# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 259 of 510
- Section: —
- Duration: 13 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/259
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/PxOzE6YLV6U.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=PxOzE6YLV6U
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/258.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/260.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анас таъинуҳу анас тавфируҳ ва наъутҳу биллаҳи мин сурур яънфусина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудҳийлала ва ман юъғлиҳу фалаҳ ҳадияла ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

[0:30] Ўттиз биринчи матнимиз. Ўттиз бириничи байтимиз зулқарнайн ва луқмони ҳаким ҳақидаги еътиқодимиз. Сирожиддин ўша айтади ва зулқарнайний лам йўров набиян када луқману фаҳдар ан жидали. Маъноси, зулқарнайн пайғамбар деб танилмаган, шу каби луқмон ҳам шунинг учун тортишишдан тийилгин. Назмий баёни. Зулқарнайн набий деб танилган емас бил, шунингдек луқмон ҳам тортишишдан тия.

[1:11] Қуръони каримда мана йигирма бешта пайғамбарнинг исми зикр қилинган. Одам алайҳиссаломдан тортиб, муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламгача. Ундан ташқари мана шундай бир солиҳ инсонларнинг ҳам исмлари бор. Улар қаторида Зулқарнайн ва Луқмонни Ҳаким. Бу байтда келтирилган зулқарнайнва луқмонларни пайғамбар бўлгани ёки солиҳ тақводор бўлгани ҳақида баҳслар мавжуд уламолар ўртасида. Бир қанча қарашлар бор бу масалада.

[1:45] Биринчи еътибор беришимиз керак бўлган нарса, Зулқарнайнни, Зулқарнайн Пайғамбар бўлганми, бўмаганми деган масалани кўраётганимизда айтишимиз керак бўлган биринчи нарса, Зулқарнайин, Қуръонда келган Зулқарнайн. Сиз билан биз билган Александр Македонский емас. Македониялик емас. Қуръони Каримда зикр қилинган Зулқарнайн солиҳ, тақводор мўминбанда бўлган. Айрим уламолар ана шу Македониялилик одамдан икки минг йил аввал яшаган ҳақиқий Зулқарнайн дейишади. Қуръонда мана Кахт сурасида зикр қилинган Зулқарнайн биз Македонский деб биладиган Македониялик одамдан икки мин йил аввал ёшаган деб айтилинади.

[2:33] Енди Зулқарнайнни ана шу Кахт сурасида закир қилинган Зулқарнаъинни Пайғамбар дейдиганларнинг далили қайси? Айрим олимлар Зулқарнайни Пайғамбар бўлган дейди, айримлари йўқ Пайғамбар емас дейди. Пайғамбар деганларнинг далили нима? Астайду билла. Хатта ида балоға мағриба шамсий, важадаҳа тағуру буфи айнин ҳамиятиму ва важадаҳа индаҳа қовма. Каъф сурасида Зулқарнайнинг қиссаси келади.

[3:02] Аллоҳ Таоло айтади, то кетаётиб, кун ботадиган жойга йетгач, у қуёшнинг бир лойқа булоққа ботаётганини кўрди. Ва у булоқ олдида бир қавмни учратди. Аллоҳ Таоло айтяпти, истайди билар? Қулна я дал қорнайни имма ан ту аддиба ва имма ан татта ҳидафиҳим ҳусна.

[3:26] Биз айтдик деяпти Аллоҳ Зулқарнайнга. Ей Зулқарнайн, ё уларни азобга дучор қиласан, ёки уларга яхши муомалада бўлувсан. Зулқарнайнни Пайғамбар бўлган дейдиганларнинг далили шу. Улар айтишади, Аллоҳ Таоло Зулқарнайнга ваҳий билан билдирган, ваҳий еса Пайғамбарларга келади, шунинг учун Зулқарнайнни Пайғамбар бўмган дейишади улар. Бу уларнинг далили. Енди, Зулқарнайннинг пайғамбар бўлмаган дейдиганларчи, улар, уларнинг бу далилига шундай жавоб беришади.

[4:05] Оятда айтилган нарса, у ваҳий бўлмаган, балки илҳом бўлган дейишади. Чунки илҳом ҳам ваҳий деб зикр қилинган Қуръонда. Масалан, асаларига Аллоҳ Таоло биз ваҳий қилдик дейди. Агар ваҳий фақатгина пайғамбарга юбориладиган нарса деб тушуниладиган бўлса, асаларига ҳам ваҳий қилди деяпти. Демак, Зулқарнайнга шундай дедик деган сўздан илҳом тушунилади, ваҳий емас дейишади.

