Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилар амин. Ва ла ақибату ли ил муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина Муҳаммад ас содиқ ал ваъидил амин. Ва ала алийҳи ва ашабийҳи ажмаъин. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракату. Аллоҳ азза ва жалла ушбу саид алайҳим кунини барчамизга баракот қилган бўлсин.
Исломда фарзанд тарбияси деб номланган бир катта силсилалар дарсларини бошлаганмиз. Бугун қирқ биринчи дарс. Ижтимоий тарбия, ижтимоий одобларни ёш болаларга ўргатишлик. Бугун, агар вақтимиз йетса, овқатланишлик, таом одоби ҳақида суҳбат қилиб олиб қилган бўламиз.
Фарзандларни ижтимоий тарбияси устидаги оталарнинг масъулияти ҳақида биродарлар баҳс қиляпмиз. Мана шу силсилаб дарсларимизнинг янги фаслига ўтамиз. Ёш болаларга ижтимоий одобларни таълим бериш, ўргатиш. Ижтимоий одоб деганда нимани тушунамиз? Бу йейиш, ичиш одоби, саломлашиш, изн сўраш одоби, мажлис, сўзлашлик одоби, ҳазил одоби, касални зиёрат қилишлик одоби, бирор бир хурсандчилик билан бировни муборакбод қилишлик одиби, агар бир азият йетган бўлса бир инсонга, унга бир таъзия билдиришлик одоби. Мана шу одоблар. Кулиш одоби, еснаш одоби.
Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқини одобини кўриб, ақллари лол қолиб, ма ҳаъдал адаб. Ё Расулуллоҳ, бу сиздаги одоб қанақа? Одоб бўлди ўзи, деб сўрашганларида, Пайғамбаримиз жавоб бердилар. Аддабани роббий фааҳсана таъдибий. Роббим менга одоб берди ва одобимни гўзал қилди. Роббим менга одоб берди, одобимни гўсал қилди. Сизга, фарзандингизга, одоб бераётган одам, қанчалар ўзи одобли бўлса, қанчалар мана шу таълим тарбия йўлида моҳир бўлса, сизга ёки фарзандингизга берадиган одоби ҳам шунга яраша бўлади. Расулуллоҳга ким одоб берибди? Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло одоб берибди. Мусулмон одам мана шундай бир исломий одобларни ўрганишлигини иккита йўли бор.
Шу икки йўл орқали исломий одабларни ўргатади. Биринчиси, таълим йўли. Ўргатиш, таълим бериш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир мажлисда, бир товоқда овқат йеётган ёш болани қўли товоқда ҳар жойда айланиб қолди. Ҳар йеридан овқат олиб қолди. Шунда пайғамбарим таълим бериб айтдилар, я ғулом, саммилла ва кул бияминик ва кул минмаялик. Ей бола, бисмиллаҳ да. Ўнг қўлинг билан йе, ўзингни олдингдан йе. Мана, одоб ўрганишнинг битта йўли таълим бериш. Овқатни устида Пайғамбаримиз таълим бериб ўргатяпти.
Иккинчи йўли, нимани иккинчи йўлим? Исломий одобларни касб қилишликнинг иккинчи йў ли, аллоҳ таолога ҳақиқий маънода боғланишлик. Бугунги дарсимиз мана шу асосий нуқтаси шу бўлади. Демак, исломий одобни ўрганишлигини иккита йўли бор. Биттаси таълим бериш, ўргатиш, иккинчиси, Аллоҳга ҳақиқий маънода инсонни қалбини боғланишлиги. Аллоҳга қалби ҳақиқий мавзуда боғланса, бу инсонга исломий одаблар шундай юқади, унга сингади.
Масалан, айрим одамлар бўлади. Бир ишни гуноҳлигини билмайди, шариатда ман қилганигидан хабари йўқ. Лекин табиати билан яхши кўрмайди шу нарсани. Гуноҳлигини биров айтмаган, оят ҳадисда ешитмаган, умуман хабари йўғ гуноҳлигидан. Лекин табиатни кўтармайди, хоҳламайди. Мана шу шу инсонни қалбига Аллоҳ Таоло жойлаб қўйган бир фитрат бўлади.
