# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 257 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/257
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/vghnldjn97I.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=vghnldjn97I
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/256.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/258.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тавфируҳ. Ва наъуфовиллаҳи мен сурур яънфу синавамин саййиъати амалина. Мен яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ мудир лала. Ва мен юдлиҳуҳу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашхадаҳ ла илаҳа иллаллоҳу ваҳда ҳу ла шарикала. Ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

[0:31] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг Бадул Амоли асарини ўқияпмиз. Бу аҳли сунна ва жамоанинг Мотуридий ақида мактабини кўзга кўринган тўртта китобдан биттаси. Фахрланишайимизга арзийди сиз билан бизнинг ҳам шаҳаримиз. Сирожиддин оши йигирма йеттинчи пайтда айтади, ва ҳаққун амру бирожин ва сидқун фафихий нас су ахбари аввалий. Маъно жиҳатдан таржимаси, мерож иши ҳақ ва ростдур. У ҳақида олий хабарларнинг баёни бўлгани сабабли. Назмий баёни, мерож воқеаси ҳақ ва рост деб бил олий хабарларда келгандир далил. Бу пайтда сирожиддин ўши аҳли суннавал жамоанинг мана шу исро ва мерож воқеасига бўлган еътиқодини баён қилган. Маълумийлар, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни аллоҳ азза ва жалла икром қилишни хоҳлаган вақт келганида, маккайи мукаррамадан байтил мақтисга исро ҳодисасини берди. Яъни исро дегани тунги сайр дегани.

[1:48] Ва у йердан байтил мақдисдан йеттинчи осмонга кўтарилди. Аллоҳ азза ва жалла ана шу ғайб оламидаги нарсаларни у зотни кўрсатди ва у зотга бир икром кўрсатди. Мана шу пайтда пайғамбаримизнинг ҳаётидаги енг улуғ ҳодисалардан бири мерож воқеаси тўғрисида саҳиҳ хабарларда баён қилинганидек, еътиқод қилишлик, лозимлиги уқтириляпти.

[2:14] Исрофо мерож воқеас тўғрисидаги биродарлар жуда кўп китоблар ёзилган. Мана шу исро ва мерож воқеасининг тафсилотлари унда баён қилинган. Исро ва Мерож. Исро дегани тунги сайр деган маънони билдиради, луғавий жиҳатидан. Енди истилоҳий жиҳатидан, Расулуллоҳнинг Макка шаҳридан Қуддусга тунги сайри Исро дейилади. Мана шу истилоҳий маъно сўради. Енди Мерожчи? Мерож Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кечани ўзида Машридул ақсоғдан олий самоларга, кейин Сидротул мутахога кўтарилишлиги айтилинади. Ва ана шу кечани ўзи ё Байтул мақтисга қайтганлиги хабарлари берилган. Енди Мерож деганда нимани тушунамиз деса, инсонни пастдан юқорига кўтарадиган асбобга Мерож дейилади. Бу нарвон дейсизми, лифт дейсизми, кран дейсизми, нима бор яна инсон юқорига кўтариладиган? Мана шу нарсалар Мерож дейилади. Лекин Пайғамбаримиз осмонга кўтарилиш учун келтирилган Мерожни қандай еканлигини биз аниқ айта олмаймиз. Чунки ростлар айтадилар, сўнгра Мерож келтирилди, уни таърифлагани гўзаллигини. Тилим ожизлик қилади, дейдилар.

[3:31] Мерожнинг гўзаллигини таърифлагани тиллар ожиз бўлади деганлар. Енди мерож ғайб оламининг нарсаларидан бўлганидан кейин, у ғайбий нарсаларнинг ҳукми қаторида шаклини, ҳолатини, рангини, қандайлигини билишга уриниб, ақлини қийнаш дуруст емас. Расулуллоҳ айтдилар, мерож осмонга кўтарадиган нарса екан, жуда ҳам гўзал екан, тамом.

