# Исломда фарзанд тарбияси

- Teacher: [Абдуллоҳ Домла](https://mawiza.me/uz-cyrl/ustozlar/abdulloh-domla.md)
- Course: [Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest.md), lecture 30 of 510
- Section: —
- Duration: 38 min
- Original title: Исломда фарзанд тарбияси
- Review status: draft, not reviewed yet
- Web page: https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/30
- Audio (mp3): https://media.mawiza.me/audio/kSmBEqUt8H0.mp3
- Source video: https://www.youtube.com/watch?v=kSmBEqUt8H0
- In this course: [previous](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/29.md) · [next](https://mawiza.me/uz-cyrl/kurslar/abdulloh-rest/31.md)
- Language: Uzbek, Cyrillic script. Machine transcript: may contain recognition errors.

## Transcript

[0:02] Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм, алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Ала ақибату ли муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқул ва адил амин. Ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Ҳаммабоп, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ, хато аллоҳ ушбу саййидул айём куни барчамизга баракотли қилган бўлсин. Аввало таоло куни аллоҳимизни мағфират қилсин ва ешитилаётган дарсларни ўқиб, англаб, ҳаётда татбиқ қилишликка аллоҳ таоло ҳаммамизга тавфиқ берган бўлсин. Бу айтилинаётган мавзулар мусулмон кишини ҳаётида ўта бир муҳим бўлган мавзуларни ўз ичига олади. Исломда фарзанд тарбияси. Мана ўн дарсни буёғида исломда фарзанд тарбияси ҳақида суҳбат қиляпмиз. Агар синчиклаб қараб чиқсангиз, енди ҳамма деб айтмайман, деярли, деярли ҳаммамиз фарзандларимизни тарбияси билан шуғулланмаяпмиз. Инсоф қилиб айтишлик керак. Бизни ана шу қўлимиздаги телефонга ёки компютерга ёки телевизорга бераётган вақтимизни ўндан бирини ҳам фарзандларимизга ажратмаяпмиз.

[1:26] Ҳисоб китоб қилишига қараганда, инсон бир йетмиш йил яшаса, ҳозирги кунга ҳисоб китоб қиларганда, ўн бир йил умрини телевизорга берар екан. Йетмиш га кирган одамни агар ўн бир йили телевизорга берилаётган бўлса, демак, умрини йеттидан бири телевизор тагида ўтиб кетяпти. Лекин мана шу йетмиш йиллик умрини ўндан ёки йигирма дан бери фарзандларини тарбиясига берилганида, ҳолат ниҳоятда бир чиройли бўлган бўлади. Ҳақиқатдан телевизорни олдида нимани кўраётганлигимизни айтмайлик у, телевизорни олдига қанча вақт ўтказаётганлигимизни қарасак, ўзи уяламиз.

[2:08] Ошхонага борамиз, бир ярим соат ўтирамиз. Сомоварга борамиз, икки соат. Ҳамма нарсани чеки бор, чегараси бор, аммо телевизорни тагида ўтиришингиз чеки бўлмай қолди. Ўтган дарсимизда ёш болаларни табиати, феъли, айнишлигини сабабларидан мана шу телевизорни кўриб чиққан едик. Иншааллоҳ давом етамиз. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фарзанд отанинг давомчиси. Жуда ҳам муҳим нуқта.

[2:36] Киши туғилиб, улғайиб, вояга йетиб, илми, ақли, тажрибаси зиёдалашиб боради. Мана шу йўсинда қирқ йил, еллик йил умр кўради да, катта бир нарсага ега бўлади. Ҳаётий тажрибага, илмга, маърифатга. Ва мана шу еллик га кирган одамни, адашмайман агар айтсам, ҳаммаси қанийди ҳаётим янгитдан бошланса дейди. Нимага ундай дейди? Чунки мана шу еллик йилда тўплаган нарсасини ҳаёти янгитдан бошланса, бошидан ишлатади. Аммо бу нарсани иложи йўқ. Айтадики, агар шу нарсаларни аввалдан билганимда ҳаётимни бошқадан бошлар едим. Роббимни айтганидан бир қараш ҳам чиқмас едим. Саодатли бўлардим. Фалон фалон хатоларга йўл қўймаган бўлар едим деб айтади. Биродарлар, агар биз ҳаётимизда қирқ йилми, еллик йилми, олтмиш йилми хатоларга йўллаб қўйган бўлсак, булар ўтди кетди.

[3:37] Тузатишни иложи борми? Йўқ, чунки ўтди улар. Тарбия уламолари айтади, йўқ, тузатишни иложи бор дейди. Қандай иложи бор? Фарзандинг шу хатоларни йўл қўйишига сен йўл очиб берма. Сен қилган хатоларингни фарзандинг такрорламасдан. Шунда шу хатолани тузатган бўласан, шунда шу хатларни сен қилмаган бўласан.

