Maviza
—Қоралама26 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
25:45
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас таофуруҳ. Ва нарудубиллаҳи мин суруриян фурсина, ва мин саййиъати амалина, ман яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ муддиллала, ва ман юдҳилил ҳу фалаҳ ҳадияла, ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳулар шарикала. Ва нашхара анна муҳаммадана абдуҳу ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мана биродарлар, уч жумадан бери тавфиқ деган мавзуни суҳбат қилаётган едик. Бугун тўртинчи дарсимиз, давом етамиз. Ўтган дарсимизда савол бердик. Сен тавфиқли одаммисан?

Тавфиқ аллоҳ таолонинг илҳоми. Тавфиқ аллоҳ таоллонинг йўлаши. Тавфиқ Аллоҳтаўлонинг сизни ишингизни ўзини қўлига олиши. Тавфиқ сизни ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўймаслиги. Ана шу тавфиқни таърифини ўқидик ва охирги дарсимизда шу саволни бердик. Сен, биродар, тавфиқли одаммисан? Аллоҳ сенга тавфиқ берганми? Ана шу аломатлардан учтасини суҳбат қилган едик, давом етамиз.

Биринчиси, агар сенда иймон бор бўлса, бу тавфиқнинг аломати. Аллоҳ йўл берибди, Аллоҳ қўллабди, иймон келтирибсан. Тавфиқнинг иккинчи аломати илмга бўлган рағбат, илмга бўган харислик. Учинчи аломати савобли амалларга муваффақ бўлишлигинг.

Тавфиқининг тўртинчи аломати даъватга Аллоҳ Таоло сени буришлиги. Динни, яхшиликни одамларни ўртасида тарқатишга мувофиқ бўлишинг тавфиқининг тўкинчи аломати. Бу иш одамларга динни ўргатиш, одамларга Аллоҳни танитишлик енг афзал инсонлар, пайғамбарлардан қолган мерос. Чунки одамларни Аллоҳнинг динига даъват қилишлик пайғамбарларнинг иши бўлган. Биласизми, енг яхши одам ким? Енг яхши одамшундай одамки, аллоҳни бандаларга суюклик қилади.

Бандаларни Аллоҳга суюклик қуради. Яъни, бандаларга Аллоҳни танитади, илм орқали Роббиларини танитганидан кейин, бандалар Роббисини таниб, яхши кўриб қолишади. Енди Роббисини яхши кўриб, Аллоҳга қулчилик қилгандан кейин, Аллоҳ бу бандаларни яхши кўради. Енди мана шу иккала томондан бир бирига бўлган муҳаббатга сабаб бўлган даъват қилаётган одам, одамларнинг енг яхшиси дейилади.

Аллоҳни бандаларига мағлуб қилиш, бандаларни еса Роббиларига мағлуб қишлик. Астайду биллаҳ, ва мен аҳсану қавлан минман да ила аллоҳи ва амила солиҳам. Ва қола индан именно муслимий. Одамларни Аллоҳнинг динига даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, шак шубҳасиз мен мусулмонлардандирман деган кишидан кўра чиройлироқ сўзловгувчи ким бор? Аллоҳ Таоло айтяпти, енг чиройли гапирган одам ким? Мўмин бўлиб туриб, солиҳ амал қилиб туриб, мусулмонман деётган одам енг чиройли. Одам бўлади гапираётган.

Бешинчиси. Ўзингни тез тез ҳисоб китоб қилиб туришинг. Ўзингни нафсингни муҳосаба қилиб туришинг. Яъни, ниятни янгилаб тузатиб туришинг. Амалларингни пухта чиройли бажаришга ҳаракат қилишинг. Хато камчиликларингни кўришинг ва уларни тузатишга ҳаракат қилиб ишлашинг. Бу ҳам тавфиқда.