[4:00] Чунки атрофимиздаги нарсани учта доирага бўлдик. Мана асмол, ҳуснол дарсларида. Ўзи ҳам бор, изи ҳам бор бўлган нарсалар. Ўзи йўқ, лекин изи бор бўлган насалар. Ўзи ҳам, изи ҳам йўқ нарсалар. Учга бўлинади атрофимиздаки нарсалар. Ўси ҳам бор, изи ҳамм бор нарсаларни идрок қилишлик, бешта ҳис қилиш аъзойимиз билан бўлади. Кўрамиз, ушлаб кўрамиз, ҳидлаб кўрамиз ва ҳоказо. Иккинчиси, ўзи йўқ, лекин изи бор. Бу нарсаларни идрок қилишингда ақл бўлади асбоб. Яъни, машинани ғилдираганда изи турибди. Машина ўзи йўғи, лекин изи турибди, демак ақлингизни ишлатди, машина бор дейсиз. Енди учинчи доира, бу ғайб хабарлари. Ўзи ҳам йўқ, изи ҳам йўқ. Буларни идрок қилишликдаги асбоб содиқ хабарларни тасдиқлаш. Инсон қабрга қўйилади, қабри кўз йердан йетадиганчалик кенгайтириб қўйилад, ақлга сиғмаяпти. Қанақа қилиб кенгаяди? Иккита фаришта киради, гурзуни кўтариб бошига чопади, қанақа қлиб кўтаради? У йерда битта одам зўрға тиқилиб ётади ю. Сиз маънови нарсани ёки маънови иккинчи доирадаги нарса билан ғайб оламини идрок қилишликка ҳаракат қилманг.

[5:19] Бизни қопилардан фарқимиз ҳам шунда да. Қиёматни ким кўриб келибди? Жаннатни ким кўрибди, дўзахни ким кўрибти? Қабрдаги ҳисоб китобни ким кўрибд? Биз мана шу Пайғамбаримиз айтган хабарларга тасдиқлаганлигимиз учун, муаммомиз бошқалардан фарқимиз бор. Мени рози ҳам шулар қаторида. Расулуллоҳ мана бундай, мана бундай дедиларми? Тамом, ўшандай екан. Унга келишмаймиз.

[5:45] Аммо исталоқда кўтарилиш маъносидаги масдарий маъно ирода қилинган бўлади. Енди савол бор. Исро ҳам, Мерож ҳам бир кечада бўлганми ёки алоҳида алоҳида бўлганми? Қайси бири аввал бўлган, қайси бири кейин бўлган? Агар алоҳида бўган бўлса. Исро ва Мерож воқеаси Пайғамбаримизнинг уйғоқликларида бўлганмими ёки ухлаётганлариданми? Пайғамбаримиз билан бу Исро ва Мерож воқеаси бир марта бўлганми ёки кўп марта бўлганди?

[6:18] Бу ҳақида турли фикр мулоҳазалар бор. Исро ва Мерож воқеаси қачон бўлди деган саволга олти хил қараш бор. Мана китобларимизда олти хилқараш бор. Расулуллоҳ ўнинчи йилда, нубувотни ўнинчи йилида, Ҳадиша онамиз вафот етдилар, орқасидан Абу Тўлиб. Ҳадичонимиз Пайғамбаримизнинг уйига кирганда қалбига таскин бериб турадиган, қўллаб турадиган тириги еди. Ундан ташқари бой аёл еди, Расулуллоҳни тирикчилигини ёпиб қўйган еди муаммосини. Тирикчилик ғами бўлмаган Пайғамбар бизда, Пайғамбар бўлганидан кейин. Унгача тижорат қилганлар ўзи.

[6:57] Кўчада Расулуллоҳга ҳар ким озор азият йетказа олмас еди. Фақат курашнинг зодагонлари, саййидлар улуғлари. Абу Тўлиб вафот етганидан кейин, енди Расулуллоҳга қурашни тўғри келган одами келиб, озор берадиган бошлади. Пайғамбаримиз айтадилар, менга қурашдан ҳақиқий азият Абу Тўлиб вафҳот етгандан кейин йетди деганлар. Мана одамлардан иборат иккита суянчиғи Расулуллоҳни вафот етди.

