# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 258 of 510
- Section: —
- Duration: 8 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/258
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/NE4MAZn3EEo.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=NE4MAZn3EEo
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/257.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/259.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу анастаинуҳу анастағфируҳ ва наъудҳ биллаҳи мин сурур яъмфусина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудҳийлала ва ман йиғилиргу фалаҳ ҳадияла ва нашхаду алла илоҳ ила аллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

[0:29] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ақида дарсларимиздан, биродарлар, сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Ўшининг Бадул Амоли асарини ўқиётган едик. Ўттизинчи байтга келганмиз. Пайғамбарларнинг сифатлари баёни. Сирожиддин Оша айтади.

[0:52] Вома каънат набиян қотди унса, вала абдун ва шахсун зуфтия али. Таржимаси, бирор аёл ҳам, қул ҳам ва бирор бир пасткаст шахс ҳам ҳеч қачон пайғамбар бўлган емас. Назмий баёни, аёл асло пайғамбар билган емас, ҳамда бирор қулу табииҳ феълли шахс.

[1:18] Шунақа бир савол бўлиб қолиши мумкинда. Аёллардан ҳам пайғамбар қилганмикин? Ё биродарлар, аёллардан пайғамбар бўлмаган. Биронта хотин киши пайғамбар қилган емас. Биронта қул пайғамбар қулган емас. Ва биронта феъли ёмон одам, ахлоқи бузуқ одам пайғамбар буган емас. Пайғамбарлар инсонларнинг ичида Аллоҳ таолога калла бўлган, енг афзал, ҳар томонлама мукаммал зотлар бўлган. Насл насаб жиҳатдан ҳам, хулқи халқи жиҳатдан ҳам, феъли атвори жиҳатидан ҳам. Енг пешво одамлар бўлган.

[1:57] Аллоҳ таоло биронта аёлни пайғамбар қилиб юбормаган дедик. Чунки пайғамбардаги иши биродарлар ниҳоятда даражада бир улуғ иш, масъулиятли иш ва қийин иш. Бунақа қийин ишга ожиза аёл биродарлар қодир бўлмайди. Бунақа бир машаққатли ишни аёл кишига топширишлик биродалар ҳикматдан бўлмайди. Маъқулми? Ақлли бўлиши мумкин аёлингиз, мулоҳазали бўлиши мумкина, илмли бўлиши мумкун, зўр маслаҳатлар, зўр фикрлар чиқиши мумкин, лекин аёл кишида барибир.

[2:32] Ўша ақлли, если бўлган, тақволий бўлган аёлингизга талақ ҳаққи берилса, сизни талақ қилишлик ҳаққи бўлса, фараз қилинг да нима бўлади. У тақволи, илмли, ҳикматли, мулоҳазали аёл. Битта жаҳли чиққанда нима қилади? Қолаверса, шариатда биродарлар қасос бор, хат бор, шарий жазолар бор. Бунга ўхшаган масалаларни ижро қилишда ҳам биродарлар еркак кишини ўрни бошқача. Мана шу нарсаларни ижроқ қилишни тушунтиришда ҳам, ҳаётга татбиқ қилишда ҳам аёлларни табиатга бўшиш тўғри келмайди.

[3:09] Шунинг учун Аллоҳ Таоло аёллардан пайғамбар юбормаган. Далил. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, истадибилла, вома арсална қобла ка илла режали ноҳи илайҳим. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, биз сиздан илгари ҳам фақат еркакларни ўзимиз ваҳий қилган ҳолда пайғамбар қилиб юборганмиз. Сиздан аввал келганларни ҳаммаси еркак киши бўлган. Аёллардан пайғамбар бўлган емас.

[3:39] Ҳа, аёл кишини шаъни улуғ, шариатда қадри баланд, оналар рози бўлмаса, фарзандлар жаннатга кирмайди. Лекин раҳбарлик еркакларни қўлида бўлади. Бу шариатни буйруғи. Бу шариатни бюрови. Демак, биринчи масалани ҳал қилдик. Аёллардан пайғамбар юборилмаган екан. Кейингиси. Яна Аллоҳ Таоло биронта қулни ҳам пайғамбар қилиб юбормаган. Қулдан пайғамбар чиқмайди. Чунки қул ўзини озодлиги йўқ, бировни мулки ҳисобланади. Енди бировни мулки деб ҳисобланган одам одамларга пешво бўлолмайди. Яна бир масала, биронта қадиҳ феъли бор одам, пасткаш инсон ҳам пайғамбари бўлиб юборилмаган. Шунинг учун бир қавмни пешвоси бўлиб турган одам, ахлоқли, олийжаноб, солиқ инсон бўлишлиги табиий. Қавмни пешвоси бўлишликка разил, пасткаш, ахлоқи бузуқ, бадфел одам ярамайди.

