# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 265 of 510
- Section: —
- Duration: 24 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/265
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/eFXVef4pER4.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=eFXVef4pER4
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/264.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/266.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалат вас саламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи вошаби ҳажмаин. Аллоҳумма алин на ман ёнфа уна вам фану би маълам танаваси идна илма. Аллоҳумма алийни ал ҳаққи, ҳаққон орзуқун ат тибаи. Ва арина ал ботила ботила орзуқун аждина ва важа анна мин мин йестам явун ал қовли фаяд табиуна ҳусана ва адҳин лабий раҳматики фии ибодика солиҳийин аммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалибу баракатуҳ. Аллоҳ азза ва жалла, ушбу саидул айём, ҳаж юлмасанг кийин бўлган муборак жума кунини барчамизга баракотли қилсин. Дуоларимизни ижобат қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин.

[0:45] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имому абу довуд ривоят қилган ҳадисда, ма шааллоҳу кана ва ма лам яша лам якун. Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, бўлди. Аллоҳ нимани ҳоламаган бўлса? Бўлмади. Мана шунга далолат қиладиган кўп оятлар, ҳадислар борки, уларда Аллоҳ Таолонинг ирода қилувчи Зот еканлигига далолат бор. Ирода сифати. Хоҳлаш, қасд қилиш. Аллоҳ Таоло бир нарсани хоҳлайди, Аллоҳ Таоло бир нарсани хоҳламайди. Енди, Аллоҳ Азза ва Жалланинг мана шу ирода сифати ҳақида Аҳли Сунна ва Жамоанинг еътиқоди қандай?

[1:27] Дунё ва охиратдаги барча иймон, куфр, тоат, масъият, фойда, зарар, оз, кўп, катта, кичик, ҳамма ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг иродасига кўра, ҳикматига мувофиқ, қазо ва қадар билан юзага келган. Аллоҳ Таоло хоҳлаган нарса бўлган, Аллоҳ хоҳламагани бўлмаган, Аллоҳ ирода қилган нарсани рад етувчи йўқдир.

[1:56] Нима бўлган бўлса, Аллоҳ хоҳлади. Нима бўлсин бўлмаган бўлса, буни ҳам Аллоҳ нима қилди? Шундай бўлишигина хоҳлади. Аллоҳнинг иродасини тўхтатадиган ҳеч нарса йўқ. Биз мусулмон сифатида Аллоҳ Таолонинг ирода сифати ҳақида тўғри тушунчага ега бўлсак, ҳаётда бўладиган кўп тушунмовчиликларни олдини олган бўламиз.

[2:20] Аллоҳ Таолонинг ирода деган сифати, ирода сифат ҳақида йетарли илмимиз бўлса, жуда кўп мушкулалар, жуда кўплар саволларни олди олинади. Қараб туринглар. Саволлардан биттаси. Сабабият қонунлари, нима бу? Нима бу? Ҳамма мавжудотлар Аллоҳ Таолонинг иродаси билан вужудга келишига иймон келтирдик. Енди сабабият қонунларига қандай бир муомалада бўламиз? Сабабият қорунлари ҳақида қуйидагича еътиқод қиламиз. Мавжудотларни вужудга келишингиз, пайдо бўлишингиздаги сабаблар иккита. Аслий сабаб, тайин қилинган сабаб. Аслий сабоб, тайин қилинган сабаб. Аслий сабаб нима деса? Аслий сабаб Аллоҳни хоҳиши.

