# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 273 of 510
- Section: —
- Duration: 20 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/273
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/dU4RTIHxH7k.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=dU4RTIHxH7k
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/272.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/274.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Алийевни Усмон Али ўшининг Бадл Амоли асарини ўқиётган едик. Бугун қирқ йеттинчи пайтга келдик. Бепарволикнинг аянчли оқибати ҳақида. Сирожиддин ўша айтади: валадзул куфри мин ғойри ей тиқодин би товаин рудди динин беғтифалин. Маъноси еътиқод қилмасдан бўлса да, ўз ихтиёри билан куфр сўзини талаффуз қилиш, ғафлат билан динни рад етишдир. Ишонмайди, еътиқод қилибмайди, лекин куфр калимасини ўзи хоҳлаб тили билан айтди. Шу одам ҳам диндан чиқиб кетади.

[0:44] Назмий баёни, еътиқодсиз ихтиёрлар куфрни айтиш, демишлар, ғафлатлар, ҳақ диндан қайтиш. Инсоннинг балоси тилидан деган мақол бор. Инсонда бошига келадиган жуда кўп мусибатлар, балолар тили сабабли бўлади. Халқимизда ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир деган гап бор. Ҳозир айтдик, инсоннинг балоси тилидан. Айниқса биродарлар, динга тегишлик, иймон еътиқодга тегишли масалаларда ўта еҳтиёт бўлиб гапиришлик керак. Ҳазиллашиб, гапириб бўлмайди, шариат тегишли бўлган айрим ишларни.

[1:29] Гоҳида ўйламасдан, йенгил санаб, ўзини ақли йетмаган, айрим мавзуларга киришиб кетади бир одам, ўзи сезмаган ҳолда куфрга сабаб бўладиган гапни айтиб қўяди да, иймондан чиқиб кетади ва буни сезмайди ўзи. Сўфоғуллоҳир бобомиз мана шу тилга еҳтиёт бўлишлик кераклиги ҳақида шундай дейди. Ёмон тил икки оламда зарардир, гоҳи исён, гоҳи хавфи хатардир. Ёмон тил шумлиғики, жонгъа урғай, гоҳи жондан ўтиб, иймонъга урғай. Баъзида тилингиз дунёда бир мол мулкингизни ажрашингизга ёки жасадингизга жароҳат етишига сабаб бўлса, баъзида тилингиздан чиққан сўз иймондан чиқиб кетиб қолишингиз мумкин. Иймонингизга уриб қўяди.

[2:21] Ўзи, ўзи, Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, истайди биллоҳ, ма асобаку мин мусибатинг, фабима касабат айдикум ва яъфон катир. Нима мусибат йетмасин, ўзинглар касб қилган иш туфайли йетади. Яна мен кўпини кечириб тураман гуноҳларингларни. Бандани гуноҳи кўпайиб кетганда, тавба қилмаса, истиқбол етмаса, тўхтамаса, Аллоҳ яхши кўрар екан бу бандасини, мўмин бандасини. Ўнта, йигирмата, ўттизта бўлиб кетганда, тавва қилмаяпти, битта кичкина гуноҳига жазо бериб туриб, қолганларини ювиб ташлар екан. Шунинг учун бизга нима мусибат келаётган бўлса, у молимизгами, соғлигимизгами, обрўйимизгами, билингки, ўзимиз туфийелик, ўзимизни ишимиз туфийелий бўлди. Ана шу баъзи айтиб қўйган сўзларимиз туфайли ҳам бошимизга мусибат келиб қолади. Яъни ёмон тил дунё охиратида инсонга зарар келтиради. Гоҳида молига, жонига зарар йетказса, гоҳида иймонига зарар йетказа.

[3:26] Шариатга тегишлик, ақидага еътиқодга тегишли сўзларни яхши билмасдан гапириш, биродарлар, хатарли иш еканлигини билишимиз керак ҳар биттамиз. Қўрқмасдан, ҳа, у кофир. У фосиқ, у мунофиқ деб ўраб юборамиз ку. Вой биродар, тушунгин, бу сўзинг ҳавода қолиб қолмайди. Кўп айтдик. Фалончи копир, бу мунофиқ. Буни йегани хорам, буни намози намоз емас.

