# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 284 of 510
- Section: —
- Duration: 19 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/284
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/3zjlKFy_51g.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=3zjlKFy_51g
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/283.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/285.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:11] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наъҳамад у ҳувонасида, ин ҳувонасида ғофиру ва наъудҳу биллаҳи мин сурур яънфусина. Омин сайяти амалина, май яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мубиллала, воман юғилил ҳуфала ҳадиялала. Мана шадваллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Онашқод анна муҳаммадан абдуҳи ва расулуҳ, аммабард. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Сирожиддин али ибн усмон ал ўшини бадул амоли асарини ўқиётган едик. Бу ақида дарсларимиз. Еллик олтинчи байтга келдик. Еллик олти байтимиз биродарлар қиёмат кунида одамларнинг қўлларига намоён амалларини берилишлиги ҳақида.

[1:02] Сирожиддин ўша айтади во йўқ тол кутубу баъғдон наҳва юмна ва баъғдоннаҳва воҳмин ва шимали. Номайи амоллар баъзиларга ўнг томондан берилади, баъзиларга орқа ва чап томондан берилад. Назмий баёни айримларга номалар келар ўнг қўлдан, баъзиларига берилар орқа ва сўлдан. Қиз билан бизнинг еътиқодимизда, аҳли суннавали жамоани еътиқодида, қиёмат куни инсонларни қилиб ўтган амаллари, савоблари, гуноҳлари, ишлари ва сўзлари ёзилган битилган китоб қўлларига берилади деб еътиқод қиламиз.

[1:47] Қиёмат қойим бўлди, ҳамма йердан тирилиб чиқди, машъал майдонида турибди, шунда узоқдан тафсир китобларимизда келишича, қора булутга ўхшаган нарса кўринади. Қиёмат майдони биродарлар теп текис, худди бир ликопдек, текис бир майдон бўлади. Ўйдим чуқур бўлмайди. Қуёш ана шу бир минг яқин олиб тушириб қўйилади. Ҳамма ўзини терида, ўзидан оққан терга чўкиб туради.

[2:18] Узоқдан бир қора булутга олиб ўхшаган роса кўринади. Одамларни устига келади. Бу ана шу одамларнинг ҳаётда қилиб ўтган амалларини ёзиб турган фаришталарни иши, ана шу намоён амаллар бўлади. Китоблар бўлади. Ана шу намоюн амалларга бандаларнинг қилган амаллари ёзилган бўлади ва уларнинг қўлларига тарқатилинади.

[2:42] Бу намоён амалларни қўлга берилишлиги, ва одамларнинг қайси ҳолатларда бўлишлиги Қуръон оятларида сиз билан бизга баён қилинган. Ана шу намоён амалда инсон зоти ҳаёти давомида қилган ҳамма хатти ҳаракати, айтган ҳар битта сўзлар ёзилган бўлади. Қуръонда шундай дейилади. Астайду биллаҳ ва иннаҳ алайкум ла ҳафийин кироман катибин яъламунама тафалуъм. Ҳолбуки сизларнинг устингизда барча сўзингиз ва ишингизни ёдлаб турувчи фаришталар бор. Улар номайи амалга ёзувчи улуғ зотлардир. Улар сиз қилаётган ишларни билурлар. Йелкамизда иккита фаришта бор. Биздан содир бўлаётган ҳар битта сўз ва феълни ёзади. Ўнг томондаги фаришта савобли амалларимизни ва сўзларимизни ёзса, чап томондаги фаришта гуноҳ бўлган сўз ва амалларимизни ёзади.

[3:43] Кўринмаяпти ку домла? Кўринганда бунақа одам бўлмасдингиз. Агар йелкасида фаришта ўтирганини кўрганда одамлар, умуман бошқа одам бўлишар еди ҳамма. Бу ёзувчи фаришталарни Аллоҳ Таоло кероман катибин деди. Ҳурматли ёзиб турувчи бандалар. Аллоҳ Таолонинг наздида буларни ҳурматли бандали еканлиги мана маълум бўляпти. Имому Қуртўбе ушбу оят ҳақида устиларингизда кузатиб турувчи фаришталар бор маъносини англатади деган.