[3:11] Аслий сабоб Аллоҳни хоҳиш. Варата пустой, бир метр, адашмайсан, лекин гол бўлмадими? Демак Аллоҳ хоҳламаган екан. Сен ҳамма сабабни қилдинг, ҳаммани олтирдинг, варатани ҳам йиқитдинг, пустой водийга келдинг. Туртиб қўйсанг гол бўлиши керакми? Енди мана шу жойда аслий сабаб бор. Агар Аллоҳ хоҳлаган бўлса келади. Бўлмаса келмайди. Асли сабаб деганда Аллоҳ Таолонинг иродаси тушунилади. Яъни пайдо бўлаётган ҳамма нарса, бўлаётган ҳама нарса Аллоҳнинг иродаси сабабли дунёга келади. Асли сабаб, тайин қилинган сабаб. Тайин қилиб ўрнатилган сабаблар деганда еса, нарсаларнинг пайдо бўлиши учун тайин қилиб ўтказиб қўйилган сабаблар тушунилади . Ёмғир кўкатни ўсишига сабаб. Олов қоғозни куйиб йўқ бўлиб кетишига сабаб. Демак, ёмғир билан олов тайин қилинган сабаб. Олов куйдирмайди қоғозни, агар Аллоҳ хоҳламаса. Сув ўстирмайди кўкатни, агар Аллоҳни хоҳламаса. Бўлади ю, сувни қўясан, ҳеч нарса ўсмайди. Югуртни чақасан, ёнмайди.

[4:24] Чанқаган одам чанқа қолиши учун сабаб бор. У сувни хоплаб ичишлиги. Совқотган одам исинишлиги учун сабаб қўйилган. Иссиқроқ хонага киради, ёки ўт ёқиб туриб олдида боради, шунда исинади. Лекин шунда ҳам биз айтмаймиз, сув сени чанқоғингни қолдиради демаймиз, ўт сени иситади демаймиз. Сени чанқоғингни қолдирадиган Аллоҳ қоғозни куйдирадиган, сени иситадиган Аллоҳ. Сени қилаётган ишинг, сув ичиб, ўт ёқаётганлигинг бор йўғи нима? Сабаб. Фарзандни дунёга келиши еркак билан аёлни бирга бўлишига боғлиқ. Ана шу бирга бўлишлиги тайин қилинган сабаб. Лекин аслий сабаб нима?

[5:13] А бўлмасам, фарзанд кўрмаётган одам сабабини қилмаяпти дейсизми? Сабабини қиляпти. Демак, фарзандни пайдо бўлишлиги бу Аллоҳ Таолонинг хоҳишига боғлиқ нарса. Сени бой бўлишинг, камбағал бўлишинг Аллоҳни хоҳиши. Сен фақат меҳнат қиласан. Агар ҳамма меҳнат қилган одамлар бойиб кетиши керак бўлса, камбағали қолмаслиги керак еди. Ҳамма меҳнатни қилади. Демак, ўт куйдирмайди, Аллоҳ куйдиради. Сув чўктирмайди, Аллоҳни чўктиради. Ўт билан сув нима екан бор йўғи?

[5:47] Аллоҳ Таолонинг хоҳиши, нарсаларни вужудга келтиради. Мана шу ҳақиқатни англаш учун Аллоҳ Таоло гоҳида бояги сабабларни бекор қилиб қўяди. Иброҳим алайҳиссаломни куйдиришлик учун қавми жуда ҳам катта гулханни ёқди, ўтга ташлашди. Яъни одамларни ўлчови бўйича Иброҳим алайҳи ассалом куйиб кулиб бўлиб кетиши керак. Лекин ўт куйдирдими?

[6:14] Бандалар ўзларига тегишли, тайин қилинган сабабни қилишди, лекин аслий сабабни хоҳламаган еди, ўт куйдирмади. Яна мисол. Юнус алайҳиссаломни сувга ирғитишди. Инсонлар юнус алайҳи ассаломни ўлишлиги учун бўлган сабабни қилиши еди. Сувга ташлашди. Балиқ ютиб олиб кириб кетди. Денгизда қирқ кун ётди. Ҳаво йўқ, овқат йўқ, ёруғлик йўқ, ҳаракат йўқ. Бу инсонни ўлишига тайинланган, тайин қилинган сабаблар еди.

