Maviza
—Қоралама32 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
31:33
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вала ақибату ли илмутдақин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқ ал ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Ҳаммабоп. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ушбу саидул айём куни барчамизга баракотлик қилган бўлсин. Дуоларимизга жавобат қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин.

Исломда фарзанд тарбиясида намланадиган дарсимизни бугун йигирма тўққиз. Ўтган дарсимизда биз фарзандларни ижтимоий тарбияси ҳақида сўз бошлаган едик. Ана шу бобда биз фарзандларнинг қалбига тақво, биродарлик ва раҳмат уруғларини екишлигимиз лозимлигини кўриб чиқдик. Бугун мана шу бобтага кейинги мавзуга ўтамиз. Бугунги мавзуйимиз ийсор дейилади. Ийсор бу ўзини фойдасини қўйиб, биродарини фойдасини ўйлашлик. Ўзини нафсидан кечиб, биродарининг хизматида қойим бўлишлик. Ийсор бу фидокорлик. Исорда акси худбинлик. Худбин ким еди? Егоист еди. Егоист ким еди?

Худбин еди, тўғри. Худбин бу ҳеч кимни ўйланмайди, фақат ўзини манфаатини ўйлайдиган одам еди. Демак, фарзандларимиз ижтимоий инсон бўлишлиги учун уларни қалбига мана шу исор деган сифатни жойлашлигимиз керак бўлади. Киши ё есор қилувчи бўлади, ёки худбин бўлади. Есор мўминнинг асосий сифатларидан биттаси. У жамийки бир мусулмонларга есор кўрсатади. Мусулмон одамни мусулмон емас одамларни ажратиб олишига осон бўлади. Қилаётган феълидан кейин, мўмин одам атрофидагиларга есор кўрратади, худбин одам фақатгина, фақат ўзини манфаатини ўйлайди. Мўмин беради, мўмин бўлмаганлар фақат ўзлари учун олади. Масалан, худбин одам, и исорнинг акси, автобусга чиқиб ўтирадиган бўлса, енг қулай жойни танлайди. Тезроқ ана шу жойни егаллаб олишга ҳаракат қилади. Бирор бир хонага кириб ўтиришлик керак бўлса, енди қулай жойда ерталон егаллаб олишликка уринади.

Демак, мусулмон одам и исор қилувчи бўлади. Ўзини фойдасидан аввал биродарларни фойдасини ўйлайди. Бундай кишилар ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда Ҳашар сурасида шундай оятларни нозил қилди. Астайду биллаҳ ва ютируна ала анфу сиҳи малавка набиҳим хоса оса. Ва ман юқа шоҳқа нафсиҳи фа ула икаҳумул мухлиҳун.

Аллоҳ Таоло айтади. Улардан илгари, яъни муҳожирлар Мадинага келишликдан аввал, улардан, муҳожирлардан илгари Мадина диёрига ўрнашган ва иймон еътиқодни маҳкам ушлаган зотлар, ансорлар. Улар еса ўзларининг ёнларига ҳижрат қилиб келган кишиларни суюрлар ва дилларида уларга, муҳожирларга берилган нарса ўлжалар сабабли бирон ҳасад туймаслар. Ҳамда гарчи ўзларида еҳтиёж бўлса да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топга учурарди. Қиёматгача тиловат қилинадиган мана шу оятларда Аллоҳ Таоло ансорларни мақтади. Чунки ансорлар Мадинада муҳожирлар келишингиздан аввал яшашар еди. Иймон еътиқодни қабул қилишди. Маккадан муҳожирлар ҳижрат қилиб келганларида, уларнинг келганлигини ғаш олишмади. Ва уларга берилган ўлжа ғималарни бизга тегмаяпти деб туриб, булар куюнишмади. Ва ўзлари муҳтож бўлиб турган ҳолатда ҳам бир нарсаларни муҳожир биродарларга илинади.

