Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин вала оқибату ли муттақин. Ассолату вассаламу ала саййидина муҳаммади ва ала алихий ва ашабиҳи ажмаъин. Аммавот. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи и баракатуҳ. Аллоҳнинг бандасига бўлган инояти. Аллоҳ таоло Қуръонда Нисо сурасида шундай марҳамат қилади. Астайи дубиллаҳ. Вала татаман ма фаддалаллоҳу беҳиббатакум алабаъд.
Аллоҳ бирон неъмат билан, бирингизни, бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни ҳасад адоват қилиб орзу қилманглар. Рўпарасида турган одамни албатта нимасидир сиздан кўп бўлади. Ё бўй баланд, ё бир автодоқти чиройлик, ё дунёси кўп, ё уйи бир яхши маҳаллада, ё асфали теккис, хуллас нимасидир бор. Сиздан кўра шу олдинроқда бўлади.
Инсон ҳавас қилиб қарайди бири, бири ҳасад қилиб қараяди. Лекин мана шу нарса бор. Ва инсон айтадики, ана шу нарса менда ҳам бўлганда зўр бўларди дейди. Яъни ўзига нима кераклигини мен биламан деб ўйлайди. Ҳаммамиз ҳам шунақамиз. Чунки қўлимизни очиб қўяётган дуомиз, унда сўраётган нарсаларимиз бизга керак, бизга фойдаси бор деб ишонганимиз учун сўраймиз.
Ва баъзи нарсани бермаса, шу нарсадан норози бўлиб, озгина бир ғижинган бўламиз. Лекин Аллоҳ Таоло бир нарсани Аллоҳ Таоло сиз билан бизга бермаган бўлса, ўрнига бошқа нарсани берган бўлиши мумкин. Лекин у берилган нарса кўринмайди кўзимизга. Шунинг учун мусулмон одам, буюрилган иш билан овора бўл, қалбингни ҳоли қил. Мана шу қоидага амал қилишлик керак. Сенга буюрилган Аллоҳни буйруғини бажар, қалбингни ҳоҳли қўй, бировга берилган нарсани кўриб туриб, ўзингни ичингга ўзинг ўт қўйма.
Чунки инсонга ёзилинган нарса албатта келади, ташвиш қилмасин. Бу тақдир азалдан битилган. Инсон бу нарсани ғамини қилмаслиги керак. Чунки ризқ билан ажал бу ёнма ён келиб юрадиган нарса. Бири тугаши иккинчиси келади. Тирикмисан? Демак ризқинг бор ҳали. Кирингмисан, демак рисқинг бор, ғам қилма. Нима бўларкан енди буни буёғига? Нима бўлади енди? Тижоратлар нима бўларди? Енди бу маҳалладан кўчиб кетасан деяпти. Кўчиб кетамизми? Дейилганда ҳам айтилган еди, биродар. Мана шу маҳаллада қолиб яшашлигингни Аллоҳ тақдир қилиб, ризқингни ёзган бўлса, сени ҳеч ким бу йердан жилдира олмайди.
Шунинг учун айтайликки, ризқ билан ажралиб бирла юрадиган нарса, ризқ тугамабдими? Ҳали умр бор. Ўлмабсизми? Демак, ҳали нимангиз бор? Ризқингиз бор. Аллоҳ Таоло ўзини бир ҳикмати билан олдимизда битта ешикни ёпса, бошқа ешикни очади. Яна қайтариб айтаман, Аллоҳ Таоло олдимиздан бир қилаётган касбни коримизни, тижоратимизни ешигини ёпиб қўйган бўлса, биз жазавага тушмайлик. Албатта Аллоҳ Таоло буни ёпишлигида бир ҳикмати бор. Еҳтимол каттароқ бир балиқдан сақлагандир. Еътомол туғилганга кетиб қолишингдан сақлай екан деб. Еслайлик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига бир одам келиб, ё Расулуллоҳ, дуо қилинг мен ҳам бой бўлай деди.
