Maviza
—Қоралама21 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
21:00
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вассолату вассалом ала ўширафил мурсалим ва ала алихий ва ашабий ажмаъин. Аллоҳумма алинама ёнфауна ва фарнафий маълам танавази наъилма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон орзуқунатдибаа ва аренал баътийла баътийла орзуқунатишдина ва ўжа аллам минман йестам яъунул қовла файетта биюнуна ҳусана водихин ла би роҳматика фия ибадика солиҳин. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Ўн биринчи байт. Қуръони каримга иймон келтиришлик баёни. Сирожиддин ўша айтади во мал қуръан у махлуқан таъала каламу робби ан жинсил мақолии.

Қуръон йўқдан бор қилинган емас. Робнинг каломи мақол жинсидан олий бўлгандир. Яъни мақол жинсида дегани, банданинг тили ошкор қилган лафзидан. Сиз билан бизни каломимиз билан Аллоҳ Таолонинг каломи ўртасида фарқ бор. Мана енди Қуръони Каримга бўлган еътиқодимиз.

Қуръон деган сўз луғавий маъноси ўқимоқ, жамламоқ, бир бирига қўшмоқ маъноларни англатади. Улмул Қуръон истилоҳида айтилинади, Қуръон нима? Муҳаммад Алайҳиссаломга нозил қилинган ҳамда тиловати ибодат саналадиган Аллоҳ Таолонинг каломи. Пайғамбаримизга нозил бўлди, у уни тиловат қилсак ибодат бўлади. Шу Аллоҳ Таолонинг Қуръони каломи дейилади бир одам.

Аҳли суннавал жамоанинг еътиқодида қуръон махлуқ емас. Махлуқ дегани, аввал бўлмаган, кейин пайдо қилинган, кейин йўқ бўлиб кетадиган нарса. Тушунарлими? Аввал йўқ еди, пайдо бўлди, ҳозир бор, кейин йўғиб кетади. Шу нарса махлуқ дейилади. Имом Аҳмадимни ҳам баллар ҳаётини дарс қилиб ўтганмиз, биродарлар. Ана шу Мўтазилик тоифаси. Қуръонни махлуқ дейсан деб умматни фитнага солди. Аббосий халифаларнинг ёнига вазир бўлиб киришиб олиб, ўзларининг мана шу нотўғри еътиқодини йигирма йил давомида қилиш билан умматга мажбуран ўтказди.

Қанча одам қатл қилинди, қанча одам азобланди. Лекин Аҳмадинда ҳамманнинг саботи туфайли Қуръон махлуқ емас деган қаттиқ собит туришлиги билан булар ўз ўзидан йўқ бўлиб кетди. Кўрингларда, нотўғри еътиқодни халифани олдига кириб, вазир бўлиб олиб, қилич билан мажбуран ўтказган бўлса ҳам, лекин ботил бўлганлиги учун бир муддат турди да, кейин йўқ бўлиб кетди бу нарса. Аҳмадулла Ҳанбал ана шу Мутазилаларнинг катталар билан баҳс қилар екан, китоби суннатдан уларга далиллар келтирди. Улар ўзларини еътиқодини тўғри еканлигини исботлай олмади. Ана шу баҳсларни бирда айтади. Мўтазилларни катталари қилиб, Аҳмадун Наби зуатларга. Сизлар билан бизни ўртамизда жаноза бор дейди.