[7:28] Қураш умуман даъват қилишни нима қилиб қўйди? Тоифга чиқиб даъват қилиб келганида тошбўрон қилиб ҳайдашди Тоифликлар. Маккага киргани хавотир билан турибдилар. Мутъибн Адийдан ҳимоя сўраб кирдилар Маккага. Мана шундай ҳолатда Аллоҳ Таоло Пайғамбаримизга икром кўрсатишни хоҳлади. Қарангларда. Тошбўрон бўлиб Тоифдан чиқиб, ана шу Утуба билан Шайбани боғига келиб, Роббисига дуо қилган еди. Ўн йилда дуо қилган едим. Парвардигор, мазмунан, мени кимга ташлаб қўясан? Охири кўринмайдиган йўлгами, раҳм қилмайдиган душмангами, ҳолини баён қилиб туриб, нима учун бу нарсаларни менга бердинг демаган. Ҳолини баён қилиб туриб, Парвардигор, офиятинг яхшироқ да деб туриб, Аллоҳда офият сўради. Ва Пайғамбаримизга Аллоҳ Таоло шу йерда тасалли беришни бошлади. Биринчиси, аддос келиб иймон келтирди. Тасалли.

[8:26] Тоғ фаришталари келди Жабр алайҳиссалом билан. Пачақлаб ташлаймиз агар хоҳласангиз мана шу мушрикларни. Иккинчи тасалли. Мана шу тасалликлар қаторида Аллоҳ Таоло Пайғамбаримизни йеттинчи осмонга кўтарди. Ҳеч қайси Пайғамбарга бермаган мақом мартабани берди. Бу исро ва мерож воқеаси Аллоҳ Таолонинг Пайғамбаримизга берган тасаллиси еди. Пайғамбаримизнинг кўнглини кўтариши еди.

[8:51] Демак, бир кечада бўлганми ёки бир неча кечада бўлганми? Расулуллоҳ ухлаётганда бўлдими, уйғонлигида бўлдими? Иккаласи бир бўлдими, алоҳида алоҳида бўлдими, ухлаётгандами ёки уйғонлигидами? Бунда турли қарашлар исро ва мерож ҳақида келган ривоятларда баён қилинган воқеалар сабабидан келиб чиққан.

[9:15] Ана шундай воқеалардан бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбарларни кўрганлиги ҳақида хабар берганлар. Бу ҳақида мулоҳазалар қуйидагича бўлган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алейҳи васалламнинг исро ва мерож кечасида Пайғамбарларнинг кўзлари билан кўрганлар ривоят қилинган. Яна у зотнинг барча Пайғамбарлардан самоида ҳам кўргани зикр қилинган. Расулуллоҳ буров отини миниб туриб, Байтул Мақдисга келганида, ҳамма Пайғамбарларни Аллоҳ Таоло тирилтириб, руҳи билан, жасади билан Байтул Мақдисга, Масжидул Ақсойга тизиб қўйган еди. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга имом бўлиб намоз ўқиганлар. Мана тасаллини қаранг. Битта жойда битта пайғамбарда бўлиши қанақа баракот, хайрият. Енди бир жойда ҳамма пайғамбарлар Одам алайҳиссаломдан, Исо алайҳиссаломгача қанча пайғамбар келган бўлса, ҳаммасини Аллоҳ сафга тизиб қўйган еди. Бу қанақа икром, қанақа иззат?

[10:13] Шунга кўра баъзилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунда сайр еттиришлари уйқуда бўлган деб сахий хабарларни рад қилишади. Чунки улар оғир вазмин нарсани юқорига ҳаракатланиши ва ўликни тирилиши одатга хилоф деб билишган. Лекин уламолар мана шу сахий хабарланни қабул қилиш лозимлигини айтишган. Ҳа, оғир нарсани юқорига кўтарилиши, оғир нарса пастга тушишига ўхшаган нарса. Жаброр алайҳиссалом мана йенгил бўлишига қарамасдан пастга қараб тушган. Енди худди шунга ўхшагандек, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам оғир вазмин бўлса ҳам юқорига йўқотишлиги ақлга тўғри келадиган нарса. Чунки осмонлар йерни устунсиз яратиб қўйган Аллоҳга вазмин нарсани тевага кўтаришига, кўтариб бўлишликка қодирлиги ҳеч кимга сир емас. Ўликларни тирилтилишига Аллоҳ Таоло учун ҳеч нарса емас, биродарлар. Аллоҳ таолони қудратига, вазмин насани ўша даражага кўтаришлик қийинчилик туғдирмайди. Яна пайғамбарларни вафот етиб кетган бўлса ҳам, қайта тирилтириб, бир сафга намозга тизиб қўйишлиги Аллоҳ таоло учин ҳам нима? Осон бўлади.

