# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 250 of 510
- Section: —
- Duration: 31 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/250
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/kxJUsqGcGwQ.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=kxJUsqGcGwQ
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/249.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/251.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламий. Вассалатуҳ вассалам ала широфул мурсалинова ала алихий ва ашабий ҳажмаин. Аллоҳум аликнама ёнфаъуна ва фани бемаълам танавузи ибна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва арзуқун ат тибаба ва арина ал баътила баътилан ва арзуқун ажжидинаба. Во жаъанла мин мин майясда меъун ал қовла фаятда биюнун аҳ сана ва адҳин ла би роҳаматика фии а и бадика солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

[0:31] Яроғул мўминуни беғойри кайфийин ва идрокин ва дорбин мин мисалин. Мўминлар уни қандайдир бир ҳолатсиз ҳамда бирор идрок қилишсиз, зарбул масалсиз кўрадилар. Назмий баёни. Мўминлар кўрадилар уни шаклсиз ҳамда идроксиз у зарбул масалсиз. Дарсимиз аввалида бир саволни бериб қўяй, токи жавоби қанақа бўларкан деган сиз билан бизни биринчимизни қайнатиб туради.

[1:02] Мана жаннатинглар жаннатга кирганларидан кейин, дўзоқинглар дўзахга кирганидан кейин, жаннат ешиклари ёпилганидан кейин, охирги одам, қалбида яъни заррача иймони бор одам, дўзахдан чиқиб жаннатга киргандан кейин, ешиклар ёпилади ва кўзлар кўрмаган, қулоқлар ешитмаган, инсонни ақли бовор қилмайдиган, сон саноқсиз нози неъматлар жаннат аҳлларига берилади.

[1:29] У йерда инсон ақли барор қилмайдиган неъматларни кўради. Шундай бир ҳузул ҳаловатда турганда аллоҳ субҳанаҳу ва таоло пардани кўтаради ва улар аллоҳ субҳанаҳу ватаолонинг жамолига назар солишади. Шунда ақллари ўчади. Ҳушларидан кетиб. Бу гўзалликни, бу азаматни, бу буюкликни олдида ақллари ўтишади. Мана енди енг катта неъмат, Аллоҳ Азиз ва Жаллонинг дийдорига қараш. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, истадибилла лилладина ахсанул ҳусна ва зияда. Чиройли амал қилганлар учун ал ҳусно бор. Ал ҳуснони муфассасалар жаннат деб айтишади.

[2:15] Чиройли амол қилганлар учу ҳусно бор, жаннат бор ва зияда. Яна зиёдалик бор. Нима у зиёдалик деса, Аллоҳ азза ва жалланинг жамолига қарашлик. Аллоҳ азза ва жалалар жаннатингларга хитоб қилади. Яъни розимисизлар? Деган маънода бир хитоб бўлганда, Парвардигор қандай рози бўлмайлик? Ахир юзларимизни ёруғ қилдинг, амалларимизни кўпайтирдинг, раҳматинг билан, фазлинг билан жаннатга киргиздинг.

[2:46] Аллоҳни раҳмати фазли бўлмаса, ҳеч ким кирмас еди жаннатга. Агар адолат қилганда ҳеч ким жаннатга ҳақли бўлмас еди. Қандай рози бўлмайлик дейишади. Шунда Аллоҳ Таоло яна зиёда қилайми дейди. Ўзи ақллар тўхтаб қолди, уйдаги неъматларни кўриб. Яна зиёдаси борми деганда Аллоҳ Таоло ҳижобни кўтаради. Ўртадаги пардани кўтаради, Аллоҳни жамолига қарайди улар. Шунда ҳозир айтаётгандек, ақллар, ҳушлар учади. Енди ўзига келишади. Парда тортилди. Енди савол. Енди жаннатдаги неъматлар скушний бўлиб қолмайдими?