Киши бир ишни қилмайди, тарк қилади. Қайси ҳолатда тарк қилади? Биринчидан, агар шуни гуноҳлигини билса, бу гуноҳ, бу яхши нарса емас деб туриб билса, тарк қилади. Ёки гуноҳлигини билмаса ҳам, табиати кўтармаганлиги учун қиммат қўяверади. Масалан, ҳамма ички кийим билан чўмилаётган бўлса, билмайди ғавратни отишлик гуноҳлигини, масалан сал жоҳирроқ дейлик ўша мусулмонни. Табиат кўтармайди ярим ялангъоч бўлишликни. Ҳамма юрса ҳам у юра олмайди. Бу уни табиатига жойланган нарса бўлади. Енди мусулмон одам исломий ахлоқ, исломий одобни ўзида жамлашлик учун мана шу иккала йўлни тўплаш керак ўзида. Биринчиси, таълим тарбия йўли орқали ўрганади одобни. Иккинчиси, Аллоҳга қалбини яхши боғласа, Аллоҳ уни табиатига жойлаб қўяди. Мана шу ахлоқ исломий ахлоқ, мана шу ахлоқи комил ахлоқ дейилади. Бор у масалан, бир ишни гуноҳлигини ешитганмиз, ўзи нафсимиз хоҳлайди ҳалигини. Гуноҳлигини билганлигимиз учун қилмаймиз.
Енди буни гуноҳлигини билиб туриб, яна қалбимиз ҳам хоҳламаса, бу гуноҳдан тамомий омондамиз. Масалан, нафс зинони хоҳлайди. А? Хоҳлайди. Кўчада бир ярим ялангъоч авратини очиб кетаётган аёлга қарашни нафс хоҳлайди. Шайтон роса мазза қилади. Билади, ақл билади. Таълим орқали билган бу нарсани гуноҳлигини, лекин нафс хоҳлайди. Демак ҳали, қалб тепа билан алоқаси зўр бўлмабди, қалбига, табиатига жойланмабди. У фақат ўзини таълим орқалигини одобли қилиб юрибди. Агар таълим бўлмаганда шу ишни қиларди.
Аллоҳ таолога ҳақиқий маънода кишини қалбини боғланиши бу одобнинг жавҳари, асли ўзаги. Суннат еса одобнинг тафсилотлари. Қайтариб айтиб берай, айтаман. Мусулмон кишини қалби Аллоҳга боғона еканлиги одобнинг асли. Суннатга амал қилиш еса, суннат еса мана шу одобнинг тафсилотлари. Шунинг учун биз мусулмон деганда фақат уни намози рўзасига қараб ла баҳо бермаймиз. Мусулмонни ҳақиқий мусулмонлиги фақат намози рўзасига қараб билинмайди. Бор ку, айрим намозхон, айрим рўзадор биродарларимизни гапираётган гапи, қилаётган иши, юриш туришига қараб туриб, мусулмонга ҳам ўхшамайди, масалан кийинишимизга қараб туриб баъзида укалар. Шунинг учун бу укалар мусулмон деганда, одобли мусулмон деганда фақат намоз рўзани тушунмаймиз. Кийинишимиз ҳам, юришимиз ҳам, туришимиз ҳам, гапиришимиз ҳам, овқатланишимиз ҳам бизни мусулмон еканлигимизни кўрсатишлиги керак. Нима демадингиз? Масжидга кирганда биламиз сизни намозхонлигингизни, аммо юриш туришингизга қараган пайтимизда намоз ўқишингизни билмаймиз. Хулқингиз сизни кўрсатсин мусулмонлигингизни.
Сибъғо деган сўз бор араб тилида. Бу устозларда таржималарда бўёқ деб берилибди. Аллоҳга бўлган боғланиш сабабли киши ўзини касб қилган, ичига жойлаган нарсаси сибъғо деб дейиларкан. Қайтариб айтаман. Аллоҳга бўсган боғланишни сабабли кишининг касб қилган нарсаси себиғо дейилади. Характер деб қўйинг чи буни. Характер деган маъноси бор екан, йўналиш деган маънос бор екан, ранг, бўёқ деган маънос иборат екан.