Камчилик борми ҳаммамизда? Ҳаммамизда бор. Биров бизга одоб билан, ҳикмат билан, йўли билан манақа камчилик бўляпти деса, ўзингчи дейсиз у. Вой, сенга чи, одоб билан, хикмат билан, ҳеч ким йўқ еди, ўзингга насиҳат қиляпти, қабул қил. Ўзингчи дейди. Манақа қилган ишинг мана бу жой озгина чол бўлиб қолибди деса, ҳа нима бўлади да шунчалик а?

Ҳикмат билан қилинган танқидни айбингизга бўлган ишорани қабул қилмаётганлигингиз бетавфиқ еканлигингизни белгиси. Ўша танқидни қабул қилган одам инай ўсади. Алкай йесу мандани нафсаҳу ва амила лима баъд ал мавът. Имомаҳмад ва термизий ривояти. Пайғамбаримиз айтадилар, ҳақиқий ҳушёр инсон ким? Енди Расулуллоҳнинг назарларида ҳақиқий ҳушёр одам қанақа бўлади? Расулуллоҳ айтяптилар, ўзини нафсини ҳисоб китоб қилиб турган ва ўлимдан кейинги нарса учун ишлаётган, амал қилаётган инсон ҳақиқий ҳушёр кимсадир.

Тушунарлими? Ўзини ҳисоб китоб деб туради доим ишларини ва ўлимни есдан чиқармасдан шунга қараб кун кечиради, шунга қариб амал қилади. Мана шу одам ҳақиқий ҳусёр одам екан. Умариддин Хаттоб розияллоҳу анҳойим айтади, ҳасиби анфусакум қоблан туҳасабу. Возин у амалакум қоблан тусана алайкум.

Ҳисоб китоб қилинмаслигингиздан аввал ўзингизда ҳисоб китоб қилиб туринглар. Яъни фаришталарнинг олдига келганингизда ҳисоб китоб қилинган еди қиёматда. Шундан аввал ўзингиз ҳисоб китоб қилиб туринглар ўзингизда. Ва амалларингиз тортилишидан аввал сизларнинг зарарингизга ўзингиз амалингизни тортиб туринглар. Яъни ўзингиз қараб юринг. Бугун неча маҳал намозни қолдирдим? Неча марта ғийбат қилдим? Қайси фарз амал қолиб кетди? Зикрда айтдимми, айтмадимми?

Тавфиқнинг аломатлари, Аллоҳ сизни муваффақ қилганлиги, Аллоҳ сизга ташлаб қўймаганлиги, Аллоҳсизни қўллаётганлигини биринчи аломати, иймонингизни бўлиши. Иккинчиси, шаръий илмларга муҳаббатингиз бўлиши. Учинчиси, савобли амалларга мувофиқ бўлишингиз. Тўртинчиси, даъватда ҳиссангиз бўлиши, бешинчиси, ўзингизни ҳисоб китоб қилиб туришингиз.

Олтинчи аломатим. Қалбингни Аллоҳга боғланиб туриши. Бу ҳам бир нозик нуқта. Уни қадарига рози бўлишинг. Унинг фазли марҳаматига, неъматига шукур қилишинг. Фарз, вожиб амалларни қолдирмасдан қилишинг. Аллоҳни ҳаққини адо қилишга ҳаракат қилишинг. Уни ўзига таваккур қилишинг. Унинг ўзига суянишинг. Қалбингни уни ўзига топширишинг. Қалбингни одамларга боғланиб қолмаслиги.

Одамлар бор йўғи ожиз банда еканлигини тушунишинг. Ана шу бандаларни устида ҳам Аллоҳнинг қадари жорий бўлишини аниқ билишинг. Аллоҳ сенга ўзи кифоя қилишига ишонишинг. Уни изнисиз бирон нарса содир бўлмаслигига, иймонингни комил бўлиши. Уни ҳукмини ҳеч ким рад қила олмаслигига, иймони комил бўлишига. Тақдирни ҳеч ким қайтара олмаслигига. Ҳамма нарса Уни қўлида еканлигига аниқ ишонаётганлигинг, қалбингни Аллоҳга боғланганлиги тавфиқнинг белгиси.

