Maviza
—Қоралама20 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
19:54
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи нархматуҳу анастаъинуҳу анастаъфуру ва наъутуҳу биллаҳи мин ашъурур яънфусина ва мин саййиъати амалина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала ва ман юғилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашхаду алла ила ила аллоҳу ваҳидаҳул аш шарик ала ва нашхаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълими ва баракатуҳ.

Сирожиддин ўшининг бадул амалий асарини ўқияпмиз, биродарлар. Еллик саккизинчи байтга келдик. Еллик саккиз байтимизнинг мазмуни дуоларнинг таъсирлари баёни. Бу умматни орасида биродарлар адашган тоифалар, тирикларни, ўликларнинг ҳаққига қилган дуолари ижобат бўлмайди. Тирикларни ўтиб кетганларга қилган дуоларни фойдаси йўқ деган ташвиқотни, еътиқодни ёймоқчи бўлишган. Тирик одам, ўтиб кетган одамни ҳаққига дуо қилса, ёки қилган ўзининг савобли амалидан унга бир бағишласа, бу майитга фойдаси бўладими, йўқми? Шу масалани муолажа қиламиз.

Сирожиддин ўша айтади. Валидда авати таъфирун балиғун воқодиян фиҳи ашабу далали. Таржимаси дуоларни йетук таъсири бордир, гоҳида адашганлар уни инкор қиладилар. Назмий баёни дуоларнинг йетук таъсирлари бор, адашганларгина қиларлар инкор. Ҳозир ҳам бор.

Одамни қилган савобли амали фақат ўзини амалини фойдаси тегади, бошқаларни қилган амаллардан унга бормайди. Ўликларда ҳаққига дуо қилиб бўлмайди, қорона қилиб уларни савобини бағишлаб бўлмайди дейдиган тоифалар ҳозир ҳам йўқ емас. Мана бу масалада еътиқодимиз қанақа? Мана дуо луғатда илтижо, ўтинч маъноларни билдиради. Енди истилоқда еса дуо нима? Банда ўзини фақирлигини, ҳожатманлигини, мутойлигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ Таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишини сўраши дуо дейилади. Ўзини ожизлигини, заифлигини, муҳтожлигини Аллоҳ Таолога изҳор қилади ва менга фойда келтиришигини ва мендан зарарни даф қилишигини сўрашлик дуо дейилар екан.

Мусулмон одам қилган дуоларида ўзига ҳам, агар ўтиб кетганларда ҳақига қилаётган бўлса, уларга ҳам фойда йетади. Бизнинг еътиқодимиз шунақа. Шунинг учун мендан кейин уйимни чироғини ёқиб қолади деб умид қилади ота оналар. Шунақами? Енди дуони таъсирини борлигини адашган тоифаларга инкор қилишади. Бу матнда залолатдагилар деган сўздан мўтазилий фирқаси, тоифа назарда тутилган. Чунки мўтазилий тоифаси бу масалада аҳли суннага зид даъволарни қилган. Ва мана шу даъволарига Қуръон оятларини далил қилиб келтиришган.

Ажибда биродарлар. Наби соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳаётда шундай ўзини воқелигини топди. Қайси ҳадисида? Албатта Бану Исроил йетмиш бир фирқага бўлинади, бўлинди. Насронийлар йетмиш икки фирқага бўлинди. Мени умматим йетмиш уч фирқага бўланади деганлар. Ва фейлан йетмиш уч фрқага бўлунди. Ўзи аслида йетмиш уздан кўпроқ, йетмиш уч тадан кўпроқ, лекин ўша йетмиш уч тадан кейин пайдо бўлганлари ўзидан аввалги йетмиш уч тани биттасига бориб илашади. Шунинг учун йетмиш учта дейилди, точно чиқди. Ҳозирги кунда ҳам мана шундай бир завловатга кетган, адашган тоифалар маййикка қуръон ўқиб дуо қилишлик бидъат, фойдаси йўқ деган даъволарда қилишади да, ўзича ҳужжат далили бўлади буларни.

