# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 286 of 510
- Section: —
- Duration: 8 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/286
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/IGJpQxOmbnk.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=IGJpQxOmbnk
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/285.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/287.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин аш ғурури ампусина. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фала мудиллала. Ва ман юзли ҳунҳ фала ҳадияла. Ва на шадвала илаҳи иллаллоҳу ваҳидаҳулар шарикала. Ва на шадў анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва муракату.

[0:32] Сирожиддин ўшининг бадул амалий асарини ўқиётган едик. Бугун еллик тўққизинчи байтни ўқиймиз. Еллик тўқсонинчи байтимизнинг мавзуси дунёнинг йўқдан бор қилингани. Сирожиддинўша айтади ва дуня на ҳадитҳун ва ҳайюлла адимул каун фасма бижидидали. Таржимаси дунёйимиз йўқдан бор қилингандир ва Ҳайюлло еса бўлмаган нарсадир. Буни сен шодлик билан ешитгин. Назмий баёни дунёмиз яратилган Ҳайюлло еса шодлик билан естҳитгин бўлмаган.

[1:18] Баъзи жоҳил файласофлар Ҳайюлло ҳар бир нарсанинг асли, бутун олам Ҳайюллоҳ деб аталадиган бирламчи моддадан вужудга келган, уни биров яратмаган, деган фикрни илгари суришган. Бу калима асли юнонча сўз бўлиб, асл, асос ва модда каби маъноларни билдиради. Жумҳур файласуфлар Ҳайюллоҳни қадим жавҳар, ёки бирлашиш ва ажралишни қабул қилувчи қадим нарса деб ҳисоблашган. Бу байт ана шу жоҳилларни даъволарига раддия сифатида ёзилган.

[2:00] Уларнинг қўштирноқ ичидаги илмий даъволари мусулмонлар томонидан кескин рад етилган. Чунки бу гапни айтаётган киши оламни қадим деётган бўлади. Яъни олам ўз ўзидан бор бўлган деган бўлади, Аллоҳ Таоло бутун борлиқни ўзи яратгани тўғрисидаги хабарларни рад қилган бўлади. Енди бунда инкор етиш ўз ўзидан куфр ҳисобланади.

[2:26] Ҳақиқий мусулмон киши ҳамма нарсаларни Аллоҳ Таоло йўқдан бор қилган деган тушунчада бўлади. Ўша раҳматулло али ушбу бирламчи модда тўғрисида қандай еътиқодда бўлиши кераклигини ҳисса қилиб, ҳаёллар бўлмаган нарсада баён қилиб қўйган. Қуръони Каримда осмонлар у йердагиларни ҳаммаси, хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, Аллоҳ Таолони белгилаб қўйган қонунига бўйни синиб яшаши, борлиқдаги ҳеч нарса ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмагани, балки ҳамма нарсаларни яратувчиси Аллоҳ еканлигини баён қилган. Мана, бир қанча оятлар ўқиймиз. Истайду биллаҳ. Валиллаҳи язжуду ман фисс самавати вал арде тов анво карҳа, ва делалуҳум бил ғудуми вал асол.

[3:22] Осмонлар ва йердаги барча жонзот ва уларнинг соялари хоҳ ихтиёрий, хоҳ мажбуран ертаю кеч саждани Аллоҳга қиладилар. Яъни осмондаги йердаги ҳамма нарса, ўзлари ҳам, соялари ҳам хоҳласин, хоҳламасин Аллоҳга сажда қилади. Астағфируллоҳ, қул марроббу самавати вал арди қулинглар. Қул афат тақат тун мин дуниҳи авлия ала ямникун алайҳ афусиҳим нафъмал аддор ро. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг. Осмонлар ва йернинг парвардигори ким? Яна ўзини айтинг, Аллоҳ деб жавоб қилинг. Бас, уни қўйиб, ўзларига на фойда ва на зарар йетказишга қодир бўлмайдиган бут санамларни доступдингизми денг.