Ва лойиҳа бу жуда ҳам бир муҳим фасллардан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни одоби яққол кўзга ташланиб турар еди. Мусулмон одамда биринчи бўлиб кўзга ташланиши керак бўлган нарса, нимаси еди? Хулқи, одоби. Расулуллоҳни ахлоқи шундай кўриниб турарди. Расулуллоҳна ахлоқи чи, биродарлар? Бой бўлганда ҳам зўр ахлоқ еди. Камбағал бўлганда ям зўр ахлоқи бўлган. Расулуллоҳ қувватли бўлганда, ҳам ахлоқи зўрлигича турган, заиф бўлганда ҳамм зўрлигича сурган. Расулуллоҳно мағлуб бўлганда йе ҳам ахлоқи ўзгармаган, ғолиб бўлганда я. Қаранг, ҳамма нарса ўзгариши мумкин инсонни ҳаётида. Шарт шароитлар ҳар хил бўлиши мумкин, аммо хулқ туриш керак жойида.
Футбол ўйнаймиз. Футбол ўйнамаймиз. Кўрамиз а, хулқимиз қани ҳали яна шунда. Ғазаб келади. Рука емас десангиз, рука дейди. Бир тепиб ютиб чиқариб юборади, ўтирасиз сиқилиб. Бор нарсани айтай да, реалнийроқ нарсани. Кўчани айтай. Машина минамиз. Бир марта қисиб ўтиб кетди. Нима қиламиз?
Устимизга тикиб юриб келади. Нима қиламиз? Енг камида сўкинамиз. Енг, бўлмасам тикиб юрамиз устига. Шунинг учун мусулмон одамни кўзга кўриниши керак бўлган биринчи нарсаси бу унинг ахлоқи бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, аддабани роббий фа аҳсанат адиби. Роббим менга одоб берди ва одобимни чиройли гўзал қилди. Кишини ўзини одобли, ахлоқли бўлиши бир чиройли нарса бўлса, енди шу чиройли одоб, ахлоқни фарзандларга ўргатиши бундан ҳам гўзалроқ нарса. Тўғрими? Ўзингиз одоблисиз, бу яхши нарса. Енди бу одобни фарзандларга ўргата оласангиз, бу ундан ҳам гўзал нарса. Демак, ислом одобларини ўрганишликни иккита йўли бор екан. Биринчиси, таълим тарбия бериш орқали. Иккинчиси, сибоғо орқалик. Бўёқ орқалик. Аллоҳ томонидан бериладиган бўёқ ор қалик. Бу бўёқ кимга берилар екан?
Аллоҳга қанчалар яқин бўлса қалби инсонни, Аллоҳ мана шу рангни шу бандасини устига тушурар екан. Астаю биллаҳ сибъғат Аллоҳ ва ман ахсану миналлоҳи сибъға ва наҳ ну лаҳ ва абидун. Оятни қаранг. Аллоҳнинг рангилар рангинмиз. Аллоҳнинг рангина рангинмиз. Оллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг берувчи борми? Бизлар унгагина ибодат қилувчидирмиз. Енг чиройли рангни берадиган, енг чиройли бўёқни берадиган Аллоҳ. Аллоҳдан кўра гўзалроқ ҳеч ким бўёқ бера олмайди бандасига.
Биродарлар, мана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис бор. Кўпчилигимиз биламиз. Куллу мавлудин ю уладу ала фитратинг. Ҳар битта чақалоқ ислом фитрати билан, ислом табиати билан дунёга келади. Кейин ота онасини ё яҳудий қилади, ё мажусий қилади, ёки насроний қилади.
