# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 288 of 510
- Section: —
- Duration: 23 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/288
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/fdnhF499Kw0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=fdnhF499Kw0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/287.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/289.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи инаҳматуҳу онас таъинуҳу онас тафшируҳ ва наъруфуллаҳи мин шуърури ан фурсина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мубиллала ва ман югурил ҳуфала ҳадиялала ва нашадвал ла илаҳа иллаллоҳу ваҳидаҳуҳу ла шарикала. Ва нашқадам анна муҳаммадани абдуҳи ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Олтмиш биринчи байтнинг мавзуси мўмин банданинг дўзахда абадий қолмаслиги баёни. Намоз ўқимасдан ўлган одам жаннатга кирадими, кирмайдими? Маст ҳолда ўлган одами жаннатга кирҳадими, кирмайдирми? Сутхўр одам жаннатга келадими, кирмайдими? Кирмайди. Нима учун? Бу гуноҳ кабира қилган.

[0:56] Га ўхшаш гапларни ешитгансизлар. Фалончини отаси маст ҳолда ўлиб қолибди. Енди дўзахга кетди. Йўқ, акалар. Келинглар, билмаган нарсамизни гапирмаймиз яхшиси. А? Мана аҳли суннавал жамоанинг еътиқоди қандай? Бир одам гуноҳ кабира қилиб, тавба қилмасдан ўлиб кетди. Ароғиз олти бор еди, шуни устида ўлиб кетди. Пешонаси бир марта сажда кўрмади, ўтиб кетди. Нима бўлади?

[1:25] Сирожиддин ўша айтади ва тул иманинг ла ябиқому қийман, беш шу умирдан би фида ришти алей. Мўмин банда гуноҳ зарари туфайли алангаланиб ёниш диёрида муқим ҳолда боқий қолмайди. Нажмий баёни, осий мўмин доимо қолмас абад ҳеч, алангали диёрдан чиқар ерта кеч.

[1:55] Аҳли суннавал жамоа мазҳабига кўра, гуноҳи кабираларда қилган мўмин киши, шу гуноҳлардан тавба қилиб улгурмасдан ўлиб кетган бўлса, дўзахда абадий қолмайди. Мана шу хулосамиз. Бундай кишилар қилган гуноҳларига яраша жазоланиб, кейин қалбида озгина иймони бор бўлганлиги учун улар дўзахдан чиқарилади. Булар ҳақида ҳадисларда хабар берилган. Расулуллоҳ айтадилар, яҳружи қовмун минан нар. Бир қавм дўзахдан чиқади. Бешафати муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам. Муҳаммад алайҳи вассаломнинг шафоатлари билан. Файёдаҳулу унал жаннат, жаннатга кирадилар. Юсамна уна жаҳаннамиййе. Улар жаҳаннамийлар деб номланади.

[2:48] Демак, гуноҳлари кўплигидан тавба қилиб ўтиб кетмасдан, шу дўзохга киришни гуноҳи туфайли, шу гуноҳларига яраша азобланганидан кейин, ёки кимларнидир шафодатига ега бўлгандан кейин Жаҳаннамдан улар чиқади. Имом Муборакҳорийни Туҳфатул Аҳвазий китобида шундай шарҳ берилади. Жаҳаннамийлар дейилди. Ушбу ном уларга атоқли от бўлиб, Жаннатга кирганда ҳам ўзгармаган бўлади. Ҳофиз Фатҳда қуйидагиларни келтиради. Насоий Амр ибн Амрнинг Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Жаннат аҳли, оновулар Жаҳаннамийла дейишганида, Аллоҳ Таоло айтадики, улар Аллоҳни озод қилган бандалари. Имом Муслим бу ҳадисни бошқа йўлдан ривоят қилган, ўша ривоятда улар Аллоҳга дуо қилади. Аллоҳ улардан ушбу исмни кетказади деган лафзни Имом Муслим нима қилади, келтиради. Шу зиёда лафзи бор.

[3:53] Жазо соқит қилинишига сабаб бўлган ишлар бор. Инсон дунёда катта гуноҳларни қилди. Енди шу гуноҳ соқит бўлади жазоси. Унга бир қанча ишлар сабаб бўлади. Биринчиси тавба. Инсон мўмин банда қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган бўлса, иймонга қайтиб солиқ ишларини қилган бўлсак, унга жаннат ваъдаси берилган. Астай деб беринглар. Илла ман таъба ва амана ва амила солиҳам. Фа ула ака ядухулунал жанната ва ла юламуна шая.