[6:48] Инсонлар тайин қилинган сабабни қилишди, лекин аслий сабаб хоҳламаган еди, Юнус алайҳиссалом қирқ кундан кейин нима бўлди? Тирик чиқди. Тушундингизми? Сизни хўжайин ҳайдаб юборганда камбағал қилиб қўя олмайди. Ўша ишдан ҳайдалмаслиги учун нима деса хўп дейди, демак биродар, унақа хор қилма ўзингни. Бу коинотда бир нарсани вужудга келишлиги учун иккита сабаб бор екан. Аслий сабаб, тайин қилинган сабаб. Аслий сабаби Аллоҳнинг хоҳиши, тайин қилингани сабаб, сабаблар, инсонларни қўлидан келадиган сабаблар.

[7:26] Агар биз, бизга тегишли сабабни ҳаммасини зўр қилсак у, агар Аллоҳ хоҳламаган бўлса, бу иш бўлмайди. Енди Аллоҳ хоҳламагансан бўлмайди екан деб ўтириб олиш керакми? Йўқ, сиз тайин қилинган сабабни қиласиз. Ҳеч қайси иш Аллоҳнинг хоҳишидан ташқари бўлмас екан. Бир банда маъсият содир қилди. Аллоҳ хоҳлагани учун содир қилди . Енди Аллоҳ хоҳлаганинг учун содир қулди. Енди шу қилган гуноҳи учун жазолашлик зулм бўлмайдими?

[7:58] Парвардигор шу ароқни яратмаганингда, шу ароқ бўлмаганда мен ичмас едим. Енди сен хоҳлаган екансан, ичиб қўйдим. Енди мени нимага жазолайсан дейиши, тўғри бўладими? Тўғри. Тўғри, бўлмайди. Чунки бу банда, бу банда, Аллоҳ уни устида нимани хоҳлаганлигини билармиди? Ароқ ичди, мажбур қилганмиди уни? Йўқ. Банда ароқ ичди. Банда гуноҳни содир қилди. Аллоҳ изн бергани учун қилди. Лекин Аллоҳ буни яхши кўрмади, бунга нима қилмади? Рози бўлмади.

[8:31] Шунинг учун бандага бериладиган жазо Аллоҳнинг иродаси амалга ошганлиги учун емас, балки банда Аллоҳ ундан талаб қилган ишни қилмаганлиги учун бериляпти. Аллоҳни иродасини бажарганлиги учунга жазо берилмаяпти унга. Банда қилиши керак бўлмаган ишни қилганлиги учунча жазо бериляпти. Аслий сабаб қанақалигини билмаймизда биз.

[8:56] Биз бой камбағал бўлишлигимиз, соғ касал бўлишимизни Аллоҳ хоҳлаган хоҳламаганига билмаймизда. Бизга нима қолади фақат? Тайин қилинган сабаб, у ёқ билан ишимиз йўқ бизни. Биз маънони қиламиз. Сабабни ким зўр қилса, Аллоҳ натижани шунга бераворади. Бир банда гуноҳ содир қилди. Оллоҳни иродасига кўра. Яъни Аллоҳ хоҳламаганда қила олмас еди. Енди, Аллоҳ хоҳлаган, Аллоҳнинг иродаси билан қилинган гуноҳ аслида тоат бўлиб қолмайдими? Нима дегани бу? Аллоҳ Таоло шу бандани арағи ичишини билди, арағи ичади деб ёзди. Енди ишди. Аллоҳ ёзгуни учун ичган бўлиб қолмадими? Савоб иш қилган бўлиб қолдими?

[9:42] Жавоб шундай бўладики, агар Аллоҳ Таоло шу гуноҳни қилма деб, Аллоҳ Таоло буюрмаганида, шу ишни қилса, унда итоат бўларди. Аллоҳ Таоло қилма деганда, ўшанинг учун шу ишни қуриб қўйса, енди итоат емас, бу гуноҳ бўлади. Кейинги савол. Нима учун куфр ва маъсиятга ўхшаган, Аллоҳ рози бўлмайдиган нарсалар ҳам Аллоҳнинг иродаси билан вужудга келди дейилади.