[3:27] Шу саволида. Тушунарли а? Оллоҳни кўрганингдан кейин, оллоҳга қараганингдан кейин, бу хурайни нима? Бу йейдиган, ичадиган, у минадиган нарсалари нима? Оллоҳни дийдорини кўргандан кейин, булар скушний бўлиб қолмайдими бизни тилда? Шу саволни иншааллоҳ нима қиламиз? Муолажа қиламиз. Демак, мўминлар Жаннатга кирганларида Аллоҳ Таолони бирор бир ҳолатсиз, идрок қилишликсиз ва бирор нарсага ўхшатишсиз ҳолда кўрадилар. Мўминлар Жаннатга келишганидан кейин, мана ҳозир айтиб ўтдик, уларга кўзи кўрмаган, қулоқ ешитмаган, сон санасиз неъматлар берилади. Мана бу ҳақида жуда кўп оятлар бор. Шулардан айримларини ўқиймиз. Астаби биллаҳ. Удҳулул жанната антуму азважукум тухбарун. Ютофо алихин биси ҳайфин мин заҳабин ва аквабин ва фиха ма ташдаҳи ҳил амфуси ва таладдул аъюн ва антум фиха ҳолидун.

[4:32] Жаннатга киринглар. Сизлар ва жуфтларингиз шод бўлурсизлар. Уларга тиллодан бўлган товоқлар, ва қадаҳлар айлантирилур. У йерда кўнгил иштаҳа қиладиган ва кўзлар лаззатланадиган нарсалар бордир. Сизлар у йерда абадий қолурсиз. Демак, бу йейиладиган, ичиладиган, миниладиган, хуллас шунақа бир инсонни кўзини қувонтирадиган неъматлар берилади. Хурайинлар берилади.

[5:05] Мана шу жаннат деган Аллоҳ Таолонинг мукофотхонаси, зиёфатхонасига киришига ега бўлган, мана шундай бахтга муяссар бўлган еркакларга кўплаб неъматлар берилади ва улар қаторида хўра айнлар берилади. Мана енди еркакларга хўра аййим берилса, аёлларга нима берилади? Жаннатга кирган аёлларга еса бунақа нарса айтилмаган. Буни ҳикмат ҳақида уламолар қуйидаги сўзларни айтади. Нима учун бу нарса айтилмаганини сўралмайди, балки Аллоҳ Таолонинг хоҳиши деб қўйиш керак. Мана шу тўғриси. Иккинчи айтиладиган гап, бу йерда иккита ҳикмат бор десак адашмаймиз. Биринчиси, аёлларнинг табиати ҳаё. Шунинг учун Аллоҳ Таоло аёлларга улар ҳаё қиладиган нарсани очиқ ойдин баён қилмаган. Иккинчи гап, оят каримада еркакларнинг аёлларга бўлган рағбати бошқа нарсаларни муҳаббатидан муқаддам қўйилган. Чунки мана дунёда еркак кишига енг ёқадиган олтита нарса сўралганда, биринчиси аёл айтилинган. Астаби билла, зуюна линна сиҳу буша ҳаво ти минан ниса и вал банийина, вал қаноати ил илм уқонторати и минан дҳаъа би вал фиддати вал хойли илм у савомати, вал анаами вал халқ.

[6:23] Одамларга аёллардан, болалардан, тўп тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, екин тикиндан иборат шаҳватларни муҳаббати зийнатланди. Зийнатли бўлди. Мана шу нарсалар кўзимизга чиройли кўринади. Кенг ҳовли, чиройли машина, тўп тўсп олтин кумуш, аёллар.

[6:47] Демак, мана шу оятда инсонни нафси иштаҳа қиладиган ва уни кўрганда лаззатланадиган неъматлар айтилди. Мана аввалида еркакларни жаннатга тарғиб қиладиган, улар яхши кўрадиган нарсаларнинг енг биринчиси айтилганда, аёл айтилди. Шунинг учун еркак киши шу бир аёлга йетишлиги учун ўзини молини сарфлайди, ўзини қорамоғда бўлишлиги учун қанақа сарф харажат олса, ҳаммасини қилади. Чунки дунёда еркаклар қўлга киритадиган енг яхши неъмат, енг яхши мато бу солиҳ аёл.

[7:20] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ад дуня матаун. Ваҳой рўматаи дуня ал маръату с солиҳа. Бу дунё мато. Уй, машина, телефон. Дунё мато. Дунё матоқдан иборат. Енди мана шу матоқнинг енг яхшиси солиҳ аёл деганлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

[7:43] Мана жаннатда, жаннатингларга ато қилинадиган енг улуғ неъмат, Аллоҳ азза ва жаллага назар солишлик ҳисобланади. Мана шундай бир улуғ бахтга муяссар бўлган, солиҳ инсонлар Аллоҳ таолога қарайди. Аллоҳ таолони кўради. Мана енди ўша раҳматуллоҳ алих ана шу ҳолат, Аллоҳ таолога қараш, Аллоҳ таолони кўришлик, қандай бўлиши ҳақида сўз юритади да, уни шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз бўлишлигини баён қилган.