Ўзи еътибор бераётган бўлсанглар, яқин бир уч йилда буёғида далилингиз борми деган гап айтилмай қўйди шаҳримизда. Хотиржам бўлинглар, мотуридий ақидаси, ҳанафий мазҳаби бўйича кетарканмиз, ҳаммасини ҳужжат далили бундай емас, мана бундай бор. Фақат сиз билмасангизлар йўқ дегани емас бу. Мана енди дуоларни таъсирини инкор етадиган тоифалар бир қанча далилларни келтиришган, ўзларини еътиқодини тўғри еканлигига.

Аллоҳ таоло қуръонда айтади, истайди беринглар. Во аллай салил инсани ила ма саъна. Нажм сурасиз. Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина мансуб бўлур. Яъни, бошқача қилиб айтадиган бўлсак, киши ўзи қилган амалдангина фойдаланиши мумкин деган нарса бўляпти. Яна бошқа бир оятда, киши ўзини қилган яхши амаллари туфайли мукофотга еришса, ёмон қилмишлари сабабли жазоланиши баён етилган. Аллоҳ айтади, астайду биллоҳ, ла ҳа ма касабат ва алай ҳа мактасабат. Унинг касб етгани яхшилиги ўзига ва орттиргани ёмонлиги ҳам ўзигадир. Шунинг учун дейди бу тоифалар, мана шу оятлардан маълум бўляптики, ҳар битта кишини кўрадиган фойдаси бошқаларни қилган дуо хайрли ишлардан емас, фақат ўзини қилган ишларидан бўлади. Бу еса дуоларнинг таъсири йўқ еканлиги далолат қилади дейишган.

Демак, бу мўтазилий тоифаси ва шунга ўхшаган адашган тоифалар иккита оятни келтириб туриб, иккала оятдан маълум бўляптики, банда ўзини амалидангина фойда олади ва ўзини қилган амалидангина зарар кўради. Демак, бу оятда, иккала оётда далолати унга қилинган дуоларни унга фойдаси йўқ дейишди. Енди шундан бошқа нарсани ешитмасангиз, шуни тўғри деб кетаверасиз.

Енди аҳли сунна вал жамоанинг далилларини ешитганингиздан кейин солиштирасизда, аҳли суннанинг далили кучлироқ еканлигини англайсиз. Ей биродарлар, бизни бу юрт гумуроқлар юрти емас. Бу Бухорий, Термизий, Сирожиддин ўши, Бурхониддин Марғилоний, Имом Сарахсийларни юрти. Ислом умматига динини таълим берган уламолар мана шу юртдан чиққан. Тушунинглар. Юз еллик йил бўлгани йўқ исломда пайдо бўлганига. Ўн бешинчи асрда яшаяпмиз.

Йер юзида шу кунгача яшаб ўтган енг забардаст уламолар саналса, юзта деб. Шундан ўттиз таси бизни Мовароуннаҳрдан бўлади, ўрта осиёдан бўлади. Тушунарлими? Минг йил, бир минг икки юз йилдан бери бу юртни уламолари умматга динини таълим берган. Мана енди аҳли суннавал жамоанинг уларга берган раддиялари. Дуоларнинг таъсирларини инкор детувчиларга раддиялар.

Дуоларнинг таъсирини инкор қилувчилар келтиришган юқоридаги ва ундан бошқа далилларга батафсил жавоб берилган. Талихий си шарҳа ҳақидату таҳовий китобида шундай дейилади. Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина мансуб бўлур маъносидаги оятда баён қилинганидек, ҳақиқатда инсон ўз саъй ҳаракати ва яхши феъл атвори билан дўст орттиради, уйланиб бола чақали бўлади, инсонларга меҳр муҳаббат кўрсатади, кўплаб яхши амалларни қилади.

Ана шу қилган яхшилигини кўрган одамлар ҳаққига дуо қилади. Ўтиб кетган бўлса шу одам, бояги топган дўстлари дуо қилади. Ўтиб кетган бўлса шу яхши иш қилган одам, бола чақаси дуо қилади. Демак, ана шуларни қилаётган дуолари ҳам шу одамни ўзини касби. Ўлиб кетган одамга бирор лаънат ўқиётган бўлса, қилган иши учун лаънат ўқийди. Демак, ишидан зарар кўряпти. Енди ўтиб кетган бўмаса Аллоҳ раҳмат қилсин. Шу биродаримиз мана шунча яхшилик қилган деётган бўлмаса, унинг дуоси ҳам, тирик одамнинг дуоси ҳам ўтиб кетган одамнинг амали ҳисобланади.

Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам ўзингизни амалингизми? Шу нарса учун дуо қилишяптими? Демак, ўзингизниамалингиз шу дуоям. Яна китобда давом етилади. Шунга кўра, инсонлар уни яхшилик билан еслаб, унга Аллоҳ Таолодан раҳмат сўраб дуо қилишса, қоат ибодатларнинг савобларини унга ҳадя қилишса, буларнинг барчаси бировники емас, аслида уни ўзини саъя ҳаракатининг натижаси бўлади.

Бир одам масжид қуриб қўйди. Орқасидан одамлар дуо қилишди. Масжид қургани учун дуо қилишди, демак, бу дуо ўзини қилган амали бўлади. Агар шу ишни қилмаганда, биров дуо қилмас еди. Биров бир кавлаб қудуқ чиқариб берди бир шаҳар ёки қишлоқ аҳлига. Ўтиб кетгандан кейин одамлар дуо қиляпти. Мана шундай бир хайриятни қўйиб кетди. Уларнинг дуоси нима учун? Шу одамни қилган амали учун. Бинобарин қилган амали ва ундан қилинган орқасида дуо, унга нима бўлади?

Фойда қилади. Нима керак бардомдан шу нарсаларни ўзи? Шу дуо қиляпти деб қўйсангиз бўлмайдими? Йўқ бўлмайди. Чунки жа ақлли бўлиб кетдик. Далилни сўрайдиган, ота боболаримизни минг йилдан бери қилиб келаётган ибодатларини бидъатга чиқарадиганлар кўпайиб кетгани учун гапиришга мажбур бўляпмиз. Биродарлар, Аллоҳни қанақа зот еканлигини танишимиз учун бизга Қул ҳу валлоҳу аҳад сураси йетар еди а?

Айтинг, у Аллоҳ ягонадир, Аллоҳ беҳожжаттир, туғмаган, туғилмаган, ҳеч ким Аллоҳга тенг емас. Бўлди. Шу билан тугади. Аллоҳ ҳақида бошқа савол йўқ еди. Нима? Кейин чиқдими? Аллоҳ қайерда? Аршга истеъфо қилди, қанақа қилиб истеъфо қилдинг? Аллоҳни қўли бор деяпти, қўли қанақа бўлади? Кўпайиб кетдими? Керакмиди бизга шу нарса?

Керак емас еди а? Енди шунга ўхшаган одамларни еътиқодида қилаётган амалларда шўрғага солиниб қолаётганлигини кўрганимиздан кейин шу тафсилотларни ўқиб, сиз азизларга баён қилишга мажбур бўляпмиз. Ана шу нотазийликларнинг ёки дуонинг таъсири йўқ деган оқимларнинг иккинчи далилига келсак. Улар айтишган еди, ла ҳа ма касабат ва алай ҳа мактасабат. Уни касб етган яхшилиги ўзига ва орттиргани ёмонлиги ҳам ўзига, оят ҳам юқоридаги оят каби бўлиб, ҳар бир киши ўзининг қилган яхши ишининг самарасини кўради, қилган маъсиятига кўра жазоланади каби маъноларни ифодалайди. Яъни ҳар ким екканини ўради. Шунингдек, агар мағфират сўраб дуо қилишни фойдаси бўлмаганида, мағфират сўташга Қуръонда буюрилмаган бўлар еди.