Ҳамма дунёга келганда мана шу фитрат билан туғилади. Бу фитрат сибъғо емас ҳали. Фитрат ҳали сибъғо ҳам емас. Бунга оятдан ва суннатдан биродарлар далилларимиз бор. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фабима раҳматим миналлоҳи линталаҳум. Валавкун тафаддун ғолид ал қалб ланфатҳу мин ҳавлик. Фа афво анҳум моставфирлаҳум ва шаъавир ҳунфил амр. Фаиъда азамта фатаваккал алаллоҳ, инналлоҳа юҳиб бул мутаваккили. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло пайғамбаримизга, мана ухд ғазотидан кейин, нозил қилинган оятда, олий имрон сурасида шундай дейди. Ей муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли саҳобаларингизга, уларга юмшоқ сўзли бўлдингиз. Яъни пайғамбаримизни уҳуд кунида ташлаб қочиб кетишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламни қўйган камончилари тушиб кетди. Мана шу сабабли расулуллоҳни тишлари синди, юзлари тилинди, қонлари оқди. Мана шундай пайғамбаримизга нолойиқ муомала қилишганлиги учун, пайғамбарим саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни маломат қилишлиги, уруши сўкишлиги мумкин еди. Аммо аллоҳ таоло айтяпти, шундай қилишган бўлса ҳам сизга саҳобаларингиз аллоҳ томонидан бўлган раҳмат туфайли мулойим бўлдингиз. Демак, пайғамбармизни мана шу жойда мулойим бўлишлиги, аллоҳ томонидан пайғамбармизни қалбига жойланган сибғо, бўёқ еди. Мен сизни шунақа қилиб қўйган едим деяпти Аллоҳ Таоло.
Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда еди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар едилар. Бас уларни авф етинг, улар учун мағфират сўранг Аллоҳъдан ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг. Демак, бояги айтилинаётган саҳобаларни қилган хатосига ҳам Пайғамбаримизни кечиримли бўлганлиги, ҳалим бўлганлигини Аллоҳ томонидан Пайғамбар бизга жойлаб қўйилган бўёғи да.
Ана шу Аллоҳ қалбимизга жойлаган раҳмат туфайли, фарзандимизга меҳрибонмиз. Бир биримизга шафқатлимиз. Аллоҳни раҳмати туфайли. Иннама ҳосина ал ахлоқ, маҳзунатун айнан Аллоҳ. Файза аҳаб баллоҳу абдан, мана ҳа ҳу хулқан ҳасанан.
Гўзал хулқ егалари. Ешитинглар. Табиатан табиатингизда бор шу гўзал хулқ. Масалан бир одам намоз ўқиганда ҳам, ўқимаганда ҳам халим бўлган. Бир одам диндан бехабар бўлганда ҳам мулойим бўлган, яна бир одам умуман шариатдан бехабар юрган пайтида ҳам қўли очиқ бўлган, яхши хулқлар табиатига жойланган одамлар бўлади, биласизларми? Бор у шунақа одамлар. Масалан ҳозир ҳам намоз ўқимаслиги мумкин, рўза тутмаслиги мумкин, лекин халим. Кечиримлик, оғир босиқ.
Нима бу? Нима бу? Ҳадисда айтилиняпти. Албатта, хулқларнинг енг гўзаллари Аллоҳнинг ҳузурида сақлаб қўйилгандир. Агар Аллоҳ Таоло бир бандани яхши кўрса, ана шу гўзал ҳуқуқлардан биттаси унга бериб қўяди. Бир нарсангиз бор, Аллоҳга ёқдингиз, сизга ўша гўзал қўлимдан биттасини бериб қўйди. Ё ҳалимсиз, ё оғир босиқсиз, ё кечиримлисиз, ёки саховатлисиз. Ким томондан бу? Бор у, масалан, укаларимиз ўн йиллаб дарс ўқийди, нервенний.
Йигирма йилдан бери намоз ўқийди. Ғазаби тез чиқади. Ё қўли очиқ емас, ёки қандайдир ота онасига қўпол муомалада бўлади. Бўлмасам, таълим тарбия томонидан хабари бор. Лекин табиати ҳали тузалгани йўқ. Биз мусулмон кишини одоби ҳақида гапиряпмиз. Мусулмон кишининг одоби қанақа? Пайғамбарига ергашадида мусулмон одам, ерта ман ҳам қулф бир хил, кеч пайт ҳам бир хил. Ишга борганда ҳам одобли, уйга келганда ҳам одобли. Бой бўлганда ҳам қўли очиқ, камбағал бўлганда ҳамм қўли очиб. Енди, шундай одамлар бўлади, маълум бир вақтдагина одобли бўлишади. Маълум бир ҳолатдагина тарбияли туришади. Шу ҳам ахлоққа кирадими?