Мана шу бандаларни Аллоҳ Таоло айтяпти, ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса. Яъни биродарига бир нарсани илинса, раво кўрса. Мана мусулмон одамни сифати екан, есор. Ўзидан аввал биродарига бир яхшиликни раво кўришлик. Енди бу нарсани бир кўриб чиқишлигимиз керак бўлади. Қандай бир маънолари бор, ҳикматлари бор.

Хайрли ишларда есор қилинмайди. Қайтариб айтамиз. Хайрли ишларда есор қилинмайди. Яъни савобли иш турганда, мен ўзимни ўйламадим, биродарим ўладими, ўша яхшиликни қилаверсин, савобни олаверсин дейилмайди. Масалан, ўзингизни гуноҳкор бўлиб қоладиган ҳолатга тушириб қўйиб, биродарингизга есор қилмайсиз. Савобли амаллар биродарлар талашиб қилинади. Шошилиб қилинади. Биров мендан бурун қилиб қўймасин деб туриб, ертароқ қилишга ҳаракат қилинади. Бу ишларда мусобақа қилинади. Мана масалан, уйқусини бузсам безоти бўлади биродарим, дам олиб олсин деб туриб, бомдод уйғотмай қўймайсиз уни. Мен ўзим ўқиб кўрай. Безовта. Бу мумкин емас бу.

Холиққа осий бўладиган иш бўлса, бандага итоат қилинмайди. Масалан, енакин, бировни ҳисобидан бировга яхшилик қилинмайди? Бу одамга бир яхшилик қила десангиз, бу одам зарар тортиб қолади. Мен ўзим олмаяпман у, мана одам фойдаланяпти деб бўлмайди. Битта одамни зарарини устида иккинчи одамга еъзоқ кўрсатилмайди.

Мен мана шу қиз билан ўтираман, битта курсида. Нимага деса? Майли, гуноҳкор бўласан деса, майли, гуноҳкорман, буни ҳидоятига сабаб бўлиб қоламан деса. Есорми шу? Тушунарли а? Мана шу қизим билан битта партада ўтираман ёки битта машинада ўтириб кетаман. Номаҳрам қиз. Гуноҳкор бўлмасам деса, тўғри, лекин бу фойдаланади да. Бу есор дейилади бу. Йўқ. Гуноҳкор бўладиган бўлсангиз, сиз, сизни қилаётган есорингиз есор емас. Чунки шаръий қоида бор. Даф ул мафасид муқаддамун ала жалбий манофи. Фойдани келтиришликдан кўра, зарарни даф қилишлик муқаддам туради. Бир иш қилсангиз фойда бор, зарари ҳам бор. Зарарини даф қилишлиги учун фойдасидан кечаланади. Ҳа тўғри, бояги қиз билан ўтирсангиз, ҳидоятига еҳтимол сабаб бўларсиз, лекин гуноҳкор бўлишлик евазига бўляпти. Бу есор дейилмайди.

Шу қоидани яхшилаб тушуниб олишимиз керак. Савоб ишларда, яхшиликларда есор қилишлик бўлмайди. Масалан, бир бола айтди, мен онамни хизматини қилмайман деди. Онамга хизмат қилмайман, онамга яхшилик қилмайман деди деди. Нимага қилмайсан? Укам қилсин. Шу савобни ким олсин?

Тўғри бўладими шу? Демак, гуноҳкор бўладиган ўринда бировга ё савобни ишни нима қилмайсиз? Ўтказмайсиз, илинмайсиз. Ўзинг гуноҳкор бўлиб қилган ишинг есон дейилмайди, бундай амал қабул қилинмайди. Аксинча, Аллоҳни розилиги, унинг савоби, раҳмати бўлган ишларда бошқаларга бермасдан қилиш керак бунақа савобни ишни.

Ҳақиқий мусулмон одамларга еътибор кўрсатади. Ўзини фойдасини чеккага қўйиб қўйиб, аввал биродарларга яхшиликни раво кўради. Ва мана шу ишни мусобақа ўйнайди. Сафарга чиқса, қулай жойни биродарга беради. Сув олиш керак бўлса, биродарни идишини биринчи тўлдириб беради. Мусулмонлар мана шундай ишда мусобақа қилади ва Аллоҳ рози бўлади. Енди ҳаётимизни қарасак, ғирт акси буни.