Биз ҳали дарсга киришмадик. Сизлар билан бир ўртамиздаги жаноза бор дейди. Нима дегани? Сизлар ҳам ўласизлар, биз ҳам ўламиз. Сизларни ўлимингларда ҳам жанозада одамлар қатнашади, биз вафот етганимизда ҳам жанозамизда одам қатнашади. Шунда кўрамиз дейди. Жаноза бир нарсани белгиси екан. Тушуняпсизларми? Аҳмадимда ҳанбал ўлганида енг оз ҳисоб китоб бўйича бир миллион икки юз мингдан икки ярим миллионгача одам қатнашган жанозасида. Бир неча бўлиб ўқилган. Бағдодга кирадиган йўллар ёпилиб кетганлигидан дарё билан келган одамлар, жанозасига қатнашишлиги учун. Миллионлар, биродарлар у пайтда битта катта шаҳарда миллион одам бўлиши жуда ҳам нодир бўлган. Ҳозир у миллионли шаҳарларимиз кўп. Ўн минг, йигирма минг юборинг, бир юз минг юборса, битта катта шаҳр бўлган. Аҳмадинда, ҳанбалда жанозаси мана шундай бир катта бир ишга айланиб кетган. Аммо бояги халифани ёнида туриб, вазир бўлиб, бузуқ еътиқодда бўлганлар вафот етганида, ўша вафот етганини ёнидаги учта одам иккита аскар билан кўмиб қўйишган. Шунинг учун сизлар билан биз ўртамизда жаноза бордеккан пайтда мана шу нарсани тушунишимиз керак.

Аҳли сунна ва жамоанинг еътиқодига кўра Қуръон махлуқ емас. Қуръон Аллоҳнинг каломи. Ана шу адашган тоифалар Қуръон Карим тўғрисидаги ўзини нотўғри еътиқодларини, яъни ўзларини бузуқ еътиқодга бошқаларни ҳам чақиришган ва буни орқасидан фитналар келиб чиққан. Мана шу маънони сиз билан бизга тушунтириб, Сирожиддин роши шу байтни сиз билан бизга ёзиб қолдириб кетган.

Ақида китобларимизда, аҳли суннанинг ақида китобларда деярли ҳаммасида мана шу Қуръон Аллоҳнинг каломи еканлиги ҳақида йетарлича баҳс юритилган. Жумладан Умар Насафий раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг Ақойду Насафий китобида Қуръони ҳақида шундай ёзади. Қуръон Аллоҳ Таолонинг каломи бўлиб, у йўқдан бор қилинган емас. Яъни у махлуқ емас. У мусхафларимизда ёзилган, қалбларимизда ёдлангандир, тилларимиз воситасида ўқилгандир, қулоқларимиз воситасида ешитилгандир. Уларга ўрнашувчи емасдир. Яъни мазкур нарсаларга мана шу тилимиз, қулоғимиз, кўзимиз бирортасига бу нарса ўрнашмайди. Масалан, олов дедик а? Олов дедик. Дарров исиб кетдикми?

Ё совуқ дедик. Совуқ уни таърифи холос. Лекин совуқни ўзи емас да, у сўзи. Олов деганимизда ҳам фақат биз оловни таърифлайдиган сўзни айтяпмиз, ҳақиқатини нима қилиб бера олмайди, кўрсатиб бера олмайди. Шунинг учун биз Қуръонда екан пайтимизда, Аллоҳ Таолонинг каломини, ҳақиқати қанақа еканлигини биз идрок қила олмаймиз. Аллома Тафтазоний шундай шарҳлайди: Қуръон нусхафларга ҳам, қалбларга ҳам, тилларга ҳам, қулоқларга ҳам ўрнашувчи емас. Балки у Аллоҳ Таолонинг зотида азалдан бор бўлган маъносидадир, унга далолат қиладиган назм воситасида талаффуз қилинади, ешитилади, хипс қилинади, лафзлар билан ёддан айтилади. Унга далолат қиладиган ҳарфларнинг шакллари билан ёзилади. Тушунтириш маъносида айтиладики, олов ёндирувчи модда бўлиб, лафзда зикр қилинади, қалам билан ёзилади, лекин бундан оловнинг ҳақиқати овоз ва ҳарф еканлиги лозим бўлиб қолмайди. Олов деганда тушунамиз нималигини. Енди олов деганда бу оловни ўзи емас да бу. Уни ифода қилаётган ҳарфлар йиғиндиси.