Қуръон каримда Аллоҳ Таоло гуноҳимни кечиргин деб сўрашлик кераклиги ҳақида оятлар бор. Мағфират сўрашликка буюрилганмиз биродарлар. Астағфируллоҳ. Фанам анна ҳула илаҳ илаллоҳу астағфируллидан бекка валил мулминина вал мулминат. Муҳаммад сўрасин. Бас, ей Муҳаммад алайҳиссалом, Аллоҳда ўзга илоҳ йўқ еканини билинг, ва ўзингиз учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг гуноҳлари учун мағфират сўранг. Мана дуо қилинг деяпти Пайғамбаримизга Аллоҳ Таоло. Яна, ўтиб кетган одамларни ҳаққига қилинган дуоларда яхшилик, манфаат, фойда бўлмаганида, ўша ўтиб кетган оламларда еслаб дуо қилган одамлар Қуръонда мақталмаган бўларди. Ўзидан аввал иймон билан ўтган кишиларни ҳаққида дуо қилганларни Аллоҳ Қуръонда махтаяпти. Аслида беринглар. Ва ладина жа у мин бадииҳим яқулуна, роббан авфир лана вал ихвани на ладина сабоқу на бил иман. Ва ла тажи алфе қулубина ғилла лиладина аману роббана иннака рауфур роҳим.

Улардан кейин дунёга келганлар, ей Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Иймон келтирилганларга нисбатан қалбимизда нафрат пайдо қилмагин. Ей Роббимиз, албатта Сен шафқатли меҳрибонсан дерлар. Яъни бизни мағфират қилгин ва биздан аввал иймон билан ўтганларни ҳам мағфират қилинг деяпти. Шуларни Аллоҳ Таоло мақтаяпти. Ўлганларни ҳақига дуо қилиб бўлмайди. Улар ўзларини қилган амали билан кетди. Ҳаммани амали ўзига буюради. Бировни қилган амалидан ўтиб кетганларга савоб йўқ, деётган тоифалар адашганлар.

Яна биродарлар, вафот етиб кетган одамни жанозасини ўқишлик тирикларга вожиб. Жаноза нима? Жаноза дуода. Парвардигор, тирикларимиз ҳам, ўликларимиз ҳам мағфират қилгин. Каттамизни ҳам, кичигимизни ҳам, еркагимизни ҳам, аёлимизни ҳам, ҳозиримизни ҳам, ғойибимизни ҳам, нима қилгин? Жаноза нима екан?

Жаноза намози асли саноат, саловат айтиш билан биргаликда. Ей Аллоҳим, бизларни тилингларимизни ҳам, ўликларимизни ҳам мағфират қилгин деган дуо. Агар дуо қилишни биронта фойдаси бўлмаган еди ўтиб кетганларга, жаноза ўқиш ҳам вожиб бўлмас еди. Енди мана шу далилларни ҳаммасидан дуоларнинг таъсири борлиги кўриниб турибди. Шунинг учун инсон вафотидан кейин ўзини ҳақига хайрли дуолар қилинишига сабаб бўладиган амалларни қилишлик керак бўлади.

Дуо бандага бу дунёда фойда келтириш, ундан зарарларни даф қиладиган енг кучли сабаб еканлигини билишлик керак. Қуръонда баёни бор буни. Ва қол роббукумуди оний астажиблакум. Роббингиз деди, менга дуо қилинглар, ижобат қиламан. Албатта менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолларида жаҳаннамга келаверлар. Ғофур сураси. Инналладина ястакберуна ан ибадатинг. Менга ибодатдан кибр қилганда жаҳаннамга киради деб. Шу йердаги ибодатдан мурод дуо. Дуо.

Ибн Касир мана шу оят ҳақида Аллоҳ Таоло бандаларини ўзига дуо қилишга даъват қилган ва ўз фазли марҳамати билан қилган дуоларини албатта ижобат етишга кафолат берган деган. Дуода таъсири бор еканми? Дуода таъсири йўқ, тирикларга ҳам, ўтиб кетганларга ҳам. Ўшанинг учун бизникилар доим дуо қилиб келган. Ҳар овқат йеб бўлгандан кейин дуо қилиб ота онам деган, устозларим деган дуо қилиб келган.