[8:15] Шаклсиз, тимсолсиз кўрилади. Бу қанақа бўлади? Сўфавли айёр бобомиз айтади, кўнгилда кетса, кўзга тушса ҳар шай, ерур андин муназзакҳ холиқи ҳай. Аллоҳ ҳақида қанақа тасаввур келмасин ҳаёлингизга? Кўзингиз олдингизга қандай сурат келмасин, Аллоҳ ундан пок. Аллоҳ унақа емас. Чунки Аллоҳнинг зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг, Аллоҳни зотини идрок килишингди дейилган.

[8:51] Аллоҳнинг зотини қанақа еканлигини мен идрок қила олмайман екан дедингми? Демак Аллоҳда танибсан. Аллоҳнинг зоти, сири ҳақида баҳс қилиш ширкелтиришлик дейилади. Шунинг учун биз Аллоҳ Таолони жаннатда кўрар екан деса ўтириб олиб, ҳаёлга ерк бермаймиз. Биз нима деб тасаввур қилмайлик? Аллоҳ уни хилофидан. Чунки ҳар сафар айтаман еллик беш, еллик олти, еллик саккиз каллаларимиз билан у ғайб оламида бўладиган ишларни хабарини таҳлил қилиб, мағзини чақишга ҳаракат қилмайлик. Ақлимиз йетмайди у ёғига. А, бундан юз йил бурун мана шу тирноқдай келадиган пластмасани ичига юзта, ўн мингта китоб сиғиб кетади деса, тасаввур қилганми одамлар?

[9:33] Қилганми? Йўқ. Ҳозир мана флешкалар ичида ўн минг та китоб бор. Тўғрими? Қаранг, дунёда инсон озгина берилган илм билан қилган кашфиётларига инсонни ақли лол қоляпти. Биз ўйланиб ҳам ўтирмаймиз, Аллоҳ Таоло қанча бизга неъмат берганини. Ўша флешкани ёриб кўринг да ичида нима бор екан. Ҳеч нарса йўқ уни ичида. Енди уни ичига китоб сиғдими? Сизни ақлингиз олмаса ҳам. Сиз тушуна олмасангиз ҳам сиғдими? Енди у ёққа борганда нима бўлишигини сиз мана бу каллангиз билан тасаввур қиламан деб ҳаракат қилмай қўяверинг. Маъқулми? Қанақа бўлишини тушунишингиз муҳим емас. Муҳими ўша бориб олиб кўриш.

[10:13] Кўнгилда кетса, кўзга тушса харшай, ерур андан муназзакҳ холиқи ҳай. Аллоҳ ҳақида қанақа тасаввур келмасин каллангизга, қанақа сурат келмасин кўз олдига, Аллоҳ унақа емас. Енди идроксиз кўриш деганда, кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, уни қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб олмайдиган даражада кўриши тушунилади.

[10:44] Мана жавоб бердик. Нимани тушундинглар? Ёдингизда сақлаб қололмайсиз. Ўшанинг учун ўзингизга келганингизда жаннатда, бояги неъматлар свежлигича туради. Ҳижоб кўтарилди, жаннатинглар Аллоҳ Таолога қараб Аллоҳни кўрди, енди уни тасвирлаб бера олмайди. Тили ақли ожиз. Тушунтириб бера олмайди. Ожиз. Яна ёдида сақлаб ҳам қололмайди.

[11:12] Ўзига келгандан кейин қарасангиз, кўрмагандек яна бўп боягидек жаннатдаги ҳамма неъмат нима? Янги. Айтяпмиз ку, биз Аллоҳ Таолони шу жаннатига кириб олайлик биродарлар. Сиз билан биз тасаввур қилган муаммо йўқ у йерда. Сиз бир муаммони тасаввур қилинг, Аллоҳ Таолони ҳал қилиб қўйган. Биродарлар, у Роббимизни меҳмонхонаси, Роббимизни зиёфатхонаси, Роббимизни солиҳ бандаларига берадиган мукофотхонаси. У дунёдаги йетти юз лик емас, саккиз юз лик гастинитса бўлсин, уч кунда зерикасиз.

