# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 255 of 510
- Section: —
- Duration: 19 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/255
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/89-ZakdaVpw.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=89-ZakdaVpw
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/254.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/256.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ассалому алайкум ассалому алайҳи роҳимир салин ва ала алихий ва ашаби ҳиёж майин. Аллоҳумма аллимнама ёнфауна вамфаъна би маъламтана вазидна илман. Аллоҳумма алина ал ҳаққон ҳаққон ва ризқунати баъа. Ва ренал баътила баътила орзу ҳунажди инаба ва жаъинла минман яста мен унал қовли фа йетти би уна ахсана ва адҳин наби раҳматика фин ибодика солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ таълим абуракатуҳ. Йигирма тўртинчи байт хотамул анбиё ҳақида еътиқодимиз.

[0:44] Бобомиз Сирожиддин ўша айтади. Ваҳотмур русли без содирил муалла набия ҳашимий ди жамалий. Маъно жиҳатдан таржимаси, пайғамбарларнинг сўнггиси содирул муаллао бўлган гўзаллик соҳиби Ҳошимий Набийдир. Назмий баёни, содир у муаллодир ҳотамун набий жисмию хулқи гўзал расул Ҳошимий.

[1:13] Шарҳи? Кўкс инсоннинг кўкси шарафли аъзо бўлганлиги ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонда ҳам шу аъзо билан хосланганлари учун истиора қилиб келтирилди. Қуръон Каримда Аллоҳ Таоло Пайғамбаримизга айтадики, алам нашру роҳ лака содрок. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, кўксингизни кенг очиб қўймадикми? Бу йердаги кўкс деган маъно, биродалар, истиора. Мана содир калимасини инсонни кўкси деб таржима қилинган, ўзи аслида олди, пешвоси ёки бўлмасам ҳурматли мақом каби маъноларда қўлланилади. Мана шу маънода ушбу байт Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом Пайғамбарларнинг сўнггиси енг олдин яратилган зот деган маънони билдиради ёки Пайғамбариларнинг сўнггизи ҳурматли мақоммдаги зотдир маъноларини ифодалайди. Муҳаммад алайҳиссатув ассаломнинг ҳурматли мақомда еканликлари, енг аввал яратилган Пайғамбар еканликлари мана хабарларда келтирилган.

[2:14] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралди. Абдуллоҳ ибн Шақийқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши Набий соллаллоҳу алалайҳи васалламдан суради. Ё Расулуллоҳ, қачон Набий бўлгансиз? У зот бобуракот, мен набий бўлганимда одам алайҳиссалом руҳ билан жасад орасида еди, дедилар. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. Яъни мен пайғамбар бўлганимида одам алайҳисса салом руҳ билан жасаддни ўртасида еди, деб Расулуллоҳ жавоб берганлар. Буни қандай тушунамиз? Аллоҳ азза ва жалла одам алайҳиссоннинг зурриётларини, инсонларни, жасадларини яратишликдан аввал уларнинг руҳларини яратган. Ва улардан аҳд олган. Алмий Исоқ дейилади ўша куни.

[3:07] Худди шунга ўхшаб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар бўлишлари ҳам у зотнинг руҳ ҳолатларида инсонларни жисмлари яратилишидан олдин бўлганлиги хабари бериляпти. Демак, у зот дунёга келмасдан аввал набий бўлганликларини хабарини беряптилар. Пайғамбарларнинг сўнггиси Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиришлик деганда биз нимани тушунишимиз керак?

[3:32] Биринчидан, Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ Таолонинг набийси, расули ва танлаб олганидир. Иккинчидан, Муҳаммад алайҳи сотув ассалом Қуръон ва суннатда баён қилинганидек, анбия ва расулларнинг, пайғамбарларининг сўнггисидир. У зотдан кейин биронта пайғамбар бўлмайди. Ким пайғамбарликни даъво қилиб чиққан бўлса, бу одам каззоб бўлади. Астайдубиллаҳ, ма каъна муҳаммадун аба аҳадим мир режаликум, ва лекин расулуллоҳ ва ҳотаман набийинг ва каъна аллоҳу бикулли шайъин алийман. Аллоҳ азза ва жала аъзоб сурасида айтади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сизларнинг еркакларингиздан бирортасига ота емасдир. Яъни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўғил фарзандлари ёшлигидан ўтиб кетган. Балоғати ёши йетмасдан ўғиллари ҳаммаси вафот етган. Шунинг учун Аллоҳ тўлатяпти, сизларни ораларинглардаги биронта еркакнинг отаси емас, ўғилларингиз ёшлигида ўтиб кетган, балки у Аллоҳнинг елчиси ва пайғамбарларнинг муҳридир. Аллоҳ барча нарсани билувчи бўлган зотдир. Учинчидан, Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин пайғамбарлик даъвосини қилган ҳар қандай кимса ёлғончидир.