Сизга мана шу ҳолатингиз яхши деса, ё Расулуллоҳни дуо қилай мен ҳам бой бўляй деди. Пайғамбарим дуо қилди. Ҳали одамни битта қўй, иккита олди, иккита қўй, саккизта олди, хуллас, қўй кўпайиб кетди. Ана шу фақир ҳолатида Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламни орқасида намоз ўқиётган еди. Беш маҳал масжидда еди. Қўлида дунёси оз еди, қулчилигини зўр қилаётган еди. Енди кўпайиб кетгандан кейин, намозга кела олмай қолди. Қўй кўпайиб кетди. Расулуллоҳни дуоси баракот. Охири нима олди? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам закотини олиб келишлик одамга борганда, туғёнга кетиб қолди. Нимага мен бераман екан буни деди. Калла иннал инсана лай атғо ар роҳ устағна. Оятни қаранг.
Йўқ дейди Аллоҳ Таоло. Инсон озгина бойиса, туғёнга кетганлигини кўрасан дейди. Инсон озгинагина дунёси кўпайса, туғёнгга кетганини кўрасан дерди. Албатта Аллоҳни таниган, дунёга нимага келганини есдан чиқармаган, бу берилган дунё, синов учун берилганлигини тушунган бой, синиқ бўлади.
Яна қайтариб айтаман. Бу синов учун берилган еди. Енди бояги фақирга шу фақир ҳолати яхши еди. У рози бўлиб яшашлиги керак еди. У бошқаларга берилган кенг моли давлатни ҳавас қилиб, менга ҳам берсин деганди, сени шу ҳолатинг яхши деса, Расулуллоҳ айтяпти менга, бўлди шу нарса яхши екан деб туриб, унамаяпти да, сўроверди. Нима бўлди, оқибати яхши емас, закот бермади. Абу Бакр Сирда розияллоҳу анҳу даврида закат берди, олмади Абу Бакр. Умариддин Хаттоб даврида закат берйди, олмади. Демак, унга нима яхши еди екан? Ўша ҳолати яхши еди еканда. Сиз билан бизга Аллоҳ Таоло қайси кунни тақдир қилган бўлса, демак, шу биз учун яхши деб қабул қилишимиз керак. У кўпми дунё, озми, шу кунни бердими Аллоҳ? Демак, шу кун яхши бизга. Меҳнатни қиламиз, лекин рози бўламиз қандай кун берсам Аллоҳ Таоло. Мана айтдик, Аллоҳ Таоло ўзини ҳикмати билан қайси ешикни ёпса, бошқа ешикни очади дедик. Қаранг, онани қорнидаги бола онасидан киндик орқали орзу қилинади. Битта йўл, киндик йўлидан қон келади, шу қондан орзу қилинадида. Битта йўли ризқи. Битта қон. Хўп, енди бунга ақл бериб туриб фараз қилайлик, чиқасанми ташқарига деса, айтадики, нимага дейди.
Менга шу йерда ҳам яхши дейди. Жоним тинч, иссиққина, юмшоққина, қорним тўйиб турибди. Агар ақл берсак, фараз қилсак. Чиқишни хоҳламайди. Енди ундан сўралмайди да. Худди сиз билан биз бой камбағал бўлишимизни биздан сўралмагандек, Аллоҳ Таоло шарт дунёга чиқариб қўяди. Шарт киндигини узиб қўйишади. Ва дейди. Биз битта киндикдан тирикчилик қилиб турибмиз дейди.
Мана битта шу дўкондан, шу машинадан битта шундан тирикчилик қилиб турувдим, шуни ҳам олиб қўйишди, деб шу йиғлаб дод тейди. Мана Аллоҳ Таоло ҳикмат билан олиб қўйди. Бир дона киндик йўлини. Бир дона қонда. Енди Аллоҳ Таоло унвонига иккита нарсани беради. Ҳавони беради ва покизи онани сутини беради. Айтдинг чи, қондан кўра онани сути афзали емасми? Лекин нима деяпти уни қирқиб қўйганда?