[11:44] Мана қайерга интилиш керак. Мана мақсадни қайерга қўйиш керак. Демак, Аллоҳ Таолони жаннатилар кўргандан кейин, уни тасвирлаб бера олмайди, уни тушунтириб бера олмайди ва ёдида сақлай олмайди. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади. Сидадулла, ужинҳи йелма или надиро, ила роббиҳа надиро. У кунда чиройли юзлар бор роббисига назар солувчилар. Яъни оятда айтяпти, роббисига назари солади, қарайди, кўради деб.

[12:16] Енди кафиллар ўша кунда Аллоҳ Таолони кўришликдан тўсилиб қолишади. Калла иннаҳум ар роббиҳим явма идин ла маҳжубун. Йўқ. Албатта улар ўша кунда ўз роббиларини кўришдан тўсилурлар. Мўминлар кўради, кафиллар тўсилиб қолади. Имом Шофий раҳматуллоҳ алик мана шу оятда мўминларнинг Аллоҳ Таолони кўришларига далил бор деган. Кафолардан тўсилдими? Демак, мўминлардан тўсилмайди. Имом Умалик раҳматуллоҳ алайҳи еса унинг душманлари тўсилган ва уни кўра олмаганларидан кейин ўзининг дўстларига тажалли қилади. Яъни ўзини намоён қиладики, у зотни мўминлар кўришади. Бошқа бир оят каримада кўзлар Аллоҳнı идрок ета олмаслиги хабари берилган. Астаби ла ла тутриқу хул абусораҳ ва ҳу юдриқу л абусораҳ ва ҳуала ти фул хабир. Кўзлар уни идрок етмас. Кўзларни у идрок етар. Ҳалиги оятни ёки ҳадисни зоҳирига қараб туриб, таржимасини ешитиб туриб, хулоса қилиб оладиган одамларга жуда ҳам бир хатар бор шу йерда.

[13:33] Кўзлар уни идрок ета олмас. Демак, кўз кўрмас екан Аллоҳнı. Демак, Аллоҳнı кўриб бўлмас екан. Қуръондан далил бор деётган пайтда, оятни зоҳирга қараб хато қиляпти. Оятларни, ҳадисларни, акалар, укалар, биз таржимасига қараб туриб, ҳукм чиқаришликка, ҳукм олишга бизни ҳаққимиз йўқ. Маъқулми? Чунки бир оятларни ўқисанг, Аллоҳни кўриб бўлмайди деяпти мана. Кўз кўрмайди Аллоҳни деяпти. А тепада роббисига қарайди деяпти. Кўради деяпти. Қанақа қилиб биз бу мувофиқлаштирамиз бирга бу иккита оятни?

[14:08] Мана шу ўринда биз кимлигимиз маълум бўлиб қолади. Енди бизга фақатгина кўзлар кўрмайди деган оятни айтиб туриб, иккинчи оятни айтмаса, кўрмайди деб уришиб юраверамиз. Мени ҳужжатим бор, мени далилим бор деб. Хўп, демак битта оятда қарайди деди, Аллоҳга кўради деди. Битта оятда кўрмайди кўзлар уни деди. Буни қандай тушунамиз?

[14:31] Мана шу оят Каримани маъносини беш хил табил қилишади уламолар. Биринчиси, уни кўзлар иҳота қила олмайди. Аллоҳ еса кўзларини иҳота қилади. Иккинчиси, кўзлар уни кўрмайди, у кўзларини кўради. Биз оятни зоҳиридан тушунган маъно. Кўзлар Аллоҳни кўра олмайди, лекин Аллоҳ кўзларини кўради. Мана шу сўзни айтувчилар иккита далил келтиришади. Биринчиси, кўзлар олдидаги нарсани кўради. Кўзлар билан кўриладиган нарсалар орасида масофа, фазо бўлиши керак. Шу боис ўзларига жипс бўлиб турган нарсаларни кўрмайди. Агар кўзлар Уни кўрса, У чегараланиб қолиши лозим бўлиб қолади. Шунинг учун кўзлар Уни қўрмайди.