Ким айтгани бўлади? Аллоҳни айтгани бўмади деди. Қалбингизни Аллоҳга боғланганлиги доимий суратда боғланиб туришлиги тавфиқининг белгиси. Ма ша аллоҳу кана вома лам яша лам якун. Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса бўлди. Аллоҳ Таоло нимани хоҳламаган бўлса, шу нарса бўлмади.

Алайсаллоҳу би кафин абда? Аллоҳ Таоло сўраяпти. Ахир Аллоҳ Таоло бандаси учун ўзи кифоя емасми? Мен ўзим кифоя қилмайманми сенга, бандам, деяпти. Парвардигор ўзинг кифоя қиласан. Ҳас бия Аллоҳ ва неъмат вакил деб туриб хотиржам бўлдингизми? Демак, тавфиқ бор сизда.

Иброҳим алайҳиссаломни ўтга улоқтиришди. Ҳавода учиб кетяпти. Икки секундда, бир секундда тушади. Шу фурсатни ичида жабруал алайҳиссалом келиб, алакаҳа жа я иброҳим, менга бир ҳожатингиз йўқми? Қалбни кўряпсизми Аллоҳ билан овора бўлганлиги? Сизгами деяпти. Сизга ҳожатим йўқ.

Роббимга ҳожатим бор, аммо Роббимга айтишни ҳожати йўқ деяпти. Нима деди Аллоҳ Таоло? Я нару куний бардам васаламан ала Иброҳим. Ҳеч ким ўйламаган еди бунақа йечимни. Мушкулани бундай ҳал бўлишини биров ўйламаган еди. Иброҳим алайҳиссалом ўтга тушди. Олов ҳам совуқ, ҳам саломат бўлди.

Қалбингизни доим Аллоҳга боғланиб турганлиги тавфиқнинг белгиси. Истадвила, воман яттақиллаҳа яжи аллоҳу махрожа. Ким Аллоҳда тақво қилса, Аллоҳда қўрқса, унга махрожини беради. Ҳар қанақа муаммодан чиқиб кетадиган йўлни беради. Бўлдими? Йўқ, давоми бор. Воя разуқу ҳу мин ҳайт сўла яхтасиб. Кутмаган жойидан ризқини беради. Бўладими? Йўқ. Ва ман я таваккал ала аллоҳи фаҳва ҳасбуҳу. Ким Аллоҳга таваккул қилса, Аллоҳ шу бандага ўзи кифоя қилади. Нима, Роббингиз ўзи кифоя қилмайдими сизни муаммоларингизга? Кифоя қиладими? Аниқ ишонасизми? Қалбингизда шубҳа йўқми? Ҳасбия Аллоҳ, неъмат вакил деб хотиржам бўлдингизми? Демак сизда тавфиқ бор. Аллоҳ сизни ўзингизга ташлаб қўймабди.

Йеттинчиси. Енг катта ғам ташвишинг охират бўлиши. Шу йерда енди муаммо бор. Юрибмиз кўчада дейди. Нима деб? Бола чақа тирикчилик. Мана шу йерда ғамингиз. Мана шу йерга ғамингиз. Бомдодга чиқиш ғам емас.

Зикрда айтиш ғам емасс. Бир тўрт қатор бир нарсани ўқиш ёки ёдлаш ғам емасс! Аллоҳни динига бир хизмат қилишлик ғам емасс, ғам нима? Бола чақа тирикчилик. Аллоҳни унутиб қўйиб, фақат дунё деб яшаётган одамларни қарасанглар, Аллоҳ Таоло шундай қилганки, буларни мана шу ғамдан бошқа нарсага вақти йўқ.