[4:35] Зеро, бир нарсага илҳом беришни ҳам ваҳийдабат алиши хонада келган. Аллоҳ Таоло асаларига ҳам илҳом берган, яъни ваҳий қилган. Астайди билла? Во авҳа роббука ила наҳли анит тахҳийди минал жибали буюта ва минал шажари ва минмая аришун. Роббнинг асалариларига ваҳий қилди. Тоғлардан, дарахтларда. Ва кўтарилган сўритоклардан уй тутган. Мана авҳайна, биз ваҳий қилдик деяпти. Демак, ваҳий дегани доим пайғамбарга юбориладиган ваҳий тушунилмайди. Илҳом маъносида ҳам бўлар екан. Шундан келиб чиқиб туриб, Зулқарнайнга туширилган нарса бу илҳом деб уни пайғамбар бўлмаганлигини айрим уламолар далиллашади.

[5:25] Зулқарнайнга айтилган сўз ҳам пайғамбарларга келадиган ваҳимас, балки Аллоҳ Таолони унинг тўғри йўлга илҳом қилиши бўлган дейишади. Енди Зулқарнайн ҳақида тўлиқ маълумот олмоқчи бўлсак, ана шу Каф сурасини тавсиясига мурожаат қиламиз. Аллоҳ таоло унга ҳар қандай нарсаларни сабабини берганлиги, яжужи ва мажужнинг чиқадиган иккита тоғни ўртасидаги тўғонни тўсиб ташлаганлиги, ва улар я жуж ма жуж қиёматга яқин, гача яқин ўй ишлиги ва қиёмат соати қатори улар йер юзига чиқиб келишлигини мана қиссаларда баён қилганмиз. Каф сурасини тавсияларига мурожаат қилсанглар бўлади.

[6:02] Ҳал қилдик а? Зулқарнайн, Қуръонда зикр қилинган Зулқарнайн пайғамбар бўлган емас. Қуръонда зикр қилинган Зулқорнайн Александр Македонский емас. Луқмони ҳакимда ҳам пайғамбар бўлган ёки бўлмагани тўғрисида бир бирига бир қарама қарши фикрлар бор. Қуръон Каримда Луқмонга ҳикмат ато етилганини ва уни ўғлига қилган насиҳатлари ҳикоя тарзида баён қилинган. Яъни солиҳ инсон бўлган. Ки унинг ўзини ўғлига қилган насиҳатлари мусулмонлар учун насиҳат бўлди. Енди мусулмонларга келяптими бу насиҳати, демак бу одам солиҳ инсон бўлмаган, ҳақиқатдан.

[6:43] Истади билла. Валақод а атайна Луқман ал ҳикмата. Биз Луқмонга ҳикмат ато етдик. Ана шукруллиллаҳи ва унга дедик, Аллоҳга шукур қилгин. Аллоҳга шукур қилгин. Воман я шукур, фа иннама я шукрулли нафсий. Енди ким Аллоҳга шукр келтирса, ўзига фойдаси учун шукр келтирди. Шукр келтирди ўзига яхши. Ва ман кафаро фа инналлоҳу ағони юн ҳамид. Енди ким ношукурлик қилиб, нонкўрлик қилса, куфрона неъмат қилса, албатта Аллоҳ беҳожат ва ҳамд егаси бўлган зотдир. Демак, Луқмон Ҳакимга Аллоҳ Таоло ҳикматни ато қилди.

[7:25] Тўғри фикрлаш, ҳаққа тўғри келадиган қилиб сўзлаш. Мана шу иқтидорини берган. Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ айтади. Ҳикмат нима? Ҳикмат бу фиқҳ. Ақл ва ҳаққа мувофиқ сўзлаш. Мана шу нарсага ега бўлган одам ҳикмат егаси дейилади.

[7:48] Фиқҳни билади, яъни шариат ҳукмларини билади. Ақл хуши жойида, ақлли одам ва мана шу нарсаларга мувофиқ қилиб гапира олади. Қуртўбе раҳматуллоҳ али айтади, тўғриси, Луқмоннинг ҳаким бўлгани, набий бўлмаганлиги ҳақидаги жумҳурнинг иттифоқи қилганидир. Бу ҳам ҳадисда келган. Демак, жумҳур иттифоқ қилган. Луқмони ҳаким пайғамбар бўлган емас.

[8:17] Луқмон ҳаким мана ҳикмат билан сўзловчи ҳакимзод бўлганини ўғлига қилган насиҳатидан билишимиз ҳам мумкин. Мана айтдик, Луқмони ҳа кимнинг ўғлига қилган насиҳати қиёматгача ўқиладиган Қуръонда зикр қилинди. Бинобарин ҳақиқатдан ҳикмат егаси бўлган у киши. Истайду билла.