[4:19] Қиёмат кунида фаришталар, ҳамма инсонлар бир йилга тўпланганлардан кейин ҳар битта бандани қўлига китобини беришини мана айтдик. Бу ашаддий кофирлар бор, ва тақволи мўминлар бор. Номаълумоли мўминларни ўнг қўлидан олди томондан берилади. Бояги қора булут каби учиб турган нарса бу номаълумоллар, китоблар дедик. Учиб келади да, учиб келиб битта биттадан ҳар битта одамни қўлига апишиб қолади.

[4:56] Ибн Касирнинг тавсиясида мана шу ҳақида айтиладики, мўмин одамни олди томондан келади, ўнг қўлига пишади. Шунда кофир чоп қўлидан китоб олишлигини сезиб қолгандан кейин қўлини орқасига қилиб олади. Шунда китоб орқадан келиб туриб, қўлига пишиқ бўлади. Демак, чоп қўлида олади, орқа томонидан олади. Енди мўмин бўлган бир инсон дунёда калима келтирган, шу калима билан чиққан дунёдан ширк келтирмаган, аммо гуноҳ кўп бўлган. Тавба қилишликка улгурмасдан, ибодатга йиқилишга улгурмасдан ўлиб кетган. Фосиқ, гуноҳкор, лекин мўмин. Буларни ҳолати нима бўлади?

[5:42] Уламолар бу ҳақида икки хил сўзни айтишади. Биринчиси, уларга ҳам ўнг тарафдан берилади. Чунки иймони бўлмайди. Иккинчи фикр бу ҳақида, бу ҳақида гапирмаслик керак дейишади. Енди китоби, намойи, амоли ўнг қўлдан берилади деганлар ҳам қачон берилади ўғриларни қўлига китоб деган масалада икки хил сўзни айтишади. Биринчиси, дўзахга киришдан олдин берилади дейишади. Мана шу дўзахга келишдан олдин берилишлиги, дўзахда абадий қолиб кетмаслигини белгиси. Иккинчи сўз, дўзахдан чиққандан кейин берилади уларга китоб дейишади. Нима бўлганда ҳам, қайси гап тўғри бўлганда, қайсиниси афзалроқ бўлганда бизга муҳим емас. Муҳими бизга, мана шу дунёда турар еканмиз, шу номаъйи амалларимизни ичига савобли амалларни ёзилишига харид бўлишимиз керак.

[6:39] Номаъйи амоли ўнг қўлдан олганлар. Булар жуда ҳам осон ҳисоб китоб қилинади. Йенгил ҳисоб китоб қилинади ва жаннатга киради улар. Агар кимни, дейдилар Расулуллоҳ, ҳисоб китоби ростмана қилинса, албатта ҳалокатга учрайди. Бизни тилда қанақа бўлади? Конкретний ҳисоб китоб қилса, жиддий ҳисоб китоб қурадиган бўлса, сўров совол қилса, ҳеч ким нажотга еришмайди. Чунки Расулуллоҳнинг ҳадисларини еслаймиз шу ўринда.

[7:12] Неча юз йил ибодат қилган роҳиб, мана бу Исроилдан. Фақат ибодат қилганди. Ибодат қилганга тоғдусда яшаган. Тоғдусда ишлаган, битта булоқ бўлган, битта оно дарахти бўлган, кунда битта оно пишган, шу онорни йеган, одамларга аралашмаган, ғийбат қилмаган, булоқни ҳаққини йемаган, гуноҳ маъсият қилишига фурсат бўлмаган. Тўрт юз йил ёки беш юз йил ибадат қилган роҳи қиёмат бўлганда Аллоҳ Таоло уни жаннатга мени раҳматим билан киритинглар деди, фаришталарига. Ҳалиги роҳиб, йўқ, мени амалим билан киританглар деди. Чунки беш юз йил ибодат қилган. Аллоҳ азза ва жалла амр қилди, фаришталар ўлчашди. Уни қилган амалини савоби ва Аллоҳ Таоло унга берган неъматларнинг қилиниши керак бўлган шукри.