[4:30] Марям сўрасин. Илло иймон келтириб, езгу ишларни қилган зотларгина бундан мустаснодир. Бас улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас. Жазо соқит бўлиши учун биринчи сабаб, тавба. Бандани ўзини тавба қилиши. Бир умр арағишда умрини бир қисмига борганда тўхтатди, тавба қилди, солиҳ амалга кирилдими, демак шу ичгани учун жазо олмайди. Иккинчи сабаб, истиғфор. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламайди. Астайтибилла, вамаакан аллоҳу муаддибаҳум ваҳум яс дағфирун. Улар бояги гуноҳкорлар. Истафо айтиб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азоблагучи емас.

[5:24] Биринчи шарт талба, иккинчи шарт истиғфор. Мағфират нима? Истиғфо сўраш нима? Гуноҳларни зараридан сақлашни ва уларни беркитишни сўраб ёлворишлик истиғфор дейилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу машҳур истиғфолардан бири астағфируллоҳу ал адин, алладийла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюму ва атубу илайҳ. Буюк Аллоҳъдан мағфират сўрайман. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургушидир. Унга тавба қиламан. Тавба, истиғфор. Учинчи иш.

[6:06] Гуноҳларнинг жазоси берилиши соқит бўлиши учун учинчи сабаб, яхши, солиҳ амаллар. Аллоҳ таоло айтади Қуръонда, астайтиб белла, иннал ҳасанати юдихибна саййъат. Албатта ҳасанотлар саййъатларни кетказади. Бир инсон бир гуноҳ иш қилиб қўйди, бировни хафа қилиб қўйди. Қўйингки бир гуноҳ ишни қилди, ғийбат қилиб қўйди. Орқасидан савобли иш қилса, дарров шу қилган гуноҳи ювилиб кетади. Бинобани жазоси ҳам йўқ бўлади буни. Пайғамбаримиз айтадилар, иттақиллоҳа ҳаин сув маъкунда. Ва отби ис саййи атал ҳасаната там ҳувҳа. Абу Сарғуф олийдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз айтдилар, қайерда бўлсанг ҳам Аллоҳда тақво қил.

[6:51] Ёмон ишга уни ўчирадиган яхши ишни ергаштиргин, инсонларга гўзал хулқ билан муомала қилгин. Тушунарлими? Бир гуноҳ ишни қилди бир мўмин, орқасидан бир савобли ишни қилиб қўйса, бояги савобли иш гуноҳда нима қилади? Ювиб ташлайди. Биринчи сабаб. Тавба, истиғфор, солиҳ амаллар. Тўртинчиси, дунёвий мусибатлар. Дунёвий мусибатлар. Мусулмон одамни бошига бир мусибат келса, у соғлигини йўқотдими, молини йўқотадими, қўйингки унга мусибат келди, ёқмайдиган иш. Мана шу мусибат туфайли ҳам Аллоҳ Таоло унинг хатоларини ювиб юборади. Расулуллоҳ айтадилар: ма юсуф ибул муслиму мин насобин, вала васобин, вала ҳаммин, вала ҳузнин, вала ада, вала ғомин, хатта шавкати юшай куҳа, илла каффар аллоҳу беҳа мин хотаям.

[7:56] Мўминга дедилар: Расулуллоҳ. Бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми йетса, ҳатто тиканг кириб оғритса ҳам, албатта Аллоҳ хатоларига каффорат қилади. Ва Аллоҳ Таолони меҳрибонлигини қаранг биродарлар. Оёғингиз қайрилиб кетди, жонингиз оғриди. Қўлингизга бир зирава келиб кетди, жонингиз ачишди. Омбур билан қисиб олдингиз қўлингизни. Атвёрка жилиб кетди, қўлингизда нима қилиб қўйди, жароҳатлаб қўйди. Аллоҳни меҳрибонлигини қаранг. Бандам қийналди, озор чекди деб туриб гуноҳини юборар екан. Бу фақат мўминга.

[8:38] Қилинган гуноҳларнинг жазоси соқит бўлишлигининг биринчи сабаби тавба. Истиқфар, солиҳамалар, дунёвий мусибатлар. Ей Худо, мен сенга нима ёш олдим деган гап мусулмоннинг гаписи емас бу. Пайғамбаримиз айтадилар, мўминнинг иши ажабланарли. Яъни ҳайрон қоласан мўминнинг ишига. Яхшилик йетса, шукур қилади, савоб олади. Ёмонлик йетса, сабр қилади, яна савоб олади. Бу фақат кимга берилган? Сиз билан бизга, мўминларга.

