# Бошқа (алоҳида маърузалар)

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 295 of 510
- Section: —
- Duration: 10 min
- Original title: Бошқа (алоҳида маърузалар)
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/295
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/gXbc1AtlII0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=gXbc1AtlII0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/294.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/296.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:00] Аллоҳи раҳмат, роҳийм. Алҳамдулиллаҳ, роббилар аъламин. Вассалому алайҳи вас саламу алаш широфил мусарин ва ала алихий ва ашабийҳи ажмаъин. Аллоҳумма алин на маъям фауна ва на бимаъламут анавазид на илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натиба ва аренал баътила баътилан ва ризқу наждина ва ўжа анна мин манга истамаюн, ун ал қовлу файетта би уна ҳусана, водҳ ҳиндан би раҳматика фия ибадика солиҳийин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

[0:31] Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини давом етказяпмиз. Мана бешинчи матнга келдик. Сифатуллоҳи лайсат айни датин, вала ғойрон силаҳу занфисол. Бешинчи, олтинчи матнлар бу аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида бўладиган дарс. Аллоҳнинг сифатлари. Маъноси, аллоҳнинг сифатсари зотининг айни емас, ҳамда ундан ажралган бошқа нарса ҳам емас. Назмий баёни, Аллоҳ сифатлари айни зот емас, ундан ажралувчи бошқа ҳам емас.

[1:10] Аҳли сунна вал жамоани еътиқоди бўйича Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг сифатлари Аллоҳ таолонинг айни ўзи ҳам емас ва Аллоҳдан ўзга нарса ҳам емас. Нима дегани бу? Сифатлари уни ўзи емас дегани, буни бир мисол билан тушунтирамиз. Масалан, Абдураҳмон исмли одам бор. У битта зот. Уни сифатлари бор. Кўради, гапиради, билади, ухлайди, йейди, юради. Абдураҳмон битта зот, сифатлари бор уни. Абдураҳмон зот алоҳида, сифат алоҳида. Чунки Абдураҳмон бор пайтида бу сифатлар йўқ еди. Туғилганида Абдураҳмон у гапирмас еди, юрмас еди, ешитмас еди, билмас еди. Демак, Абдураҳмоннинг зоти бошқа, сифати бошқа. Абдураҳмонд бор, сифатлар йўда еди, кейин пайдо бўлди. Ҳодис, кейин пайдо болди. Демак, сифат деганда зотни ўзи деб тушунмаймиз. Сифат бошқа, зот бошқа. Бу биродарлар, е, бандалар хусусида, махлуқлар хусусида шу тушунча тўғри бўлади. Масалан, бургут.

[2:23] Очилди тухумидан. Зоти бор. Лекин учлик сифати йўқ, кўришлик сифати йў қ. Бояги айтаётгандек куч қувват деган нарсаси йўқ. Зот бор, сифат йўқ. Махлуқлар ҳақида зот бошқа нарса, сифат бошқа нарсада деб айтсак бўлади. Енди Аллоҳнинг сифати Аллоҳнинг айни ўзи ҳам емас, енди Аллоҳдан бошқа ниса ҳам емас.

[2:48] Сифатлар Аллоҳни ўзи ҳам мас, Аллоҳдан алоҳида нарса ҳам емас. Ла иса камит ли ҳид шайъун ва ҳувас самиюл босир. Аллоҳ таолога ўхшаш бирор нарса йўқ. Модомики Аллоҳ таолога бирор нарса ўхшамагандан кейин, Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳам бирор нарсани сифатига ўхшамайди. Аллоҳ таолонинг сиҳатлари Аллоҳдан бошқа нарса емас дедик. Яъни Аллоҳ таолонинг ҳозирда қандай сифати бўлса, аввалда ҳам шу сифатлари бирга бўлган. Яъни Аллоҳни бир сифати Аллоҳ борлигида бўлмаган у, кейин пайдо бўл деган гап чиқмайди. Махлуқотларда бу гап тўғри бўлади. Бўлган, сифатлар кейин пайдо бўлган. Аммо Аллоҳ таоло бор пайтида ҳамма сифати ўзи билан бирга бўлган. Шу маънода Аллоҳ Таолонинг сифатлари Аллоҳнинг ўзи ҳам емас, лекин Аллоҳ Таолодан бошқа нарса ҳам емас.