[8:04] Беш юз еллик ибодатни тарозини бир палласига қўйганида, битта кўзнинг шукри, адоси деган нарсадан оғир келмади. Битта кўзининг шукрини адо қилишликка беш юз лик ибодати йетмади. Мана енди адолат. Дўзахга киритинглар буни деди Аллоҳ Таоло. Додда турди. Парвардигор раҳматли ниман киритгин деди. Шунинг учун ким муноша қилинса, ким росмани ҳисоб китобга тортиладиган бўлса, албатта ҳалок бўлади. Жаннатга Аллоҳнинг раҳмати билан кирамиз. Дўзахга кофирлар Аллоҳнинг адолати билан келади. Адолат нима еди? Нимага лойиқ бўлса, шуни бериши. Агар қиёматга борганда биз нимага лойиқ билан бўлса дунёда, шуни берса, биз жаннатга кирмаймиз.

[8:55] Астайдувилла. Фа амма ман ути якита баҳу бия миниҳи фасавфа юҳа сабу ҳиса бан ясиро ва яъни қол ибу ила аҳлиҳи масъуруро. Бас кимнинг номайи амоли ўнг томонидан берилса, бас у осон ҳисоб билан ҳисоб китоб қилинажак ва жаннатга тушган ўз аҳли оиласига шод у хуррам ҳолда қайтажак. Китобингизни ўнг қўлингиздан олдингизми? Ютдингиз. Ҳисоб китобингиз жуда ҳам осон. Айтяпти. Кимни номайин, омони ўнг қўлидан берилса, уни ҳисоби йенгил бўлади. Номига мўминни амалларини ҳисоб китоби нима деса, фақат ўзига бир арз қилиб қўйиш, кўрсатиб қўйиш.

[9:47] Мана сени амалинг бўлди, кел ўрган жаннатга дейди. Мана шу оятни тафсирида, юбрикатсияда шундай нарса бор. Аллоҳ бир мўмин бандани олиб келади ва уни ўраб қўяди, ўзи билган тўсиқ билан. Ҳеч ким кўрмайди уни ичида нима бўлаётганлигини ва унга номаъёмоли берилади да, ўқи китобингни дейди. Ҳалиги мўмин китобини очади. Албатта ичида гуноҳи бор. Албатта гуноҳи бор, биродарлар, ҳаммамиз гуноҳкормиз. Бир қатор ўқийди савоб, бир қатор ўқийди гуноҳ. Икки қатор ўқийди савоб, икки қатор ўқийди гуноҳ. Қўйингки, гуноҳ билан савоб аралашиб қилинган. Гуноҳларни ўқиган пайтда ранги қочиб кетади. Савобларни ўқиганда ранги ўзига келади. Қўйингки тушса ҳар хил бўлиб турибди ҳалиги ўроқни ичида, тўсиқни ичида. Ҳеч ким кўрмаяпти уни нима бўлаётганлигини.

[10:41] Шунда Аллоҳ Таоло китобини ёпди банда. Банда ўқиб бўлди китобини, аҳволини нима еканлигини билди, Аллоҳ тўғри айтади. Кўрдингми китобингни? Кўрдим. Оқибати нималигини тушунди. Дунёда шу гуноҳларингни яширганманми? Дейди Аллоҳ. Ҳа, Парвардигор, яширгансан дейди. Дунёда яширганимдек, дунёда шарманда қилмаганимдек, бу йерда ҳам сени яшираман, шарманда қилмайман. Яна бир марта китобингни оч дейди. Енди очиб қараса, ичида биронта гуноҳ қолмаган бўлади.

[11:15] Шунда бояги фарда олинади тўсиқ, ҳали банда хурсанд бўлиб, ҳа, у муқроқ, у кетади дея, мана мени китобим, кўринглар. Мана кўринглар дейди. Шунинг учун, ёшлар, ҳеч ким кўрмаётган пайтда, телефонда нималарни кўраётганлигимиз, ҳеч ким кўтармаётган пайтида кимлар билан қанақа муомалалар қилаётганлигимизни ўзимиз биламиз. Роббимиз билади. Агар ана шу қилаётган гуноҳларимизни Аллоҳ Таоло дунёда яшириб, бизни шарманда қилмаётган бўлса, тўхтатайлик, уялайлик. Чунки Аллоҳ шарманда қилишликни хоҳласа, ҳеч ким кўрмайдиган жой бориб гуноҳ қиласиз, Аллоҳ битта одамни кўзига тушириб қўяди, ўзи билган йўл билан шармандангизни чиқариб қўяд. Уялайлик Аллоҳъдан.