[4:01] Еллик йилни ичида, қирқ йилни ичида олтмиш йил ичида тўплаган тажрибангни, илмингни, маърифатингни, саҳофатингни йўқ бўлиб кетишига йўл қўллама. Болангдан қизғанман шу нарсани. Шунда сен шу хатоларни қилмагандай бўласан. Чунки боланг биродар сени давомчинг, сени давоми. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ида маътал инсану ин қатоа амалуҳу. Агар инсон боласи вафот етса, одам вафот етса. Ҳамма амаллари тўхтайди. Ҳамма амаллари узилади. Илла мин талаб. Фақат учта амалидан унга савоб бориб туради. Садақатон жориятун, юриб турган садақа ва илмун юнтафа у биҳи. Одамлар фойдаланиб турган илм ва воладун солиҳун яду улаҳун. Уни ҳаққига дуо қилиб турган солиҳ фарзанд. Қаранглар, учта нарса. Садақа жорийя, илм, фарзанд. Аллоҳ таоло мана шу учта нарсадан иккитасини ҳаммага ҳам беравермаган. Аллоҳ таоло ризқни ҳар хил бўлишини хоҳлаган. Кимда қўлида давлат бор? Садақа жорий қилиш имконияти бор. Кимда қўллида шу давлат йўқ?

[5:17] Мана енди қаранг. Қўлида дафтари бўлмаса, Аллоҳ таоло илм бермаган бўлса, бу ҳам кўпчиликда йўқ. Нима бор? Фарзанд борми? Бой одам мол дунёсини сарф қилади. Охиратига ишлайди садақа жорият. Илмли одам илмини сарфлайди. Садақа жория қилади ўзига. Енди илми ҳам, пули ҳам бўлмаган одам боласини тарбия қилсин бир одамлар. Чунки бола бор. Уни тарбияси йўқ. Бола бор. Уни сиз орқангиздан дуо қилиб, жўнатиб турадиган қилиб тарбиялашликка бўлган еҳтимол йўқ.

[5:53] Киши ҳақиқий саодатни қачон топади? Бизга ана шу ғарбни тушунчалари келиб қолган, дунё матоҳи зўр бўлса, ҳамма ёғи теккиз бўлса, йўқ унақа емас. Саодат бу билан бўлмайди. Чунки ўша нарсага йетган одамларда ҳаётини қаранг, шу ғарбликларни ўзини. Ҳаёти хотиржам емас. Ҳаёти саодатли емас. Мусулмон ота ҳақиқий саодатли қачон бўлади? Қачонки ўзини боласи Аллоҳда ҳақиқий маънода қўрқаётганлигини кўрганида. Боласини ҳақиқий мусулмон бўлиб улғаётганини кўрган пайтда қилиб олади. Бу сўзларда такрор такрор айтяпмиз. Такрорлашда мақсадимиз нима? Тарбия қанчалик муҳим нарса еканлигини бир қатор еслаб қўяйлик. Чунки бу шундай ишки, сиздан бошқа ҳеч ким қилмайди. Агар фарзандингиз Аллоҳни таниган, тақводор муаммо бўлиб катта олса, буни орқасидан сиз топадиган саодатни миллионлаган пуллар, катта катта курсилар мансабар бера олмайди. Дунёни ҳамма зеби зийнатини топинг. Бу нарсалар сизга фарзандингизни тақводор еканлигини кўриб топган ҳузурингизни бера олмайди. Бундан ташқари, ана шу соғлигингизни, вақтингизни, умрингизни бой бериш ҳисобига топган мол у дунёйингиз дунёдан чиқиб кетаётганда биласизми қанақа алам бўлади сизга?

[7:17] Аввалги дарсларимизда айтдик. Уже дунёни зўр қилиб қилиб қўйган, уйларни солиб қўйган. Ана шу бой ўлиши аниқ бўлиб қолиб, балнитсада ётганида, ошнасига биродар, ичими нима йемиряпти, айтайми дейди. Шунча нарса қолиб кетадими бировга? Яъни, мен ўлсам, хотиним ерга тегади. Мени қилган меҳнатимни самарасини ким кўради? Бегона еркак кўрадими? Демак, болаларни тарбиясини ташлаб қўйиб, фақат дунё билан шуғулланган одам шу дунёсидан ёки мансабидан ажралаётган пайтда алам қилади. Аммо агар фарзандини шариатимизни кўрсатгандақа тарбиялаган бўлса чи, дунёдан кетяпти, учта ёки тўртта фарзанд ёки бешта фарзанди намозда еканлигини кўрса, ҳар куни намозини орқасида роббиқ феълни вали валийдаги дейишини билиб ўтса, биласизми қанақа бир ҳузур бу? Бу ота бу она бекорга яшамабди дунёда. Демак, бу сўзларни айтишимиздан мақсад биродарлар, фарзандларни тарбиясини Муҳаммад ташлаб қўйиб бўлмайди.

[8:22] Бу шундай бир муҳим масалаки, бир бола яхши тарбия қилинди, минглаган бошқаларга ўхшап, яхши инсон бўлиб йетишди. Масалан, сизни болангиз келажакда қандай инсон бўлишини биласизми? Билмайсиз. Еҳтимол тарбия қилсангиз, зўр олим бўлиб йетишар. Зўр қори бўлиб йетишир. Зўр бир дунё фанларида бир янги бир кашфиётларни кашф қиладиган олим бўлиб етишир. Ёки даъвоси йўқ бўлган шу кунгача, касалларни даъвосини топадиган зўр табиб бўлиб йетишишар. Агар тарбияси билан шуғуллансангиз. Агар ташлаб қўйсангиз, шу йергача қолиб кетишингиз мумкин. Шунинг учун биродарлар, ота ена ўзини олдида қанчалик катта савоб ешиклари, кўп савоб ешикилари борлигини есдан чиқармаслиги керак. Сиз ўзингиз йета олмаган чўққига фарзандингизни йетказишлигингиз мумкин бўлади. Тўғрида. Шу болаларни деб юрибсизлар, биродарлар. Совуқда совуқ демай, иссиқда иссиқ демай, сафарда мусофирчилик, бегона юртларда юрилибди меҳнат машаққа чекиб. Нима деб?