Ғирт акси. Қаранг, одамлар мана шунақа ишларда, савобли ишларда бир бири билан мусобақа ўйнаса, биласизларми жамият қанақа гўзал бўлади? Ва фийзалика фаилята нафасил, мутанафисун. Мана шундай хайрли ишларда деяпти Аллоҳ Таоло, мусобақалашадиганлар бўлса, мусобақа қилсин.

Биз ҳамма нарсада мусобақамиз бор. Спортда, кийим кийишда, машина минишда, иморатда, тўйда, дастурхон солишда, нечта машина олиб чиқишда. Аммо савобли ишларда мусобақамиз йўқ. Дунё кишилари одамлардан фойдаланиб қолишликка харис бўлади. Дўстидан ундириб қолишга ҳаракат қилади. Бир жамият борки, бир бирини ўйлайди улар. Яна бир жамият бор ки, ҳамма ўзини ўйлайди. Албатта бу иккала жамиятни ўз тарзида ўртасида жуда бир катта фарқ бор. Дастурхонда ўтирибсиз, нон озроқ.

Ош йеяпсиз, нон озрок, нон билан йейсиз. Биласиз, ўпалашдаги биродаримиз ҳам нонсиз йея олмайди. Ертароқ синдириб оласиз да олдингизга. Бериб қўйинг. Ёки чойсиз ича олмайди. Биласиз, охирги пиёла қолди. Қўйиб оласиз. Е, бизчи? Ўзимизни қўйиб бировга беришмас, ўзимиздагини бўлиб беришни ўргансак ҳам катта гап, қилсак ҳам катта гап.

Ҳа майли, бу мелич бўлиб кетди. Лекин шу меличлардан одатлансак шу ишга, шу сифатга, каттароқ ишларни ҳам қилишлигимиз осон бўлади. Исор раҳмоний сифат. Худбинлик егоизм. Бу шаҳвоний сифат. Агар биз енди болаларга исор деган сифатни ўргатишда гапиряпмиз. Фарзандларимизга мана шу исор деган нарсани ўргатсак, ишонаверинглар, оиламиз жаннатдан бир парчага айланади. Масалан, акаси укасига ўзини бир керак бўлиб турган бир қаламини, ручкасини бериб қўйди.

Мухтинг. Ўғлим, жуда зўр иш қилдингиз. Баракалла. Аллоҳ сиздан рози бўлади денг да, ертаси куни олиб келиб беринг ундан зўрроғини. Токи беришликка қизиқсин. Чунки берса, берса укасига, Аллоҳ ундан зўрроқ берганини кўрса, одатланади. Агар биз қўлимизда ишлаётган ишчи бўладими, қўлимизни ҳунар ўрганаётган шогирдимиз бўладими, агар инсофни ўргатсак, биз хайриятда бўламиз. Мана шу нарса иймон бўлади. Одамларни ўртасида, агар муассара бўлса, бир бирига инсоф кўрсатишлик бўлса, одамларни бир бирига меҳр муҳаббати зиёда бўлади. Улфатлик пайдо бўлади. Масалан, келсангиз, улгурмаётган ишингизни шеригингиз қилиб қўйибди. Қандай яхши кўрмайсиз уни? Ўзини ишини қўйиб, сизга биринчи қилиб қўйибди. Енди сиз одамсиз, мўминсиз, албатта нима қиласиз сиз ҳам?