Гўзал хулқ мусулмоннинг табиатидаги бор нарса. Унинг асли шунақа. Ҳеч ким йўғида ҳам кўзини тия олади, ҳамма қараб турганда ҳам кўзини тея олади. Ҳеч ким кўрмаганда ҳам намоз ўқийди, ҳамма кўриб турганда ҳам намоз оқийди. Ҳеч ким кўмаётганда ҳам иссиқда рози турган бўлса ҳам нима қилмайди? Бу сингиб кетганда сизни суягингизга. Енди шундай одамлар бор, биродарлар, айрим ўринларда ахлоқли бўлади.
Бу масалада кофирлар ҳаммани ақлини лол қолдиради. Мисол, стюардессаларни кўрганмисизлар, дежурний улубкасини? Мен дейди, компаниямизни юзиман, мен чиройли туришим керак деди. У компанияни юзи бўлганлиги учун, шу ишда туриб ойлик олганлиги учунга одоблик. Мана шу ит живиб туради да. Уни одоби ҳам одоб, уни ҳам ахлоқи ахлоқ дейиладими?
Уйингизга келганда меҳмон одобли если бўлиб турасиз, келинг акалар дейсиз, кўчага чиққанда бошқа маска, маска йечилади тўғриси. Демак мусулмон одами ахлоқчи, одоби у клиентми у, хизматда турган одами бир хил бўлади. Улар айрим вақтдагина ахлоқлик, айрим вақтдагина бир хулқлик. Чунки мана шу хулқ билан турса, уни иши юришади. Мана шу хулқи билан турса унга нима бор?
Фойда бор. Аммо шу фойда йўқ бўлгандан кейин кўрасиз кимлигини. Демак, айрим ҳолатлардагина ахлоқли ишни қилаётган кишилар, агар шу хулқини кундалик ҳаётида агар қўлламаётган бўлса, буларда ахлоқи ахлоқ дейилмайди. Гарчи бунақа одамларни қилаётган иши зоҳирдан чиройли бўлиб кўрингани билан, буларнинг амаллари ҳабада бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: астаю биллаҳ ула иккалла дина кафару би ая ти роббиҳим бали қойи. Фаҳабитат амалуҳум. Фала нуқий мулоҳум ялмал қиямати вазна. Масалан, кафирлар ҳам ахлоқликлари бор. Кафирлар ҳам еҳсон қилади. Кафирлар ҳам йетим йестида бошини силайди. Аммо буларни амаллари ҳабада, чунки бу хулқлари иймон устида бўлмаганлиги учун, бу хулқлар уларга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Улар парвардигорларининг оятларини ва у зотга рўбарў бўлишни инкор қилишиб, бутун иш амаллари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, биз қиёмат кунида улар қилиб ўтган амаллар учун ҳеч қандай қадр қиймат бермасмиз.
Исломий ахлоқнинг асоси биродарлар Аллоҳ таолодан қўрқиш устида туради. Мусулмон одамнинг ахлоқи фойда, манфаат кўзлаш устига қурилмайди. Айтяпмиз ку, фойдаси бўлса ҳам, зиёли бўлса ҳам сиз бир хил ахлоқли тураверасиз. Масалан, биродан қарзингиз бор, тезроқ узишга ҳаракат қиласиз. Бу чиройли хулқми? Йўқ, ҳали чиройли хулқ емас. Нимага? Нима учун узишга шошиляпсиз?
Агар вақтингизни узмасангиз, сизни ишингизни қозига олиб бориши мумкин. Ёки кимгадир шикоят қилиши мумкин. Шундан қўрқиб тезроқ узишга ҳаракат қиляпсиз. Ёки вақтингизда пулни олиб бориб бермасангиз, бозорда сизни шарманда қилишидан қўрқяпсиз. Демак, қарзни узишга қилаётган бунақа шошилишингиз ҳам хулқ дейилмас екан. Аммо бир одам сизни қўлингизга бир миллион пулни берди. Ишлатиб туринг. Менга фойда жараёни керак емас. Ишлатаверинг, сўраганимда берасиз деди ю, на қоғоз ёзолмади, на иккита одамни гувоҳ қилмади. Фақат ертаси куни ўлиб қолди.