[3:52] Қаёқдан биласан? Уни кофир дейиш сени ҳаққинг емас. Уни кофирда ўкиниб чиқариш қозини муфтийни иши. Сен кимсан унга ҳукм айтгани? Агар сен айтаётгандайқа бўлмаса, оғзингдан чиққан у кофир деган сўзинг, агар унда кофирлик сифати бўлса, бориб ёпишади. Агар у кофир бўлмаса чи, иймони бўлса чи, мўмин одамни кофир деганинг учун ўзинг кофир бўласан. Сенга керакми?

[4:27] Шунинг учун ўший раҳматуллоҳ али ихтиёрий равишда куфр сўзини талаффуз қилиш диндан чиқиб кетишлик деб айтяпти. Еътиқод қилмайди, лекин ихтиёри билан айтди. Енди бу баҳсга алоқаси бор масалалардан биттаси куфр калимасини мажбуратган кишини иймони тўғрисидаги сўз. Енди мажбуран куфр калимасинини айтган одам ҳақида турли фикрлар бор. Масалан, ҳазиллашиб булар айтди. Фараз қилинг, масалан мен христианман деяпти. Ёки бўлмаса фалон кейинга ўтиб кетдик деяпти. Келинглар ўшалар гапини қайтариб қўямиз деб туриб, куфр бўлган сўзни айтяпти ихтиёри билан. Насронийлар Худони учта дейдими, шуларни гапини қайтарамиз дейди. Тийин олади, қайтиб қайтиб айтади ю, чўқини еканда айтадиган гапи. Шуни талаффуз қилдингиз. Сиз биров мажбур қилгани йўқ, тилингиздан тортгани йўқ. Хоҳишингиз билан айтдингиз. Шу ҳолатда диндан чиқиб кетасиз деяпти Сирожиддин Уруший.

[5:28] Cho'qintirayotgan aytadi yu, falonchini, falonchini falonchini nomi bilan deydi. Shu so'zni ixtiyoringiz bilan aytsangiz dindan chiqilib ketasiz deyilyapti. Tushunyapsizmi qanchalar xatar? Balog'li inson imenno lisan. Insonning balosi tiladan. Qalbi imonga to'liq bo'lgan holda, ro'parasida turgan aniq o'limdan qutulish uchungina o'zini iymondan qaytib qilib ko'rsatish, qaytgan qilib ko'rsatsh, kufr bo'lmasligi oyat bilan sobit bo'lgan. Ro'parasida aniq o'lim turibdi. O'sha kufr kalimasini aytmasa, aniq o'ladi. Shu paytda kufr kalimasinini aytsa, o'zini iymondan ketgan qilib ko'rsa, bu odam gunohkor bo'lmaydi. Astaydi billa. Man kafaro billa hid min ba'di iymanihi, illa man ukri havoqol buhumut man innum bil iyman. Bu ammorimni yosir haqida tushgan g'oyat deyiladi. Kim Allohgа iymon keltirganidan keyin, yana qaytib kofir bo'lsa, holiga voy. Lekin kimning qalbi iymon bilan xotirjam bo'lgan holda, kufr kalimasini aytishga majbur qilinsa, u mustasno.

[6:43] Валаким ман шарофа белкуфри содро, фа алаҳим ғодобун миналлоҳи валаҳум адабун адҳим. Аммо ким кўнглини куфрга очса, бас, у кабиларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улкан азоб бордир. Ўлим хавфи турган пайтда куфр калимасини айтса, бу одам гуноҳкор бўлмайди. Яъни, иймонга келганидан кейин куфр калимасин куфрга рози бўлиб туриб, айтса, кўксини мана шу куфрга олса, бундайларга жаҳаннам азоби бор. Аммо айтдик ҳозир, қалби иймон билан турибди. Лекин жонини сақлашлиги учун куфр калимасини айтса, бундайларга азоб бўлмайди. Бу оятни бу фаслларимиз Аммориддин Ёсур розияллоҳу анҳуҳ ҳақида нозил бўлган дейишади. Исломнинг аввалида кураш мушриклари исломга кирган мусулмонларни заиф бечораларни қаттиқ азоблашга киришди. Ҳар битта уруғ, катталари ўзини уруғидан бўлган муомалаларни азоблашликни ўз зиммасига олишди. Амморимни Ёсир Бану Маҳзумнинг маълоларидан еди. Уларни азоблаши лигини Абу Жаҳл ўзини зиммасига олди.