[11:25] Имоми Жалолиддин Суюти Исро ва Мерож ҳақида шундай дейди. Муфассирлар, муҳаддислар, фуқаҳолар ва мутакаламларнинг барчалари Исро ва Мерожнинг уйғоқликда бир кечада бўлганига иттифоқ қилганлар. Бу ҳақида очиқ ойдин саҳиҳ хабарлар келган. Қуръони Каримда бу ҳақида шундай дейилади.

[11:50] Исро Маккадан Байтул Мақдисга сайр қилиш Қуръон ояти билан собит бўлган. Енди Расулуллоҳнинг Байтул Мақдисдан йеттинчи осмонга кўтарилишлиги ҳадислар билан собит бўлган. Шунинг учун ким Исрофни инкор қилса, кофир бўлади. Чунки Қуръон оятини инкор қилган бўлади. Енди ким Мерожни инкор қилсак, кофир бўмайди, фосиқ бўлади, бидъатчи бўлади.

[12:16] Аллоҳ азза ва жалла Исроф сурасида шундай дейди. Аудҳу биллаҳи минаш шайтони роҳи бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Субҳаналладий асробий абадиҳий лайлан минал масжидил ҳароми илал масжидил ақсо. Алладий барокна ҳавлаҳу ли нурияҳуми мин аятина иннаҳуу ҳувас самиюл босир. Ўз бандаси Муҳаммад алайҳиссаломни. Унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Қуддусдаги биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсойга тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур. Мана Исроф воқеаси Маккадан Қуддусга бир кечада сафар қилишлиги, сайр қилишлиги Қуръон ояти билан собит бўлди. Ким Исрони йўқ деса, кофир бўлади.

[13:10] Мана тасбеҳ айтилади. Тасбеҳ биродарлар улуғ ишлар қаршисида айтилинади. Субҳаналлоҳ дедингизми? Демак улуғ иш бўлди. Енди, агар Пайғамбаримиз Маккадан Байтул Мақдисга Исро кечасида сайр қилиши, уйқусида бўлиб, у зотни фақат руҳи билан бўлганида, бу ишда алоҳида бир улуғлик бўлмас еди. Қураш ҳам бу нарсани дарров инкор қилишга шошмас еди. Енди банда деганда биродалар ҳам жасади, ҳам руҳи тушунилади. Агар исро ҳодисаси расулуллоҳнинг руҳини ўзи билангина бўлганида, жасади билан емас, бандасини руҳини сайр қилдирган зот дейилган бўларди. Оятда бандасини деди. Банда дедими? Жасади ҳам руҳ ҳам тушунилади . Шундан келиб чиқиб туриб биродалар биз Расулуллоҳнинг Исро ва Мероши воқеаси ҳам жасади, ҳам руҳи билан бўлган деб еътиқод қиламиз.

[14:07] Қолаверса, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам маккадан байтилмақтисга сафари бўроқ отини миниб бўлган. Бўроқ отни миниб бўлганди. Енди Бўроққа биродарлар руҳ миндирилмайди, жасади билан руҳи билан бўсган Муҳаммад алайҳиссалом миндирилади. Демак мана шулардан маълум бўляптики, Расулуллоҳ ҳам жасади, ҳам руҳи билан мана шу сайрда бўлганлар.

[14:32] Енди савол туғилади. Аллоҳ Таоло йеттинчи осмонга Пайғамбаримизни кўтармоқчи бўлган бўлса, нимага Маккаданлар кўтариб қўймасдан Байтул Мақтисга олиб борди? Байтул Мақтинисга олиб боришлигининг ҳикматин. Исро ва Мерож кечасида аввал Байтил Мақтисга бориб, кейин самога кўтарилиш ҳақида шундай дейилади китобларимизда. Байтил Мақтиска олиб борилишида Расулуллоҳнинг Мерож ҳақидаги сўзларини рост еканлигини изҳор етиш ҳукумати бор. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага қайтиб келиб, бугун кечаси Байтил Мақтнисга бориб, ерталаб қайтиб келдим деганида Қуриш ишонмади.