[15:20] Сиз бир нарсани кўришлигингиз учун жисм бўлиши керак, ёруғлик бўлиши кераксиз ва кўзингиз билан шуни ўртасида масофа бўлиши керакт. Фиқҳ раҳбарда келади, мўминлар Аллоҳнı кўришади, Аллоҳ билан бандаларни ўртасида мусофа бўлмайди дейди. Вой, улар қанақа қилиб кўради? Мана шундай тақиб олдингиз кўзингизга телефонингизни. Кўра оласизми? Кўриш учун нима керак? Масофа керак. Имом азам айтяпти, Аллоҳнı кўришади, Аллоҳ билан бандани ўртасида масофа бўлмайди деяпти. Унда қанақа қилиб кўради? Бошида нима дедик бунга?

[15:56] Еллик олти, еллик саккиз, каллангни овора қилма. У ёққа борганда кўрасан. У йердаги ҳақиқатни тушунишликка ҳаракат қилма бу калланг билан, у бошқа олам деб айтдик. Мана шу фикрни айтаётганларнинг иккинчи сўзи, ешитиш овозларини идрок қилишлик дегани. Ешитиш, овозларни тушуниш, идрок қилишли дегани бўлса, кўриш дегани, рангларни идрок қилиш дегани бўладими? Енди Аллоҳ Таолони ранглар билан васф қилиш мумкин бўлмаганидек, кўриш билан ҳам васф қилиш ҳам мумкин емас дейишади.

[16:28] Учинчи фикр. Учинчи таълим. Бу дунёда махлуқотларнинг кўзлари Аллоҳни идрок ета олмайди. Охиратда еса Роббисига назар солувчилар маъносидаги оятни тақозосига кўра уни идрок етадилар. У Зот еса дунёй охиратда кўзларни идрок қилади. Тўртинчи таълим. Дунёй охиротда золимларнинг кўзлари уни Аллоҳни идрок ета олмайди. Мўминларни кўзлари идрок етади. Чунки идрок етиш осийлардан ман қилиниб, мўминларга ато етиладиган иззат икром дейилади. Бешинчи табиий. Кўзлар уни дунёвий охиратда идрок ета олмайди. Лекин Аллоҳ Таоло ўзининг дўстларига улардаги бешта сезгилардан бошқа олтинчи сезгини яратади, уни ўша алоҳида сезги билан кўрадилар.

[17:21] Қаранг, Аллоҳни кўзлар кўра олмайди, идрок қила олмайди, лекин Аллоҳ кўзларини идрок қилади деган оятни беш хил тавили бор екан. Биз таржимасига қараб туриблар бўлди, кўз кўз кўрмайдиган давлат тўхтаймиз да. Шунинг учун биз ҳаддимизни билайлик, биз ўрнимизни билайлик. Минг йилдан бери турган ақидани нотўғри деб олгани сал инсоф қилайлик.

[17:48] Мана Аллоҳ азза ва жаллони кўришлик ҳақ еканлигига мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ҳам мана айримларини ўқиймиз. Пайғамбарим саллаллоҳу алейҳи васаллам айтадилар, муттафааун алик бўлган ҳадисда иннакум сатаровна роббакум кама таровна ҳадал қомароқ ва ла тутаомуна фиру ятҳиҳим. Жалил имн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан биз Пайғамбар офис саллаллоҳу вексаллам ҳузунларида едик. У зот тўлин ой кечасида ойга назар солдилар. Биласизлар, ой биринчи, иккинчи куни кўринмайди, янги ой. Учинчи кундан кўринишни бошлайди. Ингичка бўлиб чиқади, кейин қалинлашиб қалинлашиб туриб, ўн тўрт кун бўлганда тўлиқ ой бўлади. Ой тўлади. Шундай қоронгъи кеча тунда мана осмонга қарасангиз тўлдириб туради осмонни. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўлин кечасидаги ойга назар солдиларда, сизлар яқинда роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар. Уни кўришда қийналмайсизлар. Яъни ҳаво очиқ бўлса, булут бўлмаса, осмонда ой тўлиқ турган бўлса, одамлар уни кўришликдан қийналадими? Қийналмайди. Чунки у тевадада. Одамлар тиқилиб турган бўлса ҳам бир жойда, осмонда ҳаммаси бир хил кўра олади.

[19:07] Роббилар шундай кўрасизлар дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мутта фаҳмал алик бўлган ҳадисда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ойни кўргандек кўрасизлар дейиши, кўриладиган нарсани, кўриладигон бошқа нарсага ўхшатиш емас, балки кўришни ўхшатиши дегани. Мана қаламни қандай кўраётган бўлсанглар, Аллоҳни ҳам шунақа кўрасизлар деб бўлмайди. Чунки кўриладиган нарса қалам, кўриладиган насо Аллоҳ.