Ўрни келганда шу от биродар ҳам хурсанд қиладиган ишни қилай деган нарса матизда уйғонади. Чунки виждонингиз бор да. Ундан аввал иймонингиз бор да. У худди дин одам, фақат одамларни суиистеъмол қилади. Одамлардан манфаатланади, одамлардан бир хайриятни кўради, ўзи бермайди. Аммо муаммо бунақа бўлмайди. Бирон марта ўзимизга керак бўлиб турган нарсани, ўзимиз муҳтож бўлиб турган насани берганмизми деб саволни берайлик да ўзимизга. Жуда кўпчилигимиз ҳа деган жавобни айта олмаймиз. Чунки биз ҳаммамиз ўзимизни фойдамизни, ўзимизни манфаатимизни ўйлаб ўрганиб қолганмиз. Чун ки атрофимиз шунақа бўлганда. Биз кўрмаганмиз биздан катталардан есорни. Бизга бу нарсани кўрсатишмаган амалий суратда, шунинг учун биз ҳам у нарсани қайтара олмадик. Нимани қайтара оляпмиз? Ҳамма ўзини фойдасини ўйлайди, ҳамма егоист, ҳамма худбин, биз ҳам ана шуларда биттасига айланиб қолганмиз.

Демак, ийсор раҳмоний сифат, худбинлик, егоистлик. Бу шаҳвоний сифат. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбия қилган саҳобалар, авлоди. Булар муосара, мана шу ийсорни бир бирига яхшиликни, илинишликни енг зўр намуналарни сиз билан бизга кўрсатишган. Қиёматгача ўқиладиган оятда Аллоҳ Таоло валладина таба ва уддаро вал имана деб ансонларни айтади. Қаранг оятни.

Воюсируна ала анфу сихим, валавка набиҳим хоса со, ва ман йўқ шоҳ ҳанафсихи фа ула ака ҳул муфлиҳум. Яъни, гарчи ўзларида еҳтиёж бўлса да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ижтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшаларни нажот топгунча бўл. Яна қайтариб сўраймиз. Бирор марта ўзингизга керак бўлиб турган нарсани акангизга, укангизга ёки бир биродарингизга бериб юборганмисиз?

Бериб юбориб туриб, уни хурсандчилигини кўриб туриб, қалбингизда бир саодатни ҳис қилганмисиз? Биз одамлар олиб мазза қиладиган бўлиб кетган. Бериб мазза қилишлик кам. Чунки олсанг мазза қиладигон бўлиб қолганмиз. Ундан ташқари, биродар, ўзинг муҳтож бўлиб туриб берган нарсангни ўрнига Аллоҳ еваз беришига иймонинг комилми? Берганингдан кўпроғини қайтариб беришига иймон келтирасанми? Ким Аллоҳни розилиги учун бирни берса, йетти юзни берадиган жойлари бор. Аллоҳни қилинган илфо еҳсонийларни мисоли йерга тушган битта донга ўхшайди. Ундан йеттита бошоқ чиқади. Ҳар битта бошоқда юз тадан бор. Йетти юз баробар қилиб беришига иймонинг комилми?

Бер, кут Аллоҳни. Иложаси билдирма берганингни. Демак, фарзандларимизга есорни ўзимиз ўргатишимиз керак. Ҳа, оталарчи, фарзандларига инсоф қилади. Оналар инсоф кўрсатади, яъни ўзи йемайди, беради боласига. Биласизми? Кичкина боласи тезроқ йеб олиб туриб, яна деса, она ёки ота беради. Мана инсоф. Ака, укалар ҳам қиладими бир бирига шу? Опа сингиллар қиладими? Бер укангадек. Бер укангадек, бер укангадек бер. Бергандан кейин яхшироғини бериб қўйиб беради. Ўргатинг.

Агар фарзандлар бир бирига изор кўрсатадиган бўлса, бу оила жаннатни бир парчасига айланади. Лекин одатда буни акси бўлади. Толашади, уришади, қизғанади. Қарабсизки, бир Жаҳаннамни бир парчага ўхшайди бу. Агар изор йўлга толасак, бир бирига меҳр шафқатли бўлади. Биздан кейин бу фарзандлар бир бири бирига меҳрли бўлади, одамлар кўряпсизлар, ота онаси ўтиб кетгандан кейин умуман бир бири билан ишни умумий қўйяпти. Ғарбда таъсири шу. Ғарбда тасир.