[9:28] Нима деб юрибди шулар ҳаммаси? Болам деб юрибдими? Болангиз учун умрингизни тикиб юбордингизми? Келинг енди тарбияси билан ҳам шуғулланиб қўйинг, бола сиз учун ишласин, сиз ўтиб кетганингиздан кейин. Фаламма балоға маъруҳ с саъя қолая буная инний арофин манами анний авбаҳўк. Аллоҳ Таоло Қуръонда Иброҳим алайҳиссалом ҳақида шундай дейди. Енди қачонки у Иброҳим алайҳи ассаломнинг ўғли Исмоил, қачонки у бола Иброҳим билан бирга юрадиган бўлгач, фарзандингиз ёнингизга кирди, ерталаб ёнингизда юрадиган бўм қолди. Анча мунча коризга кириб яратиб қолди. Иш буюрсангиз бажариб қўяди. Ҳали пул топиб келишини айтмаяпман. Қўлга қараб қўй дедингиз, агар ўтириш олиб қўй дедиз, келсангиз қилиб қўйган. Биласизми қанақа хурсанд? Бу ота оналар билади енди буни. Машинани ювиб қўйдингиз, келсангиз ювилган. Ўзингиз ювар едингиз.

[10:29] Буни кўриб ота жуда бир қаттиқ қувонади, қаттиқ хурсанд бўлади. Бу Аллоҳни берган неъмати. Бу оятдаги енди қачонки у бола Иброҳим билан бирга юрадиган бўлгач, мана шу сўзга еътибор беришимиз керак. Киши хурсанд бўлади, фарзанди балоғатга йетганини кўриб. Киши қувонади боласини бўйи бастини кўриб. Киши қувонади, боласини ўқиётган қуролини кўриб. Киши қувонади отасини хизматини қилаётганлигини кўриб. Нима учун бу ота хурсанд бўляпти? Нима учун бола шундай бўлди? Бу ота тарбия қилди. Бола тарбия кўрди. Енди яна шундай фарзандлар ҳам бор. Буни акси бўлган, буни тескариси бўлган. Ота енасидан фақат ундирадиган, ота онасини бирор бир корига ярамайдиган, фақат ота онасини мушкулига тиқадиган. Нима учун бунақа бўлди?

[11:24] Уни ҳам, бояги наригини ҳам, отаси тарбиялади, онаси тарбияладими? Буни ота онаси бепарво ташлаб қўйди. Болаларни ёмон бўлиб кетганлигини, ёки фарзандингизни итоатсиз бўлаётганлигини биродар фақат ўзингиздан кўринг. Фақат ўзиздан кўринг! Ташлаб қўювдингиз, кўчадан олдин. Аллоҳ Таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади. Валаҳоту карам на бани адама.

[11:50] Биз одам фарзандларини мукаррам қилдик. Одам боласи мукаррам махлуқ. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бандага, мана шу одам болаларига мураббий бўлиш имкониятини берди. Мураббий ким? Тарбия берадиган. Тарбия берувчи. Ҳар битта одам мураббий бўлишингиз керак. Ўзини фарзандларига.

[12:17] Ҳар куни ўқиймиз. Алҳамдулиллаҳи роббина аъламин. Оламларнинг роббиси, оламларнинг парвардигорига ҳамду сано бўлсин. Инсонга, мусулмон одамга, илоҳий исмларнинг енг яқини робб. Ей роббим деймиз у. Робб тарбия қилувчи. Тарбия қиловчи.

[12:41] Роббимиз сиз билан бизни тарбия қилади бир одамлар. Жасадимизни тарбия қилди. Ундан муҳимроғи нафсимизни тарбия қуради. Аллоҳ таоло йенгиллик беради, шукур келтирди. Машаққат беради, сабр қилди. Гоҳида беради, гоҳида маҳрум қилади. Гоҳида Аллоҳ таоло аҳли ҳақлар билан, соғлиқ кишилар билан бирга қилади сизни, улардан ҳақ сўзни ешитасиз. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга кўчиради роббимиз. Бой қилади, камбағал қилади. Соқ қилади, касал қилади. Ўзини танишликка Аллоҳ Таоло сиз билан бизда тарбия қилади.

[13:17] Бизни тарбия қилади ва бизга фарзандларимизни тарбия қишликка буюради ва тарбияни қандай қилиш кераклигини ўргатади. Инсон биродарлар ўзи ўша вужуди туриши мўжиза. Иккита бир хил одам бўлмайди дунёда. Иккита бирхил одам бўлсайди дунёда. Инсонни бир хилмаслиги, бўйидан, бўйи бировга ўхшамайди. Рангга ўхшамийди. Юзини тузилиши, қоши, кўзи киприги, иккита одамни ҳеч қачон бармоқдаги излари бир хил бўлмайди.