[4:49] Муҳаммад алайҳиссалом дан кейин ким пайғамбарлигни даъвоси билан чиқадиган бўлса, бу одам каззоб ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, савбон розияллоҳу анҳу худодан ривоят қилинган ҳадис имоми термизийдан келтирилади. Ла тақуму санъату ҳатта талҳақа қоба илу мин уммати билмушири кейин. Умматимдан бир қабилалар то мушрикларга ергашмагунларгача қиёмат қойим бўлмайди. Ва ҳатто я абудул аснам, улар бутларга сиғинишгача йетиб боради. Мана шу адашганлар. Ва иннаҳуу саякунофий уммати тҳалатҳунакад забун. Мени умматимдан ўттизта ёлғонч чиқади. Куллуҳум язъа уму аннаҳуу набий. Уларни ҳар биттаси ўзини набийман деб гумон қилади. Ва ана хотамун набийинг ла набия баъдий. Пайғамбарларнинг сўнггиси менман. Мендан кейин набий бўлмайди дедилар расулуллоҳ. Демак шундан маълум бўладики, ким пайғамбарликни даъво қилиб чиқса, тамом, бу одам кофир бўлади. Тўртинчидан, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом яхши кўриладиган ва ергашиладиган инсонларнинг енг улуғдирлар. Оллоҳнинг ҳабиби, софийни танлаб олгани. Ҳеч ким Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомига йета олмайди.

[6:10] Биронта бир пайғамбар, биронта бир бошқа бир солиҳ инсон. Ва Муҳаммад алайҳи васаллоту алайҳи вас аллоҳни яхши кўришлик биродарлар иймоннинг белгиси бўлади. Агар биз аллоҳни яхшироқман деган даъвойимиз чин бўладиган бўлса, Муҳаммад алайиҳиссалоту алайҳи вассалломни яхши кўринишлигимиз шарт. Аслида била қул ин қунтун тоҳиббун аллоҳа фаттаби уний. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг, агар сизлар аллоҳни яхши кўрсанглар, менга ергашингиз. Юҳубий букумуллоҳу ва ёғфирулакум, зунубакум ва аллоҳу ғофуру роҳим. Менга ергашинглар, шунда аллоҳ сизларни яхши кўтаради, гуноҳларингизни мағфират етади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир. Демак, яхши кўришликка енг ҳақли бўлган зот бу Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни исми айтилганда қалбларимиз бир жизз етиши керак. Биз Муҳаммад алайҳи саломни яхши кўрсатишлигимиз, биродарлар, нимага боғлиқ? У зотни танишимизга боғлиқ. Алҳамдулиллаҳ, роббил аламин. Мана у зотни сийратлари, у зотни суннатларини, сиз билан бизга баён қилган, ўргатадиган китоблар жуда ҳам кўп. Мана шу оятга кўра уламолар айтадилар, умри давомида бир марта саловат ва саломатчилик бир мусулмон одамга фарз бўлади.

[7:34] Аммо у зотни исми зикр қилинган пайтда, у мажлисда бўладими, масжидда бўладими? Албатта саловат айтилинишлиги керак. Ёки бўлмасам умуман санамасдан, ададини чекламасдан доимий равишда саловат салом айтиб юришлик сиз билан биз учун зарур бўлади биродар. Аллоҳ азза ва жалла Аҳзооб сурасида айтади астайду билла инналлоҳа ва малайка таҳу ю соллу уна алин набий я айю ҳалладина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима.