[4:42] Чунки бунақа шахсларга инсонлар ергашмайди, улардан жирканади. Енди пайғамбарлар, пайғамбарилар аллоҳ таолони саралаб олган бандалари дедик. Уларни хулқи мулойим бўлган, атрофдагиларни ўзига жалб қиладиган бўлган. Мана пайғамбаримиз муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни аллоҳ таоло нима деб таърифлади. Астаби биллаҳ фабима раҳматим миналлоҳи линт алаҳум. Фалав кун та фаддон ғолиб ал қолбий лампаду минҳавлик. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳтаўлони раҳмати сабабли саҳобаларингизга мулойим бўлдингиз. Муҳаммад алайҳиссаломнинг мулойим бўлганлиги, ахлоқини гўзал бўлганлигига саҳобалар учун Аллоҳниннг раҳмати.

[5:29] Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, улар атрофингиздан тарқаб кетишган бўлар еди. Демак, одамлар пайғамбарларнинг атрофида жамланишлиги керакми? Буларнинг ахлоқи гўзал бўллар екан, улар табиати гўзал боллар екан, мулойим бўлар екан. Шу сифатга ега бўлган одамларнинг атрофидаги одам жамланади. Қўпол дағал бўлсангиз ҳам атрофингизда юрибдими? Тарқамаяптими? Буни бир сабаби бор да. Нимагина шу қўпол дағалд беодоб бўлсангиз, ҳам атрофингиза тарқашмаяпти? Ё қўрқади сиздан, ёмонлигингиздан, ё бир нарсадан умид қилади.

[6:07] Маъқулми? Пайғамбарлар енг улуғ зод бўлган Аллоҳниннг субҳанаҳ ва таоло томонидан башариятга қандай яшашни ўргатиш учун юборилган елчилар. Албатта енди булар ҳамма масалада одамларга ибрат бўлишлиги керак. Хулқ масаласида ҳам албатта. Шунинг учун пайғамбарлар ўзлари яшаган даврда, ўзлари яхши яшаган жамиятда, шу жамиятни ҳар томонлама мукаммал одамлари бўлган. Ҳар томонлама афзал одамлари бор бўлган. Феъл атворида ҳам, юриш туришида ҳам, бошқасида ҳам. Шунинг учун мусулмон одам, пайғамбаримиз айтганларидек, от уловингларни яроқли ушайлар, одамларни юзидаги ҳолдек намуна бўлинглар деганлар. Мусулмон одам ибрат бўлади. Модомики одамларни ҳаққа чақирмоқчими? Одамларни Аллоҳ томонга чақирмохчими? Ибрат бўлишлиги керак ҳамма масалада.

[7:02] Фақат у шаклга еътибор бериб туриб, хулқ қолиб кетса, кийимга еътибор бериб туриб, одамлар билан қилаётган муомаласига бепарво бўладиган бўлса, бу одам пайғамбаримизни суннатига хилоф иш қиляпти. Ҳар томонлама иборат бўлишлиги керак мусулмон одам. Чунки пайғамбарлар шунақа бўлишган. Демак, пайғамбаралар инсониятнинг енг ростгўйлари бўлишган, енг хулқи гўзали бўлишган. Аллоҳ таоло уларни махсус фазилатлар билан сийлаган ва бу фазилатларда ҳеч бир инсон уларга йета олмаган.

[7:35] Ўттизинчи мартимиз ниҳоясига йетди. Пайғамбарларнинг сифатлари баёни еди. Вама каънат набиян қотди унта, бола абудун ва шахсун зуф туяъали. Бирор аёл ҳам, қул ҳам ва бирор бир пасткаш шахс ҳам ҳеч қачон пайғамбар бўлган емас. Назмий баёни. Аёл асло пайғамбар билан бўлган емасс, ҳамда бирор қулу қабиқ феълли шахс.