[4:15] Кейинги оят. Астайдубиллаҳ. Қул ҳал яставил аҳмовал басир, ам ҳал тасдавил зулматова нур, ам жаълу лиллаҳи шўрака аҳола қука холқихи, фаташаба ҳал холқу алихий. Яна айтинг, кўр гумроҳ билан, кўрувчи ҳидоят топган киши баробар бўлурми? Яъни кўзи очиқ одам билан кўзи кўр одам баробар бўладими? Гумроҳ билан ҳидоят топган одам баробар боладими? Ёки зулматлар билан нур баробар бўлаверми? Ё улар Аллоҳга унинг яратиш каби ярата оладиган бутларни шерик қилиб олишган ва улар ҳам яратганлару, сўнгра уларга икки яратиш ўхшаш бўлиб қолдими?

[5:01] Қулинглар ҳу ҳоли ҳу кул ли шай. Айтинг, Аллоҳ барча нарсани яратувчисидир. Яъни нимаки бор бўлган бўлса, Аллоҳ яратган уни. Ваҳуал ваҳидул қоҳа ва у танҳо ва ғолибдир. Яъни осмон ва йер аҳлларини ҳаммаси хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, Аллоҳга бўйин синишдан бошқа иложи йўқ. Ҳасан раҳматулло алик ғоят ҳақида айтади, мўмин киши Аллоҳ таолога ўзини хоҳиши ихтиёри билан бўйин синган ҳолда сажда қилади. Кофир еса даҳшатга тушган ва чорасиз қолганда мажбуран сажда қиларди, деган. Шунингдек, уларни соялари ҳам кунни аввалида ва охирида сажда қилади.

[5:49] Бу оятда коинотдаги ҳамма мавжудотни, ҳатто одамларни сояларини ҳам ўзига сажда қилишга бўйнини сулдириб қўйган зотни буюклиги хабар берилган. Оят каримани давомида кўр гумроҳ билан, кўрувчи, ҳидоят топган киши баробар бўлурми дейилган. Бу йерда кўзи кўрдан кофир киши, ирода қилинган. Кўрувчидан бўлса, мўмин киши ирода қилинган. Зулматлардан залот йўллари, нурдан еса ҳидоят ирода қилингани. Умумий маъно шуки, кўзи кўл билан кўрадиган, зулмат билан нур баробар бўлмаганидек, ҳақиқат нурини кўрадиган мўмин киши билан бу нурни, зиёни кўра олмайдиган кофир ҳеч қачон баробар бўлмайди. Шунга кўра, шариатда берилган хабарларни тасдиқлаш, ҳақиқат зиёсини кўриш, бу хабарларни инкор қилиш бўлса, мана шу зиёни кўролмасликдир.

[6:54] Абу Мансур Мотирудий бобомиз таъвилот аҳли сунна тавсияда қуйидагиларни ёзган. Дунёдаги нарсалар иккита нур орқали, қалб нури ва ҳаводаги нур орқали кўринади. Кофир кимсанинг қалб нурини зулмат тўсиб қўйгани сабабли, Қуръоннинг нури ва шифосини кўра олмайди. Мўмин еса, уни шифосини ва нурини, иймонни нури орқали кўради.

[7:26] Демак, биродарлар, Аллоҳ азиз ва жаллоҳ бу борлиқни ўзи яратган. Йўқдан бор қилган, ана шу файласуфланаётган Ҳайюллоҳ бирламчи модда йўқ нарса. Ва дуняна ҳадийфун ва ҳайюла адимул каул фасма бижидидали. Дунёмиз йўқдан бор қилингандир ва Ҳайюллоҳ еса бўлмаган нарсадир. Буни сен шодлик билан ешитгин. Назмий баёни. Дунёмиз яратилган Ҳаюллоҳ еса шодликлар ешитгин бўлмаган нарса. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳую саллун ала набий, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълиху баракатуҳ.