[8:07] Аллоҳ айтаяпти, албатта Аллоҳ ва малоликалар набийга, Муҳаммад алайҳиссаломга саловат айтишади. Ей иймон келтирганлар, сизлар ҳам саловат айтинглар дейди. Албатта Аллоҳ ва малоликалар Набийга, Муҳаммад алайҳиссаломига саловат айтади, сизлар ҳам саловат айтинглар ей мўминлар. Енди Расулуллоҳга Аллоҳ Таолонинг саловат айтиши нима? Фаришталарнинг саловат айтиши нима? Мўминларнинг саловат айтилиши нима? Аллоҳ Таолонинг Муҳаммад алайҳиссаломга саловат айтиши, у зотга раҳматини юбориши. Малоликалар у зотга саловат айтиши, у зот учун истиғфор. Енди одамларнинг у зотга салавот айтишлари, у зотнинг ҳақларига дуо қилишларидир.

[8:57] Ташаҳудда, хутубада, жанозада, азондан кейин дуо қилаётган пайтда, хуллас, қайси бир ҳолат бўлмасин, саловатни кўп айтишлик, сиз билан бизни бир одатимизга кирсин биродарлар. Ва мана шу улуғ амаллардан ҳисобланади. Муҳаммад алайҳиссатув ассаломга саловат айтишлик. Жисми ва хулқи гўзал Ҳошимий Набий. Ўша раҳматулло алайҳ байтнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жисмий у хулқи гўозал расул ҳошимий деб таърифлади. Ҳошимий дейишлиги, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболарнинг исми. Мана Ҳошим бўлганлиги учун у зот Ҳошимий деб айтилди. Ва Ҳошимийлар Қурашнинг биродарлар ичидаги енг улуғ уруғлардан бўлган.

[9:47] Сийрат китобларимизда Пайғамбариз Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг ташқи қиёфалари, хулқ атволари ҳақида биродарлар батафсил баён қилинган. Ана шу хабарларда у зотнинг том маънода комил инсон бўлганликлари, жисмларини мукаммаллиги ю, хулқларини гўзаллиги билан бошқа инсонлардан ажралиб туришлиги хабар берилган.

[10:10] Абу Хирайра розияллоҳу анҳ шундай дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ кишини кўрмаганман. Гўё юзларида қуёш балқиб тургандек бўлар еди. Расулуллоҳдан кўра илдам юрадиган кишини кўрмаганман. Гўё йер масофаси у зот оёқлари остида ўралиб, қисқариб кетаётганга ўхшар еди. У зотнинг бемалол еркин одим ташлаб юришларига йетиб олиш учун бизлар жидду жаҳд билан тез юриб ҳам ортда қолиб кетардик дейди.

[10:43] Каъби нима ойликдан ривоят қилинади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарсадан хурсанд бўлсалар, юзларидан худди ой парчаси каби нур таралиб кетар еди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқий таниши орқали у зотга нисбатан қалбда муҳаббат юзага келади, биродарлар. Ана шу муҳаббат туфайли киши у зотни ҳамма инсонлардан яхши кўрар екан бўлади. Сиз Расулуллоҳни яхши кўриш учун танишингиз керак аввал.

[11:15] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни енг яқиндан таниган зотлар саҳобалар. У зотни улуғлашган, у зотни яхши кўришда ҳаммамизга ибрат бўлишган. Ибн касир ўзининг ал бидаё ва ниҳая китобида келтиради. Расулуллоҳнинг саҳобаларидан учтасини мушриклар асрга олишди. Мушриклар асрига тушган зайдимни дасина розияллоҳу анҳу ни ўлдиришигача ҳарам ҳудудидан ташқарига олиб чиқишди. Ҳарамда қатл қилиб бўлмайди. Мушриклар ҳам бу қоидага риоя қилади.

[11:51] Абу Софиён у кишини азоблаб, қийнаб туриб айтадики, ей Зайд, дейди. Сендан Аллоҳ номи билан сўрайман. Ҳозир сени ўрнингда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб, биз уни ўлдиришимизни сен еса уйингда бўлиб қолишини хоҳлайсанми? Яъни сени шу ҳолатга тушишингга ана шу киши сабаб. Сени шу ҳолатгага тушишингга сабаб бўлган одамни ўлдириб, сен бола чақангни олдида бўлишини хоҳлармидинг?