[13:57] Инсонни кўзидаги чизиқлар ҳам ўхшамас екан. Махсус шу темир қулфлар бор, шундай кўзини олиб келиб туриб, шундай тушса, кўзини йиғиб қўйди, ўқийди, нур, и очилади. Бу ҳам бир мўжизалардан кейин инсонни бармоғи бир бирига ўхшамагандек чизиғи. Инсонни кўзидаги чизиқлар ҳам ўхшамас екан. Бу ҳам Аллоҳ Таолони сиз билан бизга берган инъомидан. Сиздақа одам йўқ.

[14:23] Сиздаги бор сифатлар фақат сизда бор, бошқа бироқда йўқ. Бу ҳам Аллоҳ теологина берган бизга инъомидан бор. Инсонни Аллоҳ Таоло мураббий бўлишига илҳом беришлиги, унга берилган инъом. Қайтараман. Сиз фарзандларингизни тарбия қилишликка киришдингиз. Фарзандларни тарбия қилинишлик керак екан деб туриб, шунга қўл урдингиз. Мана шу нарса Аллоҳни сизга берган инъоми, Аллоҳнинг ҳадяси екан.

[14:58] Қара, туғилса катта бўлиб қолаверар еканда. Саккизда ўқияпсанми? Қаранг. Қайси мактабда ўқийди боламиз? Қайси мактабларда ўқиётганини билмайдиган оталар бор. Нечанчи синфда ўқиётганни билмайдиган оталар бор. Боласини қати оғрийди, нимага қизиқади, нимаси бор, нимаси йўқ, қизиқмайдиган оталар ҳам бор. Ертага бу болалар катта бўлиб, бало бўлса бу отани бошига, ота фақат ўзини маломат қилсин.

[15:23] Айтиб ўтдик. Инсон ўзини ўтмишидаги барча камчиликларни, нуқсонларни, хатоларни фарзандини устида тузатса, демак шу хатоларни ўзи қилмагандай бўлади. Чунки фарзанди унинг давоми, унинг давомиси. Фарзанд агар салоҳиятли бўладиган бўлса, оилани нурга, саодатга, хурсандчиликка тўлдиради. Агар йўлдан тойган бўлса, оила аъзоларини ҳаммасини бадбахт қилади. Қимор ўйнаб, йўқ пулни ютказиб, ота енасини мусибатга қўйган фарзандлар йўқми? Ҳаромлигини ешитиб туриб, ота онасига билдирмасдан, уйини документини олиб, протсентга пул олиб, қўйиб қўйиб, залов қилиб, уйини соттириб кўчада қолган оилалар чакана.

[16:10] Фарзанд ота онани саодатли бўлишлигининг енг кучли сабабларидан. Ва фарзанд ота она бахтсиз бўлишлигининг, енг кучли сабаблардан. Сиз билан бизга машаққат йўқ. Қанақа қилиб тарбияласам екан, деб йўл қидирмаймиз. Китоб суннат турибди ва мана шунга асосланган тарбия йўли турибди. Биз фақат олиб фойдаланишингиз керак холос. Ҳар доим айтамиз, оламшумул катта муаммоларни муҳокама қилишни йиғиштиринг. Глобал муаммоларни гапирасиз. Фалон жойда манақа бўляпти, пўкинжон қандай қилиш керак, агар бундай бўлса, йиғиштиринг. Бундан аввал сиз қилишингиз керак бўлган битта иш бор.

[16:58] Бу шунақа ишки, сиздан бошқа ҳеч ким қила олмайди буни. Сиз қила оласиз шуни. Ва мана шу ишни сизни қилишга ҳеч ким ман қилмайди. Ҳамма имкониятингиз бор. Нима еди бу? Оилангизни тарбия қилинг. Фарзандингизни тарбия қилинг, қўлингиздан келадиган ишингиз шу. Гуноҳ емас деяпти, бўронни тўфони бостириб келяпти устимизга биродарлар. Ғарбдан ҳам, шарқдан ҳам.

[17:24] Буни олдида қўлингизда нима келади? Қўлингизданда ҳеч нарса келмайди. Лекин битта бор нарсамиз оила ва уларни тарбияси. Бир соат баҳс қиламиз, ҳеч қандай натижа йўқ, ҳеч қандаёқ орқасидан фойда йўқ. Бола оладиган ишни қилайлик. Келинглар. Бу сўзларимиз, биродарлар, яқинда уйланмоқчи бўлиб турган ёки яқинда уйланган биродарларимизга ўта муҳим. Яқинда фарзандли бўлади.

[17:53] Бу бола тарбияси қанчалик муҳимлигини билмайди. Тўп йедириб қўяди, катта бўлиб қолади. Вақт ўтгандан кейин болани тарбиясиз катта қилиб қўйганлигини мевасини кўради. Оҳ дейди, лекин кеч бўлади. Шунинг учун яқинда уйланганлар, ёки енди уйланмоқчи бўлганлар, ёки фарзанди кичкиналар, бу муҳим масалага биродарлар қаттиқ диққат еътибор қилишлигимиз керак бўлади. Китоби суннатга асосланган, тажрибаларга асосланган тарбия йўлини маҳкам тутишлигимиз керак болади. Қўлимиздаги енг катта бойлик нима?