[8:00] Аммо рўмёсини отаси Ёсир, онаси Сумайяни қаттиқ азоблади. Улар Абу Жаҳл айтган сўзни қайтаришмади. Абу Жаҳл иккаласини ҳам қатл қилди. Исломдаги биринчи шаҳидлар. Отанг, онанг йенгиб кетишди мени, деди Абу Жаҳл, аммо рўмёсирга. Мен талаб қилган нарсани айтишмади. Енди сени осон ишга ўлдирмайман. То мен айтган гапни айтасан, унгача азоблайвераман деб, чидаб бўлмайдиган даражада қаттиқ азобларга солди. Темирни қизилиб жасадига босаверди, босаверди. Аммориддин ёсур ҳушидан кетар еди. Ўзидан кетиб, азобни қаттиқлигидан, нима деётганини билмасдан мана шу Абу Жаҳл айтган куфр калимасини такрорлаб қўйди. Шундан кейин Абу Жаҳл қўйиб юборди. Одамлар амморимни ёсир кофир бўлди деган гапни тарқатишди. Ва ўзи ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига йиғлаб келди. Ҳақиқатдан айтди шу куфр калимасини. Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам, қалбинг нима деяпти? Деб сўрадилар. У киши айтдики, иймон билан лиммо лим. Қалби фақатгина иймон билан хотиржамлигини айтди.

[9:18] Шунда Расулуллоҳ айтдилар, агар улар қайтаришса, сен ҳам қайтариб қўявер. Яна шунақа азобни қилиб, сени шу куфр калимасини қайтарда мажбур қилса, сен яна бир марта айтиб қўяовер деди. Суббо Муҳаммадан деди. Муҳаммадни сўкасан деди. Бояги азобни қаттиқлигидан айтди. Унга ҳам кўнмасдан бу лайн йерда юмалаб кетаётган қўнгъизни кўрсатиб, мана шу қўнгъуз мени роббим дейсан деди. Буни ҳам айтди. Лекин ҳозир айтаётганимиздек, бу киши ўлим рўпарасида еди. Азобни қаттиқлигидан айтди ва Пайғамбаримиз бу кишига иймонда еканлигини билдирдилар. Ва мана шу оят нозил бўлди. Қалби, иймон билан хотиржам бўлган ҳолда куфр калимасини айтишга мажбур қилинганлар бундан мустасно. Бизга тегишли жойи укалар, тилимизни ичидан чиқиб кетмасин ана шу ғайри динларни, куфр калималарни айтишлик. Биз еътиқод қилмаяпмиз, ишонмаймиз. Ҳазиллашиб айтяпмиз. Проста нима қиляпмиз?

[10:17] Ана шу проста нима қилиб қўйганингиз, ўйламасдан оддий тилингизни ичида айтиб қўйганиз, диндан чиқариб юборади сизни. Амориддин ёсин розияллоҳу анҳуни таржимаи ҳоли. Аммо розияллоҳ анҳу мана арарустон ярим оролдаги техоми номли жойда ҳижратдан еллик тўрт ёки еллик йетти йил олдин туғилган. Насаблари аммор ибн ёсур, ибн омир, ибн молик, ибн кинони, ибн қайс бўлган. Бу киши исломни аввалида калима келтирган, даъватни аввалида мусулмон бўлган кишилардан. Бу киши исломга кирган одамлардан йеттинчи саҳм дейилган ривоятлар бор. Йеттинчи одам бўлган исломга кирган. Бу саҳоба Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўп ғазолотларда бирга бўлган. Ухуд, Ағзоб, Ҳайбар, Маккафатиҳ, Хунайн ғазолотларида. Отаси ёсир, асли яманлик бўлади, Маккага келиб қолиб кетади шу йерда. Шу йерда Бану Маҳзун уруннинг саидларидан бўлган Абу Хўжайф ибн Муғирани чўриси Сумайга уйланади да, ундан Аммо розияллоҳу анҳ туғилади. Аммо Ориф Юсуф узун бўйлик, кенг йелкалик одам бўлган. Онаси Сумая бинтиҳоят исломда биринчи шаҳид бўлган инсон. Биринчи шаҳит бўлган инсони мана шу аёл киши бўлади.

[11:36] Амморимний осир дорул арқамда исломни қабул қилган ва исломига исломга кирганидан кейин отаси онаси ҳам унга ергашган. Бу оила мана шу исломни қанбул қилганлиги сабабли кўп азобларга қолган. Ҳозир айтиб ўтдик. Қураш мушриклари буларни қийнаб, қолган янги мусулмон бўлмоқчи бўлганларни қўрқитмоқчи бўлишган.