[12:19] Бу саҳобанинг жавоби шундай бўлди. Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Муҳаммад алайҳиссалом ҳозир ўз ўрнида бўлиб, у зотга азият берадиган битта тикан қадалишини евазига ҳам уйимда ўтирган бўлишини холамайман деди. Яъни мени ўлдироғи, Расулуллоҳ ўтирган жойида оёғига битта тикан кирмасин деди. Ўлишга рози, лекин Расулуллоҳга ёмонликни раво кўрмайди. Чунки ўзини жонидан ҳам яхши кўради Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни. Шунда Абдусуфий она айтди. Муҳаммаднинг саҳобалари уни яхши кўраганларидек, бирор инсоннинг бировни яхши кўртганини учратмаганман деди.

[12:55] Ҳа, улар Расулуллоҳни шундай яхши кўринишган. Пайғамбаримиз айтадилар: ла юъмину аҳадукум хатта акуна аҳабба илайҳи миваладиҳи ва валадиҳи ва насияси маъин. Сизларни битта иларни иймонинглар комил бўлмайди, то мен унга боласидан ҳам, отасидан ҳам ва ҳамма инсонлардан ҳам кўпроқ севимли бўлмагунимча.

[13:20] Бошқа ривоятларда ҳатто ўзини жонидан ҳам кўпроқ яхши кўрмагунимча. Ўзингиздан ҳам кўпроқ яхши кўрасиз. Ҳамма одамлардан кўпроқ я хорос бўласиз, шунда иймонингиз комил бўлади. Биродарлар, Расулуллоҳни яхши кўришлик, иймоннинг тақозоси, иймоннинг шарти. У зотни яхши кўлмаган одам иймоним комил дейиши мумкин емас. Ҳа, Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом ана шундай яхши кўринишликка ҳақли бўлган зот едилар.

[13:49] Муҳаммад алайҳииссалоту вассааламнинг ахлоқини Аллоҳ Таоло қандай мақтади? Қарангларда. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг ҳамма сифатлари мақтовга лойиқ. У зот жанг майдонида зўр жангчи бўлганлар. Зўр сиёсатчи бўлганлар, зўр ота бўлганлари, зўр савдогар бўлганларлар, зўр дўст бўлганларилар. Қўйингки, қанақа сифатлар бўлса, яхши сифатлар, ҳаммаси Расулуллоҳни мужассам бўлган. Енди Аллоҳ Таоло Муҳаммад алайҳиссаломни мақтаган пайтда зўр жангчи деб мақтамаяпти. Зўр сиёсатчи деб мақтамайяпти. Зўрт савдогарда мақтамаяптими? Нимасини мақтаяпти? Ахлоқини.

[14:28] Истадибиллаҳ, во иннакала ала хулуқ ин адҳим. Албатта, сиз, ей Муҳаммад алайҳи салом, буюк хулқ устидадирсиз. Биродарлар, Муҳаммад алайҳу сотув ассаломнинг хулқи илм бўлган. Ҳалимли бўлган, ҳаё бўлган, ибодат бўлган, сахийли бўлган. У зотнинг хулқи сабр бўлган, шукур бўлган, тавозей бўлган, зухд бўлган. Ўз зотнинг хулқлари раҳмат бўлган, шафқат бўлган. Гўзал муомала бўлган. Намунавий одоб бўлган, булардан бошқа комил инсон учун лозим бўлган қандай олий ҳислатлар бўлса, уларни барчаси у зотда мужассам еди. Биродалар, зўр қори сиз деса, тўғри еди. Зўр ибодатхон сиз деса, тоғри еди, зўр намозхон сиз деса тўғрийди, нутқич чиройли деса тўғди еди. Ҳаммаси тўғри бўларди, лекин Аллоҳ Таоло нимасини муҳтади?