Оят каримани давомидаги ибодатдан кибр қилганлар бу дуо қилишдан такаббур хиллик қилганлар деб таъсир қилинган. Биз дуо қиламиз биродар. Ота бобомиз дуо қилган, биз дуо қиламимиз. Солмонов форсиялари ривоят қилинади. Мана дуо ҳатто қазойи қадрни ўзгартиради. Тақдирни ўзгартирадиган сабаблардан биттаси дуо. Абдуллоҳи нурма розияллоҳу анҳу дуо қилар екан. Фарвардигор, агар мени тақдиримга бахтсизлардан деб ёзиб қўйган бўлсанг, уни ўчириб, бахтлилардан деб ёзиб қойгин. Саодатмандлардан, бахтлиллардан деб ёзиб қургин деб дуо қилар екан'. Мана шу суннатнинг енг билимдони бўлган у соҳиби.

Солимали фурсидан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз айтганлар. Ла яруддул қадо илла дуо, ва ла язидуфил умри иллал бир. Имом Термизир вой. Қазони фақатгина дуо қайтаради. Бир инсонни пешонасига бало, мусибат ёзилган бўлса, у дуо қилса ўзи ва уни ҳаққига ҳам дуо қилса одамлар, Аллоҳ сақлагин паноҳингда шу балони нари қигинда дуо қилса, ана шу дуо тақдирни ўзгартирадиган сабаблардан. Ростини айтадилар, умрни фақатгина яхшилик зиёда қилади.

Демак, биродарлар, солиҳ амаллар саодатга еришиш учун азалий сабаблар бўлса, ёмон амаллар бадбахт бўлишлиги учун азал сабаблардан ҳисобланади. Яна кишини гўзал хунуклик бўлиши, сийлак рақамли ўрнига қўйишлиги, яхши амалларни қилишлиги, булар азалий сабаблер қаторига киради. Ана шу сабаблар қойилиб қилинган пайтда, ўша сабабга боғланган ишлар ҳам юзага чиқади. Имомутаҳобий шундай дейди. Тирикларнинг дуо ва садақаларида ўликлар учун манфаат бордир. Аллоҳ Таоло дуоларни қабул қилади ва ҳожатларни раво қилади деб еътиқод қиламиз.

Бу имомутаҳобини гапи. Қайтарамиз. Тирикларнинг дуо ва садақаларида ўликлар учун манфаат бордир. Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилади ва ҳожатларни раво қилади деб еътиқод қиламиз. Хулоса шу. Дуони шу дуони қилаётган инсонни ўзига манфаати бор. Дуо қилаётган одамни дуосидан, агар ўтганларда ҳақиқий дуо қилаётгандек бўлса, уларга нима бор? Манфаат бор.

Ибн ато аллоҳ сикандарий раҳматуллоҳу алайҳи ҳикамул атояда мана шу дуони ижобат бўлиш ҳақида ажойиб гапни гапирган. У киши айтади дуода бардавом бўлсангда бериш муддатининг кечикиши умидингни сўндирмасин. Узоқ йиллар дуо қилдинг, беравермади. Узоқ дуо қилдинг, береравермади. Умидинг сўнмасин. У зот сенга ўзи ихтиёр қилган нарса тўғрисида ижобат қилишга кафолат берган, сен ихтиёр қиладиган нарса тўғдрисида емас.

Аллоҳ ўзи хоҳлаган нарсани бераман деб кафолат берган. Сен сўраган нарсани албатта бераман деб кафолатс бермаган. У киши айтади яна, у зот сенга ўзи хоҳлагани вақтида ижобат қилиб қилишга кафола берган, сен хоҳлаган вақтда емас. Тушунарлими? Дуода узоқ бўлдинг, бермади. Тушкуники тушма. Аллоҳ сен хоҳлаган нарсани бераман деб кафолат бермаган. Ўзим хоҳлаган нарсамни бераман деб кафолатлаган ва сен хоҳлаган пайтда ижобат қилиш кафолатини бермаган. Ўзи хоҳлаган пайтида ижобат қилиши кафолатини берган.

Еллик саккизинчи байт вали даъвати таътирун балиғун вақадниям фииҳи ашабу доланинг. Дуоларни йетук таъсири бордир, жоҳида адашганлар уни инкор қиладилар. Назмий баёни дуоларнинг йетук таъсирлари бор, адашганларгина қиладилар инкор. Ақулу қовли ҳаъда, астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малайкатҳу ю салун ала набий, я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслима, вассалому алайҳи

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)