[12:01] Абу Жаҳл исломдан қайтариш учун бу оилага қаттиқ азобларни берди, лекин улар исломда собит турди. Ёсир билан Сумая шаҳид бўлди, исломда биринчи шаҳидлар. Ёсирни ўлдиришмади. Мана айтиб ўтганимиздек, қийноларга чидамасдан, ана шу ўлимни олдида амморимни ёсир куфр калимасини айтди, аммо юқоридаги оят нозил бўлди. Ким Аллоҳга иймон келтиргандан кейин яна қайтиб кофир бўлса, ҳолига вой. Лекин кимнинг қалби иймон билан хотиржам бўлган ҳолда куфр калимасини айтингга мажбур қилинса, у мустаснодир. Аммо кимки кўнглини куфрга очса, бас у кабиларга Аллоҳ томонидан ғазаб ва улкан азоб бордир. Тушунарли биродарлар, тилимизга йета олайлик. Ғайри динларнинг куфр калималарини ҳазиллашиб ҳам, ўйнаб ҳам тилимиз билан чиқармайлик. Чунки бу нарса сиз билан бизни билмаган ҳолда куфрга олиб бориб қўядиган ишлардан.

[13:04] Аморимний оси розияллоҳу анҳун икки марта ҳижрат қилган. Қибла ўзгартирилишидан аввал байтул махтисга қараб намоз ўқиган саҳобалар қаторида бўлган. Бадр, ухуд ғазолотларида қўшинни олдинги сафида туриб жанг қилган. Баятур ризвонда қатнашган. Ямомо ғазолотида қулоқлари кесилиб кетган. Кейинчалик умариддин хаттоб ўзи халифа бўлган даврда кофага бу кишини воли қилиб тайинлаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммору ниёсир ҳақида айтган бир қанча ҳадисларни ўқиб қўямиз. Амор дидлар расулуллоҳ бошидан оёғигача иймон билан тўлдирилган. Иймон унинг гўшти ва қонларига аралашиб кетган. Яна айтадилар расулуллоҳ жаннат уч кишига муштоқдир. Алига, амморга ва салмонга, роҳияллоҳу мен ҳуҳмат жума. Яна айтдилар, сумайянинг ўғли икки иш ўртасидан албатта тўғрироғини ихтиёр қилади. Шунинг учун уни изидан юринглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди қурилаётганида, саҳобалар ғишт кўтаришган. Катта ғиштлар бўлган. Ҳамма биттадан ғишт кў тарса, бу саҳоба иккитадан ғишт йўтарган. Расулуллоҳ у кишини кўриб туриб, вой ҳаммор дейдилар. Ҳа бечор аммор. Уни ҳаддидан ошган тоифалар қатл қилади дейдилар.

[14:23] Мана бир неча йиллардан кейин сифин маракасида али ибн абит олибни ва моётун набусофиённи ўртасида бўлган сифин маракаси да аммор ибн ёсур али ибн абит олиб томонида бўлади. Айтиляпти ю, иккита ишни толлаш керак бўлганда, аммор енг тўғрисини тўлайди дедилар. Ва амморни ҳаддидан ошган тоифа ўлдиради дедилар. Қатл қилинганидан кейин, муовиятун набу софиённи қўшидагилар тушунади нима иш қилиб қўйишганини. Расулуллоҳ айтган, ҳаддидан ошкан тоифа биз бўпмиз деб жуда кўпчилиги тўғри йўлга қайтади.

[15:01] Аммо рўмёс розияллоҳу анҳу мана ўттиз йеттинчи милодий йилда сиффин жангида али ибн абит толибни қўшини сафида жангга кирган ва мовий рўмяллоҳу анҳунинг қўшини томонидан қатл қилинган. Тўқсон ёшдан ошган аммо рўмёс рўмяллоҳуҳуни мана шу ўлими кўплаб мусулмонларни халқ қайси тарафда еканлигини тушунишига сабаб бўлган. Чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари бор еди. Амморни ўлдирадиган боғий гуруҳнинг ҳолига вой. Бу уларни жаннатга чақиради. Улар еса уни дўзахга чақиришади, деганлар еди.

[15:41] Али розияллоҳу уззотни жасадини кўтариб олиб чиқадилар. Кўпчилик жамоат билан уни жанозасини ўқишади, кийимлари билан дафн қилишади. Куфрга мажбурланиш ҳақида гап кетар екан, биродарлар. Куфрга мажбурланишни ҳам даражалари бор. Куфр сўзини айтишликка мажбурланган одамни ҳам даражалори бор.