[15:26] Ахлоқини. Укалар, қўйган соқолимиз, шималаган пойчаларимиз, ўқиётган намозимизни айлантираётган тасбеҳларимиз қадри бўлмай қолади агар ахлоқимиз гўзал бўлмаса. Хулқ. Маддин ё Расулуллоҳ. Дин нима? Ё Расулуллоҳ деб сўрашганларида ҳуснул хулқ деганлар. Гўзал хулқ деганилар. Рўпарангда турган мўмин биродарининг ахлоқи, сени ахлоқингдан баландми? Демак уни иймони ҳам баланд дейилади. Укалар, хулқ динимиз. Маъқулми? Соқолни қўйиб сигарет чекиб турган укаларни кўрамиз. Машинада шундай тикка ўтиб кетяпти қизилга. Катта гапирса каттани гапини олмайди, кичкинага раҳм шафқати йўқ.

[16:10] Тушундингларми укалар? Хулқингларни гўзал қилинглар. Хулқингларнини гўзал қ илинглар. Чунки хулқ ажойиб нарсада. Масалан, нимада юрибмиз тўқсон тўққиз фоиз одам кўчада? Нимада юриббмиз? Бола чақа, тирик. Ана шу тирикчилигингларни зўр бўлишлиги, ризқингларда баракот бўлишингга ҳам хулқни тўғридан тўғри алоқаси бор, ишонаворинглар.

[16:35] Оламлар учун раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад алайҳиссаломнинг биродарлар бундан бошқача бўлиши мумкин емас еди. Аллоҳ Таоло айтади: Астабиилла, вома арсална ака илла раҳматан ли ла аламин. Биз сизни, ей Муҳаммад алайҳи ассалом, бутун оламларга айни раҳмат қилиб йиборганмиз. Муҳаммад алайҳиссалом бу борлиқ учун раҳмат биродарлар. Фақатгина мусулмонларга емас, умуман ҳамма инсонларга. Фақат инсон тоифасига емас, жамоат оддий оламига ҳам, тоғу тошга ҳам, сувга ҳам, ҳайвонларга ҳам, бу борлиқдаги ҳамма нарса учун Аллоҳ Таолонинг раҳмати.

[17:12] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу ҳақида айтадилар: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Иннамаъна раҳматун муҳдатун. Албатта мен ҳадя қилинган раҳматман. Ҳадя қилинган. Аллоҳ таолонинг бу борлиққа ҳадя қилган раҳмати бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари муъминлар учун ибрат намуна ҳисобланади. Биз расулуллоҳни ҳаётини ўқиб ўрганиб, у зотнинг суннатларини ўрганиб. Ҳаётимизда қўлимиздан келганича тадбиқ қилишга ҳаракат қилишимиз керак.

[17:46] У зотнинг хулқларида нима бўлган? Барча ёмон сўзлардан, ишлардан тийилиш. Одамлар билан муомалада овозини баланд кўтармаслик, кечиримли бўлиш, зиммасидаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик, кўп кулмаслик, ҳожатмандларни ҳожатларини раво қилишга шошилишлик, оиласига уй ишларда кўмак бериш, ҳайитларда, тўйларда енг яхши кийимларни кийиш, оз овқат билан кифояланишлик, ортиқча мақтовга рози бўлмаслик, бировга азият бериш мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик, дўстларини биронтасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик, ширин сўзли бўлиш, фақат рост Гапни гапириш, инсонларга ҳам, ҳайвонларга ҳам раҳм шафқатли бўлиш, бахиллик қилмаслик, тунги уйқуда ерта ётиб, ерта туриш, жамоат номусига кечикмаслик, ғазаби келганда аъузубиллаҳи минаш шайтони роҳим дейиш, кўп гапиришдан тийилиш, қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қаноат қилиш ва ўзгаларни тиловатини ҳам тинглаб юриш, доим хушбўйликлар ишлатиб юриш, доимо исбога ишлатиб юрииш, шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш, инсонларнинг

[19:01] Насиҳатларини қабул қилиш, аёллари ва фарзандлар ўртасида адолат билан иш юритиш, инсонларининг азиятларига сабрли бўлиш, ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўриш, саломни кўпайтириш, кийимлари, соч соқолларини орасида тутиш. Ақули қувли ҳад ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малайка таҳуф ю саллуна ала наби. Я ю ҳалладина аъману соллу алайҳи ва саллимут аслима. Ассалому алайкум.