[12:03] Бас кимнинг номайи амоли қиёмат куни ўнг томонидан берилса, бас у осон ҳисоб билан, ҳисоб китоб қилинажак ва ўз аҳлига шод у хуррон ҳолда қайтажак. Ёлғиз қолганда айтиб ўтиб олайлик. Иккиюзламачилик, риё, нифоқ бўлади.

[12:25] Қоракаларни, диндорларни, қўйингки, иймонда собит турган одамларни олдига келганда тақво режимини кўчат қиласиз. Уларни олдидан чиққандан кейин обичний режимни кўчат қиласан. Обичний режин расво. Манақада ажойиб нарса. Бир ишни қиляпсиз, шу тўғрими, нотўғрими? Илмингиз йўқ а? Битта шаблон бор. Ҳалигини қилсангиз, ҳалигина ишласангиз биласиз, илмли бўлиб қоласиз. Шу қилаётган ишингизни, солиҳ муомалаларни олдида қилсангиз, уялмайсизми? Уялмайсиз. Демак тўғри иш. Енди уяласизми? Демак нотўғри иши.

[13:06] Олмани уялмай юраверасиз. Нонни уялмай, чойни уялмай ичаверасиз. Сўфавуллоҳир бобомиз бу масала тўғрисида қанақа еътиқодда бўлишимиз кераклигини содда қилиб ёзиб қўйган екан. Билур гарчи жами ҳолимизни, юборур номаю амолимизни. Юборса номани раҳмат йўлидан, келар нома у қўлнинг ўнг қўлидан. Қиёмат кунидан номаю амолни беришлик Аллоҳ Таолога керак емас. Биз дунёда нима иш қилганлигимизни Аллоҳ Таоло билади. Фақат у нома ёмон бизга берилади, ўзимиз кимлигимизни кўриб қўйишлигимиз учун.

[13:50] Тушунарлими? Кўп менда кўриб қў, сен ўзи манақасан. Лекин шунақа бўлсанг ҳам жаннатга келавер деб Аллоҳ раҳматига олади. Ким Аллоҳ Таоло раҳматига олишни хоҳлаган бўлса, уни китоби ўнг қўлидан келади. Қизил юзлик булбул ҳам сарафроз, суюнганидан қилур ул банда овоз. Ўқинг номамни ей турғон ҳалойиқ, келибдир нома ихлосим ғалойиқ. Яна қайтариб айтамиз, сиз билан бизни ҳамма ҳолатимиз Аллоҳ Таолога маълум. У китобларни ёзиб, қиёматда қўлимизни беришликка Аллоҳ Таоло ҳеч қанақа еҳтиёж, муҳтожлиги йўқ. Фақат бандаларни ўзларини ўзлари ким еканлигини билиб олиш учун китоблар берилади.

[14:34] Мана шундай ўнг қўли билан китобини олган бахтли инсонлар, қўлига китоби тегиши билан ўзини саодатга, ютуққа бахт келишганлигини билади. Ва мислсиз хурсандчилик бўлади. Кўзларидан ёшлари оқади. Мана, мени китобимни кўринглар. Албатта мана шу кунга келишингга ишонардим дейди. Мана Аллоҳ Таоло айтади Қуръонда, истайди билла.

[14:58] Фа амма ман у тия китобаҳ у бия мени ҳи фаяқулу ҳа у муқра у китобия. Инни ронату анни мулақин ҳасабия, фаҳуа фии аишати родия, фии жаннатин алия. Бас ўз китоби, номайи, амоли ўнг томондан берилган киши айтавер. Мана, менинг китобимни ўқингиз. Дарҳақиқат мен ҳисоботимга рўбарў бўлишимга ишонар едим, рўбарў ўлишимни билар едимдир.