Гарчи ўзларида еҳтиёж бўлса да, ўзларини қўйиб, ўзгаларни ийсор ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгунчадирлар. Ўзингиз. Га керак бўлиб турган нарсани бердингиз. Олди кетди. Ҳеч ким билмади. Ўзингизга керак бўп туриб берганингизни.

Лекин Аллоҳ Таоло билди. Қанчалар зарур бўлиб туриб берганлигингизни ким билди? Аллоҳ билди. Астаю биллаҳ, инноу роббака яъламу анна катоқуму адна мин сусаи лайл ва нис фаҳоо ва сусаҳоо ва тоифату миналладина маъак валлоҳу йўқот деру лайла ва наҳар.

Ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. Албатта, парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа, яъни саҳобаларингиз гоҳо кечанинг учдан иккисидан озроғида, гоҳо унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб намозда туришларингизни билур. Аллоҳ билади. Аллоҳ билади. Ва кеча кундузни Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ билади. Ким нима иш қилаётганлигини. Аллоҳ белгилайди мукофотини.

Ҳар бир нарсани белгилайди. Қанчалар муҳтож бўлиб туриб бериб юборганлигингизни ҳам белгилайди. Мана шу салафларнинг ҳаётидан есорга бўлган мисолларни қидирувдим, жуда кўп екан. Шуни ўзини бир икки уч жума қилса бўлар екан дарсини. Аммо айримлари билан кифояланамиз. Чунки бизга намуна бўлган кишилар булар. Мана саҳобаларнинг ҳаётидан есорга намуналар.

Мусулмон дегани, биродарлар. Фақат намоз ўқиб, рўза тутиб, ҳаж қиладиган. Фақат кўринадиган ибодатларга қиладиган, шу билан чекланадиган одам емас. Мусулмон одам жамиятга фойдаси тегадиган одам бўлади. Жамиятда таъсири бўлади. Жамиятда фақат ўзи учун яшамайди у. Одамларга фойдаси тегани.

Ўзини фойдасини ўйлаб, бошқаларни фойдасини чеккага сурмайди. Аллоҳ таоло айтади ва сария у ила мағфирати мирробби кун. Ва жаннатини ардуҳас самавату ва ар у иддатлин муттақин. Ва парвардигорингиз томонидан бўлгувчи мағфиратга ҳамда тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган, ена осмонлар ва йер баробарада бўлган жаннатга шошилинглар. Енди ким у? Ена осмонлар, йер баробаридаги кенг жаннатни егалари бўлган тақводорлар. Ким у тақводорлар? Алладина юнфиқонов ҳис саррои ва баррои вал каадимеен ал ғойиб валаафина аниннаас ва аллоҳу юҳиб бур муҳсино. Шундай жаннатга, ена осмонлар ва йердан кенг. Шунга шошилинглар. Бу жаннатни егалари тақводорлар. Ким у тақводорлар? Яхши ёмон кунларида инфоқ еҳсон қиладиган, ғазабларини ичига ютадиган, одамларни авф етадиган кишилардир. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади. Қаранг, одамларни кечирадиган, ғазабини ютадиган, инфо қиладиган. Учта сифатни айтиб туриб, биринчи нимани зикр қилди Аллоҳ?

Йенгил оғир кунларида инфо қиладиган, яъни йенгил, яхши ёмон кунларида. Яхши кунларида тўлиқ тошаётганини еҳсон қилаётган одам. Ёмон кунлари қўлида кўп ҳам бўлмаётган пайтда инфо қиладиган одамлар. Демак, бу тақводор одам борлигида беради, йўқ бўлганда ҳам бера олади.

Енди гап, гап. Гап, гап. Қуруқ сўзмас ислом бўладилар. Амал. Кўрсатиб беринг бирор марта. Сиғмай қолдингиз машинага. Ёки битта биродар сиғмай қолди. Битта одам пиёда кетиши керак. Ичкарироққа келиб ўтириб олган бўлсангиз мазза қилдингиз. Ким тушади? Тешик тагидаги. Машинага чиқа олмай қолдингиз, ёки боринг кейин ўша бир қандайдир қисилиброқ қолдингиз бир жойда. Ишлаб бўшатиб бера олганмисиз? Йўқ. Биз биринчи ўринда ўзимизни фойдамизни ўрадиган бўлиб қолганмиз.