[3:47] Енди аллоҳни сифати аллоҳни ўзи емас, лекин ундан бошқаарса ҳам емас. Бу мавзу нима керакга боради? Бандани бу масалага киришликка ҳаққи борми? Агар банда бу сифатлари ҳақида бас қилса, ҳаддидан ошиб кетган бўлмайдими? Мана бу Сирожиддин ўшини биз ўқиётган Бадул Амоли асари саккиз юз йилдан ўтибди ёзилганига. Саккиз юз йилдан бери мусулмонларни қўлида мўтабар ўқиляптими? Иншааллоҳ, Аллоҳ қабулиятни ёзганлигини белгиси бу. Хўп, шу китобга ёзилибдими? Демак шу нарса керак еди. Олимлар ўзларидан ўзлари тўқиб чиқариб олган йўқ бу масалани. Ана шу китоб ёзилган даврда ва ундан аввалги даврларда Аллоҳ Таолонинг сифатлари ҳақида баҳс қилиб, нотўғри тушунчаларни тарқатаётган оқимлар пайдо бўлган. Ҳозирда бор бўлгандақа. Ана шуларга раддия ўлароқ, уларни айтаётган таълимотлари нотўғр еканлигини тушунтиришлик учун нима бўлди? Уламоларимиз мажбур бўлди мана шу мавзуни очишликка.

[4:51] Демак уламолар Аллоҳнинг сифатлари қандай еканлиги ҳақидаги баҳсни ўзларидан ўзлари ўйлаб топиб чиқиб гапирган емас. Боя ендиқа аҳли суннани ақидасига ҳужум қилаётган, бузуқ ақидани тарқатаётган оқимлар пайдо бўлганда жавоб беришлик учун бу мавзуни очишган. Аслида бу масалага бунчалик урғу беришлигини сабаби Аллоҳ Таолонинг сифатларини ҳодис деган тоифалар чиқди. Ҳодис дегани янги дегани. Янги пайдо дегани. Янги пайдо бўлган дегани, махлуқ дегани. Масалан, бизда қанақа сифатимиз бўлса, биродарлар, у ҳодис. Янги пайдо бу бўлган. Яъни биз ўзимиз ҳодисмиз да. Ўзимиз янги пайдо бўмаганимиздан кейин сифатларимиз ҳам янги пайдо бўллган. Енди агар Аллоҳ Таолонинг сифатларини Аллоҳдан бошқа нарса деса, буларни махлуқ дейишликка тўғри келар еди. Махлуқ бўлган нарса Аллоҳ Таолога сифат бўла олмайди.

[5:49] Аллоҳ Таолодан бошқа ҳамма нарса ҳодис. Нима деган екан ҳодис дегани? Янги пайдо бўлган, махлуқ. Агар Аллоҳ Таолони сифатларини Аллоҳдан бошқа алоҳида нарса дейиладиган бўлса, Аллоҳни сифатларини ҳодис, янги пайдо бўллган махлуқ дейишимизга тўғри келар еди. Аллоҳ Таолони зотида бирон бир нарсани ўзгариши мумкин емас.

[6:16] Одам алайҳиссалом, Аллоҳ Таоло яратди жаннатдан. Мевани йема деди. Мана сени душманинг деди. Одам алайҳи ассалом йеб қўйди, иблисга итоат қилиб қўйди. Енди савол. Одам алайҳиссаломни Аллоҳ Таоло яватмасдан туриб, шундай иш қилиб қўйишини билармиди, билмасмиди? Агар ким Аллоҳ Таолонинг илмига илм қўшилади, Аллоҳ Таолонинг билимида бир ўзгариш бўлади, Аллоҳни сифатларида бирор бир янгилик бўлади деса, диндан чиқади. Аллоҳ азза ва жаллоҳ иблисни сажда қилмаслигини ҳам билган.