[9:14] Бешинчи сабаб. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари. Парвардигор ота онамнинг гуноҳини кечиргин, Парвардигор фалончи биродаримнинг гуноҳини кечиргин, Парвардигор устозларимнинг гуноҳини кечиргин, мағфират қилгин. Бор а? Бизни еътиқодимизда мана шу истиғфор ўтади.

[9:37] Истадибилла. Ва ладина жа у минбадихим яқулуна роббана ғфирлана вали ихвани налладина сабоқуна бир ийман. Ва ла тажи алфий қулубина ғилла ли ладина аману роббана иннака рауф роҳим. Улардан кейин дунёга келганлар, ей роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин. Иймон келтирганларга нисбатан қалбларимизда нафрат пайдо қилмагин, ей роббимиз, албатта сен шафқатли ва меҳрибонсан дерлар. Яъни Аллоҳ Таоло ўзидан аввал ўтган муъминларнинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ муъминларни моқтаяпти бу Ҳашир сурасида.

[10:24] Тушунарлими? Дуо қилиш бор еканми ўтиб кетганларга, гуноҳларни кечиргин, мағфират қилгин дейиш бор еканми Қуръонда. Тушунинглар. Мотуридий ақидасини ҳар битта айтаётган нарсасини еътиқодини, таълимотини далили бор. Қуръондан ҳам, ҳадисдан ҳам, саҳобини сўзидан ҳам.

[10:46] Биринчи сабаб. Тавба. Истиғфор. Солиҳамал. Дунёвий мусибатлар. Орқасидан қилинган истиғфор. Олтинчиси. Ўлимидан кейин шу ўтган одамнинг номидан садақа қилинишлиги ёки ҳаж қилинишлигига ҳам жазоларни соқит бўлишига сабаб бўлади.

[11:10] Ҳадисларга қулоқ соламиз. Саъдиддин убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот етди. Саъдиддин ибода ансонларнинг улуғларидан. Онаси вафот етганда онасини ёнида емас еди. Кейин келди да, ё расулуллоҳ деди. Онам вафот етди. Бухорий ривояти. Ўша пайтда онамни олдида емас едим. Агар мен унинг номидан бирор нарсани садақа қилсам, наф берадими? Кимга? Онасига. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳа дедилар. Шунда бу саҳоба мен сизни гувоҳ қилиб айтаманки, мана бу мевали боғим онамни номидан садақа деди.

[11:54] Шунақа бир ўғил болалари бор. Отасини номидан мадраса қуриб беради. Отасини номида қудуқ кавлатиб қўяди. Отасининомидан бир йетимхона қуриб беради.отасини номидан катта катта савобли ишларни қилади. Биринчиси, тавба, истиғфор, солиҳ амал, дунёвий мусибат, орқасидан қилинган дуо истиғфор.

[12:19] Ўтиб кетгандан кейин орқасидан қилинадиган солиҳ амал. Яна Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади. Бу Бухорийдан бу ҳадис. Жуҳайна қабиласидан бир аёл Пайғамбаримизни олдига келиб айтди. Ё Расулуллоҳ, онам ҳаж қилишликни назр қилган еди. Ҳаж қилишга улгурмасдан ўлиб кетди, вафот қилди. Уни номидан ҳаж қилсам бўладими? Деди. Кимни номидан?

[12:46] Тирикми? Расулуллоҳ ҳа, дедилар. Уни номидан ҳааж қил. Айтгинчи, онангни зиммасида қарзи бўлганида адо қилармидинг? Аллоҳни қарзини адо етинглар. Аллоҳ вафога енг ҳақлидир дедилар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Йеттинчиси, шафоат қилувчиларнинг шафоати.

[13:10] Ворзуқина шафаъатаҳ у ёмон қияма иннакала тухлифун. Мийъат. Парвардигор у зотнинг шафоати билан бизни ризқлантиргин деб дуо қиламиз. Ҳар азонда ешитганимизда. Шафоат қилувчиларнинг шафоатларга сазовор бўлиш сабабидан ҳам аллоҳ таоло баъзи бир бандаларни дўзахдан чиқаради.