[10:11] Айтдикки, ирода битта нарса, муҳаббат иккинчи нарса. Хоҳлаш битта нарса, рози бўлиш битта нарса. Ирода дегани рози бўлди дегани емас. Жавоб шундай бўлади. Ирода сифати рози бўлинган нарсани ҳам, рози бўлинмаган нарсани ҳам ўз ичига олади. Сўфавуллоҳ аёл бобомиз айтади, Худо рози емас исёнимизга ризосидир анинг еҳсонимизға.

[10:42] Исён ҳам, итоат ҳам, Аллоҳ Таолони хоҳиши билан вужудга келади. Итоатимизга Аллоҳ рози бўлади, исёнимизга рози бўлмайди. Аллоҳ Таоло ўзи рози бўлмайдиган нарсаларни ҳам ирода қилиш ҳақида қуйидагича еътиқод қилишимиз керак.

[11:05] Бутун борлиқ Аллоҳ Таолонинг мулки. Мулкида фақат У Зот хоҳлаган нарсаларгина вужудга келади. Шунинг учун, яхшими, ёмонми, бирор нарса У Зотнинг иродаси сиз нима бўлмайди? Ҳосил бўлмайди. Ёмон ишлар Аллоҳнинг иродасига кўра бўлар екан. Енди шу ёмон ишларни Аллоҳ ўзи қилиб қўйган бўлмайдими?

[11:34] Қайтараман саволни. Ёмон ишлар ҳам Аллоҳнинг хоҳиши, иродаси билан бўлар екан. Унда ёмон ишларни Аллоҳ Таоло ўзи қилган бўлиб қолмайдими? Жавоб қуйидагича бўлади. Аллоҳнинг иродаси билан вужудга келган амалларнинг ёмон деб номланиши, Аллоҳ Таолонинг иродасига кўра содир бўлишига нисбатан емас, балки бандаларнинг ўша ишга ҳаракат қилгани ҳамда уларга зарарли бўлгани нисбатидандир.

[12:03] Масалан, бир одам одамни ўлдирди, ароқ ишда. Аллоҳга ҳеч қанақа ёмонлик йўқ уни. Аллоҳга ҳечи қандай зарар йетказа олмайди. Шу бандани ўзига зараб, ўзи учун ёмон, шунинг учун бу иш ёмон дейиляпти. Тушундингларми? Сен араға ишдинг нима, сен кофе ишдинг нима? Сен аёлинг билан бўлдинг нима, сен зино қилдинг нима? Аллоҳ учун бу нарсани фойдаси ҳам, зарари ҳам йўқ. Бу иш ёмон дейилди, нима учун? Сенга ёмонлиги учун.

[12:32] Инсу жин, аввалги охирги ҳаммаси енг фожир одамни қалби дақа ёмон бўлиб келса, яъни шайтондақа ёмон боиб келсалар ҳам, менга буни зарари йўқ дейди Аллоҳ Таоло. Сизларни аввалги охирийлар, инсу жинлар, ишинглардаги енг тақводор одамдақа бўлиб кетса қалби, яъни Муҳаммад алайҳиссаломдақа бўиб кетсанглар ҳам, менга буни фойдаси йўқ. Қилаётган ишингларни фойдаси ҳам, зарари ҳам ўзингларга. Демак, Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлган иш ёмон дейилди. Нима сабабдан ёмон дейилд? Бизга зарари бўлганлиги учун ёмон дейилд. Аллоҳга буни зарари?

[13:13] Савол. Пайғамбарлар ҳамма одамларни мўмин бўлишини хоҳлашган. Иблис еса, шайтон еса ҳаммани кофир бўлишини хоҳлаган. Енди, Аллоҳ Таолонинг кофирларнинг иймонга келмасликларини ирода қилиши шайтоннинг хоҳишига мувофиқ бўлиб қолмайдими? Кофирлар куфрни хоҳлашди. Кофирлар куфрни хоҳлашди. Аллоҳ бўпти кофир бўлавер деб Аллоҳ ҳам хоҳлади бўлади кофир бўлишини.