[6:51] Одам алайҳиссалом иблисни фитнасига учраб қолишлигини ҳам билган, сиз билан бизни қиладиган ҳар битта ишимизни билган, Аллоҳ учун ҳеч нарса янгилик емас. Демак, Аллоҳни сифатлари Аллоҳнинг ўзи емас ва алоҳида Аллоҳда бошқа нарса ҳам емас. Сўфоллойир бобомиз мана шу масала ҳақида савотил ожизин асарида шундай дейди субутийдир онинг саккиз сифоти сифотий зоти ермас ва на ғайри зотий. Яъни Аллоҳ Таолонинг субутий сифатлари саккизта бўлади. У ҳақида айтади, бу бобомиз.

[7:34] Ҳаёту илму қудрат ҳам басар сам иродаю калом таквин ей шам. Яъни ей шам дегани, ей ўғилчам, ей чироғим деган маънода. Аллоҳни субути сифатлари ҳаёт, илм, қудрат, басар, кўриш, сам ешитиш, ирода, хоҳлаш, калом, гапириш ва таквин пайдо қилиш. Мана шу сифатлари Аллоҳ Таолонинг субути сифатлари дейилади.

[8:04] Мазкур сифатлар ақойиб китобларида қуйидаги номлар билан аталган. Маоний сифатлар, зотий сифатлар субути сифатилар. Зотий сифатсизлар дейилганда асосан йеттита сифат тушунилади. Субути сифат дейилганда ана шу йеттита сифатсга битта қўшилиб, таквин сифати қўшилиб саккизта дейилади. Зотий сифатлари ҳаёт, қудрат, ирода, илм, калом, сам босар. Бу Аллоҳ Таолонинг зотий сифатилари. Енди саккизинчиси қилиб туриб, пайдо қилиш, яратиш, таквин сифати ҳам қўшиб айтилинади.

[8:41] Мотуридийларнинг таквин қудратдан алоҳида сифат деб ҳисоблашига қуйидаги маънодаги оятни далил қилишади. Астадибиллар. Иннама қовлуна лишай ин идаа ародина аннақул ала ҳу кун. Фояком. Агар биз бир нарсанинг бўлишини ирода қилсак, унга бўл демоғимиз кифоя. Бас, ўша нарса бўлур.

[9:04] Аллоҳнинг сифати, Аллоҳнинг айни ўзи ҳам емас, енди Аллоҳъдан бошқа нарса ҳам емас. Масалан, Абдураҳмон кўради. Абдураҳмон ешитади. Абдурраҳмон гапиради. Гапириш деганда Абдураҳмонни тушунмаймиз да. У сифат у. Кўриш деса, Абдураҳмонов тушунмаймизда. Демак, зот бошқа, сифат бошқа деганимизда тўғри, бу махлуқотлар ҳақида тўғри.

[9:32] Мана шу ўринда Аллоҳ Таолонинг сифатларининг адади, саноғи ҳақида ҳам уламоларимизнинг икки хил сўзи бор. Биринчиси, Аллоҳ Таолонинг сиҳатларини ҳар биттаси алоҳида сифат дейишади. Иккинчи сўзда, Аллоҳ Таолонинг барча сифатлари битта сифат дейишади. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳамма сифатлари битта деган уламолар бу гапларини қуйидагича тушунтиришади. Айтишадики, сифатлар фақат таъсири ва номлари жиҳатидан саналади, аслида еса ҳаммаси битта ягона сифатдир. Ақули қовли ҳақ ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малака тоҳи ю салуна аланнаби. Я ю ҳаллатина аъману соллу алайҳи ва салли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату.