[15:17] Агар у зот Маккадан тўғри кўтарилиб осмонга чиқиб тушганида, осмон хабарини айтса қабул қилмаслиги аниқ еди. Енди нимага борилди? Расулуллоҳнинг рост гапирганлигини исботлашига имкон бўлиши учун. Расулуллоҳ Байтул Мақтисга бориб келдим дедилар, ерталаб ҳали йеттинчи осмонга чи қани айтмаган едилар. Шунда Кураш йиғилиб келиб, у зотни ёлғончи қилмоқчи бўлишди. Биз бир ойда бориб келадиган масофага, бир кечада бориб келдингми? Ақлга сиғмайди ю дейишди да, байтил мақдисга бориб, мажидул ақсони кўриб келган одамлар бор еди қурашни ичида, савдо билан бориб келган. Шулар Расулуллоҳни ёлғончими, ростгўйми текширишлик учун Мажидул Ақсони сифатлаб бер бизга дейишди. Чунки Абу Бакр Сиддиқ айтган еди, ё Расулуллоҳ, сиз Байтул Мақдисга, яъни Масжидул Ақсоға бормагансиз, умрингизда, аммо ичимизда ана шу Мажлисни кўриб келганлар бор, сифатлаб беринг дедилар.

[16:17] Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мажлисул Ақсони сифатлаб берди. Демак, аввал Маккадан Байтул Мақдийсга бориб, кейин осмонга чиқиб кетганлигини битта ҳикмати, Қуриш сўрайдиган бўлса, исботлашлиги учун. Ундан ташқари, ана шу Байтул Мақтисдан қайтиб келаётганларида йўлда карвонни хабарини бердилар Расулуллоҳ. Уларни сувини ичиб қўйганлиги, ичидан битта туяси қочиб кетганлиги ва Расулуллоҳ осмондан туриб уларга туялар фалон жойда деганликларини айтдилар.

[16:49] Неча кунда келади бу карвон? Дейишганида Пайғамбаримиз уч кун ёки беш кун дедилар. Карвонни бошлаб келаётган олдидаги катта туя ранги манақа, сифати манақа, жабдуллари манақа деб айтиб бердилар. Қорайиш чиқиб, Расулуллоҳни гапини рост еканлигини кўришди. Лекин қабул қилишмади. Демак, нимага Байтул Махтисдан кетди деса осмонга, ўша йерда бўлган нарсаларни кенг айтиб берганда, қорайишга нима бўлсин? Далил ҳужжат бўлсин.

[17:19] Пайғамбаримиз йеттинчи осмонга Сидратул Мунтаҳогача кўтариб боришлиги, у зотнинг ҳам руҳи, ҳам жасади билан бўлганлигига далил бор. Астадибиллаҳ. Валақодиру аҳу назлатан ухро, айнда Сидратул Мунтоҳо, айндаҳа жаннатул маъва. Нажм сўрасин. Ва дарҳақиқат, уни бошқа сафар кўрди. Сидратул Мунтохо олдида. Пайғамбаримиз Жабр алайҳиссаломни йигирма уч йиллик муддат ичида турли кўринишларда келганлигини кўрганлар. Масалан, ўша Арбаина Навоий ва китобимиздаги иккинчи ҳадисда соч соқоли қоп қора, кийимлари оппоқ, нотаниш киши суратга кириб келди, Жабр алайҳисса салом одам суратида.

[18:07] Бану Хурайза ғазотига даъват қилиб, Жабр алайҳи ассалом саҳобаларидан деҳийетал калбини суратига кириб келди ва бошқа ўринлар. Аммо Расулуллоҳ Жабр алайҳиссаломни асл ўзини қандай яралган бўлса, шу суратида икки марта кўрганлар. Бир марта ваҳийни олганида Маккада, иккинчиси ана шу йеттинчи осмонда Сидратул Мутахони олдида. Шунинг учун Аллоҳ Таоло айтяпти ва дар ҳақиқат уни Жабр алайҳисса саломни, Муҳаммад алайҳисса салоҳ бошқа сафар кўрди Сидратул Мутахо олдида. Унинг ҳузурида маъво жаннати бор. Демак, Расулуллоҳ икки марта кўрган, кўришлик учун Расулуллоҳ ҳам жасади билан, ҳам руҳи билан ўша йерда бўлишлиги керак.