[13:44] Шайтонни хоҳиши кофир бўлишинг еди одамларни. Аллоҳ ҳам кофирларга бўпти кауфир бўлавер деди. Аллоҳни хоҳиши шайтонни хоҳлашига мувофиқ бўлиб қолмайдими? Жавоб пайғамбарлар одамларни муаммо бўлишини хоҳлашди. Бу ҳам Аллоҳни хоҳиш. Шайтон одамларни кофир бўлишини хоҳлади. Бу ҳам Аллоҳнинг хоҳиши. Шунга кўра, ҳамма бандаларнинг хоҳлаган нарсаси ҳам Аллоҳнинг иродаси, хоҳиши бўлади.

[14:17] Хулоса шуки, Аллоҳ Таолонинг ирода сифати ҳақида тўғри еътиқодда бўлиш туфайли, бандада барча ҳолатларда роббисига қуллик қилиш лаззатини татиш ва имкон қадар ибодатга уриниш юзага келади. Аллоҳнинг ирода сифати ҳақида тушунчангиз тўғри бўлса, сизга нималар бор? Биринчиси. Аллоҳнинг ирода, сифати ҳақидатўғри еътиқодда бўлган киши қилиб қўйган гуноҳини, масъиятини роббисининг тақдирига тўнгамайди.

[14:51] Енди Аллоҳ хоҳлаган екан, ичиб қўйдим дейди. Аллоҳ хоҳлаган еканда ўғирлаб қўйдим, дейди. Ўзини қилган гуноҳини Аллоҳнинг тақдирига тўтамайди. Балки тавбага шошилади. Чунки у бу банда аниқ билади. Уни қилган гуноҳини қил деб буюрмаганлигини яхши билади. Яъни ўзини ихтиёри билан гуноҳ қилганлигини яхши билди да, гуноҳ қилиб қўйса, тавбага шошиллади. Иккинчиси, Аллоҳ Таолонинг ирода сифати ҳақида тўғри еътиқодда бўлган киши қўлига давлат келганида. Қувват келганида, мансаб келганида, муваффақиятга еришган пайтда ўзидан кетиб қолмайди. Ўзига бино қўймайди. Балки бу берилган неъматларни Аллоҳ Таолонинг неъмати еканлигини, инъоми еканлигини билади, шукур қилишликка шошилади. Чунки бу берилган унга неъмат, у ҳақли бўлганлиги учун берилмади. Мен шунга лойиқ едим да, шунинг учун менга берилди демайди. Мен ўзим бунга лойиқ емасман. Аллоҳни менга инъоми бўлди дейди. Роббисига ҳокисор бўлишликка, роббисига шокир бўлишликка интилади. Мен бунга лойиқмасман. Аллоҳ шу нарсани беришни хоҳлабди, алҳамдулиллаҳ дейди да, яна ҳам ҳокисорроқ бўлади.

[16:07] Яна ҳам ҳокислорроқ бўлсак, бу неъмат яна нима бўлади? Демак, биринчиси, иродани нималигини тушунган одам, гуноди аллоҳга тўнгамайди. Товбага шошилади. Ирода сифатини тўғри тушунган одам, унга берилган неъматлардан ҳовлиқиб кетмайди. Кибрга берилиб кетмайди. Аксинча, ҳокисор бўлади. Учинчиси, ирода сифати ҳақида тўғри, тушунчага, еътиқодга ега бўлган киши, бошига бир мусибат келган пайтда, жазавага тушмайди. Инналиллаҳи ва инналилайҳи рожиун дейди. Ма шааллоҳу каъна ва маълам яшаълам якун дейди. Аллоҳни мани хоҳлаган бўлса бўлди, нимани хоҳламаган бўлса, бўлмади. Аллоҳни тақдирига таслим бўлади. Айтадики, Парвардигор, бу Сенинг иродинг, хоҳишинг. Бундан кўра каттароқ мусибатга мени учратиб қўймаганингга Ўзингга ҳамду сано бўлсин дейди. Биз Сеникимиз, Сени ҳузурингга албатта қайтамиз дейди.