Саҳобаларнинг ҳаётидан мисоллар. Имом Ғаззоли ўзининг иқёсида келтиради. Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади. Расулуллоҳни саҳобалардан биттасига бир ҳайвонни, қўйни калласини беришди, пишириб йегани. Бу саҳобий ҳалиги қўйниалласини олиб, фалончи биродарим мендан кўра муҳтожроқ еди, деди да. Ўзи бунга ҳам керак. Ўша одамга бериб юборади. Енди нариги одам, унга олиб келиб беришганидан кейин, фалончи биродарим мендан муҳтожроқ еди деди да, у ҳам бериб юборди. Шундай қилиб йеттита одамдан айланиб, биринчи марта қўйди, калласини инфо қилган одамга қайтиб келди.

Қарангларда қанақа одамлар бўлган. Бу ошичасини бермаяпти. Шунинг учун кишини мўминлиги, кишининг иймони нимага қараб ўлчанар екан? Қилаётганини есонига қараб. Биродарларига ўзига керак бўлиб туриб, биров яхшилик қилаётганига қараб туриб ўлчанар екан. Ҳажга кетаётган одамларда қарасангиз икки юзта одам. Самолётга чиқаётганини кўрсангиз, ажойиб аҳволда. Ҳаммага жой бор.

Ва у чиқмагунча самолёт учиб кетмайди. Фақат ертароқ чиқариб ўтириб юборишлик учун бир бирини туртиган, бир бирига дўқ қилган, еҳтимол сўккан, кимлар булар? Ҳажга кетаётганлар булар. Бу ҳажга кетаётканлар, уриш керак бўлмаган, сўкиш керак бўлсин, бир еҳромни устига ўраб, усти оппоқ бўлгандек, қалби ҳам оппоқ бўлиши керак бўлган одамлар самолётга чиқаётганда тўлашади. Бақир чақирни кўринг шунда. Енди бошқа йерда қўяверинглар енди.

Фақат ертароқ чиқиб олишига шунча шовқин. Атрофимиздагиларда қалбига хурсандчилик солмагунимизча ҳеч қачон саодатли бўлмаймиз. Биз бериб ҳузур олишни ўрганмагунимизча, бизда бир иймон ҳузур ҳаловати бўлмайди. Ўзингга яхши кўрган нарсани биродарингга раво кўрмагунингча, иймонинг комил бўлмайди деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ва юфируна ала анфу сиғим, вала ука анабиҳим, соғ соғ вомон йўқош шоҳ ҳанафсихи фа ула ака ҳунбул мухлиҳун. Ким ўзининг нафсини бахиллигидан сақлана олса, бас ана ўшалар нажот топгувчи зотлардир.

Имомуҳуртубий мана шу исо ҳақида ажиб бир қиссани келтиради ўзини тафсирида. Адувин шундай дейди. Ярмук кунида, мана биласизлар, мусулмонлар умариддин хаттоб даврида рум билан бўлган ҳал қилувчи жангда иш ҳал бўлган. Ярим ўт кунида амакимни ўғлини қидириб жанг майдонига чиқдим. Қўлимда сув бор еди. Агар чанқаган бўлса, сувни бераман деди. Топдим. Жароҳатланиб ётган еди. Уни олдига бориб туриб, сувни берайми дедим. У бошини қимиллатиб ҳа деган жавобни берди. Енди уни олдига олиб кетаётганида, шу вақт жароҳатланиб ётган яна бир киши мусулмонлардан сув сўради. Амакимни ўғли онангони бор деб калласи билан, боши билан ишора қилди. У иккинчи одам Ҳишом ибн Ос розияллоҳу анҳойим. Ҳишом ибн Нос еди. Уни олдига бориб сувни берайми дедим. У ҳам калласи билан ишора қилинди. Уни олдига йетдик унча, мандароғида яна учинчи одам сув сўрарди. Ҳишом ҳам унга олиб бориб, сувни боши билан ишора қилди. Боргунимча, у ўлиб қолди. Ҳишомни олдига қайтиб келсам, бу ҳам омонатга топшириқдир. Амакимни олдига борсам, у ҳам ўлиб бўлган екан.