Дод туғдими? Аллоҳ бирда олдин нечини берди? Иккини берди. Хўп, енди онасини сутини ичиб, кенг дунёни кўриб, нафасни олиб, мана ҳаёт манақа бўлар екан деб рози бўлиб турувди. Икки йилдан кейин сутни ҳам қирқиб қўйишди. Яна дод дейди. Шу битта сутдан туличилик қилиб турувдим. Шуни ҳам бир маҳрум қилишди дейди. Айтмаяптики, битта қонни олиб қўйиб туриб, ундан яхшироқ иккита нарсани бердик демайди, инсон кўрмайди да. Фақат ўзидан кетиб қолган нарсани кўради, ёки йўқ нарсасини кўради. Бор турган нарсаси кўп, лекин уни кўрмайди.
Нимани қирқидик? Аллоҳ битта қон билан чин дейди олдида, ўрнига сут билан ҳавода берди. Икки йил емгандан кейин Аллоҳ Таоло, бу тақдир екан, ҳавлангни камиланг деб қўйди, икки йил емизинглар деди. Икки йилдан кейин сутни ёмон қилиб қўйди, яна дод дейди. Енди. Олиб қўйилган иккита нарсани унга Аллоҳ Таоло нечта беради? Тўртта беради. Иккита йейиладиган, иккита ичиладиган нарса. Қаранг, тевага қараб кетяпти, битта иккита бўлди, иккита тўртта бўлди. Йейиладиган нарса, мева, чевалар ҳамда ҳайвонларни гўштлари. Ичиладигани сув ва бошқа ҳайвонларни сутлари. Нечта бўлди? Ўшанинг учун битта иш ёпилиб, бир беш олти ой бекор қолган бўлса, сиқилмай екан. Аллоҳ Таоло бир ҳикмат билан тўсиб қўйди уни. Еҳтимол ўша машинангизни яна тижорат давом етказганда еҳтимол бир бало мусибат турувдики, Аллоҳ Таоло олиб қўйганди еҳтимол. Рози бўлишни ўрганайлик. Рози бўлишни ўрганайлик.
Енди қаранг. Инсон мана шу ҳаётда олтмиш йил ёки йетмиш йил яшайди. Бу тўртта айтилган лаззатга қўшимча лаззатлар бор. Кўриш, ешитиш, гапириш, ҳидаш, бошқа неъматлар. Айтадики, мана енди дейди, ростмана ҳаётга чиқдим деяпмиз ҳозир.
Енди бу дунёдан чиқасанми деса, худди сутдан ажрашишни хоҳламаган, киндик қонунан ажрашишнихоҳламаган боладек, биз дунёдан чиқингизни ҳам хоҳламаяпмиз. Йўқ, мана шу яхши бизга. Бўлди, йетади мана шу. Инсон олтмиш йил, йетмиш йил яшайди, унга берилган тўртта неъматни ҳам шарт олиб қўйишади. Иккига кўпайтиринглар. Нечта нарса беради енди? Саккизта нима бор?
Жаннатни саккизта ешигини беради. Агар муаммо манда бўлган бўлса. Бир, икки бўлди. Икки, тўрт бўлди. Тўртда турибмиз ҳозир. Умид қилайлик Аллоҳ Таоло саккиз қилсин. Мусулмон одамни дунёдан чиқишлиги ҳам уни фойдаси. Агар мўмин мусулмон бўлиб яшаган бўлса. Чунки уни жаннатни нечта? Саккизта ешиги кутиб турибди. Демак Аллоҳ Таоло бир бандасидан, бу мисол. Бу жижи болани битта мисол қилиб айтдик. Бир нарсани Аллоҳ Таоло олиб қўйган бўлса, бу ҳикмати бор. Рози бўлаверинг биродар. Ундан ташқаричи? Ҳа борасиз, рози бўлманг. Нима нима дедилар? Қа борасиз? Рози бўлсангиз, фойдангизга савобга ёзилди. Норози бўлсангз гуноҳ бўлиб ёзинг. Лекин бўлди шу иш.