Ота онасини кунда бориб хабар олгани вақти йўғи. Иши кўп. Сийлак раҳимга вақти йўқ. Иши кўплиги. Бир табиатни қўйнига чиқиб дам олиб келгани вақти кўплиги иши кўплиги. Бола чақаси билан ўтириб ужин қилгани, вақти йўқ. Иши кўп. Россияда юради, бир ҳафтада бир марта телефон қилиб қўйгани, вақт йўқ. Нимаси кўп? Иши кўп! Ўша отангга бир ҳафта бир марта телефон қиб қўймасдан онангга. Ишинг зўр бўлиб кетяптими?

Тушунарлими? Фақат дунё, фақат пул деб юрганлар, Аллоҳни есдан чиқарганларни Аллоҳ Таоло шундай қилиб қўйганки, шу дунё ишидан бошқа нарсага умуман вақти йўқ. Ўзини соғлигига қарагани ҳам вақти йўқ, тренажёрга боргани ҳам вақти йўқ, футбол ўйнагани ҳам вақт йўқ, ўзи хоҳлаган ишларига вақти йўқ. Нимага? Ғам нотўғрида.

Тавфиқни йеттинчи аломати, енг катта ғам ташвишинг, биринчи ғам ташвишинг, Аллоҳ Таолонинг розилиги охират бўлиши керак. Бу дунё ҳаётини охиратнинг екинзори деб билаётган бўлсанг, бу дунё ҳаёти меҳнат ҳовлиси еканлигини тушунаётган бўлса, бу дунё ҳаётига алданмаётган бўлсак, бу дунё ҳаяти охират ҳовлиси учун тайёргарлик майдони еканлигини билаётган бўлсанг, мана шундай еътиқодда бўлган бўлсанг сен тавфиқининг ичидасан. Аллоҳ Таолонинг улкан тавфиқи сени қўлингда турибди екан. Мана шу нарса билан қалбингиз кейин хотиржам бўлади, ўй фикрингиз ўрнида бўлади.

Биз ўзи есимизни танаётганимизда ўша ўлчов тушунчаларимиз, ҳаёт ҳақидаги тасаввурларимиз нотўғри бўлганлиги учун ҳаётда қилаётган ишларимиз ҳам нотўғр екан. Агар қўлимиздаги компус Аллоҳни розилигини кўрсатадиган компус бўлганда, қилаётган ҳамма ишимиз тўғри бўларди. Лекин биримизни компусимиз дунё.

Дунёни кўрсатади, мақсад юр дейди. Биримизни компусиимиз мансаб. Биримизни комбусимиз обрў, биримизники машҳурлик. Ўшанинг учун ҳар томонга юриб, сочилиб, чочилиб юрибмиз. Ўзи авваламбор мана шу айниқса мана ўғил болалар, хусусан, енди оқ хонани ажратиб, йетти, саккиз, ўн га кирганда, мана бу ўлчов тушунчани тўғри қилиш керак. Оталар, ёш оталар.

Аллоҳни розилиги биринчи ўринда туриши керак, болам. Биринчи мақсадинг нима қилсам худо мендан рози бўлади деган еътиқод билан яшагин, қолган проблемени аллоҳ ҳал қилиб беради. Домлаларнинг гапига қарасанг, олма пиш, оғзимга туш деб ўтираверади. Ким айтди сенга унақа деб? Зўр ҳунар тутонла, зўр касб тутонла, илмни ўқи, зўр қил. Катта пул топадиган меҳнатни, илмни сабабини қил, лекин қалбинг аллоҳ билан бўлсин.