Қуръони Карим. Аллоҳ азза ва жалланинг енг буюк китоби. Қуръони Каримга Аллоҳ азза ва жалла ўзини ҳимоясини қўйиб қўйган. Астағфируллоҳ. Иннна наҳ ну на зал на зикру ва иннна лаҳ у ла ҳафи лун. Албатта биз бу зикрни, яъни Қуръонни нозил қилдик. Албатта ўзимиз уни ҳимоя қилиб берамиз.

Муродалар, Қуръонни биронта ҳарфи ўзгармайди. Иймонимиз комил. Қуръон йўқ бўлиб кетмайди. Қуръонни ичига ўзгартириш кирита олмайди. Чунки Аллоҳ Таоло ўзини зиммасига олган Аллоҳни ваъдаси ҳақ биродарлар. Дунёда Қуръон деб номланадиган китобга душманлик қилинганидек, бошқа ҳеч қайси китобга душмани қилинган емас. Қуръон тушгандан бери душманлик қилинади, ҳали ҳанузгача, лекин биронта ҳақини ўзгартириша олмайди. Мана шунинг ўзи ҳам Қуръон Аллоҳни каломи еканлигини битта далили. Инжил юз тадан ошиқ бўлиб кетди. Ўзгартириш керак тушаверди. Тавратни ўзгартириб юборишди. Ваҳоланки укаласи ҳам Аллоҳнинг китоби еди. Аммо Аллоҳ Таоло уларга сақлаб бераман деб ваъда бермаган еди.

Қуръони Каримни аввалги нозил бўлган илоҳий китоблардан фарқи. Сиз билан бизнинг Қуръонимиз аввалги нозил қилинган китоблардан бир қанча жиҳатлари билан фарқланади. Биринчиси, аввалги китоблар муайян бир замонга ва муайян бир қавмга юборилган. Аммо Қуръон ҳамма замонларга ва ҳамма маконларга, ҳамма қавмларга, қиёматгача келадиган одамларга нозил қилинган.

Яна битта фарқи. Аввалги илоҳий китобларни Аллоҳ Таоло, ҳозир айтдик, сақлаб бераман деб ваъда қилмаган. Аммо Қуръони Аллоҳ Таоло сақлаб бераман де, ваъда қилди. Аввалги илоҳий китоблардан кейин яна илоҳий китоблар тушаверган. Аммо Қуръондан кейин илоҳий китоб тушмайди. Демак, мана шу ва бошқа хусусиятлари билан сиз билан бизнинг қуръонимиз аввалги илоҳийкитоблардан фарқланади.

Мана сиз билан биз Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг каломи еканлигига иймон келтирамиз. Хўп, иймон келтиришимиз тўғрими? Биз иймон келтиришлигимиз, шариат биздан талаб қилгандақами? Аллоҳ таолонинг каломига иймон келтиришлик нимани биздан, сиз билан биздан талаб қилди? Қуръонни Аллоҳни каломи еканлигига иймон келтиртиришнинг маъноси нима?

Биринчидан, Қуръони Карим Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобларнинг енг охиргиси, ўзидан олдинги китобларда келтирилган илоҳий таълимотларни тасдиқлайди ва уларни устидан назорат қилади деб ишонамиз. Охирги китоб, нозил бўлган аввалги китобларни тасди қилайди ва уларни нима қилади? Тасдиқлаб назорат қилада. Далил. Истадибиллаҳ, во анзалл на илайкал китаби илҳаққи мусоддиқон лима байна ядай ҳимина китаби ва муҳайминани алиҳ.

