# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 289 of 510
- Section: —
- Duration: 7 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/289
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/sIi7MeB0XkA.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=sIi7MeB0XkA
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/288.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/290.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:01] Онашход онамизга раҳмат. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу анаста айнуҳу анаста фируҳ ва наъруҳ биллаҳи мин суруриям ҳусина ва мин саййиъати амалина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудир лала ва ман йиғли илгу фалаҳа деяла. Онашход аллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Онашходи анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъил ва баракати.

[0:35] Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини ўқиётган ибратлар, олтмиш иккинчи байт гўзал назмий баён. Мана олтмиш бир байтда сирожиддин оши аҳли сунна ва жамонинг еътиқодини баён қилди. Охирги байтимизда, олтмиш биринчи байтимизда, дунёда иймон билан яшаб, иймонда чиқиб кетган одам, қалбида заррача бўлса ҳам иймони билан дунёдан чиққан одам, гуноҳлари кўплиги сабабли жаҳаннамга кирган бўлса ҳам, бир кун жаннатга киришлиги ҳақида еди. Мана енди олтмиш иккинчи байтда, биродарлар, бу китобни якунлаш, хотималашлик бошланади. Бобомиз сирожиддин ўша айтади лақода ал бас тўлит тавҳийдий назман бадиий аш шакли кас сеҳр ил ҳалали. Маъноси, дарҳақиқат тавҳидга ҳалол сеҳр каби гўзал шаклли назмни кийгаздим. Назмий баёни, кийгаздим тавҳидга назм нақшинкор, ҳалол сеҳр каби, гўзал бетакрор. Мана қисқа, лўнда, лекин жуда катта маъноларни ўз ичига олган сўзлар билан тарғиб масалаларини баён етилганига ишора қилади.

[1:56] Бу назмий асар ҳалол сеҳр каби инсонларни ўзига тортиб, жазиб қоладиган даражада ёзилганлиги айтилган. Сеҳр. Бу сеҳр ҳаром бўлган амал. Лекин нимага сеҳр каби деб айтяпти? Сеҳр нима? Сеҳр бу кўзбўямачилик, кўзни алдашлик.

[2:20] Сеҳргар одам, сеҳр қиладиган одам бор бўлиб турган нарсани ҳақиқатини ўзгартира олмайди. Балки ўша бор бўлиб туриб нарсани ҳақиқийни одамларни кўзига бошқача қилиб кўрсатади. Масалан, олмани ушлаб туриб, анор деб кўрсата олади. Кўзбўямачилик. Айтилади, сеҳр вужудга келиши аслидан бошқача хаёл қилинадиган сабаби махфий бўлган кўз бойламачилик қилиб алдаш ишига нисбатан ишлатилади.

[2:52] Яъни Аллоҳ билади. Буни асл сабабини, лекин олма онар бўлиб кўринади. Аслида олма олмаларгача туради. Мана Мусо алайҳиссаломни қиссасига мурожаат қилсак, Фиръавннинг сеҳргарлари қўлидаги ҳассасини, ипини, таёғини йерга ташлашди. Улар ана шу ип таёқ хасталигича турибди. Одамларни кўзига сеҳр уларни илон ёки чаён қилиб кўрсатди. Ўзи аслида у ташлаган нарсаларни ҳақиқати ўзгармайди. Одамлардаги кўзига шунақа туюлади. Шунинг учун айтиляпти, сабаби махфий бўлган. Кўз бойламачилик қилиб алдаш ишига нисбатан сеҳр дейилади.

[3:36] Енди сеҳр сўзи демак, биз билган биринчи маъноси ҳаром амал. Енди баъзи ўринда сеҳр сўзи биродарлар мақташлик учун ҳам ишлатилади. Масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисига мурожаат қиладиган бўлсак, гўзал услубда айтилган сўз, жуда ҳам бир фасохат билан баён қилинган нутқ сеҳрдек таъсир қилади инсонга.

[4:02] Абдуллоҳин умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Машириқдан икки киши келиб хутба қилишди. Инсонлар уларнинг баёнларидан ажабланишди. Яъни нутқда, баёнда, сўзлашда шундай бир моҳирда ки, одамлар лол қолишди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар инна минал баяни ла сеҳро.

[4:24] Ав инна баъдал баяни ла сеҳиро. Албатта, баёнда сеҳр бор. Ёки баъзи баёнда сеҳр бор деганлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Имом Бухорий ривоят. Сўзга шундай уста, баён қилишликка шундай бир моҳир, сўзларни тепага териб гапиришликда жуда ҳам бир уста, гапириб, муштлашаман деб турган одамни ўзига дўст қилиб ола олади. Маъқулми?

[4:54] Демак, сеҳрни бир ўринда ёмон ҳаром амал деб қараймиз, бу сеҳр шундай нарса, лекин баъзи бир ўринда сеҳр деган сўз мақтов учун ҳам ишлатилади. Сирожиддин ўша айни шу маънода ишлатиб, сеҳр каби таъсир қиладиган назмлар деб айтади. Ҳақиқатдан Сирожиддин ошаъни ёзган бу байтлари инсонни ўзига жалб қилишлиги билан ажралиб туради. Бу асарни номи Бадул Амоли. Яна битта номи яна битта номи Қасидату Ломия дейилади. Нима дегани? Ҳар битта мисраси Лом ҳарфига тугайди. Ана шу шеърни ҳар қаторидаги охирги ҳарф Лом. Шунинг учун Ломлик қисса деб аталади. Ўзи аслида ақидавий илмни, ақидавий масалаларни одамларга баён қилиш, ёзиш машаққатли. Бунда шубҳа йўқ. Енди ана шу машаққатний бўлган бу мавзуни шеърий услубда баён қилишлик бундан ҳам қийинроқ. Шундан билсак бўлади Сирожиддин ўшининг илмий савиясини, илмий даражасини, маконатини. Ақидани зўр билишлик керак, бир. Шеърни зўр билишлиги керак, икки. Яна араб тилида ёзиш керак, уч.

[6:08] Демак Сирожиддин ошей ҳам ақида илмини яхши билган, ҳам араб тилини яхши билган ҳам шеърни яхши билган. Лақоди ал бас тўлит тавҳидий назман бадиа шакли кас сеҳри ил ҳалали. Дарҳақиқат тавҳидга ҳалол сеҳр каби гўзал шаклли назмни кийгаздим.

[6:31] Назмий баёни кийгаздим тавҳидга назм нақшинкор, ҳалол сеҳр каби, гўзал бетакрор. Ақул қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва лакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу юсаллуна ала набий. Я юҳилладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълибу баракатуҳ.