[16:04] Фатавой қозиқхон соҳиби мажбурланган кишига рухсат берилган ва ман қилинган ишлар мавзусида мажбурланган киши ларнинг ҳолати ҳақида батафсил маълумот берган. Мажбурланган кишига рухсат берилган ва ман етилган ишлар. Улар тўрт қисмдир. Биринчиси, мажбур қилинган амалдан бош тортишдан кўра, уни бажариш тўғрироқ ҳисобланадиган, бош тортиш сабабли гуноҳкорга айланадиган ишлар. Масалан, ўлимтик гўштини йейишлик ёки бирор бир ҳаром нарсани йейишликка мажбур қилиняпти, йемаса қатл бўлиши аниқ.

[16:44] Йемаса қатл бўшига аниқ. Шунинг учун бу қатл бўлиб кетгандан кўра мана шу мажбурланган ишни қилишлик тўғрироқ бўлади. Чунки жонини сақлаб қолишлиги муҳимроқ. Иккинчиси, мажбур қилинган амалдан бош тортиш тўғриров бўлган, қилмаслик туфайли савобга ега бўладиган, аммо қилиш сабабли гуноҳкор ҳам бўлмайдиган ишлар. Масалан, Аллоҳ Таолога куфр келтиришга мажбур қилиниб, агар куфр келтирмаса, ўлдирилиши ёки бирор аъзосига талофат етилиши билдирилса, тил учида айтиб, ҳалокатдан қутулиб қолишга рухсат борлигини билса ҳам, бу ишни ўзига еп кўрмасдан бош тортса, савобга ега бўлади. Шунингдек, ўша қутулиб қолиниши учун шу ўлимдан, тил учида айтса ҳам гуноҳкор бўлмайди.

[17:32] Аммо ўлдириш ё бирор аъзосга талофат йетказишмас, кишанлаб қўйиб, қамаб қўйиш билдирилганда, гарчи қалби имом билан лиммо лим бўлиб турган бўлса ҳам, тил учида ҳам куфр калимасини айтиши мумкин емас. Қамаб қоқадиган бўлса, қамаб ўтирган яхши, куфр калимасни айтгандан кўра. Фақатгина ўлим хатари турса, бирон аъзосини кесиб ташлашлик хатари турган бўлиса, шу ҳолатдагина куфр калимасинини айтиши мумкинда, тўғрими, олармиз.

[18:02] Учинчиси. Мажбур қилинган амалдан бош тортиш туфайли савобга ега бўлинадиган, уни бажариш сабабли гуноҳкор бўладиган ишлар. Масалан, мусулмон кишини ўлдириш ё зино қилишга мажбурланиб, агар бажармаса, ўлдирилиши билдирилса, жонини берса ҳам бу ишдан ҳазар қилиши туфайли савабга ега бўлади. Аммо жонини қутқариш учун шу ишни қилиб қўйса, гуноҳкор бўлади холос.

[18:30] Тўртинчиси, мажбурланган ишни қилиш ва қилмаслик баробар бўлган ишлар. Масалан, бошқа молига талофат йетказишга мажбурланса, бундай ҳолатда иккала тараф ҳам баробар бўлиб қолади. Баён қилинганларни ҳаммасида мажбурланаётган киши билдирилаётган нарсани қўрқитиш ёки пўпси учунмас, айни қатл қилиши учун, айни амалга ошишини аниқ еканлигига ишонсагина, мажбурланган ҳукмида бўлади. Акс ҳолда, бу ҳукмда бўлмайди.

[19:05] Демак, сизни мана шу куфрга сабаб бўладиган ишни қилишингиз ёки сўзни айтишлигингиз, рўпарасида ўлим хатари турган бўлса, бирор аъзосини кесиб чопиб ташлашлик хатари турган боссагина, қалби иймон билан тўлиб турган ҳолда куфр калимасини айтса, кофир бўлмайди. Ундан бошқа ҳолатларда бу сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтиб бўлмайди'. Аллоҳ азза ва жалла ўзи ҳақида бардавом бўлишимизга тавфиқ берган бўлсин. Ақули қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳ или варакум. Инналлоҳи ва малакати ғу юсаллуна ала набий, я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслима. Вассалому алайкум.
