биз бу оламни аввали йўқ десак, охирини ҳам йўқ дейишимизга тўғри келади. Лекин ҳозир айтдик, Аллоҳ азза ва жалодан бошқада ҳамма махлуқотни аввали ҳам бор, охири ҳам бор. Демак, бўлинмайдиган жуз бор. Бўлиниб бўлиниб тўхтаб, у ёғига бўлинмай қоладиган ҳолатда бўлади бу нарса. Енди буни айтишликдан мақсад, ҳозирги айтаётганимиздек, одамларни мана шу нотўғри еътиқодга, нотўғру тушунчага келиб қолишликдан ҳимоя қилишлик учун айтилди.

[8:38] Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакати ю саллавуна ала набий, я ю ҳалладина амони соллаллоҳу алайҳи васаллам.