[19:35] Кўриладиган масалан ўхшатиш емас бир биридан, бир бирига. Балки кўришни ўхшатиши. Бу йерда ўхшатиб, кўриладига нарсани бир хил демоқчи емас. Кўришлик бир хил бўлади, лекин кўриладиган масса бир биридан тамомли фарқ қилади. Аллоҳни кўришини ойга кўра, ойни кўришга ўхшатилишида икки хил маъноси бор. Биринчиси, тўлин ой кечасида ойни кўриш тўғрисида ҳеч ким шаб шўба қилмайди. Аниқ кўради ҳамма. Иккинчиси, ойни кўришда кўрувчилар қанча кўп бўлишидан қатъий назар, ҳаммаси бемашаҳат кўради. Мана шу иккита маъно бор.

[20:15] Хўп, демак, Аллоҳ Таолони жаннатда кўришлик ҳақида Қуръондаги далилларни айтдик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутафаауналик бўлган битта ҳадисни айтдик. Енди жаннатда Аллоҳ Таолони кўришлик ҳақ еканлиги ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг иттифоқи бор, биродарлар. Аммо Аллоҳ Таолони кўришлик ҳақидаги далилларимиз ақлий далилми, нақлий далилами? Ақлий далили билан собит бўлганми ёки нақлий далили била деган савол бор. Имомо Мотуридий ва Имомо Ашарий, мана шу иккита имом, аҳли суннанинг ақида имомлардан иккитасини ўртасида, мана шу масалада икки хил қараш бор.

[21:01] Имомо Ашарий Аллоҳ Таолони жаннатда кўришлик ақлий далил билан собит бўлган дейди. Имомо Мотуридий нақлий далил бўлган. Ақлий далили инсонда ақли қабул қиладиган далиллар. Инсон тушуна оладиган далиллар ақлий далил дейилади. Мисол билан тушунтирамиз. Масалан, Аллоҳ Таолони борлигини исботлаб бер деса, ақлий далили. Йерда сигирни тезага турибди, демак сигир бор.

[21:28] Йўлда машинани ғилдирагини излари турибдими? Денийема бор? Машина бор. Бу ақлий далилл. Енди мана шундай коинот турибдими? Демак уни ҳам кимдир яратган. Мана шу ақлий далиллар бўлади. Нақлил далил дегани, оят ва ҳадисда айтилган нарса, бу нақлий далил дейилади. Ақлий далил бор, нақлий далили бор. Ақлий далил, инсонни ақли қабул қиладиган далиллар, нақлий далил оят ва ҳадис.

[21:58] Мана иккала имомнинг Аллоҳ Таолони кўриш ҳақидаги масаладаги далиллардаги фарқи. Айтдик, Имом Ашъарий ақлий далиллари билан собит бўлмаган Аллоҳ Таолони кўришлик. Имом Ашъарий раҳматуллоҳ аликнинг еътиқодига кўра, жаннатга кирган бандалар ўз кўзлари билан Аллоҳ Таолони кўришлари ақлий далил билан собит бўлмаган. Ақлий далили шуки, нарсаларнинг кўрилиши сабабли уларнинг жисм ёки аразликлари емас, балки мавжудликларидир. Яъни, қайси нарса бор бўлса, у кўрилишга салоҳиятли бўлади. Йўқ нарса еса кўрилмайди. Яъни шунга кўра бор бўлганлари сабабли, там ва ҳид каби нарсалар ҳам аслида кўриш мумкин бўлган нарсалар. Чунки улар кўриш мумкин емаслиги сабабли емас, балки Аллоҳ Таоло бандаларда уларни кўришни яратмагани сабабли кўзга кўринмайдилар, холос. Масалан, ҳидни кўрса бўладими?

[22:57] Тамничи? Нимага? Кўрса бўлади. Лекин ана шу кўришлик хусусиятини инсонда Аллоҳ пайдо қилмаган. Ичингларда яхши повур бўлса, овқатни тузини кўзи билан кўради. Қанақа қилиб? Ким айтади? Қўл билан ўлчамайди. Ташлаб олди тузни ўқув.