Сизга, ей Муҳаммад алайҳиссалом, ўзидан олдинги китобларни тасдиқ етувчи ва у китобларни мувофиқлаштирувчи сифатида китобни, Қуръонни нозил қилдик. Демак, Аллоҳ Таолонинг шу Қуръони аввалги китоблар нима қилади? Мувофиқлашдиради, назорат қилади, тасдиқлайди. Ўшанинг учун Инжилда, Тавратда келган хабарни, биродарлар, биз тўғри ҳам, нотўғри ҳам демаймиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар ла тусоддийқу ҳа ва ла тукадҳибу ҳа. Тавратда манақа дейилган, Инжилда манақа дейилян деса, биз уни тўғри ҳам демаймиз, нотўғри ҳам деймаймиз. Чунки тўғри десак, мана шу яҳудлар китобларни ўзгартириб юборган, яҳудлар насоралар. Улар ўзгартирган нарсани тўғри деб қўйсак хато қилган бўламиз. Енди уни ичидаги ҳамма нарсани нотўғр десак, тўғри жойи ҳам бор да. Шунинг учун Таврот ва Инжилга бўлган еътиқодимиз, уни ичидаги нарсани биз ҳаммасини ёлғонга ҳам чиқармаймиз. Ростдан нима қилмаймиз ҳам? Тасдиқламаймиз ҳам. Шунинг учун билиб қўйинглар, укалар, қизиқиб ҳам олиб ўқиманглар Тавротни Инжилни. Мумкин емас. Қизиқиб ҳам ўқимангилар. Чунки умариддин хаттоб розияллоҳу анҳу ана шу тавротдан бир саҳифани ўқиб турганида, наби саллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб, ранглари ўзгариб кетади норозилигидан, ғазабланиб.

Ей Хаттобни боласи, менда шубҳаим борми рисолатимда? Аллоҳга қасам, агар мана шу саҳифани егаси бўлган Мусо ибн Имрон тирик бўлганида, менга ергашликдан бошқа йўли қолмасди деганлар. Мен мен имоним комил, мен иккиланмайман. Проста для интерес мумкин емас. Чунки сизни имонингиз умрим хаттобкичалик емас. Сиз саҳоба массиз. Сиз Умар Одил массиз. Шу зотга Расулуллоҳ ман қиляптилар, ўқима деяптилар. Тушундингларми?

Демак, Қуръон китобларнинг охиргиси, Аллоҳ томонидан тушган китобларни, уларни тасдиқловчи, мувофиқлаштирувчи ва назорат қилувчи. Мана шу оятни тафсирида имомиз А Мақшарий айтади, бу китоб бошқа китоблар устидан назоратчи етиб нозил қилинган. Чунки бу китоб бошқи китобларни тўғри ва аниқлигига гувоҳлик беради.

Иккинчидан. Қуръон Каримга инсоният тарафидан бирон ўзгартириш киритилмаган ва киритилиши мумкин ҳам емас. Чунки Аллоҳ томонидан ҳимоя қилинади. Биз шундай деб еътиқод қиламиз. Айтдик, астадиюллоҳ, иннна наҳнуна заннат зикру ва иннна лаҳулар ҳафидун. Албатта биз бу зикрни, Қуръонни биз ўзимиз нозил қилдик, биз ўзимиз сақлаб берамиз деди. Аллоҳ Таолога ҳамду сано бўлсин. Агар бизни ўзимизни ҳолимизга ташлаб қўйганда аллақачон ўзгариб кетган бўларди таврот билан инжилга ўхшаб. Лекин Аллоҳ ўзи сақлаб бераман деди, бу муаммони бизни йелкамизга қўйгани йўқ. Ўзига ҳамду сано бўлсин.

Мана шу оятни тафсирида муфассалар айтишадики, Аллоҳ азза ва жалла ушбу ушбу Қуръонни Каримни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган. Шунга кўра, бошқа китобларда бўлгани каби, унга бирор нарсани қўшиб қўйишга, ёки ундан бирор нарсани олиб ташлашга, ёки унинг бирор жойини алмаштиришга, ё ўзгартиришга ҳеч кимнинг кучи йетмайди.