Мана ўша биз айтаётган нарсага пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси далил бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам айтадилар, ман каънатил ахирату ҳаммаҳу. Жаъал аллоҳу ғинаҳуф и қолбиҳи. Ва жамалаҳу шамлаҳу. Ва атадҳу дуня ваҳияроҳиман. Мана ўлчов тушунчани қаранглар, қанақа бўлиши керак. Расулуллоҳ айтяптилар, кимнинг ғами охират бўлса, енг катта ғами, енг биринчи ғами охиратс, Аллоҳнин розилиги бўлса, Аллоҳ унинг бойлигини қалбига солиб қўяди. Қалби бой бўлади, биринчи навбатда. Пули бўлса бўлмаса, қалбида хотиржамлик бўлади.

Унинг кўнглини бир жойда қилиб қўяди. Дунё унинг олдига ўзи хоҳлаб келаверади. Давомини қаранг. Ва ман канат ет дунё ҳаммаҳу. Енди кимнинг енг асосий ғами шу дунё бўлса, фақат дунё ғам бўлса, жа алаллоҳу фақираҳубайна айнайҳи. Бунақа одамни камбағаллигини мана бу иккала кўзини ўртасига, пешонасига ёзиб қўяди. Фафарроқ алайҳи шамлаҳу. Уни ишини сочиб қўядида, кўнглини нотинч қилиб қўяди, валам яъти ҳимина дуня илла ман қуд бералаҳу. Дунё одамни Аллоҳ тақдир қилгандан ошчаси келмайди.

Биттасини Аллоҳ Таоло ҳамма ғам ташвишига ўзи кифоя қиляпти, биттасини Аллоҳ Таоло сочиб қўйяпти ишини, доим бахтсиз. Фарқ нимада? Иккаласи ҳам меҳнат қилади, иккаласи ҳам илм ўқийди, иккаласи ҳам ҳунар қилади. Биринчи одамнинг ғами Аллоҳни розилиги. Иккинчи одамнинг ғма дунё. Мана енди тушуняпсизларми нимага доим йетмайди?

Нимага доим шикоят бор? Нима учун? Бойлар ҳам доим пулни орқасидан қуваверади. Чунки ўлчов нотўғри. Компус чатақ. Бошқа ҳадисда айтадилар, ман жаҳл ал ҳукмумаҳ ҳамман ваҳидан кафаҳуллоҳу ҳамма дуня. Ким кўп ғамларни битта ғам қилиб олса, Аллоҳ у учун дунё ғамларига ўзи кифоя қилади.

Ғам кўп дунёда. Соғлиқ бор, тинчлик бор, уй бор, кийим бор, пул бор, бола бор. Мана шу ғамларни ҳаммасини битта ғамга алмаштириб олсин. Нима қилсам Аллоҳ мендан рози бўлади деган ғам билан яшасин, шу саволни жавобини топиш билан шунга ҳаракат қилиб яшасин, қолган ғамларга Аллоҳ ўзим кифояман деяпти. Кимнинг ақли ва қалбини дунёнинг кўп ғамлари ва ташвишлари ҳар тарафга сочиб юборган бўлса, Аллоҳ бунақа одамни дунёни қайси водийларида ҳалок бўлишига парво қилмайди. Шунинг учун акалар, укалар, хотин керак. Пул керак, уй керак, булар керак. Буларни ҳеч қасини инкор қилмаймиз. Ва мана шу нарсаларни қўлга киритиш учун нима иш қилиш керак бўлса, ҳаммасини қиламиз. Лекин булар ғам бўлмайди. Ғам Аллоҳни рози қилиш бўлади.

Биринчи аломати, иймон. Иккинчиси, илм, шаръий илмларга бўлган тавфиқ. Учинчиси, савобли амалларни қилишга муваффақ бўлай еканингиз, тўртинчиси, Аллоҳни динига даъват қилишинг ва иштирокингиз бўлиши, бешинчиси, ўзини ҳисоб китоб қилиб туриши, олтинчиси, халқни Аллоҳга боғланиб туриши, йеттинчиси, енг катта ғам охират ғами бўлишлиги. Саккизинчиси, гуноҳлардан тезда қайтишлик, тавба қилишлик. Кулубина адамаҳаттоун ваҳойрул хаттоинат таво бундагалар Расулуллоҳ. Одам боласи борки, хато қилади, гуноҳ қилади. Иложи йўқ. Банда, ожиз, билиб қилади, билмай қилади, адашиб қилади, қилади. Енди Аллоҳ тавфиқ берган банда, мана шундай бир гуноҳга кириб қолса, тезда тавба қилади. Тезда тўхтатади. Афсус надомат чекади. Аллоҳга қайтиб, истиғфор айтади.