[13:33] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана ҳадисларига қулоқ соламиз. Расулуллоҳ айтадилар, атани атин мени айни роббий, фаҳо ёранийе байнан юдихилар нис ва умматингл жаннати ва байна шафаати. Менга, дедилар расулуллоҳ, роббимнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва ихтиёрни берди. Умматимнинг ярми жаннатга киради ёки шафоатни танлайман. Шунда мен шафоатни тайёрладим. У шафоатим аллоҳга ҳеч нарсани шир келтирмасдан вафот етган киши учундир. Шафаати ли аҳли ил каба иримин уммати дедилар расулуллоҳ. Мени шафоатим умматимдан кабира қилганларга йетади, агар тавба қилиб ўтишмаган бўлса улар. Агар гуноҳ кабирани қилиб тавба қилган бўлса, у шафоатга муҳтож бўлмайди. Гуноҳ кабира қилиб, тавба қила олмасдан ўлиб кетувдими? Ичи бўлиб кетди. Беномуз ўтиб кетди, зино қилиб ўтиб кетди. Кабирани устида ўлди. Шуларга ҳам шафоат йетади, иншааллоҳ. Шунинг учун аҳли суннанинг ҳақиқийси, имом билан чиқиб олган бўлсанглар бўлди дунёдан, жаннатга киради бир кун дейди. Шунинг учунга отаси беномуз ўтганлар, ноумид бўлманглар.

[14:52] Отангиз ла илаҳа иллаллоҳ деганини ешитганмиз бир марта. Ешитгансиз а? Мусулмониз отингиз. Намоз ўқимаган одамга жаноза ўқимаймиз. Намоз ўтмаган одам кофир. Кечириб қўясиз. Намоз оқмаган одам гуноҳ кабиира қилган, лекин мўмин у. Маъқулми? Мана икки уч авлод ўтиб кетди совет даврида намоз ўқимасдан. Нима, ҳаммасини кофир деймизми дейман уларни? Йўқ, биродарлар. Улар мусулмонни боласи, ўзи ҳам мусулмон.

[15:22] Ҳеч бўлмаса икки марта ҳайитга чиқамиди? Нимани белгиси у? Ғусл қиламиди? Бисмиллаҳда нон йемиди? Демак ким екан у? Биз аҳли сунна уларни мўмин деймиз. Шафоатни турлари. Биродарлар, шафоат икки турга бўлиниши мумкин. Шафоатнинг икки турга ажратиш мумкин. Биринчиси, Муҳаммад алайҳиссаломга хос бўлган шафоатлар, иккинчиси, умумий шаффодгўйларнинг шаффодлари.

[15:55] Биринчиси, барча пайғамбарлар орасидан Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламга хос қилиб берилган улкан шаффод. Иккинчиси, Расулуллоҳнинг яхшилиги билан ёмонлиги тенг келиб қолган қавмларни жаннатга кириши учун қиладиган шаффодлари, еллик га еллик бўлиб қолди. Учинчиси, дўзахга амр қилинган қавмларни унга кирмаслиги учун қиладиган шафоатлари. Тўртинчиси, жаннатга кирганларида амалларининг савоблари тақозо қилган даражадан юқорироқ даражага кўтариш учун қилинадиган шафоатларни. Бешинчиси, баъзи қавмларни жаннатга ҳисоб китобсиз кириб кетиш учун қила оладиган шафоатчилари. Олтинчиси, азобга ҳақли бўлиб қолганларнинг азобларини йенгиллатиши учун қиладиган шафоатлари. Йеттинчиси, барча мўминларни жаннатга киришига изн берилиши учун қилаадиган шафоатларни. Мана ешитдик ку ҳозир ҳадисни. Иккита ихтиёр берилди. Умматингиз ярми киради ёки шафоатни танланг. Расулуллоҳ шафоатни тонладилар. Саккизинчиси, гуноҳи кабира қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари.

[17:09] Қайтариб айтамиз, муҳими дунёдан чиқаётганда кофир бўлмасин, ширк келтирган бўлмасин. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳга еътиқодда ўтиб олган бўлсанглар, иншааллоҳ жаннатга киради. Енди умумий шафоатгўйларнинг шафоатлар. Биринчиси, ҳамма пайғамбарларнинг ўзини умматига қиладиган шафоати. Иккинчиси, фаришталарнинг гуноҳкорларга қиладиган шафаатлари. Учинчиси, ёш болаларни ота оналарга қиладиган шофотлари. Ёшлигида ўлиб кетган болалари.

[17:45] Тўртинчиси, аллоҳ йўлида шаҳид бўлганнинг ўз яқинларидан йетмиш кишига қиладиган шофаоти. Бешинчиси, қуръонни ёдлаган қорининг ўзини оиласига қиладиган шафоати. Олтинчиси, мўминларнинг бир бирига қиладиган шафодлари. Йеттинчиси, Қуръони Каримнинг ўз қорисига қиладиган чафоти.