[18:28] Фарзандларимиз. Фарзандларимиз, уларни муҳималташлаб қўймайди. Шунинг учун биродарлар. Оллоҳни зикри бўладиган мажлисларга болаларни йеталаб келаётган оталарни кўрганда қувонамиз. Чунки боласини ёшлигидан ҳақ сўзини ўсишликка ўргатяпти. Ёшлигидан боласи оқ нима, қора нима ажратади. Бу болани тарбияси ниҳоятда бир чиройли кетади. Енди ўзини ҳолига ташлаб қўйсангиз чи, компютер хоналарида қолиб кетаётган бўлса чи, мактабга қачон кетди, қачон келди, ишингиз бўлмаётган бўлмаса чи, ким билан билан улфат бўляпти, чўнтагида пубай то пайдо бўлиб қолди, телефон пайдо бўлиб қулди, бепарво ташлаб қўйган бўлсангиз чи.

[19:10] Меваси аччиқ бўлганда фақат ўзингизни маълумотлар. Ёш бола худди бир лойга ўхшайди. Ота онасини қўлида. Ота она кулолга ўхшайдилар. Бола лой, ота она кулол. Хоҳлаган шаклингизни берасиз. Ёки умуман шакл бермайсиз. Ташлаб қўясиз, тушган баравара қотиб қолади.

[19:37] Темирчи темир билан ишлайди. Дурадгор ёғоч билан ишлайди. Заргар қимматбаҳо маъданлар билан ишлайди. Юрист, адвокатлар одамларни муаммолар билан ишлайди. Лекин оталар ва муаллимлар нима билан ишлайди? Фарзандлар билан. Ҳар қандай мамлакатни бойлиги саналганда, олтини, кумуши, нефти, гази, темири гапирилади. Лекин биласизларми? Енг биринчи ўриндаги бойлик деб нима саналади?

[20:09] Аҳолиси. Фуқаролар. Нефтдан ҳам олтин бойлиги инсонлари, фуқаролар дейилади. Олтинидан ҳам бўлади. Нефти бўлсин, олтини бўлсин, одамни бўлмасин мамлакатни, у мамлакат бой дейилмайди. Демак, енг катта бойлик давлат учун ҳам, сиз билан биз учун ҳам фарзандларимиз. Биз исломни уйимизда, амалларимизда бўлишини хоҳлаймиз. Саҳо болада тасаввур қилинглар, биродарлар. Агар улар ҳам ҳозирги мусулмонлардақа фикр бўлганида калласида.

[20:41] Ҳозирги муслумондақа иш тутганида. Бизни юртларимизга ислом йетиб келармиди? Йетиб келмас еди. Биздақа бўлмаган екан улар. Биздақа бўмаган екан. Мусулмон одам ҳаётини одамларга ўзидаги бор нарсани бериш устига қуради. Одамлардан олиш устига қурмайди. Таассуф, ғарб тушунчаси фақат олиш. Прибил. Енг муҳими нима? Фойда олиш. Одамлардан бир манфаатланиш, улардан бир нарсани ундириш. Мусулмон одами ҳаёти атрофидагиларга яхшиликни бериш, ўзидаги бор нарсани беришни устига қурилади. Сиз жамиятга берадиган енг яхши нарса нима, биласизми? Яна айланиб келиб фарзанд деб айтамиз. Тарбияли, юртига, елига, умматига фойда келтира оладиган тарбияли фарзандни беришингиз. Бундан катта нарсани бера олмаймиз биз.

[21:41] Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Саҳиҳ Бухорода келтирилган ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан. Сабъатун юзъил луҳумуллоҳу фи виллихи явмала вилла илла виллу. Расулуллоҳ айтадилар, йетти тоифа кишилар бор, йетти хил одам бор. Аллоҳ Таоло мана шу иккилашчиларни, мана шу кишиларни ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда ўзининг сояси билан. Ёки Аршнинг сояси билан соялантиради. Имомун адил одил бошлиқ. Одил бошли. Одил подшоҳ, одил раҳбар. Иккинчиси, ваша бу нашаф и ибодати роббихий. Роббисининг ибодати билан улғайган йигит.

[22:30] Шу йигитлик даврида, гуноҳ мансиятдан узоқ бўлиб, ибодатда улғайган йигит Аллоҳнинг аршини соясида турадиган иккинчи одам деб айтилиняпти. Ҳаракат қилмаймизми шу нарсага? Инсон ибодатдан узоқ юрса, барибир қараганда ибодатга бир кун йиқилади. Улфатлар кетади, саломатчилик кўтармай қолади бир хилги нарсаларда. Хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам қараганда инсон ибодат йиқилади, лекин ёшлигида қилинган ибодатчи.

[23:00] Воражулун қолбуҳу муаллақун фил ма сажид. Яна бир киши, учинчи одам, қалби мазжидларга боғланган киши. Мазжидни яхши кўради, мазжидга югураверади. Тўртинчиси, воражулани таҳаб ва филла. Аллоҳ учун бирлашган иккита одам. Аллоҳ учунги бир бирини дўст тутган, аллоҳ учун биргалашган ва аллоҳ учун ажрашади. Кейингиси, воражулун толабатқу имротун зата мансабин ва жамалин фақолаин нияҳофуллоҳ. Мансаблик, насл насаблик, чиройли бир аёл зинога таклиф қилган пайтда, мен Аллоҳда қўрқаман, деб ўзини тийган еркак.

[23:43] Кейингиси, воражуллун тасоддақа ахфа хатта ла таъламу шималуҳу ма тун фиқуҳу яминуҳу. Садақа қилган одамки, махфий қилган. Чоп қўли қилган садақасини ўнг қўлига билдирмайдиган. Бу муболаға бу. Нафақат акасига, укасига, хотинига. Ҳатто ўнг қўллаб берган садақасинини чоп қўлига билдирмай махфий қилади. Воражулун закараллоҳа ҳолиям фаҳодат айнаҳум. Ёлғиз қолганда Аллоҳни еслаб кўзидан ёш оққан киши. Мана биродарлар. Йетти тоифа Аллоҳнинг аршининг қоясида туради. Жаннатий дегани бу. Одил имом ва бизни дарсимизга тегишли нуқтаси, ёшлигида ибодат билан, Роббини ибодати билан умрини ўтказган йигит. Шунинг учун мана шу ўн йетти, ўн беш, ўн олти, йигирма га кирган йигитларни масжидга кириб намоз ўқиётганини, динини маҳкам тутганини кўрганингда, инсон қувонасан. Булар ҳозирдан шунақа бир покиза кетяпти, қариганда қанақа инсонлар бўларкан булар. Булар мунаввар бўлади юзлари. Чунки гуноҳ емас, йетим, ёшлигидан узоқ бўлган улар. Биродарлар ўргатайлик болаларимизни шу нарсага. Ертага қиёмат бор. Ёқамиздан олади болаларимиз, ей ота, манақа ишлар бор екан, нимага айтмагансан дейди.

[25:02] Бу дунёдаю индамай ўтиб кетарсиз. Қиёматга борганда ёқангиздан олади. Шу яхши кўрган болангизни оёғига тиканг киришини хоҳламайсиз. Совуқ шаблонини раво кўрмайсиз, аммо уни тарбия қилмасдан ташлаб қўйишлик билан жаҳаннамни раво кўряпсиз. Мусулмон одамни уйи жаннатни бир бўлаги бўлади. Бу хонадонда мансият бўлмайди, уруш жанжал бўлмайди. Иттифоқчилик бўлади. Бирини иккинчиси ҳурмат қилади, бир бирига итоат қилади, уруш жанжал бу бўлмайди еди. Бу хонадонида телевизор илоҳ бўлмайди бир одамлар.

[25:39] Овқат йеётганда ҳам телевизорга қаралмайди, китоб ўқиётганда ҳам телевазорга қараллайди, ўйнаётганда ҳам телевзорга қаралалайди, телевизор ўчади. Масалан, бир вазифа қатор беришимиз учун, келинглар, ҳафтада бир икки марта, икки марта, ички кун, оила дастурхонни устида йиғилганда телевизорда ўчиришликни машқ қилиб кўрайлик. Еплай олармикинмиз? Мана.

[26:04] Масалан ертага бомдоддан бошлайсиз, қуптонгача оила нонушта қилади, бирга тушлик қилади, кечки овқат йейди, ўчириб қўяйлик. Қарангларда, бир биримизни кўрамиз. Бир биримизни кўтамиз. Мактабинг нима ўляпти ўғлим? Кундалигингни олиб келсанг, бир кўрамиз. Йўқ. Биз илоҳ бўлиб қолган телевизор. Агар бир мақола ўқиб қолдимми, ажойиб. Агар ўзга сайёралилар дейди, бизни кузатса дейди, шу телевизор илоҳи бўлса керак деб ўйлайди дейди. Чунки тури билан ўшанга қарайди. Кийинаётгани билан ўшинга қараб туради. Ёнбошлари ҳам қарайди, дум тушиб ҳам қарайди да, чалқам тушиб ҳам қатайди, овқат йеганда ҳам қатайди. Илоҳимикин деб ўйлашади у дейди.

[26:47] Ҳақ гап. Свет ўчиб қолди. Дейди ҳамма. Сиқилади, нима қилса кимдир бор, иккинчидан бошланиб қолувди дейди. Ей фалончи дейди, свет ўчди. Боради. Боради. Борада. Бунақа хонадонда биродарлар Қуръон тиловати бўлади. Меҳр оқибат бўлади. Ибодат бўлади, раҳм шафқат бўлади . Агар шундай бўлса, ўзи ҳаёт тўлиб ётибди машаққатга.

[27:21] Кўчага чиқдингиз, машаққат, меҳнат, мусибат, қийинчилик. Агар оилангизда мана шу исломий, иймоний муҳит бўладиган бўлса, кўчадаги мушкулаларча уйга кирганда йечилиб кетади холодилник. Ҳаётда машаққат мушкули кўп. Аммо битта нарса бор, агар инсонда шу нарса бўлса, уларни йенгишлиги осон бўлади. Уйдаги хотиржамлик, сакина. Уйда қадр қимматни кўришлик. Мана шу нарсалар инсонни машаққатланилишлигига ёрдам беради. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади. Ва мин ааятиҳи ан холақалакум мин афусикум азважал ли тасқуну илайҳа. Ва жаъла байнакум маводдатан ва раҳмат иннафи даликала ааятили қомиятафаккарун. Диққат қилинглар да, Аллоҳ таоло нима учун бизга оилаларни берди? Нима учун сизга жуфтларни берди? Ҳикмати нима еди?

[28:19] Унинг оятларидан яна бири, у зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошунолик ва меҳр муҳаббат пайдо қилишидир. Аллоҳнинг оятларидан, мўжизаларидан. Албатта бунда фикр қиладиган қавм учун оят ибрат бордир. Демак, инсон уйга кирганда ўзини аёли билан, оиласи билан ҳамдам бўлишлиги керак, ҳамфикр бўлишлиги кере. Ўртасида ошини олинг, меҳр муҳаббат бўлишлиги келе. Оилада мақсад шу еди.

[28:51] Агар исломий тарбия бўлса оилада, шу муҳит бўлади. Мусулмон ота, мана ўтган дарсимизда биродарлар, табиатни айниши. Феълни айниш ҳақида дарс қилдик. Нима учун болаларни феъли табиати айнийди? Чунки болалар кўр кўрона ғайри динларга тақлид қилишни бошлади.

[29:17] Ҳақиқий мусулмон ота нима қилиши керак? Боласини тушунчаларини, боласини қалбини, боласини фикрини ҳақиқий қаҳрамонлар билан, ҳақиқий ибрат бўладиган одамлар билан, кўмирлар билан тўлдиришлиги керак. Спортчи, қўшиқчи, актёрлар билан емас. Биродар, агар сен фарзандингни қалбини мана шундай бир ҳақиқий ибрат бўлиши керак деган одамлар билан калласини, қалбини тўлдирмасанг, ишонавор, бошқа йердан тўлдириб олади.

[29:46] Пайғамбарларни гапириб бер. Мана ким ибрат бизга? Саҳобаларни гапириб бор, тавбийинларни гапириб берсин. Биродар, бўлган одамлар, реал одамлар, сенга телевизорни кўрсатаётган бари сохта, ёлғон. Агар сен бермасанг шуни биродар, боланг албатта наригиларни ўзига ибрат қила олади. Пайғамбаримиз айтганлар, лайса минна ман ташаббаҳа би ғойриина. Вала ташаббаҳу бил яҳуд, вала бин насорат.

[30:14] Ўзини бошқаларга ўхшатганлар биздан емас, деди Пайғамбар. Диққат қилинглар. Ўзини бошқаларга ўхшатганлар бизданмас. Оно футболчига ўхшаб юришлик бизданмас. Оновий актёрга ўхшаб туришлик бизданмас! Мусулмонмас ҳудаётни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам. Яҳудийларга ҳам ўхшаманглар, насораларга ҳам ўхишаманглар. Расулуллоҳни ҳадиси ваиб бизга. Яҳудга ҳам ўх шаман, насорага ҳам ўх шама. Ким ўзини бошхаларга ўхша деса, бизданмас деяпти.

[30:46] Бошқа адисда айтадилар, ман ташаббаҳаби қоминг фаҳво минҳум. Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардан. Бас у ўшаларда. Кимга ўхшатяпти болангиз ўзингизни? Сиз ўзингизни кимга ўхишатяпсиз? Кийинишингизда, юришингизда, туришингизда. Мусулмон ота ўзини фарзандини қалбидан ғайридинларга ўхшашлик рағбатини олиб ташлаши керак. Қайтариб айтамиз. Мусулмон ота ўзини фарзандини қалбидан ғайри динларга ўхшашликка бўлган рағбатни олиб ташлашлиги керак. Қўлингиздан келадими шу нарсани? Қўлингиздан келса, бола сизники бўлади. Илло уларники бўлади бола. Бу кўр кўрона тақлид йўқ қилишлиги керак.

[31:39] Фозил ахлоқ, гўзал ахлоқ инсонни табиатини айнишдан тўсади. Бу мавзуга тегишли енг енг муҳим ҳадисимиз қайси еди? Пайғамбаримиз айтгандилар, Имом Термизийдан, Хузайфи розияллоҳу анҳу нариғу ваъд қилинган ла такуну иммаъатан. Тақулуна ин ахсанин на су ахсанна. Иммо бўманглар деди Пайғамбариз. Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз, ёмонлик қилса, ёмонлик қиламиз дейдиган иммо бўмангилар дейди.

[32:06] Одамлар нима қилса қилиб кетаверманглар. У одамлар нима қилиб қилиб кетаверадиган одамни ўзини ҳаётда тутган йўли йўқ. Ўзини танлаган бир йўли йўғи йўқ. Ўшанинг учун ким нима қилса, қилиб кетаверади шу нарсани? Ҳа, ғайридинларда илм маърифатдаги, сахофатдаги ютуқларни оламиз, илм маърифотини оламиз, лекин турмуш тарзини емас. Адиблардан бири айтганидек, ҳар бир халқ, умматнинг сахофати асалга ўхшайди. Узоқ йиллар давомида тўплаган илмий тажрибаси асалга ўхишайди. Уни оламиз. Ғайридинлардаги компютерлар, уни тарк қилмаймиз. Фойдаси борми бизга? Динимизда ман қилинмаганми? Илм, сахофатини оламиз. Турмуш тарзини емас. Шунинг учун, биродарлар, туғилган кунлар, мана яқин қолди, янги йиллар, валентин кунлар, яна қанақа кунлар бор?