Ҳеч ким билмайди, ундан бир миллион пул олганингизни. Мана шу пулни олиб бориб болаларига, шу одамни, отанглар менга пул берган еди, ишлатиб тургани маъно, сизларда пулинглар деб олиб борсангиз, шунда сизники хулқ ахлоқ дейилади. Биринчиси, нима учун шошилиб пулни узишга ҳаракат қилётган еди ю, иккинчи одам нима учун ишга шошиляпти олиб бориб бергани. Ўзимиздан сўрайлик. Қўрқми бизники? Ёки дежурний урибканми бизники?
Шунақа бир уста акаларимиз бор. Биз борсак, ноятда чиройли муомала қилади. Ҳалим, лекин кетганимиздан кейин шогирдларини сўкаётгани, атрофдагиларга қилаётган муомаласини ешитамизда, қараб туриб иккиюзламачилик емасми деган саволни берамиз ўзимизга. Кўча кўча сўкинмаймиз ҳаммамиз ҳам, уйимизда чи. Хулқ доим бир хил бўлади. Шу нарса хулқ бўлади. Агар кўчага чиққанда бир бошқача маска, уйга кирганда бошқача маскўраётган бўлса, демак бу ҳали хулқ бўлиб улгурмаяпти. У мана бу йерда екан фақат, каллада. Ҳали қалбга тушмабди у.
Отасига меҳрибон бўлади бир бола. Отасига меҳрибонд бўлади бир бола. Парвона бўлади бир бало. Нима учун? Мерослик менга ёзиб кетсин, ешикни менга васият қилиб кетсин деб, парвона бўлаётувди, кейин билса, кенжа ўғил ёзиб қўйибди. Агар уни хулқи бўлса, бу отасига яхши муомала қилиш, шуни билса ҳам ахлоқи ўзгармайдиган ҳолда, боб бойга отасига мурувватини қилаверади.
Мана енди себъғо билан фитратни ўртасидаги фарқни кўриб чиқамиз. Себъғо. Комил бўлишлик, фитрат, комил бўлишни яхши кўришлик. Фитрат, комилликни яхши кўтаришлик, себъғо, комил бўлишингизни ўзи.
Айтдик, фитрат ҳаммага бир хил берилади. Ҳамма фокизаликни яхши кўради. Мусулмонми, кафуни фарқи йўқ. Ҳамма адолатни яхши кўтаради. Ҳамма саховатни яхши коради. Бу масалада одамлар бир хил, чунки Аллоҳ фитратга жойлаб қўйган. Енди сибиғочи, ана шу фитрат яхши кўрадиган нарсани ўзи бўлишлик. Астаю билла, ф ақий мувожиҳ ҳайкалид диний ханифа фитрат аллоҳиллатий фаторун наса алайҳа. Ла табдилали холқин ла дҳалика динул қойим ва ла киннна актарун на сила я аламун. Мана, Аллоҳ Таоло фитрат ҳақида нима деяпти?
Бас, ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, ўзингизни доимо тўғри бўлган фитратда тутинг. Яъни Ислом фитратида тутинг. Аллоҳ инсонларни яратган, табиий хилқатни сақлангиз. Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас, енг тўғри дин мана шудур, лекин одамларнинг кўпи буни билмас. Аллоҳ Таолонинг бандаларига берган табиий фитрати, табиий хирқати. Айтяпмиз ку, мусулмон ҳам, кофир ҳам адолатни яхши кўради.
Яна қайтарамиз. Фитрат. Комилликни яхши кўришлик, сибиғом комил бўлишлик. Енди бу фитрат ҳаммада бир хил екан, енди сибиғом. Комил бўлишилик. Нима орқали бўлади? Аллоҳга қалбингиз қанчалар яқин бўлса, қанчалар кучли байланган бўлсангиз, сизни сибиғойингиз шунчалик бир гўзал бўлади. Сизни бўёғингиз чиройли бўлади. Сибиғатуллоҳ. Ва ман ахсану миналлоҳи сибъо, ва наҳ нуллоҳу абидун. Аллоҳнинг рангилар рангинмиз. Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ранг берувчи борми? Бизлар унгагина ибодат қилурмиз.
Мана енди, қарангларда мана, ҳамма сибъони яхши кўради. Ўғрилар, ўғрилар ўғирликни қилишади. Ўғирлик ўзи яхши ишми? Зулм ҳам? Адолатсизлик ҳам? Ўзлари адолатсизликни қилди, бировни мулкини ноҳақ олиб олди. Енди бўлаётганда адолат бўлишини хоҳлашади.