Бутун дунё кофирлар йиғилиб, ҳамма пулини қудратини бир йилга ташлаб, Қуръонни ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрсин, уддасидан чиқа олмайди. Қила олмайди. Хоҳимай айтамиз, чунки Аллоҳни ояти турибди. Аллоҳни ояти сурибди. Учинчидан, Қуръони Карим азиз, яъни кучли ва иззатли китобдир. Ким бу Қуръонга куфр келтирадиган бўлса, кучсиз бўлади. Хор бўлади. Во иннаҳула кетаб буни азиз. Шубҳасиз, у азиз китобдир дейди Аллоҳ азза ва жалла. Яъни Қуръон билан ким баслашмоқчи бўлса, беллашмоқчи бўлса, Қуръон уни мот қилиб қўяди. Қуръон уни матқ қилиб қўйгади. Чунки Қуръон оятларида айтилган илмий ҳақиқатлар бир минг тўрт юз йил бурун. Мана йигирма йигирма биринчи асрга келганда кашф қилиб боряпти инсонлар. Инсонлар кашф қилдик, манақа кашфиёт топдик деб чиқса, Қуръонда бир ярим минг йил бурун айтиб қўйилган бўлади. Тушунарлими? Ҳеч ким Қуръон билан беллаша олмайди. Қуръон мот қилиб қўяди. Аллоҳ таоло таҳаддий қилади. Ей кофирлар, инсу жин, ҳамманглар йиғилиб туриб, ҳам Қуръонни битта сурачалик сура келтира олмайсизлар дейди.

Яъни қиёматгача бу визов бор. Қўлингдан келса, ҳамманг, компютеринг билан, ҳамма ўша технологиянг билан, жинларни ҳам қўш ёрдамга. Қуръонга ўхшаган битта китоб емас, битта сура келтира олмайсан дейди. Мана шу ҳам Қуръони Аллоҳнинг китоби еканлиги яна битта далил бўлади, биродарлар. Қуръони Каримга иймон келтиришликнинг маъносини баҳс қиляпмиз. Қуръонга иймон келтилганимизни тўғри нотўғрилигини тешиб берадиган илм деб баҳс қиляпммиз, биродарлар, дейди.

Тўртинчидан. Қуръони Каримга ботил нарсалар, яъни уни ёлғонга чиқарадиган беҳуда нарсалар мутлақо яқинлаша олмайди. Доим мусофолик ҳолатида, мусаффо ҳолатда туради. Астаби ла ла ла ла ла ла я ти хил батилу мин байни ядайҳи вала мин холфиҳиҳ танзилу мин ҳакимин ҳамийди. Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам ҳеч қандай ботил, ноҳақлик кела олмайди. У ҳикмат ва ҳамд егаси томонидан нозил қилингандир. Мана шу Қуръони Каримни ичидан хато топаман, мусулмонларни мот қиламан деб қанча қанча атеистлар дунё илмидаги профессорлари кирган ва қанчалари иймонга келиб кетган. Яъни Қуръон йенгган уларни. Модомики қулуфланиб олмабдими? Иймон келишига сабаб бўлган.

Бешинчидан. Қуръони карим тақводор зотларни икки дунё саодатига елтувчи бўлган бир ҳидоятдир. Астағфируллоҳ. Заликал китаб ла рўйбафи ҳудан лил муттақин. Бу Қуръон. Унда шубҳа бўлмаган китоб ҳамда тақводорлар учун ҳидоят манбасидир. Еътибор беринглар, ҳаммага емас Қуръоннинг ҳидоят манбаси бўлиши, ҳаммага емас, тақводорларга тақводорларга ҳақни истади, Парвардигор қалбимни ҳидоят қилгин, тўғри йўлга бошлагин деб сид қилдидан дуо қилиб, тақвода турса, Қуръон унга йўл кўрсатади.

Олтинчидан. Қуръони карим намозни тўкис адо етадиган, закотни берадиган, охиратга аниқ ишонадиганлар ихлос билан амал қилувчи бандаларга ҳидоят ва раҳматдир. Аслида билан ҳудан ва раҳматан лил муҳсининг алладина юқимуна солата ва юътуна заката ва ҳум билъа ҳироти ҳум юқинун. Кимга ҳидоят екан? Солиҳ амал қиладиганлар учун ҳидоят ва раҳмат манбаи жиҳатидан, улар намозни баркамол адо етадилар, закотни ўз жойига берадилар ва охиратни тасдиқлайдилар. Мана шуларга ҳидоят бўлади. Йеттинчидан, Қуръони Карим, мўминларнинг барча моддий ва маънавий касалларига шифо ва раҳмат.