[18:50] Машҳур ватандошимиз Нажмиддин Насафий исроф ва мерож ҳақида шундай ёзган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйғоқлигида жисмонан самога кўтарилишлари, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган ойликларга юксатилишлари ҳақдир. Аллома Тафтазоний айтади, мазкур матнларни шарҳлаб, Мажидул Ҳаномдан Байтул Мақдисга қилинган исро Қуръон билан собит бўлган хабар. Йердан самога кўтарилиши машҳур хабар, самодан жаннатга ёки аршга ёки ундан бошқа жойга кўтарилишлари оҳад хабардир. Сўнгра тўғриси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам роббиларини қалблари билан кўрганларидир, кўзлари билан кўтарган емас.

[19:37] Сафию раҳмон Муборакфорий роҳи хил махтумда мана шу исроф ва мерос воқеаси қачон бўлган деган масалага олти хил қарашни келтиради жавоб қилиб. Биринчиси, исроф Аллоҳ узодни нубовотга мушарраф етган йили бўлган дейди. Яъни Пайғамбар бўлган йили кўрди деб айтади. Иккинчи фикр, пайғамбар бувазғандан кейин беш йил ўтиб бўлди дейди. Учинчи фикр, нубоватнинг ўнинчи йилида ражабнинг йигирма йеттинчи кечасида бўлган дейилади. Тўртинчи фикр, ҳижратдан ўн олти ой олдин, нубоватининг ўн иккинчи йили, рамазон ойида бўлган, дейилади. Бешинчи фикр, ҳиждатдан бир йил икки ой олдин, нубеватнинг ўн учинчи йили, муҳаррам ойида бўлганди дейилади ва олтинчи фикр, ҳижратдан бир йил олдин, нубовотнинг ўн учинчи робиюл аввал ой, ўн учинча йили робиюл аввал оила бўлган дейди. Кейин сўзда давом етиб айтади бу аллома. Исро сурасида исро қиссаси битта оятда зикр қилингани, сўнгра мана исроил ва уларнинг бузғунчиликлари ҳақида сўз юритилгани, кейин қуръоннинг енг тўғри йўлга ҳидоят қилиш ҳақидаги хабар берилгани ҳамда бу оятларнинг орасидаги боғлиқликлар ва уларнинг ҳикматлари ҳақида атрофлича сўз юритиб, охирида айтадики, ушбу ҳикматларга кўра исро биринчи ақаба байъатидан салгина олдин ёки икки ақаба байъатларни орасида бўлган дейилади.

[21:09] Демак, исро воқеаси маккадан машидул ақсоғга кўчишлиги исроф, оят билан собит бўлди. Расулуллоҳнинг байтил мақдисдан йеттинчи осмонга кўтарилганлиги расулуллоҳнинг ҳадислари билан собит бўти. Исрофни инкор қилган одам кофир бўлади. Мерожни инкор қилгин одам фосиқ бўлади.

[21:34] Сўф оллоҳёр бобомиз айтади, яқин билгил, ана мерожин ей ёр, тани бирлар еди, ҳам ерди бедор. Ҳабибин ҳар нечук қилса сарафроз, худони раҳмати кўпдур емас оз. Яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Мерож кечасида уйғоқ ҳолда бўлганлиги, ҳам руҳи, ҳам танаси билан бўлганлигига ҳақ деб билгин. Зеро Аллоҳ Таоло ўзини суюкли бандасини хоҳлаганича иззат икром қилиши мумкин. Буни ҳеч қанақа ажабланарли жойи йўқ.

[22:08] Хулоса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Исро ва Мерож ҳодисаси ҳақ. Биз бунга иймон келтирамиз. Исро Маккадан Байтул Мақдисга қилинган тунги сайр, бу Қуръон ояти билан собит бўлган. Уни инкор қилган одам кофир бўлади. Расулуллоҳнинг Байтул Мақдисдан йеттинчи осмонга Сидратул Мутахога кўтарилганлиги ва мана шу ғайб оламида кўрган нарсалар Расулуллоҳнинг ҳадислари билан собит бўлган. Буни инкор қилган одам фосиқ, фожиал бўлади, аммо кофир бўлмайди.

[22:41] Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малака тоҳи ю саллуна аланнаби. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва саллиму таслима.