[8:39] Во идҳ қола Луқмон у ли бин ҳи ваҳувая айду ҳу я бунай яла туршидик билла иннаш ширкала зулмун авин. Есланг, Луқмон ўғлига пам насиҳат қилар екан, деди. Ей ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирманг, чунки ширк келтириш катта зулмдир. Мана Луқмон ҳакимга ато қилинган ҳикмат ҳақида, мана ҳадисда нима дейилган? Ибн Умардан ривоят қилинади. У киши Пайғамбаримизнинг ушбу сўзини ешитган. Расулуллоҳ айтадилар, ҳақиқатда Луқмон Пайғамбар бўлмаган, лекин кўп тафаккур қилувчи, езгулик билан зийнатланган қатъиятли банда бўлган. Аллоҳни яхши кўрган, Аллоҳ ҳам уни яхши кўрган ва ҳикмат ато етган.

[9:29] Бир куни куннинг ярмида ухлаб ётганида, унга бир нидо келган. Бу Абдуллоҳ ибн Умарни Пайғамбаримиздан ешитгани. Ей Луқмон, инсонлар орасида ҳақ билан ҳукм қилишинг учун Аллоҳ Таолонинг сени йерда халифа қилишига рағбатинг борми? У уйғонган ва овозга жавоб бериб, агар Роббим мени танлаган бўлса, қабул қилдим. Мен биламанки, агар у ўшани менга қилган бўлса, албатта менга ёрдам беради, билдиради ва сақлайди. Агар Роббим менга танлаш имконини берган бўлса. Офиятни қабул қилдим, синовни қабул қилмадим деган. Малойикалар баралла овоз билан, нимага ей Луқмон дейишди. У чунки ҳоким енг қийин ва енг ташвишли ўринларда бўлади. Уни ҳамма тарафдан зулм ўраб туради. У қутулиб қолади, ё унга ёрдам берилади. Яхшиси қутулиб қолдир. Агар адашса, жаннат йўлидан янглишган бўлади. Кишининг дунёда мансабсиз бўлиши, мансабли бўлишидан яхшироқдир. Кимки охиратни қўйиб, дунёни ихтиёр қилган бўлса, билсинки, дунё тамом бўлиб охирига йетади, у еса охират мулкига ериша олмай қолади деган.

[10:47] Қаранг, мансабдор бўлиш ва мансабсиз бўлишлик ихтиёри бўлса, мансабсиз бўлган яхши деяпти. Мансабдор бўлган одам доим хавотир фитнани ўртасида бўлади. Ё унга ёрдам берилади Аллоҳ томонидан, ёки ўзини ҳолига ташлаб қўйилади. Шунинг учун мансабга интилишлик, биродарлар, мусулмонни табиати ярашмайди. Ҳа кимдир шу мансабни егаллашлиги керак. Сендан бошқа лойиқ одам қолмадими, енди вожиб бўлади сенга. Аммо сен ўзинг нима қилмайсан? Мансабни қувимайсан. Бу динимизни таълимоти. Қиёмат кунига борганда бир инсон иккита одамни ўртасида қози бўлганига пушаймон йейди. Тўртта одамни устида раҳбар бўлганига пушаймон йейди. Чунки адолатни қойил қила олмай қолишлик хавфи бор. Тушунарлими, биродарлар? Сиздан бошқа одам қолмадими? Ҳамма сизни тавсия қиляптими? Сиз хоҳламайсиз. Мана енди Аллоҳ Таоло сизни чекингизга шуни туширди, енди бўласиз. Умариддин хаттобни абу бакр сиддиқ халифа қилиб сайламоқчи бўлганида, ақилний абу бакр дейди.

[11:45] Кўринг, Умар ибн Хаттоб хоҳламаган, лекин шу ишга лойиқлигини билган у Абу Бакр Сиддиқ жойлади халифаликка ва у киши қандай ишларни қилди? Тушунарли миродалар, мусулмон одам мансаб қилиб олар еканми? Мансаб қўллаган одам доим хатарни остида бўлади. Унга ё ёрдам берилади Аллоҳ томонидан, ё ўзини ҳолига ташлаб қўйилади. Фаришталар унинг гўзал нутқидан ҳайратга тушишди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан Луқмон Ҳаким қаттиқ уйқуга кетган ва ҳикматга батамом чўмдирилган. Уйқудан уйғонгач, ҳикмат билан гапирадиган бўлган. Деётганларини ешитдим дейди Абдуллоҳ нима розияллоҳу анҳу. Имому Дайламин ривоят.

[12:27] Ўттиз биринчи байтимиз Зулқарнайн ҳам, Луқмон Ҳаким ҳам пайғамбар бўлган емас, солиҳ инсонлар бўлган. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или ва лакум. Инналлоҳу ва малака тоҳу ю салуни ала набий. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.