[18:10] Саккизинчиси, рўзанинг рўзадорга қиладиган шафаоти. Муҳими, биродарлар, калима билан чиқиб олайлик дунёда. Ширк келтирмайлик, кофир бўлмайлик. Талба, истиғфор, солиҳамал, дунёвий мусибат, орқадан айтилган истиғфор, уни номидан қилинган садақа, шафоат. Енди саккизинчиси, шафоатсиз ҳам меҳрибон Зот Аллоҳни авф қилиши. Аллоҳ хоҳласа шундай киргизиб олаверади.

[18:45] Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, Пайғамбаримиз айтадилар, мен дўзахдан енг охирига чиқадиган ва жаннатга енг охирига келадиган кишини аниқ биламан. Охирги одам, дўзахдан иймони бор чиқди, жаннатга охири бўлиб келади. У дўзахдан ранглар ўчиб чиқиб келади. Аллоҳ Таоло унга бор, жаннатга кир дейди. У жаннатни олдига келади. Унга жаннат тўлиб кетгандай туюлади.

[19:17] У қайтади ва, ей роббим, у жаннат лиқ тўла екан дейди. Аллоҳ таоло унга яна бор, жаннатга кир дейди. У яна жаннатни ёнига келади. Унга жаннат тўлиб кетгандай туюлади. У яна қайтади. Ва, ей роббом, у лиқ тўла дейди. Аллоҳ таоло унга яна айтади, бор, жаннатига кир дейди. У зот айтадики, бор, жаннатга кир. У йерда сенга дунёча келадиган ва яна унинг ўн баробарича келадиган ёки сенга дунёнинг ўн баробарча келадиган жой бор дейди.

[20:01] Бу дунёга ўн баробат катта бўлган жаннатга киряпти. Ким? Охирига кирган одам. Ҳеч қанақа амали йўқ бўлган, проста чиқиб қолган одам. Лекин имомидан чиққан. У бояги банда. Сен подшоҳ бўлиб туриб, мени маслаҳат қиляпсанми ё мени устимдан куляпсанми, роббим дейди.

[20:28] Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисни шу йерга келганларида озиқ тишлари кўринадиган даражада кулди дейди ровий. Пайғамбаримиз айтадилар, ўша киши жаннатдан енг кам жой олган кишидир. Бу ҳолий ривоят. Яна давоми бор бу ҳадисда, у бошқа дарсларимизда бор. Жаннатга кирганда, хўрлари ёнида ўтирганда, мақтанади. Мени, дейди, дунёга ўн баробар катта, дунёдан ўн баробари катта жаннатим бор деб мақтанади.

[21:33] Бу айтяпти Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, бу киши жаннатдан енг кам жойга одам бўлади деяпти. Хўп, матнни ўқиб қўямиз, биродарлар. Мана шу олтмиш биринчи матнгача, олтмиш бир матн билан аҳли сунна ва жамоанинг еътиқоди баён қилинди. Енди қолган бешта ёки олтита байтида мана шу китобни ниҳояли еди.

[21:59] Сирожиддин ўши олтмиш биринчи байтида айтади вадул ийманила я биқому қийман, би шу умидидан би фида ришти алий. Мўмин банда гуноҳ зарари туфайли алангаланиб ёниш диёрида муқим ҳолатда боқий қолмайди. Назмий баёни, осий мўмин доимо қолмас абад ҳеч, алангали диёрдан чиқар ерта кеч.

[22:27] Демак, бизни еътиқодимизда, биродарлар, дунёдан иймон билан чиққан мўмин борки, ҳар қанча гуноҳ кабилани катта қилган бўлсин, ҳар қанча фарзларни қилмаган бўлсин, дунёдан иймон билан чиқиб олган бўлсанглар, Аллоҳ Таолони раҳматига, марҳаматига, ёки шаффофат қилувчиларни шаффофатига, ёки орқасидан устуфвораётган, дуо қилганларни амаллари сабабли жаннатга киришлиги бор екан. Аллоҳ азза ва жаллоҳ, ана шу шафоатга ега бўлишликка, ёки ўша Аллоҳ Таоло шундай кечириб юборадиган бандалар қаторида бўлишлигимизга ўзи тавфиқ берган бўлсин. Ақули қовли ҳа да, бастағфируллоҳ ли ва лакум, инналлоҳа ва малака туғи ю соллу ун ала наби, я айю ҳалладина аману соллу алайҳи ва саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.