[15:28] Аммо Аллоҳга иймон келтирмаган, охирига иймон келтирманган, Аллоҳни буйруғидан узоқ бўлган фосиб фожирлар, фақат дунё ҳаётини, маишатини орзу қилганлар, буларга китоблари чап қўлидан орқа томондан берилгандан кейин улар айтади. Аммо кимнинг намойи омоли орқа томонидан берилса, бас ўзига ўлим тилаб қолажак ва дўзахда куяжак.

[15:56] Мана енди чап томондан китоб олган одам, китоби чап томондан орқадан қўлига берилгандан кейин, титраб ҳахшаб шўрим қуриди. Қанийди қўлимга китобим берилмаса деб пушаймон йеб қолади. Буни ҳам Аллоҳ баён қилади. Ва аммо мен ут я китобаҳ у бишим алихи, фаяқулу я лайтанинг лам ута китабия. Енди китоби чап томондан берилган кимса еса дер, еҳ, қанийди мени китобим қўлимга берилмаса? Қанийди китобим менга берилмаса? Валам адри ҳисабия, ҳисобим нима еканлигини билмасам, яълайтаха, каънатил қодия, қанийди ўша биринчи ўлим ҳамма нарсани йўқ қиладиган нарса бўлса еди? Бир марта ўлиб, йўқ бўлиб кетганимда зўр бўларди екан. Қайта тирилмасам бўларди екан. Ўша ўлим билан тугаганда зўр бўларди дейди. Ма ағна анний малия. Тўплаган молиб дунёйим асқатмади. Ҳалака анний султония. Салтанатим ҳам ҳалок бўлиб мендан кетди.

[17:00] Мана ўша кун албатта келади, ҳаммамизни рўпарамизга. Ўша кунга ҳар битта инсон боради. Ишонадими, ишонмайдими? Тан оладими, йўқми, ўладими бир куни? Ўладими, тамом. Уни у ёғига ихтиёр йўқ енди унда. Қабрдан чиқиши ҳам уни ихтиёри билан бўлмайди. Мақсадгоҳга келиши ҳам уни ихтиёрий билан бўл майди. Китобини қасд қўли билан олиш ҳам ихтиёри билон бўлмайди да. Аммо бу дунёда турганда ихтиёри қўлида.

[17:29] Савоб гуноҳ қилишни ўзини ихтиёрида, фисқ фужур ёки тақвога юришни ўзининг ихтиёрида. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак биродарлар, Аллоҳ азза ва жалла ўзини мўмин бандаларини ана шу китобларни ўнг қўлига беришлик билан хурсанд қилиб қўяди. Ва кофир, фожиа, фосиқларни китобларни чап қўлидан беришлиги билан қаёққа боришлигини хабарни бериб қўяди? Шунинг учун биз дунёда яшарканмиз, мана шу кунни есдан чиқариб қўйганлигимиз учун, ўлимни есдан чиқариб қўйганлигимиз учун жуда кўп ножоя хатти ҳаракатларга йўл қўйиб қўямиз. Бировни бир мансабини олишлик учун, бировни бир дўконини олишлик учу, конкурентни йўқотишлик учун ва ҳоказо, ҳоказо учун, агар мана шу ўлимни, мана шу қиёмат кунидаги шу ҳолатни агар есдан чиқармасдан ўзимизга еслатиб турадиган бўлсак, биродарлар, кўп қилаётган хато ишларимиздан тортилиб қоламиз, тақво йўлга юриб қоламиз.

[18:35] Сирожиддин ўша айтади, войи ўта олий кутубу баъғдон наҳва юмна ва баъғдоннаҳва гоҳлин ва шимали. Айримларга номалар келар ўнг қўлдан, баъзиларга берилар орқа ва сўлдан. Аллоҳ азза ва жалла ана шу қиёмат қойим бўлганда, номайи омилларини олди томондан, ўнг қўлидан оладиган бандалардан қилишлигини сўраймиз.

[19:01] Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳи ва малайки атаҳ ю соллу на алайҳи ва саллим. Я ю ҳалладина амару соллаллоҳу алайҳи ва салляму таслима. Вассалому алайкум.