Айтдик ку, фитрат комилликни яхши кўришлик. Сибихон комил бўлиш. Ўғирликни қилди, зулмни қилди, адолатсизликда қилиб туриб, бўлаётгандай адолатли бўлсин бўлиш деб қўяди. Ёки. Зинода қилган, зинода ҳамма турини қилган йигит, ифлосликда ҳаммасини тотиб кўрган йигит, уйланаётганда покиза, иффатли, хаёлий аёлни истайди. Кўрдингларми фитрат нималигини? Инсонни фитрати комилликни доим яхши кўради. Аммо сибғор комил бўлишлик. Сибғони ким беради? Аллоҳ беради. Қачон беради?
Қалбимиз Аллоҳга боғланган пайтда. Ота ўзи динсиз бўлиши мумкин. Ота ўзида беномоз бўлиши мумкин. Ароқхўр бўлиши мумкин, сутхўр бўлиши мумкин ота. Аммо фарзандларини солиҳ одамни қўлида тарбия олиб, салоҳиятли инсон бўлишини хоҳлайди. Буни сабаби унинг фитрати. Фитрат уни ҳайриятни яхши кўришники ундайди.
Фитрат комиллигини яхши кўриш, севғо еса комил бўлишлик. Енди, фитрат учун савоб олмаймиз. Севғо учун савоб оламиз. Чунки фитрат, сиз хайриятни яхши кўрашингиз сизни ишингиз емас. Аллоҳ шунақа қилиб қўйди сиз. Бу нарса учун савоб олмайсиз. Аммо севғо учу савоб оласиз. Чунки севғо аллоҳни ранги беришлиги учун сиз ҳаракат қилдингиз. Аллоҳга яқин бўлишга интилдингиз. Аллоҳ шу нарсани табиатингизга жойлаб қўйди. Сибиғон учун ажр бор. Аммо фитрат учун ажр йўқ.
Шунинг учун пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар роббим менга одоб берди. Яъни Аллоҳ Таоло билан бўлган алоқамиз зўрлиги, Аллоҳга яқин бўлганлигимдан, Аллоҳ менга одобимни чиройли қилиб берди. Демак, одобимиз чиройли бўла олмаётган бўлса, укалари, акалар, сабаб нима екан? Ўзимиз екан. Аллоҳга қанча яқин бўлсак, Аллоҳ Таоло шундай бўяб қўяр екан бизни характеримизни. Бўяб қолар екан бизни қалбимизни. Ўзи яхши кўрган бўёғи билан.
Орамизда албатта шундай бир биродарларимиз бор. Яхши кўриб музикани ешитиб, яхши кўриб қўшиқларни ешитиб юрган. Бир муддат ҳаётида. Енди диндан узоқ бўлган пайтида. Кейин бир қанча вақт ўтди, дин таълимотларини ешитди, Қуръонни тинглади, ҳадисларни маъноларини қалбига жойлади да, қалби очилди. Аллоҳга боғланди. Аллоҳ унга севғо берди.
Енди мана шу одам йигирма ўттиз йил аввал яхши кўриб ешитган қўшиқларни қайтадан ешитса, қараб туриб, е, шуни ешитаман дейди. Маъноларига еътибор берса, кулгиси келади. Шуни тушунмай ешитиб юраверган еканмиз а, ғиштлаб дейди. Ўзини аввалги ҳолатини фикр қилиб туриб уялади. Чунки юксалди да қалби.
Аввалги ҳолатимиздан ҳозирги ҳолатимиз фарқланяптими? Агар аввалги қилган ишларимизни еслаб туриб, кулгимиз керак екан бўлса, уялаётган бўлсак, истиғфор айтаётган бўлса, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ ўзини ранги билан озгина бўяпти бизни. Ўзининг севғосидан берибди бизга. Нима учун берилди бу?
Аллоҳга интилганлигимиз учун, Аллоҳга қалбимизни бариганимиз учун. Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло барчамизни ўзи яхши юрган севғо билан, ранг билан, бўёқ билан бўяшлигини сўраймиз. Ақоли қовли ҳа да, во.