[17:10] Била айтамиз. Аллоҳнинг ирода сифати ҳақида тўғри тасаввурга ега бўлган одам, биринчиси, қилган гуноҳини тақдирига тўнгъамайди. Иккинчиси, Аллоҳ томонидан бирор инъом берилган бўлса, ҳаддидан ошмайди. Учинчиси, бошига мусибат тушса, йенгил кўтаради. Аллоҳни хоҳиши дейди. Демак шундай бўлишини Аллоҳ хоҳлаган екан.

[17:38] Тушуняпсизларми биродарлар? Аллоҳ Таолонинг ирода сифатини тўғри ҳал қилиб олсак, дарсимиз бошида айтдик. Жуда кўп саволларни жавобини топамиз, жуда кўп мушкулаларни олдини оламиз. Ирода, сифат ҳақида тўғри еътиқодда бўлган киши бирор бир ибодатни бажарса, бу иш Аллоҳнинг иродасига кўра амалга ошди деб, хурсанд бўлади ва ҳар бир амалада Роббисига ҳамда айтиб туради.

[18:08] Мен масжидда таҳорат арафасини қилиб қўйдим. Мен полончога кўприк қилиб қўйдим. Ҳалиги мутакаллим воҳид сиғасида гапиради. Мен қилдим дейди. Иблис нима деган еди? Ана хойрун мен мен ундан яхшироқман деган еди. Мен деган еди. Аллоҳнинг ирода сифати ҳақида тўғри тасаввурингиз бўлса, биронта бир савобли ишни қилган бўлсангиз, Аллоҳ шу нарсани бўлишини хоҳлаган екан, шу ишга мени ишлатди дейсиз да, қилиб қўйиб туриб, яна ҳокисор бўласиз. Қилиб қўйингиб туриб, қилмагандек турасиз. Шу савобли ишда адо қилиб қўййиб туриб, одамлар билмаслигини хоҳлайсиз.

[18:53] Идҳа ароду аллоҳу идҳ ғорифатли кҳан алайҳика. Холақал фадла ва насабаҳо илаика. Агар Аллоҳ сенга фазлини кўрсатмоқчи бўлса, сени еркалатмоқчи бўлса, сенга икром кўрсатишни хоҳласа, сени бир сийлашни хоҳласа бир фазилатни яратади да, ўзи яратади фазилатни. Ва шу фазилатни сеники деб қўяди. Яъни Аллоҳ пулни яратди бойлик, фазилат. Сенга берди ва сени қалбингга саховатни солиб қўйди, шу саховат билан бердинг.

[19:29] Мўмин одам ҳеч қачон кибрга кетмайди. Агар ирода, сифат ҳақида тўғри тушунчага ега бўлган бўлса. Демак, ирода, сифат ҳақида тўрт тушунчамиз бўлса, биринчиси, қилган гуноҳимизни тақдирга тўнгамаймиз, тавбага шошиламиз. Иккинчиси, қўлимизга бирор бир яхшилик берилса, ҳаддимиздан ошиб кетмаймиз, шунга лойиқ едим демаймиз. Учинчиси.

[19:56] Бошимизга мусибат тушса, бу Аллоҳни тақдири, бундан катта мусибат бермаганига шукур деймиз. Тўртинчиси. Биронта бир савобли амалда қиладиган бўлса, бу Аллоҳнинг фазли деб қаранглар. Шунинг учун айтайлик, менда биродарлар қанақа яхшилик, фазилат кўрсанглар, бу Аллоҳъдан. Менда қанақа нуқсон камчилик кўрсанглар бу ўзимдан. Енди нимангизга кериласиз унда? Сиздақа меҳнат қилаётган одамга пулни бермаяпти, сизга берган пулни.