Дунёдан оладигани бир ҳоплам сув бўлиб турган пайт, еҳтимол шу сувни иссиқ ўлмай туриши мумкин еди. Дунёдан оладиган нарсаси бир ҳоплам сувуқ қолувди. Умрини охирги лаҳзасида ўзига керак бўлган нарсани биродарига раво кўряпти. Ана иймоний биродарлик. Ана есор. Улар иккита кўйнагидан биттасини бериб юбормаяпти. Улар қўлидаги нонни ярмини бермаяпти. Ҳаётини фидо қилиб олишликка тайёр оляпти. Бир пиёла сув деб беряпти. Ана есор биродарлар. Ана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарбия қилган авлод. Инсонларда ақллари бовар қилмайди ҳозирги кунда.

Умрини охирги лаҳзаларида ҳам бир бирига инсон кўрсатишди. Мана енди сиз билан бизни замонимизга яқин бўлган даврларда Атлантика океанида катта бир кема ҳалокатга учради. Мана шу қистани айни тескариси. Катта ҳайиғида бир йетмиш га яқин одам жон сақлаб қолди. Кема чўкиб кетди. Йетмишта ёки саксонта одам ана шу катта қайиқда тирик қолди.

Йетмишта ёки саккизта одам. Океанда ўртасидан. Соҳилга ҳали узоқ. Ёки бирорта кема келиб қолишига Аллоҳ билади. Ярим бочка сув бор бўлади. Мана шу йерда бошлиқ бўлиб турган, қайиққа бошлиғини қилаётган одам айтди, бир кунга битта одамга бир қошиқдан сув берамиз деб. Чунки қанча муддат туришини билишмайди, соҳилга қанча қолганлигини билишмайди. Тирик қолишлиги учун бир қошиқдан сув берамиз деди.

Соҳилга фақат тўрт кишигина йетиб борди. Нима учун? Бир қошиқ сувини олишлиги учун бири иккинчисини ўлдириб сувга ташлаб юборди. Биттаси озгина ғафлатда қолса, бири озгина бепарво бўлиб қолса, шарт олиб сув юритиб юборишяпти. Бир қошиқ сувларни олишлиги учу. Бу ҳозирги кундаги иймонсизлар жамиятини қандай еканлигини кўрсатиб берадиган қисса. Бу машҳур қисса. Ана шу китобларда бор.

Саксон киши бир бирини бир қошиқ сув учун ўлдириб турибди. Ярмукдаги мусулмонлар ҳаётини охирги сониясида ҳам, охирги лаҳзаларида ҳам бир бирига изҳор кўрсатяпти. Бу биринчи қисса, биродарлар. Имоний исломий тарбияни самараси қанақа бўлишлигини сиз билан бизга кўрсатиб беряпти. Фарзандларимизга, биродарлар, есор деган нарсани ўргатайлик. Ўзимиз бошлайлик. Ўзим ўргатамиз. Катта фарзандларга тушунтирайлик шу нарсани. Укангга бер, маън ҳам бераман сенга, хижолат опа. Акаси, унга бир нарсасини илиниб бераётганигина кўргандан кейин, ука ҳам жавоб берай дейди, инсонни табиатида бор бу нарса.

Енди ҳамма ўзига тортаверса қанақа бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом термизидан келтирилган ҳадис абу ҳурайро розияллоҳу анҳудан.

Расулуллоҳ айтдилар, агар амирларингиз яхшиларингиз бўлса, ораларингизда. Бойларингиз кечиримли, саховатли бўлса, ишларингизни ўзаро маслаҳат билан қилсанглар, сизлар учун йерни усти йернинг остидан афзал. Сиздан кейин бизга йерда таги яхшими, теваси яхшими деб сўрашган еди саҳобалар. Расулуллоҳ кўрсатиб қўйди шу йерда.