Ва чинакамига тавба қилган одам шу гуноҳни қилмаган одамдақа бўлади. Дафтарида бўлмайди бу гуноҳ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, атта ибумиина замбий камаллаа замбала. Гуноҳдан тавба қилган кимса гуноҳ қилмаган кимса кабидир. Фақат роса кам тавба бўлиши керак. Тўхтатди.

Ўша тавба насух, насух тавба деганда тўртта сифати бор. Тўхтатиш керак, қаттиқ пушаймон йейишлик керак, қайтиб қилмайман деб Аллоҳга аҳд бериш керак ва шу гапида туриш керак. Аллоҳни ҳаққида гуноҳ қилган бўлсангиз, тўртта шарт. Агар одамни ҳаққи бўлса, бешинчиси қўшилади. Нима қилиш керак? Аллоҳни ҳақида бўлса, тавбани шарти тўртта, бандани ҳаққи бўлсин, бешта.

Астаъдавиллар. Ва ту бу илоҳи жами ан айюҳаъл муъминуни лаъаллакум туфлихон. Барчаларингиз аллоҳга тавба қилингиз, ей мўминлар, шоядки, шунда нажот топсанглар. Бошқа оятда, албатта аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни яхши кўради.

Тўққизинчиси, жамиятга фойдали инсон бўлишинг. Пулинг биланми, ҳунаринг биланми, илминг биланми, маслаҳатинг биланми, маҳалленга, қишлоғинга, шаҳарингга фойданг тегаётган одам бўлишлигинг аллоҳ таолонинг сенда тавфиқи борлигини белгиси. Одамларни хизматида бўлиш, одамларни ҳожатларини раво қилишга чиқиш, е бу ҳамчи, ҳаммага берилавермайдиган неъмат.

Жамиятга фойдали бўлиш ҳам ҳаммага насиб қиладиган нарса емас екан. Мансаби билан, моли билан, илми билан, ҳунари билан, маслаҳати билан одамларга фойдали бўлишлик Аллоҳ Таоло яхши кўрган сифати бандани. Пайғамбаримизни ҳадисини ўқиймиз. Аҳаб бу нас ила лоҳи ан фаҳмли нас.

Одамлар орасида Аллоҳ учун суюклироғи одамларга фойдалироғидир. Ваҳоб бул амал ила аллоҳи азза ва жалла суруру рун тутдиҳи луғу ала муслимин. Аллоҳ учун енг суюкли амал нима? Бир мусулмон кишининг қалбига хурсандчилик киритишинг.

Бир оғиз гапингиз билан хурсандчилик кириб қўйишингиз мумкин. Манақа екан у, айтмабсиз да, ака, билган екансиз деса, сен сўрамадинг да, дейди. Расулуллоҳ айтадилар, ав тук шифо анҳу курбатан. Ёки ана шу бир мусулмондан бир машаққатни кўтаришинг. Автоқ дей анҳу дайнан, ёки бир қарзини узиб қўйишинг. Авта турда анҳу жуъан, ёки ундан ошликни кетказишинг.

Жамиятга фойдали бўлишлик, Аллоҳ Таоло яхши юрган сифатлардан. Жамиятга фойдангиз тегяптими? Демак сизда тавфиқ бор. Аллоҳ сизни ташлаб қўймабди бир чеккага. Аллоҳ ишлатяпти екан сизни шу ишга. Ҳадисни давом етказамиз. Валиян амшия ма аҳил муслим фиҳажатинг, аҳаб бу илайя мени а такифа, фиҳад ал мажиди шаҳрон. Яъни фиҳ мажиди нима дини? Мана бу масжидимда деяптилар Расулуллоҳ. Мажлиддин Набавийда. Бир ой еътикоф ўтирганимдан кўра, бир мусулмон биродаримни ҳожати учун юришлигим мен учун суюклироқдир. Қаранг, бир ой еътикоф ўтирсангиз қанча савобга ега бўласиз. Лекин ростини айтяптилар, мени масжидимда еътикоф ўтиргандан кўра бир ой, битта одамни хизматига, ёрдамига, ҳожатига чиқиб қўйишликни Пайғамбаримиз менга суюклирўқ деяпти.

Бошқа артистлар айтадилар, воман маша ма ақийҳи фи ҳажатинг ҳатта яқди ҳалаҳу саббаталлоҳу қадамайҳи явма тозулул ақдам. Ким бир биродарининг еҳтиёжини қондириш учун у билан бирга юрса, қанақа мукофот бор бунга? Аллоҳ унинг қадамларини, оёқларини, ойўқлар, қадамлар тойилиб кетадиган кунда мустаҳкам қилади.

Қиёмат кунида одамларнинг оёғлари тойилиб жаҳаннамга тушиб кетади. Ана шу кунда қадамни совутиб туради. Нимани евазига бериляпти? Жамиятга фойдали бўлишлигингиз. Ўнинчиси. Аллоҳ азза ва жалла сени ишингни ўзини қўлига олишлиги. Яъни Аллоҳ сени ўзингни ҳолингга ташлаб қўймаслиги.

Хизлан, маҳрумлик. Маҳрумлик нима? Ҳақиқий маҳрум одам, у пули йўқ, оиласи йўқ, дунёси йўқ одам маҳрум одам дейилмайди. Ҳақиқий маҳрум одам Аллоҳ бу одамни ўзини ҳолига ташлаб қўйган. Унга ёрдам бермайди, уни қўлламайди. Маҳрумлик Аллоҳ сени ўз нафсинг билан ёлғиз қолдириб қўйиши.

Парвардигор, дуони қаранг Пайғамбаримизни дуосини. Вала такиннилай нафсий торфата айн. Парвардигор, кўз очиб юмгунчалик муддатга ҳам мени ўзимни ҳолимга ташлаб қўймагин. Агар Аллоҳ сизни ўзингизни ҳолингизга ташлаб қолса, ярим секунд кўп ҳалок бўлиб кетишингиз учун. Ўша йеётган ошингиздан битта гуруч ўтиб кетади томоққа, ҳаво билан. Клапанда шундай тўсиб қолади. Пишдингиз.

Ролда кетяпти, кўзингиз икки секундга кетади. Тушдингиз. Жарга. Дуода қаранг гўзаллигини. Парвардигор, кўз очиб ювингунчалик муддатга ҳам мени ўзимни ҳолимга нима қилмагин? Ташлаб қўймагин. Демак, биродарлар, тавфиқнинг аломатлари. Биринчиси иймон, иккинчиси шаръий илмлар, учинчиси савобли амаллар, тўртинчиси Аллоҳни динига даъват, бешинчиси ўзини ҳисоб китоб қилиб туриш, олтинчиси, қалбни Аллоҳга боғланиб туриши, йеттинчиси, енг катта ғаминг охират бўлиши, саккизинчиси, гуноҳлардан тезда тавба қилишинг, тўққизинчиси, жамиятга фойдали бўлишинг ва ўнинчиси, Аллоҳ сени ишингни ўзини қўлига олиши.

Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳу ва малака таҳушаллу ва аланнабий, я юҳалладина аману, соллаллоҳу алайҳи ва саллам мутаслима ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)