[20:25] Сизга берилган неъматни сабаби нима одам қиляпти, унга берилмаяпти. Шунинг учун илмли одам илми билан фахрланмайди. Аллоҳнинг фазли дейди. Пулдор одам пули билан фахрламайди, Аллоҳнинг фазли дийди. Парвардигорим, мўминлигим сенинг иродангдир. Имон муҳаббатини қалбимга солган ҳам, мени куфрдан узоқ қилган ҳам, мўминлик бахтига сазовор қилган ҳам ўзингсан. Парвардигорим, ўқиган намозим сенинг иродангдир. Намозни менга маҳбуб қилган ҳам, намоз ўқиш бахтига муяссар қилган ҳам Ўзингсан. Роббим, тутган рўзам сенинг ироданг дир. Рўзанинг машаққатига муҳаббатли қилган ҳам, нафсим устидан мени ғолиб қилган ҳам, рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳам Ўзингсан. Парвардигорим, берган закотим сенинг иродангдир. Бахилликдан нажот берган ҳам, зиммамдаги ҳақни адо етишга тавфиқ берган ҳам, закот бериш бахтига муваффақ қилган ҳам Ўзингсан. Парвардигорим. Адо етган ҳажм сенинг ироданг дир. Бандаларинг орасидан ҳаж сафарига боришимни хоҳлаган ҳам, ҳаж машаққатларига сабрбардошлик қилган ҳам, ҳажни адо етиш бахтига лойиқ кўрган ҳам Ўзингсан.

[21:48] Парвардигорим, адо етган барча барча амалларим сенинг иродангдир. Шунинг учун қилган бирор амалим евазига ажру мукофот олишни ўзимнинг ҳаққим деб билмайман. Балки бу амалларни адо етишимни ирода қилганинг учун сенга ҳамду санолар айтишни зиммамдаги бурчим деб биламан. Агар ажру мукофот берсанг, фақат ва фақат лутф ва марҳаматингдир.

[22:15] Менда нима яхшилик бўлган бўлса, бу сендан. Шунинг учун у қилган яхшилигим учун нима қилмайман? Сендан мукофот сўрамайман. Мана шунча мана бу тазкиятун нафс дарсларида айтдик. Сиз қилган савобли амалингиз учун Аллоҳъдан мукофот талаб қилаётганлигингиз ихлосингиздаги нуқсонни белгиси дейилди.

[22:37] Ҳажга бориб келдим парводга, енди бер енди. Бер енди. Биз амалимизни пеш қилиб туриб сўрамайлик. Дуод охирида бифоф лика ва карамика я арҳамар роҳимин. Шу сўраганларимизни қилган алманимизга мукофот қилиб емас, фазли марҳамат кўрсатиб бер. Биз лойиқ емасмиз ўзи аслида. Айтяпмиз ку, агар Аллоҳ хоҳламаса, биз намоз ҳам ўқий олмас едик. Рўза ҳам тута олмас едик. Нафсимизни ҳам жил ололмас едик. Бир сўм садақа ҳам қилолмас едик. Аллоҳни иродаси бўлди, қилдик. Енди Аллоҳ ўзи йўл бериб қўйган нарсани қилиб туриб, енди евазини бер дейдиган бўлсак, қанақа бўлади?

[23:16] Енди сўрамаслик керакми? Ё сўраш керак. Қилган амалингизни пеш қилиб сўраманг. Роббимиз барчамизни лутфи ва марҳаматига муваффақият қилган бўлсин. Аллоҳ азиз ва жалла савоб ишларни ҳам, гуноҳ маъсиятларни ҳам бўлишини хоҳлайверади. Аммо савоб амалларга яхши кўриб, рози бўлиб хоҳлайди. Гуноҳ маъсиятларини яхши кўрмасдан, рози бўлмасдан, лекин хоҳлайверади . Содир бўлаётган савоб амаллар, гуноҳ амаллар Аллоҳнинг яратишидан бўлади. Бандалар савобни хоҳласа Аллоҳ савоб яратиб беради, гуноҳни хоҳласа нима қилиб беради? Гуноҳни яратиб беради. Ва бу Аллоҳ Таолонинг адолатига ва ертага мана шу қилган ишингиз учун жазоласа, адолатига хилоф бўлмаган нарса бўлади.

[24:05] Ақули қовли ҳа да, в астағфируллоҳ или валакум.