Инналлилоҳи ва иннилайҳи рози ю дейди. Мусулмонлардан бошқа бир мусибат келса, кўнглига ёқмайдиган иш бўлса, шу калимани талқин қилади. Бўлди, рози. Савобга ўтди. Йўқ бўлса, а нимага? Қайси қилган гуноҳим учун? Сенга нима ёзувдим? Дейди мана охирида. Инсон рози бўлишни ўргансин. Аллоҳ таоло берган кунга. Аллоҳ таоло муъмин манбасига вақтинчалик паст, ҳақир бўлган бу дунёни раво кўрмайди.
Паст, ҳақир, вақтинчалий бўлган бу. Дунёни раво қилмайди. Аксинча, абадий бўлган, азиз бўлган, улуғ бўлган емад, ўзини дийдорини, жаннатини раво кўради. Ва шунинг учун айтдик оятни бошида. Баъзиларда, баъзилардан афзал қилиб қўйган бўлса бир нарсалар билан, уни орзу ҳавас қилиб юбораверманглар. Аллоҳ таолони берган фазли, кимга кўп берган бўлса, кўп сўрайди.
Камбағал одам фақат қиёмат куни қувонади. Яхши ҳам озроқ бўлгани, мана йенгилроқ бўлди дейди. У давлат берилган одамларни йелкасида масъулият бор. Уни закоти бор, садақаси бор, ҳалол йўлдан топиши бор, ҳалолга сарфлаши бор. Еҳтимол кўтара олмайсизки, сизга бермади бу нарсани. Рози бўлинг. Рози бўлдинг.
Мусулмон одам рози бўлишлиги керак. Енди бир банда ўзига нима фойда ю, нима зиён, нима яхши ю, нима ёмон, билмаганлигидан норози бўлади. Роббисини қанақа фазли марҳамати уни устида турганлигини тушунмасдан жоҳиллигидан жазавага тушади. Аллоҳ айтади, қул. Би фотли илоҳи ва би раҳматиҳи. Ҳабидалика фал яфураҳум қува хой рум минма яж маълум. Мана нимага қараб, нимани ҳавас қилиш керак? Нимага алам қилиш керак. Нимага куюкиш керак. Нимада интилиш керак.
Ей Муҳаммад айтинг. Аллоҳнинг фазли марҳамати, яъни ислом. Иймон ва раҳмат меҳрибонлиги Қуръон билан, мана шу неъмат билан шод у хуррам бўлсинлар. Иймон билан, ислом билан, Қуръон билан, шу нарса билан қувонанглар деяпти Аллоҳ Таоло. Бизда борми шу нарсалар? Шу йерда ўтирганда ҳаммамизда бор. Иймон бор, ислом бор, Қуръон бор, масжидда ўтиришлик бор. Мана шу нарса Аллоҳнинг фазли деяпти. Аллоҳ яхши кўрган бандаси мана шу нарса билан азиз қилади. Мана шу нарса билан қувониб яшанглар деяпти. Бор еканми бизда қувонадиган нарса? Бор биродарлар. Фақат кўришни билишлигимиз керак.
Аллоҳ айтади: вала татаман навма фаддал аллоҳу биҳи баъдакум алабар. Аллоҳ бирон неъмат билан бирингизни бирингиздан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни орзу қилманглар. Сизга Аллоҳ Таоло шу кунни берди. Демак шу кун сизга яхши, Парвардигорингизни сизга танлаб берган куни, рози бўлинг. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.