Қачон қайери яхши бўлишигини. Войда акани уморавкум, широрукум. Во ағния укум, бухала укум. Во амрукум ила ниса укум. Фа батинул ардеҳ хайрулла кум ин худо хоҳлай ҳар. Аммо, агар ёмонларингиз, амирларингиз бўлса, бойларингиз бахил бўлса, ишларингиз аёлларни қўлида бўлса, бас сизлар учун йернинг ости устидан кўра яхшироқ. Бойлар саховатли бўлишлиги керак. Бойларга ола ота нимага пулни берди? Имтиҳон учун берди.

Аллоҳ сенга пулни бандаларимга ин фоқ қилгин деб берган еди, бой. Босиб ётгин демаган еди. Чунки ўлганингдан кейин қолиб кетар еди шу пулинг. Ҳаммамиз хабаримиз бор. Муҳожирлар Маккадан ҳижрат қилиб Мадинага келганларида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожирлар билан ансорларни биродар тутунтириб қўйди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Маккадан келган муҳожир, Саъдун Нурабий розияллоҳу анҳу Мадиналик ансор. Иккаласини биродар тутунтуриб қўйди Абдураҳмон. Абдураҳмон ибн Авфни ҳеч нарсаси йўқ келди. Ҳамма ёғи қолди Маккада. Саъдун Нурабек нима деди? Иккита аёлим бор. Сизга ёққанини талоқ қилиб бераман.

Иддас чиққандан кейин уйланинг. Иккита ҳовлим бор ёки иккита боғим бор, ёққани сизга бераман дейди. Уйим бор, яшаб туринг, уйқу олгин, ҳеч нарса демайди, қўй дейди. Оч қондим. Ўшанинг учун бошинг муаммодан чиқмайди. Ўшанинг устидан ҳақларинг унмайди. Ўша учун насияларинг кўп. Чунки сен есор қилишни билмайсан. Есор ҳам емас. Вақтинча яшаб туришни ҳам рухсат бермайсан. Маҳаллада бор, шунақа битта хонадонда учта от бола яшаяпти, бир квартирага имкон йўқ. Сенда бор иккита уй қуриб қўйгансан турибди. Бермайсан. Ўшанинг учун муаммоинг тугамайди.

Иккита аёлим бор, биттасини талоқ қилиб бераман, иддат қилса уйланинг. Иккита боғим ёки иккита ҳовлим бор, танланг биттаси сизга деяпти. Абдураҳмон ибн Авф нима деяпти? Қаранг, Абдураҳмон шунақа есор қилинишники лойиқ одамми? Лойиқ. Чунки жавобини қаранг. Аёлларингизга ҳам, уйингизга ҳам Аллоҳ барака берсин, менга бозорни кўрсатиб қўйинг деди. Саъди Нурабек есорли бўлди. Абдураҳмон ибн Авф иффатли бўлди, таъмагир бўлмади. Ҳозир еса бу нарсани айни аксини кўрамиз. Мусулмонларни аввалгилари билан кейингиларни орасидаги фарқни кўрайлик. Демак, биродарлар, бугунги суҳбатлашган мавзуйимиз, фарзандимизни ижтимоий инсон бўлишлиги учун уларга есорни ўргатишлигимиз керак бўлади. Фарзандимиз мана шу сифат билан жамиятни тўлақонли аъзосига айланади. Есор фарзандимиз одамларни қалбидан жой олишлигига ёрдам беради. Есор фароз фарзандимизни жамият кишилари яхши кўришига сабаб бўлади. Чунки бошқаларни ўйлайдиган одамни ҳамма яхши кўрар еди. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло авваламбор ўзимизга ва фарзандларимизни қалбига мана шу йесор деган сифатни жойлашишлигини сўраб, дарсимизга ниҳояс емас.

Ақул қовли ҳа даво астағфируллоҳ или вала

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси