# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 278 of 510
- Section: —
- Duration: 10 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/278
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/JfnCxd9S3Wk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=JfnCxd9S3Wk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/277.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/279.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инда алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу онас таъинуҳу онас тафуруҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин сурур яънфу синаб ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мубиллала. Ва ман юдҳилилгу фалаҳа деяла. Ва на шадуал ла илоҳ илаллоҳ ва ҳидаҳуллоҳ шарикала. Ва нашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи, таъли ва баракатуҳ.

[0:32] Сирожиддин Али ибн Усмон Али ўшининг бадул амоли асарини ўқиётган едик. Бу ақида дарсларимиздан. Еллик иккинчи бандга келдик. Қабр имтиҳони ҳақидаги еътиқодимиз. Сирожиддино ўша айтади, ва фил ажидати антавҳиди роббий, сайюбила куллу шахсин биссу алий, деб айтади. Маъноси, Роббимнинг тавҳидидан қабрларда ҳар бир шахс савол билан имтиҳон қилинади. Тавҳид ҳақида қабрда сўралади. Назмий баёни, ҳар бир шахс қабрга қўйилган замон Роббим тавҳидидан бўлар имтиҳон. Мана шу азоби қабрни, қабрдаги азоб ёки неъматларни инкор қиладиган тоифалар бўлган. Бўлмайди қабрда ҳеч нарса деган. Ўзларини мусулмон деб даъво қилган. Ўзича бир ҳужжат далилини келтирган. Енди қабрда сўроқ савол бўладими, йўқми? Бу ҳақида аҳли сунна ва жамоанинг еътиқоди қандай еканлигини Сирожиддин Роший баён қилиб шундай дейди. Одам боласи борки, вафот етиб қабрга қўйилганидан кейин, албатта сўроқ саволга тутилади. Енди қабрга қўйилмаса чи? Куйиб кетди, чўкиб кетди, йиртқичлар йеб кетди, портлаб кетди.

[1:50] Хуллас қабрга қўйилмади. Муҳим емас. Қабрга қоидами, қўйилмадими, ана шу барзакҳ ҳаётига ўтдими, инсон албатта ҳисоб китоб қилинади. У йерда бериладиган саволлардан биринчиси: Роббинг ким? Иккинчиси: Диннинг нима? Учинчиси: Пайғамбринг ким? Сўфоллоёр бобомиз айтади, агар чандики гўрсиз ўлса инсон, сўралур, албатта, бешак у нуқсон. Агар дарёда ўлсин ё осилсин, разв етса, бани одам на билсин, нечук қилса ерур қодир ва носир, бу йерда бандасининг ақли қосир. Яъни қабрга қўйиладими, қўйилмайдими, ёниб кетадими, куйиб кетадими, аллоҳ албатта ҳисоб китоб қилади, сўров саволга тутади. Енди уни идрок қилгани инсонни ақли қосирлик қилади.

[2:46] Яъни, биз айтаётгандек, қанақа бола бўлишидан қатъий назар ўлдими, қабрга қўйилдими, қўйилмадими, куйиб кул бўлиб кетдими, портлаб кетдими, албатта сўроқ қилинади. Бизни еътиқодимиз Аллоҳ ўзи хоҳлагандек сўроқ савол қилиб олади деб еътиқод қилишлик. Енди қанақа бўлишлигини, кайфиятини идрок қилишликка бизни ақлимизни қувват йетмайди. Шунинг учун уламолар айтишади, сўроқ пайтида майитнинг руҳи танасига қайтарилади, у саволни тушунади ва унга ўз ақли билан тириклик пайтида қилган амалларга кўра жавоб беради. Бу нарсани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари далилний еди.

[3:30] Маййитни ёнига, қабрига Мункир ва Накир исмли иккита фаришта келиб савол беради. Енди маййит у саволларга мусулмон ёки кофир бўлганга қараб жавоб беради. Анас розияллоҳу анҳудан Пайғамбарим соллаллоҳу алалайҳи васаллам айтадилар ал абдуида вудиёфи қобрийхи тувуллия ва дҳа ҳаба ас суҳайбиху хатта ида ла ясмау иннаҳау ла ясмау қорания алиҳин. Қачонки бир банда қабрга қўйса, кўмиб одамлар орқасига қараб кетар екан, қайтиб кетаётганларининг оёқ кийимини товушини қабрда ётган одам ешитади. Атаҳумалакам қабрига иккита фаришта киради. Фа адаҳу. Уни ўтказиб қўйишади. Фаяқул алаҳоо айтишадики, унга ма кун та тақулу фиҳада рожўл Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сен бу киши ҳақида нима дейсан? Яъни Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида. У киши Аллоҳнинг бандаси ва пайғамбари еканлигига гувоҳлик бераман дейди. Енди қаранг да, ўтказиб қўяди деяпти. Деса дарров ақлингизга сиғмаяпти. Қанақа қилиб ўтказиб қуради? Қабр лаҳади кичкина бўлади ю деса, ҳозир айтяпмиз. У ғайб олами. Ақлингиз у йерга ишламайди, ақлингизни қуввати йетмайди. Сиз қабул қилиб қўйишингиз керак.

[4:45] Фаюқол у ул дур ила мақъадика минан нар, абдалака аллоҳу бихий мақъодан минал жаннат. Енди бояги иккита фаришта, бу кишини жавобини ешитгандан кейин, айтадиларки, унга, дўзахдаги ўрнингга қара. Аллоҳ сени ундан жаннатдаги ўринга алмаштирди дейишади ва барчасини кўрсатишади. Ҳоли набийни соллаллоҳу алайҳи васаллам файйиҳ роҳима жамият, ҳамма нарсани кўради. Енди кофир ўлса чи? Кофир қабулга қўйилса чи? Ва аммал кафироҳ вил мунофиқу фаяқулу ла адлий ма кун таъқул ма ақулу иннас. Енди кофирда ёки мунофиққа қабрида бояги иккита фаришта келиб, шу саволни сўраганида, бу киши ҳақида нима дейсан? Муҳаммад али саллаллоҳ ҳақида. Билмайман, дейди. Одамлар нима деса мен ҳам шуни дердим дейди.

[5:38] Шунда иккита фаришта унга билмадинг, ергашмадинг дейишади да, темир тўқмоқ билан шундай уришадики, у қаттиқ чинқириб юборади. Уни чинқириғини инсонлар ва жинлардан бошқа атрофдагиларнинг ҳаммаси ешитади. Муттафаақун алир. Агар ана шу қабрда азобланаётган кофир мунофиқларни, мушрик мажрусийларни азобланаётгандаги овозини ешитганда нима бўларди инсон тоифаси?

[6:08] Демак, инсон билан жиндан бошқа ҳамма жониворлар ана шу қабрда бўлаётган азобни овозини ешитишади. Иймон келтириб, солиҳ амалда қилган инсонлар Аллоҳ Таоло бу дунёда ҳам, охиратни аввалги босқичи бўлган қабрда ҳам собит қадам қилиш ҳақида оят бор, биродарлар. Мана Қуръонда Аллоҳ Таоло айтади: юсаб битуллоҳу ла динаа аъмен у белқовли сабити фил ҳаяти дунё ва фил ахирон.

[6:40] Аллоҳ иймон келтирган зотларни дунё ҳаётида ҳам, охират ҳаётида ҳам устувор сўз билан собит қадам қулур. Устувор сўз нима? Ла илаҳа иллаллоҳ, иймон калимаси. Баройиддин ҳозир розияллоҳу анҳудан, Пайғамбаримиздан ривоят қилади. Юсаб битуллоҳулладина аману бир қобли тҳабити ояти қабр азоби ҳақида нозил бўлган.

[7:07] Унга, қабрдаги одамга, роббинг ким дейилади? Роббим Аллоҳ дейди. Пайғамбарим Муҳаммад алайҳиссалом дейилади, дейди. Ўшандай дейиши, у зот азза ва жалланинг Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ҳам, охират ҳаётида ҳам устувор сўз билан собитқадам қилур деган сўзнинг маъноси деди. Мана шу оят қабрдаги Аллоҳ Таолони мўмин бандани қўллашига далил дейилади.

[7:36] Охиратни биринчи босқичи бу қабр ҳаёти, барза ҳаёти. Ана шу қабрга кирганда иккита фариштанинг саволларига Ла илаҳ иллаллоҳ деган жавоб билан мўмин одам собит туради. Нима дейишингни яхши билади. Чунки ҳозир айтаётганимиздек, у мана шу калимани тақозоси билан яшаган. Умар Насафий раҳматуллоҳ алайҳ ақойинун насафияда шундай дейди кофирларга ва баъзи осий мўминларга қабр азобининг бўлиши ҳамда итоат қилувчи мўминларнинг қабрда ҳузур ҳаловатда бўлиши, мункар ва накирнинг савол бериши симайи далиллар, яъни оят ҳадислари билан собитдир дейди. Шунинг учун сиз билан биз мўмин сифатида мана шунақа хабарларга иймон келтиришимиз керак бўлади. Ва ақлимиз билан идрок қилиб тушунишликка ҳаракат қилмаслигимиз лозим бўлади.

[8:31] Чунки ўйланиб кўрадиган бўлсангиз, соғлом ақл бу нарсани инкор қилмайди. Балки ана шу нарса содир бўлишлигидан ҳайратда қолади. Чунки қабрда ўлган одамни танасига руҳини яна қайтиши, дунёдаги ҳолатда қилиб бўлмайди. Руҳ билан танани бир бирига боғланиши уч даврга бўлинади, биродарлар. Мана танамиз бор, жасадимиз, унда руҳ бор, биз ҳаракат қилиб турган. Ва жонимиз бор уни ўртасида. Ана шу руҳ билан танани бир бирига боғланишлиги уч хил бўлади. Биринчиси, дунёдаги боғланиш. Дунёдаги ҳукмлар таналарга жорий қилинган, руҳлар унга тобе. Иккинчиси, барзахдаги боғланиш, руҳ билан танамиз қабрда боғланади. Ажратилди, ўлди инсон дунёда. Қабрга қўйилди, мана енди танасига руҳи киргизилади. Барзахдаги бўғланиш, барсақдаги ҳукмлар руҳларга тегишли бўлиб, таналар унга тобедир. Учинчиси, охиратдаги боғланиш. Қиёмат кунида ҳамма қабрлардан тургандан кейинги ҳукмлар еса руҳлар ва таналарнинг барчасига баб баробар жорий бўлади.

[9:46] Агар фикр қилиб кўрадиган бўлсак, мана шу қабрни жаннат боғларидан бир боғ бўлишлиги, ёки дўзах чуқурларидан бир чуқур бўлиш ҳақ еканлигини ақл инкор қилмаслиги маълум бўлади. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или ва лакум. Инналлоҳу ва малака таҳу ю саллу ана ала набий, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.

[10:16] Сафларини сал зичлоқ қилиб олсак, ташқаридаги одамларни