Шифо ва раҳ мат. Моддий касалликларга ҳам, маънавий кесаликларга ҳам. Енди унга иймон келтирмасдан, золим бўлганларга еса, ана шу зиёнда турибди улар золимлиги учун, шу зиёнларни зиёда қилади. Истада билла. Ва нуна зилу минали қуръани ман ҳу ваши фаун ва раҳмат лил муъминин ва ла язиду золимеенна илла ҳосара. Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган оятларни нозил қилавермиз. Акалар, Қуръон шифо.

Инсонни жони, нафси, хотиржам, қалби секинатда бўлиш учун дунё матоҳини ўзи йетмайди. Нафсиз, қалбингиз таскин топиш учун озуқа бу Қуръон. Ала бидикилиллаҳи тотуман иннул қулуб. Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолоҳ марҳамат қиляпти. Огоҳ бўлинглар. Огоҳ бўлсанглар, қалблар фақатгина Аллоҳни зикри билан ором олади. Қуръон ўқийсиз, қалбингиз ором олади. Тасбеҳ тақлид етасиз, қалбингиз ором олади.

Қалбни хотиржамлиги Аллоҳни зикри билан. Шунинг учун биродарлар, мана шу Аллоҳни зикири вала зикруллоҳи акбар дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳни зикр жуда ҳам буюк нарса. Тинимсиз равишда зикрда юрайлик, жон акалар. Убайинникаб розияллоҳу анҳуҳ пайғамбаримизга айтдиларки, ё расулуллоҳ, сизга бўлган дуоларни фақат соравотга айлантириб қўяман деди. Аллоҳумма солли ала саййидина муҳаммадин ва ала алих ва соҳибих ва салиҳ. Қаранглар, соравот. Парвардигор гуноҳимни кечир, парвардигор ризқимни узун қил, парвардигор оиламга исмимни солиб бер, қазимдан нажот бер, сўраймиз у. Сўраймиз а? Бу сўрашимиз ибодат. Убайбни каб, умматни муштоҳидларидан, саҳобаларни ичидаги муштоҳид кишилардан, енг пешво олимлардан биттаси, ё расулуллоҳ, қиладиган дуоларимни соловатга айлантириб қўяман деди. Пайғамбаримиз айтдилар, унда дуоларнинг ижобат бўлишига, мушкулаларнинг ҳал бўлишига кифоя қилар еканда шу иш дейдилар. Саловатни кўп айтинглар. Саловат расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга. Жуда кўп мушкулаларимиз, еҳтимол ҳамма мушкулаларимизни ҳал бўлишига сабаб бўлади. Моддий мушкула бўлсин, маънавий мушкула бўлсин.

Саккизинчидан, қуръон қалбларини жонлантирадиган илоҳий зикр бўлиб, руҳларга ҳузур бахш етади. Истадвилла соод ва қуръони ди зикр. Соодни зикр манбаи бўлмиш қуръонга қасам. Инсонни қалбини хотиржам бўлишига Аллоҳнин зикри билан бўлади. Тўққизинчидан, Қуръон инсонни бахтли ҳаёт кечириши учун лозим бўлган маънавий руҳдир. Истадвилла вокадалика авҳайна илайка руҳан мин амриина. Ей Муҳаммад али ассалом, шундай қилиб, амримиз билан сизга руҳни, яъни Қуръонни ваҳий қилдик, нозил қилдик. Аллоҳ Таоло бу йерда Қуръони Каримни руҳ деб номлади. Чунки бу китобни ичида нафсни жаҳолат ўлимидан сақлайдиган ҳаёт бор.

Ақул қовли ҳа да ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳу юсаллуни ала наби, я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва саллимутаслима.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)