[23:27] Яшанг, қайнашига қараб туриб. Шу даражада моҳир бўлиб кетганки, тузумидай қараб туриб, туз ўрнида дейди. Тотимайди. Таъмни кўриш мумкин. Овқатни таъмини кўриш мумкан. Лекин ҳаммада бормаса бу хусусият. Давомий суратда, давомий сурат ўша ишни қилаверганда, ўша кўзи очилиб қолган.

[23:50] Аллоҳ Таоло ҳидни ва таъмни кўришликни бермади бизга, ўшанинг учун биз кўрмаймиз уни. Агар Аллоҳ Таоло шу ҳисни яратганда, нима қилардик? Юқорида айтдик ку, Аллоҳ Таоло инсонга жаннатга кирганда мана бу бешта ҳис қилишлик органидан ташқари олтинчи ҳиссини яратади. Шунга кўра бор бўлган нарсалар, бор бўлган сабабли там ва ҳидлар каби нарсалар ҳам аслида кўриш мумкин бўлган нарса, чунки улар кўриш мумкин емаслиги сабабли емас, балки Аллоҳ Таоло ана шу нарсаларни кўришлик сифатини бизда яратмаганлиги учун кўрмаймиз. Лекин кўриши мумкин. Аслида ҳит ҳам, тан ҳам бор бўлганлиги учун кориши мумкин еди уни.

[24:32] Демак, қайси нарса бор бўлса, уни кўриши мумки бўлар екан, дейди имом аш шарий. Аллоҳ Таоло ҳам бор бўлгани учун, у зотни кўриш албатта лозим ҳисобланади. Шу маънода у зотни кўриш жоизлигидаги асос мазкур ақлий далилдир дейди. Борми? Кўрса бўлади дейди. Борма? Кўрса бўлади. Бу имом аш шарийнинг далили еди. Бу ақлий далил еди.

[24:58] Енди нақлий далил. Нима у? Нақлий далили инсонни ақлига қаралмайди. Қуръонда хабари келдими? Ҳадисда хабари келди ми? Тамом, қабул қилинади. Масалан, қабрда ётган одамни паришда келиб гурзи билан буруради деди. Ақлга солсангиз сиғмайди. Қабр тор бўлса, паришда қанақа қилиб киради? Гурзусини кўтарса томига тегиб қолмайдими?

[25:22] Қабр инсонни кўзи йетадиган даражада кенг қилиб қўяди солиҳ бандаларга. Ўнг томондан дарча очиб қўйилади, жаннатини кўриб ётади дейди. Қандай? Шу йерда бўладими? Мана ақлга сиғмади, лекин оятда ҳадисда айтилдими? Тамом, бу йерда ақл ишлатилмайди. Имоми Мотириддин раҳматуллоҳ алайҳи етходига кўра, жаннатга кирган бандалар ўз кўзлари билан Аллоҳ Таолони кўришлари ақлий далил билангина емас, балки нақлий далиллар билан собит бўлган. Масалан, ужуҳи явма ила надиро ила роббиҳаҳ надиро. У кунда чиройли юзлар бўлади, роббисига назар соладиган. Мана оятда айтяпти.

[26:04] Лилладийна ахсанул ҳусна ва зияра иккинчи оят. Нақлий далил. Гўзал амал қилганлар учун ал ҳусно бор, жаннат ва зиёдалик. Зиёдалик нима? Аллоҳни юзига қарашлик. Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқорида биз ўқиган ҳадиси ҳам мана шу нақлий далили бўлади. Тўлин ой кечасида, ойни кўришликда сизларни бирор бир машаққатга соладими? Йўқ. Ойни кўришингда қийналасизларми? Йўқ. У кунда роббиларни мана шундай кўрасизлар деди. Мана нақлий далил. Демак, мана шу далилларни тақозосига кўра, Аллоҳ Таолони кўришлик нақлий далиллар билан собит бўлган ҳисобланади. Биз Аллоҳни кўрамиз.

[26:49] Ақлий далилга кўра еса, охиратда Аллоҳ Таолони кўриш жоиз бўлади. Яъни нақлга суямасдан, ақлни ўзига қўйиб берса ҳам, Аллоҳ Таолоҳни кўриш мумкин емаслиги ҳукм чиқарилмайди, балки жоизлиги ҳукм чиқарилади. Шунга кўра, биз Мутуридда ақидаси Аллоҳ Таолони кўриш ҳақидаги еътиқодимизнинг асоси нақлий далиллар ҳисобланади. Аммо нима бор бўлса, уни кўриш мумкин деган ақлий далил фақатгина нақлий далилни қувватлайди холос.