[33:00] Мусулмонларга ярашмайди бу нарса. Диққат қилинглар, мусулмонларга ярошмайди. Қолганлар қилаверсин. Нимаси ёмон? Биз ҳаммага ёмон демаяпмиз, биз мусулмонга бўлмайди деяпмиз холос. Болани табиатини айнишига сабаб бўладиган ишларда яна биттаси, болани ортиқча талтайтириб юборишлик.

[33:24] Нимани хоҳласа, муҳайё қилиб беришлик. Ҳузур ҳаловатга ўргатиб қўйишлик. Мана шу нарса болани тарбиясини буза олган ишларни. Нима деса, бор. Нима деса бор. Нима десак кўнгли чўкмасин. Енди худойим берган шуларга сарфлашим керак дедик да, исрофга сарф қилиб беради. Қараб туринглар. Халифаларда ҳаётини бир ажиб қилса.

[33:51] Болангиз беадаблиги учун калтак йеб келди. Буни синди. Беадаблиги учун, тарбияси йўқлиги учун. Уни бурнини ким синдирди? Сиз синдирдингиз. Агар тарбия берганингизда шу беҳаёлик қилмайдиган қилиб тарбия қилганингизда биров урмасди уни. Уни бурнига ким урди? Диққат қилиб туринглар. Халифаларнинг ҳаётидан бир чуқур маънога далолат бўладиган бир қисса. Халифа, уммавийларнинг халифаларидан мувиётун наби суфиён розияллоҳу анҳу халифа еди. Нотўғри, закий, ҳушёр одамлардан бири. Иккита одам гарра ўйнашди.

[34:30] Муовия ҳалимлик қиладими ёки жаҳл қиладими? Бир кичкина болага ўргатишди. Халифа минбарга чиқиб кетаётганда, ҳалигинга қараб кўзингни қисиб қўйди. Кичкина бола. Халифа минбага йўталиб кетаётгандан кўзи шу болага тушиб қолади, халий бола кўзини қисиб қўшади. Бу яхши нарса емас бу. Бу хуний нарса. Халифа бу киши.

[34:57] Мавоятимдан Абу Сўфий ҳам ҳушёр одам еди. Кимдир ўргатиб шекилли бунга деди да, индамай қўяверди. Индамай қўшаверди. Орадан вақт ўтди, шу йигит кейинчалик, кейин келган бошқа халифа ҳам минбарга чиқиб кетаётганда, яна бир марта кўзини қиз сувди, бу халифа бўйнини узишга буюрди. Одамлар айтишди, бу болани кейинги халифа қатл қилмади.

[35:24] Мояни ҳалимлиги қатл қилди дейишди. Хулосани ўзинглар чиқараверинглар. Сиз болангизни шунақа бир инжиқ, талтайган, еркаланган, ҳамма ёғи моҳаёқ қилинган тарбия қилиб қўйдингиз шундай қилиб, бу бола кўчага чиқиб ҳаётда қўшилиб, одамлар билан жамиятда яшашлиги ниҳоятда қийин бўлади.

[35:46] Қоқилади, сўқилади, жамиятда ажраб қолади одамлардан. Калтак йейди, сурилиб қолади. Буни кўчадагилар ургани йўқ. Сизни болангизни кўчадагиларни ургани йўғи. Кўчадаглар сўкгани йўқ, кўчадагини ҳам ажратиб қўйгани йўқ! Ким ажратди буни? Сиз ажратдингиз. Иқша ушану, фа иннанн не амалатадум. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, соддароқ бўлишликка кўникинглар, ўрганинглар. Йейишда, кийишда, турмуш тарзида тўпорироқ бўлинглар бизни тилда. Борини йе, борини кийиб кетаверадиган бўлинглар. Чунки неъматлар доим бир хил бўла олмайди.

[36:26] Қизларини еркалатган бадавлат акалар, оғиздан чиққан нарсасини муҳайё қилган пулдор акалар, қизингиз улғаяди шу кенгчиликда, шу еркалатишликда. Балоғатга йетади, харидор келади. Сиз билмайсиз кимга беришингизни, тақдир. Қўли калтароқ бўлган одамни қўлига берасиз. Сизни юзида кўриб, талтайишлик, сизни йўлингиздаги қийинчиликни топа олмайди. Натижада нима бўлади?

[36:54] Турмушлар бузилиб кетади. Имом бўлганимиз боис, биродарлар, бу нарсаларга кўп гувоҳ бўламиз. Куёв болани тўғатмабди дейди. Куёв болалардаги шароит отасиникидек еди, ҳаммасида екан. Қулайликларни қилиб бера олмабди. Ўзи асосий нарса шу, лекин бошқа бир нарсалар рўкач қилинади да, қизини талтайтириб юборган пулдор акалар қизларини уйини ўзлари бузиб қўйишди.

[37:21] Ихшав шаъну, фа инда не амалета дум. Ўзингларни йейиш ичишда, кийим кечакда соддароқ, топорроқ бўлишга ўргатинглар. Зеро неъматлар доим бир хил бўла олмайди. Демак, бугун биз яна фарзандларни табиатини айнишига сабаб бўладиган айрим нарсаларни кўриб чиққан бўлдик. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум.