[27:22] Ушбу қарашни янада тўлдириш маъносида Фаҳриддин Розий раҳматулло аликнинг қуйидаги гапини келтиришимиз мумкин. У киши айтади. Бу масаладаги бизнинг мазҳабимиз шайх абумансур мотируди ихтиёр қилган ушбу қарашдир. Яъни, еътиқодимизни исбот қилишда самаи далилларни маҳкам ушлаш лозимлигидир. Ана шу йўлимиз рақибга хатосини тезроқ англатишга ва авом халққа тушунтиришга енг муносиб йўлдир. Агар рақиб ушбу нақлий далилларимизга еътироз маъносида ўзларининг шубҳаларини келтирсалар, шунда биз уларга қарши ақлий далилларни ҳам келтирамиз.

[28:00] Хулоса, Имом Ашшарий раҳматуллоҳ алайҳ мўтазилаларга қарши курашиб, уларни еътиқодлари нотўғри еканини улар суянган ақлий далиллар билан исботлаб берган. Яъни мўтазилаларнинг бу масаладаги еътиқоди қуйидагича бўлган. Нима нарса кўриладиган бўлса, у кўришини рўпарасида туриши керак. Енди рўпарасида турадиган нарса бир тарафда бўлиши керак. Енди бир тарафда турган нарса жисм бўлиши керакс. Агар ким Аллоҳ Таолони кўради деса, бир тарафда туради, жисм деган бўлади. Енди Аллоҳ Таолони жисм деган бўса, нима бўлади? Копир бўлади.

[28:38] Бир тарафда туриш еса, бир маконда бўлишини тақозо қилади. Маконда турган нарса еса жисм бўлади ё араз бўлади. Аллоҳ Таоло бундай бўлиши муҳол. Шунинг учун Аллоҳ Таолони кўриш мумкин емас деб еътиқод қилиш лозим бўлади, дейдилар. Кимлар? Мўтазиликлар. Енди бу масаладачи? Агар сиз биринчи марта бу темада суҳбат қилиб, Мўтазиликдан ўтириб қолсангиз, қаноатлантириб юборади сизни.

[29:04] Аллоҳ Таолони кўриш дегани, кўриш жисмда бўлади. Кўриладиган нарса рўпарангда туриши керак, бир. Рўпарангда турса, демак бир жойда турибди икки. Бир жойда турса,демак жисм у. Енди Аллоҳни жисм деб бўлмайди да, демак кўриб бўлмайди деб туриб, бу томондан олиб кетган булар. Имом Ашъарий ана шу иддаога, уларни услубларда жавоб бериб, нарсаларнинг кўрилиш сабаби уларнинг жисм ё аразлиги емас, балки борлиги дегандир. Имом Омон Отун еди раҳматуллоҳу алайҳи са ижмо қилинган масалага билдирилган еътирозга еътибор берилмайди, қабилада иш тутган. Уммат ижмо қилдими, Аллоҳ кўради, тамом. Ижмога еътироз қилиндими, бу еътирозга парво қилинмайди деган қабилада иш турган Имом Мотиру дейди.

[29:51] Яъни Аллоҳ Таолони кўриш ҳақидаги еътиқод Қуръон билан, мутавотир ҳадис билан, ижмо билан собит бўлган. Мутазилларнинг қарашлари еса кейинчалик пайдо бўлган. Шунинг учун уларнинг бу иддаоларига еътибор берилмайди. Хулосалаймиз дарсимизни. Биз Имомимиз Мотирида ҳақида сизда турган мўминлар жаннатда Аллоҳ Таолони кўрамиз деб еътиқод қиламиз. Аллоҳ Таолони корамиз, уни еслаб қолиш, тасвирлаш, тушунтириб беришсиз.

[30:25] Яроҳул мўминуни беғойри кайфийин ва идрокин ва дорбин минмиталийин. Мўминлар уни қандайдир бир ҳолатсиз ҳамда бирор идрок қилишсиз, зарбул масалсиз кўрадилар. Мўминлар кўрадилар уни шаклсиз ҳамда идроксиз у зарбул масалсиз. Ақули қовли ҳада, астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малакат ҳушалуни ала набий, я юҳалладина амано соллаллоҳу алайҳи васаллим мутасаддик.
